- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР: МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ МУРОСА ТАМОЙИЛЛАРИ
Matlyuba QAHHOROVA, Mirolim TASHMURODOV (Muallif)Ушбу мақолада бугунги шиддатли ижтимоий жараёнларда инсонларнинг ўзаро муносабатларида асосий омил сифатида “муроса” тушунчаси ўта муҳим воқеликка айланаётганлиги изоҳланган. Миллий, этник ва халқаро муносабатларнинг янги мазмун касб этиши, дунёнинг турли бурчакларида турли кўринишлардаги жамиятнинг барча соҳаларидаги манфаатлар тўқнашувлари кўзга ташланиши, қийин вазиятга тушган одамларнинг ҳимоясини таъминлаш, уларнинг инсонийлик шарафини сақлаб қолиш, айнан муросаю мадора масаласи билан боғлиқлиги уни фалсафа фани нуқтаи назаридан ҳам долзарблигини белгилаб бериши келтирилган. Замонавий луғатларда ҳамда Европада “муроса” сўзининг синоними сифатида “компромисс” атамаси ҳам қўлланилишига тўхталиб ўтилган.
Ушбу мақола муросанинг ижтимоий тамойиллари асосини миллий ва умуминсоний тамойиллар асосига қурилганлиги ва оилада муроса муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган амалий материал бўлиб хизмат қилади. Методик асос сифатида тарихий ва қиёсий таҳлиллар ва хорижий тажриба материаллари тизимлаштириб олинган бўлиб, бугун инсоният тараққиёти шундай бир тарихий босқичга қадам қўйдики, энди ҳеч бир халқ, миллат, давлат, ўзаро алоқага, кенг интегрaцияга киришмай, муроса тамойилларига амал қилмасдан умумжаҳон тараққиётига ўзининг ҳиссасини қўшмай, глобал муаммоларни ҳал этишда қатнашмай ҳамда умуминсоний нормалардан, бойликлардан, ютуқлардан, қадриятлардан фойдаланмай ривожлана олмаслиги фактик далиллар келтирилган.
Оилавий муносабатларда ижтимоий аҳамиятга эга “муроса” тамойиллари ўзининг қандай имманент (илдиз ёки ўзак) хусусиятларига эга? Ўзбек оиласи нисбатан қандай белгилари билан бошқа ижтимоий муносабатлардан ажралиб туради ёки улар билан интегрaцияга киришади? Улар ижтимоий детерминизм қонунларига бўйсунадими ёки мутлақ мустақил воқеликларми? Улардаги миллий ва умуминсоний белгилар оила институти ҳаётига қандай ва нималар орқали таъсир этади? Уларни ўлчаш имкони ва механизмлари борми? Тан олишимиз керакки, мазкур саволларнинг барчасига қониқарли жавоб бериш қийин, чунки бу масалалар ижтимоий фалсафада, оилашуносликда кун тартибига қўйилмаган, ҳали муҳокама қилинмаган.
Мазкур мақолада тўпланган манбалар ва эмпирик тадқиқот материалларга таяниб, муаллифлар томонидан юқоридаги саволларга асосли жавоблар илмий асосланиб, оилавий муосабатларда муросанинг янги қирралари тадқиқ этилган.
69-7715118-07-2026 -
ИСЛОМДА АРБИТРАЖ (ТАҲКИМ) ВА МУРОСА (СУЛҲ) - НИЗО БАРТАРАФ ЭТИШНИНГ МУҚОБИЛ УСУЛЛАРИ
Saidilyos KHAKIMOV (Muallif)Ушбу ишдан кўзланган асосий мақсад Ислом асосида низо ҳал этишнинг муқобил усулларига бўлган эҳтиёжни кўрсатиш ва усул қўлланмаларининг фойдалари юзасидан таҳлилларни тақдим этишдир. Муқобил усулларнинг расмий литигацияларга нисбатан эътирофнинг юксалиши ва бу соҳадаги муаммоларга Ислом нуқтаи назаридан мурожаат этилиши кўзда тутилган низолар сони ўсаётгани сабаб мазкур иш бажарилди. Усулларнинг кенг миқиёсида фойдаланишга кириши йигирманчи асрнинг иккинчи ярмидан буён узлуксиз кенгайиб бормоқда. Бир ярим асрлик қонуний институционализация қилинган арбитраж маҳкама (таҳким) ва муроса (сулҳ) асосларини, ва Исломий усуллар ёки муқобил усулларни тарихий ва бугунги ишончли далиллар билан таҳлил ва тақдим қилиш ишнинг мақсадидир. Усулларнинг исломий табияти ва тамойиллари баъзи Қуръон оятлари ва ҳадислар билан асослантирилади. Қолаверса, терминнинг маънолари ва қўлланилиши замонавий истилоҳлар билан баён қилинади ва солиштирилади. Юкланилган вазифадан яна бир мақсад, терминларни классик маъноларини тақдим қилиш ва замонавий маъноларини солиштириш; у билан механизмларнинг ёрдамчи ечим сифатида мослашувчан инеграцияси, киришимлилиги ва баъзи ҳолларда суд платформасига нисбатан энг муносиб танлов эканлигини ёритиб беришдир. Ислом қонунларининг бой тажрибаси, доктриналари ва кўп сонли маҳаллий ва халқаро кейс стадиларининг мавжудлиги мавзуни ёритишда таклиф қилинди. Шу билан бирга, муқобил усулларга оид статистик кўрсаткичлар, айниқса исломга оидлари, расмий судларсиз, қонуний асосларда низоларни ҳал этиш йўлларини кўрсатиш мақсадида муҳокама қилинди. Кенг, бой ва комил ислом тажрибаси низо ҳал этиш дунёсида энг муҳим қўлланма эканлиги аниқдир.
31 - 3726804-07-2026
