- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АБУ БАКР ҚАФФОЛ ШОШИЙ МУҲАДДИС СИФАТИДА
Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу масканда туғилиб фаолият кўрсатган буюк зотлар, олимлар “Шоший”, “Тошкандий” (ХVI асрдан) нисбаси билан мусулмон дунёсида танилганлар.
Ислом оламида Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби «имом» даражасига эришган кўплаб буюк алломалар орасида Имом Абу Бакр Қаффол Шоший ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.
Унинг тўлиқ исми – Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший бўлиб, кўплаб араб манбаларида унга алоҳида ҳурмат бажо келтириш учун номига «катта», «улуғ» маъносини ифодалайдиган «Кабир» сўзини қўшиб ёзадилар. Аллома моҳир ҳунарманд бўлиб, қулфсозликда шуҳрат қозонганлиги боис “Қаффол” яъни, қулфчи, қулфсоз деган ном билан эъзозланган.
Замондошлари уни “Ҳазрати Имом” деб улуғлаган. “Ҳастимом” сўзи “Ҳазрати Имом” иборасининг қисқартирилган шаклидир. Маҳаллий халқ Имом Қаффол Шоший ҳурматидан бу жойни шундай атаган. У Тошкентнинг илмий-маданий, диний-маърифий марказларидан бири бўлган.
Ушбу мақолада араб манбалари асосида Каффал Шошийнинг муҳаддис олим сифатидаги илмий фаолияти тадқиқ қилинган. Бундан ташқари, унинг тарбиявий-дидактик хусусиятга эга машҳур “Жавомиъ ал-калим” (“Қисқа иборали ҳадислар тўплами”) асари ҳам ёритилган. Унда Қаффол Шоший ишончли ҳадисларни (саҳиҳларни) ихчам ва қисқача баён қилиб, ислом аҳкомларидан ташқари одобахлоқ, илммаърифат, таълимтарбияга доир ҳикматли иборалар қайд этилган. Ундан халқимиз орасида кенг тарқалган матал, мақоллар, нодир ва қимматли афоризмлар ҳам ўрин олган. Бу эса ҳадисларнинг кенг халқ оммаси учун равон ва тушунарли бўлиши, тарқалишида муҳим аҳамият касб этган.
4-1214217-07-2026 -
МУХАЗРАМ – ҲАДИС РОВИЙСИ СИФАТИДА
Doniyor M. MURATOV, A. Aziza DZHUMABAEVA (Muallif)Ушбу мақоланинг мақсади – ҳадис илми тарихида ўзига хос ўринга эга ровий – мухазрамларни ўрганиш, уларнинг ислом тарихида тутган ўрини, шунингдек, саҳобий ва тобиийлардан фарқли жиҳатларини тадқиқ қилишдан иборат. Мухазрамлар Расулуллоҳ (с.а.в.) даврида имон келтиргани жиҳатидан ва У кишини кўрмагани сабабидан саҳобийдан фарқ қилиши ҳамда тобиийлардан ажралиб турадиган томони Пайғамбар (с.а.в.) даврида ҳам яшагани ўрганилган ва таҳлил этилган. Луғат олимлари ва муҳаддислар томонидан мухазрамга берилган таърифда бироз фарқ бўлса-да, муҳаддисларнинг берган истилоҳий маъноси асосий тавсиф сифатида ишлатилади. Улар Расулуллоҳ (с.а.в.)га ўхшаб жоҳилиятда яшаган ёки пайғамбарлик келгандан сўнг ҳам туғилган бўлса-да, У кишини кўрмаган ҳамда вафот этганларидан кейин ҳам яшаган кишига мухазрам дейилади. Шу билан бирга Расулуллоҳ (с.а.в.)ни вафот этганларидан кейин ёки олдин кўрганлар ҳам мухазрам экани таҳлил қилинган. Мухазрамларни саҳобий ёки тобиий экани борасида ҳам баъзи ихтилофларни кўриш мумкин. Ибн Абдулбар ўзининг саҳобийларга бағишлаб ёзган асарида мухазрамларни улар орасига қўшиб зикр қилиб ўтган. Бироқ ҳадис илми назариясига оид асарларда уларни тобиийлар қаторида тилга олинган. Мазкур жиҳатлар ҳам мақолада тадқиқ этилган. Чунончи Мухазрамлар орасида Увайс Қараний каби Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз ҳадисларида зикр қилиб ўтганлари бор. Бироқ кўплари ҳадисларда зикр қилинмаган, шундай бўлса-да, муҳаддислар уларни ўз асарларида зикр қилганлар. Масалан, муҳаддислардан Заҳабий, Суютий, тарихчилардан Ибн Саъд каби олимлар улар номини келтирганлар ҳамда “мухазрам”, “топган ва кўрмаган” (Расулуллоҳ (с.а.в.) замонини топган, у кишини кўрмаган) каби иборалар билан мухазрамлардан эканини таъкидлаганлар. Мухазрамларнинг адади борасида ҳам якдил фикр манбаларда келмаган. Масалан, имом Муслим улардан 20 нафарини санаб ўтган, имом Суютий 45 нафар, имом Заҳабий эса, 65 нафар мухазрамни зикр қилган. Замонамиз олимларидан Бурҳониддин Муҳаммад ибн Халил 131 нафарга яқин мухазрамни санаб ўтган. Мухазрамлар саҳобий ва тобиийлардан жуда кам экани билан ҳам ажралиб туради. Шундай бўлса-да, улар орасида саҳобий ва тобиийларда бўлгани каби энг фазилатлиси қайси бири экани борасида олимлар маълумотларни бериб ўтганлар. Ушбу мақолада мухазрамлар ва уларнинг ислом дини ҳамда ҳадис ривоятидаги ўрни бирламчи манбалар асосида таҳлил қилиниб, мухазрамларга доир муаммолар очиб берилган.
17506-07-2026 -
АБУ ЖАЪФАР МУҲАММАД ИБН ЖАРИР ТАБАРИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ
Muhabbatxon AGZAMOVA (Muallif)Абу Жаъфар Табарий ҳаёти Аббосийлар давлати заифлашиб, парчаланаётган, халифаликнинг турли ҳудудларида тўқнашувлар, келишмовчиликлар юз берган даврда ўтди. Мана шундай ҳолатга қарамай илм-маърифат ривожланиб, турли соҳаларда мўътабар асарлар ёзилди.
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий исломшунослик хусусан, тафсир, фиқҳ, адаб, тарих каби соҳаларга оид муҳим асарларни яратди. Мақолада олимнинг ҳаёти ва илмий меросининг кенг қамровли таҳлили амалга оширилган. Табарий асарларининг манбашунослик таснифи келтирилиб, асарларининг ўзига хос жиҳатлари илмий ўрганилган. Олимнинг “Китоб таҳзиб ул-осор”, “Жомеъ ул-баён фи тафсир ал-Қуръон”, “Жомеъ ул-қироат мин-аш-шуҳур ва-ш-шозз”, “Китоб ихтилоф ал-фуқаҳо”, “Китоб ул-вақф”, “Китоб ал-латиф ал-қавл фий ахком шариал ислом”, “ал-Хафиф фи аҳком шаръия ислом”, “Адаб ал-қузот”, “Адаб ал-маносик”, “Басит ул-қавл фи аҳками шараиъул ислами”, “Китоб шарҳ ас-сунна”, “Китоб ат-табсир фи усул ад-дин”, “Адаб ан-нуфус ал-жаййида вал ахлоқ ан-нафиса” каби асарлари амалга оширилган тавсифлари билан илмий истифадага киритилган.
Абу Жаъфар Табарий илмий меросида тарих ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг ислом дунёсида машҳур бўлган ва кўпгина олимлар томонидан ўрганилган “Тарих ар-русул ва-л-мулук” – “Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи” номли асари катта илмий аҳамиятга эга. Мазкур асар олимнинг ислом илмлари билан бирга исломгача бўлган қадимги давр тарихи, адабиёти, халқ оғзаки ижодини мукаммал билганлигини кўрсатади. Табарий мазкур манбаларни асарда усталик билан истифода эта олган, маълумотларнинг илмий аҳамияти ҳозирги кунда ўз долзарблигини йўқотмаган. Алломанинг ушбу асарига кўплаб кейинги давр олимлари бирламчи манба сифатида мурожаат қилганлар.
33 - 3942906-07-2026 -
САҲИҲИ БУХОРИЙНИНГ ЮНИНИЙ НУСХАСИ
Feruz KHOLMUMINOV , Oybek SOTVOLDIYEV (Muallif)Ҳадис тўпламлари ичида Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” асари энг ишончли ҳадис китоби сифатида эьтироф этилади. Имом Бухорий ушбу асарни 16 йил давомида ёзиб тамомлаган. Асар тарихига назар солинса, унинг ёзилиши ва бугунги кунгача мукаммал ҳолатда етиб келиши улкан меҳнатлар самараси экани намоён бўлади.
Асарнинг бугунги кунга қадар етиб келиш жараёни бир неча босқичларда иборат. Даставвал, Имом Бухорий ҳузурида “Саҳиҳ”ни тинглаган бир неча ровийлар китобни бевосита имомдан қайд қилиб олган. Ровийлардан эса ўз навбатида толиби илмлар нусха кўчирган. Аста-секин мусулмон мамлакатлари бўйлаб асарнинг турли қўлёзма нусхалари кенг тарқалиб борган. Нусхаларнинг кўпайиши улар ўртасида маьлум фарқларни вужудга келтирган. Натижада барча қўлёзмаларни жамлаб, улар ўртасидаги фарқларни аниқлаш ва асарнинг энг саҳиҳ матнини тайёрлаш муҳим вазифага айланган. Ушбу шарафли ишни бажаришга уринганлар орасида Шарофиддин Юниний ҳам бор эди. Унинг турли ривоятларини бир-бирига солиштириб, “Саҳиҳи Бухорий”нинг ҳозиргача маьлум энг саҳиҳ матнини яратди. Илм бобида тиришқоқлиги ва улкан саьй-ҳаракатлари натижасида Юниний нусхаси “Саҳиҳи Бухорий”нинг асосий мурожаат матнига айланди.
1893 йилда Султон Абдулҳамидхон Юниний нусхаси асосида “Саҳиҳи Бухорий” ни нашр қилиш тўғрисида фармон чиқарди. Ушбу нашрнинг Азҳар уламоларидан иборат 16 кишилик ҳайьат томонидан ўша даврнинг энг йирик “Булоқ Амирия” матбаасида амалга оширилгани асарга бўлган катта қизиқишнинг ҳамда Юниний меҳнатининг ўзига хос эьтирофи эди.
Ушбу мақолада “Саҳиҳи Бухорий”нинг илк нусхалари, Юниний томонидан амалга оширилган тадқиқот иши ва унинг “Булоқ-Амирия” матбаасида нашр этилиши тадқиқ этилган. Мақоланинг аввалида “Саҳиҳи Бухорий”ни Имом Бухорийдан бевосита ривоят қилган ровийлар ҳақида маълумот берилади. Сўнгра асарнинг ислом олами бўйлаб тарқалиши, турли нусхаларининг пайдо бўлиши ва улар орасидаги фарқлар ҳақида сўз юритилади. Мақоланинг асосий қисми “Саҳиҳи Бухорий”нинг энг ишончли қўлёзма матни бўлган Юниний нусхаси, унинг ёзилиш тарихи ҳақидадир. Мақола сўнгида султон Абдулҳамид II даврида Юниний нусхаси асосида “Саҳиҳи Бухорий” асарининг Мисрда нашр этилиши атрофлича таҳлил этилган.
21 - 301804-07-2026 -
ИМОМ АД-ДОРИМИЙНИНГ ҲАДИС ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Mahfuza ALIMOVA (Muallif)Ишнинг мақсади – Имом ад-Доримийнинг илмий-маънавий меросини таҳлил этиб, унинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссасини кўрсатишдан иборат. Мақолада алломанинг “Сунан” асари манбашунослик нуқтаи назаридан тадқиқ қилиниб, унинг IX аср ҳадис илми ривожидаги ўрни ва аҳамияти ёритилган.
Мақолада IX асрда Мовароуннаҳр ва Хуросондан етишиб чиққан буюк муҳаддислар қаторида Имом ад-Доримий ҳам саҳиҳ ҳадисларни саралаш, асарлар яратиш бўйича ислом оламида етакчи ўринни эгаллагани таҳлил қилинга. Шунингдек, унинг ҳадис илми борасидаги илмий мероси атрофлича ёритилиб, “Сунан” асари таркибига киритилган 15 та уч ровийли ҳадислардан ташкил топган “ас-Сулосиййот” асарига доир маълумотлар тадқиқ этилган.
109 - 116335928-06-2026 -
АРБАИН ЖАНРИ ХУСУСИДА
Doniyor MURODOV (Muallif)Мақолада ҳадис тўпламларининг арбаин жанри хусусида сўз юритилган. Унда бу жанрнинг пайдо бўлишига оид ҳадислар ва муҳаддисларнинг бу борада жамлаган тўпламлари тарихи ва услублари тўғрисида фикр билдирилган
34-3735425-06-2026 -
XATIB BAG‘DODIYNING “ALJOME” ASARIDA RIHLA MASALASI AKS ETISHI
Muxriddin JO‘RAYEV (Muallif)Ushbu maqolada hadisshunoslikning “mutaqaddimun " (Hadis ilmining shakllanishjarayoni sahih hadislar to ‘plangan davr — hijriy III (milodiy IX) asr oxiri va IV (milodiy X) asr boshlarida yakunlangan) bosqichida muhim о 'rin tutgan, hadis ilmi odoblari va ta 'Um metodikasiga bag ‘ishlangan Xatib al-Bag ‘dodiyning (392/1002-463/1071) «Al-Jome Ti axlaq ar-roviy va adab as-some ’» (“Roviylarning axloqi va tinglovchilarning odobi to ‘plami”) nomH asari tadqiq etilgan. «Al-Jome *» asari hadis ilmi, rivoyat odoblari va muhaddislarning axloqi haqida qimmatli manbalardan biri sanaladi.
Ushbu maqolada «Al-Jome'» asarining mazmuni, rivoyatlarning sanad va matn jihatlari chuqur о ‘rganilgan va an ’anaviy hadis ta 'lim-tarbiya odoblari va rihla masalasi tizimli ravishda tahlil qilingan. Bu esa hadis ilmi va uning odob-axloqiy tamoyillarini yanada yaxshiroq tushunishga yordam beradi.
Maqolada mazkur manbaning tuzilishi, unda ilgari surilgan ilmiy safar - rihla tushunchasi hamda ustoz va shogird о ‘rtasidagi о ‘zaro munosabatlar masalalari tahlil qilingan. Shuningdek, asarda keltirilgan hadis roviylarining ma'naviy-axloqiy qiyofasiga doir talablar va ilm talab qilishdagi ijtimoiy-madaniy me ’yorlar ilmiy nuqtayi nazardan yoritib berilgan. Tadqiqot natijasida Xatib al-Bag'dodiy asarining bugungi kunda hadisshunoslik metodologiyasini о ‘rganishdagi ahamiyali asoslab berilgan.41-49831722-05-2026 -
ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ҲАДИСЛАРНИ ҚАБУЛ ВА РИВОЯТ ҚИЛИШДАГИ УСЛУБЛАРИ
Nodir QOBILOV (Muallif)Мазкур мақолада и слом илмлари тарихида алоҳида мавқега зга бўлган Имам Мухаммад ибн Исмоил Бухорийнинг (810-870) ҳадис ривоят цилишдаги услублари таҳлил қилинган. Муаллифнинг ровийдан ҳадис қабул қилиш ва етказишдаги цатъий шартлари, ҳадисларни тўплаш вауларни таснифлаш жараёнидаги ровийларни танлаш услуби, саҳиҳлик шартларининг айримлари, “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ ” асарининг ёзилиш услуби ва асарнинг номланишиш сабаблари баён қилинган. Жумладан, муҳаддиснинг устозларни танлаш ва санад ровийлари ҳақидаги ёндашувларни уз ичига олади.
Шунингдек, мақолада муаллифнинг санад ва матн танқидини олиб бориш йўллари ҳамда ривоятдаги ишончлилик мезонлари илмии нуқтаи назардан кўриб чиқилади. Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиь ас-Саиҳ ” ва бошқа асарларида ривоят қилиш услублари мисоллар орцали ёритилади.
Бундан ташқари, Имом Бухорий қўллаган услуб таҳлил қилиниб, амалда қўлланилиши ҳақида муҳим маълумотлар берилган. Имом Бухорийнинг ҳадисларни қабул ва ривоят ҳамда тасниф қилишдаги услублари ҳадис илмида ҳанузгача номаълум бўлган бир қатор илмий, амалий ва назарий методларни очиқлашга ёрдам беради.
Жумладан, мақола Имом Бухорийнинг ҳадисшунослик илмидаги илмий мероси, унинг услублари и слом илмлари ривожида тутган ўрни ва ҳозирги замон исломшуносликдаги аҳамиятини очиб беришга қаратилган.
Мақола том маънода Имом Бухорийнинг ҳадис илми соҳасидаги даражасининг буюклигини амалий жиҳатдан исбот ўлароқ кўрсатиб бериб, муҳаддиснинг шаънига турли асоссиз сўзларни айтувчи тоифаларга раддия сифатида муҳим далил ва манбаларни тақдим этади.38-4465214-05-2026
