- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ЭҲСОН ТУШУНЧАСИ БАЁНИ
Mahammadsidiq USMANOV (Muallif)Ушбу мақолада ислом динида мадҳ этилган гўзал хулқлардан бири “Эҳсон” тушунчаси хусусида сўз юритилиб, унинг луғавий маъноси кўплаб машҳур луғатшунослар асарларидаги намуналар орқали баён этилади. «Эҳсон» сўзининг истилоҳий маъноси энг ишончли манбалар асосида ёритиб берилган. Бундан ташқари, эҳсон диннинг энг олий мартаба ва даражалардан бири саналиши; имоннинг мағзи, камоли, руҳи эканлиги; барча гўзал хулқлар ва юксак даражалар ўз кучини эҳсондан олиши хақида сўз юритилган. Айниқса, унинг маънавий ҳаётимизда тутган ўрни нақадар муҳим эканлиги мўътамад (ишончли, асл) манбалар асосида ёритилган.
Ислом динининг асосий манбаси бўлмиш Қуръони каримда эҳсон мавзусига алоҳида эътибор қаратилган. Зеро, Қуръонда нафақат ақидавий, тарихий ва фиқҳий масалалар, балки одоб-ахлоқ мавзулари ҳам ўрин олган. Шунингдек, бу мақолада Қуръон оятларида ва муфассирларнинг шарҳларида келган эҳсон ва унга боғлиқ баъзи одоб-ахлоқ масалалари ёритилади. Эҳсон ҳақидаги қуръоний оятларни шарҳлашда ислом оламида машҳур муфассир ва муҳаддис уламолар, шу билан бир қаторда, Имом Мотуридий, Абу Лайс Самарқандий каби юртимиздан етишиб чиққан алломалар меросида кенг ўрин олганлиги баён қилинди. Шу билан бирга, инсон зоҳирини ҳам, ботинини ҳам тузатиши лозимлиги, ташқи кўриниш ички оламга мувофиқ бўлмаса, ситрки кўринишлар инсонларни алдаб қўйиши ва хунук ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлиши: ишончни суъиистеъмол қилиш ва омонатга хиёнат каби салбий оқибатлар келиб чиқиши мумкинлиги, тинчликни ҳимоя қилиш, ер юзини обод қилиш ва табиатни муҳофаза қилиш ҳам эҳсонданлиги, Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилиш, бойликни Унинг розилигини топиш учун сарфлаш ҳам эҳсоннинг энг кўзга кўринган соҳаларидан бири саналиши, эҳсонга олиб борадиган яна бир йўл – бу қурбонлик эканлиги, тавҳид ва тақво эҳсоннинг муҳим шартларидан саналиши, ғазаб ва ғойз орасидаги фарқлар, имоннинг ярмини шукр ташкил қилса, қолган ярми сабрдан иборатлиги, ихлос эҳсоннинг энг муҳим соҳаси ҳисобланиши таҳлил қилинган
28-352118-09-2026 -
ЗАНГИОТА МЕЪМОРИЙ МАЖМУАСИ ВА УНДАГИ ЭПИГРАФИК ЁЗУВЛАР
Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)Ислом маданияти адабиёт, тарих, фалсафа ва бошқа ижтимоий ҳамда табиий фанлар, шунингдек, одоб-ахлоқ, урфодат каби ижтимоий ва маданий турмуш тарзида ўзининг ифодасини топди. Марказий Осиё халқларининг бой маданий анъаналари нафақат бу ердаги, балки бошқа музофотлардаги мусулмон маданияти ривожига ҳам катта таъсир кўрсатди. Ўзбекистондаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) ва бошқа шаҳарлар бутун мусулмон Шарқидаги маданий марказлар қаторида машҳур бўлган.
Тошкент воҳасидан жаҳонга машҳур кўплаб олимлар етишиб чиққан. Кўҳна Тошкент буюк ва тақводор олимлар, муҳаддислар, солиҳлар абадий қўним топган муборак масканлардан бири сифатида намоён бўлади. Айнан шу ерда Абу Бакр Қаффол Шоший (Ҳазрати Имом), Зангиота, Шайх Хованд Тоҳур ва бошқаларнинг жасадлари мангу ором топган.
Ушбу мақолада Яссавий тариқатининг таниқли вакили Занги ота (Ой-Хожа ибн Тош-Хожа) фаолияти манбалар асосида ўрганилган. Маълумки, Занги отанинг бутун онгли ҳаёти мўғуллар босқинига, минтақадаги беқарорлик ва зўравонлик даврига тўғри келган.
Маълумки, мўғуллар истилоси давридан юртимизда маданият таназзулга учрай бошлади. Аммо мўғулларга қарши озодлик кураши жараёнида юртимиз аҳолисининг диний тафаккурида кескин ўзгаришлар юз бериб, яссавия, кубравия, нақшбандия каби суфийлик тариқатлари шаклланди. Бу даврда ислом тасаввуф шаклида Марказий Осиё халқлари учун маънавий ва ғоявий жипслаштирувчи куч ролини ўйнади. Тасаввуфнинг ана шундай сиймоларидан бири Зангиота эди. Мақолада Занги отанинг камтарона турмуш тарзи намуна сифатида, унинг фидойилик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, адолатпарварлик, меҳр-оқибат ва меҳр-оқибат каби фазилатларни кенг тарғиб этишдаги ўрни таҳлил қилинган. Занги ота ёдгорлик мажмуасининг Марказий Осиё ислом маданиятидаги алоҳида ўрни ҳам тадқиқ этилган. Шунингдек, меъморий мажмуанинг тарихи ва мажмуа биноларидаги эпиграфик ёзувлар ўрганилган.
11-1815522-07-2026
