Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ШАРҚ ВА ҒАРБ ОЛИМЛАРИ ДИНИЙ ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАРИДА КРОССМАДАНИЙ ФЕНОМЕННИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ

    Feruza BOZAROVA (Muallif)

    Мазкур мақолада Ғарб ва Шарқ олимларининг диний-фалсафий қарашларига кроссмаданият таъсири тадқиқ этилади. Шахслараро муносабатларда дин коммуникатив функцияни бажарган. У инсон дунёқарашининг асоси сифатида ўрганилади ва ўзини ҳар хил шаклларда намоён қилади. Яъни, чин эътиқод кўринишида ёки сохта уйдирмаларга асосланган қарашларда ўзини намоён қилади. Ғайритабиий идеал – коинотнинг яратувчисига муносабат ва ишонч ҳақиқий эътиқод қўйган диндорлар ва шунчаки дин вакиллари ўртасида ажралиб туради. Ғарб ва Шарқ даҳолари И. Кант, Ибн Рушдд, Газзали каби олимларнинг диний қарашлари ўзига хос бўлиб ушбу соҳадаги кўплаб фундаментал масалаларни англаб етишда алоҳида аҳамият касб этади. Илмий билишда инсон ақли устуворлик қилади, юқоридаги олимлар уни диний билишда ҳам устувор деб билади. Эҳтимол шу сабабли ҳам уларнинг таълимотлари ўзига хос ва бугунги кунгача дунё илмий ҳамжамиятини жалб қилиб келмоқдалар. Яратувчининг дунёни бино қилишдаги принципи, унинг содир бўлаётган воқеаларга алоқаси, яхшилик ва ёмон лик, инсон тақдири ва бошқа кўплаб масалалар ҳақида фикр-мулоҳаза юритади. Хусусан, Кант бу ҳодисаларнинг моҳиятини тушуниш учун, мумкин бўлган тажрибадан четга чиқиш керак, деб ҳисоблайди.


    Юқоридаги олимлар фикрича, ақл – дин ва диндорликнинг асосий омили, у трансдентент оламни билиш назариясида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. АҚЛ тушуниш, ўйлаш мумкин бўлган ҳамма нарсани тизимга бирлаштириш, тизимлаштириш қобилияти ҳамдир. Хусусан, Кант ақл “тизимли билимларни” амалга оширишга интилади, деб ҳисоблайди. Диннинг мақсади ва маъноси фақат ақл тизимида аниқланади, бу онгли мавжудод билиш қобилиятига қўйиладиган асосий талаб ҳисобланади. Шарқ олимларининг бу борада диний фалсафий қарашлари қандай бўлган, ўзига хослиги нимада? Мазкур мақолада ушбу масала фалсафий жиҳатдан қиёсий таҳлил қилинади.

    116 - 122
    52
    6
    29-06-2026
  • ТАЛАБАЛАРДА ДИНИЙ МАЗМУНДАГИ АХБОРОТЛАРНИ ИДРОК ЭТИШГА РАЦИОНАЛ ЁНДАШУВ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

    Zebo KASIMOVA (Muallif)

    Ушбу мақолада талабаларда диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга нисбатан рационал ёндашув кўникмасини шакллантириш ижтимоий психология, хусусан, дин психологияси соҳасида долзарб аҳамият касб этиши илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган. Мақолада кўтарилган муаммо муаллифнинг диссертацион тадқиқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда таҳлил этилган.  


    Инсоният ахборот оқими тобора тезлашиб бораётган, аҳоли кайфиятини, руҳиятини, мақсад ва интилишларини, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологияси вужудга келган бир даврда яшамоқда. Ахборот асрида жаҳон ҳамжамияти билан тобора интеграллашиб бораётган Ўзбекистонда ҳам бошқа мамлакатлар қатори бугунги кунда ахборот тўплаш, тарқатиш ва уни тасарруф қилиш жараёни жадаллашиб бормоқда.


    Интернет, телевидение, радио, видео, телефон алоқалари ва шу кабиларнинг ривожланиши ёшлар маънавий дунёсининг илмий, ақлий, ҳиссий, руҳий, ахлоқий, мафкуравий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, экологик, эстетик, бадиий, диний каби кўп қиррали таркибий қисмларига доимий таъсир этиш воситаларига айланди.


    Айрим кучларнинг саъй-ҳаракатлари билан ахборот ҳарбий снарядга, оммавий ахборот воситалари эса тажовуз қуролига айлантирилмоқда. Гарчи ахборот дайди ўқ сингари инсонни жисмонан йўқ қила олмаса-да, унинг қўпорувчилик кучи, келтирадиган зарари ҳар қандай оммавий қирғин қуролидан кам эмас. Чунки бу қурол ёрдамида онгга берилган зарбалар кишини адаштиради, уни ўз манфаатига зид ҳаракат қилишга ундайди, демак, инсонни бошқариш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш яъни руҳий манипуляция қилиш имконини беради. Бу қурол ахборот хуружидир. Бундай қурол ёрдамида олиб бориладиган ахборот урушида инсон онги, миллат руҳияти нишонга олинади. Бу урушда бинолар зарар кўрмаса, одамлар ўлдирилмаса, моддий бойликларга шикаст етмаса-да, унинг мафкуравий, маънавий, руҳий зарари ҳар қандай ядровий уруш зараридан ҳам кучли.


            Ислом дини бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди. Маълумки, сўнгги йилларда динни ниқоб қилиб олган оқимлар, тоифалар пайдо бўлди. Улар ғаразли мақсадлари йўлида жамиятда бузғунчилик, бегуноҳ одамлар онгини чалғитиш, уларнинг онг ости қатламларига алдов йўллари билан психологик манипуляцион таъсир кўрсатиш каби ҳаракатларни авж олдириб, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда.


    Ушбу мақолада муаллиф диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга талабаларда рационал ёндашув ва соғлом муносабатни қарор топтириш, уларда ижтимоий тармоқлар орқали қабул қилинаётган ахборотларни саралаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган методик тавсиялари келтирилган.

    92-101
    25
    2
    17-07-2026
  • ИБН СИНОНИНГ ТЕОЛОГИК ТАЪЛИМОТИДА РАЦИОНАЛ ТАМОЙИЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

    Ramzjоn ISAKDJANOV (Muallif)

    Мақола буюк файласуф Абу Али ибн Синонинг фалсафий қарашларини ёритишга бағишланган. Фалсафа та­рихида энг мураккаб масалалардан бири – метафизика, яъни табиатдан ташқаридаги мавжудлик ҳақидаги ғоялар ва уларнинг мантиқий таҳлилидир. Айнан ибн Сино бу мураккаб таълимотни ривожлантирди ва мантиқий билиш услубидан фойдаланди. Кўпгина ғарб олимлари Ибн Сино меросини бир томонлама ўрганганлар. Унинг методологиясига турлича баҳо берганлар.


    Мақолада мазкур ёндашувлар кўрсатиб ўтилган. Ибн Синонинг теологик масалаларга мантиқий ёндашув услубини ўрганиш ҳозирги кундаги ислом фалсафасига оид муҳим тадқиқотлардандир. Чунки дин ва фалсафа син­тези масаласи ҳозирги давргача баҳсли масала бўлиб келмоқда. Ибн Синонинг тафаккур маҳсули ҳозирги давргача инсон ақлининг чегара билмас сарҳадлари намунаси бўлиб хизмат қилмоқда.

    66-74
    32
    3
    23-06-2026
  • ИСЛОМ УЛАМОЛАРИНИНГ МУТАШОБИҲ ОЯТЛАР ВА УЛАРНИНГ ТАЪВИЛИ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ

    Bekzodbek MUXTAROV (Muallif)

    Қуръон карим оятлари ундан кўзланган мақсад эшитувчига тушунарли бўлиш ёки бўлмаслиги эътиборидан муҳкам ва муташобиҳ оятларга бўлинади. Олимлар “Муташобиҳ” оятларнинг таърифи хусусида турлича қарашларни илгари суришган. Олимларнинг бир қисми муташобиҳни “Маъноси яширин ва таъвилга муҳтож бўлган, таъвилга мурожаат қилмасдан тушуниб бўлмайдиган, қасд қилинган маънонинг нима эканлиги хусусида хулоса қиладиган аниқ маъноси йўқлиги каби алоҳида шарҳга муҳтож бўлган оятлар” сифатида таърифланган.


    Аксар уламолар эса, муташобиҳ оятларнинг бир қарашда маъноси борлигини, фақат уларнинг изоҳларининг, таъвилларининг қайси бири энг тўғри эканлигини ёлғиз Аллоҳнинг билишини, инсоннинг бу илмга эга эмаслигини айтадилар. Улар Салаф олимларидир. Улар муташобиҳ оятларни борлигича қабул қилиб, таққослаш билан бирга таъвилга ҳам кетмаслик кераклигига ишонадилар. Бу гуруҳнинг шиори ақлга вазифа бермаслик ва муташобиҳ оятларнинг шарҳига киришмасликдир. Уларга кўра, таъвилга эргашганлар тахмин қиладилар. Таъвил гумонга асосланиб берилган ҳукмдир. Шу сабабли, муташобиҳ оятлар ҳақида тахмин, гумон билан ҳукм қилиш уларнинг наздида тўғри эмас. Бу эътиқодга ишонган “Салафи солиҳлар: “Муташобиҳ оятларнинг зоҳирига ишониб, ботинини тасдиқлаймиз. Ички моҳиятининг англанишини Аллоҳга ҳавола қиламиз. Зеро, биз уни билиш мажбуриятида эмасмиз. Бу хусус имоннинг шарти ва ҳукмларидан бири ҳам эмас” дейдилар.


    Муташобиҳ оятлар билан уларнинг шарҳлари ва улардаги асл моҳиятни юзага чиқариш учун ғайрат қилган олимларга келсак, улар “Ҳалаф мактаби”ни ташкил этишган. Уларнинг наздида Қуръон сирлар ва муаммолар жамланган, шунингдек, ёпиқ ва ноаниқ китоб эмас. Қуръон ўзининг аниқ тилда нозил бўлгани, оятларнинг изчил равишда баён қилингани, уни тинглаганнинг тушуниши, ақлини ишлатиши, тафаккур қилиши ва ихтилофларни у билан ечиши кераклиги ва шунинг учун нозил бўлганини ифода этади.


    Ушбу мақолада ислом уламоларининг муташобиҳ оятлар ва уларнинг таъвил қилиш ёки қилмаслик борасидаги қарашлари таҳлил этилган.

    88-94
    12
    4
    20-07-2026
  • ИБН СИНО ВА ҒАЗЗОЛИЙНИНГ ИЛОҲИЁТГА ОИД ҚАРАШЛАРИНИНГ ИСЛОМ ФАЛСАФИЙ ФИКР  ТАРАҚҚИЁТИГА ТАЪСИРИ

    Ramziddin R. ISAKDJANOV (Muallif)

    Тарихан ислом цивилизацияси умуминсоний цивилизация  ривожига муносиб ҳисса қўшган. Илк ўрта асрларда фаол бўлган аристотелизм, аверроизм ҳаракатлари манбаси айнан мусулмон юртларидир. Ибн Сино ва Ғаззолий каби алломаларнинг асарлари Европа тилларига таржима қилингандан сўнг айнан европаликларда фикрий портлаш юз бергани қайд этилади. Ислом фалсафасига оид асарларнинг гултожи айнан Ибн Сино ва Ғаззолий қаламига мансубдир. Ибн Сино мазкур соҳани тизимлаштирган бўлса, Ғаззолий мантиқий тафаккурнинг асосий муаммоларини кўрсатиб бера олди. Ибн Сино илоҳиётни ўрганишда мантиқий далилларни асос қилган бўлса, Ғаззолий ақлнинг чегараланганлигини, унинг чегараси тугаган ўринда юзага келувчи саволларга илоҳий китоблар жавоб бера олишини исботлашга ҳаракат қилди. Ислом фалсафаси фани назарияси ва методологиясини айнан мазкур икки аллома асарлари барпо қилиши шубҳасиздир.


    Ҳозирги даврда диний ва дунёвий фанларни умумлаштиришда дин ва фалсафа синтези муаммоси мавжуд. Бу муаммолар ичида энг асосийси материянинг абадийлиги масаласидир. Ғаззолий ўз асарларида мазкур муаммони кўрсатиб бера олди, Ибн Сино материяни азалий ва абадий эканини мантиқий далиллар билан исботлашга ҳаракат қилди. Шу жиҳатдан замонавий тадқиқотчи ислом фалсафасига қўл урар экан, айнан Ибн Сино фалсафаси ва фалсафа ҳақидаги Ғаззолийнинг қарашларидан тўла воқиф бўлсагина кўзлаган натижасига эришиши мумкин.


     Мақолада Ибн Сино, Фаробий, Ибн Арабий, Суҳравардий каби алломаларнинг пантеизм ғоясига оид қарашлари, янгиафлотунча мактабнинг борлиқ ҳақидаги қонуниятлари ва албатта, Имом Ғаззолийнинг баъзи бир масалаларга раддиялари ўрин олган. Нафақат, Марказий Осиё фалсафа тарихида, балки умуман, фалсафа тарихида энг мураккаб ҳисобланган “фалсафа ва дин синтези масаласи” ва “пантеистик қарашнинг теологик-рационал тушуниш масаласи” ҳозирги кунгача дунё тадқиқотчилари томонидан турлича талқин қилинмоқда. Ислом фалсафаси соҳасида мазкур мазкур муаммоли масалага ечим топиш  ҳозирги кундаги мафкуравий ёт ғояларни кириб келишини олдини олишда муносиб ўринга эгадир.

    39-46
    25
    5
    17-07-2026
  • “ТАНҚИҲ АЛ-УСУЛ” АСАРИ ВА УНИНГ ШАРҲИДА МУАЛЛИФ МАҲОРАТИ

    Nematullo NASRULLAEV (Muallif)

    Ушбу мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа қаламига оид “Танқиҳ ал-усул” ва унинг шарҳи “Ат-Тавзиҳ фи ҳалли ғавамиз ат-Танқиҳ” ҳақида сўз боради. Бу асарлар ислом дунёсида машҳур бўлиб, фиқҳ усули бўйича ишончли матн ҳисобланади. Садр аш-шариъа мазҳаб қарашлари марказида ҳанафийлар уч имоми – Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад Шайбоний ғоялари ётади. Асар ҳанафий ва шофеъий мазҳабига хос муштараклик билан баён этилган.


    Садр аш-шариъа манба сифатида Фаҳрул ислом Баздавийнинг “Усул”, Фахруддин Розийнинг “ал-Маҳсул”, Ибнул Ҳожибнинг “Усули Ибнул Ҳожиб” асарларидан фойдаланган.


    “Танқиҳ” ва унинг шарҳи “Тавзиҳ” усул, мантиқ ва тил қоидаларига мувофиқ тартибланган. Унда айрим тасаввуф ва фалсафий масалалар ҳам зикр этилган. Бу икки матн Имом Аъзам ва унинг мазҳабини мудофаа этишга қаратилган. Садр аш-шариъа шофеъий олими Фахруддин Розийни чиройли услуб билан танқид қилади. Ибнул Ҳожиб ҳақида сўз юритишда унга мўътадил ёндашади. Умуман бировга қарши фикр билдиришда унга самимий тилаклар изҳор этиб, рақибининг хатосига узур қидирган ҳолда нозик иборалар билан мунозаларга интилади. Садр аш-шариъа усул таркибларидан бўлган фиқҳни таърифлар экан, Абу Ҳанифанинг таърифини афзал кўрган. Уни бошқа илмлардан ҳоли этиш учун “амал хусусида” иборасини қийл ўлароқ зикр этган.


    Бир илмнинг бирдан ортиқ мавзуси бўлиши мумкинми? Баҳс-мунозарасига Садр аш-шариъа ҳам киришган. Мовароуннаҳр машойихларига кўра, усули фиқҳ фақат фиқҳ билан боғланган илмдир. Калом, мантиқ ва фалсафа билан ҳеч алоқаси йўқ. Бу мавзуда ўлка машойихларидан фарқли фикрлаган Садр аш-шариъа, мутлақ эмас, балки нисбий бир илмнинг бирдан ортиқ мавзуда бўлишини инкор этмайди. Садр аш-шариъа бу мавзуда Абу Ҳомид Ғаззолийдан таъсирланган.


    Садр аш-шариъа, ҳукмни шаръий ва ғайри шаръий икки турга бўлади. Унга кўра, “Ҳукм ақлга эмас ҳукм қилувчига муҳтож, ҳоким эса Аллоҳдир”. Рухсат – масаласини: айни ҳақиқий, ҳақиқий, мажозий ва айни мажозий деб тўртга тақсим этиб, уни кенг ёритиб беради. Муаллиф матн ва унинг шарҳида яна бир қатор масалаларга кириб боради.


    Демак, “Танқиҳ ал-усул” ва унинг шари ҳанафий мазҳаби асосида аралаш методга кўра ёзилган. Садр аш-шариъа асар таснифида Баздавий, Розий ва Ибнул Ҳожибларнинг усул китобларига таянган. Муаллиф томонидан бу матнлардаги ўхшашлик ва фарқлилик, янгилик ва такрорлар муқояса йўли билан таҳлил этилган. Ўз ўрнида мазкур матнларга қатор шарҳ, ҳошия, таржима ва таълиқалар битилган. Матн ва унинг шарҳи узоқ йиллар мадрасаларда ўқитилиб келинмоқда.

    13-21
    33
    5
    17-07-2026
  • ЭҲСОН ТУШУНЧАСИ БАЁНИ

    Mahammadsidiq USMANOV (Muallif)

    Ушбу мақолада ислом динида мадҳ этилган гўзал хулқлардан бири “Эҳсон” тушунчаси хусусида сўз юритилиб, унинг луғавий маъноси кўплаб машҳур луғатшунослар асарларидаги намуналар орқали баён этилади. «Эҳсон» сўзининг истилоҳий маъноси энг ишончли манбалар асосида ёритиб берилган. Бундан ташқари, эҳсон диннинг энг олий мартаба ва даражалардан бири саналиши; имоннинг мағзи, камоли, руҳи эканлиги; барча гўзал хулқлар ва юксак даражалар ўз кучини эҳсондан олиши хақида сўз юритилган. Айниқса, унинг маънавий ҳаётимизда тутган ўрни нақадар муҳим эканлиги мўътамад (ишончли, асл) манбалар асосида ёритилган.


    Ислом динининг асосий манбаси бўлмиш Қуръони каримда эҳсон мавзусига алоҳида эътибор қаратилган. Зеро, Қуръонда нафақат ақидавий, тарихий ва фиқҳий масалалар, балки одоб-ахлоқ мавзулари ҳам ўрин олган. Шунингдек, бу мақолада Қуръон оятларида ва муфассирларнинг шарҳларида келган эҳсон ва унга боғлиқ баъзи одоб-ахлоқ масалалари ёритилади. Эҳсон ҳақидаги қуръоний оятларни шарҳлашда ислом оламида машҳур муфассир ва муҳаддис уламолар, шу билан бир қаторда, Имом Мотуридий, Абу Лайс Самарқандий каби юртимиздан етишиб чиққан алломалар меросида кенг ўрин олганлиги баён қилинди. Шу билан бирга, инсон зоҳирини ҳам, ботинини ҳам тузатиши лозимлиги, ташқи кўриниш ички оламга мувофиқ бўлмаса, ситрки кўринишлар инсонларни алдаб қўйиши ва хунук ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлиши: ишончни суъиистеъмол қилиш ва омонатга хиёнат каби салбий оқибатлар келиб чиқиши мумкинлиги, тинчликни ҳимоя қилиш, ер юзини обод қилиш ва табиатни муҳофаза қилиш ҳам эҳсонданлиги, Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилиш, бойликни Унинг розилигини топиш учун сарфлаш ҳам эҳсоннинг энг кўзга кўринган соҳаларидан бири саналиши, эҳсонга олиб борадиган яна бир йўл – бу қурбонлик эканлиги, тавҳид ва тақво эҳсоннинг муҳим шартларидан саналиши, ғазаб ва ғойз орасидаги фарқлар, имоннинг ярмини шукр ташкил қилса, қолган ярми сабрдан иборатлиги, ихлос эҳсоннинг энг муҳим соҳаси ҳисобланиши  таҳлил қилинган

    28-35
    2
    1
    18-09-2026
  • ЗАРДУШТИЙЛИКДА АҲУРА МАЗДАНИНГ ЯРАТУВЧИЛИК ФУНКЦИЯСИ МАСАЛАЛАРИГА ДОИР

    Rano URAZOVA (Muallif)

    Мақола зардуштийликда Аҳура Мазданинг улуғланиши универсал диний инқилобий ҳодиса эканлигига бағишланган. Зардуштийликда яратувчилик, парвардигорлик ғояси авесташуносликнинг энг мураккаб масалаларидан бири саналади.  Аввало, яратиш функциясини динлар тарихида ибтидоий қарашлардан, хусусан, тотемизмдан ажратиб олиш, қолаверса, яралмоқ ҳақидаги фикрни мавҳум илоҳий зот билан боғлаш даражасида тафаккур такомили илмий таҳлил талаб масалалардан бири ҳисобланади. Зеро, Зардушт биринчилардан бўлиб, инсон тафаккурининг муҳим салоҳиятига, ақлий имкониятига таянган ҳолда борлиқни яратган Бош сабабчини мавҳум тимсол, руҳият орқали идрок этиладиган тарзда эътиқод амалиёти доирасига олиб кирган.


    Мақолада Аҳура Мазданинг яратувчилик функциясини суверен ва якка холиқлик сифатида талқин қилиш Авеста манбаси асосида келтирилган. Авестанинг ижодий маҳсули бўлган “Ясна” наскига кирган “Гоҳ”лар Зардушт даврида яратилган бўлиб, унда ибтидоий кўпхудоликка ҳамда асотирий образларга муносабат масаласида жиддий танлаш рўй берганлиги, зардуштийлик олий илоҳи Мазда ўз сифати, тенгсиз улуғлиги ифодаси бўлмиш Аҳура - “юксак шараф, буюклик, жаноб” маъносида келган. Аҳура Мазда ва унинг малоикалари Эзгу ният, Комил Ақл, Оламнинг Эзгу эгалиги, Шаҳриёрлиги каби илоҳий тушунчалар уйғунлик, ягона маънавий бирликнинг ташкил этувчилари сифатида амал қилиши ҳамда уларнинг функциялари бевосита Аҳура Мазданинг иродасини, эзгуликнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган эди.


    Зардуштийлик динида миф-асотирлар одамларнинг дунё-борлиқ ҳақидаги тушунчаларини, айниқса, уларни ўраб турган табиат ва жамиятни қандай идрок этишларини ўзида акс эттириши натижасида қадимий асотирий дунёқараш тизими илоҳий қарашларга айланган. Мақолада, инсон тасаввурида табиат ҳодисалари устидан ҳукмрон, ҳатто уларни яратишга, тартибга солиб туришга қодир, хулласки, инсоннинг ҳимоятини таъминлашга масъул эзгу илоҳий тимсоллар тизими пайдо бўлганлиги Авестада борлиқнинг яратилиш модели мисолида кўрсатиб берилган. Авеста аввал бошида дунёни фақат эзгуликлар мажмуи ва мутаносиблиги сифатида тасвирлаган бўлса, дин асосчиси Зардушт эса амалиётга соф маънавий, руҳий омилларни, улар орқали эса борлиқнинг мавҳум кучлар орқали “бошқарилиш” ғоясини олиб кирган. Шунингдек, мақолада Авестадаги космогоник тасаввурлар ифодалари, зардуштийликда борлиқ тушунчасини тушунишда айни шу мифологик қатламнинг дин тизими доирасига олиб кирилиши муҳим тарихий ечим бўлганлиги тадқиқ этилган.

    29-39
    4
    1
    16-09-2026
  • DEZINFORMATSIYA AXBOROT PSIXOLOGIK TA’SIR USULI SIFATIDA (ZAMONAVIY XORIJIY TADQIQOTLAR ASOSIDA)

    Azamat IBRAKHIMOV, Zuhra IBRAKHIMOVA (Muallif)

    Mazkur maqolada ayni vaqtda eng dolzarb muammoga aylangan – dezinformatsiya axborot psixologik ta’sir vositasi sifatidagi ilmiy xulosalar zamonaviy xorij tadqiqotlari asosida tadqiq qilingan. Ommaviy axborot vosita(OAv)lari tomonidan berib borilayotgan ma’lumotlar amalda o’z mazmunidan ajrab, ta’sir o’tkazish vositasiga aylanib qoldi. Hayotning nihoyatda jadal suratlari, OAvlari xabar qiladigan voqealarni o’rganishga vaqtning yo’qligi, ba’zida esa bu xabarlarni tahlil etishga shaxs malakasining yetishmasligi shunday holga keldiki, keng auditoriya materiallarni axborot kanallari qay tarzda taqdim etsa, shu zaylda qabul etmoqdalar. Maqolada «dizinformatsiya»ning media muhitda hosil qilinishi, tarqalishini va ularning kognitiv(bilish) jarayonlariga ta’sirini nazariy anglashga harakat qilingan. “Dezinformatsiy” (Misinformation) atamasini keng ma’nosini to’liq ochib berishga va shuningdek, uning inson ongiga qay darajada ta’sir qilishi va psixologik xususiyatlari tadqiq qilingan. Agar “dezinformatsiya” atamasini nazariy tadqiq etadigan bo’lsak - bu stilistik nuqtayi nazaridan haqiqiydek hosil qilingan xabar bo’lib, aslida esa qisman yoki to’liq yolg’on bo’lib, insonlarni manipulyatsiya qilish uchun hosil qiligan soxta xabarlardir. Yolg’on va haqqoniy xabarlar; vaqt va makon haqiqiyligi nuqtayi nazaridan ma’lumotning haqqoniyligi; yangiliklarning muallifi va manbasi nuqtayi nazaridan; xabarlardagi esga olinuvchi shaxslar nuqtayi nazaridan; yangilikni vujudga keltiruvchi psixologik maqsadlardan kelib chiqqan holda; «yangilik»ni qabul etilishi; dezinformatsion (feyk xabarlar) ma’lumotlarning natijasida inson kognitiv jarayonlari holati va o’zgarishi natijasida feyk xabarlar klassifikatsiyasini taqdim etaman deganidir. Maqolada internet manbaalar va turli OAv dan yaqqol misollar bilan keltirilgan. “Feyk xabarlar” ning oldini olish va ularni neytralizatsiya qilish uchun psixologik ma’lumotlar keltirilgan. Olingan natija va xulosalardan talabalar, psixolog va sotsiologlar, shuningdek, OAvlari xodimlari foydalanishlari ko’zda tutilgan. Internet va ijtimoiy tarmoqlarning jadal rivojlanishi fеyk xabarlarning global miqyosda yoyilishiga keng imkon yaratmoqda va bu o’z navbatida axborot xavfsizligi sohasidagi tadqiqotlarning dolzarblgini oshirmoqda.

    183-192
    26
    6
    03-07-2026
  • ALI AL-QARINING HAYOTI VA ILMIY MEROSI

    Islom UBAYDULLAYEV (Muallif)

    Ushbu maqolada yoshlar tarbiyasida muhim ahamiyatga ega bo‘lgan Ali al-Qarining “Anvorul qur’on va asrorul furqon” asari haqida mulohaza yuritiladi.


    Ali al-Qarining ilmiy merosi va hayoti, ayniqsa, “Anvorul Qur’on va asrorul furqon” asari XVI–XVII asrlarda Movarounnahr va Hijozning ilmiy va ma’naviy rivojlanishida kata ahamiyatga ega bo‘lgan. Ushbu maqolada mazkur asarni o‘rganish va tadqiq qilish asnosida Qur’on va hadis ilmi rivojlanishining o‘ziga hos jihatlari va xususiyatlari bayon qilinadi.


    Asarda ilmiy tahlil qilingan hadislarning yoshlar mafkurasi va ongiga, ularning axloqiy tarbiyasiga ijobiy ta’sirining muhim ahamiyati yoritiladi. Ilmsizlik tufayli bemazhablik yo‘liga kirib qolgan yoshlarni qaytarish, ularni to‘g‘ri tushunchalar bilan tarbiyalash zarur masalalardan biri sifatida qaraladi.


    Maqolada Ali al-Qarining ta’lim olgan ustozlari, ta’lim bergan shogirdlari va yozgan kitoblari, ilm talab qilib ko‘plab yurtlarni kezib chiqqanligi, turli mamlakatlar madaniyatidan ham bohabar bo‘lganligi va nihoyat makkada muqim yashab qolganligi haqida ham batafsil yoritilgan. Bundan tashqari olimning ilmiy merosi Hanafiy mazhabi, undagi arkonlar bo‘yicha ham naqadar nodir namuna ekanligi to‘g‘risida ham ma’lumot beradi.

    67 - 74
    66
    9
    27-06-2026
  • ҒАРБ ФАЛСАФИЙ ТАФАККУРИДА ДИН ФАЛСАФАСИГА ДОИР ТУШУНЧАЛАР РИВОЖИ

    Abduxoliq TASHANOV (Muallif)

    Мақолада инсоннинг билиш жараёнида диний тасаввурлар, тушунчалар ва ғояларни юзага келиши сабаблари, Ғарбнинг цивилизaцион доминант ғоясида Худо ҳақидаги фикрлари, ило=иётчилар томонидан Худонинг ягоналиги ва абадийлиги хусусиятлари ҳақидаги қарашлари ўрганилган. Хусусан, Фома Аквинскийнинг Худо ғоясини илгари суриши, худонинг ҳамма нарсага қодирлиги ва у ҳақида нисбий ва мутлақ қарашлар борлиги таҳлил қилинган.


    ХI–XIII асрлар Европа фалсафасида теология таълимотининг ўрни, унинг ўрта асрлар Европасининг концептуаллаштирилган ҳукмрон тафаккурига айланиши, теология динни тадқиқ этувчи фан сифатида, фалсафа унинг қоидаларини асослаб беришга доир қарашлар тадқиқ қилинган. Ҳозирги вақтда фалсафий теология соф фалсафий воситалар орқали, яъни илоҳий ҳақиқат далили ва мазмунидан қатъи назар, фалсафий асослаш, исботлаш ва системалаштириш мезонлари ҳамда стандартларига мувофиқ Худо тўғрисидаги таълимотни яратишга бўлган интилиш сифатида англанади.


    Шунингдек, мақолада мумтоз, анъанавий фалсафий-илоҳий таълимот ҳисобланадиган теизмнинг хусусиятлари, ғарб фалсафасининг пантеистик ғоялари ривожида  брахманизм, ҳиндуизм, веда таълимотлари, даосизм, қадимий юнон фалсафаси вакиллари  таълимотларининг ўрни ҳам ўрганилган. Кейинчалик, теоцентристик дунёқарашнинг дин фалсафасидаги Худонинг бирламчилиги тамойили, у яратган руҳнинг, жоннинг танадан, ирода ва ҳиссиётнинг ақлдан устунлиги каби ёндашувлар ривожига таъсири очиб берилган.


    Уйғониш давридаги динга бўлган муносабатнинг табиатшунослик фанлари хулосалари билан уйғунлашгани, ўрта асрлар католик фалсафаси ва маданиятининг қадриятларини емирганлиги учун танқид остига олиши, диннинг пайдо бўлиши ва яшаб қолиши турли халқлар, ижтимоий гуруҳлар ва алоҳида одамлар даражасида иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг нотекислиги каби ижтимоий ҳолатлар таҳлил қилинган.

    222 - 229
    46
    6
    24-06-2026
1 - 11 from 11

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling