- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
БАЛОҒАТ ИЛМИДА КИНОЯ ВА ТАШБИҲГА ОИД НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАР
Salima RUSTAMIY (Muallif)Бугунги кунда жаҳон тилшунослиги ва адабиётшунослигида балоғат илмининг тарихи, тузилиши, аҳамияти, истилоҳлар маъноси, бадиий воситаларнинг қўлланиш усулларини ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Ўрта аср ислом алломалари асарларида балоғат илмининг таркибий қисмларидан бири баён илми фикрни очиқ-ойдин, аниқ ифодалаш усулларини ўрганиши таъкидланган. Айрим мутахассисларнинг фикрича «баён» ва «балоғат» сўзларини айнан бир маънода қўллаш ҳам мумкин. Яъни иккала истилоҳ ҳам мусулмон шарқи илмлар таснифида нутқ санъатининг энг юқори даражаси, фасоҳат ва камолот чўққисига кўтарилган ҳолати сифатида ҳам қаралган.
Мазкур мақолада баён усулларидан бўлган киноя ва ташбиҳнинг хусусиятлари Абу Ёқуб Юсуф Саккокий, Абдурраҳмон Қазвиний ва Атоуллоҳ Ҳусайний каби олимларининг балоғат илмига оид асарлари асосида тадқиқ қилинган. Мақолада киноя ва ташбиҳнинг таърифи, уларнинг таркиби ва турлари масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Kиноя ва ташбиҳнинг хусусиятлари араб олимлари томонидан илк ўрта асрлардан бошлаб ўрганила бошланган. Олимлар кинояни сифат, мавсуф ва нисбат, қариба ва баъида турларга ажратганлар. Шунингдек, араб тилида балоғат илмининг шаклланишида муҳим ўрин тутган Абу Ёқуб Юсуф Саккокий киноянинг таъриз, талвиҳ, рамз ва ишора турларини кўрсатиб ўтган. Кейинги олимлар бу борада уларнинг фикрларини ривожлантирганлар.
Мақолада шунингдек, энг кўп қўлланиладиган санъат турларидан ҳисобланувчи ташбиҳнинг рукнлари, турлари кўрсатилган. Ташбиҳнинг хусусиятларига кўра таснифлари, турлари ва номлари балоғат илмининг ривожланиши давомида маълум даражада ўзгариб борган. Ташбиҳ ўхшовчи ва ўхшатилувчининг хусусиятларига кўра ҳиссий ва ақлий, муфрад ва мураккаб, малфуф (ўралган), мафруқ (ажратилган), тасвия (тенглаштирилган), жамъ (тўпланган) турларга ажратилади. Ўхшаш жиҳатига кўра ҳақиқий ва хаёлий; муфрад, мураккаб, мутаъаддид; ҳиссий ва ақлий; тамсилий ва ғайритамсилий; муфассал ва мужмал; қариб мубтазал ва ғариб баъид қисмларга бўлинган. Ўхшатиш воситасига кўра мурсал, муаккад ва ташбиҳнинг мақсадларига кўра мақбул ва мардуд қисмлари мавжуд. Мақолада балоғат илмида ташбиҳнинг рукнлари иштирокига кўра саккиз тури, мартабаларига кўра уч тури, маъносига кўра етти тури ишлангани далилланган.
4 - 1014507-07-2026 -
“УСУЛ АЛ-ФИҚҲ” ИЛМИНИНГ МОВАРОУННАҲРГА КИРИБ КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
Sidahmadxon G’AYBULLAYEV (Muallif)Мақоладан кўзланган мақсад Мовароуннаҳр олимларининг ислом ҳуқуқи назарияси – усул ал-фиқҳ фани шаклланиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаларини тадқиқ этиш. Тадқиқотда усул ал-фиқҳ илмининг даставвал Ироқ ўлкасида юзага келиб, кейинчалик шарққа ёйилгани ва унга сабаб бўлган омиллар тадқиқ этилган. Мовароуннаҳр олимлари илмий фаолияти ва ёзган асарларининг усул ал-фиқҳ фани ривожига таъсири таҳлил этилган. Ҳудудда усул фанига оид ёзилган асарлар ва уларнинг хусусиятлари очиб берилган. Қаффол Шоший ўзининг “Маҳосин аш-шариъа”, Абу Зайд Дабусий “Тақвим ал-адилла” ва Фахрул-ислом Али Паздавий “Усул ал-Паздавий” асари орқали фанга олиб кирган янги тушунча ва услублар аниқланган. Шунингдек, Шамсул-аимма Муҳаммад Сарахсий, Фахрул-ислом Али Паздавий, Алоуддин Самарқандий, Абу Ҳафс Умар Насафий, Хисомиддин Ахсикатий, Низомиддин Шоший, Абул Баракот Насафий ва Садруш-шаҳид Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорий каби фақиҳларнинг илмий фаолияти ва фанга оид асарлари тадқиқ этилган. “Тақвим ал-адилла”, “Усул ал-Паздавий”, “Усул ас-Сарахсий”, “Мезон ал-усул”, “Манор” ва “ат-Талвиҳ” каби асарлар ва уларга ёзилган шарҳ, ҳошия ва мухтасарлар ҳақида қимматли маълумотлар берилган. Якунда усул ал-фиқҳ асарларининг ислом дини назарий асослари, мақсади, мазмун-моҳиятини тўғри тушунишдаги аҳамияти очиб берилган.
68 - 7518305-07-2026
