- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ҚАДИМГИ ХАТ ТУРЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Lobar ASROROVA (Muallif)Мақолада инсоният тарихининг ижтимоий фаолияти билан боғлиқ бўлган моддий ёдгорликларидан бири ёзув турлари ҳақида сўз боради. Унда ҳозирда амалда бўлган ҳамда ўзи ифодалаган тил билан биргаликда ўлик ёзувга айланган ёзувларни қўшиб ҳисоблаганда инсоният учта ёзув типидан фойдаланаётгани, улар: логография, силлабография ва фонографиялар атрофлича ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Манбалар хазинаси фондида сақланаётган №50 рақамли китобдаги қадимги хат турлари ҳақида сўз боради. XX аср бошларида кўчирилган мазкур асар Маҳмуд Ғаззоний томонидан тарқим қилинган, яъни тузиб чиқилган. Асардан қадимги ёзув турларидан тортиб, ўрта аср ёзувлари, ҳатто уларнинг тараққий этган шакллари кўрсатилган 60 дан ортиқ хат турлари алифбоси ўрин олган. Жумладан, Одам (а.с.) давридаги «Сарбони» ёзуви (Эрамиздан авв. 3760 йил), Шис (а.с.) давридаги «Сулёний», «Салбобий» (эрамиздан авв. 3670 йил) каби кўплаб пайғамбарлар алифболари, геокосмографик асарларда учрайдиган турли хил ёзув турлари, аниқ фанлардан кимё фанида қўлланиладиган махсус ёзув турларидан – «Баклатил», «Симёи сағир», «Симё ва кимё» каби хат турлари бор. Ушбу хат турларида учрайдиган ҳарфлар бошқа кўплаб қадимги ёзув турлари билан қиёсланган ҳамда дунёнинг турли ерларидан топилган қадимги битиклар билан солиштирилган.
60-6573427-06-2026
