- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АБУ БАКР ҚАФФОЛ ШОШИЙ МУҲАДДИС СИФАТИДА
Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу масканда туғилиб фаолият кўрсатган буюк зотлар, олимлар “Шоший”, “Тошкандий” (ХVI асрдан) нисбаси билан мусулмон дунёсида танилганлар.
Ислом оламида Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби «имом» даражасига эришган кўплаб буюк алломалар орасида Имом Абу Бакр Қаффол Шоший ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.
Унинг тўлиқ исми – Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший бўлиб, кўплаб араб манбаларида унга алоҳида ҳурмат бажо келтириш учун номига «катта», «улуғ» маъносини ифодалайдиган «Кабир» сўзини қўшиб ёзадилар. Аллома моҳир ҳунарманд бўлиб, қулфсозликда шуҳрат қозонганлиги боис “Қаффол” яъни, қулфчи, қулфсоз деган ном билан эъзозланган.
Замондошлари уни “Ҳазрати Имом” деб улуғлаган. “Ҳастимом” сўзи “Ҳазрати Имом” иборасининг қисқартирилган шаклидир. Маҳаллий халқ Имом Қаффол Шоший ҳурматидан бу жойни шундай атаган. У Тошкентнинг илмий-маданий, диний-маърифий марказларидан бири бўлган.
Ушбу мақолада араб манбалари асосида Каффал Шошийнинг муҳаддис олим сифатидаги илмий фаолияти тадқиқ қилинган. Бундан ташқари, унинг тарбиявий-дидактик хусусиятга эга машҳур “Жавомиъ ал-калим” (“Қисқа иборали ҳадислар тўплами”) асари ҳам ёритилган. Унда Қаффол Шоший ишончли ҳадисларни (саҳиҳларни) ихчам ва қисқача баён қилиб, ислом аҳкомларидан ташқари одобахлоқ, илммаърифат, таълимтарбияга доир ҳикматли иборалар қайд этилган. Ундан халқимиз орасида кенг тарқалган матал, мақоллар, нодир ва қимматли афоризмлар ҳам ўрин олган. Бу эса ҳадисларнинг кенг халқ оммаси учун равон ва тушунарли бўлиши, тарқалишида муҳим аҳамият касб этган.
4-1214217-07-2026 -
САНУСИЙЛАР ҲАРАКАТИНИНГ ШИМОЛИЙ АФРИКАДА ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ
A’zam MA’MUROV (Muallif)Буюк имом ва ислоҳотчи саййид Муҳаммад ибн ‘Али ас-Санусий Жазоирда туғилган бўлиб, пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) бевосита авлодидир. Ажойиб инсонлар қўлида тарбияланди ва билим чўққиларини забт этди. Ул зот ўзининг барча билимлари ва ҳаётий тажрибасини эзгу ишларга бағишлади: оддий араб халқининг оғир ҳаёти ва қайғули дамларига мадад бўлмоқни ирода этди. Оврупо мамлакатларининг (Франция, Италия ва бошқалар) Шимолий Африкада жойлашган араб диёрига қарши босқинчилик юришлари айни мана шу даврга тўғри келади. 1830 йилда французлар буюк имом, таниқли ислоҳотчи ва уламо саййид Муҳаммад ас-Санусийнинг туғилиб ўсган жойи – Жазоирни босиб олишди. Қонхўр ғанимлар 1881 йили Тунисни эгаллашди. Кейинроқ, аниқроғи 1911 йилда фашистлар Италияси Ливия чегарасини ноқонуний бузиб, тинч озодпарвар аҳоли бошига бирин-кетин жабр, зулм ва офат уруғларини ёғдира бошлади. Шу тариқа Шимолий Африка мазлум халқларининг чет эл босқинчиларига қарши миллий-озодлик ҳаракати бошланди.
Буюк Санусий бир қатор араб мамлакатлари, жумладан ул зотнинг туғилиб ўсган, таҳсил олган ва ёшлик йиллари ўтган жой – Жазоирнинг французлар томонидан босиб олинганлиги ҳақидаги хабарни қаттиқ алам ва изтироб билан қабул қилди. Буюк имом ўзининг биринчи Абу Қубайс зовиясига (Макка) 1837 йили асос солади. Кейинчалик буюк ислоҳотчи Жағбубга кўчиб ўтади (1856) ва бу диёр санусиййа ҳаракатининг чет эл босқинчиларига қарши кураш олиб борадиган марказий штабига, жабрдийда араб халқининг улуғ Ватан миллий-озодлик кураши марказига айланади. ...
XIX асрнинг ўрталарида араб дунёсининг энг кўп ривожланган қисмида (Миср, Сурия, Ливан) араб Уйғониши (ан-Наҳда) номини олган маданий юксалиш даври бошланди. Унинг ғоявий раҳнамолари , “шонли араб меросини”, ўтмишдаги арабларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳалардаги қудратини тиклаш вазифасини биринчи ўринга қўйган ҳолда, шарқ ва ғарб цивилизацияси элементларини синтезлаш, яъни умумлаштиришга ҳаракат қилишди. Араб Уйғониш даврига хос бўлган мафкуравий жараёнларда асосий ўринни ислом ислоҳотчилиги томонидан тақдим қилинган диний йўналиш эгаллади.
236 – 24891624-06-2026 -
МИСРЛИК ТАРИХЧИ ТОЖУДДИН СУБКИЙ «ТАБАҚОТ АШ-ШОФИЪИЯ АЛ-КУБРА» АСАРИДА ШОШ (ТОШКЕНТ) ОЛИМЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)Фиқҳ – ислом ҳуқуқшунослиги соҳаси сифатида VIII-X асрларда шаклланди ва унинг методологияси вужудга келди. Фиқҳ илми мустақил ҳуқуқшунослик соҳаси сифатида ривожлана бориб, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига оид масалаларни қамраб олди. Бу жараён икки ярим аср давом этиб, ислом ҳуқуқшунослигининг шаклланишида “олтин аср” деб номланади. Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби олимлари ёзган асарлар туфайли ривожланган Ислом қонуншунослиги халқимиз маънавийҳуқуқий меросининг ажралмас қисми сифатида асрлар давомида Марказий Осиё халқлари ҳаётида муҳим омил бўлиб хизмат қилган.
IX – XII асрлар Марказий Осиёда илмфан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бинобарин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илмфан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан.
Мақолада мисрлик тарихчи Тожуддин Абу Наср Абдулваҳҳоб Субкийнинг “Табақот аш-шофиъия ал-кубра” номли асарида ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик фақиҳларнинг минтақа илмий марказларидаги фаолияти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида фиқҳ илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Бағдод каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.
4-1119118-07-2026 -
ШОШЛИК ФАҚИҲЛАРНИНГ МИНТАҚА ИЛМИЙ МАРКАЗЛАРИДАГИ ФАОЛИЯТИ
Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)Ислом анъаналари асрлар давомида Марказий Осиё халқлари бой маданий мероси билан қўшилиб, бу ерда ижтимоий-маънавий ҳаётда акс эт- ган ҳамда фан ва таълимнинг ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган мусулмон маданияти шаклланишига кў- маклашди. Бу тарихий жараёнларда Ўзбекистон ҳамда унинг етакчи маданий марказлар сифатида бутун мусул- мон оламида шухрат қозонган Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) ва бошқа шаҳарлари алоҳида ўрин эгаллади. IX – XII асрлар Марказий Осиёда илмфан ва мада- ният, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Биноба- рин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илмфан ва маданият марказлари си- фатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Милодий IX аср фиқҳ илмида катта ютуқлар қўлга киритилгани боис “фиқҳ илмининг олтин асри” деб юритилади. Мақолада ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик фақиҳларнинг минтақа илмий марказларидаги фаолия- ти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида фиқҳ илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Насаф, Термиз ҳамда мин- тақадаги Марв, Бағдод каби турли шаҳарлардаги мадра- саларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.
4-1531430-06-2026 -
Исломда илм ва имон категориялари нисбати хусусида
Husain ХIDIRALIYEV (Muallif)Мақолада ислом динида илм ва имон категорияларининг ўзаро нисбати ўрганилади, ислом динида илм масаласи, илмни ўрганиш, илмни ривожлантириш, илм ва имон тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги ҳақида сўз юритилади. Бунинг учун Европанинг шарқшунос, исломшунос олимларидан М. Роденсон, А. Мрозек, Е. Фролова, Ж.Тимоти, А.Заринкуб, Б.Жонатан, Ш.Блэр, М.Букай ва америкалик олим Ф.Роузентал фикрларига ҳам мурожаат этилади. Масалан, америкалик олим Ф.Роузентал ўзининг «Илм тантанаси» китобида бу тушунчаларнинг ўзаро нақадар яқинлиги ва боғлиқлиги, ислом динида уларнинг бир-бирига зид эмас, аксинча, мувофиқ бўлиб, ҳатто бир-биридан алоҳида тасаввур қилинмаслигини кўрсатиб ўтган.
Шунингдек, мақолада мусулмон оламидаги машҳур аллома Имом Ғаззолийнинг «Иҳёу `улум ад-дин» («Дин илмларини жонлантириш») асарида мазкур масаладаги ўзига хос қарашлар, қатор илмий хулосалар атрофлича таҳлил қилинган. Мақолада ислом динида «илм» тушунчаси жуда муҳим ўринга эга бўлгани, ҳеч бир тарзда инкор қилинмагани ва ёмон муносабат билдирилмаганлиги очиб берилган. Бундан ташқари исломда илмларни «диний» ва «дунёвий» деб ўзаро ажратиш принципи мавжуд эмаслиги, балки фойдали, манфаат келтирадиган ёки фойдасиз, зарарли бўлган илмларгагина ажратиш принципи мавжудлиги, яъни инсониятнинг ҳақиқий, яъни ҳар томонлама: ҳам маънавий, ҳам моддий тараққиёти, равнақи учун хизмат қиладиган илмлар исломда фойдали деб, қўллаб-қувватланиб келинганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. Шунингдек, илм ва имон мутаносиблиги масаласи доимо улуғ аждодларимиз диққат марказида бўлиб, ҳар бир даврда унинг ўзига хос талқинлари ва турли қирралари ўз ифодасини топганлигига эътибор қаратилган.
12-22101422-06-2026
