Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ШАЙХ ҲИММАТИЙ – ЗАНГИ ОТА МЕРОСИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ

    Тохир Абдумуталович ХАТАМОВ (Muallif)

    Мақолада Ҳазрат Занги ота маънавий-маърифий, ижтимоий-ахлоқий фаолиятига оид мустақиллик йилларида амалга оширилган тадқиқотлар исломшунослик, тарихшунослик фанлари нуқтаи-назардан таҳлил этилди ва тарихий тадқиқот усулларидан фойдаланилган ҳолда хулосалар берилган.


    Тасаввуф таълимотининг йирик вакили ҳисобланган ҳазрат Занги ота фаолияти ҳақида мустақиллик йилларида олиб борилган бир қатор тадқиқотлар, асарлар, монографиялар, рисолалар, мақолалар, газета ва журналларда илмий-оммабоп материаллар ўрганилган. Ўрганиш жараёнида аниқланган маълумотлар асосида Занги отанинг тасаввуф таълимоти бўйича олиб борган маънавий-маърифий фаолиятига доир таҳлилий хулосалар берилган.


    Ҳазрат Занги отанинг ҳаёт йўли мухтасар ҳолда ёритилиб, сўнгги йилларда амалга оширилган, энг янги тадқиқотлардан ҳам кўплаб маълумотлар келтириб ўтилган. Шуни алоҳида таъкидлашимиз зарурки, Хожа Аҳмад Яссавийнинг издоши, улуғ авлиё, Яссавийлик тариқатининг тарғиботчиси, туркий халқлар шайҳи, Ҳимматий тахаллуси билан ижод қилган хикматнафис шоир сифатида машҳур бўлган Занги ота маънавий-маърифий фаолиятининг бугунги кундаги долзарб аҳамияти ҳам кўрсатиб имкон даражасида кўрсатилган.


    Истиқлол йилларида нашр этилган катологларда ҳам Хожа Аҳмад Яссавий меросига доир маълумотлар берилган, жумладан, ўзбек ва немис олимлари ҳамкорлигида тайёрланган катологлар, Занги ота шажараси бўйича тадқиқотчилар, олимлар томонидан аниқланган янги илмий натижалар ҳам мазкур мақолада мухтасар баён этилган.


    Хожа Аҳмад Яссавий томонидан асос солинган Яссавийлик тариқати ва тариқат издошлари, устоз - шогирдлик анъанаси, ҳикматнафислик каби масалаларга маълум даражада тўхталиб ўтилган.


    Занги ота фаолияти бўйича академик А.Саидовнинг илмий тадқиқот ишлари, жумладан, “Ҳазрат Занги ота” китобидаги қимматли маълумотлар ҳақида ҳам бир қатор ижобий хулосалар берилган.


    Ҳазрат Занги отанинг ўз умри давомида дин ҳимояси, миллат тарбияси, тасаввуф тарғиботи бўйича олиб борган маънавий фаолияти, бугунги авлод учун ижобий аҳамиятга эга маърифий мерос ҳисобланиниши эътиборга олинди ва имкон даражасида Ҳазрат Занги ота маънавий фаолияти мазкур мақолада ёритилган.

    22-30
    9
    2
    17-07-2026
  • ДУНЁВИЙЛИК ВА ДИНИЙЛИК МАСАЛАСИГА АУТЕНТИК ЁНДОШУВ: МИРЗО УЛУҒБЕК ВА АЛИ ҚУШЧИ МИСОЛИДА

    Jakhongir TOKHIROV (Muallif)

    Ўрта асрлар Ғарбида черковнинг илм-фан тараққиётига жиддий қаршилик кўрсатгани ва олимларнинг инквизиция қилингани ҳамда маърифатпарварлик ҳаракатининг ҳосиласи ўлароқ Ғарбий Европада ҳар қандай диндан безиш, динийликни бутунлай инкор этиш ғояси асосида атеизм, индифферентизм ва секуляризм ғоялари шакл-ланди.


    Диний қадриятларга нисбатан агрессив атеистик мафкура тузуми даврида дунёвийлик ва динийлик бир-бирига қарама-қарши қўйилди. Ҳозирда эса ривожланган демократик давлатларда бундай қараш тамомила ўзгарган.


    Секуляризм динийликка зид қўйилмайди, ҳеч бир эътиқод инкор этилмайди, балки ҳар қандай диний эътиқодга табиий-ижтимоий феномен сифатида қаралади, миллати ва фуқаролигидан қатъи назар барча учун виждон эркинлиги қонун билан кафолатланган.


    Мусулмон Шарқида, хусусан, Мовароуннаҳрда фаолият олиб борган олимлар дунёвий ва диний илм-фан соҳаларида, уларни бир-бирига зидлаб қўймай ижод қилиб асарлар ёздилар. Бу ижод маҳсули олимнинг яхлит бир онги, тафаккури, қалбининг ҳосиласи эди. Улар дунё илм-фанида устоз бўлишди, уларнинг ўлмас, завол билмас асарлари бугунги жаҳон илм-фани тараққиётига асосий замин бўлди.


    Мақолада олимлар ижоди ва уларнинг асарларини илмий тадқиқ қилиш жараёнида аутентик ёндошув таклиф этилиб, Мирзо Улуғбек ва Али Қушчи мисолида таҳлил қилинган.

    130 - 137
    12
    4
    28-06-2026
  • МОВАРОУННАҲРДА ЁЗИЛГАН ТАЖВИД ВА ҚИРОАТ ИЛМИГА ДОИР МАШҲУРМАНБАЛАР

    Abdumannan ISMATULLAEV (Muallif)

    Мазкур мақолада тафсир, ҳадис, калом, фиқҳ сингари ислом илмлари қаторида тажвид ва қироат илми Мовароуннаҳрда ривожлангани, мазкур илмлар бўйича энг машҳур асарлар ёзилгани таҳлил қилинган.


    Тажвид ва қироат “Қуръон”ни тўғри ўқиш қонун-қоидаларига бағишланган бўлиб, исломнинг илк давридан бошлаб шаклланиб келган. Тажвид ва қироат илми ривожланиши баробарида ушбу илм билан махсус шуғулланадиган қори мутахассислар ҳам етишиб чиққан. Улар ўз илмларини “Устоз – шогирд” анъанаси асосида кейинги авлодга етказиш билангина кифояланмасдан, балки ёзма шаклда илмий асарлар ҳам қолдирганлар. Шу сабабли дунёда тажвид ва қироат илмига доир машҳур манбалар вужудга келган. XIX-XX аср бошларигача ҳам Мовароуннаҳрда тажвид ва қироат илмига доир бир қанча машҳур ва муҳим асарлар битилган ҳамда уларнинг аксарияти кейинги даврдаги китобларга ҳам асосий манба вазифасини ўтаган. Улар алоҳида ва изчил тарзда ўрганилган эмас. Мазкур мақолада Мовароуннаҳрда битилган тажвид ва қироат илмига оид машҳур манбалар тўғрисида сўз юритилади.


    Мақолада Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Асосий фондида сақланаётган нодир ва ноёб қўлёзма манбалардан айнан тажвид илмига оид манбалар таҳлил қилинган. Мақоладаги бирламчи ҳисоб-китобларга қараганда, арабча манбаларнинг 141 нусхаси, форсча ва туркийча манбаларнинг эса 182 нусхаси айнан тажвид илмига оид қўлёзмаларни ташкил этади. Мақолада улардан айримларининг асар номларига, шунингдек, уларнинг муаллифларига аниқликлар киритилган. Бу эса мақоланинг илмий янгилигининг кўрсатади.

    117 - 124
    27
    3
    28-06-2026
  • ЖАМИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ВА МАДАНИЙ РИВОЖИДА МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК ТАФАККУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЗАРУРИЯТИ: УСУЛ ВА ВОСИТАЛАРИ

    Guzal OCHILOVA, Shakhlo JUMAYEVA, Bakhrom OCHILOV (Muallif)

    Мақолада жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, фуқаролар онгида миллий давлатчилик тафаккури тараққиётининг ғоявий-тарбиявий хусусиятлари, усул ва воситалари ёри­тилган. Ҳозирги глобаллашув даврида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг ижобий ва салбий омиллари аниқла­ниб, илмий-фалсафий таҳлили баён қилинган. Таълим-тарбия тизимида ёшлар дунёқарашини ривожлантиришга доир таклиф ва хулосалар берилган. Фуқаро-жамият-давлат муносабатларида уйғунликни шакллантиришнинг долзарб масалалари ёритилган.


    Шунингдек, мамлакатда яшаётган турли миллатлар ўртасида бағрикенглик сиёсатини ривожлантириш, жами­ятда миллий бирдамликни таъминлаш, умуммиллий маданиятни ва маънавиятни кучайтиришнинг зарур йўллари кўрсатилган. Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, миллий давлатчилик тафакку­рини ривожлантириш, маънавиятни юксалтириш йўлида кўплаб ислоҳотлар ўтказилаётганлиги ва илмий-амалий чора-тадбирларнинг таъсирчанлик хусусиятлари очиб берилган. Жумладан, ёшларга муносиб таълим-тарбия бе­ришда устоз-шогирдлик тизимларининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг аниқ вазифалари белгилаб олинган. Шарқ мутафаккирларининг аҳлоқий қарашлари, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшларга оид беш та­шаббус лойиҳаси»дан келиб чиқиб, ёшлар онгида мафкуравий иммунитет ҳосил қилишнинг усуллари ёритилган.


    Хуллас, маънавий-маърифий ишлар натижаларини сарҳисоб қилиб, эришилган ютуқ ва камчиликларни аниқлаб, таҳлил қилиш истиқболдаги вазифаларни аниқ белгилашнинг муҳим аҳамият касб этиши кўрсатилган.

    48-53
    14
    2
    27-06-2026
  • УМРИНИНГ УЧ ЙИЛИНИ БУХОРОДА ЎТКАЗГАН ШАЙХ ХОЖА ҲАСАН БУЛҒОРИЙ: МУХТАСАР ТАЛҚИН ВА ТАҲЛИЛ

    Nematullo NASRULLAYEV (Muallif)

    Аннотация. Мазкур мақола Бухоро шаҳрининг тарихий, маданий ва илмий аҳамиятига, шунингдек, унинг ўтмишдаги буюк диний ва илмий шахсларидан бири Хожа Ҳасан Булгорий ҳаёти ва фаолиятига багишланган. Бухоро шаҳри, юртимизнинг қадимий ва машҳур илмий марказларидан бири сифатида, ўзининг бой тарихий мероси, диний, илмий ва маданий анъаналари билан Шарқда ало.ҳида у ринга зга. ХожаҲасан Булгорий, Бухоро шаҳрида ўзининг илмий фаолияти ва диний таълимоти билан танилган, шунингдек, у тасаввуф илмига оид ўгитлар ва амалиётлари билан ҳам машҳурдир.
    Ушбу мақолада Хожа Ҳасан Булгорий ҳаёти, унинг илмий ишлари, диний таълимотлари ва шогирдлари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган. Мақолада Булгорийнинг Бухородаги илмий ва диний фаолиятининг аҳамияти, шунингдек, унинг тасаввуфдаги ўрни ва халқ орасидаги таъсири тўгрисида суз боради. Булгорий нафақат ўз даврининг машҳур олими, балки унинг нафақат Бухорода, балки бу тун ўша даврдаги мусулмон дунёсида таъсир ўтказганлиги ҳам таъкидланади. Хожа Ҳасан Булгорийнинг шогирдлари орасида, масалан, Садруш-шариъа нами билан танилган Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби йирик мутафаккирлар мавжуд эди, улар Булгорийдан олинган илмий ва диний ўгитларга асосланиб, уз фаолиятларини давом эттирганлар. Шунингдек, мақолада Булгорийнинг илмий услубининг хусусиятлари, унинг ҳаётига оид маълумотлар, шунингдек, унинг номи билан аталган Бухородаги «Хожа Булгорий» гузари ва масжидининг аҳамияти ҳақида ҳам батафсил маълумотлар келтирилган. Булгорийнинг тарихий мероси ва унинг илмий ютуқлари, бугунги кунда ҳам Бухоро шаҳрининг диний ва илмий ҳаётидаўзининг катта аҳамиятини сақлаб келмоқда.

    4-10
    106
    22
    01-04-2026
1 - 5 from 5

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling