- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ВИРТУАЛ АХБОРОТНИНГ ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАЪСИРИ
Behzodbek I. SOIPOV (Muallif)Мазкур мақолада ахборот тушунчаси ва унинг бугунги кундаги аҳамияти, Ўзбекистон ва жаҳон шароитида ахборотдан фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таьминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилади. Бугунги кун виртуал олами глобаллашув жараёни сабаб бутун инсоният учун маълум маънода таҳдид кучига айланиб қолаётгани фактлар билан асослаб берилган. Бу борада виртуал ахборотларнинг жамият ижтимоий-сиёсий жараёнларига бевосита таҳдид солаётгани ҳам атрофлича ёритилган. Дунёнинг ривожланган давлатларида виртуал таҳдидларнинг олдини олиш борасида юритилаётган сиёсатга ҳам тўхтаб ўтилган. Виртуал таҳдидларнинг айнан нималарда акс этаётгани, уларни бартараф этиш йўллари очиқланган. Мақолада виртуал олам ва виртуал мулоқот индивид баробарида жамият учун ҳам нақадар таьсирли ҳолга келиб қолгани тадқиқотлар мисолида таҳлил қилинган. Кенг оммалашиб улгурган “виртуал” сўзи билан боғлиқ бир қатор атамалар (виртуал ҳаёт, виртуал оила, виртуал севги) пайдо бўлганига урғу берилган. Маълумки, ҳозирги даврда Интернет тармоқларида тарқатилаётган ахборотлар ўзининг позитив аҳамияти билан бир қаторда салбий ҳолатларни ҳам ўзида акс эттиради. Айниқса, YouTube, facebook, Telegram, WhatsApp каби ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган негатив ахборотлар кўламининг тобора ортиб бораётганлиги айни шу йўналишдаги муаммоларни ҳал этиш заруратини пайдо қилмоқда. Интернет орқали ёшлар ўртасида жамиятда бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳақидаги ахборотларни бузиб талқин қилиш, айниқса, диний ақидапарастликни уларнинг дунёқарашига аноним тарзда чуқур сингдириш ҳолатлари тобора авж олаётганлиги бу муаммони ўрганиш ва унинг олдини олиш қай даражада муҳим эканлигини кўрсатиб турибди. Шу маънода мақоланинг асосий қисми виртуал олам имкониятларидан диний-экстремистик ғояларни тарқатишда фойдаланиш мавзусига бағишланган. Бу борада замонавий дунёда ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтлари улкан таьсир кучига айлангани террорчи ва экстремистик гуруҳларни ҳам бефарқ қолдирмагани, уларнинг ушбу воситалардан фойдаланишда фаоллик кўрсатаётгани ИШИД мисолида кўрсатиб берилган. Мақоланинг хулоса қисмида келажак авлодни виртуал олам таҳдидларидан ҳимоя қилиш зарурати борасидаги таклиф ва тавсиялар берилган.
51-5828306-07-2026
