Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • “ДИН” СЎЗИНИНГ ЛУҒАВИЙ МАЪНОСИ

    Bexzodjon Avazjonovich RO‘ZALIYEV (Muallif)

    Ушбу мақолада “дин” сўзининг луғавий маъноси араб тилидаги ишончли ва нодир луғатлар, девонлар ҳамда ислом динининг муқаддас китоби – Қуръони каримдан фойдаланиб, батафсил ўрганилди ва атрофлича таҳлил этилди.


            Инсоният тарихининг қайси бир даврига назар ташланмасин, ҳеч қачон диний эътиқодлардан узоқ биронта жамият мавжуд бўлгани кўрилмайди. Археологик қазилмалар шуни тасдиқламоқдаки, инсон доимо муайян эътиқод ва ишончга эга ҳолда яшаб ҳаёт кечирган. Бу эса жамият маънавий ҳаётини оёқда тутадиган асосий таянчларнинг аввалида диний дунёқараш жой олишини кўрсатади. Инсоният тарихи ва башарият ҳаётининг ажралмас асоси бўлган “дин” – сўзи нима ўзи, унинг келиб чиқиши ва қандай маъноларни билдиришини ўрганиш, уни тўлиқ қамраб олишда муҳим ўрин тутади.


    “Дин” араб тилида феъл шаклида – бўйин эгмоқ, бўйсунмоқ, итоат этмок, итоат қилмоқ, камситилмоқ, хўрланмоқ, азиз бўлмоқ, камситмоқ, хўрламоқ, эга бўлмоқ, соҳиб бўлмоқ, хизмат қилмоқ, эҳсон қилмоқ, бир кишини завқланадиган ва яхши кўрадиган нарсага йўлламоқ, ҳисоб-китобга тортмоқ, жазо ёки мукофот бермоқ, қарз бермоқ, қарз олмоқ каби маъноларни ифодалайди. От шаклида эса, дин, миллат, ислом, мазҳаб, йўл, урф-одат, ҳол-аҳвол, ҳисоб-китоб, мол-мулк, ҳукм, қазо ва қадар, чора-тадбир, итоат, ибодат, шариат, имон, тақво, салтанат ва бошқарув, хизмат, устун келиш, ҳокимият, хорлаш, мажбурлаш, жазо, бадал-эваз-ҳақ, мукофот, доимий ёғадиган ёмғир, бўйсуниш, касаллик, ғалаба, йўқ қилиш, қайғу-алам, истило қилиш, тавҳид каби маъноларни билдиради.


    Феъл ва от шаклида Қуръони каримда келган маъноларни тўртта асосий гуруҳда жамлаш мумкин: Биринчиси, энг олий қудратга таслим бўлиш, итоат этиш, бўйин эгиш маъносида; Иккинчиси, охират, мукофот ва жазо, яъни амалларга яраша мукофот ёки жазо бериш куни маъносида; Учинчиси, ҳукм, адолат, шариат ва қонун маъносида; Тўртинчиси, Аллоҳ таоло юборган тавҳид дини маъносида.


    Мақолада “дин” сўзининг луғавий маънолари диний манбалар, луғатлар ва турли адабиётлар асосида таҳлил қилинган.

    62-72
    31
    5
    16-07-2026
  • Шайх  Хованд  Таҳур тарихи, илмий  мероси  ва  унинг мақбараси  эпиграфикаси  таҳлили

    Nematullo Mukhamedov (Muallif)

    Амир Темур ва темурийлар даврида Ташкент шаҳри ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий ривожланишида Шайх Зайниддин, Занги ота, Шайх Умар Валий Богистоний, Шайх Хованди Таҳур, Хожа Убайдулло Аҳрор Валий каби К) дан ортиқ суфийлар минтақа ислом маданиятида катта урин эгаллаган.
    Ушбу мақолада Шайх Умар Богистоний (XIII-XIV аср) ва унинг угли Шайх Хаванд Таҳур (XIV аср)лар ҳаёти ва фаолиятиўрта аср манбалари асосида тадқиқ этилган. Шайх Умар Богистоний ва Шайх Хаванд Таҳур камтарона ҳаёт кечириши билан одамларга ибрат бўлиб, улар ўртасида меҳр-оқибат, ҳалоллик, саховат, яхшилик каби қадриятларни таргиб қилгани таҳлил этилган.
    Шайх Хованд Таҳур илмий фаолияти ва асарлари ҳақида маълумотлар берилган. У «Рисола дар масойили шариат ва тариқат» («Шариат ва тариқат масалалари ҳақидаги рисола»), «Рисолаи даҳ март» («Ўнта шарт ҳақида рисола»), «Рисола дар аркони ислом» («Ислом арконлари ҳақидарисола»), «Рисола дар одоби тариқат» («Тариқат одоби ҳақида рисола») каби асарлар ёзган. Ушбу асарларда ислом арконлари, инсоннинг покланиши ва камолга етиши, шариат ва тариқатнинг ўзаро муносабатлари баён этилган.
    Мақолада Шайх Хаванд Таҳур мақбараси ва унинг биносида битилган эпиграфик ёзувлар — Куръон оятлари, ҳадислар тадқиқ қилинган.

    4-12
    37
    25
    12-05-2026
  • ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ВА ҚАФФОЛ ШОШИЙ “МАҚОСИДИЙ” ҚАРАШЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

    Ibrahim USMANOV (Muallif)

    Мазкур мақолада мовароуннаҳрлик ўрта аср икки алломаси – Ҳаким Термизий ва Қаффол Шошийнинг “мақосид аш-шариа” – “шариат мақсадлари” бўйича муҳим асарлари қиёсий таҳлил қилинган.  Мақосид аш-шариа – ислом ҳукмлари ортида турган ҳикмат, мақсадлар, ғоялар, сабабларни баён қилади. “Мақосид аш-шариа”нинг дастлабки тизимли таълимотга айланиши, унинг назарий асослари яратилиши IX-X асрларга тўғри келади. 
    Мақолада Ҳаким Термизийнинг илк мақосидий олим сифатидаги фаолияти таҳлил қилинган. Термизийга яқин давр ва ҳудудда яшаб мақосидий фикрлар улашган бир неча уламоларнинг ёзган асарлари умумий тарзда кўриб чиқилиб, мовароуннаҳрлик олим Қаффол Шошийнинг “Маҳосин аш-шариа” асари қиёслаш учун қуйидаги омиллар туфайли танлаб олинди: биринчидан, ҳудуд ва давр яқинлиги, Шошийнинг асари машҳур бўлган ҳамда тўлиқ ҳолда бизнинг давримизгача етиб келган. 
    Қаффол Шоший Мовароуннаҳрда шофеий мазҳаби олими сифатида фаолият кўрсатгани, Ҳаким Термизий эса гарчи ҳанафий ҳисобланса-да, машҳур “Табақот аш-шофиийя ал-кубро” асарида иккинчи табақа шофеий уламолар сирасида зикр этилгани мақолада ёритилган.
    Мақолада Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал” ва Қаффол Шошийнинг “Маҳосин аш-шариа” асарида “ҳукмларнинг иллатлари (сабаб, мақсад)” мавзусига урғу берилган. Ҳар иккала олим ҳукмларнинг иллатларини аниқлашда ёндашган услуб баҳс қилиниб, Термизийнинг ёндашувида завқий-ирфоний руҳият устувор экани, Шоший эса рационал тафаккур доирасида реал воқеъликка таянгани мақолада очиб берилган. 


    Термизий ва Шоший ўз асарларида бир қанча ўхшаш мавзуларни муҳокама қилганлар, аксарият ҳолларда турли натижаларга келганлар. Айрим фиқҳий ҳукмларнинг иллатларини аниқлашда эришилган ўхшаш хулосалар мавзунинг ирфоний таъвил қилиш имкониятининг чеклангани билан изоҳланиши мақолада кўрсатиб берилган. 
    Мақола хулосасида Термизий ва Шошийнинг ибодат ва муамалот масалаларидаги иллатларни уйғунликда кўриб чиққани, уларнинг услубларидаги фарқлар, хусусан “Исбот ал-илал”да Термизий қўлланган луғавий-таҳлилий, тажриба, келиштирув, ирфоний, амалий услублар хусусиятлари очиб берилган. Юқорида санаб ўтилган беш услуб Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал”даги ижодий фаолияти йўналишлари доирасини акс эттириши аниқланган. 

    12 - 20
    37
    7
    08-07-2026
  • ФАТВОЛАРНИНГ МУСУЛМОН ДАВЛАТЛАРИДАГИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ РОЛИ

    Baxromjon MAMADIYEV (Muallif)

    Фатво – янги ва баҳсли масалаларга доир мусулмон олимлари ва уламоларнинг жавоби ва изоҳидир. Фатво ислом ҳуқуқшуносининг индивидуал, шариат ва фиқҳ билимдонларидан бир гуруҳининг умумий ёхуд махсус органнинг хулосаси шаклида бўлиши мумкин. Замонавий мусулмон давлатларда фатво институти кундалик маиший масалалардан тортиб, ички ва ташқи сиёсат даражадаги масалаларни ҳал этишгача бўлган жараёнга кучли таъсир ўтказади. Фундаментал қарашга эга бўлган уламолар янгиликлардан юз ўгиришга чақирса, бошқалари янги масалалар бўйича адолатли фатволарни чиқариш учун ислом меъёрлари асосида чуқур ўрганишлар ўтказилиши тарафдоридир. Кўп мамлакатлар ҳукумати фатво институтларидан ички барқарорликни сақлаш, ўз қарорлари моҳиятини тушунтириш ва жамиятдаги тушунмовчиликларнинг олдини олишда кенг фойдаланади. Ана шу муносабат билан мусулмон мамлакатларида фатво институтларининг роли, исломий қарорларнинг ҳуқуқий кучи ва уларни ишлаб чиқиш механизмига асосан таснифлаш масалаларини тадқиқ қилиш муҳим ҳисобланади.

    42-47
    89
    8
    25-06-2026
  • ТАСАВВУФШУНОС ОЛИМ, ПРОФЕССОР НАЖМИДДИН КОМИЛОВНИНГ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТИ (БИБЛИОГРАФИК ТАҲЛИЛ)

    Tokhir KHATAMOV (Muallif)

    Тасаввуф тарихини ўрганиш, манбавий асосларини таржима қилиш, шарҳлаш ва халқимизга етказиш масаласи – мустақилликнинг дастлабки йилларида зиёлиларимиз олдидаги муҳим вазифалардан бирига айланди. Ушбу масъулиятли вазифани бажаришда профессор Нажмиддин Комилов ва шогирдларидан иборат жамоа ҳам ўз ҳиссаларини қўшди. Мақолада тасаввуфшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Нажмиддин Комиловнинг илмий-маърифий фаолияти тадқиқ этилган. Жумладан, Н.Комилов томонидан нашр этилган асарлар, мақолалар, монографиялар, рисолалар, таржималар, маърузалар, сўзбошилар, тақризлар ҳамда масъул муҳаррирлик, таҳрир ҳайъатидаги иштироки каби жиҳатлар ўрганилган. Ўрганиш жараёнида аниқланган маълумотлар асосида олимнинг тасаввуф соҳаси бўйича олиб борган илмий фаолиятига доир таҳлилий хулосалар берилган. Олимнинг илмий тадқиқот фаолияти серқирра бўлиб, фаннинг турли йўналишларида илмий тадқиқот ишларини олиб борди. Жумладан, адабиёт соҳасида таржима ва қиёсий адабиётшунослик, таржима тарихининг назарий масалалари, матншунослик ва адабий жанрлар тараққиёти билан боғлиқ жиҳатларни тадқиқ этганлиги таъкидлаб ўтилган. Олимнинг “Тасаввуф” бўйича нашр этилган биринчи китобининг истиқлол йилларида тасаввуф таълимоти бўйича илмий аҳамияти ўрганилиб, китобдаги тасаввуф тарихи, тариқатлар, ҳол, маърифат ва ҳақиқат, муҳаббат, каромат, тариқат ва шариат, хилват ва анжуман, футувват, моҳият – инсон учун курашмоқ, комил инсон, тасаввуф ва бадиий ижод каби долзарб масалалар таҳлил этилган. Н.Комилов томонидан асарларга масъул муҳаррирликнинг бажарилиши, шарқ қўлёзма асарларнинг таржималари, маърузалар, сўзбошилар, тақризлар ҳамда таҳрир ҳайъатидаги фаолияти каби кўплаб ишлари алоҳида ўрганилди. Шу билан биргаликда, Н.Комилов илмий фаолиятининг замондошлари эътирофига оид мақолалар рўйҳати шакллантирилиб тақдим этилди. Профессор Нажмиддин Комиловнинг илмий-маърифий фаолиятини ўрганиш уч даврга бўлинди ва ҳар бир давр учун ном берилиб, алоҳида хулосалар тақдим этилди. Олимнинг ўз умри давомида дин, миллат, тарих, адабиёт ва тасаввуф бўйича олиб борган илмий-ижодий изланишлари, бугунги авлод учун ижобий аҳамиятга эга маърифий мерос ҳисобланинишини эътиборга олинди ва имкон даражасида илмий-ижодий фаолияти мазкур мақолада ёритилди.

    77-85
    5
    1
    23-07-2026
  • СУФИЙСКАЯ ПРОБЛЕМАТИКА НА СТРАНИЦАХ ДУХОВНОГО ЖУРНАЛА УЧЕНЫХ АРАБИСТОВ ДАГЕСТАНА «БАЙАН АЛ-ХАКАИК» (1925-1928)

    Amir NAVRUZOV (Muallif)

    Статья знакомит нас с арабоязычным журналом дагестанских мусульманских реформаторов первой трети XX в. «Байан ал-хакаик».


    В кратком введении автор разъясняет политику царизма в отношении мусульман Дагестана в дореволюционный период, а затем и большевиков в первые годы советской власти, разъясняет причину разрешения cоветской властью издания арабоязычного журнала, дает характеристику основных целей и задач указанного журнала.


    Освещены темы, имевшие место быть в исламском дискурсе мусульманских реформаторов Дагестана на


    страницах журнала, в частности, такие вопросы фикха, как запрет изображений человека в исламе в виде картин и памятников, посещение могил; вопросы иджтихада и таклида; вопросы образования и просвещения; литературы; вопросы, освещающие политическую ситуацию в том, или ином регионе.


    Значимую часть журнала занимают статьи по вопросам ваххабизма, существовавшего тогда, главным образом, в округах Хиджаз и Неджд Аравийского полуострова, а также на суфийскую тематику: шейхства и лжешейхства в тарикате, чтения пятничной проповеди (хутбы) на арабском языке и др.


    В номерах журнала публиковались материалы не только дагестанцев, но и весьма важные и интересные для дагестанских мусульман статьи известных на Ближнем Востоке ученых таких, как Абд ал-Ваххаб аш-Ша`рани ( ум. в 1565 г.), Мухаммад Абдо (1849-1905) и других.


    Тематика опубликованных статей чрезвычайно актуальна для разъяснения и современной конфессиональной ситуации в регионе. Вопросы, разъясняемые на страницах журнала более 90 лет назад, продолжают оставаться чрезвычайно актуальными и востребованными и сегодня в Дагестане.


    Поэтому роль журнала «Байан ал-хакаик» в популяризации и просвещении широких слоев населения в вопросах ислама на современном этапе трудно переоценить.

    4 - 12
    16
    3
    04-07-2026
  • СЎФИ ОЛЛОЁРНИНГ «МАСЛАК УЛ- МУТТАҚИН» АСАРИ ФОРС ВА ӮЗБЕК АДАБИЁТИДА

    Nargiza SHOALIYEVA (Muallif)

    Мақолада XVII асрнинг иккинчи ярми ва XVIII асрнинг бошларида яшаб ӯтган ўзбек адабиётининг забардаст сиймоларидан бири, фақиҳ, нақшбандия тариқатининг йирик вакилларидан бўлган Сўфи Оллоёрнинг ҳаёти ва ижоди ёритилган. Унинг ижодий йўли, ўзбек, форс-тожик адабий алоқаларидаги ўрни ва ушбу икки адабиёт таркибида шаклланган зуллисонайнлик анъанаси унинг ижодида аниқланди. Сўфи Оллоёр ижодининг моҳияти, шариатни ўрганиши, билиши, тарғиб ва ташвиқоти, унга амал қилиб садоқат кўрсатиши унинг шеърлари мисолида кўрсатиб берилди.


    Сўфи Оллоёр форс-тожик тилида «Маслак ул-муттақин» ва «Мурод ул-орифин», туркий-ўзбек тилида «Сабот ул-ожизин» ва араб тилида «Махзан ул-мутеъийн» номли асарлар ёзган. Бу мақолада Сўфи Оллоёрнинг айнан форс тилида яратган «Маслак ул-муттақин» асари ўрганилиб, унинг мазмунини ёритиб бериш учун асардаги шеърий намуналар ўгирилиб таҳлил килинди, фақиҳ шоирнинг дил дардлари, айниқса, руҳий кечинмаларидан ҳам воқиф бўлинди. «Муножот», «Мусанниф камчиликларининг баёни», «Фарзанди аржумандга насиҳат» каби боблар шу жиҳатдан эътиборлидир. Шоир яшаган замондаги ижтимоий муаммолар, омнинг динга эътиқоди заифлашганлиги фақиҳ шоирнинг диққат марказида бӯлиб, асарнинг ёзилишини асосий мақсади деб таъкидлаганлиги унинг шеърлари мисолида кӯрсатиб берилди. Мақолада «Маслак ул-муттақин»нинг илк нашри қаерда ва ким томондан амалга оширилгани ҳақида маълумотлар келтирилган.


     

    76-80
    30
    5
    28-06-2026
  • АМИР ТЕМУР СИЁСИЙ ҚАРАШЛАРИДА ДИНИЙ ТАМОЙИЛЛАР

    Tulkin ALIMARDONOV (Muallif)

    Ушбу мақола буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур сиёсатида дин ва давлат ўртасидаги мувозанатни ўрганади. У ўзининг сиёсий фаолиятида ислом ҳуқуқини дунёвий давлат тамойилларига сингдиришга муваффақ бўлган моҳир шахс бўлганлиги маълум бўлди. Ҳукумат адолатли воситалар ва усулларни яратишда ўқитувчиларининг кўрсатмаларига амал қилганлиги ва бу диний ва фалсафий қарашлар мамлакат тараққиётида муҳим назарий тамойил бўлиб келганлиги қиёсий ўрганилди. Амир Темур миллий давлатчилигининг буюк тарихий ва маданий мерос сифатида ушбу сиёсий фалсафаси бугунги кунда кўп тадқиқотлар мавзусидир. У яратган сиёсий фалсафа манфаатларнинг бирлашувида, халқнинг олий мақсадларига эришишда самарали ва ижобий рол ўйнаши тобора аён бўлмоқда. Бугунги кунда бир қатор манбалар ва нашрларда Амир Темур мероси бошқарув ва давлат бошқарувини такомиллаштириш, кучлар ва манфаатларни мувозанатлаш, барқарор ривожланиш шакллари ва воситаларини жорий этиш, миллатлараро ва динлараро бағрикенглик фалсафасини ўрганишда озод ғояга айланганлиги тўғрисидаги тадқиқотлар таҳлил қилинди.


    Амир Темур жамиятнинг объектив ва субъектив қонуниятлари ривожланишини тушунадиган, бошқарувда анъаналар ва қадриятларни жорий этиш, унинг эҳтиёжларига жавоб берадиган воситаларни яратиш, давлат бошқарувида адолатни жорий этиш учун мукаммал тизим яратган тарихий шахс, буюк шахс сифатида эътироф этилади.

    163 - 174
    53
    5
    23-06-2026
  • ТОЖУ-Ш-ШАРИА – УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД ФАОЛИЯТИ ВА УНИНГ “МУХТАСАРУ-Л-ВИҚОЯ” АСАРИ

    Nematullo NASRULLAEV (Muallif)

    Бухоронинг уч минг йилдан ортиқ тарихи давомида яшаб ўтган кўплаб маърифат дарғаларининг ибратли ҳаёт йўли, хулқ одоби, касбкори, илм-маънавияти, иймон-эътиқоди ҳақида ҳали етарлича маълумотларга эга эмасмиз. Мўғуллар босқини натижасида Бухоронинг хароб этилиши шаҳардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, илм-фан ва маданиятга ўз таъсирини ўтказди.


    Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Тожу-ш-шари’анинг айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келган фаолияти ва ва ўша давр тарихий жараёнларни тадқиқ этилган. Бу даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қирмитий каби турли ботил оқим вакилларининг таъсири кучайган эди.Ўз даврида алломаталабаларга ибодат масалаларини енгил ва тез қабул қилиб, уни мустаҳкам ўзлаштиришга интилган. Чунки, мўғуллар даврида илм-маърифатнинг сусайиши одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар ўз анъаналари ва урф-одатларга содиқ туриб, халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга интилишган.


    Айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ ва мукаммал асарларга эҳтиёж мавжуд бўлган. Бу асар ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишда эди. Олимнинг “Мухтасарул Виқоя” асари пухта, аниқ ва лўндалиги билан шуҳрат қозонган.


    Муаллиф асарини ёритишда қисқаликка интилиб, фиқҳий масалаларни ўзига хос равишда осон услубда тушунтирган. Натижада талабалар уни қулай ва тез ўзлаштирган. Ҳанафий мазҳаби қоидаларига амал қилиб ёзилган ушбу асар, ўзидан аввал ёзилган манбаларни тўлдириши билан аҳамиятлидир.


    Мақолада Мовароуннаҳр ва унинг қатор шаҳарлари хусусан, Бухоро шаҳрининг XIII-XIV асрлардаги ижтимоий-маданий муҳити, Убайдуллоҳ ибн Масъуд илмий-маънавий мероси,фақиҳнинг “Мухтасару-л-Виқоя” асари матни, унга ёзилган шарҳлар, ҳошиялар ва таржималари таҳлил қилинган. Шунингдек, асарнинг минтақа илмий муҳити учун таъсири, таълим тизимидаги ўрни, аҳли илм ва омма орасидаги аҳамиятига урғу берилган.Муаллиф ўз даврининг етук олими бўлиб, фиқҳий масалаларни чуқур билган ва уларни илмий таҳлил қилиш қобилияти ва услублари ўрганилиб, таҳлил этилган.

    10 - 21
    35
    6
    06-07-2026
  • ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИДА ИРФОН ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

    Zamirakhon ISAKOVA (Muallif)

    Мақолада ирфон тушунчасининг мазмуни ва моҳияти, ирфон аҳлининг борлиқ, билиш, комил ахлоқ, маънавият ва маърифат, ижтимоий ривожланиш, илм-фан ҳақидаги қарашлари Шарқ фалсафий тафаккури ривожида салмоқли ўрин эгаллаган мутафаккирларнинг қарашлари билан муштараклиги, ирфоний билимларнинг янгича таснифи ҳамда унга тегишли тасаввуфий-ирфоний манбалар асосида очиб берилган.


    Ирфоний адабиётларнинг Шарқ халқлари ижтимоий-маънавий ҳаёти, илм-фан, маданият, адабиёт ривожига ижобий таъсир кўрсатгани ҳамда умуминсоний маданиятнинг таркибий қисмига айлангани илмий билишнинг объективлик, интерпретация, тарихийлик, мантиқийлик, ворисийлик, тизимлилик, герменевтика, қиёсий таҳлил усуллари асосида тадқиқ этилган.


    Ирфон руҳий-маънавий покликни талаб этадиган мураккаб ҳодиса сифатида бир тарафдан, диний илмларни мужассам этса, иккинчи тарафдан, динда диннинг моҳиятини ифодалайди. Дин билан ирфон илми моҳият ва ҳодиса, мазмун ва шакл муносабатлари каби мураккаб ва бир-бирига ўзаро боғлиқ ҳодиса, яъни ислом дини минг йилдан ортиқ тарихи давомида мусулмон халқларнинг имон-эътиқоди билан бирга ҳаёти ва тафаккур тарзи, маънавиятининг ажралмас қисмига айланган. Шу билан бирга, тасаввуф таълимотининг таркибий қисми ирфон ҳам асрлар оша динни фаоллаштирувчи, жонлантирувчи функцияни бажарган. Ирфон илми қадимдан турли шакл ва номлар билан аталиб, илоҳиётшунослик ва диний манбаларда турлича талқин этилган.


    Ирфоний илмларнинг иерархик таснифи шариат, тариқат, маърифат асосида тушунтирилиб, ирфон илмининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, ирфон аҳлининг жамиятдаги фаоллиги диний анъаналар интеграциясига йўл очгани, тариқат аҳли ўртасидаги жипслик, биродарлик, альтруизм, жавонмардлик каби фазилатлар орқали жамиятни соғломлаштириш ва ахлоқий етукликка эътибор қаратилгани, орифлар ахлоқий талаб ва меъёрларни худосеварлик ва баркамоллик тушунчалари билан уйғунлаштириб, амалиётда қўллаш билан бирга, юксак ахлоқий тамойил ва меъёрларни ўз фаолиятларида намоён этганлари объектив баҳоланган.


    Тасаввуф аҳлининг инсоният маънавий камолоти ва ақлий салоҳияти баркамоллиги учун хизмат қиладиган бебаҳо ирфоний асарларининг бугунги кунда ҳам ахлоқий меъёрларни жамиятни тузатиш, ҳар тарафдан бостириб келаётган ижтимоий зарарли хавфларнинг олдини олиш, глобал жараёнларга маърифат билан ёндашиш, бунинг ортидан башариятни, шу орқали дунёни ворисийлик мезони асосида такомиллаштиришдаги муҳимлиги, шу асосда, тасаввуфий-ирфоний асарлар таржималарини амалга ошириш орқали ёшларнинг тарихий хотирани англашларига доир янги парадигмал ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги илмий асосланган.

    55 - 65
    18
    9
    06-07-2026
  • FATVOLAR VA MUSULMON MAMLAKATLARIDAGI IJTIMOIY-SIYOSIY MUAMMOLARNI HAL QILISHDAGI ULARNING TARTIBGA SOLUVCHI ROLI

    Bakhromjon MAMADIEV (Muallif)

    Maqolada zamonaviy musulmon mamlakatlaridagi fatvo tushunchasi va ma’nosi ochib berilgan. Islom huquqshunosligi har doim ham yangi hayot sharoitida paydo bo’ladigan savollarga to’g’ridan-to’g’ri javob bermaydi, lekin bu shariat normalari eskirgan degani emas. Zamonaviy olimlarning ta’kidlashicha, shariat bo’yicha savollarga javoblar bor, ularni to’g’ri chiqarib olish kerak va buning uchun ilohiyotdan tortib eng zamonaviy bo’lgan bilimlarf ega bo’lish juda muhimdir. Fatvo musulmon huquqshunosning individual fikri yoki bir guruh ekspertlar yoki maxsus organning jamoaviy fikrining ifodasi bo’lishi mumkin. Fatvoning ahamiyatiga baho berishda, o’rganilayotgan davlatning huquqiy tizimini hisobga olish kerak. Yuridik ahamiyat nuqtai nazaridan fatvolar quyidagilarga bo’linadi: 1) yuridik ahamiyatga ega - bu qonunlar shariat asosida tuzilgan mamlakatlarga taalluqlidir; 2) cheklangan yuridik kuchga ega - fatvoning bu shakli shariat muayyan hududlarni tartibga soluvchi mamlakatlarda keng tarqalgan; 3) tavsiya xarakteriga ega bo’lgan va yuridik kuchga ega bo’lmaganlar - ular din davlatdan ajratilgan mamlakatlarda keng tarqalgan. Zamonaviy hukumatlar va islom ulamolari turli ijtimoiy va siyosiy masalalarda yaqindan hamkorlik qiladilar. Dunyoviy qonunlarga ega bo’lgan musulmon davlatlarida fatvo tavsiyaviy kuchga egadir. Deyarli barcha musulmon mamlakatlarida fatvo institutlari davlat idoralari bilan yaqindan hamkorlik qiladi. Ushbu diniy tashkilotning davlat idoralari tomonidan muvofiqlashtirish talabga ega, chunki zamonaviy tarixda ijtimoiy va siyosiy qarama–qarshiliklarga olib kelgan nazoratsiz ulamolar tomonidan fatvo e’lon qilinganligi to’g’risida ko’plab faktlar mavjud. Ichki siyosiy fitna maydonida fatvolar barqarorlikni saqlash, nizolarning oldini olish va ba’zan hokimiyatni kuchaytirish uchun ko’pchilikning ongiga yo’naltirilgan ta’sir ko’rsatishda muhim tartibga soluvchi rol o’ynaydi. Ko’plab musulmon mamlakatlarining zamonaviy tarixida ichki va tashqi siyosat muammolarini fatvo instituti yordamida hal qilishga misollar ko’p.

    4-14
    30
    3
    04-07-2026
  • «МАЖМАЪУ-Л-МАСОИЛ»АСАРИ МАНБАЛАРИ ВА ФИҚҲ МАСАЛАЛАРИНИНГ НАЗМИЙ ТАЛҚИНИ

    Hilola G‘ULOMOVA (Muallif)

    Халқимизнинг фалсафий ва эстетик дунёқарашининг бадиий асарлардаги ифодасини тадқиқ этиш қатор фан­ларнинг тараққиётига самарали таъсир кўрсатиш билан бир қаторда адабиётшунослик ва диншунослик фанлари ривожида ҳам маълум аҳамиятга эга бўлган омиллардан саналади. Шу маънода, бундай асарларни атрофлича ва холис тадқиқ этиш истиқлол даври адабиётшунослиги ва манбашунослигининг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.


    Мақолада тахаллуси Афзалий бўлган муаллиф томонидан фиқҳ масалаларига бағишлаб ёзилган «Мажмаъ­у-л-масоил» асари манбалари ва фиқҳ масалаларининг назмий талқини тадқиқ қилинган.


    «Мажмаъу-л-масоил» асарининг ҳошияларида фиқҳ масалалари иқтибос тарзида келтирилган. Шу иқтибослар олинган асарлар «Мажмаъу-л-масоил»нинг манбалари ҳисобланади. Бу масалаларга Афзалий туркий тилда назм йўли билан шарҳлар ёзган. Араб тилидаги иқтибосларнинг аксарияти Қуръони карим, ҳадислар, шариат аҳком­лари, шунингдек ислом ақида ва асосларига бағишланган «Ҳайрату-л-фуқаҳо», «Шарҳ-и авродийя», «Мухтасар-и виқоя», «Ал-Муҳит», «Ҳидоя», «Канзу-л-ибод», «Фатовоту-л-амния», «Солат-и Масъудий», «Фавойид», «Мухто­ру-л-фатово», «Фавойид-и мухтасар», «Маснавий-и маънавий», «Арбаъин», «Қозихон», «Дажизий» ҳамда «Ху­лоса» асарларидан олинган.  

    139-145
    28
    6
    23-06-2026
  • ИСЛОМ ҲУҚУҚИДА НИКОҲ ШАРТЛАРИ ВА НИКОҲГА МОНЕЛИК ҚИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР

    Nigora YUSUPOVA (Muallif)

    Бугунги кунда оилавий муносабатлар масаласининг умумижтимоий жиҳатлари, унинг маданий- маънавий хусусиятларини ҳамда оилавий муносабатларни йўлга қўйишнинг ижтимоий -иқтисодий, ҳуқуқий, маърифий -ташкилий жиҳатдан ўзига хослигини ҳар томонлама ўрганиш долзарб масалалардан биридир. Масаланинг долзарблиги шундаки, биринчидан, жамиятимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида ўзбек халқи маънавиятини, жумладан диний саводхонлигини соғломлаштириш жараёнида ислом таълимотининг оилавий муносабатларга оид қоидаларини илмий таҳлил қилиш ижтимоий заруриятдир. Иккинчидан, бугунги кунда ўта аҳамият касб этаётган оилавий ажримларнинг тобора кўпайиб бораётгани сабабларини бартараф этишда шариат кўрсатмаларини ўрганиш орқали ечимни топиш лозим бўлган масалаларда улардан фойдаланиш мумкин.


    Шу нуқтаи назардан ушбу мақолада минтақада азалдан анъана сифатида қаралган ислом таълимотида белгиланган никоҳ шартларининг моҳияти, ўзига хос хусусиятлари ва ижтимоий -иқтисодий, маънавий-маданий асослари, никоҳга монелик қиладиган ҳолатлар ёритилган. Шунингдек, мақолада ислом ҳуқуқида тартибга солинган никоҳ шартлари: никоҳга киришишда ўзаро эркин изҳор қилинган розилик, никоҳда гувоҳларнинг иштироки, тенглик, маҳр масаласи; никоҳга монелик қиладиган ҳолатлар: яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тақиқланиши, никоҳ ёши масаласига оид қоидалар Республика Оила қонунчилиги нормалари билан қиёсий ўрганилиб, уларнинг диний, маънавий, ҳуқуқий, иқтисодий, тарбиявий, таълимий омиллари таҳлил қилинган.

    76 - 85
    39
    6
    23-06-2026
  • ҚУРЪОНДА БАЁН УСЛУБИ

    Abdurashid ABDULLAYEV (Muallif)

    Қуръон ислом динининг асосий манбаси ҳисобланиб, ақида, шариат ҳукмлари, тарихий қиссалар ҳамда одоб-ахлоққа оид муҳим маълумотлар беради. Қуръоннинг баён услуби алоҳида ажралиб турадиган ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, ушбу мақолада мана шу ўзига хосликлар оятлардан келтирилган мисоллар орқали ёритиб берилган. Мақолада Қуръонда ишлатилган турли баён услублари ҳақида батафсил маълумотлар берилган.

    54-59
    30
    3
    25-06-2026
  • XVII  АСР  МИНТАҚАДАГИ  ДИНИЙ-ФАЛСАФИЙ  ФИКРГА  ТАЪСИР  ЭТГАН ҒОЯВИЙ  ОМИЛЛАР  ХУСУСИДА

    Yusupdzhan SADIKOV (Muallif)

    Мақолада XVI аср охири XVII аср бошида минтақа (Марказий Осиё) ҳудудида истицам ат цилувчи халцларнинг диний-фалсафий царашларига таъсир цилган гоявий омиллар акс этган. Бу борада, ўша давр нуқтаи назаридан гоявий омилларнинг географик ҳудуди кенг бўлганлиги кўзга ташланади. Аниқ давлат чегараларининг бецарорлиги, турли тиллар ва миллатларнинг мавжудлиги ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шунингдек, дин фалсафасининг ривожи, алломаларнинг царашлари муҳим ўрин олган эди.
    Янгиланаётган Ўзбекистонда ислом тарихи ва маданиятини тадциц цилиш, янги маълумотлар билан бойитиш борасида тизимли катта имя ар амалга оширилмоцда. Бу борада Узбекистан халцаро исломшунослик академияси, Узбекистондаги Ислам цивишзациясимаркази ва бошца турдош илмий-тадқиқот марказчарида олиб борилаётган илмий ишларда ислом тарихига оид манбаларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, Шулар қатори, XVII асрда яичаб ижод цилган олим Муҳаммад Шариф Бухорийнинг    ”
    рисоласини илмий асосдаўрганиш ҳам ўзига хос долзарблик касб этади. Муҳаммад Шариф Бухорийнинг асари, хусусан, шариат ҳуқуқи ва ижтимоий адолат масалаларига багишланган бўлиб, у Марказий Осиёдаги ҳуқуқий маданиятнинг глобал ислом цивилизациясига цучиган улкан ҳиссасини намоён этади. Шу билан бир цаторда “Калом ” фалсафасиниг жамият ривожига таъсирини ўрганиш ҳам муҳим омилдир. Илгариги тарихий-фалсафий тадқиқотларда калом фалсафаси чекланган, салбий диний тафаккур сифатида талцин қилиб кечинган, чунки унинг асл мазмун-моҳияти бизнинг мамлакатимизда маълум сабабларга кура батафсил ўрганилмаган, ҳақиқатда эса у ниҳоятда зиддиятларга бой гоявий оқим ҳисобланиб келинади. Республикамизда охирги пайтларда олиб борилган фалсафий тадқиқотлар ва хусусан, ислом фалсафасининг пойдевори булмиш капом соҳасидаги изланишлар кўплаб ижобий натижаларга олиб келди.
    Ғоявий омиллар турлича бўлиб, мусулмон оламида тасаввуф таълимоти ваунинг таъсир кучи алоҳидаўрин эгаллайди. Тасаввуф ниҳоятда мураккаб диний-фалсафий таълимотдир. Уни тадқиқ этши билан олимлар дунёнинг кўплаб илмий марказларида машгулдир. Масалага чуқур киришилгани сари янги қирралар очилмоқда, лиги муаммолар ўртага келиб тушмоқда.
    Тасаввуф исломдаги ўзига хос диний-фалсафий оқим бўлгани сабабли маълум даражада таркидунёчиликни ҳам таргиб этган, чунки, суфийларнинг фикрича, усиз бу илмни, таълимотни эгаллаб бўлмас экан.
    Ғоявий жараёнлар оқимига тўхталадиган бўлсак, қуйидагиларни таъкидлашимиз мумкинки, XVI аср охири ва XVII аср бошидаги гоявий курашларўз кескинлиги бизан аввалги даврлардан қолшимаган. Бу кураш аҳолининг феодал таъсир доираларидан бошлаб то дарвешларгача бўлган турли табақалар манфаатларини ўз қамровига олган эди. Бу даврда диний мафкура ҳукмрон бўлгани сабабли, диний жаҳолатпарастлар ҳар қандай эркин фикрликни шафқатсиз бўгиб келган эди. Кўринадики, сиёсий ва мафкуравий ҳаётдаги бундай зиддиятли ва мураккаб вазият мутафаккирлар ижодига таъсир ўтказмаслиги мумкин бўлмаган.
    Мутафаккирлар қарашларидаги мураккаблик, қарама-қаршилик ва ноизчиллик ижтимоий ҳаёт ва гоявий фалсафий-адабий меросда ўз аксини топади.

    76-82
    79
    5
    13-05-2026
  • “УСУЛ  АЛ-ПАЗДАВИЙ”  АСАРИДА ИСТИНБОТ ҚОИДАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

    Saidahmadkhon GAYBULLAYEV (Muallif)

    Мсщолада ислом илмларининг энг мураккаб тармоги бўлган усул ал-фиқҳ фанидаги истинбот қоидалари ва уларнинг илмий-а.малий аҳамияти тадқиқ этилган. Ушбу фанга оид илк асар ҳижрий II (мелодий VIII) аср охирларида Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофиъий томонидан ёзилган булса-да, шаръий матнларни тушуниш ва ундан амалий-ҳукуқий ҳукмлар олишнинг муайян тартиби, қиёс, носих-мансух, саддуз-зароиъ каби қоидалар аввалдан амалий ва назарий кўринишда мавжуд эди. Мазкур цоидалар тартиби умумий тарзда саҳобаларга таълим берилган ва улар июгирдлари - тобеъинларга ўргатиб, амалиётда кўрсатиб боришган. Тобиийнларнинг даво.мчилари табаъа тобиийн даврига келиб ислом ҳуқуқи фиқҳий мазҳаблар шаклида тўлиқ намоён бўлди. Истинбот шаръий матнлар - Қуръон ва суннатдан шаръиат нормалари-аҳкамларини авваю фаҳмлаб етиш, аниқлаш ва чиқариб олиш амалиётидир. Бу ишда араб тилини мукаммал билишдан ташқари, тафсир, ҳадис, усул ai-фиқҳ, салаф уламоларининг ижмо ва ихтилофлари пухта ўзлаштирганлик ҳамда лугат-циёс илмини билиш талаб этилади. Шунингдек, шаръиатнингумумий тамойиллари, мақсадлари билан бирга халцларнинг урф-одати, шарт-шароитини ҳам тўлиқ ўрганиб чиқиш шарт этилади. Шариат матнларидан ҳукм олишда мужтаҳид олимлар томонидан шакллантириб, тартибга солинган тизим -“олтин қоидачар ” мавжуд бўлиб, улар махсус илм усул ач-фиқҳ ёки усул фани нами остида ўрганилади. Куръон оятлари ва ҳадисларни маъносини билишнинг ўзи улардан ҳукм чиқариш учун етарлик эмаслиги, улардан ҳукм чиқариш чуқур .мантиқий таҳлил қилишга боглиқ экани билан изоҳланади.
    Усул ач-фиқҳ мазкур мантиқий узвийликни ўргатувчи фан бўлиб, унинг қоидаларидан тўлиқ хабардор бўлиш, уларни бир бутунликда ўзаро таҳлил қила олиш малакасига зга бўлган саҳобалар знг ибратли даврда «фақиҳ саҳобалар» номи билан аталган. Доктор Салоҳ Абул.ҳож қайд этишича, уларнинг сони 20 кишидан ортиқ эмас. Саҳобалар орасида ҳам саноцлилари Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишдек масъулиятли, вазифани амалга оширар эдилар. Исломда усул ал-фиқҳ қоидаларининг тизимлаштирилгани ушбу диндаги барча меъёрлар маълу.м бир меъёр, тартиб ва тизимга асосланганини кўрсатади. VIII-IX асрларда шаклланган мазҳаблар таълимоти - ислом ҳуқуқи, қонун шилаб чиқиш тизимини тадқиқ этшида усул ал-фиқҳ илми мавзуларини ўрганиш муҳим аҳамиятга зга.
    Ушбу мақолада Фахрул-исло.м Али ибн Муҳаммад Паздавий (1009-1089)нинг ‘' Усул ал-Паздавии' ’ асаридаги истинбот қоидалари тадқиқ қилинган. Шунингдек, ҳанафии усул қоидалари асосида ҳадислардан ҳукм истинбот қилиш шартлари ва қоидалари таҳлич зтилган.

    31-37
    23
    6
    12-05-2026
1 - 16 from 16

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling