- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ҒАРБ МАМЛАКАТЛАРИДА РАДИКАЛИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ВА УНДА ИСЛОМ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЎРНИ
Utkir M. HASANBAEV (Muallif)Мақола Ғарб мамлакатларида радикаллашув
ва экстремизмга қарши кураш ҳамда маҳаллий ислом ташкилотларининг мазкур йўналишдаги фаолиятини тадқиқ этишга бағишланган.
Мавзунинг долзарблиги бугунги кунда Марказий Осиё республикалари, хусусан Ўзбекистон ҳам юқоридаги таҳдидларга дуч келаётгани ҳамда илғор хорижий тажрибани ўрганишга эҳтиёж мавжуд экани билан белгиланади.
Мақолада тарихийлик усули, таркибий ва тизимли ёндашув ҳамда дедукция, синтез каби мантиқий таомилларни ҳисобга олган ҳода умумий илмий усуллардан фойдаланилган.
Европадаги ёш мусулмонларнинг радикаллашуви муаммоси 2010-йилларнинг ўртасида Сурия ва Ироқдаги террорчилик ташкилотлари сафига келиб қўшилаётган хорижлик жангариларнинг сони кескин ортган вақтда айниқса кескин тус олган.
Европа Иттифоқида амалга ошириб келинган мультикультуризм сиёсати ўзини оқламаган. Европа шаҳарларидаги “мусулмон квартал”лар зўравонлик экстремизми ривожланиши учун қулай ижтимоий муҳитга айланган.
Ижтимоий сўровлар ва тадқиқотлар Буюк Британия, Германия
ва Франция каби Европанинг етакчи давлатларининг фуқаролари дин ниқобидаги эстремизм муаммосидан жиддий ташвишда эканини кўрсатади.
Германия ва Франция каби мамлакатларнинг таълим муассасалари, айниқса, мактабларда талаба ва ўқувчи ёшлар орасида диний мутаассиблик ва экстремизм ғоялари чуқур илдиз отиб бормоқда.
2010–йилларда Европанинг қатор мамлакатларида террорчилик ҳаракатлари содир этилгандан сўнг, миллий ҳукуматлар томонидан радикаллашув ва зўравонлик экстремизмига қарши ижтимоий лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш йўналишида изчил фаолиятни бошланганлар.
Европа мамлакатларидаги радикаллашувга қарши курашга ба-ишланган дастурлар асосий йўналишлар сифатида мусулмон диаспораларини маҳаллий жамиятга тўлиқ интегерация қилиш, хусусан “мусулмон анклавлари” билан боғлиқ ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, ушбу соҳадаги миллий қонунчиликни такомиллаштиришни кўзда тутади.
Мазкур дастурларга кўпроқ давлат идоралари, маҳаллий ҳокимият ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини жалб қилинади.
Европадаги ислом ташкилотлари турли уюшмаларга бирлашгани, ягона марказлашган бошқарув тузилмасига эга эмаслиги, диний мутаассиблик ва экстремизмга нисбатан ягона муносабат шаклланмагани, шунингдек, мусулмонларнинг кенг оммаси орасида обрў-эътиборга эга уламолар ва зарур кўникмаларга эга мутахассисларнинг танқислиги сабабли зўравонлик экстремизмига қарши курашда катта самара кўрсата олаётгани йўқ.
Мақолада Ғарб мамлакатларида радикаллашув ва экстремизмга қарши курашда ислом ташкилотларининг ўрни тадқиқ этилган.
57-6821217-07-2026 -
ЎЗБЕКИСТОНДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРДА ДИНИЙ ЭРКИНЛИКЛАРНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЎРНИ
Timur AHMEDOV (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда диний эркинлик ва қарашлар, уларнинг ривожланишига ҳамда мустақилликнинг дастлабки йилларидаги диний сиёсатга қисқа назар ташланиб, сўнгги йиллларда мамлакатимизда олиб борилган ислоҳотлар Ўзбекистон жамияти ҳаётининг барча жабҳаларига, шу жумладан, диний эркинликларни таъминлаш соҳасига ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказгани, хусусан, ушбу йўналишдаги асосий вазифалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аниқ акс эттирилгани, мамлакатда диний соҳада бошланган ислоҳотлар, аввало, диний эркинлик учун шароит яратишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани хусусида сўз боради.
Муаллиф фикрига кўра, ўзгаришлар эътиқод эркинлигига оид конституцион ҳуқуқларни амалга ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шароитларни яратди, диний ташкилотлар фаолияти эркинлигининг ҳуқуқий кафолатлари сезиларли даражада мустаҳкамланди. Хусусан, 2020 йил июнь ойида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси тасдиқланди ва унда мамлакатда виждон эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилиши назарда тутилди. 2021 йилнинг июль ойида эса Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Мақолада таъкидланишича, 2017 йилнинг октябрь ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Кенгашининг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид 15 йил давомида Ўзбекистонга илк бор ташриф буюриши ва мазкур ташриф якунлари доирасида билдирилган 12 та тавсия асосида Ўзбекистон Республикаси парламенти томонидан эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқлангани бу борадаги ислоҳотлар ортга қайтмас тус олганидан далолат бермоқда.
Шунингдек, муаллиф 2020 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси БМТ тизимидаги энг нуфузли ҳукуматлараро органлардан бирига – Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо сифатида сайланди ва 2021-2023 йиллар даврида ушбу тузилма фаолиятида фаол қатнашиб келаётганига, 2020 йилнинг декабрь ойида эса АҚШ Давлат департаменти халқаро диний эркинликлар бўйича ўзининг матбуот учун баёнотида “сўнгги бир йил ичида Ўзбекистоннинг эришган муҳим, аниқ ютуқлари асосида диний эркинлик бўйича “махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилганига эътибор қаратмоқда.
Муаллиф фикрига кўра, бу борадаги ишлар 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам 74- мақсад сифатида жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш вазифасида акс этгани диний эркинликларни таъминлаш масаласи ҳукумат кун тартибидан чиқмаганини кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, ушбу қисқа давр ичида диний эркинликларни таъминлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш ва кенг жамоатчиликка етказиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда.
46-5620617-07-2026 -
ВИРТУАЛ АХБОРОТНИНГ ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАЪСИРИ
Behzodbek I. SOIPOV (Muallif)Мазкур мақолада ахборот тушунчаси ва унинг бугунги кундаги аҳамияти, Ўзбекистон ва жаҳон шароитида ахборотдан фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таьминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилади. Бугунги кун виртуал олами глобаллашув жараёни сабаб бутун инсоният учун маълум маънода таҳдид кучига айланиб қолаётгани фактлар билан асослаб берилган. Бу борада виртуал ахборотларнинг жамият ижтимоий-сиёсий жараёнларига бевосита таҳдид солаётгани ҳам атрофлича ёритилган. Дунёнинг ривожланган давлатларида виртуал таҳдидларнинг олдини олиш борасида юритилаётган сиёсатга ҳам тўхтаб ўтилган. Виртуал таҳдидларнинг айнан нималарда акс этаётгани, уларни бартараф этиш йўллари очиқланган. Мақолада виртуал олам ва виртуал мулоқот индивид баробарида жамият учун ҳам нақадар таьсирли ҳолга келиб қолгани тадқиқотлар мисолида таҳлил қилинган. Кенг оммалашиб улгурган “виртуал” сўзи билан боғлиқ бир қатор атамалар (виртуал ҳаёт, виртуал оила, виртуал севги) пайдо бўлганига урғу берилган. Маълумки, ҳозирги даврда Интернет тармоқларида тарқатилаётган ахборотлар ўзининг позитив аҳамияти билан бир қаторда салбий ҳолатларни ҳам ўзида акс эттиради. Айниқса, YouTube, facebook, Telegram, WhatsApp каби ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган негатив ахборотлар кўламининг тобора ортиб бораётганлиги айни шу йўналишдаги муаммоларни ҳал этиш заруратини пайдо қилмоқда. Интернет орқали ёшлар ўртасида жамиятда бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳақидаги ахборотларни бузиб талқин қилиш, айниқса, диний ақидапарастликни уларнинг дунёқарашига аноним тарзда чуқур сингдириш ҳолатлари тобора авж олаётганлиги бу муаммони ўрганиш ва унинг олдини олиш қай даражада муҳим эканлигини кўрсатиб турибди. Шу маънода мақоланинг асосий қисми виртуал олам имкониятларидан диний-экстремистик ғояларни тарқатишда фойдаланиш мавзусига бағишланган. Бу борада замонавий дунёда ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтлари улкан таьсир кучига айлангани террорчи ва экстремистик гуруҳларни ҳам бефарқ қолдирмагани, уларнинг ушбу воситалардан фойдаланишда фаоллик кўрсатаётгани ИШИД мисолида кўрсатиб берилган. Мақоланинг хулоса қисмида келажак авлодни виртуал олам таҳдидларидан ҳимоя қилиш зарурати борасидаги таклиф ва тавсиялар берилган.
51-5828306-07-2026 -
ЁШЛАРНИ БУЗҒУНЧИ ҒОЯЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ
Durbek A. RAKHIMDJANOV (Muallif)Бугунги глобаллашув даврида ёшларни ватанга садоқат, миллий ва диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш учун уларни аждодларимиздан қолган бой маънавий меросдан унумли фойдаланган ҳолда тарбиялаш зиёлилар олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади. Бунинг учун ёзма манбаларда акс этган ҳикматлар, тўғри ҳаётий кўрсатмалар билан бирга инсоннинг ички дунёсини ўрганиш, психологик ҳолатини ҳисобга олиш ҳам муҳим ўрин тутади. Мақолада мамлакатимизда ёшларнинг турли деструктив оқимлар таъсирига берилиб қолмасликлари учун ҳаётнинг илк остонасидан бошлаб уларга бериладиган билимларнинг инсон камолотига қаратилган бўлиши, уларда мустақил равишда ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш, саралаш, яхшисини ёмонидан ажрата билиш малака ва кўникмаларини шакллантириш учун нималарга эътиборни қаратиш лозимлиги ҳақида сўз боради. Хусусан, ёшларда атроф-муҳитга, ота-она ва қадрдонларга нисбатан меҳр кўрсата билиш фазилатини шакллантириш учун уларга ҳаётга теран назар ташлаш, дунёдаги ҳар бир воқеа-ҳодисага ҳикмат назари билан қараш кўникма ва малакаларини шакллантиришга асосий эътибор қаратилган. Шунингдек, кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг ҳақиқий инсон бўлиб етишишлари, кун сайин ўзгариб бораётган дунёдаги тараққиёт олдида барча талабаларга рақобатбардош бўлиб вояга етишлари учун кўрсатилаётган ғамхўрлик ёрқин мисолларда кўрсатиб ўтилган. Жумладан, турли ёт ғоялар таъсирига берилиб, ўз юртини ташлаб дунёнинг “қайноқ нуқталари”га йўл олган, бундай ношукурчилик оқибатида қилган қилмишининг жабрини кўрганидан сўнг ўз ишидан пушаймон бўлган кишиларнинг юртимизга қайтарилиши, уларга кўрсатилган меҳр ва ғамхўрлик мисоли бўлган “меҳр” операцияларининг моҳияти ҳақида тўхталиб ўтилган. Мақолада нотўғри йўлга адашиб кириб қолган кишиларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни қайта тарбиялаб, жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш учун нималарга эътибор бериш лозимлигига асосий эътибор қаратилган. Бунда давлат органлари, маҳалла ва умуман, шу инсон билан боғлиқ барчанинг масъул экани кўрсатилган. Бу масалада хорижий тажриба нималарни кўрсатиши ёритиб берилган. Экстремистик гуруҳлар ўзларининг бузғунчи ғояларига кишиларни эргаштириш учун қандай усуллардан фойдаланиши мақолада яққол мисоллар билан келтириб ўтилган. Уларнинг бу каби найрангларига қандай йўл билан қарши туриш мумкинлиги, бу каби салбий таъсирларга берилган кишиларни бу йўлдан қандай қилиб олиб чиқиш мумкинлиги мақоланинг кульминацион нуқтасини белгилайди. Диний манбалар, Қуръон оятларини ўз манфаатлари йўлида бузиб талқин этаётган гуруҳларнинг асл мақсадлари нима-ю, уларнинг иддаолари нималардан иборат эканлиги кўрсатиб ўтилган
26-3419804-07-2026 -
АБУЛ МУЪИН НАСАФИЙ ИЛМИЙМЕРОСИДА АҚИДАДА АДАШГАНОҚИМЛАРГА РАДДИЯЛАР(«БАҲР АЛ-КАЛОМ» АСАРИ АСОСИДА)
Saidmukhtor OKILOV (Muallif)Мазкур мақолада мотуридия таълимотининг машҳур вакили Абул Муин Насафий қаламига мансуб «Баҳр ал-калом» асарининг замонавий нусхалари ҳақида маълумот берилган. «Баҳр ал-калом» асарининг тузилиши, тили ва мавзуларининг енгил ифодаланганлиги билан Абул Муин Насафийнинг шоҳ асари – «Табсират ал-адилла»дан кўра ўқувчига мотуридия таълимотининг осон тушунишида анча қулай экани очиб берилган. «Баҳр ал-калом» асарининг замонавий танқидий учта нашри мавжуд қўлёзмалар асосида манбашунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилинган ҳамда замонавий нашрлар орасида энг қулай китоб қайси экани эътироф этилган. Шунингдек, асарда кўтарилган ақидавий мавзуларнинг бугунги кундаги экстремистик оқимларга қарши мафкуравий аҳамияти ҳақида таҳлилий маълумотлар берилган. Мақолада «Баҳр ал-калом» асарида хорижийларнинг нотўғри ақидавий қарашлари ҳамда уларнинг ўз эътиқодларига Қуръон ва ҳадисдан келтирилган далилларни нотўғри талқин қилишлари Абул Муин Насафийнинг фикрлари билан фош қилингани баён қилинган. Шунингдек, суннийлик ақидасига (аҳли сунна вал жамоа) зид бўлган «Ҳизб ат-таҳрир» ва ИШИД экстремистик оқимининг ботил эътиқодларига мафкуравий раддия беришда «Баҳр ал-калом» асарининг манбашунослик аҳамияти илмий таҳлиллар асосида очиб берилган. «Баҳр ал-калом» асарининг нафақат мотуридия таълимоти тарихини ёритишда, балки одоб-ахлоққа тарғиб, ишбилармонликка ундов ва боқимандаликка қарши жиҳатлари ҳам мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилган.
5-1341423-06-2026 -
РАДИКАЛИЗМ ТУШУНЧАСИ, КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ ҲАМДА ОЛДИНИ ОЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР ТАҲЛИЛИ
Akbar Nodirovich O‘KTAMOV (Muallif)Радикаллашув масаласи умумэътироф этилган анъаналарга бутунлай зид муносабатда бўлиш, кескин ҳаракатларни ёқлаб чиқиш билан боғлиқ жараёндир. Бу масалага эътибор қаратилмаса, жамиятда бир қатор салабий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Ушбу мақолада радикализм тушунчаси ва мазмун-моҳияти, радикализмнинг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи омиллар ҳақида атрофлича баён қилинган. Хусусан, жамиятда диний эътиқодларнинг нотўғри талқини ҳамда экстремистик мафкураларни тарқалиши ёшларни радикаллаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши очиб берилган.
Ушбу мақолада бугунги кунда ёшларнинг Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик ғоялар ва адашган диний эътиқодлардан таъсирланиши уларнинг радикаллашувига таъсир этувчи асосий жиҳатлардан экани таъкидланган.
Шунингдек, мақолада ислом динида радикаллашув жараёнига муносабат масаласи Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар асосида таҳлил қилинган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида радикал ғоялар таъсирида келиб чиқиши мумкин бўлган – экстремизм ва терроризмга нисбатан белгиланган ҳуқуқий жазо чоралари норматив-ҳужжатлар асосида тушунтириб берилган.
72-7820717-07-2026 -
ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШУВЧИ ОМИЛ
Mohira TOSHBEKOVA (Muallif)XXI асрга келиб, жаҳон динларидан бири исломга қизиқиш кундан кунга ортиб бормоқда. Афсуски бу қизиқиш орқасида исломни ниқоб қилиб ўзининг сиёсий, жирканч мақсадларидан фойдаланишга уринаётганлар ҳам борки, улар нафақат тинчлик ва барқарорликка, балки исломнинг софлигига ҳам катта таҳдид солиб турибди. Экстремистларнинг ёвуз мақсадлари, бузғунчи ғоялари бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга чақиради. Бугунги кунда инсон маълум кучларнинг манфаатларига хизмат қиладиган турли маъно-мазмундаги мафкуравий кучларнинг доимий таъсирини сезиб яшайди. Дунёда юз бераётган глобаллашув жараёнлари, турли ахборот хуружлари ва мафкуравий таҳдидлар бизни ҳамиша огоҳ бўлишга ундамоқда Ана шундай шиддатли бир давирда мамлакатда ижтимоий-диний муҳитни соғломлаштириш, аждодларимиз меросини ўрганиш ва тадқиқ этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири саналади. Мамлакатда истиқомат қилиб турган 130 дан ортиқ миллат ва элатнинг ҳар бири ўзига хос маданиятга ва кўп асрлик анъаналарга эга. Ўзбекистон Республикаси ўтказаётган миллий сиёсатнинг энг муҳим устувор йўналиши барча миллатларнинг равнақи учун тинч шароит ва имконият яратиш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришдан иборат. Бу соҳада кейинги йиллардаги энг катта ютуғимиз умумий уйимиздаги тинчлик ва барқарорлик, диний бағрикенглик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликдир. Ушбу мақолада мамлакатимизда мафкуравий таҳдидларга қарши курашувчи омилларни шаклланиши ва амалга ошириш жараёнлари ҳамда жаҳон тажрибаси мухокама қилинган. Шунингдек, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликнинг шаклланиш ва ривожланиш унда мамлакатимиз ахолиси турли табақаларининг иштироки, уларнинг ўрни, ютуқ ва муаммолари ҳақида маълумот бериш билан биргаликда таклифлар ҳам киритилган.
74 - 8280827-06-2026 -
ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ЭКСТРЕМИЗМ ҒОЯЛАРИ ТАЪСИРИГА ТУШГАН КИШИЛАРНИ ИЖТИМОИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Durbek RAHIMJONOV (Muallif)Мақолада бугунги халқаро майдонда мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечаётган кунда дин ниқобидаги гуруҳларнинг бузғунчи ғоялари таъсирига тушиб қолган кишиларни жамиятнинг фаол ва бунёдкор аъзоларига айлантиришда маънавият соҳаси вакилларининг олдига қўйиладиган муҳим вазифалар ҳақида баҳс юритилади. Шунингдек, мақолада мазкур таъсир остидаги кишиларни тарбиялашда қандай жиҳатларга эътибор бериш кераклиги ҳақида тўхталиб ўтилади.
71-7471326-06-2026
