- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
XVIII АСР ОХИРИ - XX АСР БОШЛАРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШИА ЖАМОАЛАРИНИНГ СИЁСИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТИ
Shukhrat Rustamovich TOKHTIEV (Muallif)Ҳозирги даврда Марказий Осиё ҳудудида бошқа кичик диний жамоалар қаторида истиқомат қилиб келаётган шиа жамоалари тарихи, яъни уларнинг Марказий Осиёга кириб келиши, жамоа сифатида шаклланиши, ҳаёт тарзи, уларнинг тарихимизда тутган ўрни, урф-одатлари, анъаналари, шиалик вакиллари эътиқоди асосида ҳудудимизда юзага келган қадамжолар масаласи Ўзбекистон тарихшунослиги, исломшунослиги, этнографияси ва маданияти нуқтаи назаридан ҳануз чуқур ва тизимли тадқиқ этилмаган.
Марказий Осиёдаги шиа жамоалари тарихини чуқур ўрганиш, диний урф-одатларини тадқиқ қилиш Ўзбекистон тарихи, этнографияси, исломшунослиги ва маданиятининг ўзига хос ажралмас бир қисми деб ҳисоблаш ўринлидир. Чунки шиа жамоалари бир қанча асрлар давомида Марказий Осиёнинг сиёсий, ижтимоий-маданий ҳаётида ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб келмоқда ва бу ҳудудда истиқомат қилувчи бошқа диний жамоалар билан узвий боғлиқ бўлган.
Ушбу мақолада Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги иснаашарий (имомий) ва исмоилийлик оқими вакиллари бўлган шиа жамоалари тарихи ва маданиятининг таҳлилига бағишланган. Мақолада маълумотлар тарихдан маълум бўлган шиа ва суннийлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар нафақат диний, сиёсий ва ижтимоий муносабатларда, балки ислом доирасида икки катта йўналиш вакилларининг тўғридан-тўғри кураш олиб боришгача етганлиги, бу икки йўналиш вакилларининг бир-бирига “кофир” тамғасини қўллагани, гоҳида эса, ўзаро ҳарбий юришлар ва қонли тўқнашувлар сабаб бўлган диний томондан қабул қилмасликни сиёсий қарама-қаршиликдан ажратиб бўлмай қолган даврлар инобатга олинган ҳолда тадқиқ этилган. Шунингдек, ҳозирда асосан ҳанафий суннийлар орасида истиқомат қилган ҳолда азалдан ўз диний анъана ва маросимларни сақлаб келишаётгани ҳамда шиалик вакилларининг Марказий Осиёга кириб келиши тарихи, мавжуд шароитлар туфайли эронийларни Ўзбекистон маданияти ва фанига қўшган ҳиссаси, эронийлар каби этник гуруҳлар маҳаллий шароитларга мослашиб, ҳатто, шу шароитларга ўзининг тегишли таъсирларини кўрсата олганлиги, эронийларнинг чекланган ассимиляция жараёнини (айниқса, тил ва маданият жиҳатидан) кузатиладиган, аммо ушбу этник гуруҳ ўзига хос хусусиятлари (идентификацияси)ни сақлаб қолганлиги ҳақидаги маълумотлар кўриб чиқилган.
24-341917-07-2026 -
МАДАНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК - ЎЗАРО МАДАНИЯТЛАРАРО АЛОҚАЛАР ТАМОЙИЛИ СИФАТИДА (МАЛАЙЗИЯ МИСОЛИДА)
Gozal SHARIPOVA (Muallif)ХХ асрнинг 50-60-йилларидаги тарихий вазият мустамлакачилик тузумидан ички миллий давлатчилик шаклланиши бошланишигача бўлган давр билан тавсифланади ва замонавий жаҳон тараққиётининг энг муҳим омилига айланди, бу жараённинг ривожланишига имкон беради. Глобал интеграция янги кўп конфессиявий муҳитни шакллантириш зарурати турли диний дунёқараш тарафдорлари ўртасида муросасизликнинг кучайиши билан боғлиқ йўлларни излаш зарурлигини кўрсатди. Дунёнинг кўплаб кўп миллатли давлатларининг диний муросасизлик ва ксенофобиянинг турли кўринишларига дуч келган тарихий тажрибаси толерантлик масаласининг долзарблигини исботлайди. Шундай қилиб, турли фанларнинг замонавий лексикасига мустаҳкам ўрнашган «бағрикенглик» тушунчаси ва унинг мазмуни бир асрдан кўпроқ вақт давомида шаклланиб, ижтимоий, сиёсий ва мафкуравий ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ўрганилди. Масалан, В. M. Золотухиннинг таъкидлашича, тарихнинг ҳар бир босқичида бағрикенглик ўзига хос тарзда кўрилган: таълим ва билим орқали эҳтиросларни жиловлаш (Suqrot); «олтин ўрталик”ка интилиш (Aristotel); абстиненция (Pirron); нажот ва тавба (Tertullian); азоб-уқубатларни енгиш (F.Akvinskiy); ҳамдардлик (D. Hume); раҳмдиллик (J.-J. Russo); умуминсоний бурч (I.Kant); умумбашарий тенглик ғояси (G. Spenser); ўзгаларга муносабатнинг ички созловчиси (J.-P. Sartr) (Zolotuxin V. M., 2001). Ушбу мақолада Малайзияда маданиятлараро бағрикенглик тамойиллари бўйича давлат сиёсати кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган. Малайзияда яшовчи икки йирик этник гуруҳга асосланган Ҳинд ва Хитой диаспораси мисолида ўрганилган. Ўзлаштирилган маданиятнинг шаклланиш жараёни тадқиқ етилади. Тадқиқот давомида замонавий олимлар ва тадқиқотчиларнинг маданий иммиграция, Пенангда ўзлаштирилган маданиятлараро бағрикенглик, шунингдек, Рукунегра давлат мафкуравий дастури соҳасидаги тадқиқотларининг айрим жиҳатлари кўриб чиқилган ва таҳлил қилинган.
77-8312307-07-2026 -
МИН СУЛОЛАСИ ДАВРИДА ХИТОЙДА МУСУЛМОНЛАРНИНГ ЎТРОҚЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИ
Odiljon ERNAZAROV (Muallif)Мақолада XIV-XVI асрларда Хитойдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий шароит, исломни Хитойда ёйилиши ва унинг маҳаллий муҳитга мослашуви, мусулмон халқларнинг мамлакат ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги иштироки ҳамда уларнинг маҳаллий маданиятга уйғунлашув жараёнида таълим-тарбия ҳолати ҳақида маълумот берилган. Бу давр мобайнида мусулмонларнинг “Марказий Осиёдан кўчиб келган жамоа” статуси Хитойда муқим ўрнашган “этник озчилик” номига ўзгарди. Мин сулоласи ҳукмронлиги давомида Шанхай ва Ганьсудаги дунган миллатига мансуб аҳоли миқдори янада ошди. Мин императорлари мусулмонларга муайян диний, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий эркинлар тақдим қилганлар. Аксарият мусулмонлар Мин қўшинида хизмат қилиб, юқори ҳарбий ва фуқаролик позициясини эгаллашган. Мин императорларидан Мин Тайцзу ҳукмронлиги йиллари мусулмон жамоаси учун ижтимоий мавқе жиҳатидан “кўчиб келганлар” (outsiders)дан “муқим жойлашганлар” (insiders)га айланиш даври бўлган. Бундан ташқари, ушбу давр мусулмонлар нисбатан хитой маданий нормаларига мослашиш ёки хитойлашув (sinicisation) жараёнини бошдан кечириш даври сифатида тавсифланади. Шу жиҳатдан, Мин сулоласи мобайнида тинч ва фаровон ҳаёт кечирган мусулмон жамоалари маданий ўзгаришларга юз тутишган. Мин даврида мусулмонларнинг жамиятга интеграциялашувида ҳудудий фарқлар кузатилган. Масалан, Хитойнинг шимолий ва жануби-ғарбий ҳудудларида истиқомат қилувчи мусулмонлар маҳаллий шароитларга тўлиқ мослашган. Шимолий-ғарбий ҳудудлардаги мусулмонлар эса этник ва диний ўзига хослик, дунёқараш ва турмуш тарзини сақлаб қолишган.
90 - 9816206-07-2026 -
ЁШ АВЛОДНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ
Timur Sobirovich SATTAROV, AKMARAL A. Batayeva, Dauletali AKBARHAN (Muallif)Ёш авлоднинг маънавий-маданий шаклланиши мавзуси доимо файласуфлар, диний олимлар, ўқитувчилар ва уни ўрганувчи этник гуруҳларнинг кўплаб вакиллари томонидан яқин фикр юритиш предмети бўлиб келган. Ҳар бир этник гуруҳ ёшларни тарбиялаш (ўқитиш ва тарбиялаш), унинг маънавий-маданий ўзлигини шакллантиришда муайян йўлларни ишлаб чиққан. Турли маданиятлар (Шарқ ва Ғарб) умуминсоний ва ўзига хос этно-миллий жиҳатларни ўз ичига олган таълим, маънавий-маданий тараққиёт ва тарбиянинг ўз модели ва стандартларига эга. Мақолада миллий қадриятларни тиклаш, миллий таълим тизимини такомиллаштириш ва баркамол ривожланган авлодни ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси ёш авлодининг маънавий-ахлоқий тарбияси муаммоси ҳақида сўз юритилган. Шунингдек, ёшларни миллий истиқлол мафкураси руҳида тарбиялашда Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг аҳамияти очиб берилади. Маданий ўтмиш йўқолмайди, авлодлар учун сақланиб қолади, бугунги кун учун ишлайди, келажакка пойдевор қўяди. Ўтмиш маданияти маънавият ва ахлоқ инқирозини бошдан кечираётган замонавийлик учун ҳамиша зарурдир. Ҳозирги маданий ривожланишнинг янги тенденциясини танлаш учун ўтмиш билан таққосланиши керак. Мақолада Шарқ мутафаккирлари, Абу Райхон Беруний, ал-Фаробий, Ибн Сино каби маърифатпарвар олимларнинг асарларида ёш авлодни тарбиялаш ғоялари билан боғлиқ бўлиб, уларнинг таълим-тарбияга оид фалсафий қарашлари ва ҳаёт мазмунини топиш, яхшилик ва ёмонликни ўрганиш, адолат, шафқат ва бошқа ҳодисаларни аниқлаш каби ҳаётий вазифаларни таҳлил қилади. Буюк олим, мутафаккир ёш авлодни ватанпарварлик ва юксак ҳуқуқий маданият руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлган сиёсий- ҳуқуқий таълимотларни, Шарқ мутафаккирларининг асарларини ўрганишнинг долзарблигига эътибор беради. Мақолада замонавий ёшларни миллий анъаналарга асосланган ватанпарварлик руҳида тарбиялаш муаммолари кўтарилган.
35-44161404-07-2026 -
XX-XXI АСР БОШЛАРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШИА ЖАМОАЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТИ
Shuxrat TOKHTIEV (Muallif)Мақола Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги исна-ашарий (имомий) ва исмоилийлик оқими ва-киллари бўлган шиа жамоалари тарихи ва маданиятининг таҳлилига бағишланган. Мақолада маъ-лумотлар тарихдан маълум – шиа ва суннийлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар нафақат диний, сиёсий ва ижтимоий муносабатларда, балки ислом доирасида икки катта йўналиш вакилларининг тўғридан-тўғри кураш олиб боришгача етганлиги ҳамда бу икки йўналиш вакилларининг бир-бирига “кофир” тамғасини қўллагани, гоҳида эса, ўзаро ҳарбий юришлар ва қонли тўқнашувлар сабаби – диний томондан қабул қилмасликни сиёсий қарама-қаршиликдан ажратиб бўлмай қолган даврлар инобатга олинган ҳолда тадқиқ этилган.
Шунингдек, ҳозирда асосан ҳанафий суннийлар орасида истиқомат қилган ҳолда азалдан ўз диний анъана ва маросимларни сақлаб келаётгани ҳамда шиалик вакилларининг Марказий Осиёга кириб ке-лиши тарихи, мавжуд шароитлар туфайли эронийларни Ўзбекистон маданияти ва фанига қўшган ҳиссаси, эронийлар каби этник гуруҳлар маҳаллий шароитларга мослашиб, ҳатто, ўзининг тегишли таъсирини кўрсата олганлиги, эронийларнинг чекланган ассимиляция жараёнини (айниқса, тил ва ма-даният жиҳатидан) кузатиладиган, аммо ушбу этник гуруҳ ўзига хос хусусиятлари (идентификация-си)ни сақлаб қолганлиги ҳақидаги маълумотлар тадқиқ қилинган.
82 - 9049327-06-2026 -
АРАБ ДАВЛАТЛАРИДА ДУНЁВИЙЛИК ВА ДИНИЙЛИК ТАМОЙИЛЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ МУАММОЛАРИ
Mukhammadolim MUKHAMMADSIDIQOV (Muallif)Ижтимоий-сиёсий трансформация тўлқини 2010 йил декабрь ойида Тунис ва Жазоир давлатларида бошланиб, «Араб баҳори» воқеалари мураккаб ички вазиятга қаршилик ҳаракати эканлиги, бу ҳодисаларни ҳаракатга келтирувчи ички ва ташқи сабаблар мавжудлигини исботлаш мазкур мақоланинг мақсади ҳисобланади.
Мақолада сиёсийлашган исломнинг араб давлатларидаги модернизация жараёнларига, ижтимоий-сиёсий ва геосиёсий жараёнларга таъсир даражаси аниқланди. Беқарорлик ўчоғига айланаётган Африка араб давлатларида рўй бераётган сиёсий воқеликларни, диний муносабатларни тартибга солишнинг илмий асосларини яратиш заруратини ўрганади. Шу нуқтаи назардан Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги сиёсий жараёнлар тадқиқ этилган. Ижтимоий-сиёсий трансформация жараёни минтақадаги Тунис, Миср, Ливия ва Форс кўрфазидаги бошқа мамлакатларга ўз таъсирини кўрсатди.
Бунда минтақадаги ҳар бир давлат ичидаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзгариши қўшни давлатларга тўғридан-тўғри таъсир этади. Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада сўнгги йилларда содир бўлган ўзгаришлар янада қийин ва ўзаро боғлиқ вазиятни вужудга келтириб, нафақат қўшни минтақалар, балки жаҳонда хавфсизлик ва барқарорлик нисбатининг ўзгаришига олиб келади.
Шунингдек, бу ижтимоий ва диний ҳаракатлар натижаси бўлиб, Тунис, Миср, Ливиядаги амалдаги режимлар қулаши, Ямандаги ҳокимият элитасидаги ўзгаришлар ва бугунги кунга қадар давом этаётган Суриядаги расмий ҳокимият ва мухолифат ўртасидаги кураш номаълум муддатгача давом этаётганини келтириш мумкин. Агар Тунис, Миср ва Яманда амалдаги режимга қарши намойишлар ички омиллар, ижтимоий-иқтисодий инқироз, ҳукмрон элитанинг коррупцияга ботиб кетгани, ҳақиқий демократик эркинликларнинг йўқлиги, этноконфессионал қарама-қаршиликларга асосланган бўлса, Ливия ва Сурияда эса ҳал қилувчи омилни мухолиф кучларнинг ташқаридан қўллаб-қувватланиши ташкил этди.
Араб баҳорининг Шимолий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларига таъсир даражаси турлича бўлди. Шартли равишда Араб баҳори ижтимоий-сиёсий ларзалари давлатлар сиёсий жараёнлари характерида чуқур из қолдирган Тунис, Миср, Яман, Баҳрайн, Ливия, Сурияни ва бу ҳодисалар ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнларга қисман таъсир кўрсатган Марокаш, Иордания, Ливан, Жазоир, Қувайт, Саудия Арабистони, Ўмон каби давлатларни келтириш мумкин.
Бу воқеалар Сомали, Мавритания ва Қумур ороллари Республикасидан ташқари барча араб дунёсини қамраб олиб, давлатларнинг кейинги сиёсий тақдирини ўзгартириш билан бирга уларнинг сиёсий тизимлари ва тузумларида янгиланишлар олиб келди.
185 - 19168424-06-2026 -
ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР: МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ МУРОСА ТАМОЙИЛЛАРИ
Matlyuba QAHHOROVA, Mirolim TASHMURODOV (Muallif)Ушбу мақолада бугунги шиддатли ижтимоий жараёнларда инсонларнинг ўзаро муносабатларида асосий омил сифатида “муроса” тушунчаси ўта муҳим воқеликка айланаётганлиги изоҳланган. Миллий, этник ва халқаро муносабатларнинг янги мазмун касб этиши, дунёнинг турли бурчакларида турли кўринишлардаги жамиятнинг барча соҳаларидаги манфаатлар тўқнашувлари кўзга ташланиши, қийин вазиятга тушган одамларнинг ҳимоясини таъминлаш, уларнинг инсонийлик шарафини сақлаб қолиш, айнан муросаю мадора масаласи билан боғлиқлиги уни фалсафа фани нуқтаи назаридан ҳам долзарблигини белгилаб бериши келтирилган. Замонавий луғатларда ҳамда Европада “муроса” сўзининг синоними сифатида “компромисс” атамаси ҳам қўлланилишига тўхталиб ўтилган.
Ушбу мақола муросанинг ижтимоий тамойиллари асосини миллий ва умуминсоний тамойиллар асосига қурилганлиги ва оилада муроса муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган амалий материал бўлиб хизмат қилади. Методик асос сифатида тарихий ва қиёсий таҳлиллар ва хорижий тажриба материаллари тизимлаштириб олинган бўлиб, бугун инсоният тараққиёти шундай бир тарихий босқичга қадам қўйдики, энди ҳеч бир халқ, миллат, давлат, ўзаро алоқага, кенг интегрaцияга киришмай, муроса тамойилларига амал қилмасдан умумжаҳон тараққиётига ўзининг ҳиссасини қўшмай, глобал муаммоларни ҳал этишда қатнашмай ҳамда умуминсоний нормалардан, бойликлардан, ютуқлардан, қадриятлардан фойдаланмай ривожлана олмаслиги фактик далиллар келтирилган.
Оилавий муносабатларда ижтимоий аҳамиятга эга “муроса” тамойиллари ўзининг қандай имманент (илдиз ёки ўзак) хусусиятларига эга? Ўзбек оиласи нисбатан қандай белгилари билан бошқа ижтимоий муносабатлардан ажралиб туради ёки улар билан интегрaцияга киришади? Улар ижтимоий детерминизм қонунларига бўйсунадими ёки мутлақ мустақил воқеликларми? Улардаги миллий ва умуминсоний белгилар оила институти ҳаётига қандай ва нималар орқали таъсир этади? Уларни ўлчаш имкони ва механизмлари борми? Тан олишимиз керакки, мазкур саволларнинг барчасига қониқарли жавоб бериш қийин, чунки бу масалалар ижтимоий фалсафада, оилашуносликда кун тартибига қўйилмаган, ҳали муҳокама қилинмаган.
Мазкур мақолада тўпланган манбалар ва эмпирик тадқиқот материалларга таяниб, муаллифлар томонидан юқоридаги саволларга асосли жавоблар илмий асосланиб, оилавий муосабатларда муросанинг янги қирралари тадқиқ этилган.
69-7715118-07-2026 -
ВИРТУАЛ АХБОРОТНИНГ ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАЪСИРИ
Behzodbek I. SOIPOV (Muallif)Мазкур мақолада ахборот тушунчаси ва унинг бугунги кундаги аҳамияти, Ўзбекистон ва жаҳон шароитида ахборотдан фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таьминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилади. Бугунги кун виртуал олами глобаллашув жараёни сабаб бутун инсоният учун маълум маънода таҳдид кучига айланиб қолаётгани фактлар билан асослаб берилган. Бу борада виртуал ахборотларнинг жамият ижтимоий-сиёсий жараёнларига бевосита таҳдид солаётгани ҳам атрофлича ёритилган. Дунёнинг ривожланган давлатларида виртуал таҳдидларнинг олдини олиш борасида юритилаётган сиёсатга ҳам тўхтаб ўтилган. Виртуал таҳдидларнинг айнан нималарда акс этаётгани, уларни бартараф этиш йўллари очиқланган. Мақолада виртуал олам ва виртуал мулоқот индивид баробарида жамият учун ҳам нақадар таьсирли ҳолга келиб қолгани тадқиқотлар мисолида таҳлил қилинган. Кенг оммалашиб улгурган “виртуал” сўзи билан боғлиқ бир қатор атамалар (виртуал ҳаёт, виртуал оила, виртуал севги) пайдо бўлганига урғу берилган. Маълумки, ҳозирги даврда Интернет тармоқларида тарқатилаётган ахборотлар ўзининг позитив аҳамияти билан бир қаторда салбий ҳолатларни ҳам ўзида акс эттиради. Айниқса, YouTube, facebook, Telegram, WhatsApp каби ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган негатив ахборотлар кўламининг тобора ортиб бораётганлиги айни шу йўналишдаги муаммоларни ҳал этиш заруратини пайдо қилмоқда. Интернет орқали ёшлар ўртасида жамиятда бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳақидаги ахборотларни бузиб талқин қилиш, айниқса, диний ақидапарастликни уларнинг дунёқарашига аноним тарзда чуқур сингдириш ҳолатлари тобора авж олаётганлиги бу муаммони ўрганиш ва унинг олдини олиш қай даражада муҳим эканлигини кўрсатиб турибди. Шу маънода мақоланинг асосий қисми виртуал олам имкониятларидан диний-экстремистик ғояларни тарқатишда фойдаланиш мавзусига бағишланган. Бу борада замонавий дунёда ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтлари улкан таьсир кучига айлангани террорчи ва экстремистик гуруҳларни ҳам бефарқ қолдирмагани, уларнинг ушбу воситалардан фойдаланишда фаоллик кўрсатаётгани ИШИД мисолида кўрсатиб берилган. Мақоланинг хулоса қисмида келажак авлодни виртуал олам таҳдидларидан ҳимоя қилиш зарурати борасидаги таклиф ва тавсиялар берилган.
51-5828306-07-2026 -
АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРИДА ТИЛ ВА КОММУНИКАЦИЯ
RAVSHONBEK KHUDAYBERGANOV (Muallif)Мазкур мақолада ахборотлашган жамиятда тил ва коммуникация муаммолари ва истиқболларининг ижтимоий-фалсафий ва методологик жиҳатлари таҳлил қиланган. Шунингдек, коммуникатив жараён барча ижтимоий соҳалар фаолиятининг шаклланиши ва ривожланиши, тил ва коммуникациялар одамлар ва уларнинг ўртасидаги алоқани таъминлайди ҳамда тил ахборот етказишнинг жуда муҳим воситаси сифатида катта аҳамият касб этади. Тил ва коммуникация воситалари мулоқотнинг диалогик ёки интерактив шаклини таъминлайди. Ахборотлашган жамиятда тил ва мулоқот одамлар ўртасидаги маданий, тарихий жиҳатдан шартли маънавий алоқанинг ўзига хос шаклидир. Aхборот ташувчиси сифатида алоқа воситалари, ўз навбатида, одамлар ҳаётининг маданий-тарихий, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий шароитларига, кишиларнинг ўзлари ишлаб чиқариш даражаси ва ривожланиш даражасига боғлиқ.
Тил ва коммуникация воситаларининг ривожланиши доимо ишлаб чиқариш эҳтиёжларининг бевосита таъсири остида рўй беради. У ижтимоий ва ижтимоий тузилишнинг барча даражаларида маданий, шахслараро, этник, давлат, глобал миқёсда ўсиб боради. Шу боисдан ҳам бир-бири билан алоқа қилиш қобилияти инсон капитали тушунчасига киритилиши ва интеллектуал капиталнинг бир қисми бўлиши керак.
Инсоният коммуникацияси воситаси ҳисобланган тил муаммоларининг жамият маданий тараққиёти билан уйғун ҳолатда илмий ва амалий аҳамият касб этиши аксарият олимлар томонидан қайд этилган. Ижтимоий маданий тараққиёт ва жамият институтлари учун эса тилнинг бундай динамик хусусияти жуда муҳимдир. Тилнинг фалсафий парадигмаси фалсафа, лингвистика, риторика, яъни, фанлар комплексининг мослашуви билан белгиланади. Чунки, улар илмий тадқиқот дастурининг асосий ўлчов, мезон (параметр)ларини аниқлашга ёрдам беради. Бу комплексда тил феномени доминант ижтимоий-фалсафий фикр вазифасини бажаради. Тил ижтимоий ва инсоний борлиқ атрибути бўлиб, инсон ҳаётининг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқариш жараёнлари учун, айниқса, билиш, таълим, тарбия, мулоқот, суҳбат жабҳалари учун ҳам аҳамиятлидир. Тилни ахборот-коммуникатив тизим сифатида ижтимоийлашуви яъни, у ўзида рўёликни акс эттириш қобилияти ва ахборотни узатиш воситаси сифатида хизмат қилади. Шу билан энг муҳим жиҳати ахборот ва коммуникацияларнинг ўзаро ўтиш қобилиятига эга бўлади. Шу муносабат билан тил ва мулоқот маданиятида ахборот ва коммуникатив томонларнинг диалектик бирлиги пайдо бўлди.
84 - 9342606-07-2026
