Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • АБУ БАКР ҚАФФОЛ ШОШИЙ МУҲАДДИС СИФАТИДА

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу масканда туғилиб  фаолият кўрсатган буюк зотлар, олимлар  “Шоший”, “Тошкандий” (ХVI асрдан) нисбаси билан мусулмон дунёсида танилганлар.


    Ислом оламида Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби «имом» даражасига эришган кўплаб буюк алломалар орасида Имом Абу Бакр Қаффол Шоший ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.


    Унинг тўлиқ исми – Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший бўлиб, кўплаб араб манбаларида унга алоҳида ҳурмат бажо келтириш учун номига «катта», «улуғ» маъносини ифодалайдиган «Кабир» сўзини қўшиб ёзадилар. Аллома моҳир ҳунарманд бўлиб, қулфсозликда шуҳрат қозонганлиги боис “Қаффол” яъни, қулфчи, қулфсоз деган ном билан эъзозланган.


    Замондошлари уни “Ҳазрати Имом” деб улуғлаган. “Ҳастимом” сўзи “Ҳазрати Имом” иборасининг қисқартирилган шаклидир. Маҳаллий халқ Имом Қаффол Шоший ҳурматидан бу жойни шундай атаган. У Тошкентнинг  илмий-маданий, диний-маърифий марказларидан бири бўлган.


    Ушбу мақолада араб манбалари асосида Каффал Шошийнинг  муҳаддис олим сифатидаги илмий фаолияти тадқиқ қилинган. Бундан ташқари, унинг тарбиявий-дидактик хусусиятга эга машҳур “Жавомиъ ал-калим” (“Қисқа иборали ҳадислар тўплами”) асари ҳам ёритилган. Унда Қаффол Шоший ишончли ҳадисларни (саҳиҳларни) ихчам ва қисқача баён қилиб,  ислом аҳкомларидан ташқари одоб­ахлоқ, илм­маърифат, таълим­тарбияга доир ҳикматли иборалар қайд этилган. Ундан халқимиз орасида кенг тарқалган матал, мақоллар, нодир ва қимматли афоризмлар ҳам ўрин олган. Бу эса ҳадисларнинг кенг халқ оммаси учун равон ва тушунарли бўлиши, тарқалишида муҳим аҳамият касб этган.

    4-12
    14
    2
    17-07-2026
  • АБУ ЖАЪФАР МУҲАММАД ИБН ЖАРИР ТАБАРИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ

    Muhabbatxon AGZAMOVA (Muallif)

    Абу Жаъфар Табарий ҳаёти Аббосийлар давлати заифлашиб, парчаланаётган, халифаликнинг турли ҳудудларида тўқнашувлар, келишмовчиликлар юз берган даврда ўтди. Мана шундай ҳолатга қарамай илм-маърифат ривожланиб, турли соҳаларда мўътабар асарлар ёзилди.


    Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий исломшунослик хусусан, тафсир, фиқҳ, адаб, тарих каби соҳаларга оид муҳим асарларни яратди. Мақолада олимнинг ҳаёти ва илмий меросининг кенг қамровли таҳлили амалга оширилган. Табарий асарларининг манбашунослик таснифи келтирилиб, асарларининг ўзига хос жиҳатлари илмий ўрганилган. Олимнинг “Китоб таҳзиб ул-осор”, “Жомеъ ул-баён фи тафсир ал-Қуръон”, “Жомеъ ул-қироат мин-аш-шуҳур ва-ш-шозз”, “Китоб ихтилоф ал-фуқаҳо”, “Китоб ул-вақф”, “Китоб ал-латиф ал-қавл фий ахком шариал ислом”, “ал-Хафиф фи аҳком шаръия ислом”, “Адаб ал-қузот”, “Адаб ал-маносик”, “Басит ул-қавл фи аҳками шараиъул ислами”, “Китоб шарҳ ас-сунна”, “Китоб ат-табсир фи усул ад-дин”, “Адаб ан-нуфус ал-жаййида вал ахлоқ ан-нафиса” каби асарлари амалга оширилган тавсифлари билан илмий истифадага киритилган.


    Абу Жаъфар Табарий илмий меросида тарих ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг ислом дунёсида машҳур бўлган ва кўпгина олимлар томонидан ўрганилган “Тарих ар-русул ва-л-мулук” – “Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи” номли асари катта илмий аҳамиятга эга. Мазкур асар олимнинг ислом илмлари билан бирга исломгача бўлган қадимги давр тарихи, адабиёти, халқ оғзаки ижодини мукаммал билганлигини кўрсатади. Табарий мазкур манбаларни асарда усталик билан истифода эта олган, маълумотларнинг илмий аҳамияти ҳозирги кунда ўз долзарблигини йўқотмаган. Алломанинг ушбу асарига кўплаб кейинги давр олимлари бирламчи манба сифатида мурожаат қилганлар.

    33 - 39
    42
    9
    06-07-2026
  • САҲИҲИ БУХОРИЙНИНГ ЮНИНИЙ НУСХАСИ

    Feruz KHOLMUMINOV , Oybek SOTVOLDIYEV (Muallif)

    Ҳадис тўпламлари ичида Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” асари энг ишончли ҳадис китоби сифатида эьтироф этилади. Имом Бухорий ушбу асарни 16 йил давомида ёзиб тамомлаган. Асар тарихига назар солинса, унинг ёзилиши ва бугунги кунгача мукаммал ҳолатда етиб келиши улкан меҳнатлар самараси экани намоён бўлади.


    Асарнинг бугунги кунга қадар етиб келиш жараёни бир неча босқичларда иборат. Даставвал, Имом Бухорий ҳузурида “Саҳиҳ”ни тинглаган бир неча ровийлар китобни бевосита имомдан қайд қилиб олган. Ровийлардан эса ўз навбатида толиби илмлар нусха кўчирган. Аста-секин мусулмон мамлакатлари бўйлаб асарнинг турли қўлёзма нусхалари кенг тарқалиб борган. Нусхаларнинг кўпайиши улар ўртасида маьлум фарқларни вужудга келтирган. Натижада барча қўлёзмаларни жамлаб, улар ўртасидаги фарқларни аниқлаш ва асарнинг энг саҳиҳ матнини тайёрлаш муҳим вазифага айланган. Ушбу шарафли ишни бажаришга уринганлар орасида Шарофиддин Юниний ҳам бор эди. Унинг турли ривоятларини бир-бирига солиштириб, “Саҳиҳи Бухорий”нинг ҳозиргача маьлум энг саҳиҳ матнини яратди. Илм бобида тиришқоқлиги ва улкан саьй-ҳаракатлари натижасида Юниний нусхаси “Саҳиҳи Бухорий”нинг асосий мурожаат матнига айланди.


    1893 йилда Султон Абдулҳамидхон Юниний нусхаси асосида “Саҳиҳи Бухорий” ни нашр қилиш тўғрисида фармон чиқарди. Ушбу нашрнинг Азҳар уламоларидан иборат 16 кишилик ҳайьат томонидан ўша даврнинг энг йирик “Булоқ Амирия” матбаасида амалга оширилгани асарга бўлган катта қизиқишнинг ҳамда Юниний меҳнатининг ўзига хос эьтирофи эди.


    Ушбу мақолада “Саҳиҳи Бухорий”нинг илк нусхалари, Юниний томонидан амалга оширилган тадқиқот иши ва унинг “Булоқ-Амирия” матбаасида нашр этилиши тадқиқ этилган. Мақоланинг аввалида “Саҳиҳи Бухорий”ни Имом Бухорийдан бевосита ривоят қилган ровийлар ҳақида маълумот берилади. Сўнгра асарнинг ислом олами бўйлаб тарқалиши, турли нусхаларининг пайдо бўлиши ва улар орасидаги фарқлар ҳақида сўз юритилади. Мақоланинг асосий қисми “Саҳиҳи Бухорий”нинг энг ишончли қўлёзма матни бўлган Юниний нусхаси, унинг ёзилиш тарихи ҳақидадир. Мақола сўнгида султон Абдулҳамид II даврида Юниний нусхаси асосида “Саҳиҳи Бухорий” асарининг Мисрда нашр этилиши атрофлича таҳлил этилган.

    21 - 30
    18
    04-07-2026
  • ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ЖАРҲГА ОИДУСЛУБИ («АТ-ТАРИХ АЛ-КАБИР»АСАРИДАГИ «МУНКАР АЛ-ҲАДИС»ВА «МАТРУК АЛ-ҲАДИС» ИБОРАЛАРИМИСОЛИДА)

    Numonjon TURAEV (Muallif)

    Имом Бухорийнинг (810 – 870 й.й.) ровийлар илмига бағишланган «ат-Тарих» деб номланган уч асари маълум бўлиб, улар «катта» – «ат-Тарих ал-кабир», «ўрта» – «ат-Тарих ал-авсат» ва «кичик» – «ат-Тарих ас-сағир» асарларидир. Улардан дастлабки иккитаси бизнинг кунгача етиб келган. «Ат-Тарих ал-кабир» асари мазкур асарлар ичида мавзу ва маълумотлар қамрови кенглиги билан ажралиб туради. Балки шунинг учун ҳам асар «Катта тарих» деб номлангандир. Асар нафақат Бухорий ижодида, балки «жарҳ ва таъдил» илмида ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, ровийлар илмига оид дастлабки манбалардандир. Буни муаллифга замондош бўлган Муҳаммад ибн Абу Ҳотим, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Саид Уқда каби муҳаддислар томонидан асарга берилган юксак баҳолар ҳам тасдиқлайди.


    Муаллифнинг «жарҳ ва таъдил»га оид қарашлари ҳамда ўзига хос методини аниқлашда асарда учрайдиган «жарҳ» ва «таъдил»га оид ибораларнинг ровийларга нисбатан ишлатилиш ўринлари, муаллифнинг бошқа асарларида ушбу жарҳ ёки таъдилнинг такрори масаласини таҳлил қилиш муҳимдир. Шу билан бирга, муаллиф ёки бошқа муҳаддисларнинг ўз тўпламларида асарда жарҳ ёки таъдил этилган ровийлардан ҳадис ривоят қилишган ёки қилишмаганини ўрганиш ҳам аҳамиятга эга. Зеро, бу орқали Имом Бухорийнинг ровийларга баҳо беришда ўзига хос услуби ҳамда унинг қарашларига бошқа муҳаддислар томонидан қанчалик эътибор берилгани аниқланади.


    Мақолада Имом Бухорий томонидан «ат-Тарих ал-кабир» асарида ишлатилган жарҳ атамалари ичида энг кўп учрайдиган ҳамда жиддийларидан, яъни нисбатан қаттиқ жарҳ ҳисобланган «мункар ал-ҳадис» ва «матрук ал-ҳадис» атамалари таҳлили орқали унинг ўзига хос методи ёритиб берилади.

    36-45
    107
    6
    23-06-2026
  • ҲАДИС ИЛМИДА САҲОБИЙЛАРНИНГ ЎРНИ

    Doniyor MURATOV (Muallif)

    Мақолада ҳадис илмида саҳобийларнинг ўрни, уларга муҳаддис олимлар томонидан берилган таърифлар келтирилган. Саҳобий бўлиш шартлари таҳлил қилинган. Шунингдек, ҳадис илмида саҳобийларни таниб олиш усуллари тўғрисида ҳам сўз юритилган. Саҳобийлар фаолият олиб борган ва уларнинг саҳобийликни даъво қилиш йиллари борасида фикрлар берилган. Ҳадис илми тарихида саҳобийлар бир табақада деб ҳисоблансада, олимлар уларни усулул ҳадис қоидалари асосида турли гуруҳларга бўлиб ўрганганлар.


    Ҳадис ровийлари орасида фақат саҳобийлар адолатли ровий экани таъкидланади. Бу мисоллар билан таҳлил қилинган ва ақида китобларидан ҳам фойдаланилган. Саҳобийлар орасида энг кўп ҳадис айтганлари ҳам санаб ўтилган. Шу билан бирга саҳобийлардан энг кўп фатво берганлари келтирилган. Саҳобийлар сони борасида ҳам манбалардан маълумотлар келтирилиб таҳлил қилинган.


    Аёл саҳобийлар ва уларнинг фаолиятлари тўғрисида ҳам маълумотлар берилган. Уларнинг ҳадисларни тарқатишдаги меҳнатлари манбалар асосида тадқиқ қилинган. Аёллар орасида энг кўп ҳадис ривоят қилганлари келтирилган. Мақола сўнгида муҳаддислар энг охирги вафот этган саҳобийларни кўрсатиб берганлари таҳлил қилинган.

    14-20
    53
    6
    23-06-2026
  • ИМОМ  БУХОРИЙНИНГ ҲАДИСЛАРНИ ҚАБУЛ  ВА  РИВОЯТ ҚИЛИШДАГИ  УСЛУБЛАРИ

    Nodir QOBILOV (Muallif)

    Мазкур мақолада и слом илмлари тарихида алоҳида мавқега зга бўлган Имам Мухаммад ибн Исмоил Бухорийнинг (810-870) ҳадис ривоят цилишдаги услублари таҳлил қилинган. Муаллифнинг ровийдан ҳадис қабул қилиш ва етказишдаги цатъий шартлари, ҳадисларни тўплаш вауларни таснифлаш жараёнидаги ровийларни танлаш услуби, саҳиҳлик шартларининг айримлари, “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ ” асарининг ёзилиш услуби ва асарнинг номланишиш сабаблари баён қилинган. Жумладан, муҳаддиснинг устозларни танлаш ва санад ровийлари ҳақидаги ёндашувларни уз ичига олади.
    Шунингдек, мақолада муаллифнинг санад ва матн танқидини олиб бориш йўллари ҳамда ривоятдаги ишончлилик мезонлари илмии нуқтаи назардан кўриб чиқилади. Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиь ас-Саиҳ ” ва бошқа асарларида ривоят қилиш услублари мисоллар орцали ёритилади.
    Бундан ташқари, Имом Бухорий қўллаган услуб таҳлил қилиниб, амалда қўлланилиши ҳақида муҳим маълумотлар берилган. Имом Бухорийнинг ҳадисларни қабул ва ривоят ҳамда тасниф қилишдаги услублари ҳадис илмида ҳанузгача номаълум бўлган бир қатор илмий, амалий ва назарий методларни очиқлашга ёрдам беради.
    Жумладан, мақола Имом Бухорийнинг ҳадисшунослик илмидаги илмий мероси, унинг услублари и слом илмлари ривожида тутган ўрни ва ҳозирги замон исломшуносликдаги аҳамиятини очиб беришга қаратилган.
    Мақола том маънода Имом Бухорийнинг ҳадис илми соҳасидаги даражасининг буюклигини амалий жиҳатдан исбот ўлароқ кўрсатиб бериб, муҳаддиснинг шаънига турли асоссиз сўзларни айтувчи тоифаларга раддия сифатида муҳим далил ва манбаларни тақдим этади.

    38-44
    65
    2
    14-05-2026
1 - 6 from 6

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling