الكلمات المفتاحية:
тасаввуф, суфий, мистицизм, руҳий поклик, хонақоҳ, тариқат, тасаввуф фалсафасиالملخص
Мақолада Ғарбда тасаввуфнинг тарқалиш сабаблари, унинг секуляризация жараёнларига мослашув ҳолатлари, шунингдек, тасаввуфга бўлган қизиқишнинг ортиши билан боғлиқ маълумотлар берилган.
Ғарбдаги йирик тасаввуфшунослик мактаб вакиллари томонидан мазкур соҳани тадқиқ этишдаги муаммолар, йўналишлар, босқичлар ҳамда турли хил қарашлар қиёсий-таҳлилий равишда ўрганилиб, улардаги умумий ва фарқли жиҳатлар кўрсатиб берилган.
Мақолада бугунги кунда Ғарбда фаолият олиб бораётган тариқат вакилларининг тарғибот усуллари, таркибий тузилиши ва анъанавий тариқатлардан фарқли жиҳатларига ҳам тўхталиб ўтилган. Даставвал, Ғарбда замонавий тариқат аъзолари тасаввуфни тарғиб этиш орқали ислом дини кенг тарқалишига сабаб бўлган бўлсалар, бугунги кунга келиб, дин тариқат вакили бўлиши учун тўсқинлик қилмаслигини иддао этишлари кузатилмоқда. Бунинг замирида қандай мақсадлар кўзланганлиги билан боғлиқ масалалар ҳам мақоладан жой олган.
Ғарб давлатларининг ниҳоят даражадаги эркин муҳитида тариқатларнинг фаолияти, жамият ҳаётига таъсири, улардаги ғоявий асосларнинг тубдан ўзгараётгани, ҳатто аслиятдан узоқлашиши ҳолатлари юз бераётгани билан боғлиқ ҳолатлар келтирилган.
Мақоланинг хулоса қисмида эса тасаввуфни ўрганишнинг Ғарбга хос хусусиятлари, замонавий тариқат вакилларининг тасаввуфга муносабати ва ислом динига боғлиқ бўлмаган жиҳатларнинг авж олиши туфайли юзага келадиган муаммолар ҳам акс этган.

