Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • УМРИНИНГ УЧ ЙИЛИНИ БУХОРОДА ЎТКАЗГАН ШАЙХ ХОЖА ҲАСАН БУЛҒОРИЙ: МУХТАСАР ТАЛҚИН ВА ТАҲЛИЛ

    Nematullo NASRULLAYEV (Muallif)

    Аннотация. Мазкур мақола Бухоро шаҳрининг тарихий, маданий ва илмий аҳамиятига, шунингдек, унинг ўтмишдаги буюк диний ва илмий шахсларидан бири Хожа Ҳасан Булгорий ҳаёти ва фаолиятига багишланган. Бухоро шаҳри, юртимизнинг қадимий ва машҳур илмий марказларидан бири сифатида, ўзининг бой тарихий мероси, диний, илмий ва маданий анъаналари билан Шарқда ало.ҳида у ринга зга. ХожаҲасан Булгорий, Бухоро шаҳрида ўзининг илмий фаолияти ва диний таълимоти билан танилган, шунингдек, у тасаввуф илмига оид ўгитлар ва амалиётлари билан ҳам машҳурдир.
    Ушбу мақолада Хожа Ҳасан Булгорий ҳаёти, унинг илмий ишлари, диний таълимотлари ва шогирдлари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган. Мақолада Булгорийнинг Бухородаги илмий ва диний фаолиятининг аҳамияти, шунингдек, унинг тасаввуфдаги ўрни ва халқ орасидаги таъсири тўгрисида суз боради. Булгорий нафақат ўз даврининг машҳур олими, балки унинг нафақат Бухорода, балки бу тун ўша даврдаги мусулмон дунёсида таъсир ўтказганлиги ҳам таъкидланади. Хожа Ҳасан Булгорийнинг шогирдлари орасида, масалан, Садруш-шариъа нами билан танилган Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби йирик мутафаккирлар мавжуд эди, улар Булгорийдан олинган илмий ва диний ўгитларга асосланиб, уз фаолиятларини давом эттирганлар. Шунингдек, мақолада Булгорийнинг илмий услубининг хусусиятлари, унинг ҳаётига оид маълумотлар, шунингдек, унинг номи билан аталган Бухородаги «Хожа Булгорий» гузари ва масжидининг аҳамияти ҳақида ҳам батафсил маълумотлар келтирилган. Булгорийнинг тарихий мероси ва унинг илмий ютуқлари, бугунги кунда ҳам Бухоро шаҳрининг диний ва илмий ҳаётидаўзининг катта аҳамиятини сақлаб келмоқда.

    4-10
    106
    22
    01-04-2026
  • БУХОРО АМИРЛИГИДА МАҲАЛЛИЙ МУЛКДОРЛАР ҚАТЛАМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ (XIX АСР ОХИРИ ВА XX АСР БОШЛАРИ)

    Feruza `AMONOVA (Muallif)

    Мақолада Бухоро амирлигида XIX аср охири ва XX аср бошларида маҳаллий буржуазия қатламининг шаклланиши ва йирик мулкдорлар фаолияти ҳақида сўз боради. У архив ҳужжатлари ва тарихий тадқиқотларнинг қиёсий таҳлили асосида ёзилганлиги учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.


    Бухоро амирлигида XIX аср охири – XX аср бошларида маҳаллий мулкдорлар қатламининг шаклланиши минтақада ўша даврда юз берган иқтисодий ва сиёсий омилларга боғлиқ бўлган. Россия империясининг Бухоро амирлиги устидан протекторатининг ўрнатилиши натижасида амирлик ҳудудига рус капитали кириб кела бошлайди. Рус ва хорижлик бошқа сармоядорлар маҳаллий аҳоли вакиллари орасидан етишиб чиққан буржуазия вакиллари: савдогарлар, тадбиркорлар, саноатчи бойлар, пахта ва ёғ-мой заводлари эгалари билан иқтисодий ҳамкорлик қилишларига тўғри келган. Амирликда шаклланган ўзбек сармоядорларининг тўнғич авлоди вакиллари минтақадаги бошқа маҳаллий мулкдорлар, яъни Туркистон генерал-губернаторлиги ва Хива хонлигидаги мулкдорлар, билан ўзаро рақобат ва ҳамкорликда иш олиб боришган. Бухоро савдогарлари, қоракўлчи ва заводчи бойлар бу пайтда Россиядан ташқари Туркия, Афғонистон, Германия, Франция, Италия ва бошқа хорижий давлатларда ҳам фаолият юритганлар.


    Бухоро амирлигида вақф мулклари юз йиллар давомида мавжуд бўлиб, ўз мол-мулкининг муайян қисмини вақфларга ажратган бадавлат одамлар ва уларнинг меросхўрлари Бухоро мадрасалари, масжидлар ва бошқа муассасалар фаолиятида муҳим роль ўйнашган. Вақф ерларидан олинган даромад натижасида мадраса толибларининг харажатлари қопланган. Мударрис ва муллаваччалардан ташқари аҳолининг бошқа қатламлари (уламолар, қаландарлар, дарвешлар ва бошқалар) ҳам вақф мулкларидан келган даромадлардан фойдаланишган. Хусусан, Бухорода мадраса ва масжидлар фаолиятида, тарихий ёдгорликларни таъмирлаш ва сақлашда, зиёратгоҳ ва қабристонларни обод қилишда вақф мулкларидан тушган харажатлар ижобий роль ўйнаган.

    230 - 236
    5
    2
    24-06-2026
  • XVIII АСР – XX АСР БОШЛАРИДА ЯҲУДИЙ ЖАМОАЛАРИ ДИНИЙ ИЕРАРХИЯСИ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТИ

    Jamolitdin KARIMOV (Muallif)

    Яҳудийлар тарихий жараёнда узоқ йўлни босиб ўтдилар. Бу эса кундалик турмуш билан боғлиқ ижтимоий ва моддий маданиятнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказди. Айтиш мумкинки, узоқ давом этган бу жараён турли хил босқинчиликлар ҳамда ўзаро ички низо ва урушларсиз кечмади. Албатта, яҳудийлар ҳам бошқа миллатлар сингари бу жараёнлардан четда қолмади. Бу нарса эса уларни турли шаҳарларга кўчиб ўтиш ва у ерда бирлашиб жамоавий тарзда яшай бошлашга замин яратди. Ўртаосиёлик яҳудийларнинг аксар қисми юқори чўққиларга эришди ҳамда савдо-тижоратда катта ўринга эга бўлди. Бунинг яна бир омили сифатида, Ўрта Осиё ҳар доим тараққий этиш, ривожланиш учун “Буюк ипак йўли”дан катта манфаатдор бўлиб турганини ҳам келтириб ўтиш ўринли бўлади. Ўрганишлар Бухоро шаҳрида яҳудий жамоаси ХIХ аср ўрталарида анчагина тараққий топган ва ўзининг тартибли бир ташкилот тузилмасига эга бўлганини кўрсатади. Маъмурият бошида “калонтар” номли шахс турган, “Муллойи калон” лақабли бош рабби эса диний масалалар бўйича вакил сифатида хизмат қилган. Вақти- вақти билан бир киши бу иккита вазифани бажариши ҳам кузатилган. Дунёвий ва диний маъмурият бир-бири билан чамбарчас боғланган, аммо автоном тарзда фаолият кўрсатган. Мақолада минтақада шаклланган бухоро яҳудийларининг ижтимоий-диний бошқарув тизими, “Калонтар”, “Муллойи калон”, “оқсоқол”, “кайвоний” кабиларнинг вазифалари, фаолияти, яҳудийлар ҳаётида тутган ўрни каби масалалар таҳлил қилинган. Шунингдек, бухоро яҳудийларининг таълим тизими, турлари, у ерда дарс берган мутахассислар ҳақидаги маълумотлар ҳам мақоладан ўрин олган. Мақолага бухоро яҳудийларининг оғзаки ва ёзма манбалари, диний матнлар таржималари жалб қилинган ҳамда бухоро яҳудийларининг саводхонлик даражасини оширишда ўлкан ҳисса қўшган олимларнинг фаолияти таҳлил қилинган.

    53-59
    10
    3
    04-07-2026
  • XII-XIV АСРЛАРДА МОВАРОННАҲРДАГИ ИЛМИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ

    Sherzodjon A. UMARALIYEV (Muallif)

    XII-XIV асрларда Мовароуннаҳрда Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида йирик илмий марказлар фаолият юритган. Мазкур даврда Мовароуннаҳрнинг Фарғона водийсида ҳам бир қанча илмий марказлар фаолияти юзага келди. Улардан Марғинон, Ўш, Ўзжанд, Хўқанд ва Хўжанд каби шаҳарлар Қорахонийлар давридан тортиб, мўғул босқинидан кейинги даврлар мобайнида ҳам илмий марказ сифатидаги аҳамиятини сақлаб қолди. Мазкур давр оралиғида ушбу минтақадан Бурҳонуддин Марғиноний, Алоуддин Косоний, Фахруддин Қозихон, Сирожуддин Ўший, Заҳируддин Марғиноний ва Ҳусомуддин Ахсикатий каби ислом ҳуқуқи соҳасининг йирик намоёндалари етишиб чиқди. Шу билан бирга, Фарғона водийсида қироат илмида Абу Тоййиб Хўқандий, Абу Ҳафс Андкуноний, Абу Наср Фарғоний, тасаввуф соҳасида Саъдуддин Фарғоний, фиқҳ илмида Шарофуддин Фарғоний, Қози Хўжандий ҳамда ҳадис илмида Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Хўжандий каби олимлар фаолият юритгани аниқланди.


    Мазкур давр Мовароуннаҳр минтақаси учун мураккаб сиёсий жараёнларни қамраб олгани билан ажралади. XII-XIV асрлар Мовароуннаҳр минтақасида Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар ҳамда Мўғул Чиғатой хонлиги ҳукмронлик қилган. Шунга қарамай, ушбу ҳукмрон сулолалар даврида минтақада илмий-маданий муҳаитнинг ривожланиши тўхтаб қолмади. Қорахонийлар даврида масжидлар бир вақтнинг ўзида мадрасалар вазифасини ўтаган. Мўғул Чиғатой хонлиги остида мўғулларнинг маҳаллий аҳоли билан ўтроқлашуви оқибатида ислом динига эътиқод қилиш сақланиб қолган ҳамда бунинг таъсирида исломга асосланган маданий юксалиш тўхтаб қолмаган эди.


    XIV аср бошларида Мовароуннаҳрнинг ғарбида жойлашган Замахшар шаҳрида бўлган Ибн Баттута масжидларда сунний мусулмонлардан кўра мўътазилий тоифаси вакиллари кўпчиликни ташкил қилганини қайд этган. Демак, ушбу даврга хос мураккаб сиёсий жараёнда ҳам аҳли сунна эътиқодидан бошқа мусулмон тоифаларнинг шаклланиши ҳам юз берган.


    XII-XIII асрлар Мовароуннаҳрда ҳанафий мазҳабида мавжуд Ироқ фиқҳ мактабига ҳамоҳанг равишда Мовароуннаҳрда Самарқанд ва Бухоро мактаблари шаклланиши ниҳоясига етди. Эндиликда мовароуннаҳрлик фақиҳлар Самарқанд ёки Бухоро фиқҳ мактаби вакилларига ажрала бошлади. Масалан, Фарғона водийсидан етишиб чиққан Бурҳонуддин Марғиноний Самарқанд фиқҳ мактаби вакили бўлса, ўзжандлик Фахруддин Қозихон Бухоро фиқҳ мактаби намоёндаларидан саналади. Шунга кўра, Мовароуннаҳрда ислом ҳуқуқи соҳасининг ўрганилиши бўйича ушбу икки шаҳар йирик маданий марказга айланди.

    59-68
    34
    5
    18-07-2026
  • ШОШЛИК ФАҚИҲЛАРНИНГ МИНТАҚА ИЛМИЙ МАРКАЗЛАРИДАГИ ФАОЛИЯТИ

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Ислом анъаналари асрлар давомида Марказий Осиё халқлари бой маданий мероси билан қўшилиб, бу ерда ижтимоий-маънавий ҳаётда акс эт- ган ҳамда фан ва таълимнинг ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган мусулмон маданияти шаклланишига кў- маклашди. Бу тарихий жараёнларда Ўзбекистон ҳамда унинг етакчи маданий марказлар сифатида бутун мусул- мон оламида шухрат қозонган Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) ва бошқа шаҳарлари алоҳида ўрин эгаллади. IX – XII асрлар Марказий Осиёда илмфан ва мада- ният, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Биноба- рин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илмфан ва маданият марказлари си- фатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Милодий IX аср фиқҳ илмида катта ютуқлар қўлга киритилгани боис “фиқҳ илмининг олтин асри” деб юритилади. Мақолада ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик фақиҳларнинг минтақа илмий марказларидаги фаолия- ти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида фиқҳ илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Насаф, Термиз ҳамда мин- тақадаги Марв, Бағдод каби турли шаҳарлардаги мадра- саларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.

    4-15
    31
    4
    30-06-2026
  • АЛИХОНТЎРА СОҒУНИЙНИНГ ТАРЖИМА АСАРЛАРИ: УМУМИЙ ТАВСИФ ВА БИРЛАМЧИ ТАҲЛИЛЛАР

    Zarifjon ARSLONOV (Muallif)

    Алихонтўра Соғунийнинг (1885-1976) илмий мероси икки турли бўлиб, булар олимнинг ўзи томонидан ёзилган асарлар ва таржима асарларидан иборат. Мазкур мақолада олимнинг таржима асарлари, жумладан, Армени Вамберининг “Бухоро ёҳуд Мовароуннаҳр тарихи”, Дарвеш Али Чангийнинг “Мусиқа рисоласи”, Аҳмад Донишнинг “Наводир ал-вақоеъ”, Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асарлари, уларнинг ёзилиш тарихи, мазмуни ва ўзига хос жиҳатлари, тавсифланиб, бирламчи таҳлиллари олиб борилди. Алихонтўра Соғуний шахсияти унинг сиёсий фаолиятлари орқали барчага маълум. Лекин, унинг илмий меъроси ҳали етарли даражада тадқиқ этилмаган.


    Масалан, олимнинг қаламига мансуб “Туркистон қайғуси” ва “Тарихи Муҳаммадий” асарлари бир неча бор нашр этилганига қарамай, алоҳида олиниб, ёзилиш давридаги сиёсий, маърифий ва диний муҳит, манбалари, уларда кўтарилган масалаларнинг бугунги ҳолати каби жиҳатлар синчиклаб ўрганилмаган.


    Ушбу мақолада тавсиф ва таҳлили олиб бориладиган таржима асарлар хусусида тўхталадиган бўлсак, мазкур асарлар ўз йўналишлари бўйича шоҳ асарлар сирасига киради. Масалан, Амир Темурнинг дастлаб, туркий тилда битилган, лекин, бугунги кунда фақат, форсий нусхалари сақланиб қолган “Тузуклар”и ўз соҳаси бўйича тенгсиз ҳисобланади. Чангийнинг “Мусиқа рисоласи”да айтилган етти турдаги нота масаласи эса ушбу асарнинг мусиқа соҳасида нақадар қимматли асар эканлигини кўрсатади.


    Ваҳоланки, Европада битта нота маълум холос. Ўзининг айғоқчилик қобилияти билан, шунингдек, шарқ тиллари билимдони сифатида танилган венгриялик сайёҳ Армени Вамберининг “Бухоро ёҳуд Мовароуннаҳр тарихи” асари Соғуний томонидан ўзбек тилига ўгирилган яна битта тарихий манба саналади. Мазкур асар ўзида Ўрта Осиёнинг энг қадимги даврларидан то ХIХ асрнинг иккинчи ярмигача бўлган тарихини ўз ичига олиши ва кўплаб бирламчи манбалар асосида ёзилиши жиҳатидан алоҳида аҳамиятга эга. Аҳмад Донишнинг Бухоро амирлиги тарихига оид “Наводир ал-вақоеъ” асари Соғунийнинг яна бир кашфиётидир. Мазкур асарнинг аҳамияти хусусида таржимоннинг ўзи китобнинг кириш қисмида батафсил тўхталиб ўтган. Кўриниб турибдики, Алихонтўра Соғуний таржимасига қўл урган асарларнинг барчаси ўзида мужассам этган ноёб маълумотлари билан алоҳида аҳамиятга эгадир.

    74 - 81
    48
    7
    06-07-2026
  • XIX АСР ИККИНЧИ ЯРМИ – ХХ АСР БОШЛАРИ БУХОРО АМИРЛИГИДА ВАҚФ МУЛКЛАРИ

    Nargiza ISMATOVA (Muallif)

    Мақола XIX аср иккинчи ярми – XX аср бошларида Бухоро амирлигидаги вақф мулклари тарихига бағишланган. Тадқиқотда бирламчи манбалардан саналган тарихий ҳужжатларга таянган ҳолда вақф қилинган мулклар, функционал хусусиятига кўра уларнинг турлари, ҳолати хусусида сўз юритилади.


    Мавжуд маълумотлар асосида вақфга бериладиган ер мулклари ҳажмининг қисқариб бориши, бунга сабабчи бўлган омиллар очиб берилади. Тадқиқ этилаётган даврда шаҳарларда ер мулки билан бир қаторда савдо муассасаларини, дўконларни ҳам вақф қилиш ниҳоятда оммалашиб борганлиги, бунинг ижтимоий-иқтисодий сабаблари ёритилади.


    Кўчар хусусиятига эга бўлган китоб, пул маблағлари вақфи хусусида ҳам маълумотлар берилади. Хусусан, пул маблағининг Бухорода вақф объекти сифатида таъсис этилишининг ўзига хос хусусиятлари таҳлилга тортилади. 


    Тадқиқ этилган архив ҳужжатларига кўра, Бухоро амирлигида ўрганилаётган даврда ер асосий вақф мулкларидан бири сифатида таъсис этилган. Бироқ қатор ички ҳамда ташқи омиллар сабабли унинг ҳажмида сезиларли қисқаришлар бўла бошлади. Шунингдек, вақфга берилган мулклар қаторида ҳунармандчилик ускуналари, дўконлар ҳамда савдо расталари сингари кўчмас мулклар ҳам кўп учраган.


    Китобларни вақф cифатида таъсис этиш аввалдан давом этаётган анъана саналган. Уларни вақф этишдан асосий мақсад китобларни асраб˗авайлаган ҳолда келажак авлодларга тўла етказиш ва бу орқали илм узлуксизлигини таъминлаш бўлган.  


    Таъкидлаш жоизки, пул маблағини вақф қилиш шариатга кўра ихтилофли масалалардан бўлган. Дастлаб бу ҳолат аксарият уламолар томонидан маъқулланмаган бўлса-да, бироқ кейинчалик бунга ижозат берувчи махсус фатволар қабул қилинган. XIX аср иккинчи ярмидан бошлаб минтақада пулни вақф қилиш жараёни ортиб борди. Амирликда таъсис этилган пулдан фойдаланиш асоси мазкур маблағга ер, дўкон каби кўчмас мулк турларини сотиб олиш тарзида намоён бўлган.

    37-43
    28
    3
    18-07-2026
  • ШОШЛИК МУҲАДДИСЛАРНИНГ МИНТАҚА ИЛМИЙ МАРКАЗЛАРИДАГИ ФАОЛИЯТИ

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    IX – XII асрлар Марказий Осиёда илм- фан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бинобарин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илм -фан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбалари-да Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Ми-лодий IX аср ҳадис илмида катта ютуқлар қўлга киритилгани боис “ҳадис илмининг олтин асри” деб юритилади.


    Мақолада ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик муҳаддисларнинг минтақа илмий марказларидаги фаоли-яти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида ҳадис илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Хива, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Қазвин каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.

    75 - 82
    18
    5
    27-06-2026
  • ШАРҚИЙ БУХОРО БЕКЛИКЛАРИ АҲОЛИСИ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ ТУРЛАРИ ВА ТРАНСФОРМAЦИОН ЖАРАЁНЛАР

    Nurullo TURSUNOV (Muallif)

    Мақолада Шарқий Бухоро бекликларида ҳунармандчилик турлари бир-биридан фарқланганлиги илмий таҳлил қилинган бўлиб, буларга: Қарши беклигида – гиламдўзлик, кулолчилик, каштачилик, зардўзлик, тўқимачилик, қурол-яроғ ясаш, темир­чилик, Шаҳрисабз беклигида – кичик замбараклар, шишалардан турли хил тақинчоқлар ясаш, заргарлик, чармгарлик, Ше­робод беклигида – кўпроқ гиламдўзлик, кулолчилик, қайиқсозлик, Бойсун беклигида – темирчилик ва унга ишлов бериш, қишлоқ хўжалигида қўлланилувчи меҳнат қуролларини ясаш, қандолатчилик, Денов ва Юрчи бекликларида – ёғочсозлик (ўймакорлик ва бошқалар), кийим-кечак, зеб-зийнат тайёрлаш каби ҳунармандчилик турлари киради. Хусусан, Денов, Тер­миз, Бойсун, Шеробод, Қарши, Шаҳрисабз ва Китоб шаҳарлари Ўзбекистон жанубининг иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳа­ётида муҳим роль ўйнаган ўзига хос саноат ва савдо марказлари ҳисобланган. Бу шаҳарлар Бухоро амирлиги иқтисодиётида муҳим ўрин тутган. Ҳунармандчилик Ўзбекистон жануби иқтисодиётининг етакчи тармоғи ҳисобланиб, унинг тўқимачилик, кулолчилик, темирчилик, дурадгорлик, кўнчилик каби турлари мавжуд эди. Уй ҳунармандчилиги шаҳарларга яқин жойлашган қишлоқларда қишлоқ хўжалиги хомашёларини қайта ишлаш билан боғлиқ ҳолда яхши ривожланганлиги ёритиб берилган.


    Ўзбекистон жануби ҳунармандчилиги ўрганилаётган даврда ҳам қадимий анъаналарини ўзида жам этган ҳолда ўзига хос йўлдан ривожланган. Айниқса, XIX асрнинг иккинчи ярми – XX асрнинг бошларида ҳунармандчилик буюмлари ишлаб чиқаришда янги давр бошланганлиги, хорижий мамлакатларда тайёр ҳолда завод ва фабрика маҳсулотларининг кириб кели­ши натижасида баъзи бир ҳунармандчилик турлари, хусусан, тўқимачилик ишлаб чиқариш сифатининг пасайиб кетиши ва маҳаллий ҳунармандлар томонидан ясалган буюмларнинг бозорларда касодга учрай бошлаганлиги масалалари баён этилган.


    Мақолада XIX асрнинг охири – XX асрнинг бошларида Шеробод, Денов, Бойсун, Термиз, Қарши, Шаҳрисабз, Китоб, Ғузор каби шаҳарлар ҳунармандчилик марказлари эканлиги батафсил ёритилган. XX aсрнинг бошларига келиб Россия ва бошқа чет давлатларда цех ва фабрикаларда ишланган замонавий саноат маҳсулотларининг кириб келиши ҳамда уларнинг маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотларига таъсири ўз аксини топган.

    43-51
    15
    2
    23-06-2026
  • МИСРЛИК ТАРИХЧИ ТОЖУДДИН СУБКИЙ «ТАБАҚОТ АШ-ШОФИЪИЯ  АЛ-КУБРА» АСАРИДА ШОШ (ТОШКЕНТ) ОЛИМЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Фиқҳ – ислом ҳуқуқшунослиги соҳаси сифатида VIII-X асрларда шаклланди ва унинг методологияси вужудга келди. Фиқҳ илми мустақил ҳуқуқшунослик соҳаси сифатида ривожлана бориб, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига оид масалаларни қамраб олди. Бу жараён икки ярим аср давом этиб, ислом ҳуқуқшунослигининг шаклланишида “олтин аср” деб номланади. Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби олимлари ёзган асарлар туфайли ривожланган Ислом қонуншунослиги халқимиз маънавий­ҳуқуқий меросининг ажралмас қисми сифатида асрлар давомида Марказий Осиё халқлари ҳаётида муҳим омил бўлиб хизмат қилган.


    IX – XII асрлар Марказий Осиёда илм­фан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бинобарин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илм­фан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан.


    Мақолада мисрлик тарихчи Тожуддин Абу Наср Абдулваҳҳоб Субкийнинг “Табақот аш-шофиъия ал-кубра” номли асарида ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик фақиҳларнинг минтақа илмий марказларидаги фаолияти таҳлил қилинган.  Шунингдек, Шош воҳасида фиқҳ илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Бағдод каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда  фаолият кўрсатган олимлар  ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.

    4-11
    19
    1
    18-07-2026
  • XVII -  XIX ASR  BOSHLARIDA  MOSKVA MUSULMON  JAMOASI AN’ANALARINI SAQLAB  QOLISHDA  O‘ZBEKISTON MUSULMONLARINING  O‘RNI

    Damir KHAYRETDINOV (Muallif)

    Мақолада Бухоро ваХива вакилларининг XVII - XIX аср бошларида Москвадаги ислам турмуш тарзига ривожига қўшган ҳиссаси ўрганилган. Инқилобгача бўлган тарихий манбалар ва архив уужжатлари асосида Бухоро ва Хива элчихоналари қабул уйлари, уларнинг вазифалари ҳамда Москва давлати билан Марказий Осиё хонликлари ўртасидаги савдо-дипломатик алоқалардаги ўрни тахлил қилинган. Алоҳида эътибор Замоскворечье ҳудудидаги Татар слободасига - асрлар давомида татарлар, бухороликлар, хиваликлар ва бошқа мусулмон халқлар истиқомат қилган диний марказга қаратилган. 1823-1824 йилларда бу ерда Катта Татарская кўчасида масжид барпо этилиб, у мусулмон жамоасининг маънавий марказига айланган.
    Биринчи марта бухоролик савдогар Назарбой Алибаевич Хошаловнинг фаолияти батафсил ёритилган. У Москвадаги биринчи тош масжид - ҳозирги Тарихий масжид қурилишининг ташаббускори ваҳомийси бўлган. Унинг оиласи, савдо ва жамоат ишларидаги фаолияти ҳақиба маълумотлар келтирилади. Шунингдек, XVII асрда Москва мусулмонларининг маънавий ҳаётига раубарлик қилган хивалик имомлар - Бакей-сейид Абдулов, Маҳмет-Солиҳ Муҳамметов ва Девлет-Али Маликов фаолияти ҳам таҳлил этилган.
    Тадқиқот натижаларига кўра, Татар слободаси нафақат диний, балки маданий марказ бўлиб, унда исломдаги тақво ва таълим анъаналари сақланиб қолган. Мақола янги уужжатлар асосида Москвадаги марказий осиёлик мусулмонларнинг - айниқса. бухоролик ва хиваликларнинг - маънавий ҳамда маданий манзарани шакллантиришдаги ҳиссасини ёритади.

    10-19
    20
    6
    18-05-2026
  • ТОЖУ-Ш-ШАРИА – УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД ФАОЛИЯТИ ВА УНИНГ “МУХТАСАРУ-Л-ВИҚОЯ” АСАРИ

    Nematullo NASRULLAEV (Muallif)

    Бухоронинг уч минг йилдан ортиқ тарихи давомида яшаб ўтган кўплаб маърифат дарғаларининг ибратли ҳаёт йўли, хулқ одоби, касбкори, илм-маънавияти, иймон-эътиқоди ҳақида ҳали етарлича маълумотларга эга эмасмиз. Мўғуллар босқини натижасида Бухоронинг хароб этилиши шаҳардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, илм-фан ва маданиятга ўз таъсирини ўтказди.


    Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Тожу-ш-шари’анинг айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келган фаолияти ва ва ўша давр тарихий жараёнларни тадқиқ этилган. Бу даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қирмитий каби турли ботил оқим вакилларининг таъсири кучайган эди.Ўз даврида алломаталабаларга ибодат масалаларини енгил ва тез қабул қилиб, уни мустаҳкам ўзлаштиришга интилган. Чунки, мўғуллар даврида илм-маърифатнинг сусайиши одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар ўз анъаналари ва урф-одатларга содиқ туриб, халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга интилишган.


    Айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ ва мукаммал асарларга эҳтиёж мавжуд бўлган. Бу асар ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишда эди. Олимнинг “Мухтасарул Виқоя” асари пухта, аниқ ва лўндалиги билан шуҳрат қозонган.


    Муаллиф асарини ёритишда қисқаликка интилиб, фиқҳий масалаларни ўзига хос равишда осон услубда тушунтирган. Натижада талабалар уни қулай ва тез ўзлаштирган. Ҳанафий мазҳаби қоидаларига амал қилиб ёзилган ушбу асар, ўзидан аввал ёзилган манбаларни тўлдириши билан аҳамиятлидир.


    Мақолада Мовароуннаҳр ва унинг қатор шаҳарлари хусусан, Бухоро шаҳрининг XIII-XIV асрлардаги ижтимоий-маданий муҳити, Убайдуллоҳ ибн Масъуд илмий-маънавий мероси,фақиҳнинг “Мухтасару-л-Виқоя” асари матни, унга ёзилган шарҳлар, ҳошиялар ва таржималари таҳлил қилинган. Шунингдек, асарнинг минтақа илмий муҳити учун таъсири, таълим тизимидаги ўрни, аҳли илм ва омма орасидаги аҳамиятига урғу берилган.Муаллиф ўз даврининг етук олими бўлиб, фиқҳий масалаларни чуқур билган ва уларни илмий таҳлил қилиш қобилияти ва услублари ўрганилиб, таҳлил этилган.

    10 - 21
    35
    6
    06-07-2026
  • “МЕЪЁРУ-Т-ТАДОЙЙУН” – ДИНИЙ-АХЛОҚИЙ МАНБА СИФАТИДА

    Ismat NAIMOV (Muallif)

    XIX асрнинг иккинчи ярмида фаол илмий изланишлар олиб бориб, ўзидан бой илмий мерос қолдирган маърифатпарвар ва қомусий аллома Аҳмад Донишнинг диний йўналишдаги фаолияти маҳсули ҳисобланган “Меъёру-т-тадоййун” асари бугунги кунга қадар етарлича ўрганилмаган. Асар номи илмий жамоатчиликка маълум бўлса-да, унинг маъно-мазмуни ва моҳияти ҳали илмий жиҳатдан таниш эмас. Шуни ҳисобга олиб мақолади, диний-ахлоқий йўналишдаги мазкур асарнинг яратилишига сабаб бўлган қатор омиллар, дунё динлари тарихининг ёритилиши, ҳар бир дин вакили ўз эътиқодини тўғри деб ҳисоблашига ҳуқуқи борлиги, киши иймонли шахс сифатида камол топишида зарур бўлган талаблар ҳақида асар муаллифининг фикрлари таҳлил этилган.


    Таъкидлаш лозимки, Аҳмад Дониш Россия империясида кўрган таассуротлари натижасида Бухоро амирлигида кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишни таклиф этган. Бу ислоҳотлар сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ўз ичига қамраб олган. Шунингдек, аллома диний хилма-хилликдан иборат бўлган Бухоро амирлиги фуқароларини ўзаро ҳурмат ва тинч-тотув яшашларига асос бўлиб хизмат қилувчи ислоҳотномасини ҳам ишлаб чиққан ва уни тарғиб қилишни мақсад қилган. Мазкур асарнинг илмий жиҳатдан ишончли бўлиши учун маърифатпарвар ўзидан олдин ўтган аждодлари илмий мероси ва тарихий манбаларга мурожаат этган бўлиб, улар орқали ўзи таклиф этаётган фикрларининг тўғрилигини мустаҳкамлашга ҳаракат қилганлигини эътироф этиш жоиз. Хусусан, Шайх Фариддин Атторнинг “Тазкиратул-авлиё”, Мавлоно Жомийнинг “Нафаҳоту-л-унс”, Сарви Бўстонийнинг “Мизону-л-ҳақ”га раддияси ҳисобланган “Таъдилу-л-мизон”, Абдуллоҳ Машҳадийнинг “Мизону-л-мавозин”, Ҳофиз Ғулом Ҳалим Деҳлавийнинг “Насиҳату-л-мўъминин”, Абдулқодир Ғелонийнинг “Раббонийликни англаш”, Имом Ғаззолийнинг “Кимиёи Саодат” шунингдек, қатор диний-ахлоқий асарлар “Канзу-л-ирфон”, “Ҳадиси Қудсий” каби манбалардан ўз асарини янада мазмунан бойитишга ва диний қарашларини улардан келтирилган далиллар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Шунингдек, Қуръони Каримга тафсир, Таврот ва Инжилнинг форс тилидаги таржималарини мутолаа этишни тавсия этадики, булар асарнинг илмий қимматини янада оширганлигини таъкидлаш жоиз.


    Асарнинг бугунги кундаги аҳамияти тўғрисида мақола муаллифи ўз фикрларини баён этиб, авваламбор, асар динлараро бағрикенгликни таъминлаш, улар ўртасидаги қарама-қаршиликларни ислоҳ қилиш ҳамда бир-бирларига толерантлик муносабатида бўлишларининг заруриятини қатор мисоллар билан таъкидлаган. Шунингдек, асл ислом таълимотининг моҳиятини англашда мазкур манбада келтирилган – илм-маърифатли бўлиш, касб-ҳунар эгаллаб ватан равнақига хизмат қилиш каби фикрларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида муаллифнинг илмий хулосалари берилган.

    46 - 54
    29
    5
    05-07-2026
  • МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИСЛОМ ДИНИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТГА ТАЪСИРИ

    Ilhomjon BEKMIRZAEV, Irodaхon GAFUROVA (Muallif)

    Ушбу мақолада Марказий Осиё мустақил маънога эга бўлган минтақавий цивилизациялардан бири бўлганлиги, кўп асрлик ривожланиш жараёнида мазкур цивилизация жузъий антропологик, ижтимоий, сиёсий, тил, диний ва бошқа ўзгаришларга қарамасдан доимий ўзига хос қонуниятлари, жиҳатлари шаклланиб борганлиги ҳамда Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган марказий шаҳарлар ҳисобланган Бухоро ва Самарқандда миллий қадриятлар ислом цивилизациясининг асосини ташкил этгани, юзлаб авлодлар тажрибаси асосида шаклланган мазкур қадриятлар билан уйғунлашиб кетган бой диний ва тарбиявий тажрибалар тўплангани, Марказий Осиё ҳудудларида VII асрдан бошлаб ислом дини тарқала бошлагандан, минтақада ислом илмларининг миллий маданият билан алоқалари қандай тарихий босқичлар орқали мустаҳкамланиб борганлиги ҳақида бирламчи манба ва тадқиқотларга таяниб таҳлилий маълумотлар илгари сурилади. Шунингдек, ушбу мақолада Марказий Осиё ва ислом маданиятлари ўзаро таъсир этиш ва ўзлаштириш даври ҳамда Марказий Осиё ислом минтақавий формаси шаклланган ва барқарорлашган даврининг ўзига хос жиҳатлари илмий асосланган. Ислом тарихида мазҳаблар вужудга келган даврдан бошлаб (VIII аср охири, IX аср боши), ҳанафийлик мазҳаби конкрет сиёсий-ижтимоий сабабларга кўра Марказий Осиёда етакчи, баъзи ҳолларда эса диний ҳаёт соҳасида ягона кучга айланганлиги учун бу жараёнлар унинг бевосита фаол қатнашуви ва ғоявий етакчилигида ўтганлиги ҳам мақолада илмий асосланган. Ушбу мақола орқали ўқувчи исломнинг Марказий Осиёдаги тарихи, унинг минтақа маданиятидаги ўрни, миллий қадриятлар билан муштараклашув хусусиятларини ўрганишда ҳанафийлик мазҳабининг роли бағоят муҳим бўлганлигини тушиниб етади. Мазкур мақолада яна илк ҳанафийлик мазҳабининг минтақадаги муваффақиятида Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг тарихий-маданий марказ сифатидаги ўрни, Мовароуннаҳрдаги ислом илмлари ривожида минтақанинг турли катта-кичик шаҳарларида етишиб чиққан олимларнинг роли катта бўлганлиги алоҳида таъкидланади

    4-15
    24
    4
    04-07-2026
  • ЎРТА ОСИЁДА ЯҲУДИЙ ДИАСПОРАСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИ

    Jamolitdin KARIMOV (Muallif)

    Маълумки, яҳудийлар Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги энг қадимий қавмлардан бири саналади. Аксар тадқиқотчилар, Туркистонда ва Бухоро атрофларида яҳудийларнинг илк бор милоддан аввалги VI-V асрларда Форс империясининг ўлкани қўлга киритганидан сўнг кириб келганини қайд қилишган.


    Мақолада яҳудийларнинг Ўрта Осиёга кириб келиш вақти, яҳудий диаспораларининг шаклланиши, Амир Темур ҳукмронлиги ҳамда ундан кейинги даврларда уларнинг ўлкадаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тадқиқ этилган.


    Шу билан бир қаторда, унда турли даврларда яҳудийларнинг ҳуқуқлари, уларнинг фаолият турлари, бошқа халқлар билан ўзаро алоқалари каби масалалар ҳам таҳлил қилинган.

    124 - 130
    16
    6
    28-06-2026
  • ВАҚФ МУЛКЧИЛИГИНИНГ ТУРКИСТОН ТАРИХИДА ТУТГАН ЎРНИ

    Irodaxon GAFUROVA (Muallif)

    Мақоланинг асосий мақсади Туркистон ҳудудларида, жумладан, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразм, Тошкентда мансабдорлар ва оддий халқ орасидаги турли қатлам вакиллари томонидан имзоланган масжид ва мадрасалар учун кўчмас мулк, пул миқдори, ерлар вақфномалари ҳужжатлари ҳақида маълумот беришдир. Маълумки, вақфлардан тушган даромаддан масжид ва мадрасалар таъмири, қайта тикланиши ва сақлаш, муаззин ва имомларга ойлик тўлаш, мадраса толибларига стипендия тўлаш учун сарфланган. Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.XIX аср охири ва XX аср бошларида минглаб вақфномалар имзоланиб, ҳозирги кунда архивда сақланади. Ушбу вақфномаларни ўрганиш натижасида у ёки бу масжид ёки мадрасага қанча миқдорда вақф ажратилгани, ким томонидан ажрратилгани, қаерда ва ким томонидан имзолангани ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин. Мақолада тарихий аҳамиятга молик турли ҳужжатларга, асосан, Ўрта Осиёда ислом тарқалиши билан бу ерларда вақфга ерлар, карвонсарой, дўкон, ҳаммом, тегирмон, жувозхона ва бошқа фойда келтирувчи кўчмас мулклар, пул ва китоблар тадқиқ этилган. Ислом тарқалган илк асрларда хозирги Наманган ҳудудида вақфга қишлоқ хўжалигининг ажралмас қисми бўлмиш қул, иш ҳайвони ва меҳнат қуроллари берилгани ва кейинчалик бу муомаладан чиқиб кетгани аниқланди. Фарғонада, умуман, Қўқон хонлигида, хонлар томонидан вақф ерларидан фойдани эмас, балки ер солиғи (хирож ва таноп)ни вақф қилгани таҳлил этилган.


    Мақолада ислом меъморий обидалар ва уларнинг вақф мулклари статистикаси, вақф хўжаликлари фаолиятининг умумий жиҳатлари, вақфга оид тарихий ҳужжатлар таҳлилига эътибор қаратилган. Халқимиз олийҳиммат, қўли очиқ, сахий бўлгани учун масжид ва мадрасаларнинг иншоотлари шу вақфлар ёрдамида бунёд этилгани тадқиқ ва таҳлил қилинган.

    66-74
    16
    5
    01-07-2026
  • XX-XXI АСР БОШЛАРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШИА ЖАМОАЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТИ

    Shuxrat TOKHTIEV (Muallif)

    Мақола Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги исна-ашарий (имомий) ва исмоилийлик оқими ва-киллари бўлган шиа жамоалари тарихи ва маданиятининг таҳлилига бағишланган. Мақолада маъ-лумотлар тарихдан маълум – шиа ва суннийлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар нафақат диний, сиёсий ва ижтимоий муносабатларда, балки ислом доирасида икки катта йўналиш вакилларининг тўғридан-тўғри кураш олиб боришгача етганлиги ҳамда бу икки йўналиш вакилларининг бир-бирига “кофир” тамғасини қўллагани, гоҳида эса, ўзаро ҳарбий юришлар ва қонли тўқнашувлар сабаби – диний томондан қабул қилмасликни сиёсий қарама-қаршиликдан ажратиб бўлмай қолган даврлар инобатга олинган ҳолда тадқиқ этилган.


    Шунингдек, ҳозирда асосан ҳанафий суннийлар орасида истиқомат қилган ҳолда азалдан ўз диний анъана ва маросимларни сақлаб келаётгани ҳамда шиалик вакилларининг Марказий Осиёга кириб ке-лиши тарихи, мавжуд шароитлар туфайли эронийларни Ўзбекистон маданияти ва фанига қўшган ҳиссаси, эронийлар каби этник гуруҳлар маҳаллий шароитларга мослашиб, ҳатто, ўзининг тегишли таъсирини кўрсата олганлиги, эронийларнинг чекланган ассимиляция жараёнини (айниқса, тил ва ма-даният жиҳатидан) кузатиладиган, аммо ушбу этник гуруҳ ўзига хос хусусиятлари (идентификация-си)ни сақлаб қолганлиги ҳақидаги маълумотлар тадқиқ қилинган.

    82 - 90
    49
    3
    27-06-2026
  • ЗАНГИОТА МЕЪМОРИЙ МАЖМУАСИ ВА УНДАГИ ЭПИГРАФИК ЁЗУВЛАР

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Ислом маданияти адабиёт, тарих, фалсафа ва бошқа ижтимоий ҳамда табиий фанлар, шунингдек, одоб-ахлоқ, урфодат каби ижтимоий ва маданий турмуш тарзида ўзининг ифодасини топди. Марказий Осиё халқларининг бой маданий анъаналари нафақат бу ердаги, балки бошқа музофотлардаги мусулмон маданияти ривожига ҳам катта таъсир кўрсатди. Ўзбекистондаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) ва бошқа шаҳарлар бутун мусулмон Шарқидаги маданий марказлар қаторида машҳур бўлган.


    Тошкент воҳасидан жаҳонга машҳур кўплаб олимлар етишиб чиққан. Кўҳна Тошкент буюк ва тақводор олимлар, муҳаддислар, солиҳлар абадий қўним топган муборак масканлардан бири сифатида намоён бўлади. Айнан шу ерда Абу Бакр Қаффол Шоший (Ҳазрати Имом), Зангиота, Шайх Хованд Тоҳур ва бошқаларнинг жасадлари мангу ором топган.


    Ушбу мақолада Яссавий тариқатининг таниқли вакили Занги ота (Ой-Хожа ибн Тош-Хожа) фаолияти манбалар асосида ўрганилган. Маълумки, Занги отанинг бутун онгли ҳаёти мўғуллар босқинига, минтақадаги беқарорлик ва зўравонлик даврига тўғри келган.


    Маълумки, мўғуллар истилоси давридан юртимизда маданият таназзулга учрай бошлади. Аммо мўғулларга қарши озодлик кураши жараёнида юртимиз аҳолисининг диний тафаккурида кескин ўзгаришлар юз бериб, яссавия, кубравия, нақшбандия каби суфийлик тариқатлари шаклланди. Бу даврда ислом тасаввуф шаклида Марказий Осиё халқлари учун маънавий ва ғоявий жипслаштирувчи куч ролини ўйнади. Тасаввуфнинг ана шундай сиймоларидан бири Зангиота эди. Мақолада Занги отанинг камтарона турмуш тарзи намуна сифатида, унинг фидойилик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, адолатпарварлик, меҳр-оқибат ва меҳр-оқибат каби фазилатларни кенг тарғиб этишдаги ўрни таҳлил қилинган. Занги ота ёдгорлик мажмуасининг Марказий Осиё ислом маданиятидаги алоҳида ўрни ҳам тадқиқ этилган. Шунингдек, меъморий мажмуанинг тарихи ва мажмуа биноларидаги эпиграфик ёзувлар ўрганилган.

    11-18
    15
    5
    22-07-2026
  • ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДА ИСЛОМ ОБИДАЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ ВА ТАДҚИҚИ

    Irodaхon Muxtarovna GAFUROVA, Aziza Nigmatovna GULYAMOVA (Muallif)

    Мақоланинг асосий мақсади – XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Туркистон ҳудудларида, жумладан, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразмда ислом меъморий обидалари – масжидлар, мадрасалар, минора, хонақоҳ, мақбара ва мозорларнинг ҳолати, уларга бўлган муносабат ва  тадқиқ этиш бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилинган.


    Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.


    Масжидлар таъмирига рухсат вилоят губернаторларидан олинган, янгиларини қуришга эса, генерал-губернатордан рухсат олинган. Ўрта Осиёда миноралар икки ҳолатда қурилган: биринчидан, иншоотнинг бурчаклари ва дарвоза ён қисмларини кучайтириш учун, яъни, мустаҳкамлаш учун бўлган. Иккинчидан, деворлардан алоҳида, масжид яқинида жуда ҳайбатли, юқорилаган сари торайган маҳобатли миноралар қурилган. 


    Ўрта Осиёда мадрасалар мусулмонларнинг ёпиқ шаклдаги олий ўқув муассасаси ҳисобланган. Биринчи мадраса Бағдоддаги Малик Шоҳ даврида 1065 йили қурилган. Ўрта Осиёда эса биринчи мадраса Х асрда Бухорода қурилган. Ўша даврда олимлар учун бир қатор вақфлар ажратилган. Бухоролик олимлар кўплаб вақф эгалари бўлишган, Бағдодда очилган мадраса умуман қўллаб-қувватланмагани сабабли Бағдодда ўқишни пуллик қилишган.


    Туркистонда мадраса – олий мусулмон диний ўқув муассасаси, диний мактабга ўқитувчи, ислом уламоларини тайёрлаб келган. Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олиниши давридаги мадрасалар сони ҳақида турли маълумотлар мавжуд бўлиб, рус сайёҳи П.Пашинонинг маълумотига кўра, Тошкентда 1866 йилда 15 та мадраса бўлган. Мадрасалар сони ҳақидаги маълумотлар ҳам турлича. ХХ аср бошларида Туркистонда 12 мингта талаба ўқиган. Машҳур мадрасаларда юзлаб толиблар таълим олган. Кўпгина Ўрта Осиё мадрасалари орасида домла ва толиблар алмашинуви Россияга қўшиб олинишидан олдин ҳам жуда жадал бўлган. Туркистонлик муллаваччалар Бухорога илм олишга мунтазам боришган.


    Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олинишининг илк кунлариданоқ рус ҳукумати нафақат илмий, балки диний жиҳатдан ҳам ислом обидаларига диққатли ва эҳтиёткорона муносабатда бўлишни талаб қилган. Чет эл музей агентларининг ҳаракати ҳам вайронкор бўлган, ҳар йили кам миқдорда бўлмаган ислом дурдоналари сотиб олиниб, олиб чиқиб кетилган.


    Исломий меъморий обидалари вақф маблағлари ҳамда мусулмонларнинг эҳсонлари ҳисобига таъмирланиши керак бўлган, шу сабабли ҳукумат маблағ ажратишга шошилмаган. Кўп ҳолларда маҳаллий бой қатлам бефарқ бўлиб, келиб тушган вақф пуллари шахсий мақсадда ўзлаштирилган.


    Ушбу мақолада Туркистон ўлкасидаги ислом обидалари 

    14-23
    9
    3
    17-07-2026
  • XVIII АСР ОХИРИ - XX АСР БОШЛАРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШИА ЖАМОАЛАРИНИНГ СИЁСИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТИ

    Shukhrat Rustamovich TOKHTIEV (Muallif)

    Ҳозирги даврда Марказий Осиё ҳудудида бошқа кичик диний жамоалар қаторида истиқомат қилиб келаётган шиа жамоалари тарихи, яъни  уларнинг Марказий Осиёга кириб келиши, жамоа сифатида шаклланиши, ҳаёт тарзи, уларнинг тарихимизда тутган ўрни, урф-одатлари, анъаналари, шиалик вакиллари эътиқоди асосида ҳудудимизда юзага келган қадамжолар масаласи Ўзбекистон тарихшунослиги, исломшунослиги, этнографияси ва маданияти нуқтаи назаридан ҳануз чуқур ва тизимли тадқиқ этилмаган.


     Марказий Осиёдаги шиа жамоалари тарихини чуқур ўрганиш, диний урф-одатларини тадқиқ қилиш Ўзбекистон тарихи, этнографияси, исломшунослиги ва маданиятининг ўзига хос ажралмас бир қисми деб ҳисоблаш ўринлидир. Чунки шиа жамоалари бир қанча асрлар давомида Марказий Осиёнинг сиёсий, ижтимоий-маданий ҳаётида ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб келмоқда ва бу ҳудудда истиқомат қилувчи бошқа диний жамоалар билан узвий боғлиқ бўлган.


    Ушбу мақолада Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги иснаашарий (имомий) ва исмоилийлик оқими вакиллари бўлган шиа жамоалари тарихи ва маданиятининг таҳлилига бағишланган. Мақолада маълумотлар тарихдан маълум бўлган шиа ва суннийлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар нафақат диний, сиёсий ва ижтимоий муносабатларда, балки ислом доирасида икки катта йўналиш вакилларининг тўғридан-тўғри кураш олиб боришгача етганлиги, бу икки йўналиш вакилларининг бир-бирига “кофир” тамғасини қўллагани, гоҳида эса, ўзаро ҳарбий юришлар ва қонли тўқнашувлар сабаб бўлган диний томондан қабул қилмасликни сиёсий қарама-қаршиликдан ажратиб бўлмай қолган даврлар инобатга олинган ҳолда тадқиқ этилган. Шунингдек, ҳозирда асосан ҳанафий суннийлар орасида истиқомат қилган ҳолда азалдан ўз диний анъана ва маросимларни сақлаб келишаётгани ҳамда шиалик вакилларининг Марказий Осиёга кириб келиши тарихи, мавжуд шароитлар туфайли эронийларни Ўзбекистон маданияти ва фанига қўшган ҳиссаси, эронийлар каби этник гуруҳлар маҳаллий шароитларга мослашиб, ҳатто, шу шароитларга ўзининг тегишли таъсирларини кўрсата олганлиги, эронийларнинг чекланган ассимиляция жараёнини (айниқса, тил ва маданият жиҳатидан) кузатиладиган, аммо ушбу этник гуруҳ ўзига хос хусусиятлари (идентификацияси)ни сақлаб қолганлиги ҳақидаги маълумотлар кўриб чиқилган.

    24-34
    19
    17-07-2026
  • ХХ АСР БОШЛАРИДА ТУРКИСТОН ЁШЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ХОРИЖДА ТАЪЛИМ ОЛИШ ТАРИХИДАН

    Abduvali A. YULDASHEV (Muallif)

    Ушбу мақола Туркистон ёшларининг Россия империяси ҳукмронлиги шароитидаги хорижий таълими масаласига бағишланган. Ёшлар узоқ ўтмишдан бери илм-фанда тараққий этган ислом оламининг олий ўқув юртлари ва дунёнинг йирик шаҳарларида таълим олишга интилганлар. Туркистонда XIX аср охири – ХХ аср бошларида ҳам илм-фан ва тараққиётга интилиш давом этди. Бу жараён Туркистонда вужудга келган жадидчилик ҳаракати билан бирга ривожланиб борди. Ёшларнинг хорижий таълимига маърифатпарвар зиёлилар ва илмга хайрихоҳ кишилар моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатдилар. Улар хайрия жамиятлари тузиб хорижга талаба юбориш ва у ердаги таълим жараёнига кўмак бердилар. Мамлакат учун зарур диний ва дунёвий билимларни олиш ва тараққиётга хизмат қилувчи соҳалар бўйича ёшлар хорижда таҳсил олдилар.


    Мақолада тарих фанида тан олинган услуб ва тамойиллар асосида манбалар, ҳужжатлар ва адабиётларни ўрганиш хронологик ёндашув, цивилизацион, қиёсий, тизимли таҳлил қилган ҳолда ёшларнинг хориж мамлакатларида таълим олиш тарихини ўсиб бориш ва бу йўлда амалга оширилган амалий фаолиятни кўрсатиб берилган.


    Шунингдек, Туркистон ёшларининг хорижда таълим олишига сабабчи бўлган омиллар, ўлкадаги сиёсий-ижтимоий, ҳолат, миллий кадрлар тайёрлашдан мақсад таҳлил қилинган. Туркистон минтақасида мавжуд уч ҳукумат, яъни Туркистон генерал-губернаторлиги, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида ушбу масалага нисбатан эътибор кўрсатиб берилган. Миллий кадрлар тайёрлаш учун юборилган мамлакатлар ва у ердаги таълим ҳақида сўз борган. Жадид зиёлилари томонидан ёшларни хорижда ўқитиш йўлида тузилган маърифий ва хайрия жамиятлари ҳамда ёшларнинг борган мамлакатларидаги тузган илмий жамиятлари манбалар асосида очиб берилган.


    Ушбу даврда Туркистон ёшлари Оренбург, Петербург, Қозон, Уфа каби Россиянинг марказий шаҳарлари, Туркия, Миср, Ҳиндистон ва Европанинг ривожланган давлатлари таълим муассасаларида ўқидилар. Мақолада мавзуга оид архив ҳужжатлари, манбалар ва кенг турдаги илмий адабиётлар таҳлилга тортилган. Ушбу мақола орқали ХХ аср бошларидаги Туркистон ёшларининг хорижий таълими тарихининг манзараси тасвирлаб беришга ҳаракат қилинган.

    22-30
    18
    3
    16-07-2026
  • УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД САДР АШ-ШАРИЪА АЛ-БУХОРИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФАҚИҲИ СИФАТИДАГИ ФАОЛИЯТИ

    Nematulloh NASRULLAEV (Muallif)

    Садр аш-шариъа фаолият Мовароун-наҳрда исломнинг қора доғли ва тартибсизликлар авж олган, олимлари қатл этилиб, китоблари ёқилган даврига тўғри келди. Ушбу мақоладаги мавзу манбашунослиги ва тарихшунослиги муаммолари Садр аш-шариъанинг ўз илми ва асарлари билан танилгани, Мотуридийлик ҳанафийлик йўлини маҳкам тутгани ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан оғир даврларда ҳам илмни ёйиш мақсадида ўз ҳаракатларидан асло тўхтамаган мумтоз бир мужтаҳид сифатида ўрганилиши билан боғлиқ. 


    Мовароуннаҳрда бу тартибсизлик қарийб юз эллик йил давом этди. XIV асрнинг биринчи ярми мана шу инқирозларнинг охирги даври бўлиб, бир томондан нисбий бўлса-да ривожланиш, иккинчи томондан меҳнаткаш оммани турли йўллар билан эзиш ортиб боргани кузатилди.


    Бугунги кунда Бухородан етишиб чиққан олимларнинг илмий маънавий меросини ўрганиш туфайли, минтақанинг илм-фандаги барча ютуқлари ўз исботини топмоқда. Тадқиқотларга кўра, бухоролик фақиҳларнинг самарали ижодлари туфайли минтақадаги маданий-маърифий анъаналар тўла сақлаб қолгани маълум бўлмоқда. Улар қолдирган илмий мерос аждодлар фаолиятини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ана шундай аждодлардан бири, Садр аш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуддир. Олим ўзининг сермаҳсул хизмати орқали ислом дини манбалари орасида ўчмас из қолдирди.


    Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг ижод фаолияти айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келганлиги шунингдек, ўша даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қарматий каби турли ботил оқимлар таъсири кучайгани учун муаллиф ёзма матнларни тасниф этишда енгил ва тез қабул қилиб, мустаҳкам ўзлаштириш услубларини инобатга олгани табиий. Чунки, мўғуллар даврида илм ва маърифатнинг сусайиши ҳатто одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин, Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар қадим анъана ва урф-одатларига содиқ туриб, маҳаллий халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга доим интилганлар. Табиий равишда айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ мукаммал асарларга эҳтиёж сезилган. Бу Убайдуллоҳ ибн Масъуд асарларининг ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишдан иборат бўлган.


    Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъалар оиласи вакили сифатида ҳанафий фиқҳининг устозига айланди. У бобосининг тарбиясида камол топиб, калом, мантиқ, фалсафа, фиқҳ, тилшунослик, ҳисоб, ҳикмат илми, тарих каби ва бошқа фанларни ўзлаштириб, айниқса, фиқҳ илмида етук аллома сифатида танилди ва ҳанафий мазҳабининг атоқли ҳамда сермаҳсул олимларидан бири сифатида қатор шогирдлар ҳам чиқариб, ўз асри ва кейинги даврлар учун самарали ижод намуналарини қолдира олди.


    Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа тасниф этган бир неча асарлар тадқиқ қилинган. Олим усули фиқҳ, калом, мантиқ, фалсафага оид мўътазила ва ашъарийларнинг қарашларини ўрганиб, ўзининг қатор асарлари орқали уларни илмий асослаб беришга ҳаракат қилган. У ўзидан аввал Шарқ оламига кенг танилган ҳа-нафий мазҳаб соҳиблари томонидан тасниф этилган оригинал манбаларга таянгани таҳлил этилган. Шунинг-дек, мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа масалаларга киришишда бошқа мазҳаб олимларининг қарашлари ҳам таҳлил қилинган.

    19-27
    8
    1
    18-09-2026
  • ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ  САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА КЛАСТЕРЛИ ЁНДАШУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

    Anvar XUDOYАROV (Muallif)

    Туризм индустриясида зиёрат туризми самарадорлигини оширишда кластерли ёндашувдан фойдаланиш имкониятлари, хусусиятлари ва тенденциялари очиб бериш хамда уни самарали ривожлантиришнинг ташки лий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш нуқтаи назаридан ушбу масаланинг методологик-услубий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш бугунги кунда долзарблиги билан ахамиятлидир. Мамлакатимиз томонидан туристик соҳани, хусусан, зиёрат туризмини шакллантириш ва самарали фаолият юритиши учун барча зарурий шарт-шароитларни таъминлаши, яъни меъёрий-ҳуқуқий асосларни яратиши, умуман олганда, соҳанинг алоҳида турларини рағбатлантириш ва ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши талаб этила ди. Юртимизда туризм ривожланишининг асосий омилларидан бири тинчлик, барқарорлик, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликнинг мавжудлигидадир. Мамлакатимиз азал-азалдан ўзининг ажиб ва турфа табиати, бой тарихи, меъморий обидалари, буюк алломалари билан жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатлари аҳолисини ҳам ўзига жалб этиб келмоқда. Таъкидлаш жоизки, Республикамизда зиёрат туризмини ривожлантириш борасида дастлаб ки қадам ташланди. Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан Ўзбекистонда илк бор 2019 йил 21-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида Зиёрат туризми бўйича биринчи халқаро форум ўтказилди. Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан туризм соҳа сида алоқалар ўрнатиши ва ривожлантириши, мамлакатимизга туристлар оқимининг кириб келишини кўпайти риш, туристларга хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитларни яратиш, хизмат кўрсатиш сифати ва мадания тини ошириш, туристлар хавфсизлигини таъминлаш, туристик индустрияни ташкил қилиш ва ривожлантириш, соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий жиҳатла ри кўриб чиқилган. Туризм индустриясида зиёрат туризми самарадорлигини оширишда кластерли ёндашувдан фойдаланиш имкониятлари ва хусусиятлари кўриб чиқилган.

    202 - 209
    27
    4
    29-06-2026
  • ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТАШКИЛИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ЖИҲАТЛАР

    Anvar XUDOYАROV (Muallif)

    Глобал иқтисодий инновацион ўзгаришлар  шароитида  туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденцияларини очиб бериш ҳамда уни самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш нуқтаи-назаридан ушбу масаланинг услубий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш долзарблиги билан аҳамиятлидир. Юртимизда Ҳукуматимиз томонидан туристик соҳани, хусусан зиёрат туризмини ривожлантириш учун барча зарурий шарт-шароитларни таъминлаш, яъни меъёрий-ҳуқуқий асосларни яратиш, умуман олганда, соҳанинг алоҳида турларини рағбатлантириш ва ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши талаб этилади. Туризм индустриясида  фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар ўртасида ҳалол рақобат муҳитини яратиш, туризм соҳасида фаолият юритувчи туроператорлар фаолиятини тартибга солиш, туристлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва кафолатлаш орқали ушбу соҳанинг ривожланишига туртки бўлади.


    Юртимизда туризм ривожланишининг асосий омилларидан бири тинчлик, барқарорлик, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликнинг мавжудлигидадир. Мамлакатимиз азал-азалдан ўзининг ажиб ва турфа табиати, бой тарихи, меъморий обидалари,  буюк алломалари билан жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатлари аҳолисини ҳам ўзига жалб этиб келмоқда. Таъкидлаш жоизки Республикамизда зиёрат туризмини ривожлантириш борасида дастлабки қадам ташланди. Республикамиз  Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  ташаббуслари билан Ўзбекистонда илк бор 2019 йил 21-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида Зиёрат туризми бўйича биринчи халқаро форум ўтказилди.  Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан туризм соҳасида алоқалар ўрнатиши ва ривожлантириши, мамлакатимизга туристлар оқимининг кириб келишини кўпайтириш, туристларга хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитларни яратиш, хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш, туристлар хавфсизлигини таъминлаш, туристик индустрияни ташкил қилиш ва ривожлантириш, соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий жиҳатлари кўриб чиқилган.

    308 - 313
    63
    4
    25-06-2026
  • ИСЛОМНИНГ КИРИБ КЕЛИШИ АРАФАСИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВАЗИЯТ

    Ziyodilla ZINATULLAYEV (Muallif)

    Мақолада илк ўрта асрлардаги Марказий Осиё минтақасининг стратегик аҳамияти, туркий халқларнинг босқини ва уни Турк хоқонлигига қўшиб олиниши жараёнлари кўриб чиқилган. Туркий қабилаларнинг ҳужумлари натижасида Марказий Осиёни қарийб бир аср бошқариб келган Эфталийлар давлати инқирозга юз тутди. Ўлкада кўчманчилик анъаналарига асосланган бошқарув тизими қарор топди: янгича тартиб ва унвонлар жорий этилди.


    Марказий Осиёдаги давлатлар Ғарбий Турк хоқонлиги вассали бўлса-да, муайян даражада ички мустақилликка эга бўлган. Ўлкада марказлашган кучли ҳокимият мавжуд бўлмасдан, у бир неча “салтанатлар”дан ташкил топган конфедерация шаклида ривожланар эди.


    Марказий Осиёдаги ярим мустақил давлатлар: Бухоро вилояти, Самарқанд ва унга қарашли бўлган Суғд вилояти, Ушрусана (Уструшона), Шош, Фарғона, Илоқ, Кеш, Насаф, Дабусия, Сағониён (Чағониён), Термиз, Қуводиён, Ахсисак, Хуттал (Хутталон), Буттам ва Хоразм ноҳия(вилоят)ларининг ҳудуди, маъмурий-бошқарув тизими, ички сиёсати, иқтисоди ва хўжалиги ҳақидаги маълумотлар берилган.


    Мақолада исломнинг Марказий Осиёга кириб келиши арафасидаги сиёсий-ижтимоий ҳолат ва маҳаллий бошқарув тизими бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида тадқиқ этилган.

    152 - 159
    39
    5
    29-06-2026
1 - 25 from 26 1 2 > >> 

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling