Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

Natijalar topildi: {$count}.
  • ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

    Nilufar BATIROVA (Muallif)

    Мақолада Тошкент вилояти саноати ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Бир минтақа доирасида саноат мажмуасининг ўрни таҳлил қилинган. Минтақа саноатини ривожлантириш бўйича бир неча олимларнинг назарий қарашлари берилган. Ушбу олимларнинг минтақа саноатини ривожлантиришга таъсир этувчи омиллари ҳақидаги фикрлари бирма бир таҳлил қилинган. Минтақа ҳудудларининг иқтисодий имкониятлари, географик жойлашувининг турли-туманлиги саноат ишлаб чиқаришида маълум бир ҳудудларнинг яққол ажралиб чиқишига сабаб бўлиши баён этилган. Тошкент вилоятининг иқтисодий ва саноат салоҳияти баҳоланган. Шунингдек, минтақанинг иқтисодий салоҳияти бирма-бир таҳлил қилинган. Вилоят иқтисодиёт тармоқларининг республикадаги ўрни кўриб чиқилган. Туман ва шаҳарларнинг иқтисодий салоҳияти, молиявий ресурсларга эгалик, фан-техника тараққиёти ютуқларининг ҳаётга татбиқ этилиш даражаси ёритиб берилган. Минтақа саноатини инновацион ривожлантириш ҳамда самарали ишлаши учун давлат томонидан илмий соҳани тартибга солиш принципларини ўзгартириш лозимлиги таъкидланган. Жаҳон тажрибасида минтақа саноатини инновацион ривожланишини қўллаб-қувватловчи ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар мисол тариқасида келтирилган. Хулоса ўрнида минтақа ҳудудларида саноатнинг бир текис ривожланиши бўйича таклифлар берилган.

    314 - 322
    312
    17
    25-06-2026
  • МОВАРОУННАҲР  АЛЛОМАЛАРИНИНГ ФИҚҲ  ИЛМИ  РИВОЖИДАГИ  ЎРНИ

    Muzaffar KAMILOV (Muallif)

    Ушбу мақолада Мовароуннаҳр алломаларининг фиқҳ илми ривожидаги ўрни вауларнинг и слом ҳуқуқшунослиги тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси бирламчи манбалар асосида илмий таҳлил қилинган. Тадциқот доирасида ҳадис ва фиқҳ илмларининг минтақада шаклланиши, уларнинг институционал ва интеллектуал асослари, шунингдек, Ироқ ва Хуросон илмий мактабларинингушбу жараёнга ижобий таъсири атрофлича баён қилинган. Икки мактаб олимларининг илмий ҳамкорлиги натижалари асрлар давомида ижобий натижа сифатида намоён бўлиб келгани изоҳланди. Шу билан бирга, Мовароуннаҳрда шаклланган илмий муҳит, Мадраса таълим тизими, илм аҳлига бўлган ижтимоий муносабат ҳамда сиёсий барқарорлик каби омиллар мазкур ҳудудда фиқҳ илмининг ривожланишига муҳим замин яратгани ўз ифодасини топган.
    Мақолада Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Маргиноний ва Абулайс Самарқандий каби йирик алломаларнинг ҳадисшунослик ҳамда фиқҳ илми ривожига кўшган ҳиссаси илмий нуқтаи назардан ёритилган. Хусусан, уларнинг асарлари орқали ҳадис ва фиқҳ ўртасидаги узвий боглиқлик, назарий-ҳуқуқий қоидаларнинг амалий ҳаётга татбиқи ва ҳанафий мазҳабининг методологик асослари таҳлил қилинган. Шунингдек, Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби қиёс, истиҳсон ва ижтиҳод каби ҳуқуқий усуллардан самарали фойдаланган ҳолда назарий фиқҳни амалий қозиёт ва фатво амалиёти билан уйгунлаштиргани кўрсатилган.
    Шу билан бирга, мақолада Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг минтақавий ва халқаро таъсири ҳам таҳлил қичинган. Марказий Осиё, Ҳиндистон ва Усмонли ҳудудларида ҳанафий ҳуқуқ анъанаюрининг тарқазишида Мовароуннаҳр уламолари мероси муҳим аҳамият касб этгани асослаб берилган. Бу жараёнда Мадраса института илмий билимларнинг узлуксиз узатилииш ва фиқҳий мероснинг кенг тарқалишида муҳим роль ўйнагани қайд этилган.
    Тадқиқот натижалари бўйича Мовароуннаҳр алломачари томонидан шакллантирилган илмий анъана фақат уз даври билан чекланиб цолмагани, бачки ислам ҳуқуқшунослигининг кейинги ривожига ҳам кучли таъсир кўрсатгани асосланган. Улар яратган улкан мерос фиқҳ илмини тизимлаштириш, унинг назарий ва амалий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқий тафаккурнинг бардавом ривожига хизмат қилган муҳим манба сифатида баҳоланган.

    4-12
    302
    38
    23-05-2026
  • X-XIII АСРЛАРДА МОВАРОУННАҲРДА ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ ВА МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИ

    Muzaffar Murodovich KAMILOV (Muallif)

    Мазкур мақолада X–XIII асрларда Мовароуннаҳрда ҳанафий мазҳаби ва мотуридий таълимотининг шаклланиши, ривожланиш босқичлари ҳамда минтақадаги диний-илмий муҳитга кўрсатган таъсири тарихий манбалар ва замонавий тадқиқотлар асосида таҳлил қилинган. Тадқиқотда VIII аср охири – IX аср бошларида ислом динининг кенг тарқалиши, жизя масаласи билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий жараёнлар, муржиийлик ҳаракатининг вужудга келиши ва унинг кейинги диний қарашлар шаклланишига таъсири ёритилади. Шунингдек, Абу Ҳанифанинг ақидавий ва фиқҳий қарашлари Мовароуннаҳр олимлари фаолияти орқали минтақада мустаҳкам ўрин эгаллагани ҳамда Имом Абу Мансур Мотуридий томонидан ушбу қарашлар илмий жиҳатдан тизимлаштирилиб, мустақил калом мактаби даражасига олиб чиқилгани кўрсатилган.


     Мақолада Мотуридийнинг бевосита шогирдлари Абу Аҳмад ал-Иёдий, Абу ал-Ҳасан ар-Рустуфағний, Абдулкарим ал-Паздавий, шунингдек, кейинги давр мотуридий олимлари Абу-л-Муъин ан-Насафий, Абу Ҳафс ан-Насафий, Алоуддин ас-Самарқандий ва бошқа мутафаккирларнинг илмий мероси таҳлил қилинган. Улар томонидан яратилган калом, фиқҳ, тафсир ва ақидага оид асарларнинг мазмуни, ҳанафийлик ва мотуридийлик анъаналарини сақлаш ҳамда ривожлантиришдаги аҳамияти баҳоланади. Шу билан бирга, Мовароуннаҳрда шаклланган мотуридийлик мактабининг кейинчалик Хуросон, Мовароуннаҳр, Туркистон ва бошқа ҳудудлардаги аҳли сунна ислом тафаккурига кўрсатган таъсири очиб берилган. Тадқиқот натижалари ҳанафийлик ва мотуридийликнинг ўзаро узвий боғлиқ эканини, уларнинг Марказий Осиёдаги ислом цивилизацияси ривожида ҳал қилувчи аҳамият касб этгани ёритилган.

    4-15
    96
    22
    10-10-2026
  • МОВАРОУННАҲРДА ФИҚҲ ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

    Muzaffar Murodovich KAMILOV (Muallif)

    Ушбу мақолада Марказий Осиёда ҳанафийлик мазҳаби бошқа исломий мазҳаблар, фирқалар, мактаблар, тариқатлар орасида ўзига хос мавқени эгаллагани таҳлил этилган. Тадқиқ этилган манбалар шуни кўрсатадики, Мовароуннаҳрда IX асрдан бошлаб то XIII аср охиригача ҳанафийлик мазҳабида узлуксиз доимий анъаналар давом этган. Мақолада айнан мана шу жиҳатларга алоҳида урғу қаратилган. Ушбу мақолада мазҳабнинг буюк намоёндалари доираси - муфтийлар, мужтаҳидлар, устозлар, мўътабар матн, асарлар муаллифлари, ўз даврининг кўзга кўринган диний арбоблари шахсиятлари аниқланган. Улар ҳақида маълумотлар тўпланган. Биринчидан, ҳанафийлар анъаналарига суянган ҳолда, иккинчидан, йиғилган маълумотлар таҳлили натижаларига қараб, ушбу мактаблар тарихи бўйича янги илмий хулосалар илгари сурилган.


    Мақолада Мовароуннаҳрда шаклланган Самарқанд, Бухоро, Шош, Фарғона, Хоразм ва Устуршана мактабларида етишиб чиққан фақиҳлар тўғрисида библиографий маълумотлар тақдим этилган бўлиб, уларга тегишли асарларнинг минтақа фиқҳ илми ривожидаги аҳамиятига ҳам тўхтаб ўтилган. Мазкур олимларнинг етишиб чиқиши ҳамда улар томонидан ёзилган асарларнинг мусулмон дунёсининг турли минтақаларига тарқалишда муҳим рол ўйнаган минтақадаги сиёсий-ижтимоий ҳолат ҳам таҳлил этилган. Ушбу омиллар Мовароуннаҳр минтақаси XI-XIV асрлар оралиғида ҳанафий мазҳаби ривожланишининг марказига айланишига сабаб бўлгани мисоллар асосида тадқиқ этилган.

    4-16
    227
    40
    24-07-2026
  • МОВАРОУННАҲРДАГИ ИЛК ИЛМИЙ МАРКАЗЛАР (VII-X асрлар)

    Otabek MUKHAMMADIEV (Muallif)

    Мақолада Мовароуннаҳрдаги илк илмий марказларнинг ташкил топиши, Қутайба ибн Муслим Бухорони фатҳ қилгандан кейин 94/712 йилда Жума масжиди қурдириб, маҳаллий аҳолига Исломни ўргатишга замин яратилгани тадқиқ ва таҳлил қилинган. Шунингдек, маҳаллий аҳолига Абул Қосим Даҳҳок ибн Музоҳим Балхий каби олимлар томонидан Қуръон ва бошқа ислом илмлари ўргатила бошлангани, бу даврда мактаблар (куттоб) ҳам кенг тарқалгани, исломнинг илк даврларида ўқиш-ёзиш ўқитувчиларнинг уйларида ўргатилгани баён этилган. Кейинчалик, мактаблар Қуръон ўқиш, ақоид ва шеър каби асосий дарсларни ўз ичига олгани, ислом таълими ва тарбия фаолиятлари Макка даврида Дорул Арқамда бошлангани Мадинада Масжиди   Набавий қурилгандан кейин бу жараён тезлашгани, Мовароуннаҳрда қурилган илк жоме ва бошқа масжидлардан баъзилари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган ва тадқиқ қилинган.


    I/VII асрнинг охирига келиб Қутайба ибн Муслимнинг Мовароуннаҳрда доимий муваффақиятларга эришиши билан ҳудудда Исломнинг тарқалиши бошланган даврдан бошлаб илм марказлари сифатида танилган уламолар уйлари ўз хусусиятини доимий равишда сақлаб қолган. Шубҳасиз, III/IX асрнинг муҳим муҳаддислари бўлган Абд ибн Ҳумайд, Доримий, Бухорий, Термизий ва бошқа аҳли ҳадис имомларининг уйлари ҳам ҳадис дарслари кўп ўтказиладиган жойлардан эди. Худди шунингдек, Қорахонийлар даврида ҳам бу жойларда ҳадис ва бошқа турли соҳаларга оид мажлислар ўтказилгани ҳақида мисоллар келтирилган. Манбаларда аниқ қайд этилган уламолар уйларининг баъзиларига мисоллар келтирилади. Ҳадис ҳофизларидан ва “ал-Жомиъу-с-саҳиҳ” номли асар муаллифи Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр Бужайрий (в. 311/923), Сўғд ҳудудига қарашли Ҳушуфағн қишлоғидаги уйининг боғида илм талабалари билан (асҳоб) ҳадис дарслари ўтказгани ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинган.

    79-87
    222
    17
    20-07-2026
  • АБУ ҲАНИФАГА НИСБАТ БЕРИЛГАН МАНОҚИБ ВА МУСНАДЛАРИНИНГ УРФ-ОДАТЛАРНИ ЎРГАНИШДАГИ АҲАМИЯТИ

    Raziya Baltabayevna MATIBAYEVA (Muallif)

    Мазкур мақола Имом Абу Ҳанифа ҳаётига бағишланган маноқиб ва муснад асарларининг урф-одатлар ва миллий қадриятларни сақлашдаги аҳамиятини таҳлил қилади. Абу Ҳанифа ҳақидаги маноқиб ва муснадларда унинг илм олиши, фазилатлари, саҳобийлар билан учрашгани, ҳадислар эшитгани, фиқҳий илмдаги ютуқлари ёритилган бўлиб, бу асарлар ҳанафий мазҳабининг шаклланиши ва унга ҳурмат шаклланишига ҳисса қўшган. Мақолада Абу Ҳанифа ҳақидаги илк давр, ўрта давр ва замонавий маноқиблар келтирилган, уларнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган.


    Маноқиб асарлари Абу Ҳанифанинг шахсиятини исломий анъаналар асосида тасвирлаб, мусулмон жамиятидаги ижтимоий ва маънавий қадриятларни сақлашда муҳим ўрин тутган. Абу Ҳанифанинг қўшничилик, меҳмондўстлик, ҳурмат, бағрикенглик каби хислатлари ҳақидаги ҳикоятлар урф-одатларнинг аҳамиятини кўрсатиб, ушбу қадриятларнинг авлодлардан авлодларга ўтишида салмоқли ҳисса қўшган. Бу асарлар орқали ҳанафий мазҳабининг ҳаётга, жамият ва шахслараро муносабатларга таъсири кўрсатилган.


    Тадқиқотда ҳанафий уламолар томонидан ёзилган маноқиб ва муснадларнинг исломий одоб-ахлоқ қоидалари билан биргаликда аҳли сунна мазҳабининг ижтимоий ҳаётга татбиқ этилиши ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Шунингдек, маноқиб ва муснадлар фақат диний манба сифатида эмас, балки жамиятда урф-одатларни қўллаб-қувватловчи маънавий мерос сифатида ҳам қимматлидир. Асарларда келтирилган маълумотлар ҳанафий мазҳабининг урф-одатларга нисбатан ёндашуви, унинг ижтимоий қадриятлар ва анъаналарга таъсирини очиб беради.


    Ушбу мақолада ҳанафий мазҳабининг ўзига хос диний услублари, уларнинг аҳамияти ва жамият ҳаётидаги урф-одатларни сақлашдаги аҳамияти ҳақида хулосалар келтирилган. Тадқиқот ҳанафий маноқиб ва муснадларнинг ижтимоий ҳаётга таъсирини ва ушбу мазҳабнинг ислом илмлари тарихида тутган ўрнини янада чуқурроқ тушунишга ёрдам беради.

    69-78
    282
    18
    20-07-2026
  • ТАСАВВУФДА МАЪРИФАТ ТУШУНЧАСИНИНГ АҲАМИЯТИ

    Nilufar M. TUYCHIEVA (Muallif)

    IХ аср бошларига кeлиб, тасаввуфнинг назарий асослари ишлаб чиқилди, суфийларнинг амалий руҳий-психологик машқлари, ўз-ўзини тарбиялаш ва чиниқтириш тадбир-усуллари шаклланди. Шу даврдан бошлаб тасаввуф алоҳида илм сифатида қарор топди.


    Тасаввуфнинг муҳим хусусиятларидан бири, фақат назарий жиҳат билан чекланиб қолмасдан тасаввуф тамойилларини тариқатлар йўли орқали амалий ҳаётда татбиқ этишидир. Чунончи, тасаввуф дастлаб амалиётга катта аҳамият берган зоҳидлик ҳаракатидан келиб чиққан. Тасаввуфнинг кўпгина масалаларини етарлича англаб олиш учун фақатгина назарий билим кифоя қилмайди.


    Мазкур мақолада тасаввуфдаги маърифат тушунчаси, руҳий камолот босқичлари, уларнинг даражалари, унга эришиш учун босиб ўтилиши шарт қилинган йўллар тадқиқ этилган. Руҳий комиликкка кириш босқичи иродат ва унинг якуни маърифат ҳақидаги тасаввуфий қарашлар ва тушунчалар таҳлил қилинган.


    Маърифатуллоҳ ва комиллик даражаси билан боғлиқ мақомлар масаласининг ёритилиши ҳақидаги олимларнинг фикрлари таҳлил қилинган. Тасаввуф алломаларининг руҳий камолот масаласига муносабатини ва комил тарбиянинг бугунги кундаги аҳамиятини муаллиф кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. Мутасаввифларнинг руҳий юксалиш шартлари ҳақидаги турли қарашлари муҳокама қилинган. Олимларнинг яшаган даври ва ижтимоий муаммоларга қараб, комиллик даражалари ҳам бир-биридан фарқ қилиб келган. Мана шу иллатларни бартараф этиш орқали фақатгина шахс камолоти эмас, балки жамият ривожи назарда тутилган.


    Мақолада комил инсон ҳақида кенг мушоҳада қилган олимлардан бири – Азизиддин Насафийнинг фикрлари ҳам ўз аксини топган. Насафий инсон имкониятларини чексизлигини таъкидлар экан унинг камолоти учун икки сифатни асос қилиб олади. Буларнинг бири ахлоқ, иккинчиси - ўзини таниш. Инсон ўзини таниш учун ахлоқ асосларини тўлиқ эгаллаган бўлиши керак ва шундагина у ўзини танийди. Ўзини таниган инсон Аллоҳни танийди. Ана шу даражага эришган инсонгина комил инсон ҳисобланади. Насафий назарида инсон ахлоқ билан безанган бўлиши мумкин лекин у ўзини танимаган бўлиши мумкин. Бундай одамларни комил инсонлар деб бўлмайди. Қачонки инсон ахлоққа безаниб ўзини-ўзи таниган тақдирдагина маърифатуллоҳга ва комиллик даражасига кўтарила олади ҳамда шундай тоифа инсонларни комил инсонлар деб аташимиз мумкин бўлади.  

    29-36
    185
    24
    18-07-2026
  • ИСЛОМ ДИНИДА ОИЛАВИЙ МАРОСИМЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР

    Adhamjon ASHIROV (Muallif)

    Мазкур мақолада мустақиллик йилларида Ўзбекистонда олиб борилган диний сиёсат, ислом дини, ижтимоий ҳаёт, миллий қадриятлар ва оилавий маросимлардаги ўзгаришлар таҳлил қилинган.


    Муаллиф ўзбек оилавий маросимлари, жумладан, фарзанд туғилиши, никоҳ ва мотам маросимларда диний ва миллий қарашларнинг уйғунлашувини этнографик материаллар асосида ёритишга ҳаракат қилган. Қолаверса, ушбу туркум маросимлардаги айрим харажатлар ва исрофгарчиликларни қисқартириш борасида ислом уламолари, имомларнинг қарашларини жума маърузалари ҳамда турли ижтимоий тармоқлар мисолида ёритиб берган.


    Муаллиф замонавий ўзбек жамияти, мусулмонлар жамоатчилик фаолияти  борасида олиб борган антропологик кузатувлари жараёнида ўзбек имомлари томонидан оила-никоҳ масаласида жума намози, маҳалладаги ва турли жамоавий тадбирлар, телевидениедаги турли ток-шоулар ва радио эшиттиришлар, “Ақиқа” маросими, суннат тўйи, никоҳ ҳамда мотам маросимидаги “амру маъруф” мавъизалари, масжидлар ва имомлар сайтлари ёки ижтимоий тармоқлар (Тelegramm, Facebook, Instagram)даги саҳифаларда кенг муҳокама қилинишига эътибор қаратган. Айнан мазкур йиғишларда ислом уламолари ва имомларнинг доимий чиқишлари натижасида ўзбек халқи маросимий ҳаётида, хусусан, никоҳ маросимларида харажатлар баланси ўзгариб, келин томондан тўй учун қилинаётган харажатлар (мебель, сеп, маросим таомлари) қисқариб, куёв томон зимасига ўтаётганлиги урғу берилган. Шунингдек, ўзбек халқининг оилавий маросимларидаги ўзгаришлар ва трансформацион жараёнлар маросим иқтисодиёти нуқтаи назаридан таҳлил қилинган.

    38-46
    230
    29
    18-07-2026
  • УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД САДР АШ-ШАРИЪА АЛ-БУХОРИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФАҚИҲИ СИФАТИДАГИ ФАОЛИЯТИ

    Nematulloh NASRULLAEV (Muallif)

    Садр аш-шариъа фаолият Мовароун-наҳрда исломнинг қора доғли ва тартибсизликлар авж олган, олимлари қатл этилиб, китоблари ёқилган даврига тўғри келди. Ушбу мақоладаги мавзу манбашунослиги ва тарихшунослиги муаммолари Садр аш-шариъанинг ўз илми ва асарлари билан танилгани, Мотуридийлик ҳанафийлик йўлини маҳкам тутгани ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан оғир даврларда ҳам илмни ёйиш мақсадида ўз ҳаракатларидан асло тўхтамаган мумтоз бир мужтаҳид сифатида ўрганилиши билан боғлиқ. 


    Мовароуннаҳрда бу тартибсизлик қарийб юз эллик йил давом этди. XIV асрнинг биринчи ярми мана шу инқирозларнинг охирги даври бўлиб, бир томондан нисбий бўлса-да ривожланиш, иккинчи томондан меҳнаткаш оммани турли йўллар билан эзиш ортиб боргани кузатилди.


    Бугунги кунда Бухородан етишиб чиққан олимларнинг илмий маънавий меросини ўрганиш туфайли, минтақанинг илм-фандаги барча ютуқлари ўз исботини топмоқда. Тадқиқотларга кўра, бухоролик фақиҳларнинг самарали ижодлари туфайли минтақадаги маданий-маърифий анъаналар тўла сақлаб қолгани маълум бўлмоқда. Улар қолдирган илмий мерос аждодлар фаолиятини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ана шундай аждодлардан бири, Садр аш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуддир. Олим ўзининг сермаҳсул хизмати орқали ислом дини манбалари орасида ўчмас из қолдирди.


    Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг ижод фаолияти айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келганлиги шунингдек, ўша даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қарматий каби турли ботил оқимлар таъсири кучайгани учун муаллиф ёзма матнларни тасниф этишда енгил ва тез қабул қилиб, мустаҳкам ўзлаштириш услубларини инобатга олгани табиий. Чунки, мўғуллар даврида илм ва маърифатнинг сусайиши ҳатто одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин, Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар қадим анъана ва урф-одатларига содиқ туриб, маҳаллий халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга доим интилганлар. Табиий равишда айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ мукаммал асарларга эҳтиёж сезилган. Бу Убайдуллоҳ ибн Масъуд асарларининг ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишдан иборат бўлган.


    Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъалар оиласи вакили сифатида ҳанафий фиқҳининг устозига айланди. У бобосининг тарбиясида камол топиб, калом, мантиқ, фалсафа, фиқҳ, тилшунослик, ҳисоб, ҳикмат илми, тарих каби ва бошқа фанларни ўзлаштириб, айниқса, фиқҳ илмида етук аллома сифатида танилди ва ҳанафий мазҳабининг атоқли ҳамда сермаҳсул олимларидан бири сифатида қатор шогирдлар ҳам чиқариб, ўз асри ва кейинги даврлар учун самарали ижод намуналарини қолдира олди.


    Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа тасниф этган бир неча асарлар тадқиқ қилинган. Олим усули фиқҳ, калом, мантиқ, фалсафага оид мўътазила ва ашъарийларнинг қарашларини ўрганиб, ўзининг қатор асарлари орқали уларни илмий асослаб беришга ҳаракат қилган. У ўзидан аввал Шарқ оламига кенг танилган ҳа-нафий мазҳаб соҳиблари томонидан тасниф этилган оригинал манбаларга таянгани таҳлил этилган. Шунинг-дек, мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа масалаларга киришишда бошқа мазҳаб олимларининг қарашлари ҳам таҳлил қилинган.

    19-27
    163
    17
    18-09-2026
  • ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ВА ҚАФФОЛ ШОШИЙ “МАҚОСИДИЙ” ҚАРАШЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

    Ibrahim USMANOV (Muallif)

    Мазкур мақолада мовароуннаҳрлик ўрта аср икки алломаси – Ҳаким Термизий ва Қаффол Шошийнинг “мақосид аш-шариа” – “шариат мақсадлари” бўйича муҳим асарлари қиёсий таҳлил қилинган.  Мақосид аш-шариа – ислом ҳукмлари ортида турган ҳикмат, мақсадлар, ғоялар, сабабларни баён қилади. “Мақосид аш-шариа”нинг дастлабки тизимли таълимотга айланиши, унинг назарий асослари яратилиши IX-X асрларга тўғри келади. 
    Мақолада Ҳаким Термизийнинг илк мақосидий олим сифатидаги фаолияти таҳлил қилинган. Термизийга яқин давр ва ҳудудда яшаб мақосидий фикрлар улашган бир неча уламоларнинг ёзган асарлари умумий тарзда кўриб чиқилиб, мовароуннаҳрлик олим Қаффол Шошийнинг “Маҳосин аш-шариа” асари қиёслаш учун қуйидаги омиллар туфайли танлаб олинди: биринчидан, ҳудуд ва давр яқинлиги, Шошийнинг асари машҳур бўлган ҳамда тўлиқ ҳолда бизнинг давримизгача етиб келган. 
    Қаффол Шоший Мовароуннаҳрда шофеий мазҳаби олими сифатида фаолият кўрсатгани, Ҳаким Термизий эса гарчи ҳанафий ҳисобланса-да, машҳур “Табақот аш-шофиийя ал-кубро” асарида иккинчи табақа шофеий уламолар сирасида зикр этилгани мақолада ёритилган.
    Мақолада Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал” ва Қаффол Шошийнинг “Маҳосин аш-шариа” асарида “ҳукмларнинг иллатлари (сабаб, мақсад)” мавзусига урғу берилган. Ҳар иккала олим ҳукмларнинг иллатларини аниқлашда ёндашган услуб баҳс қилиниб, Термизийнинг ёндашувида завқий-ирфоний руҳият устувор экани, Шоший эса рационал тафаккур доирасида реал воқеъликка таянгани мақолада очиб берилган. 


    Термизий ва Шоший ўз асарларида бир қанча ўхшаш мавзуларни муҳокама қилганлар, аксарият ҳолларда турли натижаларга келганлар. Айрим фиқҳий ҳукмларнинг иллатларини аниқлашда эришилган ўхшаш хулосалар мавзунинг ирфоний таъвил қилиш имкониятининг чеклангани билан изоҳланиши мақолада кўрсатиб берилган. 
    Мақола хулосасида Термизий ва Шошийнинг ибодат ва муамалот масалаларидаги иллатларни уйғунликда кўриб чиққани, уларнинг услубларидаги фарқлар, хусусан “Исбот ал-илал”да Термизий қўлланган луғавий-таҳлилий, тажриба, келиштирув, ирфоний, амалий услублар хусусиятлари очиб берилган. Юқорида санаб ўтилган беш услуб Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал”даги ижодий фаолияти йўналишлари доирасини акс эттириши аниқланган. 

    12 - 20
    320
    26
    08-07-2026
  • “ДИН” СЎЗИНИНГ ЛУҒАВИЙ МАЪНОСИ

    Bexzodjon Avazjonovich RO‘ZALIYEV (Muallif)

    Ушбу мақолада “дин” сўзининг луғавий маъноси араб тилидаги ишончли ва нодир луғатлар, девонлар ҳамда ислом динининг муқаддас китоби – Қуръони каримдан фойдаланиб, батафсил ўрганилди ва атрофлича таҳлил этилди.


            Инсоният тарихининг қайси бир даврига назар ташланмасин, ҳеч қачон диний эътиқодлардан узоқ биронта жамият мавжуд бўлгани кўрилмайди. Археологик қазилмалар шуни тасдиқламоқдаки, инсон доимо муайян эътиқод ва ишончга эга ҳолда яшаб ҳаёт кечирган. Бу эса жамият маънавий ҳаётини оёқда тутадиган асосий таянчларнинг аввалида диний дунёқараш жой олишини кўрсатади. Инсоният тарихи ва башарият ҳаётининг ажралмас асоси бўлган “дин” – сўзи нима ўзи, унинг келиб чиқиши ва қандай маъноларни билдиришини ўрганиш, уни тўлиқ қамраб олишда муҳим ўрин тутади.


    “Дин” араб тилида феъл шаклида – бўйин эгмоқ, бўйсунмоқ, итоат этмок, итоат қилмоқ, камситилмоқ, хўрланмоқ, азиз бўлмоқ, камситмоқ, хўрламоқ, эга бўлмоқ, соҳиб бўлмоқ, хизмат қилмоқ, эҳсон қилмоқ, бир кишини завқланадиган ва яхши кўрадиган нарсага йўлламоқ, ҳисоб-китобга тортмоқ, жазо ёки мукофот бермоқ, қарз бермоқ, қарз олмоқ каби маъноларни ифодалайди. От шаклида эса, дин, миллат, ислом, мазҳаб, йўл, урф-одат, ҳол-аҳвол, ҳисоб-китоб, мол-мулк, ҳукм, қазо ва қадар, чора-тадбир, итоат, ибодат, шариат, имон, тақво, салтанат ва бошқарув, хизмат, устун келиш, ҳокимият, хорлаш, мажбурлаш, жазо, бадал-эваз-ҳақ, мукофот, доимий ёғадиган ёмғир, бўйсуниш, касаллик, ғалаба, йўқ қилиш, қайғу-алам, истило қилиш, тавҳид каби маъноларни билдиради.


    Феъл ва от шаклида Қуръони каримда келган маъноларни тўртта асосий гуруҳда жамлаш мумкин: Биринчиси, энг олий қудратга таслим бўлиш, итоат этиш, бўйин эгиш маъносида; Иккинчиси, охират, мукофот ва жазо, яъни амалларга яраша мукофот ёки жазо бериш куни маъносида; Учинчиси, ҳукм, адолат, шариат ва қонун маъносида; Тўртинчиси, Аллоҳ таоло юборган тавҳид дини маъносида.


    Мақолада “дин” сўзининг луғавий маънолари диний манбалар, луғатлар ва турли адабиётлар асосида таҳлил қилинган.

    62-72
    277
    19
    16-07-2026
  • ХХ АСР БОШЛАРИДА ТУРКИСТОН ЁШЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ХОРИЖДА ТАЪЛИМ ОЛИШ ТАРИХИДАН

    Abduvali A. YULDASHEV (Muallif)

    Ушбу мақола Туркистон ёшларининг Россия империяси ҳукмронлиги шароитидаги хорижий таълими масаласига бағишланган. Ёшлар узоқ ўтмишдан бери илм-фанда тараққий этган ислом оламининг олий ўқув юртлари ва дунёнинг йирик шаҳарларида таълим олишга интилганлар. Туркистонда XIX аср охири – ХХ аср бошларида ҳам илм-фан ва тараққиётга интилиш давом этди. Бу жараён Туркистонда вужудга келган жадидчилик ҳаракати билан бирга ривожланиб борди. Ёшларнинг хорижий таълимига маърифатпарвар зиёлилар ва илмга хайрихоҳ кишилар моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатдилар. Улар хайрия жамиятлари тузиб хорижга талаба юбориш ва у ердаги таълим жараёнига кўмак бердилар. Мамлакат учун зарур диний ва дунёвий билимларни олиш ва тараққиётга хизмат қилувчи соҳалар бўйича ёшлар хорижда таҳсил олдилар.


    Мақолада тарих фанида тан олинган услуб ва тамойиллар асосида манбалар, ҳужжатлар ва адабиётларни ўрганиш хронологик ёндашув, цивилизацион, қиёсий, тизимли таҳлил қилган ҳолда ёшларнинг хориж мамлакатларида таълим олиш тарихини ўсиб бориш ва бу йўлда амалга оширилган амалий фаолиятни кўрсатиб берилган.


    Шунингдек, Туркистон ёшларининг хорижда таълим олишига сабабчи бўлган омиллар, ўлкадаги сиёсий-ижтимоий, ҳолат, миллий кадрлар тайёрлашдан мақсад таҳлил қилинган. Туркистон минтақасида мавжуд уч ҳукумат, яъни Туркистон генерал-губернаторлиги, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида ушбу масалага нисбатан эътибор кўрсатиб берилган. Миллий кадрлар тайёрлаш учун юборилган мамлакатлар ва у ердаги таълим ҳақида сўз борган. Жадид зиёлилари томонидан ёшларни хорижда ўқитиш йўлида тузилган маърифий ва хайрия жамиятлари ҳамда ёшларнинг борган мамлакатларидаги тузган илмий жамиятлари манбалар асосида очиб берилган.


    Ушбу даврда Туркистон ёшлари Оренбург, Петербург, Қозон, Уфа каби Россиянинг марказий шаҳарлари, Туркия, Миср, Ҳиндистон ва Европанинг ривожланган давлатлари таълим муассасаларида ўқидилар. Мақолада мавзуга оид архив ҳужжатлари, манбалар ва кенг турдаги илмий адабиётлар таҳлилга тортилган. Ушбу мақола орқали ХХ аср бошларидаги Туркистон ёшларининг хорижий таълими тарихининг манзараси тасвирлаб беришга ҳаракат қилинган.

    22-30
    200
    20
    16-07-2026
  • ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДА ИСЛОМ ОБИДАЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ ВА ТАДҚИҚИ

    Irodaхon Muxtarovna GAFUROVA, Aziza Nigmatovna GULYAMOVA (Muallif)

    Мақоланинг асосий мақсади – XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Туркистон ҳудудларида, жумладан, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразмда ислом меъморий обидалари – масжидлар, мадрасалар, минора, хонақоҳ, мақбара ва мозорларнинг ҳолати, уларга бўлган муносабат ва  тадқиқ этиш бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилинган.


    Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.


    Масжидлар таъмирига рухсат вилоят губернаторларидан олинган, янгиларини қуришга эса, генерал-губернатордан рухсат олинган. Ўрта Осиёда миноралар икки ҳолатда қурилган: биринчидан, иншоотнинг бурчаклари ва дарвоза ён қисмларини кучайтириш учун, яъни, мустаҳкамлаш учун бўлган. Иккинчидан, деворлардан алоҳида, масжид яқинида жуда ҳайбатли, юқорилаган сари торайган маҳобатли миноралар қурилган. 


    Ўрта Осиёда мадрасалар мусулмонларнинг ёпиқ шаклдаги олий ўқув муассасаси ҳисобланган. Биринчи мадраса Бағдоддаги Малик Шоҳ даврида 1065 йили қурилган. Ўрта Осиёда эса биринчи мадраса Х асрда Бухорода қурилган. Ўша даврда олимлар учун бир қатор вақфлар ажратилган. Бухоролик олимлар кўплаб вақф эгалари бўлишган, Бағдодда очилган мадраса умуман қўллаб-қувватланмагани сабабли Бағдодда ўқишни пуллик қилишган.


    Туркистонда мадраса – олий мусулмон диний ўқув муассасаси, диний мактабга ўқитувчи, ислом уламоларини тайёрлаб келган. Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олиниши давридаги мадрасалар сони ҳақида турли маълумотлар мавжуд бўлиб, рус сайёҳи П.Пашинонинг маълумотига кўра, Тошкентда 1866 йилда 15 та мадраса бўлган. Мадрасалар сони ҳақидаги маълумотлар ҳам турлича. ХХ аср бошларида Туркистонда 12 мингта талаба ўқиган. Машҳур мадрасаларда юзлаб толиблар таълим олган. Кўпгина Ўрта Осиё мадрасалари орасида домла ва толиблар алмашинуви Россияга қўшиб олинишидан олдин ҳам жуда жадал бўлган. Туркистонлик муллаваччалар Бухорога илм олишга мунтазам боришган.


    Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олинишининг илк кунлариданоқ рус ҳукумати нафақат илмий, балки диний жиҳатдан ҳам ислом обидаларига диққатли ва эҳтиёткорона муносабатда бўлишни талаб қилган. Чет эл музей агентларининг ҳаракати ҳам вайронкор бўлган, ҳар йили кам миқдорда бўлмаган ислом дурдоналари сотиб олиниб, олиб чиқиб кетилган.


    Исломий меъморий обидалари вақф маблағлари ҳамда мусулмонларнинг эҳсонлари ҳисобига таъмирланиши керак бўлган, шу сабабли ҳукумат маблағ ажратишга шошилмаган. Кўп ҳолларда маҳаллий бой қатлам бефарқ бўлиб, келиб тушган вақф пуллари шахсий мақсадда ўзлаштирилган.


    Ушбу мақолада Туркистон ўлкасидаги ислом обидалари 

    14-23
    193
    23
    17-07-2026
  • ТАСАВВУФШУНОС ОЛИМ, ПРОФЕССОР НАЖМИДДИН КОМИЛОВНИНГ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТИ (БИБЛИОГРАФИК ТАҲЛИЛ)

    Tokhir KHATAMOV (Muallif)

    Тасаввуф тарихини ўрганиш, манбавий асосларини таржима қилиш, шарҳлаш ва халқимизга етказиш масаласи – мустақилликнинг дастлабки йилларида зиёлиларимиз олдидаги муҳим вазифалардан бирига айланди. Ушбу масъулиятли вазифани бажаришда профессор Нажмиддин Комилов ва шогирдларидан иборат жамоа ҳам ўз ҳиссаларини қўшди. Мақолада тасаввуфшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Нажмиддин Комиловнинг илмий-маърифий фаолияти тадқиқ этилган. Жумладан, Н.Комилов томонидан нашр этилган асарлар, мақолалар, монографиялар, рисолалар, таржималар, маърузалар, сўзбошилар, тақризлар ҳамда масъул муҳаррирлик, таҳрир ҳайъатидаги иштироки каби жиҳатлар ўрганилган. Ўрганиш жараёнида аниқланган маълумотлар асосида олимнинг тасаввуф соҳаси бўйича олиб борган илмий фаолиятига доир таҳлилий хулосалар берилган. Олимнинг илмий тадқиқот фаолияти серқирра бўлиб, фаннинг турли йўналишларида илмий тадқиқот ишларини олиб борди. Жумладан, адабиёт соҳасида таржима ва қиёсий адабиётшунослик, таржима тарихининг назарий масалалари, матншунослик ва адабий жанрлар тараққиёти билан боғлиқ жиҳатларни тадқиқ этганлиги таъкидлаб ўтилган. Олимнинг “Тасаввуф” бўйича нашр этилган биринчи китобининг истиқлол йилларида тасаввуф таълимоти бўйича илмий аҳамияти ўрганилиб, китобдаги тасаввуф тарихи, тариқатлар, ҳол, маърифат ва ҳақиқат, муҳаббат, каромат, тариқат ва шариат, хилват ва анжуман, футувват, моҳият – инсон учун курашмоқ, комил инсон, тасаввуф ва бадиий ижод каби долзарб масалалар таҳлил этилган. Н.Комилов томонидан асарларга масъул муҳаррирликнинг бажарилиши, шарқ қўлёзма асарларнинг таржималари, маърузалар, сўзбошилар, тақризлар ҳамда таҳрир ҳайъатидаги фаолияти каби кўплаб ишлари алоҳида ўрганилди. Шу билан биргаликда, Н.Комилов илмий фаолиятининг замондошлари эътирофига оид мақолалар рўйҳати шакллантирилиб тақдим этилди. Профессор Нажмиддин Комиловнинг илмий-маърифий фаолиятини ўрганиш уч даврга бўлинди ва ҳар бир давр учун ном берилиб, алоҳида хулосалар тақдим этилди. Олимнинг ўз умри давомида дин, миллат, тарих, адабиёт ва тасаввуф бўйича олиб борган илмий-ижодий изланишлари, бугунги авлод учун ижобий аҳамиятга эга маърифий мерос ҳисобланинишини эътиборга олинди ва имкон даражасида илмий-ижодий фаолияти мазкур мақолада ёритилди.

    77-85
    249
    21
    23-07-2026
  • МАДАНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК - ЎЗАРО МАДАНИЯТЛАРАРО АЛОҚАЛАР ТАМОЙИЛИ СИФАТИДА (МАЛАЙЗИЯ МИСОЛИДА)

    Gozal SHARIPOVA (Muallif)

    ХХ асрнинг 50-60-йилларидаги тарихий вазият мустамлакачилик тузумидан ички миллий давлатчилик шаклланиши бошланишигача бўлган давр билан тавсифланади ва замонавий жаҳон тараққиётининг энг муҳим омилига айланди, бу жараённинг ривожланишига имкон беради. Глобал интеграция янги кўп конфессиявий муҳитни шакллантириш зарурати турли диний дунёқараш тарафдорлари ўртасида муросасизликнинг кучайиши билан боғлиқ йўлларни излаш зарурлигини кўрсатди. Дунёнинг кўплаб кўп миллатли давлатларининг диний муросасизлик ва ксенофобиянинг турли кўринишларига дуч келган тарихий тажрибаси толерантлик масаласининг долзарблигини исботлайди. Шундай қилиб, турли фанларнинг замонавий лексикасига мустаҳкам ўрнашган «бағрикенглик» тушунчаси ва унинг мазмуни бир асрдан кўпроқ вақт давомида шаклланиб, ижтимоий, сиёсий ва мафкуравий ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ўрганилди. Масалан, В. M. Золотухиннинг таъкидлашича, тарихнинг ҳар бир босқичида бағрикенглик ўзига хос тарзда кўрилган: таълим ва билим орқали эҳтиросларни жиловлаш (Suqrot); «олтин ўрталик”ка интилиш (Aristotel); абстиненция (Pirron); нажот ва тавба (Tertullian); азоб-уқубатларни енгиш (F.Akvinskiy); ҳамдардлик (D. Hume); раҳмдиллик (J.-J. Russo); умуминсоний бурч (I.Kant); умумбашарий тенглик ғояси (G. Spenser); ўзгаларга муносабатнинг ички созловчиси (J.-P. Sartr) (Zolotuxin V. M., 2001). Ушбу мақолада Малайзияда маданиятлараро бағрикенглик тамойиллари бўйича давлат сиёсати кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган. Малайзияда яшовчи икки йирик этник гуруҳга асосланган Ҳинд ва Хитой диаспораси мисолида ўрганилган. Ўзлаштирилган маданиятнинг шаклланиш жараёни тадқиқ етилади. Тадқиқот давомида замонавий олимлар ва тадқиқотчиларнинг маданий иммиграция, Пенангда ўзлаштирилган маданиятлараро бағрикенглик, шунингдек, Рукунегра давлат мафкуравий дастури соҳасидаги тадқиқотларининг айрим жиҳатлари кўриб чиқилган ва таҳлил қилинган.

    77-83
    234
    17
    07-07-2026
  • ИМОМ МУСЛИМНИНГ “САҲИҲИ МУСЛИМ” АСАРИДАГИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА ОИД ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ

    Mahfuzaxon JALOLDINOVA (Muallif)

    Дунёдаги ҳар бир давлатнинг барқарор ривожланиш йўлида ўз олдига қўйган пировард мақсадлари бўлади. Уларни амалга оширишда бир қанча унсурлар асосий рол ўйнайди. Жумладан, кучли давлат ва мустаҳкам жамиятни барпо этиш қонун устуворлиги, адолат, тенглик каби тамойиллар қаторида ижтимоий ҳимоя ҳам давлатнинг мустаҳкамлигини таъминловчи омиллардан ҳисобланади.


    Ижтимоий ҳимоя масалалари доимо ҳар бир давлатнинг ўз олдига қўйган устувор вазифаларидан бири ҳисобланган. Жумладан, ривожланишнинг янги босқичига кўтарилган янги Ўзбекистон тараққиёт йўлида ўз олдига қўйган стратегиялари ичида аҳолини ижтимоий ҳимоясини янада такомиллаштириш алоҳида ўрин эгаллаган.


    Маълумки, ижтимоий ҳимоя мавзуси ҳар бир жамиятда долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Буни нафақат тарихий-сиёсий, иқтисодий-ҳуқуқий жиҳатдан, балки диний қадриятлар ўлароқ ислом ҳуқуқи нуқтаи назаридан ҳам ўрганиш муҳим саналади.


    Тадқиқотдан кўзланган асосий мақсад – ислом ҳуқуқида ижтимоий ҳимояга оид қарашларни ўрганиш ҳамда унинг асосий манбаларидан бири ҳисобланган ҳадисларни тадқиқ этишдан иборат. Бу жиҳатдан Имом Муслимнинг “Саҳиҳи Муслим” асари инсонлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларга доир ҳадисларни ўз ичига олгани билан муҳим аҳамият касб этади. Имом Муслим Аллома ҳадис илмида ишончли деб эътироф этилган 6 та имомнинг бири ҳисобланади, унинг «Саҳиҳ Муслим» асари эса ислом таълимотининг муҳим манбаларидан бири саналади. Асардаги ижтимоий ҳимоя масалаларига оид ҳадисларни таснифлаш, мақолада уларни мавзуларига кўра таснифлаш ҳамда таҳлил қилиш мақсад қилинган. Ҳадис тўпламлари ичида мўътабар ҳисобланган “Саҳиҳи Муслим” асарида келтирилган ижтимоий ҳимоя ҳақидаги ҳадислар аниқланиб, уларнинг миқдори ва мавзулари ўрганилган ва таҳлил қилинган.


    Тадқиқот натижасида шу нарса аниқландики, ижтимоий ҳимоя мавзусига доир ҳадислар асарнинг асосан 2 жузи 12 бўлими “Закот” китобида келтирилган. Ушбу қисм 56 боб, 2135 дан 2366 гача бўлган жами 231 та ҳадисларни ўз ичига олади. Улар қуйидаги молиявий мавзуларни ўз ичига олади: закот, ушр, фитр, садақа, нафақа каби мавзуларни аҳамияти, унга тарғиб қилиш, фойдалари, улар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳамда зарарлари ҳақида сўз юритилган.

    42 - 48
    245
    23
    07-07-2026
  • АРАБ ГРАММАТИКАСИДА ЭГА ВА КЕСИМ МУНОСАБАТИ

    Malika NASIROVA (Muallif)

    Мазкур мақола араб тили синтаксисининг муҳим масалаларидан бири бўлмиш эга-кесим муносабатига бағишланган. Маълумки, араб тилининг сарфу наҳви қонун - қоидалари араб тилининг табиий хусусиятларидан келиб чиқиб тузилган.


    Шу боис ушбу тилда учрайдиган айрим грамматик муносабатлар, ҳолатлар бошқа тилларда, табиийки, учрамайди. Бу ҳолатни тушунтириш учун машҳур тилшунос олимларнинг асарларидан фойдаланиб, мисоллар ёрдамида ҳозирги замон ўқувчиси (хорижий тилларни ўрганувчи) эътиборига ҳавола этиш ҳам долзарблик касб этади. Шу нуқтаи назардан ушбу мақолада буюк тилшунос, Мовароуннаҳр тилшунослик мактабининг асосчиси Маҳмуд Замахшарийнинг “Ал-Муфассал фи санъати л-иъраб” асари ҳамда шу мактаб вакилларининг ҳамон ўз долзарблигини йўқотматган асарлари (Malika,Nasirova,2019b.:755) мисолида араб тилидаги эга-кесим масаласи очиб берилган.


    Мақоланинг асосий таҳлил қисмида гап ва унинг турлари, “жумла” ва “калом” атамалари, эганинг турлари, яъни ҳеч қандай аниқловчисиз келадиган ва лафзий омиллардан холи эга. Иккинчиси аниқ ва мажҳул нисбат сифатдошлар, масдар, сифати мушаббаҳа, орттирма даражадаги сифат назарда тутилган “васф” деб номланган эга масаласи тадқиқ этилган.


    Кесим ва унинг турлари ҳам таҳлил доирасига тортилган бўлиб, кесим бир сўз (муфрад), гап (жумла хабар) ва сўз бирикмаси (шибҳи жумла) билан ифодаланганлигига қараб турларга бўлинади.


    Мақолада кесимни эга билан боғловчи воситаларга ҳам тўхтаб ўтилган. Улар: олмошлар, кўрсатиш олмошлари, эга бўлиб келаётган сўзнинг такрорланиши ҳамда умумийлик, яъни кесим вазифасида келаётган гап умумий лафз бўлиши. Шунингдек, бир сўз билан ифодаланган кесимнинг “жомид хабар” ва “муштақ хабар”га бўлиниши мисоллар билан тушунтирилган. Мазкур атамалар изоҳланган.


    Хулоса қисмида эса тадқиқотдан маълум бўлишича, эганинг бош келишикда бўлиши, айнан ўзининг эгалигида, яъни маънавий омил эканлигидир. Бундан бўлак бирорта белгиси йўқ. Кесимда эса унинг бош келишиги бўлиб, айни вақтда эга учун кесим вазифасини ўташ омили, айнан эганинг ўзи, яъни лафзий омил ҳисобланади.

    11 - 18
    234
    20
    07-07-2026
  • ТУРКИСТОНДА РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ МУСТАМЛАКАСИ ДАВРИДА ВАҚФ ЕРЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ (1865 – 1881 ЙИЛЛАР СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)

    Odil ZARIPOV (Muallif)

    Мақолада Россия империяси мустамлакаси даврида Туркистон генерал-губернаторлигида вақф мулкларининг аҳволи Сирдарё вилояти мисолида кўриб чиқилган. Тадқиқотда асосан бирламчи архив манбалари, генерал-губернатор девонхонаси материаллари ва мавзуга доир илмий асарлардан фойдаланилган. Шунингдек, ушбу ҳудудда вақф ерларининг ташкил этилиш сабаблари ва аҳамияти ҳамда ўлка маъмуриятининг мустамлакачилик сиёсати натижасида бу ерларнинг қаровсиз ҳолатга тушиб қолганлиги таҳлил этилган.


    Маълумки, 1867 йилда генерал-губернаторлик Сирдарё ва Еттисув вилоятлари ўзагида ташкил этилди. Сирдарё вилояти таркибига Тошкент, Туркистон, Чимкент каби қадимий шаҳарлар кирарди. Бу ҳудудларда азалдан вақф ерлари мавжуд бўлиб, айнан шу шаҳарлар истилодан кейин рус маъмурияти сиёсатининг илк тажриба майдонига айланди. Ўлка бошқарувининг илк давларида рус ҳукумати вақф ерларига нисбатан эҳтиёткорона сиёсат юритилган бўлса-да, Туркистонга биринчи генерал-губернатор сифатида келган Фон Кауфман бошқаруви даврида ушбу ерларни давлат ерларига айлантириш сиёсати амалга оширилган. Ҳатто, Кауфман минтақадаги асрлар давомида шаклланган ер галиги анъаналарини тугатиш мақсадида махсус қонун лойиҳалари ишлаб чиққан. Ушбу сиёсат натижасида ўлкада мавжуд вақфлар ерларининг бир қисми давлат ҳисобига ўтказилиб, бошқалари ташландиқ ҳолга тушган. Вақф ерларидан тушадиган даромадлар тўхташи билан эса масжидлар, мадрасалар ҳамда мозор ва зиёратгоҳлар ўзларининг молиявий манбаларидан маҳрум бўлдилар. Қолаверса, мазкур ҳолат бу диний муассасаларда ишловчи ва таълим оладиган кишилар, вақфга қарашли ерларда ишловчи деҳқонларнининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига салбий таъсир кўрсатган.


    Ушбу мақолада Туркистонда Россия империяси мустамлакаси даврида вақф ерларининг 1865 – 1881 йиллардаги ҳолати Сирдарё вилояти мисолида ёритилган. Мақоладаги факт ва маълумотлар тарихийлик тамойилига асосланган ҳолда тадқиқ қилинган. Тадқиқот жараёнида микротарих, миқдорий, тизимли, контент таҳлил ва муаммовий-хронологик усуллардан ойдаланилган.

    17- 26
    295
    19
    04-07-2026
  • САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙНИНГ “ШАРҲ АЛ-АҚОИД” АСАРИДА ИРОДА-ИХТИЁР ЭРКИНЛИГИ ВА АХЛОҚИЙ ТАНЛОВ МАСАЛАСИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

    Mirzaqul Xidirovich NORQOBILOV (Muallif)

    Мазкур мақолада Саъдуддин Тафтазонийнинг калом илми борасидаги фалсафий-ахлоқий қарашлари рационал тафаккур нуқтаи назаридан чуқур таҳлил қилинган. Жумладан, Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-ақоид” асарида калом фалсафасининг муҳим мавзуларидан бири – инсондаги ирода-ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов масаласининг аҳамияти очиб берилган. Жумладан, Тафтазоний асарда Яратувчининг яратувчилик сифатидан келиб чиқадиган хушхулқлик ва хайрли ишлар таърифи келтирилади ҳамда мазкур жараёнда инсонларни номақбул хулқ-атвор сабабидан содир бўладиган ҳатти-ҳаракатлардан сақланишга чақиради. Мақолада ирода-ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов тўғрисидаги концептуал ғоя ҳамда қарашлар Саъдуддин Тафтазонийнинг маънавий меросидаги энг долзарб мавзу эканлиги замон ва макон нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Жумладан, асарда шарафланмаган хулқ- атвор ва ижтимоий ахлоқ меъёрларида таърифланган гуноҳ ва маъсият мақомидаги ишлар инсоният учун номувофиқлиги айтиб ўтилади. Шунингдек, ижтимоий ахлоқ нормаларида бажарилиши таъқиқланган ҳатти- ҳаракатлар орқали кишиларнинг синовдан ўтказилиши ҳақидаги диний-ахлоқий кўрсатмалар ақлий ва нақлий манбалар асосида далилланган. Тафтазоний ўз асарида Яратувчи инсоният жамоасини доимо хайрли ишларга буюрганлиги, тақиқланган ишлардан қайтарганлиги ҳамда шаърий буйруқларга итоат қилишлик ёки қилмаслик каби ахлоқий мезонлар борасида инсоннинг эркини ўзида қолдирилганлигини юксак маҳорат билан ифодалаган. Тадқиқотда инсоннинг тақдири ва ундаги ихтиёр эркинлигини тасарруф этишда Саъдуддин Тафтазоний ғоялари билан замонавий фалсафадаги уйғунлик ҳамда номутаносибликлар ҳақидаги қарашлар қиёсланган. Шунингдек, ихтиёр-ирода эркинлиги ва ахлоқий танлов масаласида замонавий фалсафа фани терминологиясида мавжуд бўлган волюнтаризм ва фатализм каби атамаларнинг Тафтазоний қарашлари билан қиёсий таҳлили келтирилади. Жумладан, тадқиқотда Европа фалсафаси вакилларининг мазкур мавзудаги қарашлари билан Тафтазоний ғоялари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва тафовутларининг қиёсий таҳлили ўрин олган. Мазкур тадқиқотни жамият маънавий ҳаёти ва тараққиётига татбиқ қилишда инсоннинг танлови қанчалик муҳим эканлигини инобатга олсак, бу танлов нафақат якка бир шахс манфаатига, балки умуминсоният манфаатига хизмат қилиши конструктив жиҳатдан аҳамиятлидир. Ирода-ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов масаласи юзасидан фикрларимизни «Шарҳ ал- ақоид» асарининг Британия давлати “Дюзбри” нашрида чоп этилган нусхасидан фойдаланган ҳолда баён қилишга ҳаракат қилдик.

    71-81
    218
    22
    04-07-2026
  • ЯССАВИЙ ИЗДОШЛАРИ ИЖОДИНИНГ МАНБАШУНОСЛИГИ МАСАЛАЛАРИ

    Maryam ISHMUKHAMEDOVA (Muallif)

    Ушбу мақолада Аҳмад Яссавий асос солган “Яссавия мактаби шоирлари” деб номланган адабий мактабга мансуб шоирлар ижоди ҳақида сўз боради. Бу мактаб шогирдларининг асарлари қўлёзма манбалар орқали етиб келганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган уларнинг асарлари ўрин олган қўлёзма манбалар асосида иш кўрилган. Бу мактаб шоирлари кимлар, улар ижодидаги ўхшашлик ва ўзига хосликлар мисоллар ёрдамида очиқлаб берилган. Шунингдек, уларнинг асарлари қўлёзмалардан қай даражада ўрин олган, кейинги изланишлар натижасида бу шоирлар сафи қай даражада кенгайганлиги ҳақида маълумотлар берилган. Юқорида мазкур бўлган институт фондида сақланаётган бу мактаб шиорлари асарлари ўрин олган қўлзмалар таҳлил қилиниб, улар гуруҳлаб чиқилган. Мақоланинг давомида Яссавия мактаби шоирларига хос бўлган хусусиятлар бир мавзу доирасида бир неча ижодкорнинг асар ёзиши масаласига эътибор қаратилиб, уларнинг ёзган бундай асарлари қиёслаб ўрганилиб, натижалари таҳлил этилган. Шу билан бирга бу адабий мактаб шоирлари қаламига мансуб шеърий қиссачилик ҳақида, улардаги мансублик масаласининг ҳал этилиши зарур бўлган жиҳатлари ҳақида ҳам сўз юритилган. Ва бу масалани ҳал қилишда юқори даражадаги манбашунослик ва матншунослик тадқиқоти олиб борилиши зарурлиги таъкидланган. Бугунги Яссавийшунослик олдида турган долзарб муаммолар ҳақида фикр юритилар экан, унинг издошлари ижодини жиддий ўрганилиши лозим бўлганлиги, уларнинг ҳар бирининг асарлари ўрин олган қўлёмалар каталогини ва асарлари илмий матнларини тузиш кечиктириб бўлмайдиган вазифа эканлиги таъкидланган. Бунда айрим қўлёзмаларда Аҳмад Яссавийга нисбат берилаётган бир неча шеърий қиссалар матни унинг ҳикматларига услубий жаҳатдан қёслаб ўрганилган. Изланиш натижалари баён этилган. Яссавийшуносликда бугунча “шайхул-машойих”нинг шеърий қисса ёзганлиги маълум эмас. Шунинг учун бу масалаг жиддий ёндошиб, узил-кесил хулоса чиқаришга шошилмаслик таъкидланган. Шу билан бирга Яссавийга нисбат берилган шеърий қиссалар парчаларни унинг издошлар асарлари билан қиёсланган.

    60-70
    257
    28
    04-07-2026
  • XVIII АСР – XX АСР БОШЛАРИДА ЯҲУДИЙ ЖАМОАЛАРИ ДИНИЙ ИЕРАРХИЯСИ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТИ

    Jamolitdin KARIMOV (Muallif)

    Яҳудийлар тарихий жараёнда узоқ йўлни босиб ўтдилар. Бу эса кундалик турмуш билан боғлиқ ижтимоий ва моддий маданиятнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказди. Айтиш мумкинки, узоқ давом этган бу жараён турли хил босқинчиликлар ҳамда ўзаро ички низо ва урушларсиз кечмади. Албатта, яҳудийлар ҳам бошқа миллатлар сингари бу жараёнлардан четда қолмади. Бу нарса эса уларни турли шаҳарларга кўчиб ўтиш ва у ерда бирлашиб жамоавий тарзда яшай бошлашга замин яратди. Ўртаосиёлик яҳудийларнинг аксар қисми юқори чўққиларга эришди ҳамда савдо-тижоратда катта ўринга эга бўлди. Бунинг яна бир омили сифатида, Ўрта Осиё ҳар доим тараққий этиш, ривожланиш учун “Буюк ипак йўли”дан катта манфаатдор бўлиб турганини ҳам келтириб ўтиш ўринли бўлади. Ўрганишлар Бухоро шаҳрида яҳудий жамоаси ХIХ аср ўрталарида анчагина тараққий топган ва ўзининг тартибли бир ташкилот тузилмасига эга бўлганини кўрсатади. Маъмурият бошида “калонтар” номли шахс турган, “Муллойи калон” лақабли бош рабби эса диний масалалар бўйича вакил сифатида хизмат қилган. Вақти- вақти билан бир киши бу иккита вазифани бажариши ҳам кузатилган. Дунёвий ва диний маъмурият бир-бири билан чамбарчас боғланган, аммо автоном тарзда фаолият кўрсатган. Мақолада минтақада шаклланган бухоро яҳудийларининг ижтимоий-диний бошқарув тизими, “Калонтар”, “Муллойи калон”, “оқсоқол”, “кайвоний” кабиларнинг вазифалари, фаолияти, яҳудийлар ҳаётида тутган ўрни каби масалалар таҳлил қилинган. Шунингдек, бухоро яҳудийларининг таълим тизими, турлари, у ерда дарс берган мутахассислар ҳақидаги маълумотлар ҳам мақоладан ўрин олган. Мақолага бухоро яҳудийларининг оғзаки ва ёзма манбалари, диний матнлар таржималари жалб қилинган ҳамда бухоро яҳудийларининг саводхонлик даражасини оширишда ўлкан ҳисса қўшган олимларнинг фаолияти таҳлил қилинган.

    53-59
    164
    22
    04-07-2026
  • ЁШЛАР ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЕТАКЧИ КУЧИ СИФАТИДА

    Mukhtor NAZIROV (Muallif)

    Мақолада давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик институтлари ўртасидаги самарали ўзаро алоқалар хусусияти таҳлил қилинган. Ёшларнинг салоҳиятини юзага чиқариш ва уларга самарали ижтимоийлашувида ёрдам бериш Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида кўриб чиқилган. Мақолада ёшларга замонавий таълим ва тарбия бериш ҳамда уларни мамлакатни ривожлантиришда ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг аҳамияти кўрсатилган.


    Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги – замонавий жамиятнинг асосий кўрсаткичларидан бири эканлиги таъкидланган. Мазкур мақола ёшлар сиёсати, бу борадаги БМТ томонидан қабул қилинган халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ёритади. Масаланинг долзарблиги шундаки, дунёни қамраб олаётган глобаллашув жараёнларининг чуқурлашуви ва ундан келиб чиқаётган муаммо ва чақириқларни ёшлар иштирокисиз ҳал этиб бўлмайди. Шу боис мазкур масала жаҳон ҳамжамиятининг, хусусан БМТнинг ҳам устувор йўналишларидан ҳисобланади. Зеро, XX асрнинг ўрталаридан бу масала 130 дан ортиқ давлатлар сиёсатининг объектига айланган.


    Мақолада ёшларга оид сиёсат борасида ривожланган мамлакатлар ва Ўзбекистон тажрибалари, ёшлар муаммоларининг умумий ва ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган.


    У ёки бу мамлакатнинг ёшларга оид давлат сиёсатини олиб боришида икки, яъни Европа ва англосаксон моделларини ажратилади. Европа модели ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлатнинг етакчи ролига асосланиб, ушбу сиёсатнинг устувор йўналишлари, мақсад, вазифа ва кутилажак натижалари аниқ белгилаб олинади. Англосаксон моделга кўра, ёшлар сиёсатини амалга оширишда давлат органларининг тизимли иштироки кузатилмайди, унга ёшлар ташкилотларининг кўнгилли ва эркин иштироки хос бўлиб, уларнинг фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланади.


    Мақолада жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёшларнинг ролини оширишга қаратилган Ўзбекистон янги сиёсатининг асосий йўналишлари кенг ёритилган. Бунда ёшлар ташаббусларини давлат ва ёшлар ташкилотлари томонидан тенг қўллаб-қувватланишига урғу берилган. Шундан келиб чиқиб, қайд этиш мумкинки, ёшлар билан очиқ мулоқот Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида стратегик йўналишга айланди. Бу стратегияда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, уларнинг замонавий, демократик давлатни шаклланиши жараёнларига дахлдорлигини ошириш ҳал этувчи ўринга эга бўлмоқда.

    107 - 116
    343
    0
    04-07-2026
  • AMIR XUSRAV DEHLAVIY RUBOIYLARINING O‘RGANILISHI

    Feruza NIZAMOVA (Muallif)

    Қуйидаги мақолада Амир Хусрав Деҳлавий меросининг қўлёзма манбалари, айниқса Ўз-бекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма девонлари ва бошқа қўлёзма нусхалар, улардаги рубоийлар таҳқиқи юзасидан амалга оширилган илмий изланишлар ҳақида маълумотлар келтирилади. биз кўриб чиққан қўлёзма нусхаларда берилган ғазалларнинг қайси девондан олингани бирма-бир зикр этиб борилгани ҳолда, рубоийларнинг қаердан олингани қайд этилмаган. Рубоийларнинг берилиш тартиби кўпгина қўлёзмаларда бирор принципга асосланган эмас. Фақат уларнинг айримларидагина ё рубоийларнинг бош сўздаги биринчи ҳарфга, ёки қофиянинг охирги ҳарфига қараб, алифбо тартибида жойлаштирилгани кузатилади. Қўлёзма нусхаларда бешта девондаги рубоийларнинг аралаш ҳолда берилишини шоир девонларининг кўп вақтдан бери давом этиб келаётган, бир тўпламга жойлашга уриниш тенденцияси билан изоҳлаш мумкинлигини таъкидлаш мумкин. Мақоладаги кузатувларимиздан шуларни англашимиз мумкинки, Амир Хусрав Деҳлавий рубоийлари юзасидан олиб бориладиган тадқиқот учун шоирнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма девонлари ва бошқа қўлёзма нусхалар асосий манба бўлиши мумкин. Шунда нашрларидаги нуқсонларини ҳам бартараф этиш ва кенг миқёсдаги рубоийларни таҳлил доирасига тортиш имконига эга бўламиз. Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг Конпур, Теҳрон ва Душанбе нашри материаллари шоир ижод этган рубоийларни етарли миқдорда қамраб ололмагани туфайли, улардан илмий тадқиқот иши учун фақат ёрдамчи манбалар сифатидагина фойдаланиш мумкин. Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинасидаги рубоийлар устидаги изланишларимиз шоирнинг бу жанрдаги шеърлари тўпламини яратиш учун ишончли ва салмоқли манба бўла оладиган қўлёзма нусхаларга эга эканини кўрсатади. Амир Хусрав Деҳлавий поэтик меросини тўлалигича йиғиб бўлмаслиги ҳақидаги ўтмиш ва кейинги асрлар ҳамда ҳозирги замон соҳа мутахассисларининг фикрини унинг рубоийларига ҳам тааллуқли деб билиш лозим. Аммо бу фикр республикамиз фонди қўлёзмаларига асосланган ҳолда Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг миқдор жиҳатдан энг салмоқли тўпламини яратиш имконини тўсиб қўймаслиги керак. Амир Хусрав Деҳлавий қўлёзма нусхаларнинг кўплиги уларда қачон қайси рубоийларни такрор-такрор кўчирилганини аниқлаш орқали замона маънавий-эстетик эҳтиёжини белгилаш юзасидан изланишлар олиб бориш имконини беради.

    150-158
    230
    28
    03-07-2026
  • НЕМИС НОКЛАССИК ДИНИЙ-ФАЛСАФИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ ВА ИСЛОМ МАДАНИЯТИ

    Asliddin SULTONOV (Muallif)

    Юртимизда юксак маънавиятни шакллантириш, виждон эркинлигини таъминлаш, динлараро бағрикенглик тамойилини ҳаётга татбиқ этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. буюк аждодларимиз яратган бой диний-фалсафий меросни, жаҳон диний фалсафаси асарларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш кенг йўлга қўйилиб, илмий жиҳатдан тадқиқ этилмоқда (President Shavkat Mirziyoyev addressed the 72nd Session of the United Nations General Assembly, 2017). Шунга мувофиқ 2018 йил 12 декабр куни БМТ бош Ассамблеясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюциянинг қабул қилинди. Бугунги кунда талабаларга ҳам дин борасида фалсафий фикрлар, таҳлиллар ва концепциялар тўғрисида маълумот бериб бориш, уларда мустақил таҳлил қилиш кўникмасини шакллантириш мақсадга мувофиқ. Мазкур мақола немис ноклассик диний-фалсафий концепциялари тадқиқига бағишланган. Мақолада немис классик файласуфларидан кейинги даврда шаклланган диний-фалсафий таълимотларни тарихий кетма-кетликда баён қилишга ва шу асосда улардаги муайян хусусиятларнинг ислом қадриятлари билан ҳамоҳанглиги таҳлил қилинган. Муҳими, аксарият немис ноклассик файласуфлари асарларида ҳам ислом қадриятларига яқин ғояларни ёритгани исботланиб, илмий муомалага киритилган.

    121-133
    272
    21
    02-07-2026
  • АҚШ НЕОКОНСЕРВАТИЗМИНИНГ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ПАРАДИГМАЛАРИ ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИРИ

    Mukhammadolim MUKHAMMADSIDIQOV, Abrar TURAEV (Muallif)

    Ушбу мақолада неоконсерватив мафкуранинг АҚШда миллий хавфсизлик парадигмаларининг шаклланишига таъсири таҳлил қилиниб, АҚШ неоконсерваторлари томонидан илгари сурилган қарашлар ва ғояларнинг давлат бошқаруви шаклланишига, айниқса ички ва ташқи сиёсатдаги хавфсизлик мақсадлари шаклланишига таъсири очиб берилади. Хусусан, неоконсерватив қарашларнинг таниқли тарафдори Альберт Уолстеттер ғояларининг хавфсизлик концепциялари шаклланишидаги ўрни кўриб чиқилади. Сиёсий файласуф Лео Штрауснинг сиёсий-фалсафий ва ҳарбий-стратегик ёндашувларининг неоконсерватизм мафкураси ривожидага ўрни ҳамда замонавий хавфсизлик муаммоларининг концептуал асослари назарий жиҳатдан таҳлил қилинади. АҚШдаги давлат бошқаруви билан боғлиқ сиёсий жараёнлар ривожида неоконсерватизм мафкурасининг хавфсизлик сиёсати шаклланишига таъсирини баҳолаш шаклланган неоконсерватив хавфсизлик концепциялари мазмунини тушунишга боғлиқ эканлигига эътибор қаратилади. АҚШ неоконсерватизм мафкурасида миллий хавфсизлик ёндашувларининг асосида миллий манфаатларни таъминлаш масаласи устуворлик қилиши асосланиб, хавфсизликнинг неоконсерватив парадигмаси шаклланишида неоконсерватизм мафкурасининг халқаро муносабатларни юқори конфликтлашган, анархик муҳит сифатида талқин этиши билан боғлиқ қарашлари таъсири очиб берилган. Кейинги даврларда АҚШ маъмуриятидаги неоконсерваторлар таъсирида Альберт Уолстеттер ва Лео Штраусларнинг ҳарбий-стратегик ғоялари тадбиғи, хусусан, миллий манфаатларни таъминлаш ва миллий хавфсизлик омили сифатида ҳарбий кучдан фойдаланиш бўйича ташқи сиёсат курсини давом эттириш таклифлари амалиёти очиб берилади.

    113-120
    231
    32
    02-07-2026
26 - 50 from 191 << < 1 2 3 4 5 6 7 8 > >> 

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling