هذه نسخة قديمة منشورة في 18-09-2026. إقرأ النسخة الأحدث.

المؤلفون

  • Nematulloh NASRULLAEV INTERNATIONAL ISLAMIC ACADEMY OF UZBEKISTAN Muallif

DOI:

https://doi.org/10.47980/TLOI/2023/4/%25p

الكلمات المفتاحية:

Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа, ҳанафийлик, фиқҳ, усули, фиқҳ, Мовароуннаҳр, Бухоро, Кат шаҳри, мўғуллар даври, фатаво китоблари, Тавзиҳ, Мухтасар ал-Виқоя, мадраса.

الملخص

Садр аш-шариъа фаолият Мовароун-наҳрда исломнинг қора доғли ва тартибсизликлар авж олган, олимлари қатл этилиб, китоблари ёқилган даврига тўғри келди. Ушбу мақоладаги мавзу манбашунослиги ва тарихшунослиги муаммолари Садр аш-шариъанинг ўз илми ва асарлари билан танилгани, Мотуридийлик ҳанафийлик йўлини маҳкам тутгани ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан оғир даврларда ҳам илмни ёйиш мақсадида ўз ҳаракатларидан асло тўхтамаган мумтоз бир мужтаҳид сифатида ўрганилиши билан боғлиқ. 

Мовароуннаҳрда бу тартибсизлик қарийб юз эллик йил давом этди. XIV асрнинг биринчи ярми мана шу инқирозларнинг охирги даври бўлиб, бир томондан нисбий бўлса-да ривожланиш, иккинчи томондан меҳнаткаш оммани турли йўллар билан эзиш ортиб боргани кузатилди.

Бугунги кунда Бухородан етишиб чиққан олимларнинг илмий маънавий меросини ўрганиш туфайли, минтақанинг илм-фандаги барча ютуқлари ўз исботини топмоқда. Тадқиқотларга кўра, бухоролик фақиҳларнинг самарали ижодлари туфайли минтақадаги маданий-маърифий анъаналар тўла сақлаб қолгани маълум бўлмоқда. Улар қолдирган илмий мерос аждодлар фаолиятини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ана шундай аждодлардан бири, Садр аш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуддир. Олим ўзининг сермаҳсул хизмати орқали ислом дини манбалари орасида ўчмас из қолдирди.

Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг ижод фаолияти айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келганлиги шунингдек, ўша даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қарматий каби турли ботил оқимлар таъсири кучайгани учун муаллиф ёзма матнларни тасниф этишда енгил ва тез қабул қилиб, мустаҳкам ўзлаштириш услубларини инобатга олгани табиий. Чунки, мўғуллар даврида илм ва маърифатнинг сусайиши ҳатто одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин, Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар қадим анъана ва урф-одатларига содиқ туриб, маҳаллий халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга доим интилганлар. Табиий равишда айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ мукаммал асарларга эҳтиёж сезилган. Бу Убайдуллоҳ ибн Масъуд асарларининг ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишдан иборат бўлган.

Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъалар оиласи вакили сифатида ҳанафий фиқҳининг устозига айланди. У бобосининг тарбиясида камол топиб, калом, мантиқ, фалсафа, фиқҳ, тилшунослик, ҳисоб, ҳикмат илми, тарих каби ва бошқа фанларни ўзлаштириб, айниқса, фиқҳ илмида етук аллома сифатида танилди ва ҳанафий мазҳабининг атоқли ҳамда сермаҳсул олимларидан бири сифатида қатор шогирдлар ҳам чиқариб, ўз асри ва кейинги даврлар учун самарали ижод намуналарини қолдира олди.

Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа тасниф этган бир неча асарлар тадқиқ қилинган. Олим усули фиқҳ, калом, мантиқ, фалсафага оид мўътазила ва ашъарийларнинг қарашларини ўрганиб, ўзининг қатор асарлари орқали уларни илмий асослаб беришга ҳаракат қилган. У ўзидан аввал Шарқ оламига кенг танилган ҳа-нафий мазҳаб соҳиблари томонидан тасниф этилган оригинал манбаларга таянгани таҳлил этилган. Шунинг-дек, мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа масалаларга киришишда бошқа мазҳаб олимларининг қарашлари ҳам таҳлил қилинган.

التنزيلات

تحميل البيانات غير متوفرة حتى الآن.

المؤلفات المشابهة

Nematullo NASRULLAEV, “ТАНҚИҲ АЛ-УСУЛ” АСАРИ ВА УНИНГ ШАРҲИДА МУАЛЛИФ МАҲОРАТИ , ضياء الإسلام: مجلد 7 عدد 1 (2024)

Nematullo NASRULLAYEV, УМРИНИНГ УЧ ЙИЛИНИ БУХОРОДА ЎТКАЗГАН ШАЙХ ХОЖА ҲАСАН БУЛҒОРИЙ: МУХТАСАР ТАЛҚИН ВА ТАҲЛИЛ , ضياء الإسلام: مجلد 8 عدد 1 (2025)

Nematullo NASRULLAEV, ТОЖУ-Ш-ШАРИА – УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД ФАОЛИЯТИ ВА УНИНГ “МУХТАСАРУ-Л-ВИҚОЯ” АСАРИ , ضياء الإسلام: مجلد 4 عدد 4 (2021)

Zukhra ARIPOVA, ЎРТА АСР МИСР ТАРИХЧИЛАРИ ҲАҚИДА , ضياء الإسلام: مجلد 3 عدد 4 (2020)

Sidahmadxon G’AYBULLAYEV, “УСУЛ АЛ-ФИҚҲ” ИЛМИНИНГ МОВАРОУННАҲРГА КИРИБ КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ , ضياء الإسلام: مجلد 4 عدد 2 (2021)

O‘ktam PALVANOV, САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙ – ИККИНЧИШАРҚ РЕНЕССАНСИ ҚОМУСИЙ ОЛИМИ , ضياء الإسلام: مجلد 2 عدد 4 (2019)

Muzaffar KAMILOV, МОВАРОУННАҲР  АЛЛОМАЛАРИНИНГ ФИҚҲ  ИЛМИ  РИВОЖИДАГИ  ЎРНИ , ضياء الإسلام: مجلد 9 عدد 1 (2026)

Abdullo M. QOSIM, ФАҚИҲ АБУ БАКР ҲАДДОД ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА ТАДҚИҚОТЛАР ТАҲЛИЛИ , ضياء الإسلام: مجلد 7 عدد 3 (2024)

Sherzodjon A. UMARALIYEV, XII-XIV АСРЛАРДА МОВАРОННАҲРДАГИ ИЛМИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ , ضياء الإسلام: مجلد 7 عدد 1 (2024)

Bekzodbek MUXTAROV , XI-XII АСРЛАР МОВАРОУННАҲРДА ЁЗИЛГАН ҲАНАФИЙ ФИҚҲИГА ОИД АСАРЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС УСЛУБЛАРИ , ضياء الإسلام: مجلد 5 عدد 1 (2022)

يمكنك أيضاً إبدأ بحثاً متقدماً عن المشابهات لهذا المؤلَّف.