مجلد 2 عدد 2 (2019)
مقالات
ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА СЕКУЛЯРЛАШУВ ДИАЛЕКТИКАСИ
Мақолада «виждон эркинлиги» атамасининг таърифлари, мазкур феноменнинг тарихий тараққиёти ва айни мавзу юзасидан турли даврларда файласуфлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар таҳлилий асосда ёритилган. Шунингдек, мазкур масаланинг бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар асосида мустаҳкамланиши ҳамда унинг ижтимоий ҳаётда амалий жиҳатдан акс этиши қиёсий ўрганилган. Бундан ташқари виждон эркинлигининг фалсафий категория сифатида ижтимоий тараққиётдаги аҳамияти алоҳида кўрсатиб ўтилган.
Виждон эркинлиги муаммоларини ҳал этиш моделлари дунёвий шаклда бошқариладиган ва муайян дин юридик жиҳатдан давлат дини сифатида белгиланган мамлакатлардан фарқланади. Ҳар бир жамият виждон эркинлиги ва диний эркинликни ўз ўтмишига чамбарчас боғлиқ ҳолда идрок этади. Виждон эркинлиги давлат конституцияси ва махсус ҳуқуқий ҳужжатлар асосида расмий эътироф этилади. Бироқ унинг амалда тўлиқ таъминланиши давлатнинг самарали кафолати асосидаги жамиятнинг ҳуқуқий онги ва маданиятига узвий боғлиқ. Мазкур мақолада юқорида келтириб ўтилган таҳлиллар асосида виждон эркинлигининг секуляризация жараёни билан ўзаро таъсири ва алоқадорлик жиҳатлари илмий-назарий таҳлил қилиниб, хулосалар баён этилган.
ПРАВОСЛАВ ЧЕРКОВИДАГИ ДИНИЙ РАМЗЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТИ
Глобаллашув шароитида бирор бир минтақада тоқатсизлик ва низоларнинг кучайиши дунёнинг барча ҳудудларига бирдек таҳдид солади. Зеро, сўнгги йилларда дунёда диний омил билан боғлиқ равишда турли йўналишлардаги жараёнлар авж олиб бормоқда. Кўп ҳолларда мураккаб ва зиддиятли, баъзида эса қонли тўқнашувлар билан кечаётган бундай воқеа-ҳодисалар турли дин вакиллари ўртасида тоқат, ҳурмат, эътибор ва умуман ҳамкорлик руҳидаги алоқаларни шакллантириш ва мустаҳкамлаш объектив тарихий зарурият эканлигини кўрсатмоқда. Айни дамда, кўпмиллатли, поликонфессионал Ўзбекистонда миллатлар ва динлараро бағрикенглик ҳамда тотувлик муҳитини бардавом сақлашда диншуносликка оид билимларнинг ўрни беқиёс. Муайян диний конфессия ҳақида тўлиқ тушунча ҳосил қилиш учун унинг тарихи, таълимоти, ибодатхонаси, муқаддас манбаси, диний анъана ва маросимлари, рамз ва атрибутларини ўрганиш муҳим саналади.
Бугунги кунга келиб, диний семиотика диншунослик соҳасидаги тадқиқот усулларидан бири сифатида шаклланиб келмоқда. Дин тарихини ўрганиш, унинг таълимоти ва у асосида шаклланган маданиятни англашда семиотиканинг аҳамияти катта.
Ушбу мақола православ черковидаги семиотик рамзлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳамда белгиларнинг ўзига хос хусусиятига бағишланган бўлиб, унда православ черковидаги хоч, гумбаз шифти ва деворларидаги диний маросимларга оид суратлар ҳамда икона каби диний семиотик белгилар баён қилинган.
ИСЛОМ АРАФАСИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ҲУДУДЛАРИДАГИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИ
Мақолада илк ўрта асрлардаги Марказий Осиё минтақасининг стратегик аҳамияти, туркий халқларнинг босқини ва Турк хоқонлигига қўшиб олиниши жараёнлари кўриб чиқилган. Туркий қабилаларнинг ҳужумлари натижасида Марказий Осиёни қарийб бир аср бошқариб келган Эфталийлар давлати инқирозга юз тутди. Ўлкада кўчманчилик анъаналарига асосланган бошқарув тизими қарор топди: янгича тартиб ва унвонлар жорий этилди.
Туркий қабилалар томонидан ўрнатилган бошқарув тизимида сўғдийлар, хоразмийлар, бақтрийлар, чочликлар, фарғоналиклар, шунингдек, бошқа маҳаллий автохтон туркий тилли элатлар ҳам иштирок этган. Маҳаллий сулолаларнинг бошқарувдаги иштирокидан кўзланган мақсад – ўтроқ ўлкаларда сиёсий барқарорлик ва иқтисодий тараққиётни таъминлаш ҳамда ҳарбий эҳтиёжларни қондириш бўлган. Ғарбий хоқонлик аҳолисининг катта қисми хоқонлик бошқаруви шароитида ўтроқ деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан машғул бўлган. Бу даврда Марказий Осиё ерларида деҳқончилик, боғдорчилик ва узумчилик тез ривожланди.
Марказий Осиё Ғарбий Турк хоқонлиги вассали бўлса-да, муайян даражада ички мустақилликка эга бўлган. Ўлкада марказлашган кучли ҳокимият мавжуд бўлмасдан, у бир неча «салтанатлар»дан ташкил топган конфедерация шаклида ривожланар эди.
Мақолада исломнинг Марказий Осиёга кириб келиши арафасида ҳудуддаги сиёсий-ижтимоий ҳолат ва маҳаллий бошқарув тизими бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида ёритилган.
XIX АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ – XX АСР БОШЛАРИДА САМАРҚАНД МАДРАСАЛАРИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИ
Мақолада XIX асрнинг охири – XX аср бошларида Самарқандда мадрасаларнинг умумий ҳолати, сони, уларнинг даромадлари таҳлил қилинган. Муаллиф Туркистон генерал-губернаторлиги даврида мадрасалар мулкининг бошқаруви ва Самарқанд вилоятида соҳани назорат қилишдаги ўзига хос жиҳатларни очиб берган. Янги ҳукуматнинг бу ўқув даргоҳларини бошқаришдаги сиёсатининг мадрасалар фаолиятига таъсири, мадраса талабаларининг рус тилига муносабати, рус амалдорларининг мадрасалар ўқув жараёнига рус тилини киргизишдан кўзлаган мақсадлари очиб берилган. Мадрасалардаги талабаларнинг аниқ сони манбалар асосида кўрсатилган. Самарқанд мадрасаларининг жойлашуви вилоят миқёсида таҳлил қилиниб, талабалар сонининг номутаносиблиги сабаблари келтирилган. Шунингдек, мадрасаларнинг ўқув жараёни, ўқув фанлари ва китоблар рўйхати келтирилган. Ўқув жараёнидаги фанлар ва ўқитиладиган дарсликларнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида холисона фикр билдирилган. Айни даврга оид бўлган Самарқанд мадрасалари ўқув жараёни минтақадаги бошқа вилоятлар мадрасалари ўқув жараёни билан таққосланган ҳолда ёритилган. Самарқанд мадрасалари ҳақидаги маълумотлар ва хулосалар бирламчи манбалар, ёзма ва архив ҳужжатлари асосида берилган. Муаллиф томонидан муаммони ўрганишга доир бир қатор мустақил хулосалар илгари сурилган.
ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ «ИЛМ» СЎЗИ ВА УНИНГ ТАРЖИМАЛАРИ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Мақолада «илм» сўзи ва шу ўзакдан ясалган сўзларнинг Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги учта таржимаси ва тафсири: Абдулазиз Мансур, Алоуддин Мансур ҳамда Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан амалга оширилган таржималардаги вариантлари, улар ўртасидаги ўхшашликлар ва фарқлар ҳамда ушбу вариантлар ичидаги энг мосроқ қўлланган сўзлар қиёсий таҳлил қилинган. Таҳлилда Қуръони карим оятларига динимизнинг етук уламолари қилган тафсирлар, ўзбек тилининг изоҳли луғати, шунингдек уламоларнинг оятлар борасида билдирган фикрлари асосида қисқача мулоҳазалар юритилган. Илм сўзи Қуръони каримда жуда кўп маротаба такрорланган бўлиб, ушбу мақолада асосан уларнинг 4 таси атрофида мулоҳаза билдирилган. Улар: «Тоҳо» сурасининг 52, «Нисо» сурасининг 166, «Аҳзоб» сурасининг 63, «Шуаро» сурасининг 112-оятларидир. Зеро, ушбу ояти карималарнинг ўзбек тилидаги таржималарида ўзига хос фарқланишларни кузатиш мумкин. Таҳлилдан кўзланган асосий мақсад бир таржимани мақтаб, бошқасини қоралаш эмас, балки таржима вариантлари ичидаги аслиятга ҳам шаклан, ҳам маънан мосроқ келадиганини аниқлашдан иборат. Қиёслашда аввал аслиятнинг арабий матни келтирилади, унинг кетидан учта таржимоннинг берган вариантлари келтирилиб, сўнгра улар таҳлил қилинади.
«ЖАРҲ ВА ТАЪДИЛ» ИЛМИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА ДАСТЛАБКИ ИККИ АСРДАГИ РИВОЖИ
Ҳадис илмида ҳадисларнинг таркибий қисми ҳисобланган ровийлар занжири, яъни иснодни танқидий ўрганишга катта аҳамият берилади. Зеро, исноддаги ровийларнинг ишончлилик даражасига қараб ҳадисларнинг саҳиҳ ёки заифлиги, қабул қилиш мумкинлиги ёки рад этилиши лозимлиги аниқланади. Ровийларнинг айб-у нуқ- сонлари, адолати ва ишончлилиги каби салбий ҳамда ижобий сифатларини аниқлаш ва бу асосда алоҳида олинган ровий тўғрисида ҳукм чиқариш билан шуғулланувчи ушбу илм «жарҳ ва таъдил» илми деб аталади.
«Жарҳ ва таъдил» илмининг пайдо бўлиши тўғрисида турли қарашлар мавжуд бўлиб, баъзи тадқиқотчилар ушбу ҳодисани ислом тарихида юз берган илк фитналарга боғлашга уринишган бўлса, бошқалари уни ҳижрий иккинчи аср ўрталарида пайдо бўлганини таъкидлашади. Шу билан бирга, ушбу илмнинг барча ислом ўлкаларида бир даврда пайдо бўлганми ёки турли ҳудудларда турли вақтда пайдо бўлганми, деган савол юзасидан ҳам фарқли қарашлар кузатилади.
Ушбу қарашларни асослаш мақсадида келтирилган далилларни қиёсий ўрганиш, уларни таҳлил қилиш, бизга жарҳ ва таъдил илмининг пайдо бўлиш ўрни ҳамда сабаблари, ислом ўлкаларига ёйилиш географиясини аниқла- шимизда муҳим восита бўлади.
Мақолада мазкур илмнинг мазмун-моҳияти, тадқиқот обьекти, предмети, мақсади, унинг дастлабки икки аср- даги ривожланиш босқичлари тўғрисидаги мавжуд маълумотлар аниқланиб, таҳлил қилинган ҳамда уларнинг ҳар бири юзасидан хулосалар берилган.
ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ ЖАРАЁНИДА СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ ЎРНИ
Мақолада бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг асосий вазифаси ҳисобланган қонун ижодкорлиги жараёнида умумхалқ манфаатларининг ҳисобга олиниши, қонунларни қабул қилиш жараёнида аҳолининг кенг иштироки, бунда аҳоли манфаатларини асосий ўринга қўйиш, жойларда аҳоли ва уларнинг эҳтиёжи билан боғлиқ бўлган қонунлар ва улар томонидан билдирилган таклиф-мулоҳазалар асосида қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш масалалари, қонун билан тартибга солиниши зарур бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солишда қандай қонунлар ишлаб чиқилиши зарурлиги, жамият аъзоларининг эҳтиёжлари ва уларнинг муаммоларини социологик тадқиқотлар орқали ўрганиш масалалари, жамиятдаги турли ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи аниқ ижро механизмига эга бўлган қонунларни қабул қилиш масалалари тадқиқ этилган. Шунингдек, ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнининг асосий шакли ҳисобланган қонун ижодкорлиги жараёни, қонун ижодкорлиги жараёнида социологик тадқиқотларнинг аҳамияти, социологик тадқиқотларни ўтказишнинг умумий асослари, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалалари, ҳуқуқ ижодкорлиги ва қонун ижодкорлиги жараёнида жамоатчилик фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш муаммолари, социологик тадқиқотларни ўрганиш методологияси, жамиятдаги муносабатлар тизимида социологик тадқиқотлар ва уларни ўтказишнинг мақсадлари баён этилган.
К ПРОБЛЕМЕ ИЗУЧЕНИЯ ИСТОРИИ КУШАНО-КАНГЮЙСКИХ СВЯЗЕЙ
В статье рассмотрены процессы оседания кочевников Средней Азии в II в. до н.э. – II в. н.э. А также исследуется система расстановки баланса сил в Кушанском и Кангюйском государствах.
Древнее государство Кангюй, которое находилось на территории современного Узбекистана и Казахстана упоминается в древнекитайских письменных исторических хрониках уже в II в. до нашей эры. Известные ученые, опираясь на древнеантичные письменные источники считали, что Кангюй был «государством саков Чача». Империя Хань, пытаясь установить торговые связи с западными странами, отправляла послов через территорию Восточного Туркестана в Среднюю Азию. Первым послом и путешественником, которому пришлось пройти через владения Даванья и Кангюя был Чжан Цян. Император Уди отправил его для заключения с кочевыми юе-чжами договора против Хуннcкой империи. Путешествие Чжань Цянья продолжалось более 12 лет, но достигнуть договора с юе-чжами ему не удалось. Но изучить территорию Среднеазиатских стран ему удается. Среди них был назван Кангюй, в ставке правителя, где послу удалось побывать. К тому времени на рубеже нашей эры территория Согдианы уже находилась в зависимости от кангюйцев кочевников.
З.ФРЕЙД ҚАРАШЛАРИДА ДИНИЙ- ПСИХОЛОГИК МАСАЛАЛАР
Мақолада психоанализ таълимотининг асосчиси З.Фрейднинг диний-психологик қарашлари ҳақида сўз боради. Фрейднинг динга бўлган маносабатининг учта даври ажратиб кўрсатилади. Фрейднинг фикрича, инсон истакларининг бажарилмаслиги неврозни келтириб чиқаради. Шунинг учун унинг нафсининг истакларига тўсиқ бўладиган барча унсурлардан воз кечиш лозим. Бундай унсурларга, масалан, маданият ва дин киради. Фрейдизмнинг хатоларидан бири ҳам нафсга эркинлик бериб юборилишидадир. Динда, айниқса тасаввуфда нафс билан ишлаш масаласи батафсил ўрганилган. Нафсни тарбиялашнинг муҳимлиги таъкидланади. Мақолада бир қанча шарқ мутафаккирларининг нафс масаласидаги фикрлари келтириб ўтилади. Мақолада Фрейд қарашларининг тасаввуф қарашларига яқинлиги тўғрисидаги фикрлар кескин танқид остига олинади. Қарашлар ўртасидаги тафовутлар очиб берилади. Тафовутларнинг тўртта жиҳатига алоҳида эътибор қаратилади.
ЖАМИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ВА МАДАНИЙ РИВОЖИДА МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК ТАФАККУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЗАРУРИЯТИ: УСУЛ ВА ВОСИТАЛАРИ
Мақолада жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, фуқаролар онгида миллий давлатчилик тафаккури тараққиётининг ғоявий-тарбиявий хусусиятлари, усул ва воситалари ёритилган. Ҳозирги глобаллашув даврида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг ижобий ва салбий омиллари аниқланиб, илмий-фалсафий таҳлили баён қилинган. Таълим-тарбия тизимида ёшлар дунёқарашини ривожлантиришга доир таклиф ва хулосалар берилган. Фуқаро-жамият-давлат муносабатларида уйғунликни шакллантиришнинг долзарб масалалари ёритилган.
Шунингдек, мамлакатда яшаётган турли миллатлар ўртасида бағрикенглик сиёсатини ривожлантириш, жамиятда миллий бирдамликни таъминлаш, умуммиллий маданиятни ва маънавиятни кучайтиришнинг зарур йўллари кўрсатилган. Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, миллий давлатчилик тафаккурини ривожлантириш, маънавиятни юксалтириш йўлида кўплаб ислоҳотлар ўтказилаётганлиги ва илмий-амалий чора-тадбирларнинг таъсирчанлик хусусиятлари очиб берилган. Жумладан, ёшларга муносиб таълим-тарбия беришда устоз-шогирдлик тизимларининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг аниқ вазифалари белгилаб олинган. Шарқ мутафаккирларининг аҳлоқий қарашлари, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшларга оид беш ташаббус лойиҳаси»дан келиб чиқиб, ёшлар онгида мафкуравий иммунитет ҳосил қилишнинг усуллари ёритилган.
Хуллас, маънавий-маърифий ишлар натижаларини сарҳисоб қилиб, эришилган ютуқ ва камчиликларни аниқлаб, таҳлил қилиш истиқболдаги вазифаларни аниқ белгилашнинг муҳим аҳамият касб этиши кўрсатилган.
ГЛОБАЛ ИҚТИСОДИЙ ТАНАЗЗУЛ ЖАРАЁНЛАРИДА МИССИОНЕРЛИКНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ
Мақолада глобал иқтисодий таназзул жараёнларида миссионерликнинг намоён бўлиши тўғрисидаги фикрлар илмий жиҳатдан таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада глобал иқтисодий таназзул жараёнларининг чуқурлашувига дин орқали таъсир кўрсатишида мафкуравий кураш энг катта таъсирчан куч сифатида намоён бўлаётганлиги ёритилган. Зеро, мафкура полигонларида олиб борилаётган кураш учун жуда катта сармоялар сафарбар қилинаётганлигини таъкидлаш ўринли.
Глобаллашув даврида энг кўп кузатилаётган ҳолатлардан бири сифатида «беғараз» ёрдам ниқоби остида эркинлик ва демократияни олға суриш каби «эзгу» ғояларни одатда нефть ва газга бой минтақаларда ёйишга бўлган ҳаракатлар тобора кучаётганлигини кузатиш мумкин. Айниқса, дунё миқёсида назорат қилишнинг турли хил стратегик мақсадлари: сиёсий, ҳарбий, маданий, мафкуравий, иқтисодий, информацион ва коммуникацион кўринишларида намоён бўлиши анча тахликали ва ташвишлидир. Дунё миқёсида мафкуравий кураш энг катта таъсирчан қурол сифатида намоён бўлмоқда. Зеро, глобаллашув жараёни дастлаб халқаро иқтисод ҳамда ахборот ва коммуникация соҳаларида намоён бўлган бўлса, бугун ўзининг бетўхтов ривожланиши натижасида дунё мамлакатлари тараққиётининг деярли барча муҳим жабҳаларини қамраб олмоқда. Шу тариқа, ушбу жараён мамлакатларнинг нафақат ташқи, сиёсий ва иқтисодий алоқаларига, балки уларнинг ички сиёсатига бевосита таъсир ўтказаётганлиги тўғрисидаги фикрлар ёритилган.
ҚАДИМГИ ХАТ ТУРЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Мақолада инсоният тарихининг ижтимоий фаолияти билан боғлиқ бўлган моддий ёдгорликларидан бири ёзув турлари ҳақида сўз боради. Унда ҳозирда амалда бўлган ҳамда ўзи ифодалаган тил билан биргаликда ўлик ёзувга айланган ёзувларни қўшиб ҳисоблаганда инсоният учта ёзув типидан фойдаланаётгани, улар: логография, силлабография ва фонографиялар атрофлича ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Манбалар хазинаси фондида сақланаётган №50 рақамли китобдаги қадимги хат турлари ҳақида сўз боради. XX аср бошларида кўчирилган мазкур асар Маҳмуд Ғаззоний томонидан тарқим қилинган, яъни тузиб чиқилган. Асардан қадимги ёзув турларидан тортиб, ўрта аср ёзувлари, ҳатто уларнинг тараққий этган шакллари кўрсатилган 60 дан ортиқ хат турлари алифбоси ўрин олган. Жумладан, Одам (а.с.) давридаги «Сарбони» ёзуви (Эрамиздан авв. 3760 йил), Шис (а.с.) давридаги «Сулёний», «Салбобий» (эрамиздан авв. 3670 йил) каби кўплаб пайғамбарлар алифболари, геокосмографик асарларда учрайдиган турли хил ёзув турлари, аниқ фанлардан кимё фанида қўлланиладиган махсус ёзув турларидан – «Баклатил», «Симёи сағир», «Симё ва кимё» каби хат турлари бор. Ушбу хат турларида учрайдиган ҳарфлар бошқа кўплаб қадимги ёзув турлари билан қиёсланган ҳамда дунёнинг турли ерларидан топилган қадимги битиклар билан солиштирилган.
ИСПОЛЬЗОВАНИЕ МЕТОДА ПРОЕКТОВ В ОБУЧЕНИИ АРАБСКОМУ ЯЗЫКУ
Статья посвящена использованию метода проектов при организации самостоятельной работы студентов в качестве метода развивающего обучения, направленного на выработку самостоятельных исследовательских навыков (таких как постановка проблемы, сбор и обработка информации, анализ и синтез полученных результатов), способствующего развитию творческих способностей и логического мышления обучаемых.
Метод проектов начал применяться во второй половине XIX века в сельскохозяйственных школах США американским учёным-прагматистом и педагогом Дж.Дьюи и его учеником У. Килпатриком (автором вышедшей в 1918 году статьи «Метод проектов», где он впервые теоретически обосновал его), по существу, не является новым для многих стран и используется как в системе среднего, так и высшего образования. В Узбекистане метод проектов в качестве личностно-ориентированного образовательного метода стал применяться с конца 90-х годов ХХ века. В основном он стал использоваться при организации внеурочной самостоятельной работы студентов.
В основе метода проектов лежит целенаправленно организованная самостоятельная работа учеников по разрешению определенной проблемы (или ее аспектов). При использовании этого метода участники проекта осуществляют поисково-исследовательскую деятельность и создают собственный интеллектуальный продукт в современной электронной или иной форме.
МАОНИЙ ИЛМИДА ГАП ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
Гап мавзуси ва унинг таснифи синтаксиснинг марказий масалаларидан биридир. Мазкур мақолада араб балоғат илмида гаплар таснифи араб наҳви ва ўзбек тилшунослиги нормалари билан солиштирилган. Ўзбек тили стилистикасида гап тузилиши ва ифода мақсадига кўра таснифланса, араб наҳвида қандай сўз билан бошланишига эътибор қаратилиши, маоний илмида эса гап шароит тақозосига кўра тасниф қилиниши турли мисоллар орқали очиб берилган. Маоний илмида гап тасниф қилинганда бошқа тилларда, хусусан, араб наҳвида ҳам ҳисобга олинмайдиган энг муҳим жиҳат – сўзловчининг мақсади ва тингловчининг ҳолати алоҳида таъкидланади. Маоний илмида гап воқеликка муносабатига кўра таснифланиши, хабарий гапларда сўзловчининг мақсади ва тингловчининг ҳолати муҳим омил деб қаралиши, иншоий гапларда эса воқеликда ўзгариш бўлиш, бўлмаслигига қараб гап турлари танланиши ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
СЎФИ ОЛЛОЁРНИНГ «МАСЛАК УЛ- МУТТАҚИН» АСАРИ ФОРС ВА ӮЗБЕК АДАБИЁТИДА
Мақолада XVII асрнинг иккинчи ярми ва XVIII асрнинг бошларида яшаб ӯтган ўзбек адабиётининг забардаст сиймоларидан бири, фақиҳ, нақшбандия тариқатининг йирик вакилларидан бўлган Сўфи Оллоёрнинг ҳаёти ва ижоди ёритилган. Унинг ижодий йўли, ўзбек, форс-тожик адабий алоқаларидаги ўрни ва ушбу икки адабиёт таркибида шаклланган зуллисонайнлик анъанаси унинг ижодида аниқланди. Сўфи Оллоёр ижодининг моҳияти, шариатни ўрганиши, билиши, тарғиб ва ташвиқоти, унга амал қилиб садоқат кўрсатиши унинг шеърлари мисолида кўрсатиб берилди.
Сўфи Оллоёр форс-тожик тилида «Маслак ул-муттақин» ва «Мурод ул-орифин», туркий-ўзбек тилида «Сабот ул-ожизин» ва араб тилида «Махзан ул-мутеъийн» номли асарлар ёзган. Бу мақолада Сўфи Оллоёрнинг айнан форс тилида яратган «Маслак ул-муттақин» асари ўрганилиб, унинг мазмунини ёритиб бериш учун асардаги шеърий намуналар ўгирилиб таҳлил килинди, фақиҳ шоирнинг дил дардлари, айниқса, руҳий кечинмаларидан ҳам воқиф бўлинди. «Муножот», «Мусанниф камчиликларининг баёни», «Фарзанди аржумандга насиҳат» каби боблар шу жиҳатдан эътиборлидир. Шоир яшаган замондаги ижтимоий муаммолар, омнинг динга эътиқоди заифлашганлиги фақиҳ шоирнинг диққат марказида бӯлиб, асарнинг ёзилишини асосий мақсади деб таъкидлаганлиги унинг шеърлари мисолида кӯрсатиб берилди. Мақолада «Маслак ул-муттақин»нинг илк нашри қаерда ва ким томондан амалга оширилгани ҳақида маълумотлар келтирилган.
МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУТАФАККИРЛАРИ ШАХС МАЪНАВИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА
Ушбу мақолада Марказий Осиёнинг илмий-маънавий мероси билан бошқа ҳудудлардан фарқланиши, алломалар илмий салоҳиятининг юксаклиги фикри очиб берилган. Юртимиз алломаларининг бой илмий меросида шахс маънавиятини ривожлантиришда ўз таъсирига эга бўлган миллий ва умумбашарий қадриятларнинг аҳамияти очиб берилган. Мазкур маънавий-маърифий мероснинг дунё маданияти, маънавиятига кўрсатган таъсири ёритилган. Шунингдек, алломаларимиз маданий меросининг жамият, айниқса, ёшлар маънавиятига таъсири борасидаги илмий хулосалар берилган
ИЗЗУДДИН ИБН АЛ-АСИРНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ
Мақолада Иззуддин ибн ал-Асирнинг манбаларда келтирилган тўлиқ исми, туғилган йили (ҳижрий-милодий), дунёга келган жойи ва унинг ҳозирги кундаги географик жойлашуви, Ибн ал-Асир ҳақида ўша давр уламоларининг фикрлари, бошланғич таълим олган мадраса ва устозлари ҳамда улар билан бўлиб ўтган баъзи воқеалар, кейинги илмий фаолияти ёритилган.
Шунингдек, Ибн ал-Асирнинг оилавий муҳити, ўз оиласининг Мосул ҳокимлари олдидаги мартабаси ва нуфузи, бу давлатнинг уларга бўлган алоҳида эҳтироми ҳақида маълумотлар тақдим қилинган ва унда отасининг Ибн Умар оролида идора раиси ва хазиначи бўлиб ишлагани ва кейинчалик Зангийлар амирлигида Мосулда вазир ўринбосари бўлгани, шу билан бирга отаси фарзандларининг илм олишига алоҳида эътибор бергани, акаси Мажидуддин ва унинг ҳомийлиги, доимо уларнинг уйларида уламолар ва давлат раҳбарларининг йиғилиши, укаси Зиёвуддин ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.
Шу билан бирга нима учун Ибн ал-Асир муҳаддис бўлишига қарамасдан тарихчи сифатида машҳур бўлиб кетгани ва унинг сабаблари, ўша давр сиёсий вазияти, умрининг охирида ўзини илмга бағишлаб барча соҳаларда, жумладан, тарих, насабшунослик ва илмнинг бошқа жабҳаларига ўз ҳиссасини қўшгани қисман ёритилган.
Мақола якунида Ибн ал-Асирнинг илмий мероси ва ўзидан кейин бизгача етиб келган асарлари рўйхати ва хулосалар берилган.
НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ «РИЁЗАТ АЛ-АХЛОҚ» АСАРИ – АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ БОРАСИДА МУҲИМ МАНБА
Ахлоқ, одоб тушунчалари инсоният тарихида азалдан мавжуд бўлиб, бу тушунчалар инсон камолоти ва шахсияти шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Дунё тарихида бу мавзуга оид кўплаб асори-атиқалар, асарлар, китоблар, моддий ва маданий ёдгорликларни учратиш мумкин. Айниқса, шарқ халқлари тарихида бундай манбалар жуда кўплаб топилади. Уларда инсон руҳий тарбияси ва ахлоқий камолоти бош ғоя саналиб, унинг асосини тасаввуф илми ташкил этади. Бу илм ислом илмлари орасида алоҳида илм соҳаси сифатида дастлаб IX–XI асрларда зоҳидлик мактаби кўринишида шаклланган бўлса, XII–XIII асрларга келиб эса унинг асосий тартиб ва қоидалари ишлаб чиқилган тасаввуф тариқатлари кўринишида юзага келди. Шунингдек, тариқат вакиллари томонидан руҳий таълим ва тарбия борасида кўплаб асарлар таълиф этилди.
Айнан шу XII асрда ёзилган инсон таълим-тарбияси ва руҳий камолотига бағишланган асарлардан бири аллома Носируддин Абулқосим Самарқандий (ваф. 556/1161й.) нинг «Риёзат ал-ахлоқ» (Ахлоқий тарбия) асаридир. Бу асар ахлоқ тарбиясига оид муҳим манба бўлиб, унда одоб ва ахлоқ тушунчалари, ахлоқий тарбиянинг моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилади. Асар икки қисмга ажратилиб, улар ахлоқ ва одоб бўлимлари бўлиб, одоб бўлимида ижтимоий муносабатларда амал қилиниши лозим бўлган одоб қоидалари баён этилади. Ахлоқ қисмида эса яхши ва ёмон ахлоқ нормалари ҳақида бирма-бир сўз боради. Шунингдек, ахлоқ нормалари араб алифбоси тартибида бирин-кетин келтирилади.
Ушбу мақолада «Риёзат ал-ахлоқ» асари ва унинг манбашунослик таҳлили, унда келтирилган ахлоқ, одоб ва ахлоқий тарбия тушунчаларининг мазмун-моҳияти, шунингдек, асарда мавжуд тасаввуфий-ахлоқий тушунчаларнинг тарбиявий аҳамияти ва уларнинг бугунги кундаги ўрни тарихий, қиёсий-таҳлилий методлар асосида тадқиқ этилган
ХУСРАВ ДЕҲЛАВИЙ ИЖОДИНИНГ ЎРГАНИЛИШ ТАРИХИ
Мақолада Амир Хусрав Деҳлавийнинг рубоий жанридаги улкан мероси ўрганишга ҳаракат қилинган. Мақоланинг мақсади шоир асарларидаги мафкуравий ва бадиий усулни ўрганиш, шоирнинг рубоий жанридаги маҳоратини аниқлаш, шунингдек, рубоийларини таҳлил қилиш орқали форс-тожик адабиёти тарихида унинг асарлари ўрнини аниқлашдан иборатдир. У ислом оламидаги форс ва тожик тилларида ижод қилувчи шоирларнинг асарларига кучли таъсир кўрсатгани илмий ҳақиқатдир. Шоирнинг асарларига, шу жумладан унинг рубоийларига қизиқиш шоирнинг ўрта асрларда мустақил мактаб ярата олганлиги билан боғлиқ. Амир Хусрав Деҳлавий ўз даврида форс адабиётининг барча жанрларида ижод қилган. У рубоий ёзиш соҳасида камдан-кам учрайдиган файласуфдир. Шоирнинг барча асарлари Худо, коинот, инсоният, ҳаёт, ер, севги каби фалсафий фикрлар билан тўлалиги ва асарларидаги сўзларнинг мукаммал танлангани туфайли ноёб меросга айланди. Бу доирадаги улкан ютуқлар шоирнинг рубоийларига ҳам тегишлидир. Унинг рубоийларида шеъриятнинг ҳар қайси соҳасига тегишли романтик мавзу асосий омил ҳисоблансада, ижтимоий ва фалсафий фикр доирасида ҳам кенг тарқалди. У ҳар қандай мавзуни ўзининг шеърлари орқали етказиб бера оладиган истеъдод соҳиби эканлиги билан инсонларни ҳайратда қолдиради. Мақолада айтиб ўтилган фикрлар шоир яшаб, ижод этган адабий муҳит ва унинг асарларининг Шарқ адабиёти ривожидаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган.
ЗАМАХШАРИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ТАРИХНАВИСЛИГИ
Мақола таниқли мутафаккир Маҳмуд Замахшарий асарлари, рисолалари таҳлили ва олим меросининг Ўзбе- кистонда ўрганилиш тарихига бағишланган. Маҳмуд Замахшарий илмий меросини тадқиқ қилиш том маънода Ўзбекистон мустақиллиги йилларидан бошлаб кун тартибидан жой олди. «Муқаддамату-л-адаб»нинг форсий ва туркий сўзлик киритилган нусхалари ўзбек тарихий лексикологияси, жумладан, лексикографияси учун жуда қимматлидир. Унда туркий сўзларнинг ҳам арабча, ҳам форс-тожикча муодиллари борлиги сўзлар маъносини тўғри аниқлашда катта ёрдам берган. «Муқаддамату-л-адаб»нинг Ўзбекистонда ўрганилиш ҳолатини таҳлил қилиш, мазкур асарнинг тил тарихига оид барча манбаларда қимматли асар сифатида эътироф этилиши ушбу мақолада яққол намоён бўлади. Шу билан бирга, Замахшарий ижодини ўрганишга ўз ҳиссасини қўшган қатор олимларнинг илмий изланишлари таҳлил қи- линади. Эришилган ютуқ ва камчиликлар ҳақида фикр ва мулоҳазалар баён этилади. Мақоланинг асосий қисми эса бугунги кунга қадар тадқиқ этилмаган «Муқаддамату-л-адаб»нинг туркий сўзлик киритилган энг қадимий Ёзгат-Хоразм қўлёзмасининг манбашунослик, луғатшунослик, тилшунослик нуқтаи назаридан таҳлили ва унинг бошқа қўлёзма нусхалари ичида устун тарафларини очиб беради. Шунингдек, мақолада А.Рустамов, Ғ.А.Абдураҳмонов, А.Алиев, У.Уватов, З.Исломов, М.Ю.Ҳакимжонов, М.Носирова, Қ.Содиқов, И.Қўчқортоев, В.В.Бартольд, А.Е.Бертельс, Ф.Дорнзайф, Н.Сулаймонова, Б.Турдиали- ев, А.А.Болтаевларнинг Маҳмуд Замахшарий илмий меросини ўрганиш бўйича олиб борган тадқиқотлари таҳлил қилинган.
