Kalit so‘zlar:
халқаро муносабатлар Марказий Осиё антик давр ижтимоий-иқтисодий муносабатлар сиёсий муносабатлар Кушон Қанғ давлати.Annotasiya
Мақолада Марказий Осиё кўчманчиларининг милоддан аввалги II ва милодий II асрлардаги ўтроқлашуви жараёни масаласи кўриб чиқилган. Шу билан бирга, Кушон ва Қанғ давлатларида кучлар мувозанатининг тақсимланиш тизими тадқиқ этилган.
Ҳозирги Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудларида жойлашган қадимги Қанғ давлати қадимий хитой тарихий йилномаларида милоддан аввалги II асрдаёқ қайд этилган. Таниқли олимлар, қадимий антик ёзма манбаларга таяниб, Қанғни «Чоч сакларининг давлати» деб ҳисоблашган. Ғарб давлатлари билан савдо алоқаларини ўрнатишга уринган Хан империяси Шарқий Туркистон ҳудуди орқали Ўрта Осиёга элчилар юборган. Давань ва Қанғ мулклари орқали ўтган биринчи элчи ва сайёҳ Чжан Цян эди. Император Уди уни кўчманчи юе-чжелар билан Хунн империясига қарши шартнома тузиш учун юборган. Чжан Цяннинг сафари 12 йилдан ортиқ давом этди, аммо у юечжилар билан келишувга эриша олмади. Бироқ у Ўрта Осиё мамлакатлари ҳудудини ўрганишнинг уддасидан чиқди. Элчи қабулида бўлишга муваффақ бўлган ҳукмдорлар сафида Қанғ ҳукмдори ҳам санаб ўтилади. Ўша вақтга келиб, эрамиз арафасида Сўғдиёна ҳудуди кўчманчи қанғарларга қарам эди.

