DOI:
https://doi.org/10.47980/TLOI/2023/3/%25pKalit so‘zlar:
Аристотел Ибн Сино метабазис-тақиқи исботни ташиш бурҳон фанлараро муносабатлар зотийлик муқаддама фанларнинг чегаралари айланасимон яралар.Annotasiya
Ушбу мақолада Ибн Синонинг фалсафий асарларида исботни бир фандан бошқа фанга ташиш (нақл ул-бурҳон) масаласи ўрганилган. Aристотел бурҳонни бир жинсдан бошқасига ташишни тақиқлаб, ҳар бир фаннинг чегараларини алоҳида қатъий белгилайди. Шу тариқа у илмий тадқиқот усулларининг асосини шакллантиришга ҳаракат қилади. Ибн Сино бурҳоннинг илмлараро рухсат ва ман этилиши ҳолатини изоҳлар экан, умуман олганда, Aристотел фикрларини қўллаб-қувватлайди. Ибн Сино ҳам Aристотел каби барча фанлар ўз бўлинмаларида ва бир-бирларидан мустақил ҳолда сақланиши керак, деган фикрда. Чунки у ҳамма нарсани бир бутунликда тушуниш ва ҳамма нарсани бир-бирига айлантиришга уриниш ўша бўлинмали фанларнинг ривожланишига тўсқинлик қилишидан хавотир олади.
“Зотийлик” тушунчасига асосланган бу тақиқ бурҳоний қиёснинг қисмлари бўлган термин ва муқаддамаларни ораларида биронта бўшлиқ қолдирмайдиган даражада бир-бири билан мустаҳкам боғламоқда эди. Дарҳақиқат, Aристотелнинг фанлар чегарасини белгилашдан асосий мақсади назарий асосни шакллантириш орқали илмий тадқиқотларнинг барқарорлигини таъминлашдан иборат эди. Бироқ барча фанларни алоҳида бўлинмаларга киритиб, илм-фан тараққиёти ҳақида гапириш мумкин эмас эди. Шу сабабли, мантиқ тамойилларига асосланиб, фанлар ўртасида бири борлик бурҳони, иккинчиси сабаб бурҳонини берувчи икки томонлама муносабат ўрнатилди ва натижада пайдо бўлган иерархия маълум даражада кутилган вазифанинг бажарилишини таъминлади.
Айланасимон яралар масаласи Aристотелнинг бурҳон тизимининг мукаммаллиги борасида шубҳа уйғотди. Бу ҳолат Ибн Синонинг бурҳонларни ташиш доирасини кенгайтиришига сабаб бўлди. Шу нуқтаи назардан, бизнинг тадқиқотимизда бу тақиққа ҳатто “Бурҳон” китобида ҳам ҳар доим ҳам амал қилинмаслиги ҳақида баҳс юритилиб, тақиқ тадқиқотчи ҳар қандай илмий тадқиқотни амалга оширишда мавжуд илмий инфратузилма ва мантиқ қоидаларини ҳисобга олиши кераклигини эслатувчи эслатма бўлиб хизмат қилади деган фикрни илгари сурамиз. Бу ерда муҳим ва диққат қаратилиши керак бўлган ҳолат – бурҳоннинг турли жинслараро ташинуви жараёнида бу эслатмаларни ҳисобга олган ҳолда бошқача усул қўлланилган тадқиқот натижаси муайян масалани ҳал қилишга ёки тахминий ҳақиқатга эришишга ёрдам бериш-бермаслигидир.

