- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ИБН СИНО ВА ҒАЗЗОЛИЙНИНГ ИЛОҲИЁТГА ОИД ҚАРАШЛАРИНИНГ ИСЛОМ ФАЛСАФИЙ ФИКР ТАРАҚҚИЁТИГА ТАЪСИРИ
Ramziddin R. ISAKDJANOV (Muallif)Тарихан ислом цивилизацияси умуминсоний цивилизация ривожига муносиб ҳисса қўшган. Илк ўрта асрларда фаол бўлган аристотелизм, аверроизм ҳаракатлари манбаси айнан мусулмон юртларидир. Ибн Сино ва Ғаззолий каби алломаларнинг асарлари Европа тилларига таржима қилингандан сўнг айнан европаликларда фикрий портлаш юз бергани қайд этилади. Ислом фалсафасига оид асарларнинг гултожи айнан Ибн Сино ва Ғаззолий қаламига мансубдир. Ибн Сино мазкур соҳани тизимлаштирган бўлса, Ғаззолий мантиқий тафаккурнинг асосий муаммоларини кўрсатиб бера олди. Ибн Сино илоҳиётни ўрганишда мантиқий далилларни асос қилган бўлса, Ғаззолий ақлнинг чегараланганлигини, унинг чегараси тугаган ўринда юзага келувчи саволларга илоҳий китоблар жавоб бера олишини исботлашга ҳаракат қилди. Ислом фалсафаси фани назарияси ва методологиясини айнан мазкур икки аллома асарлари барпо қилиши шубҳасиздир.
Ҳозирги даврда диний ва дунёвий фанларни умумлаштиришда дин ва фалсафа синтези муаммоси мавжуд. Бу муаммолар ичида энг асосийси материянинг абадийлиги масаласидир. Ғаззолий ўз асарларида мазкур муаммони кўрсатиб бера олди, Ибн Сино материяни азалий ва абадий эканини мантиқий далиллар билан исботлашга ҳаракат қилди. Шу жиҳатдан замонавий тадқиқотчи ислом фалсафасига қўл урар экан, айнан Ибн Сино фалсафаси ва фалсафа ҳақидаги Ғаззолийнинг қарашларидан тўла воқиф бўлсагина кўзлаган натижасига эришиши мумкин.
Мақолада Ибн Сино, Фаробий, Ибн Арабий, Суҳравардий каби алломаларнинг пантеизм ғоясига оид қарашлари, янгиафлотунча мактабнинг борлиқ ҳақидаги қонуниятлари ва албатта, Имом Ғаззолийнинг баъзи бир масалаларга раддиялари ўрин олган. Нафақат, Марказий Осиё фалсафа тарихида, балки умуман, фалсафа тарихида энг мураккаб ҳисобланган “фалсафа ва дин синтези масаласи” ва “пантеистик қарашнинг теологик-рационал тушуниш масаласи” ҳозирги кунгача дунё тадқиқотчилари томонидан турлича талқин қилинмоқда. Ислом фалсафаси соҳасида мазкур мазкур муаммоли масалага ечим топиш ҳозирги кундаги мафкуравий ёт ғояларни кириб келишини олдини олишда муносиб ўринга эгадир.
39-4625517-07-2026 -
ИСЛОМ ФАЛСАФАСИ СОҲАСИДА ИБН СИНОНИНГ ГНОСЕОЛОГИК ТАМОЙИЛЛАРИ
Ramzjon Raximdjanovich ISAKDJANOV (Muallif)Дунёда дин ва фалсафа уйғунлиги борасида кўплаб илмий-тадқиқот ишлари мавжуд бўлиб, уларда Марказий Осиё мутафаккирларининг фалсафий таълимотлари мазкур минтақа маънавий меросининг муҳим қисми сифатида тадқиқ этилган. Марказий Осиёдаги мантиқий-гносеологик ғоялар тарихини ўрганиш нафақат ўтмиш маданияти ва фалсафасини, балки ҳозирги даврга хос ғоявий жараёнларни тўғри тушунишга ҳам имкон беради. Ибн Синонинг илоҳиётга доир гносеологик тамойиллари Ғарб мамлакатлари, россиялик, туркиялик, эронлик, тожикистонлик бир қатор олимлар томонидан ўрганилган бўлса-да, унинг диний-рационал қарашлари тизимли таҳлил қилинмаган. Олиб борилган тадқиқотларда асосан, Ибн Синонинг нафс, Руҳ, материянинг абадийлигига оид қарашлари тадқиқ этилган. Лекин олимнинг ислом дини манбалари, хусусан, Қуръони карим сураларига тафсирлари аксар тадқиқотчиларнинг эътиборидан четда қолмоқда. Натижада, айрим тадқиқотларда алломани материалист қилиб кўрсатишга, уни юнон фалсафаси давомчиси сифатида талқин этишга ҳаракатларни кузатиш мумкин.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда дин соҳасига, хусусан миллий ва диний қадриятларимизни қайта тиклаш ҳамда тўлақонли тадқиқ этиш, халқимизга соф қадриятларимизни етказишга катта эътибор қаратилмоқда. Шу маънода Абу Али ибн Сино илмий меросида фалсафага тегишли асарлар алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг фалсафий қарашлари шаклланишида Арасту ва Форобийнинг таъсири катта бўлган. Лекин, Ибн Сино фалсафада бу икки файласуфлар қаторида алоҳида ўринга эга бўлиб, ўзига хос мактаб яратган мутафаккир экани эътироф этилган. Ислом таълимотига асосланган Ибн Сино фалсафаси мероси нафақат ислом, балки яҳудий ва насроний дини олимлари фалсафий тафаккурига ҳам таъсир ўтказиб, алломанинг диний-фалсафий қарашларини ўрганиш билан бир қаторда жамиятдаги мажуд диний масалаларни рационал тушунишга зарурат туғилмоқда.
Ушбу мақолада ҳам асосий эътибор Ибн Синонинг илоҳиётга оид рационал қарашларини ўрганиш, динийлик ва дунёвийлик уйғунлигини, шунингдек, мўътадил ислом тамойилларини рационал йўл билан очиб беришда олимнинг қарашлари катта аҳамият касб этишини кўрсатиб беришга қаратилган.
Шунингдек, мақолада ислом оламида “Шайх-ур-раис” номи билан танилган буюк мутафаккир ва файласуф Ибн Синонинг Қуръони каримдаги баъзи сураларга ёзган тафсири, ислом ақидаси, калом илмида илоҳ масаласи бўйича ёзган асарлари, унинг рационалистик такаккур борасидаги қарашларига Ғарб олимларининг билдирган фикрлари, бу борадаги ислом фалсафасининг асосчиларидан ҳисобланган Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний каби буюк мутафаккирлар ҳамда Ибн Сино қарашлари ўзаро қиёсланиб, ўхшаш ва ўзига хос жиҳатлари кўрсатилиб, бу борада олиб борилган тадқиқотлар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.
78-9128617-07-2026 -
ИБН СИНОНИНГ ТЕОЛОГИК ТАЪЛИМОТИДА РАЦИОНАЛ ТАМОЙИЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ramzjоn ISAKDJANOV (Muallif)Мақола буюк файласуф Абу Али ибн Синонинг фалсафий қарашларини ёритишга бағишланган. Фалсафа тарихида энг мураккаб масалалардан бири – метафизика, яъни табиатдан ташқаридаги мавжудлик ҳақидаги ғоялар ва уларнинг мантиқий таҳлилидир. Айнан ибн Сино бу мураккаб таълимотни ривожлантирди ва мантиқий билиш услубидан фойдаланди. Кўпгина ғарб олимлари Ибн Сино меросини бир томонлама ўрганганлар. Унинг методологиясига турлича баҳо берганлар.
Мақолада мазкур ёндашувлар кўрсатиб ўтилган. Ибн Синонинг теологик масалаларга мантиқий ёндашув услубини ўрганиш ҳозирги кундаги ислом фалсафасига оид муҳим тадқиқотлардандир. Чунки дин ва фалсафа синтези масаласи ҳозирги давргача баҳсли масала бўлиб келмоқда. Ибн Синонинг тафаккур маҳсули ҳозирги давргача инсон ақлининг чегара билмас сарҳадлари намунаси бўлиб хизмат қилмоқда.
66-7432323-06-2026 -
ИБН СИНОНИНГ ФАЛСАФИЙ АСАРЛАРИДА “НАҚЛ УЛ-БУРҲОН” МАСАЛАСИ
Bakhadir MUSAMETOV (Muallif)Ушбу мақолада Ибн Синонинг фалсафий асарларида исботни бир фандан бошқа фанга ташиш (нақл ул-бурҳон) масаласи ўрганилган. Aристотел бурҳонни бир жинсдан бошқасига ташишни тақиқлаб, ҳар бир фаннинг чегараларини алоҳида қатъий белгилайди. Шу тариқа у илмий тадқиқот усулларининг асосини шакллантиришга ҳаракат қилади. Ибн Сино бурҳоннинг илмлараро рухсат ва ман этилиши ҳолатини изоҳлар экан, умуман олганда, Aристотел фикрларини қўллаб-қувватлайди. Ибн Сино ҳам Aристотел каби барча фанлар ўз бўлинмаларида ва бир-бирларидан мустақил ҳолда сақланиши керак, деган фикрда. Чунки у ҳамма нарсани бир бутунликда тушуниш ва ҳамма нарсани бир-бирига айлантиришга уриниш ўша бўлинмали фанларнинг ривожланишига тўсқинлик қилишидан хавотир олади.
“Зотийлик” тушунчасига асосланган бу тақиқ бурҳоний қиёснинг қисмлари бўлган термин ва муқаддамаларни ораларида биронта бўшлиқ қолдирмайдиган даражада бир-бири билан мустаҳкам боғламоқда эди. Дарҳақиқат, Aристотелнинг фанлар чегарасини белгилашдан асосий мақсади назарий асосни шакллантириш орқали илмий тадқиқотларнинг барқарорлигини таъминлашдан иборат эди. Бироқ барча фанларни алоҳида бўлинмаларга киритиб, илм-фан тараққиёти ҳақида гапириш мумкин эмас эди. Шу сабабли, мантиқ тамойилларига асосланиб, фанлар ўртасида бири борлик бурҳони, иккинчиси сабаб бурҳонини берувчи икки томонлама муносабат ўрнатилди ва натижада пайдо бўлган иерархия маълум даражада кутилган вазифанинг бажарилишини таъминлади.
Айланасимон яралар масаласи Aристотелнинг бурҳон тизимининг мукаммаллиги борасида шубҳа уйғотди. Бу ҳолат Ибн Синонинг бурҳонларни ташиш доирасини кенгайтиришига сабаб бўлди. Шу нуқтаи назардан, бизнинг тадқиқотимизда бу тақиққа ҳатто “Бурҳон” китобида ҳам ҳар доим ҳам амал қилинмаслиги ҳақида баҳс юритилиб, тақиқ тадқиқотчи ҳар қандай илмий тадқиқотни амалга оширишда мавжуд илмий инфратузилма ва мантиқ қоидаларини ҳисобга олиши кераклигини эслатувчи эслатма бўлиб хизмат қилади деган фикрни илгари сурамиз. Бу ерда муҳим ва диққат қаратилиши керак бўлган ҳолат – бурҳоннинг турли жинслараро ташинуви жараёнида бу эслатмаларни ҳисобга олган ҳолда бошқача усул қўлланилган тадқиқот натижаси муайян масалани ҳал қилишга ёки тахминий ҳақиқатга эришишга ёрдам бериш-бермаслигидир.
77-884117-09-2026 -
ABU ALI IBN SINONING TABIIY-ILMIY VA FALSAFIY QARASHLARI
Gularam MASHARIPOVA (Muallif)Maqolada Abu Ali ibn Sino tabiiy-ilmiy va falsafiy qarashlari har tomonlama tahlil qilindi va ilmiy merosidagi o‘sha davr ijtimoiy munosabatlari o‘rganildi. Ibn Sinoning boy falsafiy sistemasini ifodalovchi asarlarida («Kitob ash-shifo», «Kitob an-najot», «Donishnoma») mantiq, fizika, matematika, metafizik falsafiy bilimlar nuqtai nazaridan ilmiy jihatdan o‘rganildi. Abu Ali ibn Sinoning ilmiy merosini shartli ravishda 4 qismga, ya’ni falsafiy, tabiiy, adabiy va tibbiy sohalarga bo‘lish orqali olimning qarashlari yoritildi. Olimning qiziqish va e’tibori ko‘proq falsafa va tibbiyotga qaratilganiga e’tibor berilib, «Avitsenna» sifatida G‘arbda mashhur qilgan uning tibbiy merosi, xususan, «Tib qonunlari» bo‘lsada, «Shayxur-rais» nomi, eng avvalo, uning buyuk faylasufligiga ishora qiladi.
Abu Ali ibn Sinoning tabiiy-ilmiy va falsafiy qarashlari bilan bir qatorda diniy qarashlari ham o‘rganildi. Ibn Sino qarashlariga asosan Xudo abadiy, uning oqibati bo‘lmish materiya ham abadiydir. Uning o‘zi boshqa tayin jismlarning asosidir. Narsalarning moddiy asosi hech qachon yo‘qolmaydi. Materiyaning eng sodda bo‘linmas shakli 4 unsur: havo, olov, suv, tuproqdan iborat. Ularning turlicha o‘zaro birikuvi natijasida murakkab moddiy narsalar tashkil topadi. Murakkab narsalar shaklan o‘zgarishi mumkin, lekin ularning moddiy asosi bo‘lgan 4 unsur yo‘qolmaydi, abadiy saqlanadi.
Shuningdek, Abu Ali ibn Sinoning geologiya, mineralogiya, kimyo fanlariga oid qarashlari va bugungi kundagi ilmiy ahamiyati qiyosiy tahlil qilindi.
58-6565323-06-2026 -
МЕТАФИЗИКА ВА ОЛАМНИ ТАЛҚИН ҚИЛИШДА ИБН СИНО ЭКЗОТЕРИКАСИ
Ramzjon Raximdjanovich ISAKDJANOV (Muallif)Жаҳонда диний таълимотларни нотўғри талқин этиш, айниқса, ислом дини асосларини рационал тафаккур қилмаслик натижасида динийлик ва дунёвийлик, фалсафа ва динни ажратиш ҳолати ўрта асрларда ҳам, бугунги кунда ҳам кузатилмоқда. Шундай вазиятда ислом дини таълимотларини фалсафий талқин этиш, илоҳиёт мавзусини рационал йўл орқали тушунтириш мазкур масалаларни илмий асосда тушунишга ёрдам беради. Ўз даврида Абу Наср Фаробий “Дин ва фалсафа – ҳақиқатга олиб борувчи икки йўл” иборасидан келиб чиққан ҳолда диний ҳақиқатларни фалсафий қонунлар орқали тушунтириш кишиларда дин борасида мўътадиллик ёндашувини шакллантирган. Абу Али ибн Синонинг илоҳиёт мавзусидаги гносеологик тамойиллари, динни рационал тушунтириши мавжуд муаммога ечим топишда муҳим аҳамият касб этган. Шундан келиб чиқиб диний ҳақиқатларни мантиқий талқин қилиш, илоҳиёт мавзусини ёритишда рационал тамойиллардан фойдаланиш дин ва фалсафа масалаларни тўғри англашга ёрдам беради.
Дунёда дин ва фалсафа уйғунлиги борасида кўплаб илмий-тадқиқот ишлари мавжуд бўлиб, уларда Марказий Осиё мутафаккирларининг фалсафий таълимотлари мазкур минтақа маънавий меросининг муҳим қисми сифатида тадқиқ этилган. Марказий Осиёдаги мантиқий-гносеологик ғоялар тарихини ўрганиш нафақат ўтмиш маданияти ва фалсафасини, балки ҳозирги даврга хос ғоявий жараёнларни тўғри тушунишга ҳам имкон беради. Ибн Синонинг илоҳиётга доир мероси Ғарб мамлакатлари, россиялик, туркиялик, эронлик, тожикистонлик бир қатор олимлар томонидан ўрганилган бўлса-да, унинг диний-рационал қарашлари тизимли таҳлил қилинмаган. Олиб борилган тадқиқотларда асосан, Ибн Синонинг нафс, Руҳ, материянинг абадийлигига оид қарашлари тадқиқ этилган. Лекин олимнинг ислом дини манбалари, хусусан, Қуръони карим сураларига тафсирлари аксар тадқиқотчиларнинг эътиборидан четда қолмоқда. Натижада, айрим тадқиқотларда алломани материалист қилиб кўрсатишга, уни юнон фалсафаси давомчиси сифатида талқин этишга ҳаракатларни кузатиш мумкин. Шу сабабли Ибн Сино тафсирини ўрганиш динийлик ва дунёвийлик уйғунлигини, шунингдек, мўътадил ислом тамойилларини рационал йўл билан очиб беришда катта аҳамият касб этади.
Мазкур мақолада Қуръони каримнинг “Ихлос”, “Нур” ва “Фуссилат” сураларининг баъзи оятларига аллома ва файласуф Ибн Синонинг тафсирлари тадқиқ қилиниб, муаллиф томонидан таржима қилинган.
58-688324-07-2026 -
ХI-XII АСРЛАРДА ХОРАЗМДАГИ СИËСИЙ ҲОЛАТ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТ
Raziya MATIBAEVA (Muallif)Ушбу мақолада XI–XII асрларда Хоразм Марказий Осиёдаги илм-фан ва маданиятнинг йирик марказларидан бирининг ижтимоий-сиёсий, маърифий-маданий жараёнлари тарихи манба ва тадқиқотлар асосида тадқиқ этилган. Шу даврда кўплаб буюк олимлар фаолият юритганлар. Улар қаторида Абу Саҳл ал-Масиҳий (ваф. 977-1011 й.), Ибн Мискавайҳ (ваф. 1030 й.), Абу Райҳон ал-Беруний (973-1048), Абу Наср ибн Ироқ Жаъдий (ваф. 1036 й.), Абу-л Хайр Ҳаммор (941-1048), Абу Али ибн Сино (980-1037) каби буюк алломалар илм-фаннинг турли соҳаларида фаолият олиб борганлар.
Буюк Ипак йўли устида жойлашган, йирик тамаддун ўчоқларидан бири, Маъмун академияси ватани – Хоразм қадимдан илмий-маърифий ва маданий марказлардан бири бўлган. «Маъмун академияси» тасодифий ва ўткинчи ҳодиса эмас, балки у Хоразмдаги ижтимоий ҳаёт, иқтисодий ва маданий кўтарилиш ҳамда сиёсий барқарорликнинг инъикоси эди. Хоразмдаги бу илмий уюшма ўша даврдаги катта илмий марказ саналган. Шу боис ҳам илм аҳллари ўзларининг ҳар томонлама билимларини ошириш ва муҳим диний-ижтимоий масалаларни ҳал қилишга хизмат қилувчи асарларини ёзишга муваффақ бўлдилар.
X асрнинг охири XI асрнинг бошларида Хоразмдаги сиёсий осойишталик, мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий турмушидаги юксалиш ҳамда хоразмшоҳ маъмунийларнинг илм аҳлига бўлган ҳурмат-эътибор, меҳр-муруввати ўша даврнинг энг машҳур ва кўзга кўринган олимларининг Гурганчда тўпланишига сабаб бўлган. Шу даврда ҳукмронлик қилган хоразмшоҳлар мамлакат илм-фани ривожи учун катта ҳисса қўшдилар.
Хоразмнинг милоддан аввалги II минг йилликдан бошлаб ушбу минтақадаги йирик маданият марказларидан бири бўлиб келгани боис, Араб халифалиги бу ерни забт этиб, имкон қадар кўпроқ ўз тасарруфида сақлашга ҳаракат қилган. Аммо XII асрда Хоразм Бағдод халифалигига қарашли ерлардан ҳисобланса-да, Мовароуннаҳрда ўзининг кучли таъсирига эга эди. Бунда хоразмшоҳларнинг ўрни таъсирли бўлди.
Мақолада Хоразмшоҳлар тарихида фақат ўзининг манфаатларини ўйлаб, жамиятнинг фикри билан мутлақо қизиқмайдиган ва бу ҳақда бош қотирмайдиган, халқнинг аҳволига ачинмайдиган, узоқни кўра олмайдиган айрим иқтидорсиз давлат бошлиқлари фаолияти оқибатида мамлакат гирифтор бўлган аянчли тарихий факт ва маълумотлар ҳам ёритилган.
4-1330317-07-2026 -
ЎРТА ШАРҚ ВА ЎРТА ОСИЁДА ПЕДАГОГИК ФИКР ВА ТАЪЛИМ (IХ-ХII АСРЛАР)
Bahromkhuzha MAHAMADHODZHAEV (Muallif)Мақолада IX-XII асрларда яқин Шарқ ва Ўрта Осиё халқлари таълим ва маданиятининг жадал ривожланиш жараёнлари тадқиқ қилинган. Ушбу даврда буюк мутафаккирлар ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, ал-Фаробий, Ибн Сино, Беруний, Ибн Ироқ ғоялари ривожланиб, Европада фан ва таълим-тарбиянинг кенг тарқалишига йўл очиб берган.
Ислом Араб халифалиги, Византия, Ҳиндистон ва Хитой мамлакатларининг маданиятлари уйғун ва узвий равишда ривожланган. Ислом дунёси антик фалсафани, хусусан, Платон ва Аристотелни қабул қилди ва ўзлаштирди, ундан инсонни рационалистик нуқтаи назарини ўзлаштирган.
Араб халифалигида фан ва маърифатнинг ривожланиши, ижтимоий-иқтисодий тараққиётга, Уйғониш даврининг Мовароуннаҳр ва Хуросонда бошланишига Шарқ Ренессансига олиб келган. Бу Ренессанс даврида дунёда инсоннинг умумий таълим-тарбия усуллари ва такомиллашуви ҳақида ўлмас таълимот ва илмий мерос қолдирган кўплаб олим ва файласуф, мунажжим ва устозлар етишиб чиққан.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўрта аср мутафаккирларининг кейинги авлодлар илмий тафаккури билан тобланган ва бойитилган педагогик ғоялари замонавий педагогик тушунчаларда ўз аксини топиб, замонавий шахсни тарбиялаш ва тарбиялаш усуллари, йўналишлари ва тамойилларини ишлаб чиқишга замин яратди. Мақолада ушбу жараёнлар таҳлил қилинган.
159 - 16628929-06-2026 -
ЎРТА ОСИЁДА ТАРЖИМА МАКТАБЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
Bakhromkhuja MAKHAMADKHODJAEV (Muallif)Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти, санъати, маданиятига қизиқиши, мисолида кўриш мумкин. Ўзбек халқи жаҳон адабиётининг нодир асарлари билан танишиш баробарида, ўзи жаҳон адабиёти хазинасининг бойишига ҳиссасини қўшмоқда. Албатта бу борада таржима халқлар, миллатлар, мамлакатлар ўртасида олтин кўприк вазифасини бажармоқда. Жаҳондаги ҳар бир халқ, ҳар бир миллат бошқа халқлар, миллатлар яратган маънавиятимизни бойитаётган ноёб дурдона асарлар кашфиётлардан баҳраманд бўлиш билан бирга, ўзлари ҳам умумжаҳон маданияти хазинасига ўз ҳиссасини қўшиб келган. Шунинг учун ҳам дунёда бошқа қардош тиллар, миллатлар, мамлакатлар таъсирисиз ўз қобиғида ривожланиб кетган тиллар, миллатлар, мамлакатлар йуқ. Таржима тарихи - тил тарихи, миллат тарихи, мамлакат тарихи каби қадимийдир.
Дунёнинг турли минтақаларида, хусусан Ватанимизда яшаб, ижод қилган, дурдона асарлар яратган Муҳаммад Хоразмий, Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Фаробий, Қошғарий, Замахшарий, Юсуф Хос Хожиб, Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқалар оригинал асарлар ёзиш билан бирга таржима орқали жаҳон фани, маданияти, санъати, тарихи, адабиёти ва бошқа соҳалардаги дурдона асарлар билан ўз халқини баҳраманд эта олган таржимонлар фаолияти тўлақонли ўрганилмаган.
Буни билмай туриб, жаҳон стандартлари даражасидаги мутахассис – таржимон бўлиш қийин. Шарқ таржима мактаблари намояндалари, уларнинг таржима тарихида тутган мавқеи, қўллаган таржима услублари ва таржима орқали жаҳон халқларининг ўзаро алоқаларини ўрганиш хозирги куннинг долзарб масалаларидан. Шунингдек, Шарқ таржима мактаблари фаолияти тарихи, ютуқ ва камчиликлари бугунги кун даражасида чуқур таҳлил қилиб тўла – тўкис ўрганилмаган. Қўйидаги мақолада қатор таржима мактаблари тарихи, жаҳон таржима тарихининг ривожланиш босқичлари, Ўрта Осиё, хусусан, ўзбек таржима тарихини замонавий босқичи, Шарқ таржима тарихинининг мамлакатларнинг ўзаро алоқалари хақида маълумотлар келтирилган.
Жаҳон дурдоналари ҳисобланмиш асарларнинг Шарқ таржима мактаби таржимонлари фаолиятлари ўртасидаги муштараклик ва уларнинг натижаларини замонавий ўзбек таржимонлари ишида қай даражада акс этишини аниқлашга алохида урғу берилиши билан бир аторда Шарқ таржима мактаблари тарихи, ривожланиши ва Шарқ таржима мактаблари ўртасидаги алоқа, таъсир ва натижаларнинг таҳлили ёритилган.
78 - 8727804-07-2026 -
ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ ҲАҚИДА.
Gavkhar FUZAILOVA (Muallif)Мақолада педагогик маҳорат фанининг бугунги кундаги тарихий келиб чиқиши ва долзарблиги, Шарқ мутафаккирларининг ўқитувчилар педагогик маҳорати ҳақидаги қарашлари таҳлил қилинган. Шунингдек, қадим замонларда ўз илдизларига эга – педагогикада гуманистик анъананинг генезиси тадқиқ этилган. Бу муаммони Ибн Сино, Фаробий, ал-Фарғоний, Элбек, Авлоний каби Ўрта осиёлик олимлар кузатишган.
Маданий-педагогик анъананинг тарихий тараққиётини ўрганиш ва тушуниш замонавий муаммоларни теран англашга ёрдам беради. Педагогик фаолиятда маданиятнинг бирлаштирувчи моҳиятини тушунишга шахсни энг олий қадрият деб ҳисоблайдиган тарихий ва маданий анъаналар билан танишиш, бундай шахсни ривожлантиришни мақсад сифатида, демократик педагогик маданиятни ҳақиқий мавжудлик воситаси сифатида билишга ёрдам берган.
Ўрта Осиёда педагогик фикр тараққиётининг турли босқичларида таълим ва тарбияга гуманистик ёндашув йўлини ўрганиб чиқиб, кейинги демократик жамиятга ўтиш шароитида ҳар бир ўқувчининг индивидуал ривожланиш вазифалари табиий ва муқаррар равишда олға сурилганлигини таъкидлаш мумкин.
138 - 14437628-06-2026 -
ЁШ АВЛОДНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ
Timur Sobirovich SATTAROV, AKMARAL A. Batayeva, Dauletali AKBARHAN (Muallif)Ёш авлоднинг маънавий-маданий шаклланиши мавзуси доимо файласуфлар, диний олимлар, ўқитувчилар ва уни ўрганувчи этник гуруҳларнинг кўплаб вакиллари томонидан яқин фикр юритиш предмети бўлиб келган. Ҳар бир этник гуруҳ ёшларни тарбиялаш (ўқитиш ва тарбиялаш), унинг маънавий-маданий ўзлигини шакллантиришда муайян йўлларни ишлаб чиққан. Турли маданиятлар (Шарқ ва Ғарб) умуминсоний ва ўзига хос этно-миллий жиҳатларни ўз ичига олган таълим, маънавий-маданий тараққиёт ва тарбиянинг ўз модели ва стандартларига эга. Мақолада миллий қадриятларни тиклаш, миллий таълим тизимини такомиллаштириш ва баркамол ривожланган авлодни ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси ёш авлодининг маънавий-ахлоқий тарбияси муаммоси ҳақида сўз юритилган. Шунингдек, ёшларни миллий истиқлол мафкураси руҳида тарбиялашда Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг аҳамияти очиб берилади. Маданий ўтмиш йўқолмайди, авлодлар учун сақланиб қолади, бугунги кун учун ишлайди, келажакка пойдевор қўяди. Ўтмиш маданияти маънавият ва ахлоқ инқирозини бошдан кечираётган замонавийлик учун ҳамиша зарурдир. Ҳозирги маданий ривожланишнинг янги тенденциясини танлаш учун ўтмиш билан таққосланиши керак. Мақолада Шарқ мутафаккирлари, Абу Райхон Беруний, ал-Фаробий, Ибн Сино каби маърифатпарвар олимларнинг асарларида ёш авлодни тарбиялаш ғоялари билан боғлиқ бўлиб, уларнинг таълим-тарбияга оид фалсафий қарашлари ва ҳаёт мазмунини топиш, яхшилик ва ёмонликни ўрганиш, адолат, шафқат ва бошқа ҳодисаларни аниқлаш каби ҳаётий вазифаларни таҳлил қилади. Буюк олим, мутафаккир ёш авлодни ватанпарварлик ва юксак ҳуқуқий маданият руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлган сиёсий- ҳуқуқий таълимотларни, Шарқ мутафаккирларининг асарларини ўрганишнинг долзарблигига эътибор беради. Мақолада замонавий ёшларни миллий анъаналарга асосланган ватанпарварлик руҳида тарбиялаш муаммолари кўтарилган.
35-44161404-07-2026
