Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • XII-XIV АСРЛАРДА МОВАРОННАҲРДАГИ ИЛМИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ

    Sherzodjon A. UMARALIYEV (Muallif)

    XII-XIV асрларда Мовароуннаҳрда Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида йирик илмий марказлар фаолият юритган. Мазкур даврда Мовароуннаҳрнинг Фарғона водийсида ҳам бир қанча илмий марказлар фаолияти юзага келди. Улардан Марғинон, Ўш, Ўзжанд, Хўқанд ва Хўжанд каби шаҳарлар Қорахонийлар давридан тортиб, мўғул босқинидан кейинги даврлар мобайнида ҳам илмий марказ сифатидаги аҳамиятини сақлаб қолди. Мазкур давр оралиғида ушбу минтақадан Бурҳонуддин Марғиноний, Алоуддин Косоний, Фахруддин Қозихон, Сирожуддин Ўший, Заҳируддин Марғиноний ва Ҳусомуддин Ахсикатий каби ислом ҳуқуқи соҳасининг йирик намоёндалари етишиб чиқди. Шу билан бирга, Фарғона водийсида қироат илмида Абу Тоййиб Хўқандий, Абу Ҳафс Андкуноний, Абу Наср Фарғоний, тасаввуф соҳасида Саъдуддин Фарғоний, фиқҳ илмида Шарофуддин Фарғоний, Қози Хўжандий ҳамда ҳадис илмида Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Хўжандий каби олимлар фаолият юритгани аниқланди.


    Мазкур давр Мовароуннаҳр минтақаси учун мураккаб сиёсий жараёнларни қамраб олгани билан ажралади. XII-XIV асрлар Мовароуннаҳр минтақасида Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар ҳамда Мўғул Чиғатой хонлиги ҳукмронлик қилган. Шунга қарамай, ушбу ҳукмрон сулолалар даврида минтақада илмий-маданий муҳаитнинг ривожланиши тўхтаб қолмади. Қорахонийлар даврида масжидлар бир вақтнинг ўзида мадрасалар вазифасини ўтаган. Мўғул Чиғатой хонлиги остида мўғулларнинг маҳаллий аҳоли билан ўтроқлашуви оқибатида ислом динига эътиқод қилиш сақланиб қолган ҳамда бунинг таъсирида исломга асосланган маданий юксалиш тўхтаб қолмаган эди.


    XIV аср бошларида Мовароуннаҳрнинг ғарбида жойлашган Замахшар шаҳрида бўлган Ибн Баттута масжидларда сунний мусулмонлардан кўра мўътазилий тоифаси вакиллари кўпчиликни ташкил қилганини қайд этган. Демак, ушбу даврга хос мураккаб сиёсий жараёнда ҳам аҳли сунна эътиқодидан бошқа мусулмон тоифаларнинг шаклланиши ҳам юз берган.


    XII-XIII асрлар Мовароуннаҳрда ҳанафий мазҳабида мавжуд Ироқ фиқҳ мактабига ҳамоҳанг равишда Мовароуннаҳрда Самарқанд ва Бухоро мактаблари шаклланиши ниҳоясига етди. Эндиликда мовароуннаҳрлик фақиҳлар Самарқанд ёки Бухоро фиқҳ мактаби вакилларига ажрала бошлади. Масалан, Фарғона водийсидан етишиб чиққан Бурҳонуддин Марғиноний Самарқанд фиқҳ мактаби вакили бўлса, ўзжандлик Фахруддин Қозихон Бухоро фиқҳ мактаби намоёндаларидан саналади. Шунга кўра, Мовароуннаҳрда ислом ҳуқуқи соҳасининг ўрганилиши бўйича ушбу икки шаҳар йирик маданий марказга айланди.

    59-68
    34
    5
    18-07-2026
  • XIX АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ – XX АСР БОШЛАРИДА САМАРҚАНД МАДРАСАЛАРИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИ

    Sunnatullo MUXIDDINOV (Muallif)

    Мақолада XIX асрнинг охири – XX аср бошларида Самарқандда мадрасаларнинг умумий ҳолати, сони, улар­нинг даромадлари таҳлил қилинган. Муаллиф Туркистон генерал-губернаторлиги даврида мадрасалар мулки­нинг бошқаруви ва Самарқанд вилоятида соҳани назорат қилишдаги ўзига хос жиҳатларни очиб берган. Янги ҳукуматнинг бу ўқув даргоҳларини бошқаришдаги сиёсатининг мадрасалар фаолиятига таъсири, мадраса тала­баларининг рус тилига муносабати, рус амалдорларининг мадрасалар ўқув жараёнига рус тилини киргизишдан кўзлаган мақсадлари очиб берилган. Мадрасалардаги талабаларнинг аниқ сони манбалар асосида кўрсатилган. Самарқанд мадрасаларининг жойлашуви вилоят миқёсида таҳлил қилиниб, талабалар сонининг номутаносиб­лиги сабаблари келтирилган. Шунингдек, мадрасаларнинг ўқув жараёни, ўқув фанлари ва китоблар рўйхати кел­тирилган. Ўқув жараёнидаги фанлар ва ўқитиладиган дарсликларнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида холисона фикр билдирилган. Айни даврга оид бўлган Самарқанд мадрасалари ўқув жараёни минтақадаги бошқа вилоятлар мадрасалари ўқув жараёни билан таққосланган ҳолда ёритилган. Самарқанд мадрасалари ҳақидаги маълумотлар ва хулосалар бирламчи манбалар, ёзма ва архив ҳужжатлари асосида берилган. Муаллиф томонидан муаммони ўрганишга доир бир қатор мустақил хулосалар илгари сурилган.

    18-23
    44
    5
    26-06-2026
  • ШОШЛИК ФАҚИҲЛАРНИНГ МИНТАҚА ИЛМИЙ МАРКАЗЛАРИДАГИ ФАОЛИЯТИ

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Ислом анъаналари асрлар давомида Марказий Осиё халқлари бой маданий мероси билан қўшилиб, бу ерда ижтимоий-маънавий ҳаётда акс эт- ган ҳамда фан ва таълимнинг ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган мусулмон маданияти шаклланишига кў- маклашди. Бу тарихий жараёнларда Ўзбекистон ҳамда унинг етакчи маданий марказлар сифатида бутун мусул- мон оламида шухрат қозонган Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) ва бошқа шаҳарлари алоҳида ўрин эгаллади. IX – XII асрлар Марказий Осиёда илмфан ва мада- ният, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Биноба- рин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илмфан ва маданият марказлари си- фатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Милодий IX аср фиқҳ илмида катта ютуқлар қўлга киритилгани боис “фиқҳ илмининг олтин асри” деб юритилади. Мақолада ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик фақиҳларнинг минтақа илмий марказларидаги фаолия- ти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида фиқҳ илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Насаф, Термиз ҳамда мин- тақадаги Марв, Бағдод каби турли шаҳарлардаги мадра- саларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.

    4-15
    31
    4
    30-06-2026
  • МИСРЛИК ТАРИХЧИ ТОЖУДДИН СУБКИЙ «ТАБАҚОТ АШ-ШОФИЪИЯ  АЛ-КУБРА» АСАРИДА ШОШ (ТОШКЕНТ) ОЛИМЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Фиқҳ – ислом ҳуқуқшунослиги соҳаси сифатида VIII-X асрларда шаклланди ва унинг методологияси вужудга келди. Фиқҳ илми мустақил ҳуқуқшунослик соҳаси сифатида ривожлана бориб, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига оид масалаларни қамраб олди. Бу жараён икки ярим аср давом этиб, ислом ҳуқуқшунослигининг шаклланишида “олтин аср” деб номланади. Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби олимлари ёзган асарлар туфайли ривожланган Ислом қонуншунослиги халқимиз маънавий­ҳуқуқий меросининг ажралмас қисми сифатида асрлар давомида Марказий Осиё халқлари ҳаётида муҳим омил бўлиб хизмат қилган.


    IX – XII асрлар Марказий Осиёда илм­фан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бинобарин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илм­фан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан.


    Мақолада мисрлик тарихчи Тожуддин Абу Наср Абдулваҳҳоб Субкийнинг “Табақот аш-шофиъия ал-кубра” номли асарида ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик фақиҳларнинг минтақа илмий марказларидаги фаолияти таҳлил қилинган.  Шунингдек, Шош воҳасида фиқҳ илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Бағдод каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда  фаолият кўрсатган олимлар  ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.

    4-11
    19
    1
    18-07-2026
  • ШОШЛИК МУҲАДДИСЛАРНИНГ МИНТАҚА ИЛМИЙ МАРКАЗЛАРИДАГИ ФАОЛИЯТИ

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    IX – XII асрлар Марказий Осиёда илм- фан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бинобарин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илм -фан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбалари-да Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Ми-лодий IX аср ҳадис илмида катта ютуқлар қўлга киритилгани боис “ҳадис илмининг олтин асри” деб юритилади.


    Мақолада ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик муҳаддисларнинг минтақа илмий марказларидаги фаоли-яти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида ҳадис илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Хива, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Қазвин каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.

    75 - 82
    18
    5
    27-06-2026
  • ЗАРАФШОН ВОҲАСИДАГИ ЭПИГРАФИК ЁДГОРЛИКЛАРНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ (XV-XIX АСРЛАР)

    Mekhrojiddin AMONOV (Muallif)

    Мақолада XV-XIX асрларда Зарафшон воҳаси нақшбандия тариқати билан боғлиқ эпиграфик ёдгорликларда сақланиб қолган битиклар тадқиқ этилган. Эпиграфик ёдгорликда тариқатда фаолият кўрсатган муайян шайх-муршиднинг насаби, устозлари ҳақида, туғилган ёки вафот этган йили ҳақида аниқ маълумот сақланган. Бу маълумотлар манбаларда келтирилган маълумотларни бевосита тўлдиради. 
    XV-XIX асрга келиб Самарқанд ва Бухорода тариқат шайхларининг фаоллиги бирмунча сусайган бўлса-да, илдизи хожагон тариқатига бориб тақаладиган нақшбандия тариқати воҳада кенг тарқала бошлаган. Бу тариқатнинг мазкур ҳудудда етакчи тариқатга айланиши XV-XIX асрларда яшаб ўтган тариқат пешволари Хожа Алоуддин Аттор, Хожа Аҳрор Валий, Махдуми Аъзам Даҳбедий, Муҳаммад Ҳусайн каби тариқат намояндалари номи билан боғлиқ. Афсуски, уларнинг ҳаёти ва маънавий мероси, нақшбандия тариқатидаги фаолияти ҳанузгача алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида тўлиқ ўрганилмаган. Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Хожа Саққо маҳалласидаги Шайх Саққо Валий қабртошининг бир бўлаги сақланган. Муҳаммад Мусохон хожа Сармежийнинг авлодлари: Яҳё хожа, Жалолиддин хожа, Низомиддин хожаларнинг қабртош битиклари асосида уларнинг насаб ва ҳасабда бир авлод бўлгани аниқланди. Миён Фазл Муҳаммадхон қабртошидаги маълумот асосида 1884 йилда вафот этгани, ҳиндистонлик алфи соний (яъни нақшбандия-мужаддидия) тариқати асосчиси, Имом Раббоний номи билан машҳур аллома Шайх Аҳмад Сирҳиндий авлодидан экани маълум бўлди. Унинг Миён Ғуломхон исмли ўғли бўлгани васиқа ҳужжатидан аниқланди. Халифа Ғиёсиддин хожанинг авлодига тегишли эпиграфик ёдгорликда Ҳазрат Алига қадар етган насаб шажараси битилгани ва Темур хожанинг отаси (“қози мулло мир Маҳмуд хожа ибн халифа Ғиёсиддин хожа” деган маълумотга кўра) “Қози” ҳамда “Муфтий” лавозимларида фаолият кўрсатгани аниқланди. Ғиёсиддин хожанинг Эшони Калон Султонхон, мулло мир Маҳмуд хожалар ва мулло Муҳаммад хожа исмли ўғиллари бўлгани мақолада таҳлил қилинган.


    Нақшбандия тариқатига оид эпиграфик манбаларни ўрганиш ҳанузгача номаълум қатор ахлоқий, маънавий ва назарий масалаларни очиқлашга ёрдам беради.  Ўзбекистон ҳудудидаги турли тарихий мажмуа, қабристон, меъморий иншоот ва қабртошларда сақланиб келаётган битиклар тарихий манба сифатида ўтмишнинг номаълум жиҳатларини очиб бериб, тарих фанининг эпиграфика, манбашунослик, ономастика, хронология, исломшунослик каби тармоқлари учун муҳим материаллар тақдим этади.

    17-21
    13
    0
    17-09-2026
  • МОВАРОУННАҲРДА ФИҚҲ ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

    Muzaffar Murodovich KAMILOV (Muallif)

    Ушбу мақолада Марказий Осиёда ҳанафийлик мазҳаби бошқа исломий мазҳаблар, фирқалар, мактаблар, тариқатлар орасида ўзига хос мавқени эгаллагани таҳлил этилган. Тадқиқ этилган манбалар шуни кўрсатадики, Мовароуннаҳрда IX асрдан бошлаб то XIII аср охиригача ҳанафийлик мазҳабида узлуксиз доимий анъаналар давом этган. Мақолада айнан мана шу жиҳатларга алоҳида урғу қаратилган. Ушбу мақолада мазҳабнинг буюк намоёндалари доираси - муфтийлар, мужтаҳидлар, устозлар, мўътабар матн, асарлар муаллифлари, ўз даврининг кўзга кўринган диний арбоблари шахсиятлари аниқланган. Улар ҳақида маълумотлар тўпланган. Биринчидан, ҳанафийлар анъаналарига суянган ҳолда, иккинчидан, йиғилган маълумотлар таҳлили натижаларига қараб, ушбу мактаблар тарихи бўйича янги илмий хулосалар илгари сурилган.


    Мақолада Мовароуннаҳрда шаклланган Самарқанд, Бухоро, Шош, Фарғона, Хоразм ва Устуршана мактабларида етишиб чиққан фақиҳлар тўғрисида библиографий маълумотлар тақдим этилган бўлиб, уларга тегишли асарларнинг минтақа фиқҳ илми ривожидаги аҳамиятига ҳам тўхтаб ўтилган. Мазкур олимларнинг етишиб чиқиши ҳамда улар томонидан ёзилган асарларнинг мусулмон дунёсининг турли минтақаларига тарқалишда муҳим рол ўйнаган минтақадаги сиёсий-ижтимоий ҳолат ҳам таҳлил этилган. Ушбу омиллар Мовароуннаҳр минтақаси XI-XIV асрлар оралиғида ҳанафий мазҳаби ривожланишининг марказига айланишига сабаб бўлгани мисоллар асосида тадқиқ этилган.

    4-16
    20
    14
    24-07-2026
  • XVIII АСР ОХИРИ - XX АСР БОШЛАРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШИА ЖАМОАЛАРИНИНГ СИЁСИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТИ

    Shukhrat Rustamovich TOKHTIEV (Muallif)

    Ҳозирги даврда Марказий Осиё ҳудудида бошқа кичик диний жамоалар қаторида истиқомат қилиб келаётган шиа жамоалари тарихи, яъни  уларнинг Марказий Осиёга кириб келиши, жамоа сифатида шаклланиши, ҳаёт тарзи, уларнинг тарихимизда тутган ўрни, урф-одатлари, анъаналари, шиалик вакиллари эътиқоди асосида ҳудудимизда юзага келган қадамжолар масаласи Ўзбекистон тарихшунослиги, исломшунослиги, этнографияси ва маданияти нуқтаи назаридан ҳануз чуқур ва тизимли тадқиқ этилмаган.


     Марказий Осиёдаги шиа жамоалари тарихини чуқур ўрганиш, диний урф-одатларини тадқиқ қилиш Ўзбекистон тарихи, этнографияси, исломшунослиги ва маданиятининг ўзига хос ажралмас бир қисми деб ҳисоблаш ўринлидир. Чунки шиа жамоалари бир қанча асрлар давомида Марказий Осиёнинг сиёсий, ижтимоий-маданий ҳаётида ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб келмоқда ва бу ҳудудда истиқомат қилувчи бошқа диний жамоалар билан узвий боғлиқ бўлган.


    Ушбу мақолада Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги иснаашарий (имомий) ва исмоилийлик оқими вакиллари бўлган шиа жамоалари тарихи ва маданиятининг таҳлилига бағишланган. Мақолада маълумотлар тарихдан маълум бўлган шиа ва суннийлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар нафақат диний, сиёсий ва ижтимоий муносабатларда, балки ислом доирасида икки катта йўналиш вакилларининг тўғридан-тўғри кураш олиб боришгача етганлиги, бу икки йўналиш вакилларининг бир-бирига “кофир” тамғасини қўллагани, гоҳида эса, ўзаро ҳарбий юришлар ва қонли тўқнашувлар сабаб бўлган диний томондан қабул қилмасликни сиёсий қарама-қаршиликдан ажратиб бўлмай қолган даврлар инобатга олинган ҳолда тадқиқ этилган. Шунингдек, ҳозирда асосан ҳанафий суннийлар орасида истиқомат қилган ҳолда азалдан ўз диний анъана ва маросимларни сақлаб келишаётгани ҳамда шиалик вакилларининг Марказий Осиёга кириб келиши тарихи, мавжуд шароитлар туфайли эронийларни Ўзбекистон маданияти ва фанига қўшган ҳиссаси, эронийлар каби этник гуруҳлар маҳаллий шароитларга мослашиб, ҳатто, шу шароитларга ўзининг тегишли таъсирларини кўрсата олганлиги, эронийларнинг чекланган ассимиляция жараёнини (айниқса, тил ва маданият жиҳатидан) кузатиладиган, аммо ушбу этник гуруҳ ўзига хос хусусиятлари (идентификацияси)ни сақлаб қолганлиги ҳақидаги маълумотлар кўриб чиқилган.

    24-34
    19
    17-07-2026
  • ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДА ИСЛОМ ОБИДАЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ ВА ТАДҚИҚИ

    Irodaхon Muxtarovna GAFUROVA, Aziza Nigmatovna GULYAMOVA (Muallif)

    Мақоланинг асосий мақсади – XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Туркистон ҳудудларида, жумладан, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразмда ислом меъморий обидалари – масжидлар, мадрасалар, минора, хонақоҳ, мақбара ва мозорларнинг ҳолати, уларга бўлган муносабат ва  тадқиқ этиш бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилинган.


    Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.


    Масжидлар таъмирига рухсат вилоят губернаторларидан олинган, янгиларини қуришга эса, генерал-губернатордан рухсат олинган. Ўрта Осиёда миноралар икки ҳолатда қурилган: биринчидан, иншоотнинг бурчаклари ва дарвоза ён қисмларини кучайтириш учун, яъни, мустаҳкамлаш учун бўлган. Иккинчидан, деворлардан алоҳида, масжид яқинида жуда ҳайбатли, юқорилаган сари торайган маҳобатли миноралар қурилган. 


    Ўрта Осиёда мадрасалар мусулмонларнинг ёпиқ шаклдаги олий ўқув муассасаси ҳисобланган. Биринчи мадраса Бағдоддаги Малик Шоҳ даврида 1065 йили қурилган. Ўрта Осиёда эса биринчи мадраса Х асрда Бухорода қурилган. Ўша даврда олимлар учун бир қатор вақфлар ажратилган. Бухоролик олимлар кўплаб вақф эгалари бўлишган, Бағдодда очилган мадраса умуман қўллаб-қувватланмагани сабабли Бағдодда ўқишни пуллик қилишган.


    Туркистонда мадраса – олий мусулмон диний ўқув муассасаси, диний мактабга ўқитувчи, ислом уламоларини тайёрлаб келган. Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олиниши давридаги мадрасалар сони ҳақида турли маълумотлар мавжуд бўлиб, рус сайёҳи П.Пашинонинг маълумотига кўра, Тошкентда 1866 йилда 15 та мадраса бўлган. Мадрасалар сони ҳақидаги маълумотлар ҳам турлича. ХХ аср бошларида Туркистонда 12 мингта талаба ўқиган. Машҳур мадрасаларда юзлаб толиблар таълим олган. Кўпгина Ўрта Осиё мадрасалари орасида домла ва толиблар алмашинуви Россияга қўшиб олинишидан олдин ҳам жуда жадал бўлган. Туркистонлик муллаваччалар Бухорога илм олишга мунтазам боришган.


    Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олинишининг илк кунлариданоқ рус ҳукумати нафақат илмий, балки диний жиҳатдан ҳам ислом обидаларига диққатли ва эҳтиёткорона муносабатда бўлишни талаб қилган. Чет эл музей агентларининг ҳаракати ҳам вайронкор бўлган, ҳар йили кам миқдорда бўлмаган ислом дурдоналари сотиб олиниб, олиб чиқиб кетилган.


    Исломий меъморий обидалари вақф маблағлари ҳамда мусулмонларнинг эҳсонлари ҳисобига таъмирланиши керак бўлган, шу сабабли ҳукумат маблағ ажратишга шошилмаган. Кўп ҳолларда маҳаллий бой қатлам бефарқ бўлиб, келиб тушган вақф пуллари шахсий мақсадда ўзлаштирилган.


    Ушбу мақолада Туркистон ўлкасидаги ислом обидалари 

    14-23
    9
    3
    17-07-2026
  • ЗАНГИОТА МЕЪМОРИЙ МАЖМУАСИ ВА УНДАГИ ЭПИГРАФИК ЁЗУВЛАР

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Ислом маданияти адабиёт, тарих, фалсафа ва бошқа ижтимоий ҳамда табиий фанлар, шунингдек, одоб-ахлоқ, урфодат каби ижтимоий ва маданий турмуш тарзида ўзининг ифодасини топди. Марказий Осиё халқларининг бой маданий анъаналари нафақат бу ердаги, балки бошқа музофотлардаги мусулмон маданияти ривожига ҳам катта таъсир кўрсатди. Ўзбекистондаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) ва бошқа шаҳарлар бутун мусулмон Шарқидаги маданий марказлар қаторида машҳур бўлган.


    Тошкент воҳасидан жаҳонга машҳур кўплаб олимлар етишиб чиққан. Кўҳна Тошкент буюк ва тақводор олимлар, муҳаддислар, солиҳлар абадий қўним топган муборак масканлардан бири сифатида намоён бўлади. Айнан шу ерда Абу Бакр Қаффол Шоший (Ҳазрати Имом), Зангиота, Шайх Хованд Тоҳур ва бошқаларнинг жасадлари мангу ором топган.


    Ушбу мақолада Яссавий тариқатининг таниқли вакили Занги ота (Ой-Хожа ибн Тош-Хожа) фаолияти манбалар асосида ўрганилган. Маълумки, Занги отанинг бутун онгли ҳаёти мўғуллар босқинига, минтақадаги беқарорлик ва зўравонлик даврига тўғри келган.


    Маълумки, мўғуллар истилоси давридан юртимизда маданият таназзулга учрай бошлади. Аммо мўғулларга қарши озодлик кураши жараёнида юртимиз аҳолисининг диний тафаккурида кескин ўзгаришлар юз бериб, яссавия, кубравия, нақшбандия каби суфийлик тариқатлари шаклланди. Бу даврда ислом тасаввуф шаклида Марказий Осиё халқлари учун маънавий ва ғоявий жипслаштирувчи куч ролини ўйнади. Тасаввуфнинг ана шундай сиймоларидан бири Зангиота эди. Мақолада Занги отанинг камтарона турмуш тарзи намуна сифатида, унинг фидойилик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, адолатпарварлик, меҳр-оқибат ва меҳр-оқибат каби фазилатларни кенг тарғиб этишдаги ўрни таҳлил қилинган. Занги ота ёдгорлик мажмуасининг Марказий Осиё ислом маданиятидаги алоҳида ўрни ҳам тадқиқ этилган. Шунингдек, меъморий мажмуанинг тарихи ва мажмуа биноларидаги эпиграфик ёзувлар ўрганилган.

    11-18
    15
    5
    22-07-2026
  • ИБРОҲИМ САМАРҚАНДИЙ ШАХСИЯТИНИНГ ГЕРМЕНЕВТИК ТАҲЛИЛИ

    Feruz KHOLMUMINOV (Muallif)

    XIV-XV асрларда ислом динининг Индонезия архипелагида кенг тарқалишида асли самарқандлик олимларнинг ҳиссаси катта бўлган. Ушбу олимлардан бири – Малик Иброҳим ас-Самарқандийдир. У асли самарқандлик бўлиб, Индонезия халқи орасида Шайх Жумадул Кубро ёки Жамолиддин Акбар ал-Ҳусайний номлари билан танилган Мавлоно Ҳусайн Жумадил Кубронинг ўғли эканлиги манбаларда келтирилади. Бу икки олим Жануби-Шарқий Осиё минтақаларида ислом дини кенг тарқилашига катта ҳисса қўшган Вали сонго деб номланувчи тўққиз авлиёдан иборат олимлар ҳалқасига киради. Маълумотларга кўра, Иброҳим Самарқандий биринчилардан бўлиб Индонезияда ислом дини таълимотларини ўргатувчи диний мадраса-мактаб ташкил қилгани тўғрисида манбаларда келтирилган. Бугунги кунда ҳам Индонезия Республикасида унинг номи билан аталувчи университет ва институтлар фаолият юритади.


    Тадқиқотчилар асарларида айтилишича, дастлаб Ява оролига Мавлоно Жумадил Кубро ўзининг икки ўғли Иброҳим ва Исҳоқлар билан келади. Сўнгра улар ислом динини тарқатиш мақсадида ажралиб турли томонларга тарқалиб кетади. Манбаларга кўра, Жумадил Кубро Ява оролида қолади, Иброҳим Самарқандий Чампага (Ҳозирги Вьетнам ҳудудлари), Мавлоно Исҳоқ эса Суматра оролининг шимолий ҳудуди бўлган Пасайга жўнаб кетади.


    Уларнинг кейинги ҳаётлари тўғрисидаги маълумотлар турлича, баъзиларига кўра Иброҳим Самарқандий табиблик ва тижорат билан шуғуллангани, маҳаллий деҳқонларга деҳқончилик маданиятини ўргатгани, маҳаллий ҳукмдорлардан бирининг қизи билан оила қуриб ундан икки фарзанд кўриб сўнгра ўз оиласини ташлаб Ява оролига қайтгани тўғрисида маълумотлар учрайди. У умрининг сўнгини ҳозирги кунда Гресик деб номланувчи қишлоқда ўтказгани ва 1419 йилда вафот этгани айтилади. Ҳозирги кунда унинг мақбараси мавжуд бўлиб маҳаллий аҳоли учун муҳим зиёрат масканларидан бири саналади.


    Иброҳим Самарқандий кўплаб маҳаллий аҳолининг ислом динини қабул қилишига сабабчи бўлгани манбаларда келтирилади. Бунинг асосий сабаби сифатида унинг савдогарлик фаолияти натижасида кўплаб зодагон кишилар билан танишгани, улардан ислом динини ёйишда катта ёрдам олгани келтирилади.


    Ушбу мақолада Малик Иброҳим Самарқандийнинг шахсияти, насабномаси ва ҳаётий фаолияти ўрганилган. Иброҳим Самарқандийнинг Индонезия архипелагида ислом дини тарқалишининг дастлабки даврида тутган ўрни тадқиқ этилган. Шунингдек, илмий тадқиқот доирасида XIV-XV асрларда Самарқанд минтақаси ва Ява оролида тарқалган ислом динининг ўзига хос боғлиқликлари ҳам очиб берилган.

    68 - 80
    16
    3
    08-07-2026
  • МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИСЛОМ ДИНИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТГА ТАЪСИРИ

    Ilhomjon BEKMIRZAEV, Irodaхon GAFUROVA (Muallif)

    Ушбу мақолада Марказий Осиё мустақил маънога эга бўлган минтақавий цивилизациялардан бири бўлганлиги, кўп асрлик ривожланиш жараёнида мазкур цивилизация жузъий антропологик, ижтимоий, сиёсий, тил, диний ва бошқа ўзгаришларга қарамасдан доимий ўзига хос қонуниятлари, жиҳатлари шаклланиб борганлиги ҳамда Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган марказий шаҳарлар ҳисобланган Бухоро ва Самарқандда миллий қадриятлар ислом цивилизациясининг асосини ташкил этгани, юзлаб авлодлар тажрибаси асосида шаклланган мазкур қадриятлар билан уйғунлашиб кетган бой диний ва тарбиявий тажрибалар тўплангани, Марказий Осиё ҳудудларида VII асрдан бошлаб ислом дини тарқала бошлагандан, минтақада ислом илмларининг миллий маданият билан алоқалари қандай тарихий босқичлар орқали мустаҳкамланиб борганлиги ҳақида бирламчи манба ва тадқиқотларга таяниб таҳлилий маълумотлар илгари сурилади. Шунингдек, ушбу мақолада Марказий Осиё ва ислом маданиятлари ўзаро таъсир этиш ва ўзлаштириш даври ҳамда Марказий Осиё ислом минтақавий формаси шаклланган ва барқарорлашган даврининг ўзига хос жиҳатлари илмий асосланган. Ислом тарихида мазҳаблар вужудга келган даврдан бошлаб (VIII аср охири, IX аср боши), ҳанафийлик мазҳаби конкрет сиёсий-ижтимоий сабабларга кўра Марказий Осиёда етакчи, баъзи ҳолларда эса диний ҳаёт соҳасида ягона кучга айланганлиги учун бу жараёнлар унинг бевосита фаол қатнашуви ва ғоявий етакчилигида ўтганлиги ҳам мақолада илмий асосланган. Ушбу мақола орқали ўқувчи исломнинг Марказий Осиёдаги тарихи, унинг минтақа маданиятидаги ўрни, миллий қадриятлар билан муштараклашув хусусиятларини ўрганишда ҳанафийлик мазҳабининг роли бағоят муҳим бўлганлигини тушиниб етади. Мазкур мақолада яна илк ҳанафийлик мазҳабининг минтақадаги муваффақиятида Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг тарихий-маданий марказ сифатидаги ўрни, Мовароуннаҳрдаги ислом илмлари ривожида минтақанинг турли катта-кичик шаҳарларида етишиб чиққан олимларнинг роли катта бўлганлиги алоҳида таъкидланади

    4-15
    24
    4
    04-07-2026
  • ВАҚФ МУЛКЧИЛИГИНИНГ ТУРКИСТОН ТАРИХИДА ТУТГАН ЎРНИ

    Irodaxon GAFUROVA (Muallif)

    Мақоланинг асосий мақсади Туркистон ҳудудларида, жумладан, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразм, Тошкентда мансабдорлар ва оддий халқ орасидаги турли қатлам вакиллари томонидан имзоланган масжид ва мадрасалар учун кўчмас мулк, пул миқдори, ерлар вақфномалари ҳужжатлари ҳақида маълумот беришдир. Маълумки, вақфлардан тушган даромаддан масжид ва мадрасалар таъмири, қайта тикланиши ва сақлаш, муаззин ва имомларга ойлик тўлаш, мадраса толибларига стипендия тўлаш учун сарфланган. Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.XIX аср охири ва XX аср бошларида минглаб вақфномалар имзоланиб, ҳозирги кунда архивда сақланади. Ушбу вақфномаларни ўрганиш натижасида у ёки бу масжид ёки мадрасага қанча миқдорда вақф ажратилгани, ким томонидан ажрратилгани, қаерда ва ким томонидан имзолангани ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин. Мақолада тарихий аҳамиятга молик турли ҳужжатларга, асосан, Ўрта Осиёда ислом тарқалиши билан бу ерларда вақфга ерлар, карвонсарой, дўкон, ҳаммом, тегирмон, жувозхона ва бошқа фойда келтирувчи кўчмас мулклар, пул ва китоблар тадқиқ этилган. Ислом тарқалган илк асрларда хозирги Наманган ҳудудида вақфга қишлоқ хўжалигининг ажралмас қисми бўлмиш қул, иш ҳайвони ва меҳнат қуроллари берилгани ва кейинчалик бу муомаладан чиқиб кетгани аниқланди. Фарғонада, умуман, Қўқон хонлигида, хонлар томонидан вақф ерларидан фойдани эмас, балки ер солиғи (хирож ва таноп)ни вақф қилгани таҳлил этилган.


    Мақолада ислом меъморий обидалар ва уларнинг вақф мулклари статистикаси, вақф хўжаликлари фаолиятининг умумий жиҳатлари, вақфга оид тарихий ҳужжатлар таҳлилига эътибор қаратилган. Халқимиз олийҳиммат, қўли очиқ, сахий бўлгани учун масжид ва мадрасаларнинг иншоотлари шу вақфлар ёрдамида бунёд этилгани тадқиқ ва таҳлил қилинган.

    66-74
    16
    5
    01-07-2026
  • ИСЛОМНИНГ КИРИБ КЕЛИШИ АРАФАСИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВАЗИЯТ

    Ziyodilla ZINATULLAYEV (Muallif)

    Мақолада илк ўрта асрлардаги Марказий Осиё минтақасининг стратегик аҳамияти, туркий халқларнинг босқини ва уни Турк хоқонлигига қўшиб олиниши жараёнлари кўриб чиқилган. Туркий қабилаларнинг ҳужумлари натижасида Марказий Осиёни қарийб бир аср бошқариб келган Эфталийлар давлати инқирозга юз тутди. Ўлкада кўчманчилик анъаналарига асосланган бошқарув тизими қарор топди: янгича тартиб ва унвонлар жорий этилди.


    Марказий Осиёдаги давлатлар Ғарбий Турк хоқонлиги вассали бўлса-да, муайян даражада ички мустақилликка эга бўлган. Ўлкада марказлашган кучли ҳокимият мавжуд бўлмасдан, у бир неча “салтанатлар”дан ташкил топган конфедерация шаклида ривожланар эди.


    Марказий Осиёдаги ярим мустақил давлатлар: Бухоро вилояти, Самарқанд ва унга қарашли бўлган Суғд вилояти, Ушрусана (Уструшона), Шош, Фарғона, Илоқ, Кеш, Насаф, Дабусия, Сағониён (Чағониён), Термиз, Қуводиён, Ахсисак, Хуттал (Хутталон), Буттам ва Хоразм ноҳия(вилоят)ларининг ҳудуди, маъмурий-бошқарув тизими, ички сиёсати, иқтисоди ва хўжалиги ҳақидаги маълумотлар берилган.


    Мақолада исломнинг Марказий Осиёга кириб келиши арафасидаги сиёсий-ижтимоий ҳолат ва маҳаллий бошқарув тизими бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида тадқиқ этилган.

    152 - 159
    39
    5
    29-06-2026
  • XX-XXI АСР БОШЛАРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШИА ЖАМОАЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТИ

    Shuxrat TOKHTIEV (Muallif)

    Мақола Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги исна-ашарий (имомий) ва исмоилийлик оқими ва-киллари бўлган шиа жамоалари тарихи ва маданиятининг таҳлилига бағишланган. Мақолада маъ-лумотлар тарихдан маълум – шиа ва суннийлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар нафақат диний, сиёсий ва ижтимоий муносабатларда, балки ислом доирасида икки катта йўналиш вакилларининг тўғридан-тўғри кураш олиб боришгача етганлиги ҳамда бу икки йўналиш вакилларининг бир-бирига “кофир” тамғасини қўллагани, гоҳида эса, ўзаро ҳарбий юришлар ва қонли тўқнашувлар сабаби – диний томондан қабул қилмасликни сиёсий қарама-қаршиликдан ажратиб бўлмай қолган даврлар инобатга олинган ҳолда тадқиқ этилган.


    Шунингдек, ҳозирда асосан ҳанафий суннийлар орасида истиқомат қилган ҳолда азалдан ўз диний анъана ва маросимларни сақлаб келаётгани ҳамда шиалик вакилларининг Марказий Осиёга кириб ке-лиши тарихи, мавжуд шароитлар туфайли эронийларни Ўзбекистон маданияти ва фанига қўшган ҳиссаси, эронийлар каби этник гуруҳлар маҳаллий шароитларга мослашиб, ҳатто, ўзининг тегишли таъсирини кўрсата олганлиги, эронийларнинг чекланган ассимиляция жараёнини (айниқса, тил ва ма-даният жиҳатидан) кузатиладиган, аммо ушбу этник гуруҳ ўзига хос хусусиятлари (идентификация-си)ни сақлаб қолганлиги ҳақидаги маълумотлар тадқиқ қилинган.

    82 - 90
    49
    3
    27-06-2026
  • «АЛ-ФИҚҲ АН-НОФЕЪ» АСАРИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ КОДИКОЛОГИК ТАҲЛИЛИ

    Bekzodbek MUKHTAROV (Muallif)

    Мовароуннаҳр диёри ислом илмлари ривожига катта ҳисса қўшган олимлар юрти ҳисобланади. Бу ўлкадан етишиб чиққан уламолар томонидан ёзилган ислом таълимоти, ҳуқуқи ва ахлоқига оид асарлар нафақат мусулмон олами, балки бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган. Бунга дунё кутубхоналарида сақланаётган, нодир қўлёзма манбалар сифатида эътироф этилаётган асарларни мисол келтириш мумкин.


    Шундай фақиҳ уламолардан бири Абулқосим Носируддин Самарқандийдир. XI–XII асрларда Самарқанд шаҳрида яшаб, ислом илмлари, хусусан, Қуръон илми, ақида, фиқҳ, ахлоқ, тарих ва луғат илмлари билан машғул бўлган ҳамда Мовароуннаҳр илм-фани ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган. Айниқса, олимнинг фиқҳ илмига доир асарлари ҳанафий фиқҳига оид муҳим манбалардан саналиб, улар орасида «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асари алоҳида аҳамият касб этади. Бу асар фуруъ ал-фиқҳ илмига оид асар бўлиб, кўплаб олимлар томонидан эътироф этилган ва унга шарҳ ва изоҳлар битилган. Бу асарнинг бугунги кунда дунё кутубхоналарида ўттиздан ортиқ қўлёзма нусхалари мавжуд. Шу сабабли ҳам ушбу мақолада «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асарининг ёзилиш тарихи, таркибий тузилиши, унинг қўлёзма нусхалари, уларнинг манбашунослик таҳлили ва ўзига хос хусусиятлари тарихий манбалар асосида илмий ва қиёсий тадқиқ этилган.

    85 - 92
    101
    10
    23-06-2026
1 - 16 from 16

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling