Kalit so‘zlar:
Шош, ўрта аср, муҳаддис, минтақа, Самарқанд, Бухоро, Насаф, Марв, Қазвин, Қаффол Шоший, Ҳайсам ШошийAnnotasiya
IX – XII асрлар Марказий Осиёда илм- фан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бинобарин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илм -фан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбалари-да Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Ми-лодий IX аср ҳадис илмида катта ютуқлар қўлга киритилгани боис “ҳадис илмининг олтин асри” деб юритилади.
Мақолада ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик муҳаддисларнинг минтақа илмий марказларидаги фаоли-яти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида ҳадис илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Хива, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Қазвин каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.

