Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • БАЛОҒАТ ИЛМИДА КИНОЯ ВА ТАШБИҲГА ОИД НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАР

    Salima RUSTAMIY (Muallif)

    Бугунги кунда жаҳон тилшунослиги ва адабиётшунослигида балоғат илмининг тарихи, тузилиши, аҳамияти, истилоҳлар маъноси, бадиий воситаларнинг қўлланиш усулларини ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Ўрта аср ислом алломалари асарларида балоғат илмининг таркибий қисмларидан бири баён илми фикрни очиқ-ойдин, аниқ ифодалаш усулларини ўрганиши таъкидланган. Айрим мутахассисларнинг фикрича «баён» ва «балоғат» сўзларини айнан бир маънода қўллаш ҳам мумкин. Яъни иккала истилоҳ ҳам мусулмон шарқи илмлар таснифида нутқ санъатининг энг юқори даражаси, фасоҳат ва камолот чўққисига кўтарилган ҳолати сифатида ҳам қаралган.


    Мазкур мақолада баён усулларидан бўлган киноя ва ташбиҳнинг хусусиятлари Абу Ёқуб Юсуф Саккокий, Абдурраҳмон Қазвиний ва Атоуллоҳ Ҳусайний каби олимларининг балоғат илмига оид асарлари асосида тадқиқ қилинган. Мақолада киноя ва ташбиҳнинг таърифи, уларнинг таркиби ва турлари масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.


    Kиноя ва ташбиҳнинг хусусиятлари араб олимлари томонидан илк ўрта асрлардан бошлаб ўрганила бошланган. Олимлар кинояни сифат, мавсуф ва нисбат, қариба ва баъида турларга ажратганлар. Шунингдек, араб тилида балоғат илмининг шаклланишида муҳим ўрин тутган Абу Ёқуб Юсуф Саккокий киноянинг таъриз, талвиҳ, рамз ва ишора турларини кўрсатиб ўтган. Кейинги олимлар бу борада уларнинг фикрларини ривожлантирганлар.


    Мақолада шунингдек, энг кўп қўлланиладиган санъат турларидан ҳисобланувчи ташбиҳнинг рукнлари, турлари кўрсатилган. Ташбиҳнинг хусусиятларига кўра таснифлари, турлари ва номлари балоғат илмининг ривожланиши давомида маълум даражада ўзгариб борган. Ташбиҳ ўхшовчи ва ўхшатилувчининг хусусиятларига кўра ҳиссий ва ақлий, муфрад ва мураккаб, малфуф (ўралган), мафруқ (ажратилган), тасвия (тенглаштирилган), жамъ (тўпланган) турларга ажратилади. Ўхшаш жиҳатига кўра ҳақиқий ва хаёлий; муфрад, мураккаб, мутаъаддид; ҳиссий ва ақлий; тамсилий ва ғайритамсилий; муфассал ва мужмал; қариб мубтазал ва ғариб баъид қисмларга бўлинган. Ўхшатиш воситасига кўра мурсал, муаккад ва ташбиҳнинг мақсадларига кўра мақбул ва мардуд қисмлари мавжуд. Мақолада балоғат илмида ташбиҳнинг рукнлари иштирокига кўра саккиз тури, мартабаларига кўра уч тури, маъносига кўра етти тури ишлангани далилланган.

    4 - 10
    14
    5
    07-07-2026
  • БАЛОҒАТ ИЛМИДА ФИКР ИФОДАЛАШ ЙЎЛЛАРИ

    Nigora MULLASODIQOVA, Kanagat ABDIRAMASHEVA (Muallif)

    Мақоланинг асосий мақсади – сўзловчи ўз фикрини ифодалашида қандай услублардан фойдаланиши мумкинлиги билан таништиришдир.


    Фикр ифодалаш учун энг муҳим омил “гап” деб қаралади. Гапнинг асосини эса сўзлар ташкил қилган бўлиб, уларнинг гап таркибида қандай қўлланишига қараб фикр ифодалаш услублари ўзгариши кузатилади. Гап тузилиши аслида наҳв илмида ўрганилади, аммо улардан кутиладиган маънолар эса грамматиканинг мавзуси деб ҳисобланмайди, мазкур масала стилистика фани доирасида таҳлил қилинади. Гапларнинг стилистик қурилиши ва уларнинг мазмуни арабларда “балоғат илми” фанининг  “маъоний илми” қисмида таҳлил қилинади. Яъни калом, унинг турлари, ўзаро фарқлари, фикр ифодалашда каломнинг аҳамияти, гап бўлакларини қўллашдаги ўзига хосликлар каби масалалар маъоний илмининг марказий масаласи деб ҳисобланади.


    Маъоний илмида гапларнинг воқеъликни тўғри ёки ёлғон акс эттиришига, шунингдек, воқеъликда маълум ўзгаришлар бўлишини талаб қилиш ва қилмаслигига кўра тақсимланади. Уюшаётган гаплар боғловчи воситасида ёки мазмунга путур етказмасдан боғловчисиз боғланиш шартлари ҳам мазкур илм доирасида тадқиқ қилинади. Гап мавзусига боғлиқ муҳим масалалардан яна бири фикр ифодалаш услублари бўлиб, у маъоний илмининг сўнгги масаласи деб эътироф этилади. Маъоний илмида фикр ифодалашнинг уч йўли мавжуд, улар ийжоз, итноб ва мусава. Сўзловчи қўзлаган мақсадини тингловчининг ҳолатига қараб ифодалаши лозим. Агар у ўз фикрини қисқа ва лўнда қилиб ифодаламоқчи бўлса кам гап ва кам сўз қўллайди. Бу балоғат илми истилоҳида “ийжоз” деб номланади. Ҳудди шу каби мақсад батафсилликни талаб қилса сўзловчи кўп гап ва сўзларни қўллаши лозим, бу масала эса “итноб” мавзуси доирасида таҳлил қилинади. Сўзловчи мақсадини етказишда сўз ва маъно тенглилига риоя қилиб гап тузиши “мусава” услуби деб ҳисобланади.


    Мазкур мақолада “балоғат илми”да фикр ифодалашнинг ўзига хос услублари ва уларнинг яширин сирлари батафсил таҳлил қилинган. Мақола қиёсий-тарихий, қиёсий-типологик, систем-структур,  тавсифлаш каби усуллардан фойдаланиб ёзилган

    42-48
    3
    1
    18-09-2026
  • АБУ ҲАФС НАСАФИЙ “АТ-ТАЙСИР ФИ ИЛМИТ-ТАФСИР” АСАРИНИ ТУРКИЯНИНГ “СУЛАЙМОНИЯ” ФОНДИДАГИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ

    Abdushukurjon MURATOV (Muallif)

    Ўзбекистон қадимдан дунёнинг илм-маърифат ва маънавият ривожланган  минтақаларидан ҳисобланган. Унинг тарихи ва мамлакат қўлёзма фондларида сақланаётган юз минглаб асарлар бир томондан аждодларнинг нақадар илм-маърифатга катта аҳамият қаратганларидан далолат қилса, иккинчи жиҳатдан ушбу минтақадан олимларнинг кўплаб етишиб чиққанлигига гувоҳлик беради. Юртимиз фондларида сақланаётган қўлёзма асар-ларнинг катта қисми ислом илмлари, хусусан, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақида, балоғат, мантиқ, араб тилшунослигига оид ҳисобланади. Шундай қўлёзмалардан бири Абу Ҳафс Умар Насафий (467-537/1074-1142 йй.)нинг “Ат-тай-сир фи илмит-тафсир” асаридир. Қўлёзма тафсир илмига бағишланган бўлиб, беш жилддан иборат. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фон-дида ушбу асарнинг еттита қўлёзма нусхаси сақланади. Ушбу манбалар илмий нуқтаи назардан таҳлил қилиб чиқилганда, улар тўлиқ ҳолатда бизгача етиб келмагани аниқланди. “Ат-тайсир фи илмит-тафсир” асарининг қўлёзма нусхалари нафақат юртимизда, балки дунёнинг кўплаб фондларида сақланади. Жумладан, Туркиянинг қўлёзмалар сақланадиган фондларида биз сўз юритаётган асарнинг етмиш иккита нусхаси бўлиб, улар бошқа жойдаги нусхалардан анчагина яхши ҳолатда сақланган. Қуйида Туркиянинг “Сулаймония” қўлёзма фондида сақланаётган “Ат-тайсир фи илмит-тафсир” асарининг қўлёзма нусхалари ҳақида сўз юритилади.

    60 - 67
    27
    5
    27-06-2026
  • БАЛОҒАТ ИЛМИНИНГ ЛИНГВОЭСТЕТИК КАМОЛОТДА ТУТГАН ЎРНИГА ДОИР

    Salima RUSTAMIY (Muallif)

    Европа олимлари ХХ аср бошларига келиб ўрта аср араб тили ва адабиётида илгари сурилган поэтикага доир қарашлар, жумладан, балоғат илмини бадиий сўз санъатининг ўзига хос тури сифатида идрок қила бошладилар. Натижада ўрта аср мусулмон оламидаги араб поэтик тафаккури ҳам, балоғат илми ҳам канон деб аталди.


    Олимларнинг умумий фикрига кўра адабиётдаги канонлар ижтимоий онгнинг маълум бир тури маҳсули ҳи­собланади ва улар кўпгина объектив омиллар асосида вужудга келади. Ўрта аср араб адабиёти назариясида шакл ва мазмун муносабати ҳақидаги поэтологик қарашларнинг ривожланиши мураккаб кечган. Маълумки, IX–XI асрлар йирик олимлари мумтоз араб шеъриятида мазмун ва шаклни бир-бирига боғлиқ, деб ҳисоблаганлар. Бу дунёқараш уларнинг умумий фалсафий қарашлари асосини ташкил қилган.


    Абдулқоҳир Журжонийдан бошлаб барча балоғатга оид асарларда лафз ва маъно ўзаро мустаҳкам боғланган бўлиши каломнинг зарурий шарти сифатида эътироф этилади. «Маъно» араб мусулмон фалсафаси, назарий қа­рашлар учун асосий тушунча ҳисобланади. Адабий канонлар ўз навбатида тил қонунларига бўйсунади ва булар­сиз амалга ошмайди. Буларнинг энг муҳими тилнинг тизимли фаолияти бўлиб, у тил тизими ҳақидаги назарияда ўз аксини топган.

    110-116
    68
    6
    23-06-2026
  • БАДРУДДИН АЙНИЙ МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ ҲАДИСШУНОСЛИКДАГИ ЎРНИ

    Barot M. AMONOV (Muallif)

    Мақолада XIV-XV аср Мамлуклар даврида яшаб ижод қилган Бадруддин Айнийнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш билан бирга маънавий меросининг ҳадис илми ривожида тутган ўрни ҳам тадқиқ этилган. Бадруддин Айний диний илм олиб улғайган бўлса-да, Мамлук султонлигининг маъмурий лавозимларда кўп йиллар давомида хизмат қилди. Шу билан бирга султонликдаги диний-илмий муҳитнинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Бундан ташқари, илмий фаолияти давомида тафсир ва Қуръон илми, суннат ва ҳадис илмида, сийрат, тарих ва тарожумда, тилшунослик ва адабиётда, ваъз, хутба ва руқия каби йўналишларда асарлар ёзди. Асарлари орасида Имом Бухорийнинг шоҳ асари “Саҳиҳул Бухорий”га ёзган шарҳи ҳанафий мазҳаби асосида шарҳланганлиги билан ислом манбашунослигида муҳим аҳамият касб этади. Бадриддин Айнийнинг асарлари орасида ислом оламида машҳур “Умдатул Қорий” асари бўлиб, у ҳанафий мазҳаби асосида шарҳланган. Бу асар ҳадис илмига оид энциклопедик асар бўлиб, содда ва аниқ услубда ҳадис матнининг маънолари, фиқҳий масалалари ва илмий жиҳатлари ёритилишидан ташқари, унинг грамматик – синтаксис, морфология қоидалари ва балоғат илмига тегишли жиҳатларига эътибор қаратилган. Дарҳақиқат, Бадриддин Айний ва Имом Бухорий ўртасида саккиз ёки тўққиз санад бўлиб, ишончли ва машҳур ровийлар орқали Фирабрийдан сўнг Бухорийга етиб боради. Фирабрийнинг Имом Бухорийдан “Саҳиҳул Бухорий”ни қилган ривояти Бадруддин Айнийга учта йўл орқали етиб келган. Улар: Абу Ҳайсам Кашмиҳаний (ваф. 389/999), Абу Муҳаммад Сарахсий (ваф. 381/991) ва Абу Али ибн Шибавайҳ орқали етиб келган. Имом Бухорийдан Айнийгача келтирилган санадлар уч йўл билан икки ровий орқали етиб келганини англашимиз мумкин. Натижада, “Умдатул Қорий” икки шайх Зайниддин Ироқий ва Тақийюддин Муҳаммад ибн Маъиниддин Муҳаммад ривоятлари орқали етиб келган Саҳиҳул Бухорий нусхаси асосида шарҳланганлигига амин бўламиз. Айний “Умдатул Қорий” асарини тасниф этишда ундаги масалаларни кенгроқ шарҳлар мақсадида турли китобларга мурожаат қилиб, улардан айримларидан иқтисоб келтириш йўли билан ёки тўғридан-тўғри матнни келтириш орқали 130 га яқин манбалардан фойдаланган. Мазкур мақолада Айнийнинг илмий фаолияти, Султонликда тутган ўрни, диний турли йўналишларда ёзган асарлари, жумладан, ҳадис илми йўналишида асарлари, шоҳ асари “Умдатил Қорий”нинг санади ва асарлари ичида Мовароуннаҳр уламолари асарларига ёзилган шарҳ тўғрисида маълумотлар ёритилган.


     

    24-31
    24
    4
    06-07-2026
  • МАОНИЙ ИЛМИДА ГАП ВА УНИНГ ТУРЛАРИ

    Nigora MULLASODIQOVA (Muallif)

    Гап мавзуси ва унинг таснифи синтаксиснинг марказий масалаларидан биридир. Мазкур мақолада араб балоғат илмида гаплар таснифи араб наҳви ва ўзбек тилшунослиги нормалари билан солиштирилган. Ўзбек тили стилистикасида гап тузилиши ва ифода мақсадига кўра таснифланса, араб наҳвида қандай сўз билан бошланишига эътибор қаратилиши, маоний илмида эса гап шароит тақозосига кўра тасниф қилиниши турли мисоллар орқали очиб берилган. Маоний илмида гап тасниф қилинганда бошқа тилларда, хусусан, араб наҳвида ҳам ҳисобга олинмайдиган энг муҳим жиҳат – сўзловчининг мақсади ва тингловчининг ҳолати алоҳида таъкидланади. Маоний илмида гап воқеликка муносабатига кўра таснифланиши, хабарий гапларда сўзловчининг мақсади ва тингловчининг ҳолати муҳим омил деб қаралиши, иншоий гапларда эса воқеликда ўзгариш бўлиш, бўлмаслигига қараб гап турлари танланиши ҳақидаги маълумотлар келтирилган.

    71-75
    53
    5
    28-06-2026
1 - 6 from 6

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling