- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ЁШЛАР ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЕТАКЧИ КУЧИ СИФАТИДА
Mukhtor NAZIROV (Muallif)Мақолада давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик институтлари ўртасидаги самарали ўзаро алоқалар хусусияти таҳлил қилинган. Ёшларнинг салоҳиятини юзага чиқариш ва уларга самарали ижтимоийлашувида ёрдам бериш Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида кўриб чиқилган. Мақолада ёшларга замонавий таълим ва тарбия бериш ҳамда уларни мамлакатни ривожлантиришда ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг аҳамияти кўрсатилган.
Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги – замонавий жамиятнинг асосий кўрсаткичларидан бири эканлиги таъкидланган. Мазкур мақола ёшлар сиёсати, бу борадаги БМТ томонидан қабул қилинган халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ёритади. Масаланинг долзарблиги шундаки, дунёни қамраб олаётган глобаллашув жараёнларининг чуқурлашуви ва ундан келиб чиқаётган муаммо ва чақириқларни ёшлар иштирокисиз ҳал этиб бўлмайди. Шу боис мазкур масала жаҳон ҳамжамиятининг, хусусан БМТнинг ҳам устувор йўналишларидан ҳисобланади. Зеро, XX асрнинг ўрталаридан бу масала 130 дан ортиқ давлатлар сиёсатининг объектига айланган.
Мақолада ёшларга оид сиёсат борасида ривожланган мамлакатлар ва Ўзбекистон тажрибалари, ёшлар муаммоларининг умумий ва ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган.
У ёки бу мамлакатнинг ёшларга оид давлат сиёсатини олиб боришида икки, яъни Европа ва англосаксон моделларини ажратилади. Европа модели ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлатнинг етакчи ролига асосланиб, ушбу сиёсатнинг устувор йўналишлари, мақсад, вазифа ва кутилажак натижалари аниқ белгилаб олинади. Англосаксон моделга кўра, ёшлар сиёсатини амалга оширишда давлат органларининг тизимли иштироки кузатилмайди, унга ёшлар ташкилотларининг кўнгилли ва эркин иштироки хос бўлиб, уларнинг фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланади.
Мақолада жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёшларнинг ролини оширишга қаратилган Ўзбекистон янги сиёсатининг асосий йўналишлари кенг ёритилган. Бунда ёшлар ташаббусларини давлат ва ёшлар ташкилотлари томонидан тенг қўллаб-қувватланишига урғу берилган. Шундан келиб чиқиб, қайд этиш мумкинки, ёшлар билан очиқ мулоқот Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида стратегик йўналишга айланди. Бу стратегияда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, уларнинг замонавий, демократик давлатни шаклланиши жараёнларига дахлдорлигини ошириш ҳал этувчи ўринга эга бўлмоқда.
107 - 11628004-07-2026 -
АМИР ТЕМУР ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ
Tulkin ALIMARDONOV (Muallif)Мазкур мақолада Амир Темурнинг давлат бошқаруви ҳақида сўз юритилиб, бошқарувда халқнинг менталитетида чуқур илдиз отган маънавий мерос, диний қадриятлар, урф-одат ва анъаналарга суянишни юксалиш омили сифатида қараши ҳақида фикр юритилади. Одамлар табиатан фақат адолат, тенглик, имон, эътиқод ва бошқа қадриятларда ҳамжиҳатликка келади. Давлат бошқарувида қадриятларнинг ижтимоий-сиёсий мақомини белгилаш билан аслида ҳокимиятнинг халқчил фаолияти таъминланиши, қадриятлар дастлаб табиат қонуниятлари ва илоҳий-диний негизлар асосида шаклланиши ва бундай диний қадриятлар турли таълимотларда ҳар хил келган бўлсада, бир моҳиятга – якка худоликни тан олиш, ҳукмдор унинг ердаги вакили эканлигига асосланиши таъкидланган. Шунинг учун қадимда аждодларимиз қадриятлар асосида тегишли сиёсий тизимларни яратгани, ҳокимиятнинг илоҳий манбасига алоҳида эътибор қаратгани адолат, ҳақиқат ва эзгу ишларга интилиш сиёсий ҳокимиятнинг ажралмас таркибий қисми бўлганлиги алоҳида таъкидланган.
Шунингдек, инсоният цивилизациясининг ибтидоси ва унинг давлатчилик шакли жараёни Зардўштийликдан Исломгача бўлган маданий масофада ўз мавжудликларини сақлаб қолишга эришилаётгани, Амир Темурнинг давлат қурилиши борасидаги улкан меросларидан бири бу сиёсий ҳокимиятнинг фалсафий конструкциясини ярата олганлиги билан белгиланиши илмий далиллар асосда ёритилган. Жамият, давлат, дин нисбати, ҳар бирининг роли ва ўрни тегишли давр ва маданиятида ушбу муассасалар асосий масалалар сифатида ҳар доим долзарб бўлганлиги, бу бирлик цивилизация тузилишининг ташқи шакллари ва ҳар қандай давлатнинг ички архитектурасини белгилаганлиги асосланган. Шу сабабли дин билан ҳокимиятнинг ўзаро таъсир масалаларини ўрганиш давлат, куч ва имон ўзаро манфаатли шаклларни топишга имкон беради. Тарихий тажриба кўрсатиб турибдики, давлатнинг буюклиги ҳокимият ва жамият мафкура орқали ҳуқуқий (адолатли) муҳитни вужудга келтиради. Амир Темур ўз сиёсатида Яратганнинг иродаси билан буюклик тимсолини қўлга киритиши ва бундай қудратнинг абадийлигига эришиши тарихий манбалар асосида батафсил ёритилган.
4 - 1630504-07-2026 -
РАҲБАР КАДРЛАР ТАНЛАШ ТИЗИМИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ТАРИХИЙ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ
Fazliddin RAVSHANOV (Muallif)Мақола давлат бошқаруви, унинг ташкилий тизими, раҳбар кадрлар, уларни сайлаш, танлаш ва тайинлаш масалаларига оид Ўрта Осиё тарихий тажрибаларини тадқиқ этишга қаратилган. Бу соҳадаги маълумотларни эътиборга олган ҳолда муаллиф давлат ва жамият бошқарувига раҳбарлар танлаш тизимига оид миллий анъаналар ва қадриятларнинг шаклланиш ва ривожланишининг асосий эволюцион босқичларини шартли равишда бешта даврга бўлади: биринчи – қадим замонлардан VIII асрга қадар бўлган давр – давлат бошқаруви ва бошқарув тизимига раҳбарлар ва мансабдорларни танлашнинг амалий жиҳатдан шаклланиши даври; иккинчи – IX – XVI асрлар – давлат бошқаруви ва бошқарув тизимига раҳбар ва мансабдорларни танлаш миллий тизимининг ривожланиши, юксалиши ва бу соҳага доир илмий назариялар ҳамда таълимотларнинг юзага келиш даври; учинчи – XVII асрдан XX асрнинг биринчи чорагигача – давлат бошқарувига раҳбарлар ва мансабдорлар танлаш миллий тизимининг турғунлик ва таназзулга юз тутиши даври; тўртинчи – XX аср – 1925–1990 йиллар – давлат бошқарувига раҳбар кадрлар танлашнинг коммунистик тоталитар усулларига ўтилиши ва миллий тизимнинг бутунлай инкор этилиши даври; бешинчи – XX аср охири XXI аср – миллий мустақиллик шароитида раҳбар кадрлар танлаш ва тайёрлаш миллий илдизларининг тикланиши ва жаҳон тажрибалари билан бойитилиши даври.
175 - 185425523-06-2026 -
АМИР ТЕМУР СИЁСИЙ ҚАРАШЛАРИДА ДИНИЙ ТАМОЙИЛЛАР
Tulkin ALIMARDONOV (Muallif)Ушбу мақола буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур сиёсатида дин ва давлат ўртасидаги мувозанатни ўрганади. У ўзининг сиёсий фаолиятида ислом ҳуқуқини дунёвий давлат тамойилларига сингдиришга муваффақ бўлган моҳир шахс бўлганлиги маълум бўлди. Ҳукумат адолатли воситалар ва усулларни яратишда ўқитувчиларининг кўрсатмаларига амал қилганлиги ва бу диний ва фалсафий қарашлар мамлакат тараққиётида муҳим назарий тамойил бўлиб келганлиги қиёсий ўрганилди. Амир Темур миллий давлатчилигининг буюк тарихий ва маданий мерос сифатида ушбу сиёсий фалсафаси бугунги кунда кўп тадқиқотлар мавзусидир. У яратган сиёсий фалсафа манфаатларнинг бирлашувида, халқнинг олий мақсадларига эришишда самарали ва ижобий рол ўйнаши тобора аён бўлмоқда. Бугунги кунда бир қатор манбалар ва нашрларда Амир Темур мероси бошқарув ва давлат бошқарувини такомиллаштириш, кучлар ва манфаатларни мувозанатлаш, барқарор ривожланиш шакллари ва воситаларини жорий этиш, миллатлараро ва динлараро бағрикенглик фалсафасини ўрганишда озод ғояга айланганлиги тўғрисидаги тадқиқотлар таҳлил қилинди.
Амир Темур жамиятнинг объектив ва субъектив қонуниятлари ривожланишини тушунадиган, бошқарувда анъаналар ва қадриятларни жорий этиш, унинг эҳтиёжларига жавоб берадиган воситаларни яратиш, давлат бошқарувида адолатни жорий этиш учун мукаммал тизим яратган тарихий шахс, буюк шахс сифатида эътироф этилади.
163 - 17453523-06-2026 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ ОБЪЕКТИВ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ВА СУБЪЕКТИВ ОМИЛЛАР СТРАТЕГИЯСИ
Mirsulton KADIROV (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда эркин фуқаролик жамияти, дунёвий давлат қуришнинг омиллари таҳлил қилинган. Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда барпо этилаётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг тамойиллари, ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилган ва халқимиз томонидан қўллаб-қувватланиши ўрганилган. Бу-гунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган маҳаллий ва хорижий ноҳукумат, нодавлат нотижорат ташки-лотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари янги эҳтиёж ва талаблардан келиб чиққан ҳолда иш юритиши жараёнлари дискрет тарзда кўрсатилган.
Шунингдек, мақолада демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришда нодав-лат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларнинг таъсири мазкур ташкилотларнинг давлат ҳокимияти ҳамда маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро мунособатларига боғлиқ экани тадқиқ этилган.
Мақолада жамиятимизда рўй бераётган демократик ўзгаришлар, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш омиллари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада ривожлантириш уларнинг таҳдидбардошлиги, хорижий ташкилотларнинг молиявий тузоғига тушиб қоли-ши, иш фаолиятидан ташқарига чиқиш, четдан уларнинг фаолиятига салбий таъсир ўтказиш каби нохуш оқибат-ларнинг олдини олиш омиллари кўрсатиб берилган.
23 - 3024526-06-2026 -
ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН
Bakhtiarhoja SHODMONOV (Muallif)Ўзбекистон демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш натижалари илмий салоҳиятли ёшларнинг муҳим қарорларни қабул қилишда фаол қатнашишда намоён бўлади. Унинг институционал чегараларини янада кенгайтириш давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида воситачи бўла оладиган сиёсий жараёнлар акторлари сонини ошириш имконини беради. Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ билан мулоқот” концепцияси айнан фуқароларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини оширишга сиёсий замин бўлди. Жамиятда демократик тартиботлар ва эркинлик муҳити жорий этилди. Давлат идораларига нисбатан фуқаролар ишончи шаклланди. Одамлар давлат идораларига ва фуқаролик жамияти институтларига ўзлари учун ҳимоя институтлари сифатида қарай бошладилар. Жамиятда фаол фуқаролик позицияси шаклланишига катта эътибор қаратилди.
Ушбу мақолада мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати шаклланиши ва амалга ошириш жараёнлари ҳамда жаҳон тажрибаси мухокама қилинган. Шунингдек, ёшлар ташкилотларининг шаклланиш ва ривожланиш унда ёшларининг иштироки, уларнинг ўрни, ютуқ ва муаммолари ҳақида маълумот бериш билан биргаликда таклифлар ҳам киритилган. Бундан ташқари илмий салоҳиятга эга бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар қатламларини алоҳида қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва тафаккурини доимий равишда ривожлантириб бориш, илмий салоҳиятли ёшлар интелектуалини дунё мамлакатлари даражаси билан тенглаштириш, мамлакат иқтисодиёти ривожини ёшлар интелектуал захиралари билан узвий боғлаш, илмий салоҳиятли ёшларнинг жамият тараққиётидаги фаолиятларига йўл очиш ва уни таъминлаш учун уларнинг ўзларидаги фаоллик, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар жараёнларига камарбасталик, ислоҳотларга ишонч фазилатларини тарбиялаш каби масалалар таҳлил қилинган.
96 - 10435529-06-2026 -
МУСУЛМОН ДАВЛАТЛАРИДА ФАТВО МАРКАЗЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ
Bakhromjon MAMADIYEV (Muallif)Ислом маданияти ва меъёрлари сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва оддий одамларнинг маиший ҳаётидаги барча жабҳалар билан фаол боғланиб бормоқда. Исломий руҳнинг глобаллашуви баъзан анъанавий ҳаёт тарзига тўғри келмаса-да, давлат сиёсатига қарама-қарши тарзда оддий аҳолининг ҳаёт тарзига сингиб бораётгани кўплаб замонавий давлатларни хавотирга солмоқда. Кўп мамлакатлар ҳукуматлари масжид, мадраса ва диний таълим муассасаларидаги тарғибот ишларини назорат қилишдан ташқари, фатво институтларини марказлаштириш ва шу орқали назоратни ушлаб қолишга интилмоқда. Энг аввало, бу ишлар давлат сиёсатига қарши бўлган фатволар қабул қилинишининг олдини олиш ва аксинча, масалаларни мувофиқлаштириш бўйича давлат сиёсатига йўналтирилган диний қарорларни эълон қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Юқоридагилар икки усулда амалга оширилмоқда: биринчидан, асосий вазифаси фатво чиқаришдан иборат бўлган махсус давлат ташкилотлари тузилмоқда, иккинчидан, фатво беришга ҳақли бўлган диний олимлар – уламоларни бирлаштирган уюшмалар давлат назоратига олинмоқда ёки ҳукумат назорати остида янгидан шакллантирилмоқда. Покистонда фатво чиқариш ҳуқуқи мадрасаларга берилган. Мисрда фатволарга тегишли масалалар Дарул-Ифта (Фатволар уйи) томонидан назорат қилинади. Саудия Арабистонида фатво масалалари Катта уламолар кенгаши ҳузуридаги Илмий тадқиқотлар ва фатволар бўйича Доимий қўмита томонидан мувофиқлаштирилади. Туркия Диёнат ишлари бошқармаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича Олий Кенгаш мамлакатда фатво чиқаришни мувофиқлаштирадиган бош орган ҳисобланади.
4-12117622-06-2026 -
СОМОНИЙЛАР ДАВЛАТИ ИСЛОМГА АСОСЛАНГАН МАҲАЛЛИЙ БОШҚАРУВНИНГ ИЛК НАМУНАСИ СИФАТИДА
Ziyodilla ZINATULLAYEV (Muallif)Мақолада Сомонийлар давлатининг ташкил топиши, давлат бошқарув тизимининг шаклланиши ҳамда маъмурий лавозимларнинг жорий этилиши бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида ёритилган.
Кириш қисмида Араб халифалигидаги сиёсий вазият, Сомонийлар давлатининг ташкил топиши, унинг маъмурий бўлиниши, давлат пойтахтининг ўзгартирилиши масалалари баён қилинган. Шунингдек, сомонийларнинг сиёсий майдонга кириб келиш сабаблари бирламчи манбалар асосида ёритилган.
Услублар қисмида мақолани ёзишда фойдаланилган тарихий таҳлил, анализ, синтез, индукция, дедукция каби методларнинг аҳамияти изоҳланган.
Натижалар қисмида Сомонийлар давлати исломга асосланган маҳаллий бошқарувнинг илк намунаси сифатида кейинги даврларда қорахонийлар, ғазнавийлар, салжуқийлар ва хоразмшоҳлар давлати учун эталон вазифасини ўтагани асосланган.
Муҳокама бўлими уч қисмдан иборат.
Биринчи қисмда Сомонхудот ўғилларининг халифаликка содиқ хизматлари эвазига Мовароуннаҳрда волийликка тайинланишлари. Кеийнчалик Исмоил ибн Аҳмад тарафидан Сомонийлар давлатига асос солиниши ва пойтахтнинг Самарқанддан Бухорога кўчирилиши сабаблари баён этилган.
Иккинчи қисмда Сомонийларнинг Мовароуннаҳрнинг шарқий чегараларидаги ғайридин туркларга қарши олиб борган ғазовот урушлари ва уларга нисбатан халифалар тарафидан бериган унвонларга тўхталиб ўтилган.
Учинчи қисмда Сомонийлар давлат бошқарув тизимининг Араб халифалиги девон тизимидан ўзлаштирилгани ҳамда маҳаллий бошқарув учун давлат идоралари ташкил этилиши ҳақида маълумотлар берилган.
Хулоса қисмида қуйидагилар таъкидланган:
– Сомонийлар Мовароуннаҳдаги илк маҳаллий мусулмон сулола бўлиб, ташқи сиёсатда халифага бўйсунган ҳолда ички бошқарувда тўлиқ мустақил бўлганлар. Сомоний ҳукмдорларнинг ўз номларидан танга зарб қилдиргани ҳамда жума хутбасида халифанинг номидан кейин ўзларини зикр эттиргани бунинг исботларидир.
– Сомонийлар ва улардан кейинги мустақил турк-мусулмон сулолалари узоқ давр тарқоқ ҳолда ривожланган Марказий Осиё минтақасини марказлашган яхлит давлатга айлантирдилар. Мовароуннаҳрда марказлашган бошқарувнинг қарор топиши натижасида ички низолар қирқилиб, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, деҳқончилик, боғдорчилик ривожланди, турмуш фаровонлиги ошди.
– Энг йирик икки туркий қабила – қарлуқлар ва ўғузлар сомонийлар саъй-ҳаракатлари эвазига исломни қабул қилдилар; Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Усмонийлар, Тулунийлар каби ислом таълимотидан озиқланган кучли бошқарувга эга марказлашган мусулмон давлатларига асос солдилар, шунингдек, кейинги даврлар давлат бошқаруви учун андоза сифатида хизмат қилдилар.
– Сомонийлар томонидан биринчи бўлиб ташкил этилган турк ва суғд чокарларидан иборат мунтазам қўшин тури кейинчалик араб халифалигида ҳам кенг тарқалиб, тарихга мамлук ғуломлари тизими деган ном билан кирди. Унинг ҳаётий кучини таъминлаган омиллардан бири ислом таълимотига асосланган марказлашга бошқарув бўлди.
11-2115515-07-2026 -
ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИДА ШОҲРУХ МИРЗОНИНГ МАЪНАВИЙ СИЁСАТИ ВА ТАСАВВУФГА МУНОСАБАТИ
Mas’udxon ISMOILOV (Muallif)Темурийлар сулоласи тарихида Шоҳрух Мирзо шахсияти маънавий юксалиш, илм ва ирфон тараққиёти билан юксак баҳоланади. Унинг ҳукмронлиги даврида (1409-1447) Хуросон ва Мовароуннаҳрда тасаввуф мактаблари давлат ҳимоясида фаолият юритган, суфийлар эса жамиятнинг маънавий камолотини таъминловчи етакчи зотлар сифатида қадрланган. Шоҳрух Мирзо тасаввуфни фацат диннинг бир бўлаги эмас, балки жамият ва давлат бошцарувидаги қалбий ва ахлоқий асос деб қабул қилган. Бу даврда Шоҳрухнинг маънавий сиёсатида суфийлик мактаблари, тариқатлар ва уларнинг етакчиларига муносабат давлат сиёсатининг бир бўлагига айланган эди.
Шоҳрух Мирзо уз отаси Амир Темурнинг дин ва тасаввуфга нисбатан сақланиб келган эҳтиромини давом эттирибгина қолмасдан, у ни янада мустаҳкамлади. Амир Темур ўз вақтида шайхларга улкан ҳурмат кўрсатган бўлса, Шоҳрух бу анъанани давом эттириб, тасаввуф аҳлини давлат ҳимоясига олди. У суфийларга моддий ёрдам кўрсатиш, хонақоҳлар ва мадрасалар қуриш, уларни вацфлар билан таъминлат каби ишларга ачоҳида эътибор қаратган. Шунингдек, Шоҳрухнинг угли ва валиаҳди Мирзо Улугбек ҳам Нақшбандияга нисбатан ҳурматни сақлаган, ҳарчанд унинг диққати асосан илм-фанга қаратилган бўлса-да, диний ва маънавий муҳитга бефарқ бўлмаган.
Бу муҳитда Хожа Алоуддин Аттор, Хожа Муҳаммад Порсо. Яъқуб Чархий, Мир Сайид Шариф Ҳиравий ва Хожа Аҳрор Валий каби шайхлар фаолият юритиб, халқнинг маънавий камолоти, ватанпарварлик ва ихлос асосидаги тарбияси билан машгул бўлганлар.
Мақолада мазкур зотларнинг таълимотлари ва жамиятда тутган ўрни таҳлил этилган. Мақомот ва маноқиб асарлари орқали тасаввуфнинг қалб тарбиясига оид гоялари, “суҳбат билан иршод ”, “халқ ичра халқ билан ” каби шиорлар замиридаги фалсафа очиб берилган.
Мақола тасаввуфни ўтмишда қолган тажриба сифатида эмас, балки бугунги инсонучун ҳам йўл ва нур, поклик ва мувозанат манбаи сифатида кўрсатишни мақсад қилган. Шоҳрух даври маънавий меросини -қалбларга сукунат ва ҳаётга мазмун бахш этадиган тирик анъана дейиш мумкин.15-2354614-05-2026 -
ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА СЕКУЛЯРЛАШУВ ДИАЛЕКТИКАСИ
Davron KAMILOV (Muallif)Мақолада «виждон эркинлиги» атамасининг таърифлари, мазкур феноменнинг тарихий тараққиёти ва айни мавзу юзасидан турли даврларда файласуфлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар таҳлилий асосда ёритилган. Шунингдек, мазкур масаланинг бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар асосида мустаҳкамланиши ҳамда унинг ижтимоий ҳаётда амалий жиҳатдан акс этиши қиёсий ўрганилган. Бундан ташқари виждон эркинлигининг фалсафий категория сифатида ижтимоий тараққиётдаги аҳамияти алоҳида кўрсатиб ўтилган.
Виждон эркинлиги муаммоларини ҳал этиш моделлари дунёвий шаклда бошқариладиган ва муайян дин юридик жиҳатдан давлат дини сифатида белгиланган мамлакатлардан фарқланади. Ҳар бир жамият виждон эркинлиги ва диний эркинликни ўз ўтмишига чамбарчас боғлиқ ҳолда идрок этади. Виждон эркинлиги давлат конституцияси ва махсус ҳуқуқий ҳужжатлар асосида расмий эътироф этилади. Бироқ унинг амалда тўлиқ таъминланиши давлатнинг самарали кафолати асосидаги жамиятнинг ҳуқуқий онги ва маданиятига узвий боғлиқ. Мазкур мақолада юқорида келтириб ўтилган таҳлиллар асосида виждон эркинлигининг секуляризация жараёни билан ўзаро таъсири ва алоқадорлик жиҳатлари илмий-назарий таҳлил қилиниб, хулосалар баён этилган.
4-953626-06-2026 -
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ДЕМОКРАТИЯ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ УМУМНАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Guzal KADIROVA (Muallif)Фуқаролик жамиятини ўрганишда жуда кўп ёндашувлар мавжуд. Бироқ шу пайтгача унинг моҳияти, келиб чиқиши ва тарихий чегараларининг умум эътироф этган «формулалари» шаклланмаган. Умуман олганда, фуқаролик жамиятининг демократияни ривожлантириш, жамиятни сиёсий либераллаштириш ва инсон ҳуқуқлари муаммолари билан чамбарчас боғлиқ бўлган асослари назарий мушоҳаданинг узун йўлини босиб ўтган.
Юқорида келтирилган анъаналар ўзаро фарқ қилишига қарамай, уларнинг ҳаммасини умумий принциплар бирлаштириб туради. Аввало, бу – барча инсонлар табиатан эркин ва қонун олдида тенг шахслардир, деган принцип. Бошқа томондан, бу – алоҳида индивидлар эркинлигининг реал соҳасини белгиловчи қонунлар универсал аҳамиятга эгалигини билдирувчи принцип. Учинчи томондан, бу амалдаги қонунчилик доирасида ўз манфаатлари йўлида ўз эҳтиёжлари ва ҳаракатларини ифодалашга доир эркинлик принципи, шунингдек қонун ва тегишли институтлар билан кафолатланган ихтиёрий бирлашмаларни ташкил қилиш ҳуқуқидир. Тўртинчидан, бу давлат томонидан ҳимояланган мулк сотиб олиш ва уни тасарруф этиш борасидаги эркинликдир.
Ушбу мақолада фуқаролик жамияти ва давлат ўртасидаги муносабатларни барқарорлаштирувчи ҳамда жамиятга давлатнинг аралашувидан ҳимояланишнинг зарурий даражасини берувчи механизмлар танқид этилган. Шунингдек, фуқаролик жамиятининг бу ва бошқа хусусиятлари ривожланган мамлакатларда, жумладан Ўзбекистон ҳам мансуб бўлган янги мустақил давлатларда, унинг шаклланиши ва ривожланиши жараёнлари таҳлил қилинган.
89-9869823-06-2026 -
ИЖТИМОИЙ ҲАЁТДАГИ МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАР ВА УЛАРНИНГ ФАЛСАФИЙ ЕЧИМЛАРИ
Baxriddin SALIMOV (Muallif)Мақолада жамиятнинг ўзига хос тизим эканлиги, инсон ҳаёти ва жамият маънавий-маърифий ҳодисаларга боғлиқлигига тўхталиб, у мураккаб жараён сифатида талқин этилган. Бинобарин, сўнгги йилларда маънавий ҳаётимизда рўй бераётган баъзи бир ўзгаришлар, муаммолар кўпларни ташвишга солмоқда. Гарчанд маънавият соҳасида жуда кўп ишлар қилинган ва қилинаётган бўлса-да, улар етарли самара бера олмаяпти. Муаллиф фикрича бунга жавоб маънавият ва маърифат соҳаларига эътиборни янада кучайтиришга бориб тақалади. Зеро, маънавият ва маърифат ҳар қандай давлат тараққиётида жуда муҳим ўрин тутади. Халқининг маънавияти ва маърифати етук бўлган мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволи ҳам шунга яраша юксак бўлади. Мақола сўнгида муаллиф томонидан маънавият ҳақида қуйидаги бир қатор муҳим хулосалар чиқарилган: маънавият нафақат инсонга тегишли ҳодиса, балки у бутун жамиятга тааллуқли бўлган ижтимоий ҳодиса ҳамдир; маънавият – бу ҳар бир инсонга хос бўлган хусусият бўлиб, бу ҳар бир инсоннинг ички руҳий кечинмаларидир; маънавият – бу ҳар бир инсоннинг ички ҳис-туйғуси бойлигидир; маънавият – бу ўзимизга берилган ҳаёт деб аталмиш неъматнинг қадрига етишимиз, уни сермазмун ўтказмоғимиз лозим демакдир.
81-8993323-06-2026 -
ЖАМИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ВА МАДАНИЙ РИВОЖИДА МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК ТАФАККУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЗАРУРИЯТИ: УСУЛ ВА ВОСИТАЛАРИ
Guzal OCHILOVA, Shakhlo JUMAYEVA, Bakhrom OCHILOV (Muallif)Мақолада жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, фуқаролар онгида миллий давлатчилик тафаккури тараққиётининг ғоявий-тарбиявий хусусиятлари, усул ва воситалари ёритилган. Ҳозирги глобаллашув даврида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг ижобий ва салбий омиллари аниқланиб, илмий-фалсафий таҳлили баён қилинган. Таълим-тарбия тизимида ёшлар дунёқарашини ривожлантиришга доир таклиф ва хулосалар берилган. Фуқаро-жамият-давлат муносабатларида уйғунликни шакллантиришнинг долзарб масалалари ёритилган.
Шунингдек, мамлакатда яшаётган турли миллатлар ўртасида бағрикенглик сиёсатини ривожлантириш, жамиятда миллий бирдамликни таъминлаш, умуммиллий маданиятни ва маънавиятни кучайтиришнинг зарур йўллари кўрсатилган. Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, миллий давлатчилик тафаккурини ривожлантириш, маънавиятни юксалтириш йўлида кўплаб ислоҳотлар ўтказилаётганлиги ва илмий-амалий чора-тадбирларнинг таъсирчанлик хусусиятлари очиб берилган. Жумладан, ёшларга муносиб таълим-тарбия беришда устоз-шогирдлик тизимларининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг аниқ вазифалари белгилаб олинган. Шарқ мутафаккирларининг аҳлоқий қарашлари, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшларга оид беш ташаббус лойиҳаси»дан келиб чиқиб, ёшлар онгида мафкуравий иммунитет ҳосил қилишнинг усуллари ёритилган.
Хуллас, маънавий-маърифий ишлар натижаларини сарҳисоб қилиб, эришилган ютуқ ва камчиликларни аниқлаб, таҳлил қилиш истиқболдаги вазифаларни аниқ белгилашнинг муҳим аҳамият касб этиши кўрсатилган.
48-5314227-06-2026 -
ЎЗБЕКИСТОНДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРДА ДИНИЙ ЭРКИНЛИКЛАРНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЎРНИ
Timur AHMEDOV (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда диний эркинлик ва қарашлар, уларнинг ривожланишига ҳамда мустақилликнинг дастлабки йилларидаги диний сиёсатга қисқа назар ташланиб, сўнгги йиллларда мамлакатимизда олиб борилган ислоҳотлар Ўзбекистон жамияти ҳаётининг барча жабҳаларига, шу жумладан, диний эркинликларни таъминлаш соҳасига ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказгани, хусусан, ушбу йўналишдаги асосий вазифалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аниқ акс эттирилгани, мамлакатда диний соҳада бошланган ислоҳотлар, аввало, диний эркинлик учун шароит яратишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани хусусида сўз боради.
Муаллиф фикрига кўра, ўзгаришлар эътиқод эркинлигига оид конституцион ҳуқуқларни амалга ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шароитларни яратди, диний ташкилотлар фаолияти эркинлигининг ҳуқуқий кафолатлари сезиларли даражада мустаҳкамланди. Хусусан, 2020 йил июнь ойида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси тасдиқланди ва унда мамлакатда виждон эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилиши назарда тутилди. 2021 йилнинг июль ойида эса Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Мақолада таъкидланишича, 2017 йилнинг октябрь ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Кенгашининг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид 15 йил давомида Ўзбекистонга илк бор ташриф буюриши ва мазкур ташриф якунлари доирасида билдирилган 12 та тавсия асосида Ўзбекистон Республикаси парламенти томонидан эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқлангани бу борадаги ислоҳотлар ортга қайтмас тус олганидан далолат бермоқда.
Шунингдек, муаллиф 2020 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси БМТ тизимидаги энг нуфузли ҳукуматлараро органлардан бирига – Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо сифатида сайланди ва 2021-2023 йиллар даврида ушбу тузилма фаолиятида фаол қатнашиб келаётганига, 2020 йилнинг декабрь ойида эса АҚШ Давлат департаменти халқаро диний эркинликлар бўйича ўзининг матбуот учун баёнотида “сўнгги бир йил ичида Ўзбекистоннинг эришган муҳим, аниқ ютуқлари асосида диний эркинлик бўйича “махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилганига эътибор қаратмоқда.
Муаллиф фикрига кўра, бу борадаги ишлар 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам 74- мақсад сифатида жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш вазифасида акс этгани диний эркинликларни таъминлаш масаласи ҳукумат кун тартибидан чиқмаганини кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, ушбу қисқа давр ичида диний эркинликларни таъминлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш ва кенг жамоатчиликка етказиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда.
46-5620617-07-2026 -
МАДАНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК - ЎЗАРО МАДАНИЯТЛАРАРО АЛОҚАЛАР ТАМОЙИЛИ СИФАТИДА (МАЛАЙЗИЯ МИСОЛИДА)
Gozal SHARIPOVA (Muallif)ХХ асрнинг 50-60-йилларидаги тарихий вазият мустамлакачилик тузумидан ички миллий давлатчилик шаклланиши бошланишигача бўлган давр билан тавсифланади ва замонавий жаҳон тараққиётининг энг муҳим омилига айланди, бу жараённинг ривожланишига имкон беради. Глобал интеграция янги кўп конфессиявий муҳитни шакллантириш зарурати турли диний дунёқараш тарафдорлари ўртасида муросасизликнинг кучайиши билан боғлиқ йўлларни излаш зарурлигини кўрсатди. Дунёнинг кўплаб кўп миллатли давлатларининг диний муросасизлик ва ксенофобиянинг турли кўринишларига дуч келган тарихий тажрибаси толерантлик масаласининг долзарблигини исботлайди. Шундай қилиб, турли фанларнинг замонавий лексикасига мустаҳкам ўрнашган «бағрикенглик» тушунчаси ва унинг мазмуни бир асрдан кўпроқ вақт давомида шаклланиб, ижтимоий, сиёсий ва мафкуравий ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ўрганилди. Масалан, В. M. Золотухиннинг таъкидлашича, тарихнинг ҳар бир босқичида бағрикенглик ўзига хос тарзда кўрилган: таълим ва билим орқали эҳтиросларни жиловлаш (Suqrot); «олтин ўрталик”ка интилиш (Aristotel); абстиненция (Pirron); нажот ва тавба (Tertullian); азоб-уқубатларни енгиш (F.Akvinskiy); ҳамдардлик (D. Hume); раҳмдиллик (J.-J. Russo); умуминсоний бурч (I.Kant); умумбашарий тенглик ғояси (G. Spenser); ўзгаларга муносабатнинг ички созловчиси (J.-P. Sartr) (Zolotuxin V. M., 2001). Ушбу мақолада Малайзияда маданиятлараро бағрикенглик тамойиллари бўйича давлат сиёсати кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган. Малайзияда яшовчи икки йирик этник гуруҳга асосланган Ҳинд ва Хитой диаспораси мисолида ўрганилган. Ўзлаштирилган маданиятнинг шаклланиш жараёни тадқиқ етилади. Тадқиқот давомида замонавий олимлар ва тадқиқотчиларнинг маданий иммиграция, Пенангда ўзлаштирилган маданиятлараро бағрикенглик, шунингдек, Рукунегра давлат мафкуравий дастури соҳасидаги тадқиқотларининг айрим жиҳатлари кўриб чиқилган ва таҳлил қилинган.
77-8312307-07-2026 -
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИДА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ИНСТИТУТЛАРНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Golibjon MAKHAMMADJANOV (Muallif)Мазкур мақола 2016-2022 йилларда мамлакатимиз сиёсий ҳаётида амалга оширишган ўзгаришлар, ислоҳотлар, жумладан, фуқаролик жамияти ва унинг асосий иинститутларнинг ривожланишига доир амалга оширилган туб ислоҳотларнинг динамикаси очиб берилган. Асосий эътибор, анъанавийлик ва замонавийлик муносабатлари давомида сиёсий институтларнинг ўрни ва роли масаласининг илмий ва амалий жиҳатларига қаратилган. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб мамлакат давлат бошқарувини ислоҳ қилиш билан боғлиқ қабул қилинган стратегия билан боғлиқ қарорларнинг янги жараёнларда мамлакатнинг тараққиётида ўрни ва роли моҳияти очиб берилган. Бу борада “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳамда 2022 йилда 29 январда қабул қилинган 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт стратегияси” доирасида сиёсий институтлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари ривожлантириш билан боғлиқ қабул қилинган бир қатор вазифаларнинг мазмун-моҳияти таҳлил қилинган. Мамлакат сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда юз бераётган турли ўзгаришларда сиёсий сиёсий институтларнинг ўрни ва роли қанчалик аҳамиятли эканлиги мазкур мақоланинг асосий концептларидан бирини ташкил этган. Янги Ўзбекистон қуриш асосида жамиятнинг сиёсий институтлар фаолиятини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ҳамда Тараққиёт стратегиясининг асосий мақсадларини амалга оширишда сиёсий институтлар фойдаланишнинг истиқболлари юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, Янги Ўзбекистон стратегияснинг ўзига хос жиҳатлари ва унинг тарихий зарурияти, уни амалга ошириш билан боғлиқ турли тенденциялар, ушбу жараённинг ўзига хос хусусиятлари тадқиқ этилган. Бу борада илғор хорижий давлатлар тажрибаси, замонавий ёндашув ва қарашлар ҳамда бу жараёнда сиёсий институтларнинг ўрни ҳамда Ўзбекистонда тарихий ривожланашининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Жумладан, анъанавий жамиятларнинг ўзгаришлари тенденциялари ҳамда замонавийлашув муносабатларининг Янги Ўзбекистон стратегиясида ўрни ва роли масаласининг асосий омилларига эътибор қаратилган. Янги Ўзбекистон стратегиясида фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва роли масаласи қанчалик муҳим эканлиги ҳамда бу жараёнлар ҳар қандай давлатлар ва жамиятлар учун асосий ривожланиш омили эканлиги асослаб берилган. Шунингдек, жамиятда, хусусан, замонавийлашув жараёнининг йўналишлари, амалга ошириш механизмлари, шу билан бирга, сиёсий институт-ларнинг анаъанавий ва замонавий моделлари ва типлари тараққиёт босқичлари, имкониятлари, эҳтиёжлари атрофлича таҳлил этилган. Сиёсий институтларнинг анъанавий ва замонавий жамиятларда улардан фойдаланишнинг модернизациялашувнинг асосий технологияларининг ўзига хос жиҳатлари алоҳида таҳлил этилган. Айни пайтда глобаллашув шароитида сиёсий институтларнинг давлат ва жамият хавфсизлиги таъминлашда ўрни концептуал жиҳатдан асослаб берилган.
41-4928406-07-2026 -
ИНСОН МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШИДА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ РОЛИ
Husniddin AHMEDOV (Muallif)Ушбу мақолада инсон маънавий юксалишида ижтимоий тараққиёт жараёнларининг ўрни, унинг ўзига хос жиҳатлари, улар ўртасидаги узвий боғлиқлик ёритилган. Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг натижалари инсон қадри учун, одамларнинг ижтимоий кайфиятига ижобий таъсир кўрсатаётгани аниқ мисоллар асосида очиб берилган. Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси инсоният учун янги имкониятлар билан бирга кутилмаган турли муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Инсон маънавияти ва миллий қадриятларга қарши кўплаб таҳдид ва хавф-хатарлар ошиб бормоқда. Тараққиёт жараёнида инсон, халқ ва миллат маънавияти жамият ҳаёти қандай бўлишига қараб ўзгариб, яхшиланиб бораётгани таъкидланган. Жамиятнинг ижтимоий кайфияти эса амалга оширилаётган ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши, уларнинг аниқ натижаларига боғлиқ бўлиши бу соҳанинг қонуниятларидан бири эканлиги қайд этилган.
Шу ўринда, Янги Ўзбекистонда барча соҳалардаги ислоҳотлар мазмун ва сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилаётгани ҳақида фикр юритилган. Ҳозирги мураккаб ва шиддатли замонда маънавий-маърифий ишларнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланган. Айниқса, мамлакатимизда катта ва туб ўзгаришлар билан йўғрилган давр руҳи одамларнинг кайфияти, инсон қадри, одамларнинг бугунги кундан розилиги ва эртанги кунга ишончи, ҳар бир фуқаронинг эртанги кун учун орзу умидлари ва режаларига ижобий таъсир кўрсатаётгани алоҳида таъкидланган.
Янги Ўзбекистонда халқ билан очиқ мулоқот давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, нафақат ташқи сиёсат соҳасида, балки ички сиёсатда ҳам кенг қўлланаётган, умуммиллий феноменал ҳодисага айланди. Ушбу ҳодисанинг барча бўғиндаги давлат хокимияти идоралари ва халқ ўртасида, раҳбарлар ва аҳолининг барча қатламлари, жумладан, ёшлар ўртасида ҳам кенг ёйилиб, уларнинг ҳаёт тарзига айланиб бораётгани жамиятимизда демократик ўзгаришлар жараёнини чуқурлаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлаётгани тўғрисида фикр юритилган. Табиийки, бу жараёнлар жамият ҳаётида очиқ ва самимий мулоқот муҳитини, одамларни тушуниш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, одамларни қийнаётган ҳаётий муаммоларига амалий нуқтаи назардан кўмак бериш руҳини шакллантирмоқда.
Мақолада жамиятда маънавиятли, яхши хулқли, қалбида эзгулик ва мурувват уруғи барқ урган ёшларни тарбиялаш ҳар қачонгидан муҳим эканлиги, бугунги ёшлар янгича фикрлашга, янги ғоялар билан йўғрилган, уларни амалга оширишга ижодий ёндашувлар асосида мамлакатни тараққий эттиришга қодир ёш авлод учун яратилаётган катта имкониятлар тадқиқ этилган.
117 - 12620506-07-2026 -
ТУРКИСТОНДА РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ МУСТАМЛАКАСИ ДАВРИДА ВАҚФ ЕРЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ (1865 – 1881 ЙИЛЛАР СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)
Odil ZARIPOV (Muallif)Мақолада Россия империяси мустамлакаси даврида Туркистон генерал-губернаторлигида вақф мулкларининг аҳволи Сирдарё вилояти мисолида кўриб чиқилган. Тадқиқотда асосан бирламчи архив манбалари, генерал-губернатор девонхонаси материаллари ва мавзуга доир илмий асарлардан фойдаланилган. Шунингдек, ушбу ҳудудда вақф ерларининг ташкил этилиш сабаблари ва аҳамияти ҳамда ўлка маъмуриятининг мустамлакачилик сиёсати натижасида бу ерларнинг қаровсиз ҳолатга тушиб қолганлиги таҳлил этилган.
Маълумки, 1867 йилда генерал-губернаторлик Сирдарё ва Еттисув вилоятлари ўзагида ташкил этилди. Сирдарё вилояти таркибига Тошкент, Туркистон, Чимкент каби қадимий шаҳарлар кирарди. Бу ҳудудларда азалдан вақф ерлари мавжуд бўлиб, айнан шу шаҳарлар истилодан кейин рус маъмурияти сиёсатининг илк тажриба майдонига айланди. Ўлка бошқарувининг илк давларида рус ҳукумати вақф ерларига нисбатан эҳтиёткорона сиёсат юритилган бўлса-да, Туркистонга биринчи генерал-губернатор сифатида келган Фон Кауфман бошқаруви даврида ушбу ерларни давлат ерларига айлантириш сиёсати амалга оширилган. Ҳатто, Кауфман минтақадаги асрлар давомида шаклланган ер галиги анъаналарини тугатиш мақсадида махсус қонун лойиҳалари ишлаб чиққан. Ушбу сиёсат натижасида ўлкада мавжуд вақфлар ерларининг бир қисми давлат ҳисобига ўтказилиб, бошқалари ташландиқ ҳолга тушган. Вақф ерларидан тушадиган даромадлар тўхташи билан эса масжидлар, мадрасалар ҳамда мозор ва зиёратгоҳлар ўзларининг молиявий манбаларидан маҳрум бўлдилар. Қолаверса, мазкур ҳолат бу диний муассасаларда ишловчи ва таълим оладиган кишилар, вақфга қарашли ерларда ишловчи деҳқонларнининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига салбий таъсир кўрсатган.
Ушбу мақолада Туркистонда Россия империяси мустамлакаси даврида вақф ерларининг 1865 – 1881 йиллардаги ҳолати Сирдарё вилояти мисолида ёритилган. Мақоладаги факт ва маълумотлар тарихийлик тамойилига асосланган ҳолда тадқиқ қилинган. Тадқиқот жараёнида микротарих, миқдорий, тизимли, контент таҳлил ва муаммовий-хронологик усуллардан ойдаланилган.
17- 2631504-07-2026 -
АҚШ НЕОКОНСЕРВАТИЗМИНИНГ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ПАРАДИГМАЛАРИ ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИРИ
Mukhammadolim MUKHAMMADSIDIQOV, Abrar TURAEV (Muallif)Ушбу мақолада неоконсерватив мафкуранинг АҚШда миллий хавфсизлик парадигмаларининг шаклланишига таъсири таҳлил қилиниб, АҚШ неоконсерваторлари томонидан илгари сурилган қарашлар ва ғояларнинг давлат бошқаруви шаклланишига, айниқса ички ва ташқи сиёсатдаги хавфсизлик мақсадлари шаклланишига таъсири очиб берилади. Хусусан, неоконсерватив қарашларнинг таниқли тарафдори Альберт Уолстеттер ғояларининг хавфсизлик концепциялари шаклланишидаги ўрни кўриб чиқилади. Сиёсий файласуф Лео Штрауснинг сиёсий-фалсафий ва ҳарбий-стратегик ёндашувларининг неоконсерватизм мафкураси ривожидага ўрни ҳамда замонавий хавфсизлик муаммоларининг концептуал асослари назарий жиҳатдан таҳлил қилинади. АҚШдаги давлат бошқаруви билан боғлиқ сиёсий жараёнлар ривожида неоконсерватизм мафкурасининг хавфсизлик сиёсати шаклланишига таъсирини баҳолаш шаклланган неоконсерватив хавфсизлик концепциялари мазмунини тушунишга боғлиқ эканлигига эътибор қаратилади. АҚШ неоконсерватизм мафкурасида миллий хавфсизлик ёндашувларининг асосида миллий манфаатларни таъминлаш масаласи устуворлик қилиши асосланиб, хавфсизликнинг неоконсерватив парадигмаси шаклланишида неоконсерватизм мафкурасининг халқаро муносабатларни юқори конфликтлашган, анархик муҳит сифатида талқин этиши билан боғлиқ қарашлари таъсири очиб берилган. Кейинги даврларда АҚШ маъмуриятидаги неоконсерваторлар таъсирида Альберт Уолстеттер ва Лео Штраусларнинг ҳарбий-стратегик ғоялари тадбиғи, хусусан, миллий манфаатларни таъминлаш ва миллий хавфсизлик омили сифатида ҳарбий кучдан фойдаланиш бўйича ташқи сиёсат курсини давом эттириш таклифлари амалиёти очиб берилади.
113-12027802-07-2026 -
ЖАДИДЛАРНИНГ МАЪРИФАТПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРИДА МИЛЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ
Yulduz NAMAZOVA (Muallif)XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда шаклланган таълим фалсафаси бу жадид маърифатпарварларининг миллий педагогик фаолият ва таълим асослари, унинг мақсадлари ва идеаллари, педагогик билимлар методологияси, янги рус тузем мактаблари тизимини яратиш усулларини таҳлил қилувчи тадқиқот соҳаси сифатида талқин қилинади. Шу боисдан ҳам таълим фалсафаси бу даврдаги ижтимоий-институционал шаклга эга бўлган соҳа сифатида жадидларнинг таълим дастурининг мақсади ва вазифалари, тамойилларини ўзида акс эттирган десак хато қилмаган бўламиз. Бизга маълумки, жадид маърифатпарварлиги шаклланган даврда дастлаб АҚШ кейинчалик эса Европада таълим фалсафаси бўйича махсус тадқиқотлар амалга оширилган. Бироқ, ундан анча олдин ҳам таълим фалсафаси бўйича Платон, Аристотел, Ян Амос Коменский, Локк, Гербарт каби файласуф олимлар томонидан алоҳида фалсафий тизим яратилган. Жадидлар учун ислом дини жаҳолатдан қутулиш йўли, маънавий баркамолликка эришиш воситаси ҳисобланган. Туркистонда келажакда умуминсоний ғояларга таянган, парламентаризм асосида бошқариладиган дунёвий давлат қуриш асосий мақсад қилиб қўйилган. Хусусан, буни миллий-ҳудудий автономия бўлган «Туркистон мухторияти» тузишга бўлган сиёсий ҳаракатлар жараёнида кўришимиз мумкин. Мақолада жадидчилик ҳаракатининг таълимга доир қирралари тадқиқ қилинган. Жадид маърифатпарварлари ғоясининг Туркия, татар ва озарбойжон фикрий дунёсига эргашиш орқали Ғарбий Европа маърифатчилигидан ҳам хабардор бўлишга интилиши масалалари таҳлил этилган.
47-5712201-07-2026 -
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТИББИЁТ СОҲАСИДА ДУНЁВИЙ ТАМОЙИЛЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ
Lazizakhon Abbasovna ALIDJANOVA (Muallif)Ушбу мақолада Янги Ўзбекистоннинг тиббиёт соҳасида дунёвий тамойилларни амалга оширишнинг айрим жиҳатлари тадқиқ қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида фуқароларнинг виждон эркинлиги, дин ва давлатнинг ажратилганлиги, жамиятда конфессиялараро тотувликни таъминлаш каби қадриятлар мустаҳкам ўрин олган. 2025 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ЎРҚ-1037-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни эса ана шу тамойилларни изчил равишда амалга оширишда ҳуқуқий, маъмурий ва ахлоқий механизмларни белгилаб берувчи муҳим стратегик ҳужжат ҳисобланади. Ушбу концепциянинг 6-боби тўлиқ ҳолда дунёвий давлатни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган бўлиб, унинг 4-параграфида тиббиёт соҳасига оид дунёвий тамойилларни амалга оширишга алоҳида урғу берилган. Шу асосда, тиббий тизимда дунёвийликни мустаҳкамлаш масаласи нафақат ҳуқуқий, балки ахлоқий, илмий ва маданий нуқтаи назардан ҳам ўта долзарб масала сифатида вужудга келмоқда.
Тиббиёт соҳасида дунёвийлик тушунчаси, умумий қилиб айтганда, тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида фуқароларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, тиббий-одоб меъёрларига амал қилиш ва барча қарорлар илмий далилларга таянишини таъминлашга йўналтирилган. “Дунёвийлик” тушунчаси бу ерда динсизликни эмас, балки ҳар қандай эътиқоддан мустақил ҳолда, инсоний қадриятлар ва илмий ечимларда устувор ёндашувни назарда тутади. Бунда тиббий ёрдам кўрсатишда беморларнинг шахсий танлови, ахборотли розилиги, хабардорлик даражаси ва ҳуқуқий кафолатлари биринчи ўринга чиқади. Шу боисдан ҳам концепцияда қайд этилган тиббиётда дунёвийликни таъминлаш механизмлари фақат ҳуқуқий эмас, балки кенг ижтимоий-ахлоқий ва таълимий ислоҳотларни ҳам талаб этади.
35-4214224-07-2026 -
ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ДАВЛАТ ВА ДИН МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Muhammadolim MUKHAMMADSIDIQOV (Muallif)ХХI асрнинг дастлабки йилларидан бошлаб, дунёнинг турли ҳудудларида ислом дини қадриятларининг уй-ғониши, диннинг жамиятдаги ўрни кучайиши билан бирга динга боғлиқ мутлақо янги хавф-хатарлар шакллан-моқда. Бу эса турли минтақаларда сиёсий, диний ва бошқа ижтимоий жараёнларнинг кескинлашувига ҳамда диний конфессиялараро зиддиятларнинг авж олиши минтақавий ва халқаро хавфсизликка таҳдид туғдирмоқда. Бундай хавф-хатарларнинг таҳдиди уларнинг ижтимоий-сиёсий оқибатларини аниқлаш ва таҳлил қилиш, истиқ-болда, олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш заруратини янада оширмоқда. Кишилик жамияти ривожининг кейинги босқичларида диннинг сиёсатга бўлган таъсири янада кўпроқ акс эта бошлади. Буларнинг бари диний урушлари каби диний-сиёсий воқеликларда яққол акс этди.
Ушбу мақолада ХХ асрнинг охирги чорагида ислом нафақат глобал тарих ҳамда сиёсат, балки жаҳон миқё-сида майдонга чиқиши ва бугунги мусулмон олами билан боғлиқ ижтимоий-маданий, ғоявий, цивилизация ва ижтимоий-сиёсий унсурлар билан боғлиқ кўплаб саволларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинган. Айнан шу даврда мусулмон оламидаги сиёсий жараёнлар ислом динининг сиёсий ва ижтимоий имкониятига ниҳоят даражада эътиборни тортди. Ислом дини сиёсий ривожланишнинг умумэътироф этилган нормаларига, унинг дунёвий устунларига хилоф бўлса-да, мусулмон давлатларидаги ўзининг мавқеини йўқотмади. Аксинча, у Эрон, Покистон, Афғонистон, Саудия Арабистони ҳамда Шимолий Африкадаги давлатлар сиёсатида “қайтадан вужу-дга келмоқда”.
Мақолада диннинг ҳамиша жамият ҳаётининг барча соҳаларига таъсир этувчи муҳим омиллардан ҳисобланиб келгани ҳамда дунёда диндорлик даражаси пасаймаётгани, аксинча, замонавий босқичда кўтарилиб бораётгани тадқиқ этилган.
12 - 1730926-06-2026 -
ИБН ХАЛДУН АСАРЛАРИДА ДИН ВА ЖАМИЯТ МАСАЛАСИ
Lazizakhon ALIDJANOVA (Muallif)Ибн Халдун диний ва дунёвий илмлар уйғунликда ёритилган ноёб асарлар яратган улуғ олимлар сирасига киради. Унинг тўлиқ исми – Абдураҳмон Абу Зайд ибн Муҳаммад Ибн Халдун (туғ. 1332, Тунис/ваф. 1406, Қоҳира) — араб тарихчиси ва файласуфи. Ибн Рушднинг издоши ҳисобланиб, 1349-1375 йилларда Тунис, Фес, Ғарнота, Бужжойа (Жазоирда) ҳукмдорлари саройида юқори лавозимларда ишлаган. 1382 йил Мисрга келиб, мударрислик қилган. Ибн Xалдун Дамашқ шаҳрининг Амир Темурга топширилиши шартлари ҳақида музокара олиб борган делегация таркибига кирган. Шу тариқа Ибн Xалдун Амир Темур билан шахсан суҳбатлашишга мушарраф бўлган. Ибн Халдуннинг далолат беришича, Амир Темур ундан Мағриб мамлакатлари, унинг манзиллари ва шаҳарларини батафсил баён қилиб беришни сўраган. Ибн Xалдун Амир Темур ташқи сиёсий фаолиятига нисбатан шахсий қарашидан қатъи назар, Соҳибқирон шахсига муносиб баҳо берган. У Амир Темурнинг ҳарбий тарих соҳасидаги теран билимидан ҳайратга тушган, уни «мунозара-баҳсларни яхши кўрадиган ўткир заковатли ва теран зеҳнли инсон», – деб таърифлаган. Унинг асосий асари: «Китоб ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби», 1370) бўлиб, Ибн Xалдун жамият тараққиёти хусусида ўз фикрларини ҳамда Шарқ мусулмон халқлари (хусусан, Мағриб) тарихини баён қилган. Ибн Халдуннинг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашларини ўрганиш, ҳозирги замон тарих фалсафасида муҳим аҳамиятга эга. Мақола учун Ибн Халдун диний-маърифий фалсафасининг асосий жабҳаларини тавсифлаш, унинг тарих, жамият, давлат, бошқарув, ҳокимият, дин ва бошқаларга нисбатан ёндашувларини ҳамда уларнинг диний тажрибалар билан боғлиқликларини аниқлашга қаратилган дунёқарашларини ойдинлаштириш ҳамда олимнинг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашларига диний фаолият доирасида қараш кабилар мақсад қилиб қўйилди. Унда Ибн Халдун фаолиятидаги диний-фалсафий ва ижтимоий-сиёсий жабҳаларни намоён этиш ва шу тавсифдаги муаммолар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган.
34 - 4357827-06-2026 -
МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ “МУҚАДДАМАТУ-Л-АДАБ” АСАРИНИНГ ДУНЁ ФОНДЛАРИДАГИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ КОДИКОЛОГИК ТАҲЛИЛИ
Zohidjon ISLОMOV (Muallif)Маҳмуд Замахшарийнинг тилшунослик, луғатшунослик, адабиётшуносликка оид илмий мероси 70 га яқин асарлардан иборат. Мақолада олим илмий меросида “Муқаддаматул-адаб” асарининг алоҳида ўрни тадқиқ қилинган.
Дастлабки кўптилли луғат сифатида эьтироф этилган ушбу асарнинг арабча-форсча-туркий уч тилли, арабча-форсча-туркий-мўғулча тўрт тилли қўлёзмалари мавжуд. Асар беш қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисмига исм сўз туркумига оид сўзлар, иккинчи қисмига феъл ва ундан ясалган сўзларга бағишланган. Унинг учинчи қисми ёрдамчи сўзларга, тўртинчи қисми исмларнинг турланишига ва бешинчи қисми феълларнинг тусланишига оид грамматик қоидалардан иборат.
Дунё фондларида асарнинг беш қисми жамланган нусхалари, шунингдек, грамматик қисмлари алоҳида кўчи-рилган қўлёзмалари мавжуд. Асарнинг луғат қисмлари ҳажман катта ва муҳим илмий аҳамият касб этади. Айниқ-са, асарнинг туркий сўзлик киритилган қўлёзмаларидаги туркий сўзлик жаҳон тилшунослигида ўрганилмаган ва долзарб мавзулар сирасига киради. “Муқаддамату-л-адаб” луғатининг 10 та нодир қўлёзмаси Тошкент фондла-рида, ҳозирча аниқланган 62 та нусхаси дунё мамлакатлари фондларида сақланмоқда. Уларнинг асосий қисми XIII-XIV асрларда кўчирилган ва мазкур давр туркий тил сўзлигининг бойлиги ва маъно хусусиятларини тадқиқ этишда муҳим манба вазифасини ўтайди.
Асарнинг энг қадимий қўлёзмаси 1257 йили Хоразмда кўчирилган арабча-форсча-туркий сўзлик киритилган ва ҳозирда Туркиянинг Сулаймония фондида сақланаётган нусха ҳисобланади. Асарнинг дунёдаги ягона арабча-форсча-туркий-мўғулча тўрт тилли 1492 йили Бухорода кўчирилган қўлёзмаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат адабиёт музейи фондида сақланади. Мақолада ушбу асарнинг дунё фондларидаги қўлёзмала-рининг кодикологик таҳлили баён этилган.
30 - 36651326-06-2026 -
МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ – ЖАДИД ИСЛОҲОТЛАРИ ЕТАКЧИСИ
Muminjon XUJAEV (Muallif)XX бошларида Туркистонни маъориф орқали жаҳон цивилизацияси даражасига кўтариш-га ҳаракат қилган жадидларимиз замонавий таълимни ўша давр муаммоларининг ечими сифатидаги кўрсатган концептуал ғоялари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Айни шу маънода, таниқли шарқшунос жадидчи олим Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларидаги маданиятлараро мулоқот, таълим, тарбия, маданият, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликка оид ёндашувни янги илмий мезонлар асосида тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. М.Беҳбудий XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонни тараққиётига салбий таъсир кўрсатаётган ақидапарастлик, миллатчилик, волюнтаризм (табиат ва жамият қонунларини инкор этиб, фақат хоҳиш-истакларни инобатга олиш)га қарши тизимли курашишга киришади. Бу йўлда 1899-1900 йилларда (баъзи маълумотларда 1902 йили) Саудий Арабистонига, 1903-1904 йилларда Москва ва Санкт-Петербургга, 1906 йилда Қозон, Уфа, Нижний Новгородда хизмат сафарларида бўлиб қайтади ва бу сафарларнинг хулосалари асосида ўз мактабида турли илмий, дунёвий фанларни жорий қилишга, илмий-фалсафий манбаларидан унумли фойдаланган ҳолда Туркистонда илм-фанни ривожлантиришга киришади. Туркистоннинг илм-фан нуқтаи назаридан муаммолар гирдобида қолган масалаларига ечим сифатида таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, ижтимоий онгда нафақат диний балки, дунёвий фанларни ва миллий бағрикенгликни шакллантириш масалаларига оид асосли илмий ғоялари илғор фанларни илгари суради. Маҳмудхўжа Беҳбудий дунёвий фанларни ислоҳ қилишнинг концептуал аҳамиятга эга фикрлари – халқ маърифати, маданиятлараро мулоқотни йўлга қўйишнинг зарурлиги, туркий халқларнинг дунёвий фанлар хусусан ўқув адабиётлари ва дарсликлари “Рисолаи асбоби савод” (“Савод чиқариш китоби”, 1904), “Рисолаи жуғрофияи умроний” (“Аҳоли географиясига кириш”, 1905), “Мунтаҳаби жуғрофияи умумий” (“Қисқача умумий география”, 1906), “Китобат ул-атфол” (“Болалар хати”, 1908), “Амалиёти ислом” (1908), “Тарихи ислом” (1909) каби дарсликларни чоп эттирган. Таълим ва тарбия оид “Падаркуш” драмма (1911), “Оқ елпоғичли чинли хотун” (ҳикоя), “Бир аъмо боланинг ҳасрати” (ҳикоя), “Китобат ал-атфол” (эски ўзбек ёзувида) ва асарларини ёзади ҳамда ўзининг “Нашриёти Беҳбудия” босмахонасида нашр эттиради. Бугунги кунда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг илмий меросини муштараклиги ғояларининг аҳамияти XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда замонавий таълим тараққиёти ривожи учун қимматли манба сифатида тадқиқ этилмоқда.
39-4728501-07-2026
