Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • АВЕСТА  ТАДҚИҚОТЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК  АСОСЛАРИ

    Rano URAZOVA (Muallif)

    УшбумақолаАвеста тадқиқотзарининг назарий-методологик асосларига багишланган. Жумладан, мақолада милоддан аввалги II минг йиллик ўрталаридан бошланган ил к давлатчилик ҳамда протошаҳар маданияти I минг йилликнинг бошларида, яъни бундан уч минг иил чамаси аввал бронзадан илк темир асрига ўтиш оралигида Марказий Осиёнинг илк ҳудудий давлатчилик уюшмалари пайдо бўлганлиги ва айни пайтда зардуштийлик ўша замен тақозосига кўра ижтимоий, шунингдек, сиёсий муносабатларнинг маънавий, ҳуқуқий, ахлоқий-фалсафий асосларини ўзида мужассам этишга қодир дунёқараш тизими бўлиб юзага чиққанлиги илмий асосланган.
    Мақолада инсоннинг ақлий, руҳий, жисмоний қобилиятлари аста-секин унинг табиат сирлари билан ошно бўлиб, ўзлигини англами сари йўл очганлиги, қадимии асотирий дунёқараш тизими эса илоҳий қарашларга айланганлиги ҳақидаги фикрлар баён қилинган. Энди одам тасаввурида табиат ҳодисалари устидан ҳукмрон, ҳатто, уларни яратишга, тартибга солиб туришга қодир. Хузлас, инсоннинг уимоятини таъминлашга масъул эзгу илоҳий тимсоллар тизими пайдо бўла бошлаган. Инсон мана шу тизимни азаз-азаздан фақат эзгу кучлар ибтидоси сифатида тасаввур қилишга мойил бўлган ва айни шу хусусиятлар зардуштийликнинг маънавий-фалсафий асосларига, космогониясига, диний тизимига хос бўлганлиги очицланган.
    Мақолада таъкидланганидек, зардуштийлик дини тарихий шароит тақозоси эди. Зеро, дин бронза асрининг ривожланган босқичида тарихий тараққиёт имкониятлари чеклангани сабабли инқилобий фикр сифатида юзага келди, яъни худолари турлича бўлган ҳамда эътиқодлари хилма-хил жамият ижтимоий бирлашув зарурати олдида ожиз эди. HJy ҳақиқатни уз давридан илгор фикрли вакили, ўзигача замонлардан етиб келган ибратларидан хабардор Зардушт (Заратуштра) биринчи бўлиб англаб етгани муаллиф томонидан баён қилинган.
    Шунингдек, мақолада зардуштийлик илоҳиёт тизими (Авеста) ҳиндуийлик (Ведалар) илоҳиёти билан қиёсий таҳлил қилинган. Жумладан, Ригведада илоҳиёт тизими моддий дунёнинг асотирлашган акси бўлгани ҳолда, Зардушт тасаввуридаги илоҳий зот қалбан идрок этиладиган тимсолий зот бўлиб, унинг моддий ашёвий асослари йўқ, зеро барча моддийликда унинг борлиги намоёндир, дея хулоса берилган. Шу билан бирга, Зардушт гоясининг юнон илоҳиёт тизимидаги политеизмга нисбатан ҳамўта илгор даражада эканини таъкидланган.

    68-80
    17
    5
    18-05-2026
  • ЗАРДУШТИЙЛИКДА АҲУРА МАЗДАНИНГ ЯРАТУВЧИЛИК ФУНКЦИЯСИ МАСАЛАЛАРИГА ДОИР

    Rano URAZOVA (Muallif)

    Мақола зардуштийликда Аҳура Мазданинг улуғланиши универсал диний инқилобий ҳодиса эканлигига бағишланган. Зардуштийликда яратувчилик, парвардигорлик ғояси авесташуносликнинг энг мураккаб масалаларидан бири саналади.  Аввало, яратиш функциясини динлар тарихида ибтидоий қарашлардан, хусусан, тотемизмдан ажратиб олиш, қолаверса, яралмоқ ҳақидаги фикрни мавҳум илоҳий зот билан боғлаш даражасида тафаккур такомили илмий таҳлил талаб масалалардан бири ҳисобланади. Зеро, Зардушт биринчилардан бўлиб, инсон тафаккурининг муҳим салоҳиятига, ақлий имкониятига таянган ҳолда борлиқни яратган Бош сабабчини мавҳум тимсол, руҳият орқали идрок этиладиган тарзда эътиқод амалиёти доирасига олиб кирган.


    Мақолада Аҳура Мазданинг яратувчилик функциясини суверен ва якка холиқлик сифатида талқин қилиш Авеста манбаси асосида келтирилган. Авестанинг ижодий маҳсули бўлган “Ясна” наскига кирган “Гоҳ”лар Зардушт даврида яратилган бўлиб, унда ибтидоий кўпхудоликка ҳамда асотирий образларга муносабат масаласида жиддий танлаш рўй берганлиги, зардуштийлик олий илоҳи Мазда ўз сифати, тенгсиз улуғлиги ифодаси бўлмиш Аҳура - “юксак шараф, буюклик, жаноб” маъносида келган. Аҳура Мазда ва унинг малоикалари Эзгу ният, Комил Ақл, Оламнинг Эзгу эгалиги, Шаҳриёрлиги каби илоҳий тушунчалар уйғунлик, ягона маънавий бирликнинг ташкил этувчилари сифатида амал қилиши ҳамда уларнинг функциялари бевосита Аҳура Мазданинг иродасини, эзгуликнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган эди.


    Зардуштийлик динида миф-асотирлар одамларнинг дунё-борлиқ ҳақидаги тушунчаларини, айниқса, уларни ўраб турган табиат ва жамиятни қандай идрок этишларини ўзида акс эттириши натижасида қадимий асотирий дунёқараш тизими илоҳий қарашларга айланган. Мақолада, инсон тасаввурида табиат ҳодисалари устидан ҳукмрон, ҳатто уларни яратишга, тартибга солиб туришга қодир, хулласки, инсоннинг ҳимоятини таъминлашга масъул эзгу илоҳий тимсоллар тизими пайдо бўлганлиги Авестада борлиқнинг яратилиш модели мисолида кўрсатиб берилган. Авеста аввал бошида дунёни фақат эзгуликлар мажмуи ва мутаносиблиги сифатида тасвирлаган бўлса, дин асосчиси Зардушт эса амалиётга соф маънавий, руҳий омилларни, улар орқали эса борлиқнинг мавҳум кучлар орқали “бошқарилиш” ғоясини олиб кирган. Шунингдек, мақолада Авестадаги космогоник тасаввурлар ифодалари, зардуштийликда борлиқ тушунчасини тушунишда айни шу мифологик қатламнинг дин тизими доирасига олиб кирилиши муҳим тарихий ечим бўлганлиги тадқиқ этилган.

    29-39
    4
    1
    16-09-2026
  • “ДИН” СЎЗИНИНГ ЛУҒАВИЙ МАЪНОСИ

    Bexzodjon Avazjonovich RO‘ZALIYEV (Muallif)

    Ушбу мақолада “дин” сўзининг луғавий маъноси араб тилидаги ишончли ва нодир луғатлар, девонлар ҳамда ислом динининг муқаддас китоби – Қуръони каримдан фойдаланиб, батафсил ўрганилди ва атрофлича таҳлил этилди.


            Инсоният тарихининг қайси бир даврига назар ташланмасин, ҳеч қачон диний эътиқодлардан узоқ биронта жамият мавжуд бўлгани кўрилмайди. Археологик қазилмалар шуни тасдиқламоқдаки, инсон доимо муайян эътиқод ва ишончга эга ҳолда яшаб ҳаёт кечирган. Бу эса жамият маънавий ҳаётини оёқда тутадиган асосий таянчларнинг аввалида диний дунёқараш жой олишини кўрсатади. Инсоният тарихи ва башарият ҳаётининг ажралмас асоси бўлган “дин” – сўзи нима ўзи, унинг келиб чиқиши ва қандай маъноларни билдиришини ўрганиш, уни тўлиқ қамраб олишда муҳим ўрин тутади.


    “Дин” араб тилида феъл шаклида – бўйин эгмоқ, бўйсунмоқ, итоат этмок, итоат қилмоқ, камситилмоқ, хўрланмоқ, азиз бўлмоқ, камситмоқ, хўрламоқ, эга бўлмоқ, соҳиб бўлмоқ, хизмат қилмоқ, эҳсон қилмоқ, бир кишини завқланадиган ва яхши кўрадиган нарсага йўлламоқ, ҳисоб-китобга тортмоқ, жазо ёки мукофот бермоқ, қарз бермоқ, қарз олмоқ каби маъноларни ифодалайди. От шаклида эса, дин, миллат, ислом, мазҳаб, йўл, урф-одат, ҳол-аҳвол, ҳисоб-китоб, мол-мулк, ҳукм, қазо ва қадар, чора-тадбир, итоат, ибодат, шариат, имон, тақво, салтанат ва бошқарув, хизмат, устун келиш, ҳокимият, хорлаш, мажбурлаш, жазо, бадал-эваз-ҳақ, мукофот, доимий ёғадиган ёмғир, бўйсуниш, касаллик, ғалаба, йўқ қилиш, қайғу-алам, истило қилиш, тавҳид каби маъноларни билдиради.


    Феъл ва от шаклида Қуръони каримда келган маъноларни тўртта асосий гуруҳда жамлаш мумкин: Биринчиси, энг олий қудратга таслим бўлиш, итоат этиш, бўйин эгиш маъносида; Иккинчиси, охират, мукофот ва жазо, яъни амалларга яраша мукофот ёки жазо бериш куни маъносида; Учинчиси, ҳукм, адолат, шариат ва қонун маъносида; Тўртинчиси, Аллоҳ таоло юборган тавҳид дини маъносида.


    Мақолада “дин” сўзининг луғавий маънолари диний манбалар, луғатлар ва турли адабиётлар асосида таҳлил қилинган.

    62-72
    31
    5
    16-07-2026
  • МАДАНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК - ЎЗАРО МАДАНИЯТЛАРАРО АЛОҚАЛАР ТАМОЙИЛИ СИФАТИДА (МАЛАЙЗИЯ МИСОЛИДА)

    Gozal SHARIPOVA (Muallif)

    ХХ асрнинг 50-60-йилларидаги тарихий вазият мустамлакачилик тузумидан ички миллий давлатчилик шаклланиши бошланишигача бўлган давр билан тавсифланади ва замонавий жаҳон тараққиётининг энг муҳим омилига айланди, бу жараённинг ривожланишига имкон беради. Глобал интеграция янги кўп конфессиявий муҳитни шакллантириш зарурати турли диний дунёқараш тарафдорлари ўртасида муросасизликнинг кучайиши билан боғлиқ йўлларни излаш зарурлигини кўрсатди. Дунёнинг кўплаб кўп миллатли давлатларининг диний муросасизлик ва ксенофобиянинг турли кўринишларига дуч келган тарихий тажрибаси толерантлик масаласининг долзарблигини исботлайди. Шундай қилиб, турли фанларнинг замонавий лексикасига мустаҳкам ўрнашган «бағрикенглик» тушунчаси ва унинг мазмуни бир асрдан кўпроқ вақт давомида шаклланиб, ижтимоий, сиёсий ва мафкуравий ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ўрганилди. Масалан, В. M. Золотухиннинг таъкидлашича, тарихнинг ҳар бир босқичида бағрикенглик ўзига хос тарзда кўрилган: таълим ва билим орқали эҳтиросларни жиловлаш (Suqrot); «олтин ўрталик”ка интилиш (Aristotel); абстиненция (Pirron); нажот ва тавба (Tertullian); азоб-уқубатларни енгиш (F.Akvinskiy); ҳамдардлик (D. Hume); раҳмдиллик (J.-J. Russo); умуминсоний бурч (I.Kant); умумбашарий тенглик ғояси (G. Spenser); ўзгаларга муносабатнинг ички созловчиси (J.-P. Sartr) (Zolotuxin V. M., 2001). Ушбу мақолада Малайзияда маданиятлараро бағрикенглик тамойиллари бўйича давлат сиёсати кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган. Малайзияда яшовчи икки йирик этник гуруҳга асосланган Ҳинд ва Хитой диаспораси мисолида ўрганилган. Ўзлаштирилган маданиятнинг шаклланиш жараёни тадқиқ етилади. Тадқиқот давомида замонавий олимлар ва тадқиқотчиларнинг маданий иммиграция, Пенангда ўзлаштирилган маданиятлараро бағрикенглик, шунингдек, Рукунегра давлат мафкуравий дастури соҳасидаги тадқиқотларининг айрим жиҳатлари кўриб чиқилган ва таҳлил қилинган.

    77-83
    12
    3
    07-07-2026
  • МИН СУЛОЛАСИ ДАВРИДА ХИТОЙДА МУСУЛМОНЛАРНИНГ ЎТРОҚЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИ

    Odiljon ERNAZAROV (Muallif)

    Мақолада XIV-XVI асрларда Хитойдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий шароит, исломни Хитойда ёйилиши ва унинг маҳаллий муҳитга мослашуви, мусулмон халқларнинг мамлакат ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги иштироки ҳамда уларнинг маҳаллий маданиятга уйғунлашув жараёнида таълим-тарбия ҳолати ҳақида маълумот берилган. Бу давр мобайнида мусулмонларнинг “Марказий Осиёдан кўчиб келган жамоа” статуси Хитойда муқим ўрнашган “этник озчилик” номига ўзгарди. Мин сулоласи ҳукмронлиги давомида Шанхай ва Ганьсудаги дунган миллатига мансуб аҳоли миқдори янада ошди. Мин императорлари мусулмонларга муайян диний, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий эркинлар тақдим қилганлар. Аксарият мусулмонлар Мин қўшинида хизмат қилиб, юқори ҳарбий ва фуқаролик позициясини эгаллашган. Мин императорларидан Мин Тайцзу ҳукмронлиги йиллари мусулмон жамоаси учун ижтимоий мавқе жиҳатидан “кўчиб келганлар” (outsiders)дан “муқим жойлашганлар” (insiders)га айланиш даври бўлган. Бундан ташқари, ушбу давр мусулмонлар нисбатан хитой маданий нормаларига мослашиш ёки хитойлашув (sinicisation) жараёнини бошдан кечириш даври сифатида тавсифланади. Шу жиҳатдан, Мин сулоласи мобайнида тинч ва фаровон ҳаёт кечирган мусулмон жамоалари маданий ўзгаришларга юз тутишган. Мин даврида мусулмонларнинг жамиятга интеграциялашувида ҳудудий фарқлар кузатилган. Масалан, Хитойнинг шимолий ва жануби-ғарбий ҳудудларида истиқомат қилувчи мусулмонлар маҳаллий шароитларга тўлиқ мослашган. Шимолий-ғарбий ҳудудлардаги мусулмонлар эса этник ва диний ўзига хослик, дунёқараш ва турмуш тарзини сақлаб қолишган.

    90 - 98
    16
    2
    06-07-2026
  • БАДИИЙ АСАРЛАР ВОСИТАСИДА ЁШЛАРНИ ЭСТЕТИК ТАРБИЯЛАШ ВА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

    M. MIRKASIMOVA (Muallif)

    Бадиий асарлар воситасида ёшларни эстетик тарбиялаш ва китобхонлик маданиятини шакллантириш

    128 - 138
    27
    7
    29-06-2026
  • ИБН ХАЛДУН АСАРЛАРИДА ДИН ВА ЖАМИЯТ МАСАЛАСИ

    Lazizakhon ALIDJANOVA (Muallif)

    Ибн Халдун диний ва дунёвий илмлар уйғунликда ёритилган ноёб асарлар яратган улуғ олимлар сирасига киради. Унинг тўлиқ исми – Абдураҳмон Абу Зайд ибн Муҳаммад Ибн Халдун (туғ. 1332, Тунис/ваф. 1406, Қоҳира) — араб тарихчиси ва файласуфи. Ибн Рушднинг издоши ҳисобланиб, 1349-1375 йилларда Тунис, Фес, Ғарнота, Бужжойа (Жазоирда) ҳукмдорлари саройида юқори лавозимларда ишлаган. 1382 йил Мисрга келиб, мударрислик қилган. Ибн Xалдун Дамашқ шаҳрининг Амир Темурга топширилиши шартлари ҳақида музокара олиб борган делегация таркибига кирган. Шу тариқа Ибн Xалдун Амир Темур билан шахсан суҳбатлашишга мушарраф бўлган. Ибн Халдуннинг далолат беришича, Амир Темур ундан Мағриб мамлакатлари, унинг манзиллари ва шаҳарларини батафсил баён қилиб беришни сўраган. Ибн Xалдун Амир Темур ташқи сиёсий фаолиятига нисбатан шахсий қарашидан қатъи назар, Соҳибқирон шахсига муносиб баҳо берган. У Амир Темурнинг ҳарбий тарих соҳасидаги теран билимидан ҳайратга тушган, уни «мунозара-баҳсларни яхши кўрадиган ўткир заковатли ва теран зеҳнли инсон», – деб таърифлаган. Унинг асосий асари: «Китоб ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби», 1370) бўлиб, Ибн Xалдун жамият тараққиёти хусусида ўз фикрларини ҳамда Шарқ мусулмон халқлари (хусусан, Мағриб) тарихини баён қилган. Ибн Халдуннинг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашларини ўрганиш, ҳозирги замон тарих фалсафасида муҳим аҳамиятга эга. Мақола учун Ибн Халдун диний-маърифий фалсафасининг асосий жабҳаларини тавсифлаш, унинг тарих, жамият, давлат, бошқарув, ҳокимият, дин ва бошқаларга нисбатан ёндашувларини ҳамда уларнинг диний тажрибалар билан боғлиқликларини аниқлашга қаратилган дунёқарашларини ойдинлаштириш ҳамда олимнинг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашларига диний фаолият доирасида қараш кабилар мақсад қилиб қўйилди. Унда Ибн Халдун фаолиятидаги диний-фалсафий ва ижтимоий-сиёсий жабҳаларни намоён этиш ва шу тавсифдаги муаммолар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган.

    34 - 43
    57
    8
    27-06-2026
  • ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНШУНОСЛИК СОҲАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ДОЛЗАРБ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

    Mahfuza ALIMOVA (Muallif)

    Мазкур мақолада Ўзбекистонда диншунослик соҳасининг ривожланиш тенденциялари, долзарб муаммолари ва асосий йўналишлари ёритилган. Унда глобаллашув шароитида ёшлар турли бузғунчи ғояларнинг асосий мўлжали бўлиб қолаётгани, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларга қарши маънавий иммунитет ҳосил қилиш, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилган.


    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда миллий ва диний қадриятлар янада ривож топиб, аждодларнинг диний-маърифий меросини теран ўрганиш ва таҳлил қилиш, уларнинг илмий анъаналарини муносиб давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Динга бўлган қизиқишнинг кучайиши бугунги кунда кишилик жамияти олдида турган муаммолар, инсоннинг уларни ҳал қилиш йўллари ҳақидаги ўй-изланишлари, дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлигини таъминлаган ҳолда бугунги кундаги мураккаб масалаларга тўлақонли жавоб топишга имкон бериши ёритилган. ХХ асрнинг иккинчи ярмида христианлик, буддавийлик, ислом ва бошқа динлар доирасида юзлаб секталар пайдо бўлган. Бу каби жараёнлар келажакда ҳам давом этишини тахмин қилиш мумкинлиги мақолада ўз аксини топган. Ёшларнинг кибермаконда объектив йўл танлай олишлари ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари тизимидан фойдаланишда уларда диний мазмундаги хабарларга танқидий ва онгли ёндашувни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

    332 - 339
    86
    4
    25-06-2026
  • СУРХОН ВОҲАСИДАГИ МАДАНИЙ ҲАЁТ: ЮТУҚЛАР ВА МУАММОЛАРНИНГ АРХИВ МАЪЛУМОТЛАРИДА КЕЛТИРИЛИШИ (1925–1941 ЙИЛЛАР)

    Oybek `ISAEV (Muallif)

    Ушбу мақола Сурхон воҳасидаги маданий ҳаёт: ютуқлар ва муаммоларнинг архив маълумотлари асосида ёритилишига бағишланган.


    1925–1941 йилларда совет давлати ўрнатилганидан сўнг Сурхон воҳаси маданиятини буткул йўққа чиқаришга қаратилган ҳаракатларни амалга оширди. Дастлаб ишни маҳаллий халқни саводли қилишдан бошлаш керак деб тарғиб қилиб, уни чалғитди, оқибатда эса маҳаллий халқ саводсизлик гирдобига тушиб қолди.


    Округда ташкил қилинган маданий муассасалардан бири мусиқали драма театри бўлиб, маҳаллий халққа қизиқарли томошалар намойиш этилган эди. Театрда қўйилган асарлар асосан совет мафкурасини тарғиб қилувчи премьералар бўлган.


    Совет ҳукуматининг асосий бўғинида партия топшириқлари ва В.И Ленин кўрсатмалари деб доимий тарзда иш олиб борилди. Мамлакатда бўлгани каби округда ҳам маҳаллий аҳолининг динга бўлган муносабати чеклаб қўйилди. Оқибатда «Худосизлар» жамиятини тузиб, халқнинг диний эътиқодларга бўлган муносабатини бўғиб, уни эскилик сарқити сифатида кишилар онгидан чиқариш учун кенг қамровда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.


    Воҳа аҳлининг бой маданияти поймол қилиниб, коммунистик  дунёқараш шакллантирилди. Совет мафкурасини тарғиб қилиш мақсадида барча туманларда клублар, қизил чойхоналар, агитпунктлар ва бошқа маърифий масканлар ташкил қилиниб, халқни доимий тарзда бир тизимда ушлаш ва қўрқитиш билан янги совет ҳукуматининг олиб бораётган маданий инқилоб сиёсатига халқнинг диққат-эътиборини қаратишдан иборат бўлди.

    249 – 256
    20
    4
    24-06-2026
  • БАЛОҒАТ ИЛМИНИНГ ЛИНГВОЭСТЕТИК КАМОЛОТДА ТУТГАН ЎРНИГА ДОИР

    Salima RUSTAMIY (Muallif)

    Европа олимлари ХХ аср бошларига келиб ўрта аср араб тили ва адабиётида илгари сурилган поэтикага доир қарашлар, жумладан, балоғат илмини бадиий сўз санъатининг ўзига хос тури сифатида идрок қила бошладилар. Натижада ўрта аср мусулмон оламидаги араб поэтик тафаккури ҳам, балоғат илми ҳам канон деб аталди.


    Олимларнинг умумий фикрига кўра адабиётдаги канонлар ижтимоий онгнинг маълум бир тури маҳсули ҳи­собланади ва улар кўпгина объектив омиллар асосида вужудга келади. Ўрта аср араб адабиёти назариясида шакл ва мазмун муносабати ҳақидаги поэтологик қарашларнинг ривожланиши мураккаб кечган. Маълумки, IX–XI асрлар йирик олимлари мумтоз араб шеъриятида мазмун ва шаклни бир-бирига боғлиқ, деб ҳисоблаганлар. Бу дунёқараш уларнинг умумий фалсафий қарашлари асосини ташкил қилган.


    Абдулқоҳир Журжонийдан бошлаб барча балоғатга оид асарларда лафз ва маъно ўзаро мустаҳкам боғланган бўлиши каломнинг зарурий шарти сифатида эътироф этилади. «Маъно» араб мусулмон фалсафаси, назарий қа­рашлар учун асосий тушунча ҳисобланади. Адабий канонлар ўз навбатида тил қонунларига бўйсунади ва булар­сиз амалга ошмайди. Буларнинг энг муҳими тилнинг тизимли фаолияти бўлиб, у тил тизими ҳақидаги назарияда ўз аксини топган.

    110-116
    68
    6
    23-06-2026
1 - 10 from 10

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling