Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДА ИСЛОМ ОБИДАЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ ВА ТАДҚИҚИ

    Irodaхon Muxtarovna GAFUROVA, Aziza Nigmatovna GULYAMOVA (Muallif)

    Мақоланинг асосий мақсади – XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Туркистон ҳудудларида, жумладан, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразмда ислом меъморий обидалари – масжидлар, мадрасалар, минора, хонақоҳ, мақбара ва мозорларнинг ҳолати, уларга бўлган муносабат ва  тадқиқ этиш бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилинган.


    Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.


    Масжидлар таъмирига рухсат вилоят губернаторларидан олинган, янгиларини қуришга эса, генерал-губернатордан рухсат олинган. Ўрта Осиёда миноралар икки ҳолатда қурилган: биринчидан, иншоотнинг бурчаклари ва дарвоза ён қисмларини кучайтириш учун, яъни, мустаҳкамлаш учун бўлган. Иккинчидан, деворлардан алоҳида, масжид яқинида жуда ҳайбатли, юқорилаган сари торайган маҳобатли миноралар қурилган. 


    Ўрта Осиёда мадрасалар мусулмонларнинг ёпиқ шаклдаги олий ўқув муассасаси ҳисобланган. Биринчи мадраса Бағдоддаги Малик Шоҳ даврида 1065 йили қурилган. Ўрта Осиёда эса биринчи мадраса Х асрда Бухорода қурилган. Ўша даврда олимлар учун бир қатор вақфлар ажратилган. Бухоролик олимлар кўплаб вақф эгалари бўлишган, Бағдодда очилган мадраса умуман қўллаб-қувватланмагани сабабли Бағдодда ўқишни пуллик қилишган.


    Туркистонда мадраса – олий мусулмон диний ўқув муассасаси, диний мактабга ўқитувчи, ислом уламоларини тайёрлаб келган. Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олиниши давридаги мадрасалар сони ҳақида турли маълумотлар мавжуд бўлиб, рус сайёҳи П.Пашинонинг маълумотига кўра, Тошкентда 1866 йилда 15 та мадраса бўлган. Мадрасалар сони ҳақидаги маълумотлар ҳам турлича. ХХ аср бошларида Туркистонда 12 мингта талаба ўқиган. Машҳур мадрасаларда юзлаб толиблар таълим олган. Кўпгина Ўрта Осиё мадрасалари орасида домла ва толиблар алмашинуви Россияга қўшиб олинишидан олдин ҳам жуда жадал бўлган. Туркистонлик муллаваччалар Бухорога илм олишга мунтазам боришган.


    Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олинишининг илк кунлариданоқ рус ҳукумати нафақат илмий, балки диний жиҳатдан ҳам ислом обидаларига диққатли ва эҳтиёткорона муносабатда бўлишни талаб қилган. Чет эл музей агентларининг ҳаракати ҳам вайронкор бўлган, ҳар йили кам миқдорда бўлмаган ислом дурдоналари сотиб олиниб, олиб чиқиб кетилган.


    Исломий меъморий обидалари вақф маблағлари ҳамда мусулмонларнинг эҳсонлари ҳисобига таъмирланиши керак бўлган, шу сабабли ҳукумат маблағ ажратишга шошилмаган. Кўп ҳолларда маҳаллий бой қатлам бефарқ бўлиб, келиб тушган вақф пуллари шахсий мақсадда ўзлаштирилган.


    Ушбу мақолада Туркистон ўлкасидаги ислом обидалари 

    14-23
    9
    3
    17-07-2026
  • САЛЖУҚИЙЛАР ДАВРИДА БАҒДОД “НИЗОМИЯ” МАДРАСАСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШ ТАРИХИ

    Muxlisa MIRZAEVA (Muallif)

    1038-1194 йилларда ҳукмронлик қилган Буюк Салжуқийлар давлати умавийлар (661-750) ва аббосийлардан (750-1258) кейинги мусулмон давлатчилиги тарихида учинчи йирик салтанат ҳисобланади. Ана шу улкан турк-мусулмон салтанати ташкил этилганидан сўнг Ислом дунёсининг шарқидаги турли давлатларда араб-форс сулолаларининг таъсири сусая бошлаган янги давр бошланди. Шундан бошлаб кўп асрлар мобайнида Шарқдаги сиёсий раҳнамолик асосан турк сулолалари ихтиёрида бўлиб келди.


    Салжуқийлар давридаги маънавий-маърифий ва маданий соҳаларда амалга оширилган ишлар ўз даври учун тараққиётнинг улкан чўққисини ташкил этди. Минглаб жомеълар, юзлаб мадрасалар ва таълим масканлари давлат ва амалдорлар ҳомийлигида бунёд этилди. Бунинг натижасида мамлакатда таълим тараққий қилди, халқ маърифатли, кишилар эса зиёли бўлиб бордилар. Ўлканинг ҳар тарафида бепул ва илк маротаба идрор (стипендия) асосидаги таълим тизими жорий этилди. Ҳаттоки, энг оддий оиланинг фарзанди ҳам ҳеч бир қийинчиликсиз таълим олиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу эса салжуқийлар салтанатидаги тенглик ва ижтимоий адолат тамойиллари устувор бўлганлигидан даракдир.


    Таълимда дин (эътиқод)нинг асосий ғоя сифатида илгари сурилиши Вазир Низомулмулк (1017-1092) олиб келган энг муҳим янгилик бўлди. Бундан аввалги мактаб ва мадрасалар муайян ғояларга эга эмас ва кадрларни етиштириш ҳам мукаммал даражада эмас эди. 1067 йили Бағдодда ташкил этилган “Низомия” мадрасаси ашъарий ва шофеъий таълимотларини ҳимоя қиладиган кучли олимларни тайёрлаш учун қурилди. Мадраса ташкилотчиларининг кўпчилиги вазир Низомулмулк каби сиёсий ёки диний ғояларга эга эдилар. Сунний йўналишда фаолият олиб борган ва асарлар ёзган ҳанафий, шофеъий, моликий ва ҳанбалий мазҳабидаги олимларнинг аксарияти “Низомия” мадрасасида таҳсил олганлар. Уларнинг ёзган асарлари ва ислом цвилизациясига қўшган ҳиссалари бевосита ушбу мадраса фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Мадрасада нафақат диний илмлар, балки табиий фанлардан ташкил топган дунёвий фанлар ҳам ўқитилган. “Дор уш-Шифо” каби марказлар мадраса яқинида жойлашган бўлиб, олинган билимлар амалиёти билан тадбиқ этилган.


    Ушбу мақолада “Низомия” мадрасалари ўзининг нуфузи, олимлари, талабалари ва ҳатто, илмни амалиёти билан жорий этиши жараёнлари тадқиқ этилган. Шунингдек, мақолада Салжуқийлар даврида ташкил этилган Бағдод “Низомия” мадрасаси, унинг тарихи, вақфи, мадрасадаги таълим-тарбия ва бошқарув, устозларнинг тайинланиши,  дарс дастурлари, ўқитиш методлари, кутубхонаси ва мадрасанинг йўқ бўлиб кетиши воқелиги ҳақида маълумотлар таҳлил қилинган

    58-67
    4
    1
    18-09-2026
  • МОВАРОУННАҲР  АЛЛОМАЛАРИНИНГ ФИҚҲ  ИЛМИ  РИВОЖИДАГИ  ЎРНИ

    Muzaffar KAMILOV (Muallif)

    Ушбу мақолада Мовароуннаҳр алломаларининг фиқҳ илми ривожидаги ўрни вауларнинг и слом ҳуқуқшунослиги тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси бирламчи манбалар асосида илмий таҳлил қилинган. Тадциқот доирасида ҳадис ва фиқҳ илмларининг минтақада шаклланиши, уларнинг институционал ва интеллектуал асослари, шунингдек, Ироқ ва Хуросон илмий мактабларинингушбу жараёнга ижобий таъсири атрофлича баён қилинган. Икки мактаб олимларининг илмий ҳамкорлиги натижалари асрлар давомида ижобий натижа сифатида намоён бўлиб келгани изоҳланди. Шу билан бирга, Мовароуннаҳрда шаклланган илмий муҳит, Мадраса таълим тизими, илм аҳлига бўлган ижтимоий муносабат ҳамда сиёсий барқарорлик каби омиллар мазкур ҳудудда фиқҳ илмининг ривожланишига муҳим замин яратгани ўз ифодасини топган.
    Мақолада Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Маргиноний ва Абулайс Самарқандий каби йирик алломаларнинг ҳадисшунослик ҳамда фиқҳ илми ривожига кўшган ҳиссаси илмий нуқтаи назардан ёритилган. Хусусан, уларнинг асарлари орқали ҳадис ва фиқҳ ўртасидаги узвий боглиқлик, назарий-ҳуқуқий қоидаларнинг амалий ҳаётга татбиқи ва ҳанафий мазҳабининг методологик асослари таҳлил қилинган. Шунингдек, Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби қиёс, истиҳсон ва ижтиҳод каби ҳуқуқий усуллардан самарали фойдаланган ҳолда назарий фиқҳни амалий қозиёт ва фатво амалиёти билан уйгунлаштиргани кўрсатилган.
    Шу билан бирга, мақолада Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг минтақавий ва халқаро таъсири ҳам таҳлил қичинган. Марказий Осиё, Ҳиндистон ва Усмонли ҳудудларида ҳанафий ҳуқуқ анъанаюрининг тарқазишида Мовароуннаҳр уламолари мероси муҳим аҳамият касб этгани асослаб берилган. Бу жараёнда Мадраса института илмий билимларнинг узлуксиз узатилииш ва фиқҳий мероснинг кенг тарқалишида муҳим роль ўйнагани қайд этилган.
    Тадқиқот натижалари бўйича Мовароуннаҳр алломачари томонидан шакллантирилган илмий анъана фақат уз даври билан чекланиб цолмагани, бачки ислам ҳуқуқшунослигининг кейинги ривожига ҳам кучли таъсир кўрсатгани асосланган. Улар яратган улкан мерос фиқҳ илмини тизимлаштириш, унинг назарий ва амалий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқий тафаккурнинг бардавом ривожига хизмат қилган муҳим манба сифатида баҳоланган.

    4-12
    72
    17
    23-05-2026
  • ВАҚФ МУЛКЧИЛИГИНИНГ ТУРКИСТОН ТАРИХИДА ТУТГАН ЎРНИ

    Irodaxon GAFUROVA (Muallif)

    Мақоланинг асосий мақсади Туркистон ҳудудларида, жумладан, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразм, Тошкентда мансабдорлар ва оддий халқ орасидаги турли қатлам вакиллари томонидан имзоланган масжид ва мадрасалар учун кўчмас мулк, пул миқдори, ерлар вақфномалари ҳужжатлари ҳақида маълумот беришдир. Маълумки, вақфлардан тушган даромаддан масжид ва мадрасалар таъмири, қайта тикланиши ва сақлаш, муаззин ва имомларга ойлик тўлаш, мадраса толибларига стипендия тўлаш учун сарфланган. Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.XIX аср охири ва XX аср бошларида минглаб вақфномалар имзоланиб, ҳозирги кунда архивда сақланади. Ушбу вақфномаларни ўрганиш натижасида у ёки бу масжид ёки мадрасага қанча миқдорда вақф ажратилгани, ким томонидан ажрратилгани, қаерда ва ким томонидан имзолангани ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин. Мақолада тарихий аҳамиятга молик турли ҳужжатларга, асосан, Ўрта Осиёда ислом тарқалиши билан бу ерларда вақфга ерлар, карвонсарой, дўкон, ҳаммом, тегирмон, жувозхона ва бошқа фойда келтирувчи кўчмас мулклар, пул ва китоблар тадқиқ этилган. Ислом тарқалган илк асрларда хозирги Наманган ҳудудида вақфга қишлоқ хўжалигининг ажралмас қисми бўлмиш қул, иш ҳайвони ва меҳнат қуроллари берилгани ва кейинчалик бу муомаладан чиқиб кетгани аниқланди. Фарғонада, умуман, Қўқон хонлигида, хонлар томонидан вақф ерларидан фойдани эмас, балки ер солиғи (хирож ва таноп)ни вақф қилгани таҳлил этилган.


    Мақолада ислом меъморий обидалар ва уларнинг вақф мулклари статистикаси, вақф хўжаликлари фаолиятининг умумий жиҳатлари, вақфга оид тарихий ҳужжатлар таҳлилига эътибор қаратилган. Халқимиз олийҳиммат, қўли очиқ, сахий бўлгани учун масжид ва мадрасаларнинг иншоотлари шу вақфлар ёрдамида бунёд этилгани тадқиқ ва таҳлил қилинган.

    66-74
    16
    5
    01-07-2026
  • БУХОРО АМИРЛИГИДА МАҲАЛЛИЙ МУЛКДОРЛАР ҚАТЛАМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ (XIX АСР ОХИРИ ВА XX АСР БОШЛАРИ)

    Feruza `AMONOVA (Muallif)

    Мақолада Бухоро амирлигида XIX аср охири ва XX аср бошларида маҳаллий буржуазия қатламининг шаклланиши ва йирик мулкдорлар фаолияти ҳақида сўз боради. У архив ҳужжатлари ва тарихий тадқиқотларнинг қиёсий таҳлили асосида ёзилганлиги учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.


    Бухоро амирлигида XIX аср охири – XX аср бошларида маҳаллий мулкдорлар қатламининг шаклланиши минтақада ўша даврда юз берган иқтисодий ва сиёсий омилларга боғлиқ бўлган. Россия империясининг Бухоро амирлиги устидан протекторатининг ўрнатилиши натижасида амирлик ҳудудига рус капитали кириб кела бошлайди. Рус ва хорижлик бошқа сармоядорлар маҳаллий аҳоли вакиллари орасидан етишиб чиққан буржуазия вакиллари: савдогарлар, тадбиркорлар, саноатчи бойлар, пахта ва ёғ-мой заводлари эгалари билан иқтисодий ҳамкорлик қилишларига тўғри келган. Амирликда шаклланган ўзбек сармоядорларининг тўнғич авлоди вакиллари минтақадаги бошқа маҳаллий мулкдорлар, яъни Туркистон генерал-губернаторлиги ва Хива хонлигидаги мулкдорлар, билан ўзаро рақобат ва ҳамкорликда иш олиб боришган. Бухоро савдогарлари, қоракўлчи ва заводчи бойлар бу пайтда Россиядан ташқари Туркия, Афғонистон, Германия, Франция, Италия ва бошқа хорижий давлатларда ҳам фаолият юритганлар.


    Бухоро амирлигида вақф мулклари юз йиллар давомида мавжуд бўлиб, ўз мол-мулкининг муайян қисмини вақфларга ажратган бадавлат одамлар ва уларнинг меросхўрлари Бухоро мадрасалари, масжидлар ва бошқа муассасалар фаолиятида муҳим роль ўйнашган. Вақф ерларидан олинган даромад натижасида мадраса толибларининг харажатлари қопланган. Мударрис ва муллаваччалардан ташқари аҳолининг бошқа қатламлари (уламолар, қаландарлар, дарвешлар ва бошқалар) ҳам вақф мулкларидан келган даромадлардан фойдаланишган. Хусусан, Бухорода мадраса ва масжидлар фаолиятида, тарихий ёдгорликларни таъмирлаш ва сақлашда, зиёратгоҳ ва қабристонларни обод қилишда вақф мулкларидан тушган харажатлар ижобий роль ўйнаган.

    230 - 236
    5
    2
    24-06-2026
  • Маҳмуд Замахшарий грамм атик мероси ва Мовароуннаҳр тилшунослик мактабини тадқиқ этишнинг долзарб масалалари

    Malika NOSIROVA (Muallif)

    Мақола ўрта асрларнинг машҳур тилшунос олими Маҳмуд Замахшарийнинг илмий фаолияти ва унинг тилшунослик мактабига бағишланган.

    79-83
    56
    5
    26-06-2026
  • МУСУЛМОН ДАВЛАТЛАРИДА ФАТВО МАРКАЗЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ

    Bakhromjon MAMADIYEV (Muallif)

    Ислом маданияти ва меъёрлари сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва оддий одамларнинг маиший ҳаётидаги барча жабҳалар билан фаол боғланиб бормоқда. Исломий руҳнинг глобаллашуви баъзан анъанавий ҳаёт тарзига тўғри келмаса-да, давлат сиёсатига қарама-қарши тарзда оддий аҳолининг ҳаёт тарзига сингиб бораётгани кўплаб за­монавий давлатларни хавотирга солмоқда. Кўп мамлакатлар ҳукуматлари масжид, мадраса ва диний таълим му­ассасаларидаги тарғибот ишларини назорат қилишдан ташқари, фатво институтларини марказлаштириш ва шу орқали назоратни ушлаб қолишга интилмоқда. Энг аввало, бу ишлар давлат сиёсатига қарши бўлган фатволар қабул қилинишининг олдини олиш ва аксинча, масалаларни мувофиқлаштириш бўйича давлат сиёсатига йўнал­тирилган диний қарорларни эълон қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.


    Юқоридагилар икки усулда амалга оширилмоқда: биринчидан, асосий вазифаси фатво чиқаришдан иборат бўлган махсус давлат ташкилотлари тузилмоқда, иккинчидан, фатво беришга ҳақли бўлган диний олимлар – ула­моларни бирлаштирган уюшмалар давлат назоратига олинмоқда ёки ҳукумат назорати остида янгидан шакллан­тирилмоқда. Покистонда фатво чиқариш ҳуқуқи мадрасаларга берилган. Мисрда фатволарга тегишли масалалар Дарул-Ифта (Фатволар уйи) томонидан назорат қилинади. Саудия Арабистонида фатво масалалари Катта уламо­лар кенгаши ҳузуридаги Илмий тадқиқотлар ва фатволар бўйича Доимий қўмита томонидан мувофиқлаштири­лади. Туркия Диёнат ишлари бошқармаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича Олий Кенгаш мамлакатда фатво чиқа­ришни мувофиқлаштирадиган бош орган ҳисобланади.

    4-12
    117
    6
    22-06-2026
  • ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА МУСУЛМОН ОЛАМИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТГАН МУФАССИРЛАР

    Davronbek MAKHSUDOV (Muallif)

    Амир Темур ҳокимият тепасига келгач, барча соҳалар каби илм-фанда ҳам улкан ривожланишлар амалга оши­рилди. Таъкидлаш керакки, ушбу ривожланиш темурий ҳукмдорлари даврида ҳам давом эттирилди. Илм-фан негизида тафсир илми ҳам ривожландики, буни ўша даврда яшаган муфассирлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Бир нарсага алоҳида урғу бериш керакки, темурийлар жаҳон саҳнасига илм-фан ҳомийлари сифатида чиқдилар, улар улкан кутубхоналар, илмий мажлислар, мадраса ва мактабларга асос солдилар. Шу тарзда мўғуллар ҳукмрон­лиги даврида вайрон бўлган кўплаб илмий муассасалар яна қайтадан тикланди. Натижада мусулмон оламининг турли жойларида ўнлаб муфассирлар фаолият юритди. Улар мусулмонларнинг муқаддас манбаи бўлмиш Қуръони каримни илмий асосда тафсир қилдилар ва одамларга унинг талқинларини етказдилар. Айтиш керакки, бу давр­да темурийлар етиб бормаган ерларда ҳам илм-фан гуллаб яшнади. Эътиборли жиҳати шундаки, уларнинг ёзган асарлари бугунги кунгача ислом олимлари томонидан қайта-қайта ўрганиб келинмоқда. Мақолада ҳам XV асрда яшаган муфассирлар фаолиятига урғу берилган.


     

    31-42
    43
    4
    23-06-2026
  • РОЖИЙ МАРҒИНОНИЙ ТАЪРИХЛАРИ ТАРИХИЙ МАНБА СИФАТИДА

    Nodirjon ABDULAHATOV (Muallif)

    Мақолада фақиҳ ва шоир Хожажон Хожа – Рожий Марғиноний (1834–1918) таърихлари ҳақида маълумот берилган. ХIХ аср охири 0Ц ХХ аср бошларидаги Марғилон адабий муҳитининг истеъдодли вакилларидан бири етук олим, маърифатпарвар шоир Рожий Марғиноний эди. Хожажон қози шеъриятда «Рожий» (арабчада «умидвор») тахаллуси билан ижод қилган.  Рожий адабий мероси Ўрта Осиё маданиятига хос бўлган умумий хусусиятлар билан бир қаторда ўзига хос ранг ва ўзига хосликни ҳам ўз ичига олади. Рожий иккинчи солиҳ халифа Умар бин Хаттоб авлодидан ҳисобланади. Рожийнинг аждодлари бир неча ўн йиллар давомида Фарғона водийсида бообрў хонадон аҳллари орасида этакчи ўринларни эгаллаб келганлар. Улар Марғилонда энг юқори юридик ҳокимиятдаги қози-калон лавозимларида фаолият юртиб келганлар. Рожий шоир сифатида ўзининг ўтмишдошларининг энг яхши анъаналарини давом эттирди ва ривожлантирди. Рожий асарларида халқ золимларининг сатирик образлари бутун галереяси яратилган. Сатира аслида Рожийнинг асосий чақириғи. Фарғона водийси (қози-калонлар) бошлиғи сифатида у қозихонанинг сирларини, қозиларнинг ҳийлаларини билар эди. Рожийнинг кўпгина шеърлари, хусусан, маснавий (жуфтлик), марcия - таърих (хронограмма) табиатан фалсафий характерга эга. Шоир инсон ҳаётининг моҳияти, унинг ўтмиши ҳақида мулоҳаза юритади. Рожий Марғиноний фаолияти ва мероси Фарғона водийси халқларининг маънавий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.

    130 - 138
    16
    4
    23-06-2026
  • XIX АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ – XX АСР БОШЛАРИДА САМАРҚАНД МАДРАСАЛАРИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИ

    Sunnatullo MUXIDDINOV (Muallif)

    Мақолада XIX асрнинг охири – XX аср бошларида Самарқандда мадрасаларнинг умумий ҳолати, сони, улар­нинг даромадлари таҳлил қилинган. Муаллиф Туркистон генерал-губернаторлиги даврида мадрасалар мулки­нинг бошқаруви ва Самарқанд вилоятида соҳани назорат қилишдаги ўзига хос жиҳатларни очиб берган. Янги ҳукуматнинг бу ўқув даргоҳларини бошқаришдаги сиёсатининг мадрасалар фаолиятига таъсири, мадраса тала­баларининг рус тилига муносабати, рус амалдорларининг мадрасалар ўқув жараёнига рус тилини киргизишдан кўзлаган мақсадлари очиб берилган. Мадрасалардаги талабаларнинг аниқ сони манбалар асосида кўрсатилган. Самарқанд мадрасаларининг жойлашуви вилоят миқёсида таҳлил қилиниб, талабалар сонининг номутаносиб­лиги сабаблари келтирилган. Шунингдек, мадрасаларнинг ўқув жараёни, ўқув фанлари ва китоблар рўйхати кел­тирилган. Ўқув жараёнидаги фанлар ва ўқитиладиган дарсликларнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида холисона фикр билдирилган. Айни даврга оид бўлган Самарқанд мадрасалари ўқув жараёни минтақадаги бошқа вилоятлар мадрасалари ўқув жараёни билан таққосланган ҳолда ёритилган. Самарқанд мадрасалари ҳақидаги маълумотлар ва хулосалар бирламчи манбалар, ёзма ва архив ҳужжатлари асосида берилган. Муаллиф томонидан муаммони ўрганишга доир бир қатор мустақил хулосалар илгари сурилган.

    18-23
    44
    5
    26-06-2026
  • ИЗЗУДДИН ИБН АЛ-АСИРНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ

    Zarif XIDIROV (Muallif)

    Мақолада Иззуддин ибн ал-Асирнинг манбаларда келтирилган тўлиқ исми, туғилган йили (ҳижрий-милодий), дунёга келган жойи ва унинг ҳозирги кундаги географик жойлашуви, Ибн ал-Асир ҳақида ўша давр уламолари­нинг фикрлари, бошланғич таълим олган мадраса ва устозлари ҳамда улар билан бўлиб ўтган баъзи воқеалар, кейинги илмий фаолияти ёритилган.


    Шунингдек, Ибн ал-Асирнинг оилавий муҳити, ўз оиласининг Мосул ҳокимлари олдидаги мартабаси ва ну­фузи, бу давлатнинг уларга бўлган алоҳида эҳтироми ҳақида маълумотлар тақдим қилинган ва унда отасининг Ибн Умар оролида идора раиси ва хазиначи бўлиб ишлагани ва кейинчалик Зангийлар амирлигида Мосулда вазир ўринбосари бўлгани, шу билан бирга отаси фарзандларининг илм олишига алоҳида эътибор бергани, акаси Ма­жидуддин ва унинг ҳомийлиги, доимо уларнинг уйларида уламолар ва давлат раҳбарларининг йиғилиши, укаси Зиёвуддин ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.


    Шу билан бирга нима учун Ибн ал-Асир муҳаддис бўлишига қарамасдан тарихчи сифатида машҳур бўлиб кет­гани ва унинг сабаблари, ўша давр сиёсий вазияти, умрининг охирида ўзини илмга бағишлаб барча соҳаларда, жумладан, тарих, насабшунослик ва илмнинг бошқа жабҳаларига ўз ҳиссасини қўшгани қисман ёритилган.


    Мақола якунида Ибн ал-Асирнинг илмий мероси ва ўзидан кейин бизгача етиб келган асарлари рўйхати ва хулосалар берилган.

    86-89
    67
    3
    28-06-2026
  • МИСРДА МАМЛУК СУЛТОНЛИГИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ

    Zukhra ARIPOVA (Muallif)

    Миср ўрта аср тарихида туркий султонлардан тўлунийлар, ихшидийлар, мамлукларни ўзига хос жиҳатлари кўзга ташланади. Бу даврларда барпо этилган диний тарихий обидалар, қадамжолар бу султонларни фаолиятларини бир қисми бўйича маълумот бера олади. Ушбу илмий мақолада 1250-1517 йилларда Мисрда ҳукмронлик қилган мамлук султонларини ҳукмронлиги шаклланиш жараёнлари, дастлаб Мисрга мамлукларни кириб келиши, уларни тахтга келишлари билан боғлиқ ҳодисалар, аббосий халифалар билан муносабати ўрганилган ва таҳлил қилинган, Миср мамлук султонларининг обрў-эътибори мўғуллар устидан қозонилган ғалабадан сўнг ошиб кетди. Шунингдек, баҳрий мамлук султонларини ҳукмронлиги (1250-1382 йй.), буржий мамлук султонларининг ҳукмронлиги (1382-1517 йй.) билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилган. Ўрганилатган даврнинг яна ўзига хослиги ва аҳамиятли жиҳати – араб маданиятига жадал равишда туркий унсурларнинг кириб келиши эди. Биринчи мамлук султонлари (баҳрийлар) эски туркий тилининг ўғуз – қипчоқ шевасида гаплашар эди. Девонхоналарда ҳам қипчоқ тили муомалада бўлди. Эски туркий тиллар бўйича мутахассислар шу даврда Мисрда қипчоқ тилини ўрганишга алоҳида эътибор берилган ҳамда қипчоқ тилининг грамматикаси ва лексик бойлигини ўрганишга бағишланган асарлар ёзилганлигини таъкидлайди.

    82 - 88
    44
    2
    29-06-2026
  • МАМЛУКЛАР ДАВРИДА АЁЛЛАРНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ҲАЁТИ ВА ЎРНИ

    Zukhra ARIPOVA (Muallif)

    Ушбу мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даврида )1250-1517(аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, уларнинг мамлук султонларига таъсири ва мамлуклар давлатининг вужудга келишига ўзига хос сабаб бўлмиш – Миср маликаси Шажара ад-дур ҳақидаги маълумотлар тадқиқ этилган.


    Маълумки, 1250 йилда Султон Туроншоҳнинг ўлимидан сўнг, Мисрнинг эътиборли кишилари тахтга Ша-жарат ад-дурни лозим кўрадилар. У 80 кун давомида Мисрни бошқарган. Ислом давлатларида “ҳукмдор аёл киши бўлиши мумкин эмас” – деган қараш бор. Сарой мулозимлари унинг ҳукмронлигига қарши бош кўтара бошлаганлигини сезгач, у бош қўмондон Ойбекка турмушга чиқади. Му‘из ад-дин Ойбек ат-Туркманий 1250 йилда тахтга ўтиргач, энди бевосита мамлуклар бошқаруви даври бошланган. Аёллар мамлук султонлари қасри-да улуғланган ва уларни “хотин” деб аташган. Аёллар эркаклар каби суфий тариқатларга эргашганлар. Султон Хушқадамнинг хотини Хунд Шакарбой бадавия тариқатининг ҳомийси сифатида танилган. Ўша давр ёзувчилари ўз асарларида аёлларни васф этишган. Аёллар асосан бозорда харид қилиш, тўй маросимларида қатнашиш учун-гина кўчага чиқишган.


    Мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даврида аёлларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни,  диний ҳақ-ҳуқуқлари, уларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқли экани таҳлил қилинган.

    18 - 22
    30
    7
    26-06-2026
  • ШАЙХ ЗАЙНИДДИН ФАОЛИЯТИ ВА ЗИЁРАТГОҲИНИНГ ТОШКЕНТ МАЪНАВИЙ ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланган. Шошдан  ҳадис, фиқҳ, тасаввуф каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу ерда туғилиб, фаолият кўрсатган кўплаб буюк зотлар, олимлар “Шоший”, “Тошкандий” (ХIV асрдан) нисбаси билан дунёга танилганлар.


    Қадимий Тошкентда машҳур олимлар, муҳаддис ва фақиҳларнинг зиёратгоҳлари мавжуд. Айнан шу ерда Занги ота, Шайх Умар Валий Боғистоний, Шайх Хованд Таҳур, Шайх Зайниддин Кўйи Орифон ва бошқа алломалар мақбаралари жойлашган.


    XVIII асрнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳри тўрт даҳага бўлинган. Манбаларда қайд этилишича, шимолий даҳа – Қаффол Шоший, жанубийси – Зангиота, шарқийси– Шайх Хованд Таҳур ва ғарбийси – Шайх Зайниддин номлари билан эътироф этилган. Бироқ шаҳар аҳли ўртасида эса улар Себзор, Бешёғоч, Шайхонтаҳур ва Кўкча деб юритилган.


    Ўша даврда Кўкча даҳасида уч дарвоза (Сағбон, Чиғатой ва Кўкча), 57 маҳалла, 47 мавзе, 60 масжид ва икки мадраса бўлган. Даҳанинг  чорбоғлари Назарбек, Кўксарой ва Келес дарёси бўйларидаги жойларда бўлган. Даҳанинг эътиборли жойларидан бири Кўкча дарвозасидан ташқаридаги Орифон (билимлилар) қишлоғидаги мозоргоҳ ҳудудида Шайх Зайниддинбобо мақбараси қурилган. Тарихий манбаларда даҳанинг номи Шайх Зайниддин даҳаси деб ҳам юритилган.


    Кўкча маҳалласи тарихи бевосита Шайх Зайниддинбобо билан узвий боғлиқ. Бу зотнинг отаси бағдодлик машҳур сўфий, суҳравардия тариқатининг раҳнамоларидан саналган шайх Шаҳобиддин Суҳравардий (1145-1235) бўлган.


    Ушбу мақолада суҳравардия тариқати асосчиси Шайх Суҳравардий (1145-1234)нинг фарзанди Шайх Зайниддин Куйи Орифон (1164-1259) ҳаёти ва фаолияти тарихий  манбалар асосида тадқиқ этилган.  Амир Темур томонидан қурилган мақбара тарихи, зиёратгоҳнинг Тошкент маънавий ҳаётида тутган ўрни ўз ифодасини топган. Муҳими, Шайх Зайниддиннинг тинчликсеварлик фаолияти ҳамда кишилар ўртасида меҳр-оқибат, ҳалоллик, саховат, яхшилик каби қадриятларни тарғиб қилгани таҳлил этилган.

    15 - 21
    21
    5
    06-07-2026
  • ИБРОҲИМ САМАРҚАНДИЙ ШАХСИЯТИНИНГ ГЕРМЕНЕВТИК ТАҲЛИЛИ

    Feruz KHOLMUMINOV (Muallif)

    XIV-XV асрларда ислом динининг Индонезия архипелагида кенг тарқалишида асли самарқандлик олимларнинг ҳиссаси катта бўлган. Ушбу олимлардан бири – Малик Иброҳим ас-Самарқандийдир. У асли самарқандлик бўлиб, Индонезия халқи орасида Шайх Жумадул Кубро ёки Жамолиддин Акбар ал-Ҳусайний номлари билан танилган Мавлоно Ҳусайн Жумадил Кубронинг ўғли эканлиги манбаларда келтирилади. Бу икки олим Жануби-Шарқий Осиё минтақаларида ислом дини кенг тарқилашига катта ҳисса қўшган Вали сонго деб номланувчи тўққиз авлиёдан иборат олимлар ҳалқасига киради. Маълумотларга кўра, Иброҳим Самарқандий биринчилардан бўлиб Индонезияда ислом дини таълимотларини ўргатувчи диний мадраса-мактаб ташкил қилгани тўғрисида манбаларда келтирилган. Бугунги кунда ҳам Индонезия Республикасида унинг номи билан аталувчи университет ва институтлар фаолият юритади.


    Тадқиқотчилар асарларида айтилишича, дастлаб Ява оролига Мавлоно Жумадил Кубро ўзининг икки ўғли Иброҳим ва Исҳоқлар билан келади. Сўнгра улар ислом динини тарқатиш мақсадида ажралиб турли томонларга тарқалиб кетади. Манбаларга кўра, Жумадил Кубро Ява оролида қолади, Иброҳим Самарқандий Чампага (Ҳозирги Вьетнам ҳудудлари), Мавлоно Исҳоқ эса Суматра оролининг шимолий ҳудуди бўлган Пасайга жўнаб кетади.


    Уларнинг кейинги ҳаётлари тўғрисидаги маълумотлар турлича, баъзиларига кўра Иброҳим Самарқандий табиблик ва тижорат билан шуғуллангани, маҳаллий деҳқонларга деҳқончилик маданиятини ўргатгани, маҳаллий ҳукмдорлардан бирининг қизи билан оила қуриб ундан икки фарзанд кўриб сўнгра ўз оиласини ташлаб Ява оролига қайтгани тўғрисида маълумотлар учрайди. У умрининг сўнгини ҳозирги кунда Гресик деб номланувчи қишлоқда ўтказгани ва 1419 йилда вафот этгани айтилади. Ҳозирги кунда унинг мақбараси мавжуд бўлиб маҳаллий аҳоли учун муҳим зиёрат масканларидан бири саналади.


    Иброҳим Самарқандий кўплаб маҳаллий аҳолининг ислом динини қабул қилишига сабабчи бўлгани манбаларда келтирилади. Бунинг асосий сабаби сифатида унинг савдогарлик фаолияти натижасида кўплаб зодагон кишилар билан танишгани, улардан ислом динини ёйишда катта ёрдам олгани келтирилади.


    Ушбу мақолада Малик Иброҳим Самарқандийнинг шахсияти, насабномаси ва ҳаётий фаолияти ўрганилган. Иброҳим Самарқандийнинг Индонезия архипелагида ислом дини тарқалишининг дастлабки даврида тутган ўрни тадқиқ этилган. Шунингдек, илмий тадқиқот доирасида XIV-XV асрларда Самарқанд минтақаси ва Ява оролида тарқалган ислом динининг ўзига хос боғлиқликлари ҳам очиб берилган.

    68 - 80
    16
    3
    08-07-2026
  • УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД САДР АШ-ШАРИЪА АЛ-БУХОРИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФАҚИҲИ СИФАТИДАГИ ФАОЛИЯТИ

    Nematulloh NASRULLAEV (Muallif)

    Садр аш-шариъа фаолият Мовароун-наҳрда исломнинг қора доғли ва тартибсизликлар авж олган, олимлари қатл этилиб, китоблари ёқилган даврига тўғри келди. Ушбу мақоладаги мавзу манбашунослиги ва тарихшунослиги муаммолари Садр аш-шариъанинг ўз илми ва асарлари билан танилгани, Мотуридийлик ҳанафийлик йўлини маҳкам тутгани ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан оғир даврларда ҳам илмни ёйиш мақсадида ўз ҳаракатларидан асло тўхтамаган мумтоз бир мужтаҳид сифатида ўрганилиши билан боғлиқ. 


    Мовароуннаҳрда бу тартибсизлик қарийб юз эллик йил давом этди. XIV асрнинг биринчи ярми мана шу инқирозларнинг охирги даври бўлиб, бир томондан нисбий бўлса-да ривожланиш, иккинчи томондан меҳнаткаш оммани турли йўллар билан эзиш ортиб боргани кузатилди.


    Бугунги кунда Бухородан етишиб чиққан олимларнинг илмий маънавий меросини ўрганиш туфайли, минтақанинг илм-фандаги барча ютуқлари ўз исботини топмоқда. Тадқиқотларга кўра, бухоролик фақиҳларнинг самарали ижодлари туфайли минтақадаги маданий-маърифий анъаналар тўла сақлаб қолгани маълум бўлмоқда. Улар қолдирган илмий мерос аждодлар фаолиятини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ана шундай аждодлардан бири, Садр аш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуддир. Олим ўзининг сермаҳсул хизмати орқали ислом дини манбалари орасида ўчмас из қолдирди.


    Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг ижод фаолияти айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келганлиги шунингдек, ўша даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қарматий каби турли ботил оқимлар таъсири кучайгани учун муаллиф ёзма матнларни тасниф этишда енгил ва тез қабул қилиб, мустаҳкам ўзлаштириш услубларини инобатга олгани табиий. Чунки, мўғуллар даврида илм ва маърифатнинг сусайиши ҳатто одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин, Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар қадим анъана ва урф-одатларига содиқ туриб, маҳаллий халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга доим интилганлар. Табиий равишда айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ мукаммал асарларга эҳтиёж сезилган. Бу Убайдуллоҳ ибн Масъуд асарларининг ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишдан иборат бўлган.


    Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъалар оиласи вакили сифатида ҳанафий фиқҳининг устозига айланди. У бобосининг тарбиясида камол топиб, калом, мантиқ, фалсафа, фиқҳ, тилшунослик, ҳисоб, ҳикмат илми, тарих каби ва бошқа фанларни ўзлаштириб, айниқса, фиқҳ илмида етук аллома сифатида танилди ва ҳанафий мазҳабининг атоқли ҳамда сермаҳсул олимларидан бири сифатида қатор шогирдлар ҳам чиқариб, ўз асри ва кейинги даврлар учун самарали ижод намуналарини қолдира олди.


    Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа тасниф этган бир неча асарлар тадқиқ қилинган. Олим усули фиқҳ, калом, мантиқ, фалсафага оид мўътазила ва ашъарийларнинг қарашларини ўрганиб, ўзининг қатор асарлари орқали уларни илмий асослаб беришга ҳаракат қилган. У ўзидан аввал Шарқ оламига кенг танилган ҳа-нафий мазҳаб соҳиблари томонидан тасниф этилган оригинал манбаларга таянгани таҳлил этилган. Шунинг-дек, мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа масалаларга киришишда бошқа мазҳаб олимларининг қарашлари ҳам таҳлил қилинган.

    19-27
    8
    1
    18-09-2026
  • XIX АСР ИККИНЧИ ЯРМИ – ХХ АСР БОШЛАРИ БУХОРО АМИРЛИГИДА ВАҚФ МУЛКЛАРИ

    Nargiza ISMATOVA (Muallif)

    Мақола XIX аср иккинчи ярми – XX аср бошларида Бухоро амирлигидаги вақф мулклари тарихига бағишланган. Тадқиқотда бирламчи манбалардан саналган тарихий ҳужжатларга таянган ҳолда вақф қилинган мулклар, функционал хусусиятига кўра уларнинг турлари, ҳолати хусусида сўз юритилади.


    Мавжуд маълумотлар асосида вақфга бериладиган ер мулклари ҳажмининг қисқариб бориши, бунга сабабчи бўлган омиллар очиб берилади. Тадқиқ этилаётган даврда шаҳарларда ер мулки билан бир қаторда савдо муассасаларини, дўконларни ҳам вақф қилиш ниҳоятда оммалашиб борганлиги, бунинг ижтимоий-иқтисодий сабаблари ёритилади.


    Кўчар хусусиятига эга бўлган китоб, пул маблағлари вақфи хусусида ҳам маълумотлар берилади. Хусусан, пул маблағининг Бухорода вақф объекти сифатида таъсис этилишининг ўзига хос хусусиятлари таҳлилга тортилади. 


    Тадқиқ этилган архив ҳужжатларига кўра, Бухоро амирлигида ўрганилаётган даврда ер асосий вақф мулкларидан бири сифатида таъсис этилган. Бироқ қатор ички ҳамда ташқи омиллар сабабли унинг ҳажмида сезиларли қисқаришлар бўла бошлади. Шунингдек, вақфга берилган мулклар қаторида ҳунармандчилик ускуналари, дўконлар ҳамда савдо расталари сингари кўчмас мулклар ҳам кўп учраган.


    Китобларни вақф cифатида таъсис этиш аввалдан давом этаётган анъана саналган. Уларни вақф этишдан асосий мақсад китобларни асраб˗авайлаган ҳолда келажак авлодларга тўла етказиш ва бу орқали илм узлуксизлигини таъминлаш бўлган.  


    Таъкидлаш жоизки, пул маблағини вақф қилиш шариатга кўра ихтилофли масалалардан бўлган. Дастлаб бу ҳолат аксарият уламолар томонидан маъқулланмаган бўлса-да, бироқ кейинчалик бунга ижозат берувчи махсус фатволар қабул қилинган. XIX аср иккинчи ярмидан бошлаб минтақада пулни вақф қилиш жараёни ортиб борди. Амирликда таъсис этилган пулдан фойдаланиш асоси мазкур маблағга ер, дўкон каби кўчмас мулк турларини сотиб олиш тарзида намоён бўлган.

    37-43
    28
    3
    18-07-2026
  • ИСЛОМ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МАСАЛАСИГА ОИД ЁНДАШУВЛАР ВА УЛАРНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ

    Zilola KHALILOVA (Muallif)

    Ушбу мақолада ислом таълими тарихи педагогикасида таълим назариясига доир ишлаб чиқилган турли концепцияларни Марказий Осиё ҳудудида ташкил этилган ислом таълим муассасалари ҳолати мисолидаги ғоявий йўналишлари тадқиқ этилади. Жумладан, ислом таълимининг ташкил этилишига кўра қуйидаги 3 та таълим моделининг муҳим жиҳатлари кўрсатиб берилган. Анъанавий диний таълим – бу йўналиш вакиллари ислом таълимининг асосий хусусиятлари бўлган араб тили, дастлабки ислом манбалари, Қуръон, шариатни ўрганиш лозимлигини муҳим ҳисоблайди. Ислом таълими педагогикасида кенг қўлланилаётган таълим усулининг иккинчи модели – модернизм ёки замонавий ислом таълими деб аталади. Бу йўналиш вакиллари дастлабки мусулмон диний таълимотини талқин қилишда замонавий жамиятдаги ривожланишни, инсоният цивилизацияси ва мусулмонларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаларини, исломнинг анъанавий тартибларига содиқ қолиб, мусулмон маорифининг ривожида дунёвий таълим элементларининг зарурлигини қўллаб-қувватлайдилар. Анъанавий ва модернизм таълим усулидан фарқ қилган, учинчи таълим модели фундаментал ислом таълими деб номланади. Бундай ислом таълими тарафдорлари ислом диний таълимотини радикал талқин қилишни ижобий баҳолайдилар. Бироқ, улар мусулмон ва бошқа халқларнинг маданий ютуқлари, анъанавий урф-одатларига салбий муносабатда бўладилар.

    105 - 109
    22
    2
    29-06-2026
1 - 18 from 18

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling