Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ «РИЁЗАТ АЛ-АХЛОҚ» АСАРИ – АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ БОРАСИДА МУҲИМ МАНБА

    Bekzodbek MUXTAROV (Muallif)

    Ахлоқ, одоб тушунчалари инсоният тарихида азалдан мавжуд бўлиб, бу тушунчалар инсон камолоти ва шахсияти шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Дунё тарихида бу мавзуга оид кўплаб асори-атиқалар, асарлар, китоблар, моддий ва маданий ёдгорликларни учратиш мумкин. Айниқса, шарқ халқлари тарихида бундай манбалар жуда кўплаб топилади. Уларда инсон руҳий тарбияси ва ахлоқий камолоти бош ғоя саналиб, унинг асосини тасаввуф илми ташкил этади. Бу илм ислом илмлари орасида алоҳида илм соҳаси сифатида дастлаб IX–XI асрлар­да зоҳидлик мактаби кўринишида шаклланган бўлса, XII–XIII асрларга келиб эса унинг асосий тартиб ва қоидалари ишлаб чиқилган тасаввуф тариқатлари кўринишида юзага келди. Шунингдек, тариқат вакиллари томонидан руҳий таълим ва тарбия борасида кўплаб асарлар таълиф этилди.


    Айнан шу XII асрда ёзилган инсон таълим-тарбияси ва руҳий камолотига бағишланган асарлардан бири алло­ма Носируддин Абулқосим Самарқандий (ваф. 556/1161й.) нинг «Риёзат ал-ахлоқ» (Ахлоқий тарбия) асаридир. Бу асар ахлоқ тарбиясига оид муҳим манба бўлиб, унда одоб ва ахлоқ тушунчалари, ахлоқий тарбиянинг моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилади. Асар икки қисмга ажратилиб, улар ахлоқ ва одоб бўлимлари бўлиб, одоб бў­лимида ижтимоий муносабатларда амал қилиниши лозим бўлган одоб қоидалари баён этилади. Ахлоқ қисмида эса яхши ва ёмон ахлоқ нормалари ҳақида бирма-бир сўз боради. Шунингдек, ахлоқ нормалари араб алифбоси тартибида бирин-кетин келтирилади.


    Ушбу мақолада «Риёзат ал-ахлоқ» асари ва унинг манбашунослик таҳлили, унда келтирилган ахлоқ, одоб ва ахлоқий тарбия тушунчаларининг мазмун-моҳияти, шунингдек, асарда мавжуд тасаввуфий-ахлоқий тушунчалар­нинг тарбиявий аҳамияти ва уларнинг бугунги кундаги ўрни тарихий, қиёсий-таҳлилий методлар асосида тадқиқ этилган

    90-95
    18
    2
    28-06-2026
  • ХОРИЖДА ЎҚИГАН ТУРКИСТОН ЁШЛАРИ ҲАЁТИНИ ЁРИТИШДА МАКТУБЛАР МУҲИМ МАНБА

    Abduvali YULDASHEV (Muallif)

    Ушбу мақола Туркистон ёшларининг хорижда таълим олиш тарихини ёритишдаги мактубларнинг манба сифатидаги ўрни ва аҳамиятига бағишланган. Ёшлар узоқ ўтмишдан бери хорижда таҳсил олиш, ислом оламининг олий ўқув юртлари, дунёнинг йирик шаҳарларида таълим олишга интилиб яшаганлар. Бу жараён XIX аср охири XX асрнинг 20-йилларигача бўлган даврда Туркистонда ҳам давом этди. Ёшлар Туркистонни ривожланган мамлакатлар даражасига кўтаришга, Европа илм-фан тараққиёти ва техникасининг ривожланишига таъсир кўрсатган дунёвий фанларни ўзлаштириш ва уларни ўрганишга катта эътибор қаратдилар. Мамлакатда таълим, маданият, санъат, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш учун керакли кадрлар тайёрлаш заруратида маҳаллий маърифатпарвар зиёлилар ва илмга ҳайриҳох кишилар катта хизмат кўрсатдилар.


    Бу даврда Туркистон ёшларининг кўпчилиги Россия, Татаристон, Озарбайжон, Туркия ва Германия каби мамлакатларнинг марказий шаҳарларида ўқидилар. Муаллиф архив ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, талабаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва таълим олиш жараёнини кўрсатишга ҳаракат қилди.


    Шунингдек, хорижда таълим олган талабалар фаолияти кўриб чиқилди. Мақолада хорижда ўқиган Туркистон ёшларининг айрим мактублари таҳлил қилинди. Ишнинг янгилиги ушбу ҳужжатлар орқали талабалар ҳаётининг турли томонларини очиб беришга ҳаракат қилинди.

    89 - 95
    30
    3
    29-06-2026
  • АБУ ЖАЪФАР МУҲАММАД ИБН ЖАРИР ТАБАРИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ

    Muhabbatxon AGZAMOVA (Muallif)

    Абу Жаъфар Табарий ҳаёти Аббосийлар давлати заифлашиб, парчаланаётган, халифаликнинг турли ҳудудларида тўқнашувлар, келишмовчиликлар юз берган даврда ўтди. Мана шундай ҳолатга қарамай илм-маърифат ривожланиб, турли соҳаларда мўътабар асарлар ёзилди.


    Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий исломшунослик хусусан, тафсир, фиқҳ, адаб, тарих каби соҳаларга оид муҳим асарларни яратди. Мақолада олимнинг ҳаёти ва илмий меросининг кенг қамровли таҳлили амалга оширилган. Табарий асарларининг манбашунослик таснифи келтирилиб, асарларининг ўзига хос жиҳатлари илмий ўрганилган. Олимнинг “Китоб таҳзиб ул-осор”, “Жомеъ ул-баён фи тафсир ал-Қуръон”, “Жомеъ ул-қироат мин-аш-шуҳур ва-ш-шозз”, “Китоб ихтилоф ал-фуқаҳо”, “Китоб ул-вақф”, “Китоб ал-латиф ал-қавл фий ахком шариал ислом”, “ал-Хафиф фи аҳком шаръия ислом”, “Адаб ал-қузот”, “Адаб ал-маносик”, “Басит ул-қавл фи аҳками шараиъул ислами”, “Китоб шарҳ ас-сунна”, “Китоб ат-табсир фи усул ад-дин”, “Адаб ан-нуфус ал-жаййида вал ахлоқ ан-нафиса” каби асарлари амалга оширилган тавсифлари билан илмий истифадага киритилган.


    Абу Жаъфар Табарий илмий меросида тарих ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг ислом дунёсида машҳур бўлган ва кўпгина олимлар томонидан ўрганилган “Тарих ар-русул ва-л-мулук” – “Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи” номли асари катта илмий аҳамиятга эга. Мазкур асар олимнинг ислом илмлари билан бирга исломгача бўлган қадимги давр тарихи, адабиёти, халқ оғзаки ижодини мукаммал билганлигини кўрсатади. Табарий мазкур манбаларни асарда усталик билан истифода эта олган, маълумотларнинг илмий аҳамияти ҳозирги кунда ўз долзарблигини йўқотмаган. Алломанинг ушбу асарига кўплаб кейинги давр олимлари бирламчи манба сифатида мурожаат қилганлар.

    33 - 39
    42
    9
    06-07-2026
  • МОВАРОУННАҲРДА ЁЗИЛГАН ТАЖВИД ВА ҚИРОАТ ИЛМИГА ДОИР МАШҲУРМАНБАЛАР

    Abdumannan ISMATULLAEV (Muallif)

    Мазкур мақолада тафсир, ҳадис, калом, фиқҳ сингари ислом илмлари қаторида тажвид ва қироат илми Мовароуннаҳрда ривожлангани, мазкур илмлар бўйича энг машҳур асарлар ёзилгани таҳлил қилинган.


    Тажвид ва қироат “Қуръон”ни тўғри ўқиш қонун-қоидаларига бағишланган бўлиб, исломнинг илк давридан бошлаб шаклланиб келган. Тажвид ва қироат илми ривожланиши баробарида ушбу илм билан махсус шуғулланадиган қори мутахассислар ҳам етишиб чиққан. Улар ўз илмларини “Устоз – шогирд” анъанаси асосида кейинги авлодга етказиш билангина кифояланмасдан, балки ёзма шаклда илмий асарлар ҳам қолдирганлар. Шу сабабли дунёда тажвид ва қироат илмига доир машҳур манбалар вужудга келган. XIX-XX аср бошларигача ҳам Мовароуннаҳрда тажвид ва қироат илмига доир бир қанча машҳур ва муҳим асарлар битилган ҳамда уларнинг аксарияти кейинги даврдаги китобларга ҳам асосий манба вазифасини ўтаган. Улар алоҳида ва изчил тарзда ўрганилган эмас. Мазкур мақолада Мовароуннаҳрда битилган тажвид ва қироат илмига оид машҳур манбалар тўғрисида сўз юритилади.


    Мақолада Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Асосий фондида сақланаётган нодир ва ноёб қўлёзма манбалардан айнан тажвид илмига оид манбалар таҳлил қилинган. Мақоладаги бирламчи ҳисоб-китобларга қараганда, арабча манбаларнинг 141 нусхаси, форсча ва туркийча манбаларнинг эса 182 нусхаси айнан тажвид илмига оид қўлёзмаларни ташкил этади. Мақолада улардан айримларининг асар номларига, шунингдек, уларнинг муаллифларига аниқликлар киритилган. Бу эса мақоланинг илмий янгилигининг кўрсатади.

    117 - 124
    27
    3
    28-06-2026
  • AMIR XUSRAV DEHLAVIY RUBOIYLARINING O‘RGANILISHI

    Feruza NIZAMOVA (Muallif)

    Қуйидаги мақолада Амир Хусрав Деҳлавий меросининг қўлёзма манбалари, айниқса Ўз-бекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма девонлари ва бошқа қўлёзма нусхалар, улардаги рубоийлар таҳқиқи юзасидан амалга оширилган илмий изланишлар ҳақида маълумотлар келтирилади. биз кўриб чиққан қўлёзма нусхаларда берилган ғазалларнинг қайси девондан олингани бирма-бир зикр этиб борилгани ҳолда, рубоийларнинг қаердан олингани қайд этилмаган. Рубоийларнинг берилиш тартиби кўпгина қўлёзмаларда бирор принципга асосланган эмас. Фақат уларнинг айримларидагина ё рубоийларнинг бош сўздаги биринчи ҳарфга, ёки қофиянинг охирги ҳарфига қараб, алифбо тартибида жойлаштирилгани кузатилади. Қўлёзма нусхаларда бешта девондаги рубоийларнинг аралаш ҳолда берилишини шоир девонларининг кўп вақтдан бери давом этиб келаётган, бир тўпламга жойлашга уриниш тенденцияси билан изоҳлаш мумкинлигини таъкидлаш мумкин. Мақоладаги кузатувларимиздан шуларни англашимиз мумкинки, Амир Хусрав Деҳлавий рубоийлари юзасидан олиб бориладиган тадқиқот учун шоирнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма девонлари ва бошқа қўлёзма нусхалар асосий манба бўлиши мумкин. Шунда нашрларидаги нуқсонларини ҳам бартараф этиш ва кенг миқёсдаги рубоийларни таҳлил доирасига тортиш имконига эга бўламиз. Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг Конпур, Теҳрон ва Душанбе нашри материаллари шоир ижод этган рубоийларни етарли миқдорда қамраб ололмагани туфайли, улардан илмий тадқиқот иши учун фақат ёрдамчи манбалар сифатидагина фойдаланиш мумкин. Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинасидаги рубоийлар устидаги изланишларимиз шоирнинг бу жанрдаги шеърлари тўпламини яратиш учун ишончли ва салмоқли манба бўла оладиган қўлёзма нусхаларга эга эканини кўрсатади. Амир Хусрав Деҳлавий поэтик меросини тўлалигича йиғиб бўлмаслиги ҳақидаги ўтмиш ва кейинги асрлар ҳамда ҳозирги замон соҳа мутахассисларининг фикрини унинг рубоийларига ҳам тааллуқли деб билиш лозим. Аммо бу фикр республикамиз фонди қўлёзмаларига асосланган ҳолда Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг миқдор жиҳатдан энг салмоқли тўпламини яратиш имконини тўсиб қўймаслиги керак. Амир Хусрав Деҳлавий қўлёзма нусхаларнинг кўплиги уларда қачон қайси рубоийларни такрор-такрор кўчирилганини аниқлаш орқали замона маънавий-эстетик эҳтиёжини белгилаш юзасидан изланишлар олиб бориш имконини беради.

    150-158
    26
    6
    03-07-2026
  • “СУНАНИ  АБУ  ДОВУД”  АСАРИНИНГ БОШҚА  САҲИҲ  ВА СУНАН  АСАРЛАРИ  БИЛАН ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

    Makhmud ABDURAKHMANOV (Muallif)

    Ушбу мақолада «Сунани Абу Довуд» асаринингўзигахосхусусиятлари, асарровийларга қўйилган талаблар, ҳадисларининг фиқҳий аҳамияти ва уларнинг бошқа ҳадис тўпламлари билан фарқли жиҳатлари ўрганилган. Илюм Абу Довуднииг асосий мақсади - аҳком ҳадисларини жамлаш ва уларни ҳужжат сифатида келтириш бўлиб, у ўз тўпалмига саҳиҳ ҳадислардан ташқари ҳасан ва айрим заиф ҳадисларни ҳам киритган бўлиб, бунда заиф ҳадисларнинг даражасини баён қилган.
    Мақолада «Сунани АбуДовудянинг «Саҳиҳи Бухорий», «Саҳиҳи Муслим», «Сунани Термизий», «Сунани Насоий» ва «Сунани Ибн Можа» асарлари биланумумий ва фаркри жиҳатлари таҳлил қилинган. Ҳар бир тўпламнинг мақсади. ровиилари, ҳадисларни қабул цилиш шартлари, уларнинг фиқҳий ва ижтиҳодий аҳамияти кенг ёритилган. Имом Абу Довуд ҳадисларни тартиблаштириш ҳамда уларни далил сифатида қўллаш масаласига алоҳида эътибор берган. Шунингдек, асарда санадлар ва илал (нуқсонлар) ҳақида .yavf муфассал маълумотлар берилган. Мазкур мақола ҳадис илмининг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганаётган тадқиқотчилар учун MyjfUM илмий қўлланма бўлиб, методик асосларни чуцур тушунишда катта аҳамият касб этади. «Сунани Абу Довуд»нинг ҳадис ва фиқҳ илмида тутган ўрни, унинг илмий қиймати ҳамда тадқиқотчилар учун муҳим манба сифатидаги аҳамиятн алоҳида таъкидланган.

    45-49
    45
    3
    14-05-2026
  • ИЛК  ЎРТА  АСРЛАРДА  ИСЛОМ ТАРИХИГА  ОИД  ЁЗИЛГАН  АСАРЛАР  ВА УЛАРНИНГ  НОМЛАНИШИ

    Sohibjon UMMATALIYEV (Muallif)

    Илк ўрта асрларда мусулмон тарихнавислиги араб тилидаги тарихий асарлар билан боглиқ бўлиб, мукаммал ва аниқ тарихни ёритгани билан ажралиб туради. Улар магозий, сийра, табақот ва бошқа номлар билан аталган бўлиб, ўзига хос услубга эга бўлган. Ху су сан, магозий асарлари Муҳаммад (с. а. в.) даврининг Мадина босқичини қамраб олган бўлса, сийра асарлари VII аср иккинчи ярмигача бўлган воқеаларни ўз ичига олган. Магозий номи билан аталувчи асарлар Урва ибн Зубайр, Муҳаммад ибн Шиҳоб Зуҳрий, Ваҳб ибн Мунаббаҳ, Мусо ибн Уқба, Муҳаммад ибн Умар Воқидий, Муҳаммад ибн Оиз каби муаррихлар томонидан ёзилган. Сийра номи билан аталувчи илк ва энг муҳим асар Ибн Исҳоқнинг "Китоб ас-сийра вал-магозий” асари ҳисобланади. Кейинчалик у Ибн Ҳишом томонидан таҳрир қилиниб, “Ас-сийра ан-набавия” номи билан машҳур бўлган. Кейинчалик сийра номи билан аталувчи асарлар Абу Исҳоқ Физорий, Исмоил ибн Касир, Ибн Саййид Нас каби тарихчилар томонидан ёзилган. Ушбу асарларда Пайгамбар (с.а. в) тугилишидан олдинги тарих, Макка ва Мадинадаги шароит, ваҳийнинг келиши, ҳижрат ва бошқа муҳим воқеалар баён этилади.
    Ҳарбий ҳаракатлар тарихига оид асарларда ислам динининг тарқалиши жараёни акс этган. Уларда тарихий воқеа ва ҳодисалар билан бирга юриш қилинган шаҳар ва минтақанинг араблар келишидан олдинги тарихи, давлат ботқаруви шакли, аҳолиси, табиати, эътиқоди ҳамда минтақа аҳолисининг урф-одати ва анъаналари ҳақида маълулютлар келтирилади. Мазкур асарлар футуҳ нами билан аталган бўлиб, Аҳмад ибн Яҳё Балозурийнинг “Футуҳ ал-булдон ”, Воқидийнинг “Футуҳ aui-Шом ” ea "Футуҳ ал-Амсор ”, Абу Убайданинг "Футуҳу Урминия ” ea "Футуҳу Аҳваз”, Аҳмад ибн Аъсам Куфийнинг “Китаб ал-футуҳ ” асарлари муҳим тарихий манбалар ҳисобланади. Мусулмон тарихчилари томонидан ёзилган асарлар бугунги кунга қадар муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
    Ушбу мақолада илк ўрта асрларда ислом тарихига оид ёзилган асарлар тадқиқ қилинган. Шунингдек, мазкур асарларнинг магозии, сийра каби туркумларда номланиши таҳлил этилган.

    50-58
    28
    4
    14-05-2026
  • МОВАРОУННАҲР  АЛЛОМАЛАРИНИНГ ФИҚҲ  ИЛМИ  РИВОЖИДАГИ  ЎРНИ

    Muzaffar KAMILOV (Muallif)

    Ушбу мақолада Мовароуннаҳр алломаларининг фиқҳ илми ривожидаги ўрни вауларнинг и слом ҳуқуқшунослиги тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси бирламчи манбалар асосида илмий таҳлил қилинган. Тадциқот доирасида ҳадис ва фиқҳ илмларининг минтақада шаклланиши, уларнинг институционал ва интеллектуал асослари, шунингдек, Ироқ ва Хуросон илмий мактабларинингушбу жараёнга ижобий таъсири атрофлича баён қилинган. Икки мактаб олимларининг илмий ҳамкорлиги натижалари асрлар давомида ижобий натижа сифатида намоён бўлиб келгани изоҳланди. Шу билан бирга, Мовароуннаҳрда шаклланган илмий муҳит, Мадраса таълим тизими, илм аҳлига бўлган ижтимоий муносабат ҳамда сиёсий барқарорлик каби омиллар мазкур ҳудудда фиқҳ илмининг ривожланишига муҳим замин яратгани ўз ифодасини топган.
    Мақолада Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Маргиноний ва Абулайс Самарқандий каби йирик алломаларнинг ҳадисшунослик ҳамда фиқҳ илми ривожига кўшган ҳиссаси илмий нуқтаи назардан ёритилган. Хусусан, уларнинг асарлари орқали ҳадис ва фиқҳ ўртасидаги узвий боглиқлик, назарий-ҳуқуқий қоидаларнинг амалий ҳаётга татбиқи ва ҳанафий мазҳабининг методологик асослари таҳлил қилинган. Шунингдек, Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби қиёс, истиҳсон ва ижтиҳод каби ҳуқуқий усуллардан самарали фойдаланган ҳолда назарий фиқҳни амалий қозиёт ва фатво амалиёти билан уйгунлаштиргани кўрсатилган.
    Шу билан бирга, мақолада Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг минтақавий ва халқаро таъсири ҳам таҳлил қичинган. Марказий Осиё, Ҳиндистон ва Усмонли ҳудудларида ҳанафий ҳуқуқ анъанаюрининг тарқазишида Мовароуннаҳр уламолари мероси муҳим аҳамият касб этгани асослаб берилган. Бу жараёнда Мадраса института илмий билимларнинг узлуксиз узатилииш ва фиқҳий мероснинг кенг тарқалишида муҳим роль ўйнагани қайд этилган.
    Тадқиқот натижалари бўйича Мовароуннаҳр алломачари томонидан шакллантирилган илмий анъана фақат уз даври билан чекланиб цолмагани, бачки ислам ҳуқуқшунослигининг кейинги ривожига ҳам кучли таъсир кўрсатгани асосланган. Улар яратган улкан мерос фиқҳ илмини тизимлаштириш, унинг назарий ва амалий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқий тафаккурнинг бардавом ривожига хизмат қилган муҳим манба сифатида баҳоланган.

    4-12
    72
    17
    23-05-2026
  • ҚУРЪОНДА БАЁН УСЛУБИ

    Abdurashid ABDULLAYEV (Muallif)

    Қуръон ислом динининг асосий манбаси ҳисобланиб, ақида, шариат ҳукмлари, тарихий қиссалар ҳамда одоб-ахлоққа оид муҳим маълумотлар беради. Қуръоннинг баён услуби алоҳида ажралиб турадиган ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, ушбу мақолада мана шу ўзига хосликлар оятлардан келтирилган мисоллар орқали ёритиб берилган. Мақолада Қуръонда ишлатилган турли баён услублари ҳақида батафсил маълумотлар берилган.

    54-59
    30
    3
    25-06-2026
  • «АЛ-ФИҚҲ АН-НОФЕЪ» АСАРИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ КОДИКОЛОГИК ТАҲЛИЛИ

    Bekzodbek MUKHTAROV (Muallif)

    Мовароуннаҳр диёри ислом илмлари ривожига катта ҳисса қўшган олимлар юрти ҳисобланади. Бу ўлкадан етишиб чиққан уламолар томонидан ёзилган ислом таълимоти, ҳуқуқи ва ахлоқига оид асарлар нафақат мусулмон олами, балки бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган. Бунга дунё кутубхоналарида сақланаётган, нодир қўлёзма манбалар сифатида эътироф этилаётган асарларни мисол келтириш мумкин.


    Шундай фақиҳ уламолардан бири Абулқосим Носируддин Самарқандийдир. XI–XII асрларда Самарқанд шаҳрида яшаб, ислом илмлари, хусусан, Қуръон илми, ақида, фиқҳ, ахлоқ, тарих ва луғат илмлари билан машғул бўлган ҳамда Мовароуннаҳр илм-фани ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган. Айниқса, олимнинг фиқҳ илмига доир асарлари ҳанафий фиқҳига оид муҳим манбалардан саналиб, улар орасида «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асари алоҳида аҳамият касб этади. Бу асар фуруъ ал-фиқҳ илмига оид асар бўлиб, кўплаб олимлар томонидан эътироф этилган ва унга шарҳ ва изоҳлар битилган. Бу асарнинг бугунги кунда дунё кутубхоналарида ўттиздан ортиқ қўлёзма нусхалари мавжуд. Шу сабабли ҳам ушбу мақолада «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асарининг ёзилиш тарихи, таркибий тузилиши, унинг қўлёзма нусхалари, уларнинг манбашунослик таҳлили ва ўзига хос хусусиятлари тарихий манбалар асосида илмий ва қиёсий тадқиқ этилган.

    85 - 92
    101
    10
    23-06-2026
  • РОЖИЙ МАРҒИНОНИЙ ТАЪРИХЛАРИ ТАРИХИЙ МАНБА СИФАТИДА

    Nodirjon ABDULAHATOV (Muallif)

    Мақолада фақиҳ ва шоир Хожажон Хожа – Рожий Марғиноний (1834–1918) таърихлари ҳақида маълумот берилган. ХIХ аср охири 0Ц ХХ аср бошларидаги Марғилон адабий муҳитининг истеъдодли вакилларидан бири етук олим, маърифатпарвар шоир Рожий Марғиноний эди. Хожажон қози шеъриятда «Рожий» (арабчада «умидвор») тахаллуси билан ижод қилган.  Рожий адабий мероси Ўрта Осиё маданиятига хос бўлган умумий хусусиятлар билан бир қаторда ўзига хос ранг ва ўзига хосликни ҳам ўз ичига олади. Рожий иккинчи солиҳ халифа Умар бин Хаттоб авлодидан ҳисобланади. Рожийнинг аждодлари бир неча ўн йиллар давомида Фарғона водийсида бообрў хонадон аҳллари орасида этакчи ўринларни эгаллаб келганлар. Улар Марғилонда энг юқори юридик ҳокимиятдаги қози-калон лавозимларида фаолият юртиб келганлар. Рожий шоир сифатида ўзининг ўтмишдошларининг энг яхши анъаналарини давом эттирди ва ривожлантирди. Рожий асарларида халқ золимларининг сатирик образлари бутун галереяси яратилган. Сатира аслида Рожийнинг асосий чақириғи. Фарғона водийси (қози-калонлар) бошлиғи сифатида у қозихонанинг сирларини, қозиларнинг ҳийлаларини билар эди. Рожийнинг кўпгина шеърлари, хусусан, маснавий (жуфтлик), марcия - таърих (хронограмма) табиатан фалсафий характерга эга. Шоир инсон ҳаётининг моҳияти, унинг ўтмиши ҳақида мулоҳаза юритади. Рожий Марғиноний фаолияти ва мероси Фарғона водийси халқларининг маънавий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.

    130 - 138
    16
    4
    23-06-2026
  • «МАЖМАЪУ-Л-МАСОИЛ»АСАРИ МАНБАЛАРИ ВА ФИҚҲ МАСАЛАЛАРИНИНГ НАЗМИЙ ТАЛҚИНИ

    Hilola G‘ULOMOVA (Muallif)

    Халқимизнинг фалсафий ва эстетик дунёқарашининг бадиий асарлардаги ифодасини тадқиқ этиш қатор фан­ларнинг тараққиётига самарали таъсир кўрсатиш билан бир қаторда адабиётшунослик ва диншунослик фанлари ривожида ҳам маълум аҳамиятга эга бўлган омиллардан саналади. Шу маънода, бундай асарларни атрофлича ва холис тадқиқ этиш истиқлол даври адабиётшунослиги ва манбашунослигининг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.


    Мақолада тахаллуси Афзалий бўлган муаллиф томонидан фиқҳ масалаларига бағишлаб ёзилган «Мажмаъ­у-л-масоил» асари манбалари ва фиқҳ масалаларининг назмий талқини тадқиқ қилинган.


    «Мажмаъу-л-масоил» асарининг ҳошияларида фиқҳ масалалари иқтибос тарзида келтирилган. Шу иқтибослар олинган асарлар «Мажмаъу-л-масоил»нинг манбалари ҳисобланади. Бу масалаларга Афзалий туркий тилда назм йўли билан шарҳлар ёзган. Араб тилидаги иқтибосларнинг аксарияти Қуръони карим, ҳадислар, шариат аҳком­лари, шунингдек ислом ақида ва асосларига бағишланган «Ҳайрату-л-фуқаҳо», «Шарҳ-и авродийя», «Мухтасар-и виқоя», «Ал-Муҳит», «Ҳидоя», «Канзу-л-ибод», «Фатовоту-л-амния», «Солат-и Масъудий», «Фавойид», «Мухто­ру-л-фатово», «Фавойид-и мухтасар», «Маснавий-и маънавий», «Арбаъин», «Қозихон», «Дажизий» ҳамда «Ху­лоса» асарларидан олинган.  

    139-145
    28
    6
    23-06-2026
  • ХОРИЖИЙ ФОНДЛАРДАГИ «МУҚАДДАМАТУ-Л-АДАБ» ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ МАНБАШУНОСЛИК ТАҲЛИЛИ

    Zohidjon ISLOMOV (Muallif)

    Маҳмуд Замахшарийнинг тилшунослик, луғатшунослик, адабиётшуносликка оид илмий мероси 70 га яқин асарлардан иборат. Олим илмий меросида “Муқаддамату-л-адаб” асарининг алоҳида ўрни бор. Дастлабки кўптилли луғат сифатида эьтироф этилган ушбу асарнинг арабча-форсча-туркий уч тилли, арабча-форсча-туркий-мўғулча тўрт тилли қўлёзмалари мавжуд. Асар беш қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи исм сўз туркумига оид сўзлар, иккинчи қисмига феъл ва ундан ясалган сўзларга бағишланган. Унинг учинчи қисми ёрдамчи сўзларга, тўртинчи қисми исмларнинг турланишига ва бешинчи қисми феълларнинг тусланишига оид грамматик қоидалардан иборат. Дунё фондларида асарнинг беш қисми жамланган нусхалари, шунингдек грамматик қисмлари алоҳида кўчирилган қўлёзмалари мавжуд. Асарнинг луғат қисмлари ҳажман катта ва муҳим илмий аҳамият касб этади. Айниқса, асарнинг туркий сўзлик киритилган қўлёзмаларидаги туркий сўзлик жаҳон тилшунослигида ўрганилмаган ва долзарб мавзулар сирасига киради.  “Муқаддамату-л-адаб” луғатининг 10 та нодир қўлёзмаси Тошкент фондларида, ҳозирча аниқланган 62 та нусхаси дунё мамлакатлари фондларида сақланмоқда. Уларнинг асосий қисми XIII-XIY  асрларда кўчирилган ва мазкур давр туркий тил сўзлигининг бойлиги ва маъно хусусиятларини тадқиқ этишда муҳим манба вазифасини ўтайди. Асарнинг энг қадимий қўлёзмаси 1257 йили Хоразмда кўчирилган арабча-форсча-туркий сўзлик киритилган ва ҳозирда Туркиянинг Сулаймония фондида сақланаётган нусха ҳисобланади. Асарнинг дунёдаги ягона арабча-форсча-туркий-мўғулча тўрт тилли 1492 йили Бухорода кўчирилган қўлёзмаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат адабиёт музейи фондида сақланади.

    322 - 332
    61
    5
    25-06-2026
  • “АЛ-МАВОҲИБ УС-САРМАДИЯ” АСАРИ ВА УНДА КЕЛТИРИЛГАН НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИГА ДОИР МАНБАЛАР

    Davronbek Hoshimovich QODIROV (Muallif)

    Мақолада мисрлик шайх Муҳаммад Амин ал-Курдий қаламига мансуб Нақшбандия тариқати силсиласидан жой олган валийларнинг сифати ва ҳаёти, шажаралар тарихи, нақшбандийлик тариқатининг назарияси ва амалиёти тўғрисида баён қилинадиган “Ал-мавоҳиб ус-сармадия” асарида келтирилган тасаввуф ҳамда Нақшбандия тариқатига доир манбаларнинг тарихий аҳамияти таҳлил этилади. Маълумки, суфийлар наздида тасаввуфда ҳақиқатга таълим олиш орқали эмас, балки фақат амалиёт ва риёзатни ўз бошидан кечириш, мистик ва экзистенциал тажриба орқали эришилади. Шайх Муҳаммад Амин ал-Курдийнинг фикрича, тасаввуф аълимотида солиҳлар машойих ёки авлиёни кўрмоқликдан кўра, маънавий, руҳий фойдани уларнинг ҳаёти, ахлоқий сифатлари ва қилган амаллари тўғрисида ўрганиб билиб оладилар. У тасаввуфга доир асарларни ўқиш инсонни ахлоқий ва маънавий жиҳатдан тарбиялайди, деб ҳисоблайди. “Ал-мавоҳиб ус-сармадия” асарида ўзбек илм-фанига номаълум бўлган ва XVII–XIX асрларда Яқин Шарқда яратилган бир нечта тасаввуфий-ирфоний манбалар келтириб ўтилади. Ушбу асарлар нафақат тасаввуф таълимотининг фалсафий қарашлари, усул ва методлари тўғрисида, балки юртимизда яшаган алломаларнинг ҳаёти, фалсафий-тасаввуфий таълимоти ҳамда маънавий меросига доир бой маълумотларни беради. Шу нуқтаи назардан мақолада бу манбалар ва уларнинг муаллифлари қиёсий, тарихий-хронологик ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган

    18-26
    44
    6
    26-06-2026
  • МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ “МУҚАДДАМАТУ-Л-АДАБ” АСАРИНИНГ ДУНЁ ФОНДЛАРИДАГИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ КОДИКОЛОГИК ТАҲЛИЛИ

    Zohidjon ISLОMOV (Muallif)

    Маҳмуд Замахшарийнинг тилшунослик, луғатшунослик, адабиётшуносликка оид илмий мероси 70 га яқин асарлардан иборат. Мақолада олим илмий меросида “Муқаддаматул-адаб” асарининг алоҳида ўрни тадқиқ қилинган.


    Дастлабки кўптилли луғат сифатида эьтироф этилган ушбу асарнинг арабча-форсча-туркий уч тилли, арабча-форсча-туркий-мўғулча тўрт тилли қўлёзмалари мавжуд. Асар беш қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисмига исм сўз туркумига оид сўзлар, иккинчи қисмига феъл ва ундан ясалган сўзларга бағишланган. Унинг учинчи қисми ёрдамчи сўзларга, тўртинчи қисми исмларнинг турланишига ва бешинчи қисми феълларнинг тусланишига оид грамматик қоидалардан иборат.


    Дунё фондларида асарнинг беш қисми жамланган нусхалари, шунингдек, грамматик қисмлари алоҳида кўчи-рилган қўлёзмалари мавжуд. Асарнинг луғат қисмлари ҳажман катта ва муҳим илмий аҳамият касб этади. Айниқ-са, асарнинг туркий сўзлик киритилган қўлёзмаларидаги туркий сўзлик жаҳон тилшунослигида ўрганилмаган ва долзарб мавзулар сирасига киради. “Муқаддамату-л-адаб” луғатининг 10 та нодир қўлёзмаси Тошкент фондла-рида, ҳозирча аниқланган 62 та нусхаси дунё мамлакатлари фондларида сақланмоқда. Уларнинг асосий қисми XIII-XIV асрларда кўчирилган ва мазкур давр туркий тил сўзлигининг бойлиги ва маъно хусусиятларини тадқиқ этишда муҳим манба вазифасини ўтайди.


    Асарнинг энг қадимий қўлёзмаси 1257 йили Хоразмда кўчирилган арабча-форсча-туркий сўзлик киритилган ва ҳозирда Туркиянинг Сулаймония фондида сақланаётган нусха ҳисобланади. Асарнинг дунёдаги ягона арабча-форсча-туркий-мўғулча тўрт тилли 1492 йили Бухорода кўчирилган қўлёзмаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат адабиёт музейи фондида сақланади. Мақолада ушбу асарнинг дунё фондларидаги қўлёзмала-рининг кодикологик таҳлили баён этилган.

    30 - 36
    65
    13
    26-06-2026
  • АБУ БАКР ИЁДИЙ АБУ ҲАНИФА ИМОМ АЪЗАМНИНГ СОДИҚ ИЗДОШИ СИФАТИДА

    Nozim MAMATAKHUNOV (Muallif)

    Марказий Осиё шаҳарлари инсоният тарихидаги энг қадимий тарихий ва илмий марказлардан бири ҳисобла-нади. Бу ерда дунёвий ва диний фанлар ривожланди. Ушбу мақолада ислом илмлари, хусусан, ислом илоҳиёти (калом илми) ривожига катта ҳисса қўшган Иёдийлар сулоласининг вакили Абу Бакр Иёдий ҳаёти ва фаолияти тадқиқ этилган.


    Маълумки, Иёдийлар сулоласи ва мотуридия ақидавий мактабининг вакиллари, Aбу Aҳмад ва Aбу Бакр ҳана-фий анъаналарини ривожлантирган ва мусулмонларни ўз даври ҳукумати билан уйғунликда яшашга даъват этиб, ислом дини илмларини ривожлантирдилар. Чунки Абу Бакр Иёдий бевосита Абу Мансур Мотуридийнинг шогир-ди бўлиб, аҳли сунна вал жамоанинг ҳимоячиси сифатида фаолият олиб борган. Шу билан бир қаторда Абу Бакр Иёдийнинг отаси Абу Наср Иёдий Абу Мансур Мотуридийнинг устози саналади. Абу Мансур ал-Мотуридийнинг етакчи бўлиб етишишида у катта ҳисса қўшган. Шу боис, Абу Бакр Иёдийнинг барча ақидавий қарашлари аҳли сунна вал жамоа йўналиши ва ақидавий талабларига мос тушади. Абу Бакр Иёдийга тегишли матнларнинг бар-часида унинг мўътазилийлар билан олиб борган ўнта ақидавий мунозаралари тадқиқ этилган. Абу Бакр Иёдий кимнинг фикрлари Қуръон, сунна ва бошқа ислом уламоларининг фикрларига тўғри келса, ўшаларни “аҳли сунна ва-л-жамоа” қаторига қўшган. Абу Бакр ёзиб қолдирган ақидавий мунозаралари “Масаилу-л-ашру-л-Иёдия” деб номланади. Бу мунозаралар Иёдийлар оиласига оид ягона илмий аҳамиятга эга манба экани таҳлил қилинган.

    90 - 97
    50
    5
    27-06-2026
  • МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ – ЖАДИД ИСЛОҲОТЛАРИ ЕТАКЧИСИ

    Muminjon XUJAEV (Muallif)

    XX бошларида Туркистонни маъориф орқали жаҳон цивилизацияси даражасига кўтариш-га ҳаракат қилган жадидларимиз замонавий таълимни ўша давр муаммоларининг ечими сифатидаги кўрсатган концептуал ғоялари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Айни шу маънода, таниқли шарқшунос жадидчи олим Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларидаги маданиятлараро мулоқот, таълим, тарбия, маданият, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликка оид ёндашувни янги илмий мезонлар асосида тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. М.Беҳбудий XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонни тараққиётига салбий таъсир кўрсатаётган ақидапарастлик, миллатчилик, волюнтаризм (табиат ва жамият қонунларини инкор этиб, фақат хоҳиш-истакларни инобатга олиш)га қарши тизимли курашишга киришади. Бу йўлда 1899-1900 йилларда (баъзи маълумотларда 1902 йили) Саудий Арабистонига, 1903-1904 йилларда Москва ва Санкт-Петербургга, 1906 йилда Қозон, Уфа, Нижний Новгородда хизмат сафарларида бўлиб қайтади ва бу сафарларнинг хулосалари асосида ўз мактабида турли илмий, дунёвий фанларни жорий қилишга, илмий-фалсафий манбаларидан унумли фойдаланган ҳолда Туркистонда илм-фанни ривожлантиришга киришади. Туркистоннинг илм-фан нуқтаи назаридан муаммолар гирдобида қолган масалаларига ечим сифатида таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, ижтимоий онгда нафақат диний балки, дунёвий фанларни ва миллий бағрикенгликни  шакллантириш масалаларига оид асосли илмий ғоялари илғор фанларни илгари суради. Маҳмудхўжа Беҳбудий дунёвий фанларни ислоҳ қилишнинг концептуал аҳамиятга эга фикрлари – халқ маърифати, маданиятлараро мулоқотни йўлга қўйишнинг зарурлиги, туркий халқларнинг дунёвий фанлар хусусан ўқув адабиётлари ва дарсликлари “Рисолаи асбоби савод” (“Савод чиқариш китоби”, 1904), “Рисолаи жуғрофияи умроний” (“Аҳоли географиясига кириш”, 1905), “Мунтаҳаби жуғрофияи умумий” (“Қисқача умумий география”, 1906), “Китобат ул-атфол” (“Болалар хати”, 1908), “Амалиёти ислом” (1908), “Тарихи ислом” (1909) каби дарсликларни чоп эттирган. Таълим ва тарбия оид “Падаркуш” драмма (1911), “Оқ елпоғичли чинли хотун” (ҳикоя), “Бир аъмо боланинг ҳасрати” (ҳикоя), “Китобат ал-атфол” (эски ўзбек ёзувида) ва асарларини ёзади ҳамда ўзининг “Нашриёти Беҳбудия” босмахонасида нашр эттиради. Бугунги кунда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг илмий меросини муштараклиги ғояларининг аҳамияти XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда замонавий таълим тараққиёти ривожи учун қимматли манба сифатида тадқиқ этилмоқда.

    39-47
    28
    5
    01-07-2026
  • Умавий ва  Аббосийлар ҳукмронлиги  даврида  Турон – Анадўли  алоқалари: Анадўлида фаолият  юритган  Туронликлар

    Javohir Zafarzoda (Muallif)

    Мазкур мацолада Умавийлар ва Аббосийлар халифалиги даврида Турон (Марказий Осиё) билан Анадўлу (Кичик Осиё) ўртасида юзага келган тарихий-сиёсий ва маданий алоқалар таҳлил қилинган. Хусусан, ислам тарихининг дастлабки даврларида VII - IX асрларда вужудга келган сиёсии жараёнлар, халифаликнинг кенгайиб бориши ва унинг турли вилоятлар, хусусан, шарқий (Турон) ва гарбий (Анадўлу) ҳудудлар билан ўрнатган муносабатлари тадқиқ этилган. Бу муносабатлар, авваламбор, ҳарбий юришлар, илм-фан тараққиёти, диний даъват ишлари ва бошқарув тизимидаўз ифодасини топган.
    Муаллиф, айниқса, Анадўлу ҳудудида фаолият кўрсатган туронлик шахсларнинг тарихи ва уларнинг ролини аниқлашга алоҳида эътибор қаратади. Ушбу шахслар орасида ҳарбий сардорлар, уламолар, даъватчилар ва бошқа маданий фаол шахслар бор бўлиб, уларнинг ушбу минтақадаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга қўшган ҳиссаси аник; мисоллар билан кўрсатилади. Улар фақатгина ҳарбии жабҳада эмас, балки маҳаллий бошқарув тизимининг шаклланишида, и слом илм-фанининг тарқалишида ва мусулмон жамоаларининг ташкил топишида ҳам муҳим ўрин тутган.
    Тадқиқот жараёнида тавсифлаш, умумлаштириш, таққослаш, тарихий даврлаштириш ва микротарихий таҳлил усулларидан фойдаланилган. Мақола тарихий манбалар, араб ва форс тилларидаги классик асарлар, шунингдек, замонавий тадқиқотлар асосида ёзилган бўлиб, ҳозиргача етарли даражада урганилмаган ушбу мавзуда янги қарашлар ва илмий хулосалар илгари сурилган. Шу тариқа, мақола нафақат илк ислам даври тарихи билан қизиқувчилар учун, балки умумий туркий дунё ва И слом цивилизациям! ўртасидаги алоцаларни ўрганувчи тадқиқотчилар учун ҳам манба сифатида хизмат қилшии мумкин. Муаллиф Турон ва Анадўлу ўртасидаги муштарак тарихий, маданий ва диний алоқаларни очиб бериш ортали, бу ҳудудлар ўртасидаги тарихий бирликни янада равшанлаштиради ҳамда минтақавий ҳамкорлик ва бирдамлик гояларини тарихий асослар билан исботлашга ҳаракат қилган.

    24-30
    57
    6
    12-05-2026
  • МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИСЛОМ ДИНИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТГА ТАЪСИРИ

    Ilhomjon BEKMIRZAEV, Irodaхon GAFUROVA (Muallif)

    Ушбу мақолада Марказий Осиё мустақил маънога эга бўлган минтақавий цивилизациялардан бири бўлганлиги, кўп асрлик ривожланиш жараёнида мазкур цивилизация жузъий антропологик, ижтимоий, сиёсий, тил, диний ва бошқа ўзгаришларга қарамасдан доимий ўзига хос қонуниятлари, жиҳатлари шаклланиб борганлиги ҳамда Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган марказий шаҳарлар ҳисобланган Бухоро ва Самарқандда миллий қадриятлар ислом цивилизациясининг асосини ташкил этгани, юзлаб авлодлар тажрибаси асосида шаклланган мазкур қадриятлар билан уйғунлашиб кетган бой диний ва тарбиявий тажрибалар тўплангани, Марказий Осиё ҳудудларида VII асрдан бошлаб ислом дини тарқала бошлагандан, минтақада ислом илмларининг миллий маданият билан алоқалари қандай тарихий босқичлар орқали мустаҳкамланиб борганлиги ҳақида бирламчи манба ва тадқиқотларга таяниб таҳлилий маълумотлар илгари сурилади. Шунингдек, ушбу мақолада Марказий Осиё ва ислом маданиятлари ўзаро таъсир этиш ва ўзлаштириш даври ҳамда Марказий Осиё ислом минтақавий формаси шаклланган ва барқарорлашган даврининг ўзига хос жиҳатлари илмий асосланган. Ислом тарихида мазҳаблар вужудга келган даврдан бошлаб (VIII аср охири, IX аср боши), ҳанафийлик мазҳаби конкрет сиёсий-ижтимоий сабабларга кўра Марказий Осиёда етакчи, баъзи ҳолларда эса диний ҳаёт соҳасида ягона кучга айланганлиги учун бу жараёнлар унинг бевосита фаол қатнашуви ва ғоявий етакчилигида ўтганлиги ҳам мақолада илмий асосланган. Ушбу мақола орқали ўқувчи исломнинг Марказий Осиёдаги тарихи, унинг минтақа маданиятидаги ўрни, миллий қадриятлар билан муштараклашув хусусиятларини ўрганишда ҳанафийлик мазҳабининг роли бағоят муҳим бўлганлигини тушиниб етади. Мазкур мақолада яна илк ҳанафийлик мазҳабининг минтақадаги муваффақиятида Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг тарихий-маданий марказ сифатидаги ўрни, Мовароуннаҳрдаги ислом илмлари ривожида минтақанинг турли катта-кичик шаҳарларида етишиб чиққан олимларнинг роли катта бўлганлиги алоҳида таъкидланади

    4-15
    24
    4
    04-07-2026
  • АРАБ БАЛОҒАТ ИЛМИДА “АМР” (БУЙРУҚ) ШАКЛИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ-СЕМАНТИК ВА ПСИХОЛИНГВИСТИК ТАЛҚИНИ

    Nigora MULLASODIQOVA (Muallif)
    Ушбу мақолада араб балоғат илмининг марказий масалаларидан бири – “Амр” (буйруқ) категориясининг функционал-семантик ва психолингвистик табиати тадқиқ этилган. Наҳв илмида буйруқнинг ясалиши асосан икки шаклда кўрсатилади, унинг масдар шакли ва исмлар орқали ифодаланишига амалий грамматикада кўп эътибор қаратилмайди. Шунингдек, буйруқ феъли асосан «вожиблик», яъни ижро этилиши мажбурий бўлган иш маъносини ифодалаши таъкидланади.
    Мақолада буйруқ шакли ясалишининг тўрт тури таҳлил қилиниб, улар орқали ифодаланадиган маънолар кенг кўламда ёритиб берилган. Тадқиқот давомида буйруқ шаклининг инсон руҳияти ва мулоқот вазиятига кўра трансформацияга учровчи ўн бешдан ортиқ мажозий-балоғий маъноларини комплекс таҳлил қилинди. Мазкур таҳлилга классик давр олимларидан Юсуф Саккокий, Маҳмуд Замахшарий, янги давр олимларидан Аҳмад ал-Ҳошимий, Абдулазиз Атиқ ва Фозил ас-Самирроийларнинг илмий қарашлари асос қилиб олинган. Мазкур ёндашувларга таянган ҳолда грамматик қолипларнинг матн контексти ва тингловчининг руҳий ҳолатига нақадар тобе экани далилланган. Мақолада буйруқнинг морфологик ва синтактик ифодаланиш усуллари — соф буйруқ феълидан тортиб, «лом ал-амр» бириккан келаси замон шакли, масдар ва феъл исмларигача бўлган шаклларни қиёсий таҳлил қилинган ва нутқий таъсирчанлик даражалари белгиланган.

    Тадқиқот объекти сифатида Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар ва жоҳилия даври мумтоз шеъриятидан олинган бой материаллардан фойдаланилган. Бу орқали «амр» категориясининг ожизлантириш, маслаҳат бериш, қўрқитиш, камситиш, мазаҳ қилиш, ҳайрат ва таажжубланиш, армон ва хабар каби маъно қатламлари очиб берилган. Хулоса сифатида сўзловчи буйруқ шакли орқали тингловчини нафақат ҳаракатга келтиради, балки унинг руҳиятини бошқариш ва қалбидаги ҳис-туйғуларини, руҳий ҳолати ва асл мақсадини буйруқ шакли воситасида акс эттиришга эришади. Шунингдек, мақолада араб, ўзбек ва рус тилларидаги буйруқ категориясининг қиёсий тафовутлари ҳам тилга олинган. Иш диний ва бадиий матнларни тўғри талқин қилиш ҳамда адекват таржима қилишда муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилади.

    69-77
    9
    7
    24-07-2026
  • АБУ ҲАНИФАГА НИСБАТ БЕРИЛГАН МАНОҚИБ ВА МУСНАДЛАРИНИНГ УРФ-ОДАТЛАРНИ ЎРГАНИШДАГИ АҲАМИЯТИ

    Raziya Baltabayevna MATIBAYEVA (Muallif)

    Мазкур мақола Имом Абу Ҳанифа ҳаётига бағишланган маноқиб ва муснад асарларининг урф-одатлар ва миллий қадриятларни сақлашдаги аҳамиятини таҳлил қилади. Абу Ҳанифа ҳақидаги маноқиб ва муснадларда унинг илм олиши, фазилатлари, саҳобийлар билан учрашгани, ҳадислар эшитгани, фиқҳий илмдаги ютуқлари ёритилган бўлиб, бу асарлар ҳанафий мазҳабининг шаклланиши ва унга ҳурмат шаклланишига ҳисса қўшган. Мақолада Абу Ҳанифа ҳақидаги илк давр, ўрта давр ва замонавий маноқиблар келтирилган, уларнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган.


    Маноқиб асарлари Абу Ҳанифанинг шахсиятини исломий анъаналар асосида тасвирлаб, мусулмон жамиятидаги ижтимоий ва маънавий қадриятларни сақлашда муҳим ўрин тутган. Абу Ҳанифанинг қўшничилик, меҳмондўстлик, ҳурмат, бағрикенглик каби хислатлари ҳақидаги ҳикоятлар урф-одатларнинг аҳамиятини кўрсатиб, ушбу қадриятларнинг авлодлардан авлодларга ўтишида салмоқли ҳисса қўшган. Бу асарлар орқали ҳанафий мазҳабининг ҳаётга, жамият ва шахслараро муносабатларга таъсири кўрсатилган.


    Тадқиқотда ҳанафий уламолар томонидан ёзилган маноқиб ва муснадларнинг исломий одоб-ахлоқ қоидалари билан биргаликда аҳли сунна мазҳабининг ижтимоий ҳаётга татбиқ этилиши ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Шунингдек, маноқиб ва муснадлар фақат диний манба сифатида эмас, балки жамиятда урф-одатларни қўллаб-қувватловчи маънавий мерос сифатида ҳам қимматлидир. Асарларда келтирилган маълумотлар ҳанафий мазҳабининг урф-одатларга нисбатан ёндашуви, унинг ижтимоий қадриятлар ва анъаналарга таъсирини очиб беради.


    Ушбу мақолада ҳанафий мазҳабининг ўзига хос диний услублари, уларнинг аҳамияти ва жамият ҳаётидаги урф-одатларни сақлашдаги аҳамияти ҳақида хулосалар келтирилган. Тадқиқот ҳанафий маноқиб ва муснадларнинг ижтимоий ҳаётга таъсирини ва ушбу мазҳабнинг ислом илмлари тарихида тутган ўрнини янада чуқурроқ тушунишга ёрдам беради.

    69-78
    29
    3
    20-07-2026
  • “ТАНҚИҲ АЛ-УСУЛ” АСАРИ ВА УНИНГ ШАРҲИДА МУАЛЛИФ МАҲОРАТИ

    Nematullo NASRULLAEV (Muallif)

    Ушбу мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа қаламига оид “Танқиҳ ал-усул” ва унинг шарҳи “Ат-Тавзиҳ фи ҳалли ғавамиз ат-Танқиҳ” ҳақида сўз боради. Бу асарлар ислом дунёсида машҳур бўлиб, фиқҳ усули бўйича ишончли матн ҳисобланади. Садр аш-шариъа мазҳаб қарашлари марказида ҳанафийлар уч имоми – Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад Шайбоний ғоялари ётади. Асар ҳанафий ва шофеъий мазҳабига хос муштараклик билан баён этилган.


    Садр аш-шариъа манба сифатида Фаҳрул ислом Баздавийнинг “Усул”, Фахруддин Розийнинг “ал-Маҳсул”, Ибнул Ҳожибнинг “Усули Ибнул Ҳожиб” асарларидан фойдаланган.


    “Танқиҳ” ва унинг шарҳи “Тавзиҳ” усул, мантиқ ва тил қоидаларига мувофиқ тартибланган. Унда айрим тасаввуф ва фалсафий масалалар ҳам зикр этилган. Бу икки матн Имом Аъзам ва унинг мазҳабини мудофаа этишга қаратилган. Садр аш-шариъа шофеъий олими Фахруддин Розийни чиройли услуб билан танқид қилади. Ибнул Ҳожиб ҳақида сўз юритишда унга мўътадил ёндашади. Умуман бировга қарши фикр билдиришда унга самимий тилаклар изҳор этиб, рақибининг хатосига узур қидирган ҳолда нозик иборалар билан мунозаларга интилади. Садр аш-шариъа усул таркибларидан бўлган фиқҳни таърифлар экан, Абу Ҳанифанинг таърифини афзал кўрган. Уни бошқа илмлардан ҳоли этиш учун “амал хусусида” иборасини қийл ўлароқ зикр этган.


    Бир илмнинг бирдан ортиқ мавзуси бўлиши мумкинми? Баҳс-мунозарасига Садр аш-шариъа ҳам киришган. Мовароуннаҳр машойихларига кўра, усули фиқҳ фақат фиқҳ билан боғланган илмдир. Калом, мантиқ ва фалсафа билан ҳеч алоқаси йўқ. Бу мавзуда ўлка машойихларидан фарқли фикрлаган Садр аш-шариъа, мутлақ эмас, балки нисбий бир илмнинг бирдан ортиқ мавзуда бўлишини инкор этмайди. Садр аш-шариъа бу мавзуда Абу Ҳомид Ғаззолийдан таъсирланган.


    Садр аш-шариъа, ҳукмни шаръий ва ғайри шаръий икки турга бўлади. Унга кўра, “Ҳукм ақлга эмас ҳукм қилувчига муҳтож, ҳоким эса Аллоҳдир”. Рухсат – масаласини: айни ҳақиқий, ҳақиқий, мажозий ва айни мажозий деб тўртга тақсим этиб, уни кенг ёритиб беради. Муаллиф матн ва унинг шарҳида яна бир қатор масалаларга кириб боради.


    Демак, “Танқиҳ ал-усул” ва унинг шари ҳанафий мазҳаби асосида аралаш методга кўра ёзилган. Садр аш-шариъа асар таснифида Баздавий, Розий ва Ибнул Ҳожибларнинг усул китобларига таянган. Муаллиф томонидан бу матнлардаги ўхшашлик ва фарқлилик, янгилик ва такрорлар муқояса йўли билан таҳлил этилган. Ўз ўрнида мазкур матнларга қатор шарҳ, ҳошия, таржима ва таълиқалар битилган. Матн ва унинг шарҳи узоқ йиллар мадрасаларда ўқитилиб келинмоқда.

    13-21
    33
    5
    17-07-2026
  • УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД САДР АШ-ШАРИЪА АЛ-БУХОРИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФАҚИҲИ СИФАТИДАГИ ФАОЛИЯТИ

    Nematulloh NASRULLAEV (Muallif)

    Садр аш-шариъа фаолият Мовароун-наҳрда исломнинг қора доғли ва тартибсизликлар авж олган, олимлари қатл этилиб, китоблари ёқилган даврига тўғри келди. Ушбу мақоладаги мавзу манбашунослиги ва тарихшунослиги муаммолари Садр аш-шариъанинг ўз илми ва асарлари билан танилгани, Мотуридийлик ҳанафийлик йўлини маҳкам тутгани ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан оғир даврларда ҳам илмни ёйиш мақсадида ўз ҳаракатларидан асло тўхтамаган мумтоз бир мужтаҳид сифатида ўрганилиши билан боғлиқ. 


    Мовароуннаҳрда бу тартибсизлик қарийб юз эллик йил давом этди. XIV асрнинг биринчи ярми мана шу инқирозларнинг охирги даври бўлиб, бир томондан нисбий бўлса-да ривожланиш, иккинчи томондан меҳнаткаш оммани турли йўллар билан эзиш ортиб боргани кузатилди.


    Бугунги кунда Бухородан етишиб чиққан олимларнинг илмий маънавий меросини ўрганиш туфайли, минтақанинг илм-фандаги барча ютуқлари ўз исботини топмоқда. Тадқиқотларга кўра, бухоролик фақиҳларнинг самарали ижодлари туфайли минтақадаги маданий-маърифий анъаналар тўла сақлаб қолгани маълум бўлмоқда. Улар қолдирган илмий мерос аждодлар фаолиятини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ана шундай аждодлардан бири, Садр аш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуддир. Олим ўзининг сермаҳсул хизмати орқали ислом дини манбалари орасида ўчмас из қолдирди.


    Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг ижод фаолияти айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келганлиги шунингдек, ўша даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қарматий каби турли ботил оқимлар таъсири кучайгани учун муаллиф ёзма матнларни тасниф этишда енгил ва тез қабул қилиб, мустаҳкам ўзлаштириш услубларини инобатга олгани табиий. Чунки, мўғуллар даврида илм ва маърифатнинг сусайиши ҳатто одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин, Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар қадим анъана ва урф-одатларига содиқ туриб, маҳаллий халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга доим интилганлар. Табиий равишда айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ мукаммал асарларга эҳтиёж сезилган. Бу Убайдуллоҳ ибн Масъуд асарларининг ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишдан иборат бўлган.


    Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъалар оиласи вакили сифатида ҳанафий фиқҳининг устозига айланди. У бобосининг тарбиясида камол топиб, калом, мантиқ, фалсафа, фиқҳ, тилшунослик, ҳисоб, ҳикмат илми, тарих каби ва бошқа фанларни ўзлаштириб, айниқса, фиқҳ илмида етук аллома сифатида танилди ва ҳанафий мазҳабининг атоқли ҳамда сермаҳсул олимларидан бири сифатида қатор шогирдлар ҳам чиқариб, ўз асри ва кейинги даврлар учун самарали ижод намуналарини қолдира олди.


    Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа тасниф этган бир неча асарлар тадқиқ қилинган. Олим усули фиқҳ, калом, мантиқ, фалсафага оид мўътазила ва ашъарийларнинг қарашларини ўрганиб, ўзининг қатор асарлари орқали уларни илмий асослаб беришга ҳаракат қилган. У ўзидан аввал Шарқ оламига кенг танилган ҳа-нафий мазҳаб соҳиблари томонидан тасниф этилган оригинал манбаларга таянгани таҳлил этилган. Шунинг-дек, мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа масалаларга киришишда бошқа мазҳаб олимларининг қарашлари ҳам таҳлил қилинган.

    19-27
    8
    1
    18-09-2026
  • ЗАРАФШОН ВОҲАСИДАГИ ЭПИГРАФИК ЁДГОРЛИКЛАРНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ (XV-XIX АСРЛАР)

    Mekhrojiddin AMONOV (Muallif)

    Мақолада XV-XIX асрларда Зарафшон воҳаси нақшбандия тариқати билан боғлиқ эпиграфик ёдгорликларда сақланиб қолган битиклар тадқиқ этилган. Эпиграфик ёдгорликда тариқатда фаолият кўрсатган муайян шайх-муршиднинг насаби, устозлари ҳақида, туғилган ёки вафот этган йили ҳақида аниқ маълумот сақланган. Бу маълумотлар манбаларда келтирилган маълумотларни бевосита тўлдиради. 
    XV-XIX асрга келиб Самарқанд ва Бухорода тариқат шайхларининг фаоллиги бирмунча сусайган бўлса-да, илдизи хожагон тариқатига бориб тақаладиган нақшбандия тариқати воҳада кенг тарқала бошлаган. Бу тариқатнинг мазкур ҳудудда етакчи тариқатга айланиши XV-XIX асрларда яшаб ўтган тариқат пешволари Хожа Алоуддин Аттор, Хожа Аҳрор Валий, Махдуми Аъзам Даҳбедий, Муҳаммад Ҳусайн каби тариқат намояндалари номи билан боғлиқ. Афсуски, уларнинг ҳаёти ва маънавий мероси, нақшбандия тариқатидаги фаолияти ҳанузгача алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида тўлиқ ўрганилмаган. Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Хожа Саққо маҳалласидаги Шайх Саққо Валий қабртошининг бир бўлаги сақланган. Муҳаммад Мусохон хожа Сармежийнинг авлодлари: Яҳё хожа, Жалолиддин хожа, Низомиддин хожаларнинг қабртош битиклари асосида уларнинг насаб ва ҳасабда бир авлод бўлгани аниқланди. Миён Фазл Муҳаммадхон қабртошидаги маълумот асосида 1884 йилда вафот этгани, ҳиндистонлик алфи соний (яъни нақшбандия-мужаддидия) тариқати асосчиси, Имом Раббоний номи билан машҳур аллома Шайх Аҳмад Сирҳиндий авлодидан экани маълум бўлди. Унинг Миён Ғуломхон исмли ўғли бўлгани васиқа ҳужжатидан аниқланди. Халифа Ғиёсиддин хожанинг авлодига тегишли эпиграфик ёдгорликда Ҳазрат Алига қадар етган насаб шажараси битилгани ва Темур хожанинг отаси (“қози мулло мир Маҳмуд хожа ибн халифа Ғиёсиддин хожа” деган маълумотга кўра) “Қози” ҳамда “Муфтий” лавозимларида фаолият кўрсатгани аниқланди. Ғиёсиддин хожанинг Эшони Калон Султонхон, мулло мир Маҳмуд хожалар ва мулло Муҳаммад хожа исмли ўғиллари бўлгани мақолада таҳлил қилинган.


    Нақшбандия тариқатига оид эпиграфик манбаларни ўрганиш ҳанузгача номаълум қатор ахлоқий, маънавий ва назарий масалаларни очиқлашга ёрдам беради.  Ўзбекистон ҳудудидаги турли тарихий мажмуа, қабристон, меъморий иншоот ва қабртошларда сақланиб келаётган битиклар тарихий манба сифатида ўтмишнинг номаълум жиҳатларини очиб бериб, тарих фанининг эпиграфика, манбашунослик, ономастика, хронология, исломшунослик каби тармоқлари учун муҳим материаллар тақдим этади.

    17-21
    13
    0
    17-09-2026
  • ХI-XII АСРЛАРДА ХОРАЗМДАГИ СИËСИЙ ҲОЛАТ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТ

    Raziya MATIBAEVA (Muallif)

    Ушбу мақолада XI–XII асрларда Хоразм Марказий Осиёдаги илм-фан ва маданиятнинг йирик марказларидан бирининг ижтимоий-сиёсий, маърифий-маданий жараёнлари тарихи манба ва тадқиқотлар асосида тадқиқ этилган. Шу даврда кўплаб буюк олимлар фаолият юритганлар. Улар қаторида Абу Саҳл ал-Масиҳий (ваф. 977-1011 й.), Ибн Мискавайҳ (ваф. 1030 й.), Абу Райҳон ал-Беруний (973-1048), Абу Наср ибн Ироқ Жаъдий (ваф. 1036 й.), Абу-л Хайр Ҳаммор (941-1048), Абу Али ибн Сино (980-1037) каби буюк алломалар илм-фаннинг турли соҳаларида фаолият олиб борганлар.


    Буюк Ипак йўли устида жойлашган, йирик тамаддун ўчоқларидан бири, Маъмун академияси ватани – Хоразм қадимдан илмий-маърифий ва маданий марказлардан бири бўлган. «Маъмун академияси» тасодифий ва ўткинчи ҳодиса эмас, балки у Хоразмдаги ижтимоий ҳаёт, иқтисодий ва маданий кўтарилиш ҳамда сиёсий барқарорликнинг инъикоси эди. Хоразмдаги бу илмий уюшма  ўша даврдаги катта илмий марказ саналган. Шу боис ҳам илм аҳллари ўзларининг ҳар томонлама билимларини ошириш ва муҳим диний-ижтимоий масалаларни ҳал қилишга хизмат қилувчи асарларини ёзишга муваффақ бўлдилар.


    X асрнинг охири XI асрнинг бошларида Хоразмдаги сиёсий осойишталик, мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий турмушидаги юксалиш ҳамда хоразмшоҳ маъмунийларнинг илм аҳлига бўлган ҳурмат-эътибор, меҳр-муруввати ўша даврнинг энг машҳур ва кўзга кўринган олимларининг Гурганчда тўпланишига сабаб бўлган. Шу даврда ҳукмронлик қилган хоразмшоҳлар мамлакат илм-фани ривожи учун катта ҳисса қўшдилар.


    Хоразмнинг милоддан аввалги II минг йилликдан бошлаб ушбу минтақадаги йирик маданият марказларидан бири бўлиб келгани боис, Араб халифалиги бу ерни забт этиб, имкон қадар кўпроқ ўз тасарруфида сақлашга ҳаракат қилган. Аммо XII асрда Хоразм Бағдод халифалигига қарашли ерлардан ҳисобланса-да, Мовароуннаҳрда ўзининг кучли таъсирига эга эди. Бунда хоразмшоҳларнинг ўрни таъсирли бўлди.


    Мақолада Хоразмшоҳлар тарихида фақат ўзининг манфаатларини ўйлаб, жамиятнинг фикри билан мутлақо қизиқмайдиган ва бу ҳақда бош қотирмайдиган, халқнинг аҳволига ачинмайдиган, узоқни кўра олмайдиган айрим иқтидорсиз давлат бошлиқлари фаолияти оқибатида мамлакат гирифтор бўлган аянчли тарихий факт ва маълумотлар ҳам ёритилган.

    4-13
    30
    3
    17-07-2026
1 - 25 from 33 1 2 > >> 

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling