- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ХХ АСР БОШЛАРИДА ТУРКИСТОН ЁШЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ХОРИЖДА ТАЪЛИМ ОЛИШ ТАРИХИДАН
Abduvali A. YULDASHEV (Muallif)Ушбу мақола Туркистон ёшларининг Россия империяси ҳукмронлиги шароитидаги хорижий таълими масаласига бағишланган. Ёшлар узоқ ўтмишдан бери илм-фанда тараққий этган ислом оламининг олий ўқув юртлари ва дунёнинг йирик шаҳарларида таълим олишга интилганлар. Туркистонда XIX аср охири – ХХ аср бошларида ҳам илм-фан ва тараққиётга интилиш давом этди. Бу жараён Туркистонда вужудга келган жадидчилик ҳаракати билан бирга ривожланиб борди. Ёшларнинг хорижий таълимига маърифатпарвар зиёлилар ва илмга хайрихоҳ кишилар моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатдилар. Улар хайрия жамиятлари тузиб хорижга талаба юбориш ва у ердаги таълим жараёнига кўмак бердилар. Мамлакат учун зарур диний ва дунёвий билимларни олиш ва тараққиётга хизмат қилувчи соҳалар бўйича ёшлар хорижда таҳсил олдилар.
Мақолада тарих фанида тан олинган услуб ва тамойиллар асосида манбалар, ҳужжатлар ва адабиётларни ўрганиш хронологик ёндашув, цивилизацион, қиёсий, тизимли таҳлил қилган ҳолда ёшларнинг хориж мамлакатларида таълим олиш тарихини ўсиб бориш ва бу йўлда амалга оширилган амалий фаолиятни кўрсатиб берилган.
Шунингдек, Туркистон ёшларининг хорижда таълим олишига сабабчи бўлган омиллар, ўлкадаги сиёсий-ижтимоий, ҳолат, миллий кадрлар тайёрлашдан мақсад таҳлил қилинган. Туркистон минтақасида мавжуд уч ҳукумат, яъни Туркистон генерал-губернаторлиги, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида ушбу масалага нисбатан эътибор кўрсатиб берилган. Миллий кадрлар тайёрлаш учун юборилган мамлакатлар ва у ердаги таълим ҳақида сўз борган. Жадид зиёлилари томонидан ёшларни хорижда ўқитиш йўлида тузилган маърифий ва хайрия жамиятлари ҳамда ёшларнинг борган мамлакатларидаги тузган илмий жамиятлари манбалар асосида очиб берилган.
Ушбу даврда Туркистон ёшлари Оренбург, Петербург, Қозон, Уфа каби Россиянинг марказий шаҳарлари, Туркия, Миср, Ҳиндистон ва Европанинг ривожланган давлатлари таълим муассасаларида ўқидилар. Мақолада мавзуга оид архив ҳужжатлари, манбалар ва кенг турдаги илмий адабиётлар таҳлилга тортилган. Ушбу мақола орқали ХХ аср бошларидаги Туркистон ёшларининг хорижий таълими тарихининг манзараси тасвирлаб беришга ҳаракат қилинган.
22-3018316-07-2026 -
ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ҲАДИСЛАРНИ ҚАБУЛ ВА РИВОЯТ ҚИЛИШДАГИ УСЛУБЛАРИ
Nodir QOBILOV (Muallif)Мазкур мақолада и слом илмлари тарихида алоҳида мавқега зга бўлган Имам Мухаммад ибн Исмоил Бухорийнинг (810-870) ҳадис ривоят цилишдаги услублари таҳлил қилинган. Муаллифнинг ровийдан ҳадис қабул қилиш ва етказишдаги цатъий шартлари, ҳадисларни тўплаш вауларни таснифлаш жараёнидаги ровийларни танлаш услуби, саҳиҳлик шартларининг айримлари, “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ ” асарининг ёзилиш услуби ва асарнинг номланишиш сабаблари баён қилинган. Жумладан, муҳаддиснинг устозларни танлаш ва санад ровийлари ҳақидаги ёндашувларни уз ичига олади.
Шунингдек, мақолада муаллифнинг санад ва матн танқидини олиб бориш йўллари ҳамда ривоятдаги ишончлилик мезонлари илмии нуқтаи назардан кўриб чиқилади. Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиь ас-Саиҳ ” ва бошқа асарларида ривоят қилиш услублари мисоллар орцали ёритилади.
Бундан ташқари, Имом Бухорий қўллаган услуб таҳлил қилиниб, амалда қўлланилиши ҳақида муҳим маълумотлар берилган. Имом Бухорийнинг ҳадисларни қабул ва ривоят ҳамда тасниф қилишдаги услублари ҳадис илмида ҳанузгача номаълум бўлган бир қатор илмий, амалий ва назарий методларни очиқлашга ёрдам беради.
Жумладан, мақола Имом Бухорийнинг ҳадисшунослик илмидаги илмий мероси, унинг услублари и слом илмлари ривожида тутган ўрни ва ҳозирги замон исломшуносликдаги аҳамиятини очиб беришга қаратилган.
Мақола том маънода Имом Бухорийнинг ҳадис илми соҳасидаги даражасининг буюклигини амалий жиҳатдан исбот ўлароқ кўрсатиб бериб, муҳаддиснинг шаънига турли асоссиз сўзларни айтувчи тоифаларга раддия сифатида муҳим далил ва манбаларни тақдим этади.38-4465214-05-2026 -
Умавий ва Аббосийлар ҳукмронлиги даврида Турон – Анадўли алоқалари: Анадўлида фаолият юритган Туронликлар
Javohir Zafarzoda (Muallif)Мазкур мацолада Умавийлар ва Аббосийлар халифалиги даврида Турон (Марказий Осиё) билан Анадўлу (Кичик Осиё) ўртасида юзага келган тарихий-сиёсий ва маданий алоқалар таҳлил қилинган. Хусусан, ислам тарихининг дастлабки даврларида VII - IX асрларда вужудга келган сиёсии жараёнлар, халифаликнинг кенгайиб бориши ва унинг турли вилоятлар, хусусан, шарқий (Турон) ва гарбий (Анадўлу) ҳудудлар билан ўрнатган муносабатлари тадқиқ этилган. Бу муносабатлар, авваламбор, ҳарбий юришлар, илм-фан тараққиёти, диний даъват ишлари ва бошқарув тизимидаўз ифодасини топган.
Муаллиф, айниқса, Анадўлу ҳудудида фаолият кўрсатган туронлик шахсларнинг тарихи ва уларнинг ролини аниқлашга алоҳида эътибор қаратади. Ушбу шахслар орасида ҳарбий сардорлар, уламолар, даъватчилар ва бошқа маданий фаол шахслар бор бўлиб, уларнинг ушбу минтақадаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга қўшган ҳиссаси аник; мисоллар билан кўрсатилади. Улар фақатгина ҳарбии жабҳада эмас, балки маҳаллий бошқарув тизимининг шаклланишида, и слом илм-фанининг тарқалишида ва мусулмон жамоаларининг ташкил топишида ҳам муҳим ўрин тутган.
Тадқиқот жараёнида тавсифлаш, умумлаштириш, таққослаш, тарихий даврлаштириш ва микротарихий таҳлил усулларидан фойдаланилган. Мақола тарихий манбалар, араб ва форс тилларидаги классик асарлар, шунингдек, замонавий тадқиқотлар асосида ёзилган бўлиб, ҳозиргача етарли даражада урганилмаган ушбу мавзуда янги қарашлар ва илмий хулосалар илгари сурилган. Шу тариқа, мақола нафақат илк ислам даври тарихи билан қизиқувчилар учун, балки умумий туркий дунё ва И слом цивилизациям! ўртасидаги алоцаларни ўрганувчи тадқиқотчилар учун ҳам манба сифатида хизмат қилшии мумкин. Муаллиф Турон ва Анадўлу ўртасидаги муштарак тарихий, маданий ва диний алоқаларни очиб бериш ортали, бу ҳудудлар ўртасидаги тарихий бирликни янада равшанлаштиради ҳамда минтақавий ҳамкорлик ва бирдамлик гояларини тарихий асослар билан исботлашга ҳаракат қилган.24-3057612-05-2026 -
УМРИНИНГ УЧ ЙИЛИНИ БУХОРОДА ЎТКАЗГАН ШАЙХ ХОЖА ҲАСАН БУЛҒОРИЙ: МУХТАСАР ТАЛҚИН ВА ТАҲЛИЛ
Nematullo NASRULLAYEV (Muallif)Аннотация. Мазкур мақола Бухоро шаҳрининг тарихий, маданий ва илмий аҳамиятига, шунингдек, унинг ўтмишдаги буюк диний ва илмий шахсларидан бири Хожа Ҳасан Булгорий ҳаёти ва фаолиятига багишланган. Бухоро шаҳри, юртимизнинг қадимий ва машҳур илмий марказларидан бири сифатида, ўзининг бой тарихий мероси, диний, илмий ва маданий анъаналари билан Шарқда ало.ҳида у ринга зга. ХожаҲасан Булгорий, Бухоро шаҳрида ўзининг илмий фаолияти ва диний таълимоти билан танилган, шунингдек, у тасаввуф илмига оид ўгитлар ва амалиётлари билан ҳам машҳурдир.
Ушбу мақолада Хожа Ҳасан Булгорий ҳаёти, унинг илмий ишлари, диний таълимотлари ва шогирдлари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган. Мақолада Булгорийнинг Бухородаги илмий ва диний фаолиятининг аҳамияти, шунингдек, унинг тасаввуфдаги ўрни ва халқ орасидаги таъсири тўгрисида суз боради. Булгорий нафақат ўз даврининг машҳур олими, балки унинг нафақат Бухорода, балки бу тун ўша даврдаги мусулмон дунёсида таъсир ўтказганлиги ҳам таъкидланади. Хожа Ҳасан Булгорийнинг шогирдлари орасида, масалан, Садруш-шариъа нами билан танилган Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби йирик мутафаккирлар мавжуд эди, улар Булгорийдан олинган илмий ва диний ўгитларга асосланиб, уз фаолиятларини давом эттирганлар. Шунингдек, мақолада Булгорийнинг илмий услубининг хусусиятлари, унинг ҳаётига оид маълумотлар, шунингдек, унинг номи билан аталган Бухородаги «Хожа Булгорий» гузари ва масжидининг аҳамияти ҳақида ҳам батафсил маълумотлар келтирилган. Булгорийнинг тарихий мероси ва унинг илмий ютуқлари, бугунги кунда ҳам Бухоро шаҳрининг диний ва илмий ҳаётидаўзининг катта аҳамиятини сақлаб келмоқда.4-101062201-04-2026 -
ЧЕТ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ: МУАММО ВА УСУЛЛАР
Akbar KAZAKBAYEV (Muallif)Ушбу мақола чет тилларни замонавий ўқитишнинг энг долзарб муаммоларини ўрганишга бағишланган. Унда замонавий ўқитишнинг турли жиҳатлари билан боғлиқ масалалар – хорижий тилларни ўқитиш муаммолари таҳлил қилинган.
Замонавий шароитда хорижий тилларни билиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки глобаллашув шароитида дунёнинг қолган қисмидан изоляция бўла олмаймиз. Замонавий зиёли инсон, бир томондан, маълум бир жамоа ва халққа мансубликни ҳис қилиши, маданий эҳтиёжларни шакллантирган бўлиши керак: ахлоққа интилиш, мазмунли фаолият, гўзаллик, юксак маънавий тамойиллар, иккинчи томондан, ўз маданияти орқали бошқа маданиятни тушуниши ва қабул қилиши керак.
Мақолада мактаб ва олий ўқув юртларида хорижий тилларни ўқитишнинг асосий муаммолари ҳам кўриб чиқилган. Шунингдек, замонавий ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари, чет тилларни ўқитиш тизимидаги янгилик ва камчиликлар кузатилиб, таҳлил қилинган. Мақолада глобаллашув даврида ўқитишнинг чет тилини ўқитиш мазмуни, замонавий жамият талабларига мувофиқ ўқитиш метод ва воситаларини ўзгартириш каби хусусиятлари ва муаммолари очиб берилган.
51 - 6026426-06-2026 -
АРАБ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ТИЛЛАРАРО ИНТЕРФЕРЕНЦИЯ ҲОДИСАСИ
Yulduz ISMAILOVA (Muallif)Мамлакатимиздаги олий таълим тизимини ривожлантирилишига қаратилган таркибий ўзгаришлар юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида талабаларга чет тилларини ўқитиш методологиясини ҳам замон талабларига мос ҳолда ўзгартиришни тақозо этади. Айтиш жоизки, араб тилини ўқитишнинг дастлабки босқичларида талабалар ва ўқитувчилар тиллараро интерференция ҳодисасига дуч келишади ва натижада ўқувчилар нутқида бир қатор характерли хатолар юзага келади. Жумладан, фонетик интерференция нутқда талаффуз қилинадиган фонемаларни тўғри артикуляцияси учун керакли кўникма ва малакаларни шакллантирилишига маълум даражада тўсиқлик кўрсатади.
Ушбу мақола фонетик интерференция ходисасини талабаларда араб тилида талаффузни шакллантириш жараёнига кўрсатадиган салбий таъсири ва уни бартараф этиш йўллари ҳамда келиб чиқиш сабабларига бағишланган бўлиб, унда талабаларнинг нутқида содир бўладиган фонетик хатолар, уларнинг турлари ва уларни олдини олиш усуллари ҳақида маълумотлар берилган. Ушбу хатолар содир бўлишининг асосий сабабларидан бири – ўзбек тили нормативлари ва қоидаларини араб тилига механик равишда кўчирилишидир. Бундан ташқари мақолада араб ва ўзбек тиллари фонетик ва фонологик тизимларининг баъзи жиҳатлари қиёсий таҳлил қилинган.
44 - 5054426-06-2026 -
“АРАБ БАҲОРИ”ДАН ОЛДИН МИСРНИНГ СИЁСИЙ ТИЗИМИГА БЎЛГАН ДИНИЙ ОМИЛНИНГ ТАЪСИРИ
Shukhrat YOVKOCHEV (Muallif)Бу мақола замонавий Миср сиёсий тизимига нисбатан диний омилнинг таъсирига бағишланган. Унда сиёсий кучлар, партиялар ва исломий мухолифатнинг сиёсий ҳокимиятга эришиш йўлидаги курашлари, шунингдек, ушбу кураш усул ва воситалари батафсил таҳлил қилинган. Мақолада XX аср охири – XXI аср бошлари, яъни президент Хусни Муборак ҳукмронлик даври тадқиқ этилган. Катта эътибор Мисрдаги исломий мухолифат етакчиси – узоқ сиёсий ва тарихий илдизларга эга бўлган, яширин курашда катта тажрибага эга ва 2005 йилда Миср парламентида 20 % жойларини қўлга киритган ва кейин 2012 йилда бир йил давомида президентлик ҳокимиятга эришган “Мусулмон биродарлари” ташкилоти нинг тактикаси ва стратегиясига қаратилган.
4 - 1249326-06-2026 -
ФОРС ТИЛИДА КЎП ТАРКИБЛИ ФЕЪЛИЙ КОПУЛЯТИВ ФРАЗЕОЛОГИЗМЛАРНИНГ СТРУКТУР-СЕМАНТИК ТАҲЛИЛИ
Nodir NURIDDINOV (Muallif)Копулятив фразеологик бирликлар (КФБ) форс тили фразеологик фондида алоҳида ўринга эга. Улар қаторига от+ва+от, от+ва+сифат моделлари асосида ясалувчи, бир грамматик қаторга оид турғун сўз бирикмалари теги шлидир. Бу каби сўз бирикмаларида боғловчи элемент сифатида فطع واو vāv-e a’tf номли “ва” бириктирувчи боғловчиси ишлатилади. و “ва” бириктирувчи боғловчиси ҳам турғун, ҳам эркин сўз бирикмаларида доимо “о” деб талаффуз қилинади. КФБлар таркибида فطع واو vāv-e a’tf нинг бир хил синтактик муносабатдаги сўзларни боғлашдан иборат бўлган асосий функцияси ўз кучини йўқотади ва мазкур боғловчи КФБнинг асосий компо нентларидан бирига айланади. Кўп таркибли феълий фразеологизмлар феълга хос бўлган барча морфологик ка тегорияларни қабул қилади. Бу турдаги ФБнинг таркиби деярли бир хил кўринишга эга, яъни ўзаро турли грам матик воситалар билан боғланган икки-уч от ва феъл бирикувидан иборат бўлади. Мазкур мақола форс тилидаги кўп таркибли феълий копулятив фразеологик бирликлар тадқиқи, уларнинг структур-семантик таҳлилига бағи шланган. Шунингдек, мақолада манбалардан тўпланган кўп таркибли феълий копулятив фразеологизмларнинг ясалиш моделлари, уларнинг сермаҳсул ва каммаҳсул турлари ҳақида фикр юритилади.
170 - 17734629-06-2026 -
АХЛОҚ, АХЛОҚИЙ МЕЗОН ВА АХЛОҚИЙ МЕЪЁР ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАР ЭВОЛЮЦИЯСИ
Matlyuba QAHHOROVA, Bakhtiyor ABSATTAROV (Muallif)Мазкур мақолада ахлоқ, ахлоқий мезон ва ахлоқий меъёр тушунчалари фалсафий нуқтаи-назардан қиёсий таҳлил қилинган. Шунингдек, Шарқ ва Ғарб файласуф олимларининг ахлоқий қарашлари, ахлоқ муайян жамиятда кишиларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиб турувчи ва ўша жамиятдаги бирлик, барқарорликни таъминлашга хизмат қилувчи меъёрлар эканлиги, уларнинг шахс ва, асосан, жамият манфаати ва эҳтиёжига хизмат қилиши, амалда иш бериши уларнинг мавжудлигини оқловчи бирламчи мезон сифатида мақола мавзуи доирасида батафсил очиб берилган.
Ахлоқ кўпроқ инсоннинг эзгуликка йўғрилган фазилатларини ўзида акс эттириши. Инсоннинг ички дунёсига қанчалик чуқур кириб борсангиз ёки ҳар бир миллат дунёқарашини ўзига хос жиҳатларини қиёсий таҳлил қилинганда ахлоқий мезон ва ахлоқий меъёр масаласида шунчалик турли-туманлик мавжудлигини келтириб ўтилган.
Ахлоқий мезон ва ахлоқий меъёрни белгилашда адолат тушунчаси ҳам ўзига хос аҳамият касб этиши. Зеро, адолат ўзига хос ахлоқий категория бўлиб, ижтимоий ҳаётда, давлат ва жамият бошқарувида муҳим ўрин эгаллаганлиги. Адолатнинг ахлоқшуносликда категория сифатида қарор топиши, шаклланиш эволюцияси жуда узоқ тарихга бориб тақалиши, хусусан, адолатга интилиш ибтидоий жамоа тузуми даврида уруғ ичида ўзига хос анъана ва урфларни шакллантирилганлиги изоҳланган.
110 - 11548629-06-2026 -
ХОРИЖДА ЎҚИГАН ТУРКИСТОН ЁШЛАРИ ҲАЁТИНИ ЁРИТИШДА МАКТУБЛАР МУҲИМ МАНБА
Abduvali YULDASHEV (Muallif)Ушбу мақола Туркистон ёшларининг хорижда таълим олиш тарихини ёритишдаги мактубларнинг манба сифатидаги ўрни ва аҳамиятига бағишланган. Ёшлар узоқ ўтмишдан бери хорижда таҳсил олиш, ислом оламининг олий ўқув юртлари, дунёнинг йирик шаҳарларида таълим олишга интилиб яшаганлар. Бу жараён XIX аср охири XX асрнинг 20-йилларигача бўлган даврда Туркистонда ҳам давом этди. Ёшлар Туркистонни ривожланган мамлакатлар даражасига кўтаришга, Европа илм-фан тараққиёти ва техникасининг ривожланишига таъсир кўрсатган дунёвий фанларни ўзлаштириш ва уларни ўрганишга катта эътибор қаратдилар. Мамлакатда таълим, маданият, санъат, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш учун керакли кадрлар тайёрлаш заруратида маҳаллий маърифатпарвар зиёлилар ва илмга ҳайриҳох кишилар катта хизмат кўрсатдилар.
Бу даврда Туркистон ёшларининг кўпчилиги Россия, Татаристон, Озарбайжон, Туркия ва Германия каби мамлакатларнинг марказий шаҳарларида ўқидилар. Муаллиф архив ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, талабаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва таълим олиш жараёнини кўрсатишга ҳаракат қилди.
Шунингдек, хорижда таълим олган талабалар фаолияти кўриб чиқилди. Мақолада хорижда ўқиган Туркистон ёшларининг айрим мактублари таҳлил қилинди. Ишнинг янгилиги ушбу ҳужжатлар орқали талабалар ҳаётининг турли томонларини очиб беришга ҳаракат қилинди.
89 - 9530329-06-2026 -
ИБН ХАЛДУН АСАРЛАРИДА ДИН ВА ЖАМИЯТ МАСАЛАСИ
Lazizakhon ALIDJANOVA (Muallif)Ибн Халдун диний ва дунёвий илмлар уйғунликда ёритилган ноёб асарлар яратган улуғ олимлар сирасига киради. Унинг тўлиқ исми – Абдураҳмон Абу Зайд ибн Муҳаммад Ибн Халдун (туғ. 1332, Тунис/ваф. 1406, Қоҳира) — араб тарихчиси ва файласуфи. Ибн Рушднинг издоши ҳисобланиб, 1349-1375 йилларда Тунис, Фес, Ғарнота, Бужжойа (Жазоирда) ҳукмдорлари саройида юқори лавозимларда ишлаган. 1382 йил Мисрга келиб, мударрислик қилган. Ибн Xалдун Дамашқ шаҳрининг Амир Темурга топширилиши шартлари ҳақида музокара олиб борган делегация таркибига кирган. Шу тариқа Ибн Xалдун Амир Темур билан шахсан суҳбатлашишга мушарраф бўлган. Ибн Халдуннинг далолат беришича, Амир Темур ундан Мағриб мамлакатлари, унинг манзиллари ва шаҳарларини батафсил баён қилиб беришни сўраган. Ибн Xалдун Амир Темур ташқи сиёсий фаолиятига нисбатан шахсий қарашидан қатъи назар, Соҳибқирон шахсига муносиб баҳо берган. У Амир Темурнинг ҳарбий тарих соҳасидаги теран билимидан ҳайратга тушган, уни «мунозара-баҳсларни яхши кўрадиган ўткир заковатли ва теран зеҳнли инсон», – деб таърифлаган. Унинг асосий асари: «Китоб ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби», 1370) бўлиб, Ибн Xалдун жамият тараққиёти хусусида ўз фикрларини ҳамда Шарқ мусулмон халқлари (хусусан, Мағриб) тарихини баён қилган. Ибн Халдуннинг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашларини ўрганиш, ҳозирги замон тарих фалсафасида муҳим аҳамиятга эга. Мақола учун Ибн Халдун диний-маърифий фалсафасининг асосий жабҳаларини тавсифлаш, унинг тарих, жамият, давлат, бошқарув, ҳокимият, дин ва бошқаларга нисбатан ёндашувларини ҳамда уларнинг диний тажрибалар билан боғлиқликларини аниқлашга қаратилган дунёқарашларини ойдинлаштириш ҳамда олимнинг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашларига диний фаолият доирасида қараш кабилар мақсад қилиб қўйилди. Унда Ибн Халдун фаолиятидаги диний-фалсафий ва ижтимоий-сиёсий жабҳаларни намоён этиш ва шу тавсифдаги муаммолар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган.
34 - 4357827-06-2026 -
ЗАМАХШАРИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ТАРИХНАВИСЛИГИ
Shukhrat MIRZIYATOV (Muallif)Мақола таниқли мутафаккир Маҳмуд Замахшарий асарлари, рисолалари таҳлили ва олим меросининг Ўзбе- кистонда ўрганилиш тарихига бағишланган. Маҳмуд Замахшарий илмий меросини тадқиқ қилиш том маънода Ўзбекистон мустақиллиги йилларидан бошлаб кун тартибидан жой олди. «Муқаддамату-л-адаб»нинг форсий ва туркий сўзлик киритилган нусхалари ўзбек тарихий лексикологияси, жумладан, лексикографияси учун жуда қимматлидир. Унда туркий сўзларнинг ҳам арабча, ҳам форс-тожикча муодиллари борлиги сўзлар маъносини тўғри аниқлашда катта ёрдам берган. «Муқаддамату-л-адаб»нинг Ўзбекистонда ўрганилиш ҳолатини таҳлил қилиш, мазкур асарнинг тил тарихига оид барча манбаларда қимматли асар сифатида эътироф этилиши ушбу мақолада яққол намоён бўлади. Шу билан бирга, Замахшарий ижодини ўрганишга ўз ҳиссасини қўшган қатор олимларнинг илмий изланишлари таҳлил қи- линади. Эришилган ютуқ ва камчиликлар ҳақида фикр ва мулоҳазалар баён этилади. Мақоланинг асосий қисми эса бугунги кунга қадар тадқиқ этилмаган «Муқаддамату-л-адаб»нинг туркий сўзлик киритилган энг қадимий Ёзгат-Хоразм қўлёзмасининг манбашунослик, луғатшунослик, тилшунослик нуқтаи назаридан таҳлили ва унинг бошқа қўлёзма нусхалари ичида устун тарафларини очиб беради. Шунингдек, мақолада А.Рустамов, Ғ.А.Абдураҳмонов, А.Алиев, У.Уватов, З.Исломов, М.Ю.Ҳакимжонов, М.Носирова, Қ.Содиқов, И.Қўчқортоев, В.В.Бартольд, А.Е.Бертельс, Ф.Дорнзайф, Н.Сулаймонова, Б.Турдиали- ев, А.А.Болтаевларнинг Маҳмуд Замахшарий илмий меросини ўрганиш бўйича олиб борган тадқиқотлари таҳлил қилинган.
99-10640428-06-2026 -
ИЗЗУДДИН ИБН АЛ-АСИРНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ
Zarif XIDIROV (Muallif)Мақолада Иззуддин ибн ал-Асирнинг манбаларда келтирилган тўлиқ исми, туғилган йили (ҳижрий-милодий), дунёга келган жойи ва унинг ҳозирги кундаги географик жойлашуви, Ибн ал-Асир ҳақида ўша давр уламоларининг фикрлари, бошланғич таълим олган мадраса ва устозлари ҳамда улар билан бўлиб ўтган баъзи воқеалар, кейинги илмий фаолияти ёритилган.
Шунингдек, Ибн ал-Асирнинг оилавий муҳити, ўз оиласининг Мосул ҳокимлари олдидаги мартабаси ва нуфузи, бу давлатнинг уларга бўлган алоҳида эҳтироми ҳақида маълумотлар тақдим қилинган ва унда отасининг Ибн Умар оролида идора раиси ва хазиначи бўлиб ишлагани ва кейинчалик Зангийлар амирлигида Мосулда вазир ўринбосари бўлгани, шу билан бирга отаси фарзандларининг илм олишига алоҳида эътибор бергани, акаси Мажидуддин ва унинг ҳомийлиги, доимо уларнинг уйларида уламолар ва давлат раҳбарларининг йиғилиши, укаси Зиёвуддин ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.
Шу билан бирга нима учун Ибн ал-Асир муҳаддис бўлишига қарамасдан тарихчи сифатида машҳур бўлиб кетгани ва унинг сабаблари, ўша давр сиёсий вазияти, умрининг охирида ўзини илмга бағишлаб барча соҳаларда, жумладан, тарих, насабшунослик ва илмнинг бошқа жабҳаларига ўз ҳиссасини қўшгани қисман ёритилган.
Мақола якунида Ибн ал-Асирнинг илмий мероси ва ўзидан кейин бизгача етиб келган асарлари рўйхати ва хулосалар берилган.
86-8967328-06-2026 -
ПРАВОСЛАВ ЧЕРКОВИДАГИ ДИНИЙ РАМЗЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТИ
Islomiddin HAYDAROV (Muallif)Глобаллашув шароитида бирор бир минтақада тоқатсизлик ва низоларнинг кучайиши дунёнинг барча ҳудудларига бирдек таҳдид солади. Зеро, сўнгги йилларда дунёда диний омил билан боғлиқ равишда турли йўналишлардаги жараёнлар авж олиб бормоқда. Кўп ҳолларда мураккаб ва зиддиятли, баъзида эса қонли тўқнашувлар билан кечаётган бундай воқеа-ҳодисалар турли дин вакиллари ўртасида тоқат, ҳурмат, эътибор ва умуман ҳамкорлик руҳидаги алоқаларни шакллантириш ва мустаҳкамлаш объектив тарихий зарурият эканлигини кўрсатмоқда. Айни дамда, кўпмиллатли, поликонфессионал Ўзбекистонда миллатлар ва динлараро бағрикенглик ҳамда тотувлик муҳитини бардавом сақлашда диншуносликка оид билимларнинг ўрни беқиёс. Муайян диний конфессия ҳақида тўлиқ тушунча ҳосил қилиш учун унинг тарихи, таълимоти, ибодатхонаси, муқаддас манбаси, диний анъана ва маросимлари, рамз ва атрибутларини ўрганиш муҳим саналади.
Бугунги кунга келиб, диний семиотика диншунослик соҳасидаги тадқиқот усулларидан бири сифатида шаклланиб келмоқда. Дин тарихини ўрганиш, унинг таълимоти ва у асосида шаклланган маданиятни англашда семиотиканинг аҳамияти катта.
Ушбу мақола православ черковидаги семиотик рамзлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳамда белгиларнинг ўзига хос хусусиятига бағишланган бўлиб, унда православ черковидаги хоч, гумбаз шифти ва деворларидаги диний маросимларга оид суратлар ҳамда икона каби диний семиотик белгилар баён қилинган.
10-1470726-06-2026 -
ИСЛОМ МАВЗУСИГА ОИД ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАСТУРЛАР ЯРАТИШДА ИНФОРМАЦИОН КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ
Alimjon DADAMUHAMEDOV (Muallif)Замонавий ахборот технологиялари диний-маърифий дастурлар яратишда салмоқли ҳисса қўшмоқда. Қуръон, хадис, тарихий қўлёзма манбаларни электронлаштириш ҳозирги кунда долзарб масала бўлиб қолмоқда. Ота-боболаримиз томонидан қолдирилган қадимий асарларни дунёга танитиш, келажак авлодга ўз асл ҳолатида кўрсатиш мақсадида яратилган дастурий таъминотлар таҳлил қилинган. Мазкур дастурий комплекслардан ислом билим юртлари, малака ошириш курсларида фойдаланиш мумкин. Ислом мавзусига оид электрон манбаларни ишлаб чиқиш жараёнида Php, WordPress, Yii2 framework, Joomla, Visual Basic, C++ каби замонавий дастурлаш тилларидан фойдаланилган. Ушбу мақола ислом мавзусига оид электрон манбаларни яратиш ва такомиллаштиришга қаратилган замонавий дастурлаш тиллари ва интернет-технологияларни таҳлил қилишга бағишланган. Мақоланинг амалий аҳамияти минтақада ислом мавзусига оид электрон манбаларнинг фаолиятини қўллаб-қувватловчи замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллашдан иборат.
271 – 27875524-06-2026 -
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ МАДАНИЙ ҲАЁТ: ЮТУҚЛАР ВА МУАММОЛАРНИНГ АРХИВ МАЪЛУМОТЛАРИДА КЕЛТИРИЛИШИ (1925–1941 ЙИЛЛАР)
Oybek `ISAEV (Muallif)Ушбу мақола Сурхон воҳасидаги маданий ҳаёт: ютуқлар ва муаммоларнинг архив маълумотлари асосида ёритилишига бағишланган.
1925–1941 йилларда совет давлати ўрнатилганидан сўнг Сурхон воҳаси маданиятини буткул йўққа чиқаришга қаратилган ҳаракатларни амалга оширди. Дастлаб ишни маҳаллий халқни саводли қилишдан бошлаш керак деб тарғиб қилиб, уни чалғитди, оқибатда эса маҳаллий халқ саводсизлик гирдобига тушиб қолди.
Округда ташкил қилинган маданий муассасалардан бири мусиқали драма театри бўлиб, маҳаллий халққа қизиқарли томошалар намойиш этилган эди. Театрда қўйилган асарлар асосан совет мафкурасини тарғиб қилувчи премьералар бўлган.
Совет ҳукуматининг асосий бўғинида партия топшириқлари ва В.И Ленин кўрсатмалари деб доимий тарзда иш олиб борилди. Мамлакатда бўлгани каби округда ҳам маҳаллий аҳолининг динга бўлган муносабати чеклаб қўйилди. Оқибатда «Худосизлар» жамиятини тузиб, халқнинг диний эътиқодларга бўлган муносабатини бўғиб, уни эскилик сарқити сифатида кишилар онгидан чиқариш учун кенг қамровда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.
Воҳа аҳлининг бой маданияти поймол қилиниб, коммунистик дунёқараш шакллантирилди. Совет мафкурасини тарғиб қилиш мақсадида барча туманларда клублар, қизил чойхоналар, агитпунктлар ва бошқа маърифий масканлар ташкил қилиниб, халқни доимий тарзда бир тизимда ушлаш ва қўрқитиш билан янги совет ҳукуматининг олиб бораётган маданий инқилоб сиёсатига халқнинг диққат-эътиборини қаратишдан иборат бўлди.
249 – 25620424-06-2026 -
МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ – ЖАДИД ИСЛОҲОТЛАРИ ЕТАКЧИСИ
Muminjon XUJAEV (Muallif)XX бошларида Туркистонни маъориф орқали жаҳон цивилизацияси даражасига кўтариш-га ҳаракат қилган жадидларимиз замонавий таълимни ўша давр муаммоларининг ечими сифатидаги кўрсатган концептуал ғоялари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Айни шу маънода, таниқли шарқшунос жадидчи олим Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларидаги маданиятлараро мулоқот, таълим, тарбия, маданият, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликка оид ёндашувни янги илмий мезонлар асосида тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. М.Беҳбудий XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонни тараққиётига салбий таъсир кўрсатаётган ақидапарастлик, миллатчилик, волюнтаризм (табиат ва жамият қонунларини инкор этиб, фақат хоҳиш-истакларни инобатга олиш)га қарши тизимли курашишга киришади. Бу йўлда 1899-1900 йилларда (баъзи маълумотларда 1902 йили) Саудий Арабистонига, 1903-1904 йилларда Москва ва Санкт-Петербургга, 1906 йилда Қозон, Уфа, Нижний Новгородда хизмат сафарларида бўлиб қайтади ва бу сафарларнинг хулосалари асосида ўз мактабида турли илмий, дунёвий фанларни жорий қилишга, илмий-фалсафий манбаларидан унумли фойдаланган ҳолда Туркистонда илм-фанни ривожлантиришга киришади. Туркистоннинг илм-фан нуқтаи назаридан муаммолар гирдобида қолган масалаларига ечим сифатида таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, ижтимоий онгда нафақат диний балки, дунёвий фанларни ва миллий бағрикенгликни шакллантириш масалаларига оид асосли илмий ғоялари илғор фанларни илгари суради. Маҳмудхўжа Беҳбудий дунёвий фанларни ислоҳ қилишнинг концептуал аҳамиятга эга фикрлари – халқ маърифати, маданиятлараро мулоқотни йўлга қўйишнинг зарурлиги, туркий халқларнинг дунёвий фанлар хусусан ўқув адабиётлари ва дарсликлари “Рисолаи асбоби савод” (“Савод чиқариш китоби”, 1904), “Рисолаи жуғрофияи умроний” (“Аҳоли географиясига кириш”, 1905), “Мунтаҳаби жуғрофияи умумий” (“Қисқача умумий география”, 1906), “Китобат ул-атфол” (“Болалар хати”, 1908), “Амалиёти ислом” (1908), “Тарихи ислом” (1909) каби дарсликларни чоп эттирган. Таълим ва тарбия оид “Падаркуш” драмма (1911), “Оқ елпоғичли чинли хотун” (ҳикоя), “Бир аъмо боланинг ҳасрати” (ҳикоя), “Китобат ал-атфол” (эски ўзбек ёзувида) ва асарларини ёзади ҳамда ўзининг “Нашриёти Беҳбудия” босмахонасида нашр эттиради. Бугунги кунда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг илмий меросини муштараклиги ғояларининг аҳамияти XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда замонавий таълим тараққиёти ривожи учун қимматли манба сифатида тадқиқ этилмоқда.
39-4728501-07-2026 -
РАҲБАР КАДРЛАР ТАНЛАШ ТИЗИМИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ТАРИХИЙ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ
Fazliddin RAVSHANOV (Muallif)Мақола давлат бошқаруви, унинг ташкилий тизими, раҳбар кадрлар, уларни сайлаш, танлаш ва тайинлаш масалаларига оид Ўрта Осиё тарихий тажрибаларини тадқиқ этишга қаратилган. Бу соҳадаги маълумотларни эътиборга олган ҳолда муаллиф давлат ва жамият бошқарувига раҳбарлар танлаш тизимига оид миллий анъаналар ва қадриятларнинг шаклланиш ва ривожланишининг асосий эволюцион босқичларини шартли равишда бешта даврга бўлади: биринчи – қадим замонлардан VIII асрга қадар бўлган давр – давлат бошқаруви ва бошқарув тизимига раҳбарлар ва мансабдорларни танлашнинг амалий жиҳатдан шаклланиши даври; иккинчи – IX – XVI асрлар – давлат бошқаруви ва бошқарув тизимига раҳбар ва мансабдорларни танлаш миллий тизимининг ривожланиши, юксалиши ва бу соҳага доир илмий назариялар ҳамда таълимотларнинг юзага келиш даври; учинчи – XVII асрдан XX асрнинг биринчи чорагигача – давлат бошқарувига раҳбарлар ва мансабдорлар танлаш миллий тизимининг турғунлик ва таназзулга юз тутиши даври; тўртинчи – XX аср – 1925–1990 йиллар – давлат бошқарувига раҳбар кадрлар танлашнинг коммунистик тоталитар усулларига ўтилиши ва миллий тизимнинг бутунлай инкор этилиши даври; бешинчи – XX аср охири XXI аср – миллий мустақиллик шароитида раҳбар кадрлар танлаш ва тайёрлаш миллий илдизларининг тикланиши ва жаҳон тажрибалари билан бойитилиши даври.
175 - 185425523-06-2026 -
АМИР ТЕМУР СИЁСИЙ ҚАРАШЛАРИДА ДИНИЙ ТАМОЙИЛЛАР
Tulkin ALIMARDONOV (Muallif)Ушбу мақола буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур сиёсатида дин ва давлат ўртасидаги мувозанатни ўрганади. У ўзининг сиёсий фаолиятида ислом ҳуқуқини дунёвий давлат тамойилларига сингдиришга муваффақ бўлган моҳир шахс бўлганлиги маълум бўлди. Ҳукумат адолатли воситалар ва усулларни яратишда ўқитувчиларининг кўрсатмаларига амал қилганлиги ва бу диний ва фалсафий қарашлар мамлакат тараққиётида муҳим назарий тамойил бўлиб келганлиги қиёсий ўрганилди. Амир Темур миллий давлатчилигининг буюк тарихий ва маданий мерос сифатида ушбу сиёсий фалсафаси бугунги кунда кўп тадқиқотлар мавзусидир. У яратган сиёсий фалсафа манфаатларнинг бирлашувида, халқнинг олий мақсадларига эришишда самарали ва ижобий рол ўйнаши тобора аён бўлмоқда. Бугунги кунда бир қатор манбалар ва нашрларда Амир Темур мероси бошқарув ва давлат бошқарувини такомиллаштириш, кучлар ва манфаатларни мувозанатлаш, барқарор ривожланиш шакллари ва воситаларини жорий этиш, миллатлараро ва динлараро бағрикенглик фалсафасини ўрганишда озод ғояга айланганлиги тўғрисидаги тадқиқотлар таҳлил қилинди.
Амир Темур жамиятнинг объектив ва субъектив қонуниятлари ривожланишини тушунадиган, бошқарувда анъаналар ва қадриятларни жорий этиш, унинг эҳтиёжларига жавоб берадиган воситаларни яратиш, давлат бошқарувида адолатни жорий этиш учун мукаммал тизим яратган тарихий шахс, буюк шахс сифатида эътироф этилади.
163 - 17453523-06-2026 -
ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ИЛМИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТИДАГИ ЎРНИ ҲАМДА ТАФСИР ВА ЛУҒАТ ИЛМИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Zafar FAHRIDDINOV (Muallif)Мақола икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм «Ҳаким Термизий меросининг Мовароуннаҳр тасаввуф муҳитига таъсири» деб номланган ва унда Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий (ваф. 932 й.) тасаввуфий қарашларининг Марказий Осиё тасаввуф муҳитига, хусусан футувват ғояларининг кенг ёйилишига таъсири ёритиб берилган. Шунингдек, футувват ғояларининг Ҳаким Термизий асарларида қай тарзда акс этгани манбалар асосида батафсил очиб берилган. Бунинг учун бевосита Ҳаким Термизий асарлари ва Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросини ўрганган замонавий олимларнинг асарларига мурожаат қилинган. Бундан ташқари Марказий Осиёда тариқатларнинг шаклланиш даврида нақшбандия тариқати тамойиллари ташкил топишида Ҳаким Термизий ғояларининг таъсири кўрсатиб берилган.
Мақоланинг иккинчи қисми «Ҳаким Термизийнинг тафсир ва луғат илмида тутган ўрни» деб номланиб, унда Ҳаким Термизийнинг Қуръон тафсири ва диний матнлар луғатини ўрганишга қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритилган. Ҳаким Термизийнинг луғатшуносликка ва тафсир илмига оид бир қатор асарлари тавсиф қилинган. Жумладан, Қуръондаги кўп маъноли сўзларга бағишланган «Таҳсил назоири-л-Қуръон» асари бошқа муаллифларнинг шу мавзуда унга қадар ёзилган асарлари билан қиёслаб кўрсатиб берилган.
45 - 5416623-06-2026 -
ҲАДИС ИЛМИДА САҲОБИЙЛАРНИНГ ЎРНИ
Doniyor MURATOV (Muallif)Мақолада ҳадис илмида саҳобийларнинг ўрни, уларга муҳаддис олимлар томонидан берилган таърифлар келтирилган. Саҳобий бўлиш шартлари таҳлил қилинган. Шунингдек, ҳадис илмида саҳобийларни таниб олиш усуллари тўғрисида ҳам сўз юритилган. Саҳобийлар фаолият олиб борган ва уларнинг саҳобийликни даъво қилиш йиллари борасида фикрлар берилган. Ҳадис илми тарихида саҳобийлар бир табақада деб ҳисоблансада, олимлар уларни усулул ҳадис қоидалари асосида турли гуруҳларга бўлиб ўрганганлар.
Ҳадис ровийлари орасида фақат саҳобийлар адолатли ровий экани таъкидланади. Бу мисоллар билан таҳлил қилинган ва ақида китобларидан ҳам фойдаланилган. Саҳобийлар орасида энг кўп ҳадис айтганлари ҳам санаб ўтилган. Шу билан бирга саҳобийлардан энг кўп фатво берганлари келтирилган. Саҳобийлар сони борасида ҳам манбалардан маълумотлар келтирилиб таҳлил қилинган.
Аёл саҳобийлар ва уларнинг фаолиятлари тўғрисида ҳам маълумотлар берилган. Уларнинг ҳадисларни тарқатишдаги меҳнатлари манбалар асосида тадқиқ қилинган. Аёллар орасида энг кўп ҳадис ривоят қилганлари келтирилган. Мақола сўнгида муҳаддислар энг охирги вафот этган саҳобийларни кўрсатиб берганлари таҳлил қилинган.
14-2053623-06-2026 -
ИЖТИМОИЙ ҲАЁТДАГИ МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАР ВА УЛАРНИНГ ФАЛСАФИЙ ЕЧИМЛАРИ
Baxriddin SALIMOV (Muallif)Мақолада жамиятнинг ўзига хос тизим эканлиги, инсон ҳаёти ва жамият маънавий-маърифий ҳодисаларга боғлиқлигига тўхталиб, у мураккаб жараён сифатида талқин этилган. Бинобарин, сўнгги йилларда маънавий ҳаётимизда рўй бераётган баъзи бир ўзгаришлар, муаммолар кўпларни ташвишга солмоқда. Гарчанд маънавият соҳасида жуда кўп ишлар қилинган ва қилинаётган бўлса-да, улар етарли самара бера олмаяпти. Муаллиф фикрича бунга жавоб маънавият ва маърифат соҳаларига эътиборни янада кучайтиришга бориб тақалади. Зеро, маънавият ва маърифат ҳар қандай давлат тараққиётида жуда муҳим ўрин тутади. Халқининг маънавияти ва маърифати етук бўлган мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволи ҳам шунга яраша юксак бўлади. Мақола сўнгида муаллиф томонидан маънавият ҳақида қуйидаги бир қатор муҳим хулосалар чиқарилган: маънавият нафақат инсонга тегишли ҳодиса, балки у бутун жамиятга тааллуқли бўлган ижтимоий ҳодиса ҳамдир; маънавият – бу ҳар бир инсонга хос бўлган хусусият бўлиб, бу ҳар бир инсоннинг ички руҳий кечинмаларидир; маънавият – бу ҳар бир инсоннинг ички ҳис-туйғуси бойлигидир; маънавият – бу ўзимизга берилган ҳаёт деб аталмиш неъматнинг қадрига етишимиз, уни сермазмун ўтказмоғимиз лозим демакдир.
81-8993323-06-2026 -
ИБН СИНОНИНГ ТЕОЛОГИК ТАЪЛИМОТИДА РАЦИОНАЛ ТАМОЙИЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ramzjоn ISAKDJANOV (Muallif)Мақола буюк файласуф Абу Али ибн Синонинг фалсафий қарашларини ёритишга бағишланган. Фалсафа тарихида энг мураккаб масалалардан бири – метафизика, яъни табиатдан ташқаридаги мавжудлик ҳақидаги ғоялар ва уларнинг мантиқий таҳлилидир. Айнан ибн Сино бу мураккаб таълимотни ривожлантирди ва мантиқий билиш услубидан фойдаланди. Кўпгина ғарб олимлари Ибн Сино меросини бир томонлама ўрганганлар. Унинг методологиясига турлича баҳо берганлар.
Мақолада мазкур ёндашувлар кўрсатиб ўтилган. Ибн Синонинг теологик масалаларга мантиқий ёндашув услубини ўрганиш ҳозирги кундаги ислом фалсафасига оид муҳим тадқиқотлардандир. Чунки дин ва фалсафа синтези масаласи ҳозирги давргача баҳсли масала бўлиб келмоқда. Ибн Синонинг тафаккур маҳсули ҳозирги давргача инсон ақлининг чегара билмас сарҳадлари намунаси бўлиб хизмат қилмоқда.
66-7432323-06-2026 -
ЎЗБЕКИСТОН ЗИЁРАТ ТУРИЗМИДА ИНФОРМАЦИОН КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ
Alimjon DADAMUHAMEDOV (Muallif)Замонавий ахборот технологиялари зиёрат туризмини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Ҳозирги вақтда зиёрат туризмида интернет-туристик хизматларни реклама қилиш саёҳат агентлигининг самарали веб-сайтини яратмасдан унинг ишини автоматлаштириш жараёнини амалга оширмайди. Ушбу мақола зиёрат туризми соҳасини такомиллаштиришга қаратилган интернет технологияларини таҳлил қилишга бағишланган. Мақоланинг амалий аҳамияти минтақада зиёрат туризми соҳаси фаолиятини қўллаб-қувватловчи замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллашдан иборат.
88-9143426-06-2026 -
Маҳмуд Замахшарий грамм атик мероси ва Мовароуннаҳр тилшунослик мактабини тадқиқ этишнинг долзарб масалалари
Malika NOSIROVA (Muallif)Мақола ўрта асрларнинг машҳур тилшунос олими Маҳмуд Замахшарийнинг илмий фаолияти ва унинг тилшунослик мактабига бағишланган.
79-8356526-06-2026
