- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МИНЕРАЛ-ХОМАШЁ КОМПЛЕКСИНИНГ ЭКОЛОГИК-ИҚТИСОДИЙ МОДЕЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Abduvali ISADJANOV (Muallif)Мақоланинг мақсади қазиб чиқарувчи саноат комплексининг Ўзбекистон иқтисодиётида тутган ўрни, мамлакатнинг минерал-хомашё комплексининг экологик-иқтисодий моделини шакллантириш муаммолари ва минерал-хомашё ресурсларининг мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига таъсири. Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги тадқиқот вазифалари амалга оширилган: Ўзбекистон минерал-хомашё комплексининг барқарор ривожланиши, тизимли таҳлил асосида мамлакатнинг минерал-хомашё комплексининг ҳозирги ҳолати ва иқтисодий ўсиш муаммолари, модернизация жараёнларининг таъсири, ушбу комлекснинг салоҳияти ва ривожланишининг устувор йўналишлари, тегишли чора-тадбирлар ва механизмларни тавсия этиш. Мақолада Ўзбекистон минерал ресурсларининг хусусиятлари, минерал-ҳомашё комплексининг ривожланиш тажрибаси таҳлил қилинган. Замонавий экологик вазиятда мамлакатнинг минерал-хомашё комлексининг барқарор ривожланиш хусиятлари, устувор йўналишлари кўриб чиқилган. Асосий эътибор мамлакатнинг минерал хомашё комплексининг ривожланишига экологик муаммоларнинг таъсири кўриб чиқилган. Минерал-хомашё комплексининг самарали ривожланиши учун айрим чора-тадбирлар амалга оширилиши асосланган, шу жумладан: тармоқ корхоналарини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан такомиллаштириш, табиий муҳитга салбий таъсир этувчи омилларни камайтириш; маҳаллий, минтақавий ва миллий даражада ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг экологик жиҳатларини эътиборга олиш; экологик хавфсизлик даражасини ошириш, экологик таҳдидлар мониторингини самарасини кучайтириш ва тегишли комплекс чора-тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш эвазига уларнинг иқтисодиётга таъсирини камайтириш ва бартараф этиш; экологик жиҳатдан ифлосланган худуларни реабилитация қилиш ва биосфера фаолиятини тиклаш. Мамлакатнинг минерал-хомашё комплексини барқарор ривожланишининг бир қатор омиллари асослаб берилган, шу жумладан, стараплардан, венчур фондлардан, эко-инновациялардан фойдаланиш, инфраструктурани ривожлантириш. Тадқиқот усуллари: тизимли таҳлил, таҳлил ва синтез усули, омиллар асосида таҳлил, шу жумладан ретроспектив ва истиқболни аниқлаш усуллари.
279 – 28720724-06-2026 -
«УСУЛ АЛ-ФИҚҲ» ИЛМИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШДАГИ ЁНДАШУВЛАР ТАҲЛИЛИ
Saidahmadkhon GAYBULLAYEV (Muallif)Мақолада ислом билимлари ривожланиб, бир неча мустақил соҳаларга бўлиниши натижасида ҳижрий II асрдан бошлаб мусулмон қонунчилиги – усул ал-фиқҳ ҳам алоҳида илм сифатида шаклланиб боргани ва мавзуларни таҳлил қилишда фарқли ёндашувлар юзага келгани тадқиқ қилинган.
Усулга оид илк асар ҳижрий II аср охирида Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофиъий томонидан ёзилган бўлса-да, шаръий матнларни тушуниш ва ундан амалий-ҳуқуқий ҳукмлар олишнинг муайян тартиби, қиёс, носих-мансух, саддуз-зароиъ каби қоидалари амалий ва назарий кўринишда мавжуд эди. Мазкур тартиб умумий тарзда саҳобаларга таълим берилган ва улар шогирдлари – тобеъинларга ўргатиб, амалиётда кўрсатиб беришган. Саҳобалар орасида саноқлилари Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишдек масъулиятли вазифани амалга оширар эдилар. Доктор Салоҳ Абулҳож қайд этишича, уларнинг сони 20 кишидан ортиқ эмас. Қуръон оятлари ва ҳадисларни маъносини билишнинг ўзи улардан ҳукм чиқариш учун етарли эмаслиги, улардан ҳукм чиқариш чуқур мантиқий таҳлил қилишга боғлиқ экани билан изоҳланади. Усул ал-фиқҳ мазкур мантиқий узвийликни ўргатувчи фан бўлиб, унинг қоидаларидан тўлиқ хабардор бўлиш, уларни бир бутунликда ўзаро таҳлил қила олиш малакасига эга бўлган саҳобалар энг ибратли даврда «фақиҳ саҳобалар» номи билан аталган.
Усул ал-фиқҳ илми ҳижрий IV-V (мил. Х-ХI) асргача ривожланиб, такомиллашиб борган ва унда бир-биридан фарқли асосларга эга иккита йўналиш шаклланган. Улар: Имом Шофиъийнинг усулий қарашлари асосида шаклланган ва калом илми уламолари томонидан ривожлантирилган –«мутакаллимлар йўналиши» (طريقة ,ҳамда Абу Ҳанифа томонидан асос солиниб (المتكلمҳижрий IV-V (мил. Х-ХI) асрда яшаган ҳанафий фақиҳлари томонидан шакллантирилган ва тартибга солинган – «фақиҳлар йўналиши» (طريقة الفقهاء). Кейинчалик, ҳижрий VII (мил. ХIII) асрга келиб мазкур икки йўналишнинг афзал томонларини бирлаштириш, орқали янги бир ёндашув – «мутааххирлар йўналиши» (طريقة المحققين) юзага келган.
Ушбу мақолада усул ал-фиқҳ илми тарихи, шаклланишига доир ёндашувлар тадқиқ қилинган ва қиёсий ўрганилган.
59-676117-09-2026 -
ДИНИЙ МАВЗУДАГИ МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ЭКСПЕРТИЗАСИДА ИСЛОМ ИЛОҲИЁТИНИНГ РАЦИОНАЛИСТИК УСЛУБЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Gulchakhra TULEMETOVA (Muallif)Мақола замонавий диншунослик ва теология эксперт амалиётининг методологик жиҳатларига бағишланган. Бу соҳа миллий диншунослик учун нисбатан янги бўлгани сабабли диншунослик экспертизасининг методологияси, концептуал ва терминологик аппаратига оид кўплаб масалалар ҳали ишлаб чиқилмаган. Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига унинг услубий базасини яратиш бўйича вазифалар ҳали киритилмаган. Жаҳон диншунослигида уни шакллантиришга уринишлар якунига етмаган ва диншунослик экспертизасини ўтказиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги мунозаралар доирасида унинг ўта зарурлигидан тортиб, диншунослик экспертизасини инкор этишгача бўлган турлича фикрлар тезкор аниқланиши зарур.
Ислом илоҳиёти рационалистик услубларининг тараққиёти тарихи ва диншунослик экспертизасини ўтказиш жараёнида диний мазмундаги материалларни ўрганишнинг замонавий амалиётини қиёсий таҳлил қилиш бир қатор муаммоларни аниқлаш имконини берди. Ушбу тадқиқот уларни ҳал этишга қаратилган.
Мақоланинг мақсади юқоридаги муаммоларнинг икки жиҳати: 1) диншунослик экспертизасининг тадқиқот босқичида “дунёвий ва диний билимларнинг ўзаро уйғунлиги” тамойилидан фойдаланиш; 2) диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизасидан ўтказишда фойдаланиш мақсадида ислом илоҳиётининг рационалистик услубларини ўрганиш билан боғлиқ услубий ва амалий масалаларни аниқлашдан иборат. Шунингдек, аниқ ечимлар таклиф этишни мақсад қилган.
Ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун мақолада, биринчидан, Шарқ ва Ғарб шарқшунослари ҳамда исломшунос олимларнинг “дунёвий ва диний билимларнинг уйғунлиги” тамойилини қўллашни ҳисобга олган ҳолда, “илм”, “фан” ва “дин” тушунчаларига илмий ва теологик ёндашувлар нуқтаи назаридан таъриф бериш ҳақидаги фикрлари умумлаштирилган. Иккинчидан, каломнинг ўрта асрлардаги рационалистик услублари, Имом Бухорий асарларидаги ҳадислар ишончлилигини аниқлаш усуллари ҳам, замонавий нарратив услублар ҳам таҳлил қилинган; учинчидан, диншунослик экспертизасининг тадқиқот босқичида “дунёвий ва диний билимларнинг уйғунлиги” тамойилидан фойдаланиш амалиётига услубий баҳо берилган, экспертлар – диншунослар ва илоҳиётшуносларга услубий тавсиялар келтирилган.
Тадқиқотда исломий мазмундаги материаллар экспертизаси бўйича шахсий хулосаларнинг умумий диний контент тадқиқотларига мувофиқлигини исботлаш учун индукция усули қўлланилган. Бу ҳолатда мувофиқлик илмий услубнинг универсаллиги ва дунё динлари ҳақидаги хулосаларни қамраб олиши билан боғлиқ. Қиёсий ва контент-таҳлил, тарихийлик, тизимлилик, комплекс ёндашув усулларидан фойдаланилган.
Диншунослик ва илоҳиётшунослик ёндашувларининг комплекс таҳлили натижасида экспертлар – диншунослар ва илоҳиётшуносларга диний мазмундаги материалларни экспертизадан ўтказиш жараёнида ўз соҳасига хос тадқиқот тамойилларига амал қилиш имконини берувчи амалий тавсиялар таклиф этилмоқда.
27-4027323-07-2026 -
САҲИҲИ БУХОРИЙНИНГ ЮНИНИЙ НУСХАСИ
Feruz KHOLMUMINOV , Oybek SOTVOLDIYEV (Muallif)Ҳадис тўпламлари ичида Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” асари энг ишончли ҳадис китоби сифатида эьтироф этилади. Имом Бухорий ушбу асарни 16 йил давомида ёзиб тамомлаган. Асар тарихига назар солинса, унинг ёзилиши ва бугунги кунгача мукаммал ҳолатда етиб келиши улкан меҳнатлар самараси экани намоён бўлади.
Асарнинг бугунги кунга қадар етиб келиш жараёни бир неча босқичларда иборат. Даставвал, Имом Бухорий ҳузурида “Саҳиҳ”ни тинглаган бир неча ровийлар китобни бевосита имомдан қайд қилиб олган. Ровийлардан эса ўз навбатида толиби илмлар нусха кўчирган. Аста-секин мусулмон мамлакатлари бўйлаб асарнинг турли қўлёзма нусхалари кенг тарқалиб борган. Нусхаларнинг кўпайиши улар ўртасида маьлум фарқларни вужудга келтирган. Натижада барча қўлёзмаларни жамлаб, улар ўртасидаги фарқларни аниқлаш ва асарнинг энг саҳиҳ матнини тайёрлаш муҳим вазифага айланган. Ушбу шарафли ишни бажаришга уринганлар орасида Шарофиддин Юниний ҳам бор эди. Унинг турли ривоятларини бир-бирига солиштириб, “Саҳиҳи Бухорий”нинг ҳозиргача маьлум энг саҳиҳ матнини яратди. Илм бобида тиришқоқлиги ва улкан саьй-ҳаракатлари натижасида Юниний нусхаси “Саҳиҳи Бухорий”нинг асосий мурожаат матнига айланди.
1893 йилда Султон Абдулҳамидхон Юниний нусхаси асосида “Саҳиҳи Бухорий” ни нашр қилиш тўғрисида фармон чиқарди. Ушбу нашрнинг Азҳар уламоларидан иборат 16 кишилик ҳайьат томонидан ўша даврнинг энг йирик “Булоқ Амирия” матбаасида амалга оширилгани асарга бўлган катта қизиқишнинг ҳамда Юниний меҳнатининг ўзига хос эьтирофи эди.
Ушбу мақолада “Саҳиҳи Бухорий”нинг илк нусхалари, Юниний томонидан амалга оширилган тадқиқот иши ва унинг “Булоқ-Амирия” матбаасида нашр этилиши тадқиқ этилган. Мақоланинг аввалида “Саҳиҳи Бухорий”ни Имом Бухорийдан бевосита ривоят қилган ровийлар ҳақида маълумот берилади. Сўнгра асарнинг ислом олами бўйлаб тарқалиши, турли нусхаларининг пайдо бўлиши ва улар орасидаги фарқлар ҳақида сўз юритилади. Мақоланинг асосий қисми “Саҳиҳи Бухорий”нинг энг ишончли қўлёзма матни бўлган Юниний нусхаси, унинг ёзилиш тарихи ҳақидадир. Мақола сўнгида султон Абдулҳамид II даврида Юниний нусхаси асосида “Саҳиҳи Бухорий” асарининг Мисрда нашр этилиши атрофлича таҳлил этилган.
21 - 301804-07-2026 -
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА САНОАТ МАЖМУАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ
Nilufar BATIROVA (Muallif)Ушбу мақолани ёзишдан мақсад, инновацион жиҳатга урғу берган ҳолда минтақанинг саноат мажмуасини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ташкилий иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш ва асослаш ҳисобланади. Шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда минтақада корхоналарнинг ўзаро интеграцияси негизида муносабатларнинг янги турлари ва инновацион жараён иштирокчиларини ўзаро ҳамкорликларини янги шакллари пайдо бўлмоқда. Замонавий иқтисодиёт шароитида минтақа саноат мажмуасини рақобатли ривожланиш модели янгиликларни ишлаб чиқариш жараёнида фаол бўлган турли иштирокчиларнинг ўзаро самарали ва кенг доирадаги муносабатига асосланмоқда. бу эса янги йўналишлар ва шаклларни талаб этмоқда. Саноат мажмуасини инновацион жиҳатларини кучайтириш ва ривожлантириш зарурияти, янги тизимли ўзаро таъсирларнинг тенденциялари ва ривожланиш хусусиятларини баҳолаш асосида саноат тизимини инновацион ривожлантириш учун янги ўзгартирилган ташкилий ва иқтисодий механизмаларни излашни ўз ичига олади. Шу билан бирга, инновацион иқтисодиётга ўтиш жараёни объектив кучларни минтақанинг инновацион ривожланишини бошқаришнинг тизимли методологиясини шакллантиришга йўналтириш зарурияти билан чамбарчас боғлиқдир. Шу сабабли, мақолада вилоятнинг саноат ривожланишининг тенденциялари таҳлил қилинган. Саноат ишлаб чиқариши ўсишини интенсив омиллари бирма бир кўриб чиқилган. Вилоятда саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришда асосий фондлар ҳолати ўрганилган. Шунингдек, инновацион-инвестицион омилларнинг таъсирини баҳолаш асосида вилоятга баҳо берилган. Хулосада мавжуд ҳудудлар ўртасидаги номувозанатлиликни йўқотиш, саноат мажмуасининг янги юқори технологик тармоқ соҳаларини тараққий эттириш бўйича ишларни жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилган.
201-2119303-07-2026 -
TA'LIM JARAYONIDA TEST TUZISHNING O'RNI
Dilbar KHASANOVA, Hugh CARTWRIGHT (Muallif)Deyarli har doim "test" so'zi deganda ko’z oldimizga to'rt yoki besh javobga ega savol gavdalanadi. O'quvchilarga test sinovlari topshirish haqida aytilganda, ular odatda bir nechta javobga ega savollarni tushunishadi. Aslida test deganda har xil savol shakllari orqali o'quvchilar bilimini tekshirishga aytiladi. Ushbu maqolada, O'zbekiston Ingliz tili O'qituvchilari Uyushmasi (UZTEA) ma'muriyati tomonidan litsey va kollejlarning 2-kurs o'quvchilari uchun ishlab chiqilgan oraliq test sinovlari haqida so’z boradi. Ushbu tadqiqotning maqsadi - sinov savollarini o’rganib chiqish va agar ularning test jarayonlarida olingan natijalari sababi baholash printsiplari bilan bog'liq bo'lsa, ularning alternativ variantini taklif qilishdan iborat. Har ikkala oraliq testlar O'zbekiston Ingliz tili O'qituvchilari Uyushmasi (UZTEA) ma'muriyatining mezonlariga asoslangan testlar sifatida ishlab chiqilgan. Tuzilgan testlar baholashga oson va aniq, shuningdek o'quv rejasiga asoslanganligi, hamda to’rt til kompetensiyasini tekshirishga mo’ljallangan bo’lganligi uchun, bu testni ishonchli va amaliy, testing to’rt prinsipidan ikkitasi rioya qilgan deb aytsak bo’ladi. Shuni aytish joizki, testing qolgan ikkita spetsifikatsiyasi, ya’ni ishlash uchun qulaylik hamda autentiklik darajasi test talablaridan, bizning fikrimizcha biroz uzoq. Garchi oraliq test sinov savollari to'rtta qobiliyatni tekshirishga qaratilgan bo'lsa-da, ushbu tadqiqot faqat talabalarga ishlashda qiyinchilik tug’diradigan qismini o’rganishga yo’naltirilgan, ya’ni o’qib tushunishni tekshirish qism savollarini rijojlantirishga. Maqolada yuqorida qayd etilgan test bo’limlari savollari tilshunos olimlar qarashlarini e’tiborga olgan va test prinsiplariga muvofiq bo’lgan holda tahlil qilinadi. Ingliz tili o'qituvchilari uchun ushbu test tahlili loyihasining ahamiyati shundaki, savollarni test prinsiplari va talablari asosida tuzilish, bo’lajak yoki kutilayotgan natijalarida muhim o’rin kasb etishini ko’rsaib beradi. Tushunarli bo'lishi uchun tayyor testlar va o'zgartirilgan variantlar o'rtasidagi farqlar quyidagi bosqichma bosqich test spetsifikatsiyalariga muvofiq tahlil qilinadi.
166-17421303-07-2026 -
НЕМИС НОКЛАССИК ДИНИЙ-ФАЛСАФИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ ВА ИСЛОМ МАДАНИЯТИ
Asliddin SULTONOV (Muallif)Юртимизда юксак маънавиятни шакллантириш, виждон эркинлигини таъминлаш, динлараро бағрикенглик тамойилини ҳаётга татбиқ этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. буюк аждодларимиз яратган бой диний-фалсафий меросни, жаҳон диний фалсафаси асарларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш кенг йўлга қўйилиб, илмий жиҳатдан тадқиқ этилмоқда (President Shavkat Mirziyoyev addressed the 72nd Session of the United Nations General Assembly, 2017). Шунга мувофиқ 2018 йил 12 декабр куни БМТ бош Ассамблеясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюциянинг қабул қилинди. Бугунги кунда талабаларга ҳам дин борасида фалсафий фикрлар, таҳлиллар ва концепциялар тўғрисида маълумот бериб бориш, уларда мустақил таҳлил қилиш кўникмасини шакллантириш мақсадга мувофиқ. Мазкур мақола немис ноклассик диний-фалсафий концепциялари тадқиқига бағишланган. Мақолада немис классик файласуфларидан кейинги даврда шаклланган диний-фалсафий таълимотларни тарихий кетма-кетликда баён қилишга ва шу асосда улардаги муайян хусусиятларнинг ислом қадриятлари билан ҳамоҳанглиги таҳлил қилинган. Муҳими, аксарият немис ноклассик файласуфлари асарларида ҳам ислом қадриятларига яқин ғояларни ёритгани исботланиб, илмий муомалага киритилган.
121-13313402-07-2026 -
АҚШ НЕОКОНСЕРВАТИЗМИНИНГ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ПАРАДИГМАЛАРИ ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИРИ
Mukhammadolim MUKHAMMADSIDIQOV, Abrar TURAEV (Muallif)Ушбу мақолада неоконсерватив мафкуранинг АҚШда миллий хавфсизлик парадигмаларининг шаклланишига таъсири таҳлил қилиниб, АҚШ неоконсерваторлари томонидан илгари сурилган қарашлар ва ғояларнинг давлат бошқаруви шаклланишига, айниқса ички ва ташқи сиёсатдаги хавфсизлик мақсадлари шаклланишига таъсири очиб берилади. Хусусан, неоконсерватив қарашларнинг таниқли тарафдори Альберт Уолстеттер ғояларининг хавфсизлик концепциялари шаклланишидаги ўрни кўриб чиқилади. Сиёсий файласуф Лео Штрауснинг сиёсий-фалсафий ва ҳарбий-стратегик ёндашувларининг неоконсерватизм мафкураси ривожидага ўрни ҳамда замонавий хавфсизлик муаммоларининг концептуал асослари назарий жиҳатдан таҳлил қилинади. АҚШдаги давлат бошқаруви билан боғлиқ сиёсий жараёнлар ривожида неоконсерватизм мафкурасининг хавфсизлик сиёсати шаклланишига таъсирини баҳолаш шаклланган неоконсерватив хавфсизлик концепциялари мазмунини тушунишга боғлиқ эканлигига эътибор қаратилади. АҚШ неоконсерватизм мафкурасида миллий хавфсизлик ёндашувларининг асосида миллий манфаатларни таъминлаш масаласи устуворлик қилиши асосланиб, хавфсизликнинг неоконсерватив парадигмаси шаклланишида неоконсерватизм мафкурасининг халқаро муносабатларни юқори конфликтлашган, анархик муҳит сифатида талқин этиши билан боғлиқ қарашлари таъсири очиб берилган. Кейинги даврларда АҚШ маъмуриятидаги неоконсерваторлар таъсирида Альберт Уолстеттер ва Лео Штраусларнинг ҳарбий-стратегик ғоялари тадбиғи, хусусан, миллий манфаатларни таъминлаш ва миллий хавфсизлик омили сифатида ҳарбий кучдан фойдаланиш бўйича ташқи сиёсат курсини давом эттириш таклифлари амалиёти очиб берилади.
113-12027802-07-2026 -
“УСУЛ АЛ-ПАЗДАВИЙ” АСАРИДА ИСТИНБОТ ҚОИДАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Saidahmadkhon GAYBULLAYEV (Muallif)Мсщолада ислом илмларининг энг мураккаб тармоги бўлган усул ал-фиқҳ фанидаги истинбот қоидалари ва уларнинг илмий-а.малий аҳамияти тадқиқ этилган. Ушбу фанга оид илк асар ҳижрий II (мелодий VIII) аср охирларида Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофиъий томонидан ёзилган булса-да, шаръий матнларни тушуниш ва ундан амалий-ҳукуқий ҳукмлар олишнинг муайян тартиби, қиёс, носих-мансух, саддуз-зароиъ каби қоидалар аввалдан амалий ва назарий кўринишда мавжуд эди. Мазкур цоидалар тартиби умумий тарзда саҳобаларга таълим берилган ва улар июгирдлари - тобеъинларга ўргатиб, амалиётда кўрсатиб боришган. Тобиийнларнинг даво.мчилари табаъа тобиийн даврига келиб ислом ҳуқуқи фиқҳий мазҳаблар шаклида тўлиқ намоён бўлди. Истинбот шаръий матнлар - Қуръон ва суннатдан шаръиат нормалари-аҳкамларини авваю фаҳмлаб етиш, аниқлаш ва чиқариб олиш амалиётидир. Бу ишда араб тилини мукаммал билишдан ташқари, тафсир, ҳадис, усул ai-фиқҳ, салаф уламоларининг ижмо ва ихтилофлари пухта ўзлаштирганлик ҳамда лугат-циёс илмини билиш талаб этилади. Шунингдек, шаръиатнингумумий тамойиллари, мақсадлари билан бирга халцларнинг урф-одати, шарт-шароитини ҳам тўлиқ ўрганиб чиқиш шарт этилади. Шариат матнларидан ҳукм олишда мужтаҳид олимлар томонидан шакллантириб, тартибга солинган тизим -“олтин қоидачар ” мавжуд бўлиб, улар махсус илм усул ач-фиқҳ ёки усул фани нами остида ўрганилади. Куръон оятлари ва ҳадисларни маъносини билишнинг ўзи улардан ҳукм чиқариш учун етарлик эмаслиги, улардан ҳукм чиқариш чуқур .мантиқий таҳлил қилишга боглиқ экани билан изоҳланади.
Усул ач-фиқҳ мазкур мантиқий узвийликни ўргатувчи фан бўлиб, унинг қоидаларидан тўлиқ хабардор бўлиш, уларни бир бутунликда ўзаро таҳлил қила олиш малакасига зга бўлган саҳобалар знг ибратли даврда «фақиҳ саҳобалар» номи билан аталган. Доктор Салоҳ Абул.ҳож қайд этишича, уларнинг сони 20 кишидан ортиқ эмас. Саҳобалар орасида ҳам саноцлилари Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишдек масъулиятли, вазифани амалга оширар эдилар. Исломда усул ал-фиқҳ қоидаларининг тизимлаштирилгани ушбу диндаги барча меъёрлар маълу.м бир меъёр, тартиб ва тизимга асосланганини кўрсатади. VIII-IX асрларда шаклланган мазҳаблар таълимоти - ислом ҳуқуқи, қонун шилаб чиқиш тизимини тадқиқ этшида усул ал-фиқҳ илми мавзуларини ўрганиш муҳим аҳамиятга зга.
Ушбу мақолада Фахрул-исло.м Али ибн Муҳаммад Паздавий (1009-1089)нинг ‘' Усул ал-Паздавии' ’ асаридаги истинбот қоидалари тадқиқ қилинган. Шунингдек, ҳанафии усул қоидалари асосида ҳадислардан ҳукм истинбот қилиш шартлари ва қоидалари таҳлич зтилган.31-3723612-05-2026
