- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МИСРЛИК ТАРИХЧИ ТОЖУДДИН СУБКИЙ «ТАБАҚОТ АШ-ШОФИЪИЯ АЛ-КУБРА» АСАРИДА ШОШ (ТОШКЕНТ) ОЛИМЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)Фиқҳ – ислом ҳуқуқшунослиги соҳаси сифатида VIII-X асрларда шаклланди ва унинг методологияси вужудга келди. Фиқҳ илми мустақил ҳуқуқшунослик соҳаси сифатида ривожлана бориб, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига оид масалаларни қамраб олди. Бу жараён икки ярим аср давом этиб, ислом ҳуқуқшунослигининг шаклланишида “олтин аср” деб номланади. Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби олимлари ёзган асарлар туфайли ривожланган Ислом қонуншунослиги халқимиз маънавийҳуқуқий меросининг ажралмас қисми сифатида асрлар давомида Марказий Осиё халқлари ҳаётида муҳим омил бўлиб хизмат қилган.
IX – XII асрлар Марказий Осиёда илмфан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бинобарин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илмфан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан.
Мақолада мисрлик тарихчи Тожуддин Абу Наср Абдулваҳҳоб Субкийнинг “Табақот аш-шофиъия ал-кубра” номли асарида ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик фақиҳларнинг минтақа илмий марказларидаги фаолияти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида фиқҳ илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Бағдод каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.
4-1119118-07-2026 -
ҲАДИС РОВИЙЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН АСАРЛАР
Doniyor MURATOV (Muallif)Ҳадис илми ислом илмлари ичида энг мууим соуалардан бири бўлиб, Пайгамбаримиз Мууаммад (с.а. в)дан ривоят қилинган сўзчар, амаллар ва тасдиқларни ўрганиш ва уларнинг сауиулигини аниқлаш билан шугулланади. Бу борада ровийлар - уадисларнинг бизгача етиб келишида асосийурин тутувчи шахслардир. Шунинг учун уламолар ровийларнинг уаёти, илмий салоуияти ва ишончлилик даражасини чуқур ўрганишга катта эътибор қаратганлар. Ҳадис ровийлари уақида ёзилган асарлар айн ан шу мақсадда яратилган бўлиб, уларда ровийларнинг ишончлилиги, ривоятларининг тўгрилиги ва уларга бериладиган бауо тўгрисида маълумотлар жамланган.
Бу асарлар турли йўналишларда бўлиб, улар ичида ровийларнинг ишончлилик даражасини бауоловчи «илм ар-рижол» китоблари, ровийларнинг таржимаи уолини ёритувчи «табақот» асарлари ва ровийлар уақида танқидий маълумотлар таудим зтувчи «жару ва таъдил» китоблари алоҳида ўрин тутади. Бу китоблар ислом илмларида катта аҳамият касб этади ва уламоларга сауиҳ ҳадисларни заиф ҳадислардан ажратиш имконини беради. Бундан ташқари, уадис ровийлари уақида ёзилган асарлар фауатгина диний илм эмас, бачки тарихий ва ижтимоий манбачар сифатида уам катта ауамиятга зга. Улар орцачи ислом цивилизацияси ривожини ўрганиш, ровийларнинг жамиятда тутганўрнини таулил қилиш ва уларнинг илмга қучиган уиссасини англаш мумкин.
Ушбу мақолада уадис ровийларига багишланган асарларнинг турлари, машуур муаллифлари ва уларнинг мууим асарлари таулил қилинади. Шунингдек, мазкур асарларнинг уадис илмлари ривожига уандай таъсир кўрсатгани, уларнинг уозирги кунда уам ауамиятли эканлиги уақида маълумот берилади. Ҳадис илмлари ислом илмлари ичидаги энг мураккаб соуалардан бири бўлгани учун, ровийлар уақида ёзилган асарлар уларни чууурроу тушунишга ёрдам беради ва уадисларнинг уақиқийлигини аниулашда асосий манбалардан бири бул и б хизмат қилади.46-548112-05-2026 -
ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ВА ҚАФФОЛ ШОШИЙ “МАҚОСИДИЙ” ҚАРАШЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Ibrahim USMANOV (Muallif)Мазкур мақолада мовароуннаҳрлик ўрта аср икки алломаси – Ҳаким Термизий ва Қаффол Шошийнинг “мақосид аш-шариа” – “шариат мақсадлари” бўйича муҳим асарлари қиёсий таҳлил қилинган. Мақосид аш-шариа – ислом ҳукмлари ортида турган ҳикмат, мақсадлар, ғоялар, сабабларни баён қилади. “Мақосид аш-шариа”нинг дастлабки тизимли таълимотга айланиши, унинг назарий асослари яратилиши IX-X асрларга тўғри келади.
Мақолада Ҳаким Термизийнинг илк мақосидий олим сифатидаги фаолияти таҳлил қилинган. Термизийга яқин давр ва ҳудудда яшаб мақосидий фикрлар улашган бир неча уламоларнинг ёзган асарлари умумий тарзда кўриб чиқилиб, мовароуннаҳрлик олим Қаффол Шошийнинг “Маҳосин аш-шариа” асари қиёслаш учун қуйидаги омиллар туфайли танлаб олинди: биринчидан, ҳудуд ва давр яқинлиги, Шошийнинг асари машҳур бўлган ҳамда тўлиқ ҳолда бизнинг давримизгача етиб келган.
Қаффол Шоший Мовароуннаҳрда шофеий мазҳаби олими сифатида фаолият кўрсатгани, Ҳаким Термизий эса гарчи ҳанафий ҳисобланса-да, машҳур “Табақот аш-шофиийя ал-кубро” асарида иккинчи табақа шофеий уламолар сирасида зикр этилгани мақолада ёритилган.
Мақолада Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал” ва Қаффол Шошийнинг “Маҳосин аш-шариа” асарида “ҳукмларнинг иллатлари (сабаб, мақсад)” мавзусига урғу берилган. Ҳар иккала олим ҳукмларнинг иллатларини аниқлашда ёндашган услуб баҳс қилиниб, Термизийнинг ёндашувида завқий-ирфоний руҳият устувор экани, Шоший эса рационал тафаккур доирасида реал воқеъликка таянгани мақолада очиб берилган.
Термизий ва Шоший ўз асарларида бир қанча ўхшаш мавзуларни муҳокама қилганлар, аксарият ҳолларда турли натижаларга келганлар. Айрим фиқҳий ҳукмларнинг иллатларини аниқлашда эришилган ўхшаш хулосалар мавзунинг ирфоний таъвил қилиш имкониятининг чеклангани билан изоҳланиши мақолада кўрсатиб берилган.
Мақола хулосасида Термизий ва Шошийнинг ибодат ва муамалот масалаларидаги иллатларни уйғунликда кўриб чиққани, уларнинг услубларидаги фарқлар, хусусан “Исбот ал-илал”да Термизий қўлланган луғавий-таҳлилий, тажриба, келиштирув, ирфоний, амалий услублар хусусиятлари очиб берилган. Юқорида санаб ўтилган беш услуб Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал”даги ижодий фаолияти йўналишлари доирасини акс эттириши аниқланган.12 - 2037708-07-2026 -
МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ ТАДҚИҚИ
Saidafzal SAIDJALOLOV (Muallif)Маҳмуд Замахшарий мероси бўйича асрлар давомида олиб борилган изланишларнинг асосий жиҳатларини тадқиқ ва таҳлил қилиш.
Кириш қисмида Замахшарий асарлари борасида олиб борилган тадқиқотлар ва уларнинг муаллифлари борасидаги умумий маълумотлар тақдим қилинган. Замахшарийшуносликнинг Шарқу Ғарбдаги тараққиёти ҳақида маълумотлар берилган. Аллома асарларининг юртимизда ўрганилиши ёритилган.
Услублар қисмида мақолани ёзишда фойдаланилган тарихий таҳлил, анализ, синтез, индукция, дедукция каби методларнинг аҳамияти изоҳланган ва бу борада аллома меросидан мисоллар келтирилган.
Натижалар қисмида Замахшарий меросини ўрганиш орқали тарих, исломшунослик, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид, тилшунослик, манбашунослик, грамматика ва адабиётшунослик каби турли фанларнинг муайян даврдаги ҳолати, ривожланиш тенденциялари, ўзаро таъсири, уйғун ва фарқли жиҳатлари ҳақидаги илмий хулоса ва натижалар олиш имконини бериши баён қилинган.
Муҳокама бўлими уч қисмдан иборат. Биринчи қисмда Замахшарийнинг ҳаёти ва асарлари ҳақида мўъжаз маълумотларни тақдим қилган манбалар ҳақида маълумотлар тақдим этилган. Бунда асосан табақот жанрида ёзилган асарларга аҳамият қаратилган. Тарих, тилшунослик, тафсир ва фиқҳ йўналишида ёзилган тарихий манбаларда аллома ҳаёти ва фаолиятининг акс эттирилиши баён қилинган. Иккинчи қисмда Маҳмуд Замахшарий ва унинг илмий фаолиятига бағишланган алоҳида тадқиқотлар таҳлили тақдим этилган. Замахшарий ҳаёти ва фаолияти, унинг тилшунослик ва тафсиршуносликка қўшган ҳиссасига оид изланишларда аллома асарлари сони ва мавзусининг таҳлил этилиши ўрганилган. Учинчи қисмда Маҳмуд Замахшарийнинг муайян асарига бағишланган тадқиқотларнинг кириш қисмида аллома мероси ҳақидаги маълумотлар қиёсланган. Алломанинг тилшунослик ва тафсирга оид асарлар тадқиқотлар марказида бўлиб келган. Ҳар бир тадқиқотда Замахшарий асарлари таҳлили берилган.
Хулоса қисмида қуйидагилар таъкидланган: Қадимдан муаррихлар ва мутахассислар эътиборида бўлиб келган Маҳмуд Замахшарий мероси ҳозирги даврда ҳам дунёнинг турли чеккаларида илмий изланишлар асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Хориж тадқиқотчилари Замахшарийнинг ҳаёти ва у яшаган давр билан боғлиқ маълумотлар ҳамда алломанинг асарларида кўтарилган масалалар борасида илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Маҳмуд Замахшарий 90 дан ортиқ асарлар муаллифидир. Улар уч қисмга бўлиб ўрганилади: 1. Матбуъ (нашр қилинган). 2. Махтут (қўлёзма). 3. Мафқуд (йўқолган). Замахшарийшуносликдаги асосий йўналишлари тилшунослик ва тафсиршуносликдир. Мақолда Замахшарий меросининг асосий жиҳатлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
22 - 3122806-07-2026 -
ҲАДИС ИЛМИДА САҲОБИЙЛАРНИНГ ЎРНИ
Doniyor MURATOV (Muallif)Мақолада ҳадис илмида саҳобийларнинг ўрни, уларга муҳаддис олимлар томонидан берилган таърифлар келтирилган. Саҳобий бўлиш шартлари таҳлил қилинган. Шунингдек, ҳадис илмида саҳобийларни таниб олиш усуллари тўғрисида ҳам сўз юритилган. Саҳобийлар фаолият олиб борган ва уларнинг саҳобийликни даъво қилиш йиллари борасида фикрлар берилган. Ҳадис илми тарихида саҳобийлар бир табақада деб ҳисоблансада, олимлар уларни усулул ҳадис қоидалари асосида турли гуруҳларга бўлиб ўрганганлар.
Ҳадис ровийлари орасида фақат саҳобийлар адолатли ровий экани таъкидланади. Бу мисоллар билан таҳлил қилинган ва ақида китобларидан ҳам фойдаланилган. Саҳобийлар орасида энг кўп ҳадис айтганлари ҳам санаб ўтилган. Шу билан бирга саҳобийлардан энг кўп фатво берганлари келтирилган. Саҳобийлар сони борасида ҳам манбалардан маълумотлар келтирилиб таҳлил қилинган.
Аёл саҳобийлар ва уларнинг фаолиятлари тўғрисида ҳам маълумотлар берилган. Уларнинг ҳадисларни тарқатишдаги меҳнатлари манбалар асосида тадқиқ қилинган. Аёллар орасида энг кўп ҳадис ривоят қилганлари келтирилган. Мақола сўнгида муҳаддислар энг охирги вафот этган саҳобийларни кўрсатиб берганлари таҳлил қилинган.
14-2053623-06-2026 -
ИЛК ЎРТА АСРЛАРДА ИСЛОМ ТАРИХИГА ОИД ЁЗИЛГАН АСАРЛАР ВА УЛАРНИНГ НОМЛАНИШИ
Sohibjon UMMATALIYEV (Muallif)Илк ўрта асрларда мусулмон тарихнавислиги араб тилидаги тарихий асарлар билан боглиқ бўлиб, мукаммал ва аниқ тарихни ёритгани билан ажралиб туради. Улар магозий, сийра, табақот ва бошқа номлар билан аталган бўлиб, ўзига хос услубга эга бўлган. Ху су сан, магозий асарлари Муҳаммад (с. а. в.) даврининг Мадина босқичини қамраб олган бўлса, сийра асарлари VII аср иккинчи ярмигача бўлган воқеаларни ўз ичига олган. Магозий номи билан аталувчи асарлар Урва ибн Зубайр, Муҳаммад ибн Шиҳоб Зуҳрий, Ваҳб ибн Мунаббаҳ, Мусо ибн Уқба, Муҳаммад ибн Умар Воқидий, Муҳаммад ибн Оиз каби муаррихлар томонидан ёзилган. Сийра номи билан аталувчи илк ва энг муҳим асар Ибн Исҳоқнинг "Китоб ас-сийра вал-магозий” асари ҳисобланади. Кейинчалик у Ибн Ҳишом томонидан таҳрир қилиниб, “Ас-сийра ан-набавия” номи билан машҳур бўлган. Кейинчалик сийра номи билан аталувчи асарлар Абу Исҳоқ Физорий, Исмоил ибн Касир, Ибн Саййид Нас каби тарихчилар томонидан ёзилган. Ушбу асарларда Пайгамбар (с.а. в) тугилишидан олдинги тарих, Макка ва Мадинадаги шароит, ваҳийнинг келиши, ҳижрат ва бошқа муҳим воқеалар баён этилади.
Ҳарбий ҳаракатлар тарихига оид асарларда ислам динининг тарқалиши жараёни акс этган. Уларда тарихий воқеа ва ҳодисалар билан бирга юриш қилинган шаҳар ва минтақанинг араблар келишидан олдинги тарихи, давлат ботқаруви шакли, аҳолиси, табиати, эътиқоди ҳамда минтақа аҳолисининг урф-одати ва анъаналари ҳақида маълулютлар келтирилади. Мазкур асарлар футуҳ нами билан аталган бўлиб, Аҳмад ибн Яҳё Балозурийнинг “Футуҳ ал-булдон ”, Воқидийнинг “Футуҳ aui-Шом ” ea "Футуҳ ал-Амсор ”, Абу Убайданинг "Футуҳу Урминия ” ea "Футуҳу Аҳваз”, Аҳмад ибн Аъсам Куфийнинг “Китаб ал-футуҳ ” асарлари муҳим тарихий манбалар ҳисобланади. Мусулмон тарихчилари томонидан ёзилган асарлар бугунги кунга қадар муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Ушбу мақолада илк ўрта асрларда ислом тарихига оид ёзилган асарлар тадқиқ қилинган. Шунингдек, мазкур асарларнинг магозии, сийра каби туркумларда номланиши таҳлил этилган.50-5828414-05-2026
