- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД САДР АШ-ШАРИЪА АЛ-БУХОРИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФАҚИҲИ СИФАТИДАГИ ФАОЛИЯТИ
Nematulloh NASRULLAEV (Muallif)Садр аш-шариъа фаолият Мовароун-наҳрда исломнинг қора доғли ва тартибсизликлар авж олган, олимлари қатл этилиб, китоблари ёқилган даврига тўғри келди. Ушбу мақоладаги мавзу манбашунослиги ва тарихшунослиги муаммолари Садр аш-шариъанинг ўз илми ва асарлари билан танилгани, Мотуридийлик ҳанафийлик йўлини маҳкам тутгани ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан оғир даврларда ҳам илмни ёйиш мақсадида ўз ҳаракатларидан асло тўхтамаган мумтоз бир мужтаҳид сифатида ўрганилиши билан боғлиқ.
Мовароуннаҳрда бу тартибсизлик қарийб юз эллик йил давом этди. XIV асрнинг биринчи ярми мана шу инқирозларнинг охирги даври бўлиб, бир томондан нисбий бўлса-да ривожланиш, иккинчи томондан меҳнаткаш оммани турли йўллар билан эзиш ортиб боргани кузатилди.
Бугунги кунда Бухородан етишиб чиққан олимларнинг илмий маънавий меросини ўрганиш туфайли, минтақанинг илм-фандаги барча ютуқлари ўз исботини топмоқда. Тадқиқотларга кўра, бухоролик фақиҳларнинг самарали ижодлари туфайли минтақадаги маданий-маърифий анъаналар тўла сақлаб қолгани маълум бўлмоқда. Улар қолдирган илмий мерос аждодлар фаолиятини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ана шундай аждодлардан бири, Садр аш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуддир. Олим ўзининг сермаҳсул хизмати орқали ислом дини манбалари орасида ўчмас из қолдирди.
Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг ижод фаолияти айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келганлиги шунингдек, ўша даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қарматий каби турли ботил оқимлар таъсири кучайгани учун муаллиф ёзма матнларни тасниф этишда енгил ва тез қабул қилиб, мустаҳкам ўзлаштириш услубларини инобатга олгани табиий. Чунки, мўғуллар даврида илм ва маърифатнинг сусайиши ҳатто одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин, Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар қадим анъана ва урф-одатларига содиқ туриб, маҳаллий халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга доим интилганлар. Табиий равишда айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ мукаммал асарларга эҳтиёж сезилган. Бу Убайдуллоҳ ибн Масъуд асарларининг ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишдан иборат бўлган.
Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъалар оиласи вакили сифатида ҳанафий фиқҳининг устозига айланди. У бобосининг тарбиясида камол топиб, калом, мантиқ, фалсафа, фиқҳ, тилшунослик, ҳисоб, ҳикмат илми, тарих каби ва бошқа фанларни ўзлаштириб, айниқса, фиқҳ илмида етук аллома сифатида танилди ва ҳанафий мазҳабининг атоқли ҳамда сермаҳсул олимларидан бири сифатида қатор шогирдлар ҳам чиқариб, ўз асри ва кейинги даврлар учун самарали ижод намуналарини қолдира олди.
Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа тасниф этган бир неча асарлар тадқиқ қилинган. Олим усули фиқҳ, калом, мантиқ, фалсафага оид мўътазила ва ашъарийларнинг қарашларини ўрганиб, ўзининг қатор асарлари орқали уларни илмий асослаб беришга ҳаракат қилган. У ўзидан аввал Шарқ оламига кенг танилган ҳа-нафий мазҳаб соҳиблари томонидан тасниф этилган оригинал манбаларга таянгани таҳлил этилган. Шунинг-дек, мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа масалаларга киришишда бошқа мазҳаб олимларининг қарашлари ҳам таҳлил қилинган.
19-278118-09-2026 -
МАОНИЙ ИЛМИДА ГАП ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
Nigora MULLASODIQOVA (Muallif)Гап мавзуси ва унинг таснифи синтаксиснинг марказий масалаларидан биридир. Мазкур мақолада араб балоғат илмида гаплар таснифи араб наҳви ва ўзбек тилшунослиги нормалари билан солиштирилган. Ўзбек тили стилистикасида гап тузилиши ва ифода мақсадига кўра таснифланса, араб наҳвида қандай сўз билан бошланишига эътибор қаратилиши, маоний илмида эса гап шароит тақозосига кўра тасниф қилиниши турли мисоллар орқали очиб берилган. Маоний илмида гап тасниф қилинганда бошқа тилларда, хусусан, араб наҳвида ҳам ҳисобга олинмайдиган энг муҳим жиҳат – сўзловчининг мақсади ва тингловчининг ҳолати алоҳида таъкидланади. Маоний илмида гап воқеликка муносабатига кўра таснифланиши, хабарий гапларда сўзловчининг мақсади ва тингловчининг ҳолати муҳим омил деб қаралиши, иншоий гапларда эса воқеликда ўзгариш бўлиш, бўлмаслигига қараб гап турлари танланиши ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
71-7553528-06-2026 -
БАДРУДДИН АЙНИЙ МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ ҲАДИСШУНОСЛИКДАГИ ЎРНИ
Barot M. AMONOV (Muallif)Мақолада XIV-XV аср Мамлуклар даврида яшаб ижод қилган Бадруддин Айнийнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш билан бирга маънавий меросининг ҳадис илми ривожида тутган ўрни ҳам тадқиқ этилган. Бадруддин Айний диний илм олиб улғайган бўлса-да, Мамлук султонлигининг маъмурий лавозимларда кўп йиллар давомида хизмат қилди. Шу билан бирга султонликдаги диний-илмий муҳитнинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Бундан ташқари, илмий фаолияти давомида тафсир ва Қуръон илми, суннат ва ҳадис илмида, сийрат, тарих ва тарожумда, тилшунослик ва адабиётда, ваъз, хутба ва руқия каби йўналишларда асарлар ёзди. Асарлари орасида Имом Бухорийнинг шоҳ асари “Саҳиҳул Бухорий”га ёзган шарҳи ҳанафий мазҳаби асосида шарҳланганлиги билан ислом манбашунослигида муҳим аҳамият касб этади. Бадриддин Айнийнинг асарлари орасида ислом оламида машҳур “Умдатул Қорий” асари бўлиб, у ҳанафий мазҳаби асосида шарҳланган. Бу асар ҳадис илмига оид энциклопедик асар бўлиб, содда ва аниқ услубда ҳадис матнининг маънолари, фиқҳий масалалари ва илмий жиҳатлари ёритилишидан ташқари, унинг грамматик – синтаксис, морфология қоидалари ва балоғат илмига тегишли жиҳатларига эътибор қаратилган. Дарҳақиқат, Бадриддин Айний ва Имом Бухорий ўртасида саккиз ёки тўққиз санад бўлиб, ишончли ва машҳур ровийлар орқали Фирабрийдан сўнг Бухорийга етиб боради. Фирабрийнинг Имом Бухорийдан “Саҳиҳул Бухорий”ни қилган ривояти Бадруддин Айнийга учта йўл орқали етиб келган. Улар: Абу Ҳайсам Кашмиҳаний (ваф. 389/999), Абу Муҳаммад Сарахсий (ваф. 381/991) ва Абу Али ибн Шибавайҳ орқали етиб келган. Имом Бухорийдан Айнийгача келтирилган санадлар уч йўл билан икки ровий орқали етиб келганини англашимиз мумкин. Натижада, “Умдатул Қорий” икки шайх Зайниддин Ироқий ва Тақийюддин Муҳаммад ибн Маъиниддин Муҳаммад ривоятлари орқали етиб келган Саҳиҳул Бухорий нусхаси асосида шарҳланганлигига амин бўламиз. Айний “Умдатул Қорий” асарини тасниф этишда ундаги масалаларни кенгроқ шарҳлар мақсадида турли китобларга мурожаат қилиб, улардан айримларидан иқтисоб келтириш йўли билан ёки тўғридан-тўғри матнни келтириш орқали 130 га яқин манбалардан фойдаланган. Мазкур мақолада Айнийнинг илмий фаолияти, Султонликда тутган ўрни, диний турли йўналишларда ёзган асарлари, жумладан, ҳадис илми йўналишида асарлари, шоҳ асари “Умдатил Қорий”нинг санади ва асарлари ичида Мовароуннаҳр уламолари асарларига ёзилган шарҳ тўғрисида маълумотлар ёритилган.
24-3124406-07-2026 -
АБУ ЖАЪФАР МУҲАММАД ИБН ЖАРИР ТАБАРИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ
Muhabbatxon AGZAMOVA (Muallif)Абу Жаъфар Табарий ҳаёти Аббосийлар давлати заифлашиб, парчаланаётган, халифаликнинг турли ҳудудларида тўқнашувлар, келишмовчиликлар юз берган даврда ўтди. Мана шундай ҳолатга қарамай илм-маърифат ривожланиб, турли соҳаларда мўътабар асарлар ёзилди.
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий исломшунослик хусусан, тафсир, фиқҳ, адаб, тарих каби соҳаларга оид муҳим асарларни яратди. Мақолада олимнинг ҳаёти ва илмий меросининг кенг қамровли таҳлили амалга оширилган. Табарий асарларининг манбашунослик таснифи келтирилиб, асарларининг ўзига хос жиҳатлари илмий ўрганилган. Олимнинг “Китоб таҳзиб ул-осор”, “Жомеъ ул-баён фи тафсир ал-Қуръон”, “Жомеъ ул-қироат мин-аш-шуҳур ва-ш-шозз”, “Китоб ихтилоф ал-фуқаҳо”, “Китоб ул-вақф”, “Китоб ал-латиф ал-қавл фий ахком шариал ислом”, “ал-Хафиф фи аҳком шаръия ислом”, “Адаб ал-қузот”, “Адаб ал-маносик”, “Басит ул-қавл фи аҳками шараиъул ислами”, “Китоб шарҳ ас-сунна”, “Китоб ат-табсир фи усул ад-дин”, “Адаб ан-нуфус ал-жаййида вал ахлоқ ан-нафиса” каби асарлари амалга оширилган тавсифлари билан илмий истифадага киритилган.
Абу Жаъфар Табарий илмий меросида тарих ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг ислом дунёсида машҳур бўлган ва кўпгина олимлар томонидан ўрганилган “Тарих ар-русул ва-л-мулук” – “Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи” номли асари катта илмий аҳамиятга эга. Мазкур асар олимнинг ислом илмлари билан бирга исломгача бўлган қадимги давр тарихи, адабиёти, халқ оғзаки ижодини мукаммал билганлигини кўрсатади. Табарий мазкур манбаларни асарда усталик билан истифода эта олган, маълумотларнинг илмий аҳамияти ҳозирги кунда ўз долзарблигини йўқотмаган. Алломанинг ушбу асарига кўплаб кейинги давр олимлари бирламчи манба сифатида мурожаат қилганлар.
33 - 3942906-07-2026 -
“ҚИСАСИ РАБҒУЗИЙ” АСАРИДАГИ АРАБИЙ БИРИКМАЛАРНИНГ СИНТАКТИК ТАҲЛИЛИ
Dilfuza SAGDULLAEVA (Muallif)Мазкур мақолада ислом манбалари асосида илк бор туркий тилда яратилган ўзбек мумтоз адабиёти намунаси ҳисобланган “Қисаси Рабғузий” асарида қўлланган арабий бирикмалар синтактик тадқиқи араб тилшунослиги нуқтаи назаридан илк бор таҳлил қилинган. Асарда кўплаб арабий ўзлашмалар қўлланган бўлиб, улар сўз ҳамда сўз бирикмаларидан ташкил топган. Асардаги арабча бирикмаларнинг ясалиш усули ҳамда уларнинг туркий тил даги мақомини аниқлаш ўзбек тилшунослиги ва арабшунослиги тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Тилнинг луғат таркибида синтактик усул билан кўп миқдорда бирикма шаклидаги луғавий бирликлар ясалади ва сўз ясашнинг бу усули энг сермаҳсул бўлганлиги боис, ҳар қандай соҳада бирикма сўзлар сони бошқаларига нисбатан салмоғи жиҳатидан биринчи ўринда туради. Мазкур мақолада “Қисаси Рабғузий” асарида қўлланган арабий бирикмалар соф арабий бирикмалар – араб тилининг грамматик-синтактик белгилари сақланган ҳолда қўлланган бирикмалар (мослашган аниқловчили бирикмалар, изофа шаклидаги бирикмалар, эгалик олмошлари билан қўлланган бирикмалар, икки сўзнинг изофа бўлмаган бирикувидан ҳосил бўлган бирикмалар, изофа зан жири воситасида ҳосил бўлган бирикмалар ва изоҳловчи); форсий изофа ёрдамида ҳосил бўлган бирикмалар; туркий синтактик элементлар ёрдамида ҳосил бўлган бирикмалар (битишув орқали ҳосил бўлган бирикмалар, туркий изофанинг белгили ёки белгисиз шакли орқали ҳосил бўлган бирикмалар); арабий, форсий ёки туркий элементлар ёрдамида ҳосил бўлган изофа занжирли бирикмалар тарзида тасниф қилиниб, синтактик таҳлили амалга оширилди.
177 - 18459729-06-2026 -
ИБН ХАЛДУН АСАРЛАРИДА ДИН ВА ЖАМИЯТ МАСАЛАСИ
Lazizakhon ALIDJANOVA (Muallif)Ибн Халдун диний ва дунёвий илмлар уйғунликда ёритилган ноёб асарлар яратган улуғ олимлар сирасига киради. Унинг тўлиқ исми – Абдураҳмон Абу Зайд ибн Муҳаммад Ибн Халдун (туғ. 1332, Тунис/ваф. 1406, Қоҳира) — араб тарихчиси ва файласуфи. Ибн Рушднинг издоши ҳисобланиб, 1349-1375 йилларда Тунис, Фес, Ғарнота, Бужжойа (Жазоирда) ҳукмдорлари саройида юқори лавозимларда ишлаган. 1382 йил Мисрга келиб, мударрислик қилган. Ибн Xалдун Дамашқ шаҳрининг Амир Темурга топширилиши шартлари ҳақида музокара олиб борган делегация таркибига кирган. Шу тариқа Ибн Xалдун Амир Темур билан шахсан суҳбатлашишга мушарраф бўлган. Ибн Халдуннинг далолат беришича, Амир Темур ундан Мағриб мамлакатлари, унинг манзиллари ва шаҳарларини батафсил баён қилиб беришни сўраган. Ибн Xалдун Амир Темур ташқи сиёсий фаолиятига нисбатан шахсий қарашидан қатъи назар, Соҳибқирон шахсига муносиб баҳо берган. У Амир Темурнинг ҳарбий тарих соҳасидаги теран билимидан ҳайратга тушган, уни «мунозара-баҳсларни яхши кўрадиган ўткир заковатли ва теран зеҳнли инсон», – деб таърифлаган. Унинг асосий асари: «Китоб ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби», 1370) бўлиб, Ибн Xалдун жамият тараққиёти хусусида ўз фикрларини ҳамда Шарқ мусулмон халқлари (хусусан, Мағриб) тарихини баён қилган. Ибн Халдуннинг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашларини ўрганиш, ҳозирги замон тарих фалсафасида муҳим аҳамиятга эга. Мақола учун Ибн Халдун диний-маърифий фалсафасининг асосий жабҳаларини тавсифлаш, унинг тарих, жамият, давлат, бошқарув, ҳокимият, дин ва бошқаларга нисбатан ёндашувларини ҳамда уларнинг диний тажрибалар билан боғлиқликларини аниқлашга қаратилган дунёқарашларини ойдинлаштириш ҳамда олимнинг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашларига диний фаолият доирасида қараш кабилар мақсад қилиб қўйилди. Унда Ибн Халдун фаолиятидаги диний-фалсафий ва ижтимоий-сиёсий жабҳаларни намоён этиш ва шу тавсифдаги муаммолар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган.
34 - 4357827-06-2026 -
САНУСИЙЛАР ҲАРАКАТИНИНГ ШИМОЛИЙ АФРИКАДА ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ
A’zam MA’MUROV (Muallif)Буюк имом ва ислоҳотчи саййид Муҳаммад ибн ‘Али ас-Санусий Жазоирда туғилган бўлиб, пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) бевосита авлодидир. Ажойиб инсонлар қўлида тарбияланди ва билим чўққиларини забт этди. Ул зот ўзининг барча билимлари ва ҳаётий тажрибасини эзгу ишларга бағишлади: оддий араб халқининг оғир ҳаёти ва қайғули дамларига мадад бўлмоқни ирода этди. Оврупо мамлакатларининг (Франция, Италия ва бошқалар) Шимолий Африкада жойлашган араб диёрига қарши босқинчилик юришлари айни мана шу даврга тўғри келади. 1830 йилда французлар буюк имом, таниқли ислоҳотчи ва уламо саййид Муҳаммад ас-Санусийнинг туғилиб ўсган жойи – Жазоирни босиб олишди. Қонхўр ғанимлар 1881 йили Тунисни эгаллашди. Кейинроқ, аниқроғи 1911 йилда фашистлар Италияси Ливия чегарасини ноқонуний бузиб, тинч озодпарвар аҳоли бошига бирин-кетин жабр, зулм ва офат уруғларини ёғдира бошлади. Шу тариқа Шимолий Африка мазлум халқларининг чет эл босқинчиларига қарши миллий-озодлик ҳаракати бошланди.
Буюк Санусий бир қатор араб мамлакатлари, жумладан ул зотнинг туғилиб ўсган, таҳсил олган ва ёшлик йиллари ўтган жой – Жазоирнинг французлар томонидан босиб олинганлиги ҳақидаги хабарни қаттиқ алам ва изтироб билан қабул қилди. Буюк имом ўзининг биринчи Абу Қубайс зовиясига (Макка) 1837 йили асос солади. Кейинчалик буюк ислоҳотчи Жағбубга кўчиб ўтади (1856) ва бу диёр санусиййа ҳаракатининг чет эл босқинчиларига қарши кураш олиб борадиган марказий штабига, жабрдийда араб халқининг улуғ Ватан миллий-озодлик кураши марказига айланади. ...
XIX асрнинг ўрталарида араб дунёсининг энг кўп ривожланган қисмида (Миср, Сурия, Ливан) араб Уйғониши (ан-Наҳда) номини олган маданий юксалиш даври бошланди. Унинг ғоявий раҳнамолари , “шонли араб меросини”, ўтмишдаги арабларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳалардаги қудратини тиклаш вазифасини биринчи ўринга қўйган ҳолда, шарқ ва ғарб цивилизацияси элементларини синтезлаш, яъни умумлаштиришга ҳаракат қилишди. Араб Уйғониш даврига хос бўлган мафкуравий жараёнларда асосий ўринни ислом ислоҳотчилиги томонидан тақдим қилинган диний йўналиш эгаллади.
236 – 24891624-06-2026 -
ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ҲАДИСЛАРНИ ҚАБУЛ ВА РИВОЯТ ҚИЛИШДАГИ УСЛУБЛАРИ
Nodir QOBILOV (Muallif)Мазкур мақолада и слом илмлари тарихида алоҳида мавқега зга бўлган Имам Мухаммад ибн Исмоил Бухорийнинг (810-870) ҳадис ривоят цилишдаги услублари таҳлил қилинган. Муаллифнинг ровийдан ҳадис қабул қилиш ва етказишдаги цатъий шартлари, ҳадисларни тўплаш вауларни таснифлаш жараёнидаги ровийларни танлаш услуби, саҳиҳлик шартларининг айримлари, “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ ” асарининг ёзилиш услуби ва асарнинг номланишиш сабаблари баён қилинган. Жумладан, муҳаддиснинг устозларни танлаш ва санад ровийлари ҳақидаги ёндашувларни уз ичига олади.
Шунингдек, мақолада муаллифнинг санад ва матн танқидини олиб бориш йўллари ҳамда ривоятдаги ишончлилик мезонлари илмии нуқтаи назардан кўриб чиқилади. Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиь ас-Саиҳ ” ва бошқа асарларида ривоят қилиш услублари мисоллар орцали ёритилади.
Бундан ташқари, Имом Бухорий қўллаган услуб таҳлил қилиниб, амалда қўлланилиши ҳақида муҳим маълумотлар берилган. Имом Бухорийнинг ҳадисларни қабул ва ривоят ҳамда тасниф қилишдаги услублари ҳадис илмида ҳанузгача номаълум бўлган бир қатор илмий, амалий ва назарий методларни очиқлашга ёрдам беради.
Жумладан, мақола Имом Бухорийнинг ҳадисшунослик илмидаги илмий мероси, унинг услублари и слом илмлари ривожида тутган ўрни ва ҳозирги замон исломшуносликдаги аҳамиятини очиб беришга қаратилган.
Мақола том маънода Имом Бухорийнинг ҳадис илми соҳасидаги даражасининг буюклигини амалий жиҳатдан исбот ўлароқ кўрсатиб бериб, муҳаддиснинг шаънига турли асоссиз сўзларни айтувчи тоифаларга раддия сифатида муҳим далил ва манбаларни тақдим этади.38-4465214-05-2026
