- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МОВАРОУННАҲРДА ҲАНАФИЙЛИК МАЗҲАБИ РИВОЖИ
Raziya MATIBAYEVA (Muallif)Ҳозирги кунда исломшунослик соҳаси мутахассислари олдидаги масъулиятли вазифа миллий анъана ва қадриятларимизни ўзида мужассам этган ислом дини, хусусан, ҳанафийлик мазҳабини чуқур ўрганиш, унинг бағрикенглик асосларини халқимизга етказиш ва ёшларимизнинг мафкуравий савиясини кучайтиришдир.
Ҳанафийлик Марказий Осиё халқлари эътиқод қиладиган кенг тарқалган мазҳабдир. Суннийликдаги тўрт мазҳаб – ҳанафийлик, моликийлик, шофиийлик ва ҳанбалийлик орасида эътиқод қилувчилар сонининг кўплиги бўйича ҳанафий мазҳаби етакчи ўрин эгаллайди. Зеро, ҳанафийликка хос бағрикенглик тамойиллари унинг ислом оламида кенг ёйилишига сабаб бўлди ва ҳанафий мазҳабини ўрганиш нафақат республикамиз, балки Марказий Осиё минтақаси ва умуман бу мазҳаб тарқалган ҳудудларда долзарб масалалар қаторига кўтарилди.
Ушбу мақолада Имом Абу Ҳанифа асос солган ҳанафийлик мазҳабининг Мовароуннаҳрдаги ривожи ва унинг кенг кўламда тарқалиши сабаблари тадқиқ қилинган. Шунингдек, ушбу мазҳаб моҳияти, таълимоти ва қўллаган услуби ҳаётий масалаларда кўп қулайликлар яратиши таҳлил этилган.
133 - 141119323-06-2026 -
ИСЛОМДА ИЖАРА ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШДАГИ ЎРНИ
Mamurjon ERKAEV (Muallif)Ушбу мақолада ислом ҳуқуқида ижтимоий- ҳуқуқий муносабатларга оид ижара шартномаси билан боғлиқ масалалар тадқиқ этилган. Мазкур мавзуни ўрганишнинг аҳамиятли томони шундаки, инсонлар ўртасидаги ўзаро ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш билан бирга, соҳага доир бугунги кундаги долзарб муаммоларга ечим бўлади. Илмий мақолада “ижара” сўзининг луғавий маъноси луғат, мўъжам, қомус ва бошқа манбаларда келтирилган маълумотлар асосида муҳокама қилинган. Унинг илмий- истилоҳий маъноси борасида нафақат ҳанафий мазҳаби мужтаҳидларининг фикрлари балки, аҳли сунна вал жамоанинг бошқа мазҳаб фақиҳларининг фикрлари илмий жиҳатдан ўрганилиб, қиёсий таҳлил қилинган. Шунингдек, ижара шартномасининг шариатда жоизлиги билан боғлиқ далиллар, жумладан, Қуръон оятлари, ҳадислар келтирилиб, улар хусусида муфассир ва муҳаддисларнинг фикрлари ёритилди. Шу билан бирга ижара шартномасини шариатда жоиз эмас, деб даъво қиладиган олимларнинг фикрлари ва уларнинг далиллари баён қилинган. Уларнинг фикрлари атрофлича тадқиқ ва қиёсий таҳлил қилиниб, раддиялар билдирилган.
Мақсади. Ислом ҳуқуқига оид манбаларда ижара шартномалари билан боғлиқ маълумотларни таҳлил этиш, унинг ҳуқуқий асосларини илмий жиҳатдан асослаб беришдан иборат. Усуллар. Мавзуни ёритишда комплекс ёндашув, тизимлилик, тарихийлик, қиёсий-танқидий, манбашунослик каби методлар, шунингдек, умумий илмий-тадқиқот усулларидан кенг фойдаланилган. Натижалар. Ижаранинг луғавий маъноси хусусида луғат, мўъжам, қомус ҳамда фиқҳий манбаларда келган маълумотлар ўрганилди, таҳлил қилинди ва илмий хулосалар билдирилган. Демак, ижара сўзи луғатда “бирон бир амал эвазига берилган иш ҳақи” маъносини ифода қилган. Ижаранинг илмий-истилоҳий маъноси нафақат ҳанафий мазҳабига оид фиқҳий манбалар асосида балки, аҳли сунна вал жамоанинг бошқа мазҳабларига оид фиқҳий манбалар асосида ўрганилиб, қиёсий таҳлил қилинган. Демак, унинг илмий-истилоҳий маъноси: бир нарсани маълум миқдордаги эваз баробарига вақтинча фойдаланиш учун бериш ёки олиш ҳамда шахсни муайян бир эваз баробарига бирон бир ишга ёллашдир. Шунингдек, мақолада ижара шартномаси шариатда гарчи Қуръон оятлари, ҳадислар ва ижмои уммат (уламолар иттифоқи) асосида собит бўлган бўлса-да, истеҳсон масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Таъкидлаш жоизки, ҳанафий мазҳаби фақиҳлари ижтимоий муносабатлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда истеҳсон услубидан кенг фойдаланган.
16-2527304-07-2026 -
ФАҚИҲ АБУ БАКР ҲАДДОД ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА ТАДҚИҚОТЛАР ТАҲЛИЛИ
Abdullo M. QOSIM (Muallif)Имом Абу Бакр Ҳаддод Забидий хусусан фиқҳда, қолаверса, тафсир илмида ҳам кўплаб китобларни ёзишга муваффақ бўлган. Олим ёзган китоблари ҳаётлик давридан то бугунги кунга қадар илм аҳллари томонидан қабул бўлиб, улар орасида кенг ёйилган. Дунё кутубхоналарида у зотга тегишли қўлёзма манбалар кўп бўлиб, хусусан, «Мухтасар ал-Қудурий»нинг икки шарҳи – «ас-Сирож ал-ваҳҳож» ва «ал-Жавҳара ан-наййира» китобларининг қўлёзма нусхаларини топиш мумкин.
Абу Бакр Ҳаддод ҳанафий мазҳабидаги мўътабар матн китобларидан бири бўлмиш «Мухтасар ал-Қудурий» китобини шарҳлаган фақиҳлардан бири ҳисобланади. У киши аввалига «ас-Сирож ал-ваҳҳож» номли китоб ёзган. Бунда у юқорида айтилган китобни кенг тарзда шарҳлаган. Сўнгра, ундаги масалаларни қисқартириб «ал-Жавҳара ан-наййира» номли китоб таълиф қилган. Ушбу иккала асардан ҳанафий мазҳаби манбаларида кўплаб иқтибослар келтирилади.
Олимнинг тўлиқ исми – Абу Бакр ибн Али ибн Муҳаммад ибн Довуд ибн шайх Али ибн Абдурраҳмон Ҳаддод Аббодий Забидий Ҳанафий. «Аббодий» Аббодийя қишлоғига берилган нисбат бўлиб, олим аввалига шу шаҳарда туғилиб ўсиб, сўнг Ямандаги машҳур шаҳарлардан бири бўлган Забид шаҳрига кўчиб ўтган. У ерда қарор топиб, вафот этган. Шу боисдан ҳам у кишига нисбатан Аббодий Забидий деб айтилади. «Ҳаддод» дегани эса «темирчи» деган маънони билдиради. У зот ушбу ном билан машҳур бўлиб, «Ҳаддод», «Ҳаддодий» номини олган. Имом Абу Бакр Ҳаддод 720 ҳижрий йил ражаб ойида Аббодийя қишлоғида туғилган. Бу ҳақида Қосим ибн Қутлубғо «Тожут тарожум» китобида келтириб ўтган.
«Табақотул хавос» китобида келишича, Абу Бакр Ҳаддод зот ёзган асарлари тахминан 20 жилдга тенг келади. Имом Шаржий «Табақотул хавос» китобида шундай деган: «У зотнинг имом Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу мазҳабида битган буюк китоблари бор эди. Унга ўхшаш китобни ислом аввалидан то ҳозирги кунимизга қадар Ямандаги ҳанафий уламолар ёзмаган».
Ушбу мақолада фақиҳ Абу Бакр Ҳаддод ҳаёти ва илмий мероси бўйича амалга оширилган тадқиқотлар тадқиқ ва таҳлил қилинган.
65-726120-07-2026 -
ИСЛОМ ҲУҚУҚИДА ОРИЯ МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ШАРЪИЙ ҲУКМИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
Mamurjon ERKAEV (Muallif)Ушбу мақолада ҳанафий мазҳабининг классик даври манбаларида ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга оид ория масаласи, унинг шаръий ҳукми ва турлари ўрганилган. Ислом ҳуқуқига оид манбаларида ория масаласини ўрганишнинг аҳамиятли тарафи шундаки, инсонлар ўртасидаги ўзаро ижтимоий муносабатларни тартибга солиш билан бирга, мазкур соҳага доир бугунги кундаги долзарб муаммоларга ечим бўлади. Илмий мақолада Қуръон оятлари, ҳадиси шарифлар далиллар келтирилди. Шунингдек, ория масаласида фикр билдирган мовароуннаҳрлик ва ислом дунёсида таниқли ҳанафий мазҳаби фақиҳларнинг асарлари билан бир қаторда шофеъий мазҳаби фақиҳларидан Абу Исҳоқ Шерозийнинг (ваф. 486) “Муҳаззаб” асаридан иқтибослар келтирилди ва қиёсий таҳлил қилинди. Мақолада таҳлилга тортилган асосий масалалар юзасидан хулосалар берилди. Мақсад: Ислом ҳуқуқига оид манбаларида ория муносабатларини таҳлил этиш, унинг ҳукми, келадиган ўринлари ва турларини илмий жиҳатдан асослаб беришдан иборат. Усуллар: Мавзуни ёритишда, комплекс ёндашув, тизимлилик, тарихийлик, қиёсий-танқидий, манбашунослик каби методлардан кенг фойдаланилди. Натижалар. Мақолада ория муносабатлари гарчи Қуръон оятлари, ҳадиси шарифлар ва ижмои уммат (уламолар иттифоқи) асосида сабит бўлган бўлса-да, зарурийлиги жиҳатидан ихтиёрий хусусиятга эгалигига эътибор қаратилди. Шу билан бирга, ориянинг турлари, яъни “ҳақиқий ория” ва “мажозий ория” ҳамда уларнинг ҳар бири “мутлоқ ория” ва “муқайяд ория”га бўлишини ўрганилди. Хулоса. бугунги кунда ория масаласига ижтимоий муносабатларнинг бир кўриниши сифатида қараш одатга айланган бўлиб, унинг фиқҳий жиҳатлари унутилиб кетган. Лекин ория масаласининг ислом ҳуқуқи нуқтаи назаридан Мовароуннаҳрда ёзилган фиқҳий манбаларда алоҳида мавзу қилиб ўрганилиши ория масаласида қарор топадиган ҳақлар жамиятда фақиҳлар наздида қанчалар муҳим масала эканлигини кўрсатади. Иккинчи томондан ўзбек жамиятида ҳозирги модернизм ва глобаллашув кенгайиб бораётган бир даврда ория каби асрий қадриятлар унитилиб кетмаслиги учун унинг ҳуқуқий асосларини ислом динида бўлганлиги ва улар Қуръон, ҳадис ва фиқҳий манбалар орқали ҳуқуқий асослаб қўйилганлиги ва унинг остида катта яхшилик ва барака борлигини ёш келажак авлод шуурига сингдириш муҳим омил саналади.
74-857302-07-2026 -
ТОЖУ-Ш-ШАРИА – УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД ФАОЛИЯТИ ВА УНИНГ “МУХТАСАРУ-Л-ВИҚОЯ” АСАРИ
Nematullo NASRULLAEV (Muallif)Бухоронинг уч минг йилдан ортиқ тарихи давомида яшаб ўтган кўплаб маърифат дарғаларининг ибратли ҳаёт йўли, хулқ одоби, касбкори, илм-маънавияти, иймон-эътиқоди ҳақида ҳали етарлича маълумотларга эга эмасмиз. Мўғуллар босқини натижасида Бухоронинг хароб этилиши шаҳардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, илм-фан ва маданиятга ўз таъсирини ўтказди.
Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Тожу-ш-шари’анинг айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келган фаолияти ва ва ўша давр тарихий жараёнларни тадқиқ этилган. Бу даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қирмитий каби турли ботил оқим вакилларининг таъсири кучайган эди.Ўз даврида алломаталабаларга ибодат масалаларини енгил ва тез қабул қилиб, уни мустаҳкам ўзлаштиришга интилган. Чунки, мўғуллар даврида илм-маърифатнинг сусайиши одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар ўз анъаналари ва урф-одатларга содиқ туриб, халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга интилишган.
Айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ ва мукаммал асарларга эҳтиёж мавжуд бўлган. Бу асар ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишда эди. Олимнинг “Мухтасарул Виқоя” асари пухта, аниқ ва лўндалиги билан шуҳрат қозонган.
Муаллиф асарини ёритишда қисқаликка интилиб, фиқҳий масалаларни ўзига хос равишда осон услубда тушунтирган. Натижада талабалар уни қулай ва тез ўзлаштирган. Ҳанафий мазҳаби қоидаларига амал қилиб ёзилган ушбу асар, ўзидан аввал ёзилган манбаларни тўлдириши билан аҳамиятлидир.
Мақолада Мовароуннаҳр ва унинг қатор шаҳарлари хусусан, Бухоро шаҳрининг XIII-XIV асрлардаги ижтимоий-маданий муҳити, Убайдуллоҳ ибн Масъуд илмий-маънавий мероси,фақиҳнинг “Мухтасару-л-Виқоя” асари матни, унга ёзилган шарҳлар, ҳошиялар ва таржималари таҳлил қилинган. Шунингдек, асарнинг минтақа илмий муҳити учун таъсири, таълим тизимидаги ўрни, аҳли илм ва омма орасидаги аҳамиятига урғу берилган.Муаллиф ўз даврининг етук олими бўлиб, фиқҳий масалаларни чуқур билган ва уларни илмий таҳлил қилиш қобилияти ва услублари ўрганилиб, таҳлил этилган.
10 - 2135606-07-2026 -
БАДРУДДИН АЙНИЙ МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ ҲАДИСШУНОСЛИКДАГИ ЎРНИ
Barot M. AMONOV (Muallif)Мақолада XIV-XV аср Мамлуклар даврида яшаб ижод қилган Бадруддин Айнийнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш билан бирга маънавий меросининг ҳадис илми ривожида тутган ўрни ҳам тадқиқ этилган. Бадруддин Айний диний илм олиб улғайган бўлса-да, Мамлук султонлигининг маъмурий лавозимларда кўп йиллар давомида хизмат қилди. Шу билан бирга султонликдаги диний-илмий муҳитнинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Бундан ташқари, илмий фаолияти давомида тафсир ва Қуръон илми, суннат ва ҳадис илмида, сийрат, тарих ва тарожумда, тилшунослик ва адабиётда, ваъз, хутба ва руқия каби йўналишларда асарлар ёзди. Асарлари орасида Имом Бухорийнинг шоҳ асари “Саҳиҳул Бухорий”га ёзган шарҳи ҳанафий мазҳаби асосида шарҳланганлиги билан ислом манбашунослигида муҳим аҳамият касб этади. Бадриддин Айнийнинг асарлари орасида ислом оламида машҳур “Умдатул Қорий” асари бўлиб, у ҳанафий мазҳаби асосида шарҳланган. Бу асар ҳадис илмига оид энциклопедик асар бўлиб, содда ва аниқ услубда ҳадис матнининг маънолари, фиқҳий масалалари ва илмий жиҳатлари ёритилишидан ташқари, унинг грамматик – синтаксис, морфология қоидалари ва балоғат илмига тегишли жиҳатларига эътибор қаратилган. Дарҳақиқат, Бадриддин Айний ва Имом Бухорий ўртасида саккиз ёки тўққиз санад бўлиб, ишончли ва машҳур ровийлар орқали Фирабрийдан сўнг Бухорийга етиб боради. Фирабрийнинг Имом Бухорийдан “Саҳиҳул Бухорий”ни қилган ривояти Бадруддин Айнийга учта йўл орқали етиб келган. Улар: Абу Ҳайсам Кашмиҳаний (ваф. 389/999), Абу Муҳаммад Сарахсий (ваф. 381/991) ва Абу Али ибн Шибавайҳ орқали етиб келган. Имом Бухорийдан Айнийгача келтирилган санадлар уч йўл билан икки ровий орқали етиб келганини англашимиз мумкин. Натижада, “Умдатул Қорий” икки шайх Зайниддин Ироқий ва Тақийюддин Муҳаммад ибн Маъиниддин Муҳаммад ривоятлари орқали етиб келган Саҳиҳул Бухорий нусхаси асосида шарҳланганлигига амин бўламиз. Айний “Умдатул Қорий” асарини тасниф этишда ундаги масалаларни кенгроқ шарҳлар мақсадида турли китобларга мурожаат қилиб, улардан айримларидан иқтисоб келтириш йўли билан ёки тўғридан-тўғри матнни келтириш орқали 130 га яқин манбалардан фойдаланган. Мазкур мақолада Айнийнинг илмий фаолияти, Султонликда тутган ўрни, диний турли йўналишларда ёзган асарлари, жумладан, ҳадис илми йўналишида асарлари, шоҳ асари “Умдатил Қорий”нинг санади ва асарлари ичида Мовароуннаҳр уламолари асарларига ёзилган шарҳ тўғрисида маълумотлар ёритилган.
24-3124406-07-2026 -
МОВАРОУННАҲРДА ФИҚҲ ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
Muzaffar Murodovich KAMILOV (Muallif)Ушбу мақолада Марказий Осиёда ҳанафийлик мазҳаби бошқа исломий мазҳаблар, фирқалар, мактаблар, тариқатлар орасида ўзига хос мавқени эгаллагани таҳлил этилган. Тадқиқ этилган манбалар шуни кўрсатадики, Мовароуннаҳрда IX асрдан бошлаб то XIII аср охиригача ҳанафийлик мазҳабида узлуксиз доимий анъаналар давом этган. Мақолада айнан мана шу жиҳатларга алоҳида урғу қаратилган. Ушбу мақолада мазҳабнинг буюк намоёндалари доираси - муфтийлар, мужтаҳидлар, устозлар, мўътабар матн, асарлар муаллифлари, ўз даврининг кўзга кўринган диний арбоблари шахсиятлари аниқланган. Улар ҳақида маълумотлар тўпланган. Биринчидан, ҳанафийлар анъаналарига суянган ҳолда, иккинчидан, йиғилган маълумотлар таҳлили натижаларига қараб, ушбу мактаблар тарихи бўйича янги илмий хулосалар илгари сурилган.
Мақолада Мовароуннаҳрда шаклланган Самарқанд, Бухоро, Шош, Фарғона, Хоразм ва Устуршана мактабларида етишиб чиққан фақиҳлар тўғрисида библиографий маълумотлар тақдим этилган бўлиб, уларга тегишли асарларнинг минтақа фиқҳ илми ривожидаги аҳамиятига ҳам тўхтаб ўтилган. Мазкур олимларнинг етишиб чиқиши ҳамда улар томонидан ёзилган асарларнинг мусулмон дунёсининг турли минтақаларига тарқалишда муҳим рол ўйнаган минтақадаги сиёсий-ижтимоий ҳолат ҳам таҳлил этилган. Ушбу омиллар Мовароуннаҳр минтақаси XI-XIV асрлар оралиғида ҳанафий мазҳаби ривожланишининг марказига айланишига сабаб бўлгани мисоллар асосида тадқиқ этилган.
4-16201424-07-2026 -
МОВАРОУННАҲР АЛЛОМАЛАРИНИНГ ФИҚҲ ИЛМИ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ
Muzaffar KAMILOV (Muallif)Ушбу мақолада Мовароуннаҳр алломаларининг фиқҳ илми ривожидаги ўрни вауларнинг и слом ҳуқуқшунослиги тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси бирламчи манбалар асосида илмий таҳлил қилинган. Тадциқот доирасида ҳадис ва фиқҳ илмларининг минтақада шаклланиши, уларнинг институционал ва интеллектуал асослари, шунингдек, Ироқ ва Хуросон илмий мактабларинингушбу жараёнга ижобий таъсири атрофлича баён қилинган. Икки мактаб олимларининг илмий ҳамкорлиги натижалари асрлар давомида ижобий натижа сифатида намоён бўлиб келгани изоҳланди. Шу билан бирга, Мовароуннаҳрда шаклланган илмий муҳит, Мадраса таълим тизими, илм аҳлига бўлган ижтимоий муносабат ҳамда сиёсий барқарорлик каби омиллар мазкур ҳудудда фиқҳ илмининг ривожланишига муҳим замин яратгани ўз ифодасини топган.
Мақолада Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Маргиноний ва Абулайс Самарқандий каби йирик алломаларнинг ҳадисшунослик ҳамда фиқҳ илми ривожига кўшган ҳиссаси илмий нуқтаи назардан ёритилган. Хусусан, уларнинг асарлари орқали ҳадис ва фиқҳ ўртасидаги узвий боглиқлик, назарий-ҳуқуқий қоидаларнинг амалий ҳаётга татбиқи ва ҳанафий мазҳабининг методологик асослари таҳлил қилинган. Шунингдек, Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби қиёс, истиҳсон ва ижтиҳод каби ҳуқуқий усуллардан самарали фойдаланган ҳолда назарий фиқҳни амалий қозиёт ва фатво амалиёти билан уйгунлаштиргани кўрсатилган.
Шу билан бирга, мақолада Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг минтақавий ва халқаро таъсири ҳам таҳлил қичинган. Марказий Осиё, Ҳиндистон ва Усмонли ҳудудларида ҳанафий ҳуқуқ анъанаюрининг тарқазишида Мовароуннаҳр уламолари мероси муҳим аҳамият касб этгани асослаб берилган. Бу жараёнда Мадраса института илмий билимларнинг узлуксиз узатилииш ва фиқҳий мероснинг кенг тарқалишида муҳим роль ўйнагани қайд этилган.
Тадқиқот натижалари бўйича Мовароуннаҳр алломачари томонидан шакллантирилган илмий анъана фақат уз даври билан чекланиб цолмагани, бачки ислам ҳуқуқшунослигининг кейинги ривожига ҳам кучли таъсир кўрсатгани асосланган. Улар яратган улкан мерос фиқҳ илмини тизимлаштириш, унинг назарий ва амалий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқий тафаккурнинг бардавом ривожига хизмат қилган муҳим манба сифатида баҳоланган.4-12721723-05-2026 -
“ТАНҚИҲ АЛ-УСУЛ” АСАРИ ВА УНИНГ ШАРҲИДА МУАЛЛИФ МАҲОРАТИ
Nematullo NASRULLAEV (Muallif)Ушбу мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа қаламига оид “Танқиҳ ал-усул” ва унинг шарҳи “Ат-Тавзиҳ фи ҳалли ғавамиз ат-Танқиҳ” ҳақида сўз боради. Бу асарлар ислом дунёсида машҳур бўлиб, фиқҳ усули бўйича ишончли матн ҳисобланади. Садр аш-шариъа мазҳаб қарашлари марказида ҳанафийлар уч имоми – Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад Шайбоний ғоялари ётади. Асар ҳанафий ва шофеъий мазҳабига хос муштараклик билан баён этилган.
Садр аш-шариъа манба сифатида Фаҳрул ислом Баздавийнинг “Усул”, Фахруддин Розийнинг “ал-Маҳсул”, Ибнул Ҳожибнинг “Усули Ибнул Ҳожиб” асарларидан фойдаланган.
“Танқиҳ” ва унинг шарҳи “Тавзиҳ” усул, мантиқ ва тил қоидаларига мувофиқ тартибланган. Унда айрим тасаввуф ва фалсафий масалалар ҳам зикр этилган. Бу икки матн Имом Аъзам ва унинг мазҳабини мудофаа этишга қаратилган. Садр аш-шариъа шофеъий олими Фахруддин Розийни чиройли услуб билан танқид қилади. Ибнул Ҳожиб ҳақида сўз юритишда унга мўътадил ёндашади. Умуман бировга қарши фикр билдиришда унга самимий тилаклар изҳор этиб, рақибининг хатосига узур қидирган ҳолда нозик иборалар билан мунозаларга интилади. Садр аш-шариъа усул таркибларидан бўлган фиқҳни таърифлар экан, Абу Ҳанифанинг таърифини афзал кўрган. Уни бошқа илмлардан ҳоли этиш учун “амал хусусида” иборасини қийл ўлароқ зикр этган.
Бир илмнинг бирдан ортиқ мавзуси бўлиши мумкинми? Баҳс-мунозарасига Садр аш-шариъа ҳам киришган. Мовароуннаҳр машойихларига кўра, усули фиқҳ фақат фиқҳ билан боғланган илмдир. Калом, мантиқ ва фалсафа билан ҳеч алоқаси йўқ. Бу мавзуда ўлка машойихларидан фарқли фикрлаган Садр аш-шариъа, мутлақ эмас, балки нисбий бир илмнинг бирдан ортиқ мавзуда бўлишини инкор этмайди. Садр аш-шариъа бу мавзуда Абу Ҳомид Ғаззолийдан таъсирланган.
Садр аш-шариъа, ҳукмни шаръий ва ғайри шаръий икки турга бўлади. Унга кўра, “Ҳукм ақлга эмас ҳукм қилувчига муҳтож, ҳоким эса Аллоҳдир”. Рухсат – масаласини: айни ҳақиқий, ҳақиқий, мажозий ва айни мажозий деб тўртга тақсим этиб, уни кенг ёритиб беради. Муаллиф матн ва унинг шарҳида яна бир қатор масалаларга кириб боради.
Демак, “Танқиҳ ал-усул” ва унинг шари ҳанафий мазҳаби асосида аралаш методга кўра ёзилган. Садр аш-шариъа асар таснифида Баздавий, Розий ва Ибнул Ҳожибларнинг усул китобларига таянган. Муаллиф томонидан бу матнлардаги ўхшашлик ва фарқлилик, янгилик ва такрорлар муқояса йўли билан таҳлил этилган. Ўз ўрнида мазкур матнларга қатор шарҳ, ҳошия, таржима ва таълиқалар битилган. Матн ва унинг шарҳи узоқ йиллар мадрасаларда ўқитилиб келинмоқда.
13-2133517-07-2026 -
ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА МУСУЛМОН ОЛАМИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТГАН МУФАССИРЛАР
Davronbek MAKHSUDOV (Muallif)Амир Темур ҳокимият тепасига келгач, барча соҳалар каби илм-фанда ҳам улкан ривожланишлар амалга оширилди. Таъкидлаш керакки, ушбу ривожланиш темурий ҳукмдорлари даврида ҳам давом эттирилди. Илм-фан негизида тафсир илми ҳам ривожландики, буни ўша даврда яшаган муфассирлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Бир нарсага алоҳида урғу бериш керакки, темурийлар жаҳон саҳнасига илм-фан ҳомийлари сифатида чиқдилар, улар улкан кутубхоналар, илмий мажлислар, мадраса ва мактабларга асос солдилар. Шу тарзда мўғуллар ҳукмронлиги даврида вайрон бўлган кўплаб илмий муассасалар яна қайтадан тикланди. Натижада мусулмон оламининг турли жойларида ўнлаб муфассирлар фаолият юритди. Улар мусулмонларнинг муқаддас манбаи бўлмиш Қуръони каримни илмий асосда тафсир қилдилар ва одамларга унинг талқинларини етказдилар. Айтиш керакки, бу даврда темурийлар етиб бормаган ерларда ҳам илм-фан гуллаб яшнади. Эътиборли жиҳати шундаки, уларнинг ёзган асарлари бугунги кунгача ислом олимлари томонидан қайта-қайта ўрганиб келинмоқда. Мақолада ҳам XV асрда яшаган муфассирлар фаолиятига урғу берилган.
31-4243423-06-2026 -
БУРҲОНИДДИН МАРҒИНОНИЙНИНГ “АЛ-ҲИДОЯ” АСАРИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Boburmirzo BOTIROV (Muallif)Жаҳон илм-фани учун Мовароуннаҳрда фаолият олиб борган олимлар, хусусан, фақиҳларнинг меросини ҳам ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, мовароуннаҳрлик фақиҳлар ислом оламининг барча минтақаларида ҳам эътироф этилган. Улар томонидан ёзилган фиқҳий асарлар эса ҳозирги вақтда ҳам илмий даргоҳларда ислом фиқҳи бўйича дарслик вазифасини ўтамоқда. Бу Мовароуннаҳрда фиқҳ илмининг юзага келиши, ривожланиш босқичлари, йўналишлари, ўзига хос жиҳатлари ва анъаналарини ўрганишга жиддий ёндашиш кераклигини кўрсатмоқда. Бугунги кунда ислом дини ва унинг асосий қисми бўлмиш фиқҳ Ислом ҳуқуқшунослигини давр талабларини назарда тутган ҳолда ўрганиш ва уни ўзлаштириб, амалий ҳаётда ундан фойдаланиш бир заруратга айланди.
Ушбу мақолада Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ал-Ҳидоя” асарида ғоялар ва тавсияларни тадқиқ қилиш, ундаги мулкий муносабатларни тартибга солишга оид кўрсатмаларни таҳлил этиш натижасида, мулкнинг муомалада бўлиши, айниқса, омонат сақлашда ўзига хос қоидалар назарда тутилганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Юк топширувчининг омонат сақловчига ишончини “Ҳидоя”да ҳуқуқий муносабатларда ҳам кўриш мумкин. Фақат ўша давр нуқтаи назаридан, ушбу муносабатлар соддароқ кўринишда тартибга солинган. Шунингдек, балоғат ёшига етмаган, ақли заиф ва қулларнинг субъект сифатида ҳуқуқий ҳолати ҳақида ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Бугунги мураккаб даврда жамият тараққиётига хатарли бўлган экстремистик оқимлар ва фундаменталистлар ислом динининг моҳият ва мазмуни ҳамда олий инсоний меъёрларини бузиб талқин қилиб, афсуски, ундан ўз тубан мақсадлари йўлида фойдаланишмоқда. Ҳозирги даврда ислом таълимотининг туб моҳияти, унинг тинчликсеварлик ва инсонпарварлик мақсадларга қаратилган ғояларини тўғри талқин этиш, фиқҳнинг амалий ҳаёт билан чамбарчас боғланган бир ҳуқуқий тизим эканлигини кўрсатиш нечоғли илмий ва амалий аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб бериш долзарб аҳамиятга эга. Умуман олганда, Бурҳониддин Марғиноний ёзган тўрт жилдлик “Ҳидоя” китоби суннийлик оқимида ҳанафий мазҳаби бўйича бир муҳим ва мукаммал ҳуқуқий кодекс сифатида 55 дан ортиқ китоб, юзлаб бобу фаслдан таркиб топган бўлиб, ислом ҳуқуқининг барча соҳаларини қамраб олади.
38 - 4530504-07-2026 -
ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ВА ҚАФФОЛ ШОШИЙ “МАҚОСИДИЙ” ҚАРАШЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Ibrahim USMANOV (Muallif)Мазкур мақолада мовароуннаҳрлик ўрта аср икки алломаси – Ҳаким Термизий ва Қаффол Шошийнинг “мақосид аш-шариа” – “шариат мақсадлари” бўйича муҳим асарлари қиёсий таҳлил қилинган. Мақосид аш-шариа – ислом ҳукмлари ортида турган ҳикмат, мақсадлар, ғоялар, сабабларни баён қилади. “Мақосид аш-шариа”нинг дастлабки тизимли таълимотга айланиши, унинг назарий асослари яратилиши IX-X асрларга тўғри келади.
Мақолада Ҳаким Термизийнинг илк мақосидий олим сифатидаги фаолияти таҳлил қилинган. Термизийга яқин давр ва ҳудудда яшаб мақосидий фикрлар улашган бир неча уламоларнинг ёзган асарлари умумий тарзда кўриб чиқилиб, мовароуннаҳрлик олим Қаффол Шошийнинг “Маҳосин аш-шариа” асари қиёслаш учун қуйидаги омиллар туфайли танлаб олинди: биринчидан, ҳудуд ва давр яқинлиги, Шошийнинг асари машҳур бўлган ҳамда тўлиқ ҳолда бизнинг давримизгача етиб келган.
Қаффол Шоший Мовароуннаҳрда шофеий мазҳаби олими сифатида фаолият кўрсатгани, Ҳаким Термизий эса гарчи ҳанафий ҳисобланса-да, машҳур “Табақот аш-шофиийя ал-кубро” асарида иккинчи табақа шофеий уламолар сирасида зикр этилгани мақолада ёритилган.
Мақолада Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал” ва Қаффол Шошийнинг “Маҳосин аш-шариа” асарида “ҳукмларнинг иллатлари (сабаб, мақсад)” мавзусига урғу берилган. Ҳар иккала олим ҳукмларнинг иллатларини аниқлашда ёндашган услуб баҳс қилиниб, Термизийнинг ёндашувида завқий-ирфоний руҳият устувор экани, Шоший эса рационал тафаккур доирасида реал воқеъликка таянгани мақолада очиб берилган.
Термизий ва Шоший ўз асарларида бир қанча ўхшаш мавзуларни муҳокама қилганлар, аксарият ҳолларда турли натижаларга келганлар. Айрим фиқҳий ҳукмларнинг иллатларини аниқлашда эришилган ўхшаш хулосалар мавзунинг ирфоний таъвил қилиш имкониятининг чеклангани билан изоҳланиши мақолада кўрсатиб берилган.
Мақола хулосасида Термизий ва Шошийнинг ибодат ва муамалот масалаларидаги иллатларни уйғунликда кўриб чиққани, уларнинг услубларидаги фарқлар, хусусан “Исбот ал-илал”да Термизий қўлланган луғавий-таҳлилий, тажриба, келиштирув, ирфоний, амалий услублар хусусиятлари очиб берилган. Юқорида санаб ўтилган беш услуб Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал”даги ижодий фаолияти йўналишлари доирасини акс эттириши аниқланган.12 - 2037708-07-2026
