الكلمات المفتاحية:
жамият маънавият маданият инновация давлат миллий давлатчилик тафаккури ғоявий таълим-тарбия ҳуқуқий онг ҳуқуқий маданият дин эътиқод миссионерлик прозелитизмالملخص
Мақолада жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, фуқаролар онгида миллий давлатчилик тафаккури тараққиётининг ғоявий-тарбиявий хусусиятлари, усул ва воситалари ёритилган. Ҳозирги глобаллашув даврида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг ижобий ва салбий омиллари аниқланиб, илмий-фалсафий таҳлили баён қилинган. Таълим-тарбия тизимида ёшлар дунёқарашини ривожлантиришга доир таклиф ва хулосалар берилган. Фуқаро-жамият-давлат муносабатларида уйғунликни шакллантиришнинг долзарб масалалари ёритилган.
Шунингдек, мамлакатда яшаётган турли миллатлар ўртасида бағрикенглик сиёсатини ривожлантириш, жамиятда миллий бирдамликни таъминлаш, умуммиллий маданиятни ва маънавиятни кучайтиришнинг зарур йўллари кўрсатилган. Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, миллий давлатчилик тафаккурини ривожлантириш, маънавиятни юксалтириш йўлида кўплаб ислоҳотлар ўтказилаётганлиги ва илмий-амалий чора-тадбирларнинг таъсирчанлик хусусиятлари очиб берилган. Жумладан, ёшларга муносиб таълим-тарбия беришда устоз-шогирдлик тизимларининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг аниқ вазифалари белгилаб олинган. Шарқ мутафаккирларининг аҳлоқий қарашлари, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшларга оид беш ташаббус лойиҳаси»дан келиб чиқиб, ёшлар онгида мафкуравий иммунитет ҳосил қилишнинг усуллари ёритилган.
Хуллас, маънавий-маърифий ишлар натижаларини сарҳисоб қилиб, эришилган ютуқ ва камчиликларни аниқлаб, таҳлил қилиш истиқболдаги вазифаларни аниқ белгилашнинг муҳим аҳамият касб этиши кўрсатилган.

