Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • БАЛОҒАТ ИЛМИДА КИНОЯ ВА ТАШБИҲГА ОИД НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАР

    Salima RUSTAMIY (Muallif)

    Бугунги кунда жаҳон тилшунослиги ва адабиётшунослигида балоғат илмининг тарихи, тузилиши, аҳамияти, истилоҳлар маъноси, бадиий воситаларнинг қўлланиш усулларини ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Ўрта аср ислом алломалари асарларида балоғат илмининг таркибий қисмларидан бири баён илми фикрни очиқ-ойдин, аниқ ифодалаш усулларини ўрганиши таъкидланган. Айрим мутахассисларнинг фикрича «баён» ва «балоғат» сўзларини айнан бир маънода қўллаш ҳам мумкин. Яъни иккала истилоҳ ҳам мусулмон шарқи илмлар таснифида нутқ санъатининг энг юқори даражаси, фасоҳат ва камолот чўққисига кўтарилган ҳолати сифатида ҳам қаралган.


    Мазкур мақолада баён усулларидан бўлган киноя ва ташбиҳнинг хусусиятлари Абу Ёқуб Юсуф Саккокий, Абдурраҳмон Қазвиний ва Атоуллоҳ Ҳусайний каби олимларининг балоғат илмига оид асарлари асосида тадқиқ қилинган. Мақолада киноя ва ташбиҳнинг таърифи, уларнинг таркиби ва турлари масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.


    Kиноя ва ташбиҳнинг хусусиятлари араб олимлари томонидан илк ўрта асрлардан бошлаб ўрганила бошланган. Олимлар кинояни сифат, мавсуф ва нисбат, қариба ва баъида турларга ажратганлар. Шунингдек, араб тилида балоғат илмининг шаклланишида муҳим ўрин тутган Абу Ёқуб Юсуф Саккокий киноянинг таъриз, талвиҳ, рамз ва ишора турларини кўрсатиб ўтган. Кейинги олимлар бу борада уларнинг фикрларини ривожлантирганлар.


    Мақолада шунингдек, энг кўп қўлланиладиган санъат турларидан ҳисобланувчи ташбиҳнинг рукнлари, турлари кўрсатилган. Ташбиҳнинг хусусиятларига кўра таснифлари, турлари ва номлари балоғат илмининг ривожланиши давомида маълум даражада ўзгариб борган. Ташбиҳ ўхшовчи ва ўхшатилувчининг хусусиятларига кўра ҳиссий ва ақлий, муфрад ва мураккаб, малфуф (ўралган), мафруқ (ажратилган), тасвия (тенглаштирилган), жамъ (тўпланган) турларга ажратилади. Ўхшаш жиҳатига кўра ҳақиқий ва хаёлий; муфрад, мураккаб, мутаъаддид; ҳиссий ва ақлий; тамсилий ва ғайритамсилий; муфассал ва мужмал; қариб мубтазал ва ғариб баъид қисмларга бўлинган. Ўхшатиш воситасига кўра мурсал, муаккад ва ташбиҳнинг мақсадларига кўра мақбул ва мардуд қисмлари мавжуд. Мақолада балоғат илмида ташбиҳнинг рукнлари иштирокига кўра саккиз тури, мартабаларига кўра уч тури, маъносига кўра етти тури ишлангани далилланган.

    4 - 10
    166
    33
    07-07-2026
  • XI-XII АСРЛАР МОВАРОУННАҲРДА ЁЗИЛГАН ҲАНАФИЙ ФИҚҲИГА ОИД АСАРЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС УСЛУБЛАРИ

    Bekzodbek MUXTAROV (Muallif)

    Ушбу мақола XI-XII асрларда Мовароуннаҳрда ёзилган ҳанафий фиқҳига оид асарларнинг тадқиқига бағишланган. Маълумки, XI–XII асрларда Мовароуннаҳрда фиқҳ илмининг ривожининг олтин даври ҳисобланади. Ҳанафий фиқҳи илмининг иккинчи йирик соҳаси «фуруъ ал-фиқҳ» илми бўлиб, у «усул ал-фиқҳ» илмида белгилаб берилган қоидалар асосида ишлаб чиқилган амалий ҳукмлар мажмуи ҳисобланади. Унда мужтаҳидларнинг шаръий далиллари, улар асосида чиқарилган ҳукмлар ва фатволар жамланган. Ўрганувчиларга осон бўлиши учун ҳукмлар мавзулар асосидаги матнлар шаклида тартибланган. Тили равон, халқчил, замон ва макон шароитлари инобатга олинган, замонавий масалалар ҳамда фатволар киритилиб, мазҳаблар ҳукмлари қиёсланади.


    Мазкур даврда ўлкада ҳанафий фиқҳ илмининг усул ва фуруъ йўналиши ҳамда уларнинг матн, жадал, хилоф, аҳком, фароиз, шурут, адаб ал-қози, ҳиял, сияр, ихтисоб, фиқҳий қоидалар илми ҳамда фатво жанрларида 50 га яқин машҳур асарлар таълиф этилган. XI–XII асрларда ёзилган фиқҳий манбалар методологияси кейинги даврдаги асарлар ёзилишига асос бўлиб хизмат қилди. Жумладан, фуруъ ал-фиқҳ илмига оид: Абул Ҳусайн Қудурийнинг «Мухтасар ал Қудурий», Абу Лайс Самарқандийнинг «Хизонат ал фиқҳ», Имом Сарахсийнинг «ал-Мабсут», Алоуддин Самарқандийнинг «Туҳфат ал-фуқаҳо», Алоуддин Косонийнинг «Бадое ас-саное фи тартиб аш-шарое», Бурҳониддин Марғинонийнинг «Бидоят ал-мубтадий» ва «ал-Ҳидоя шарҳ ал-бидоят ал-мубтади» ҳамда Носируддин Самарқандийнинг «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» каби мўътабар матнлар ҳам мазкур даврда таълиф этилган.


    XI–XII асрларда Мовароуннаҳрда ёзилган ҳанафий мазҳабининг фиқҳий мўътабар манбалари ўз соҳасининг етук олимлари, ишончли фақиҳлари томонидан ёзилган. Мазкур асарлар: заиф ривоятлар, кучсиз сўзлардан холи, фиқҳий ихтилофларнинг барчаси келтириб ўтилмагани, ўқилиши осон, далил ва ҳужжатлар зикр этилмаслиги, қисқа ва ёдлашга осон бўлиши билан ажралиб туради. Шу билан бирга, мазҳаблар ўртасидаги фиқҳий ихтилофлар ҳам зикр этилган бўлиб, бу эса мазҳаблар ва уларнинг далиллари борасидаги фиқҳий масалаларни тўғри ва чуқур англаш, қиёсий тадқиқ эта олиш кўникмасининг шаклланишида муҳим саналади.


    Ушбу мақолада Мовароуннаҳрда ёзилган ҳанафий фиқҳига оид асарлар, уларнинг жанри, услублари, муаллифларнинг ўзига хос ёндашувлари ҳамда ҳанафий фиқҳ илми ривожидаги ўрни тадқиқ этилган.

    98 - 105
    281
    31
    06-07-2026
  • ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ДИНИЙ ОМИЛНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ

    Dilafruz TURDIEVA (Muallif)

    Жаҳон сиёсати муайян давлатнинг ўзига хослиги ва урф-одатлари билан боғлиқ шароитлар ҳамда омиллар туфайли давлатларнинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда мураккаб ва кўп қиррали муносабатдир.


    Халқаро муносабатларда диннинг ўрни иқтисод ва сиёсатчалик муҳим деб ҳисобланмайди. Лекин дунёда турли динлар ниқоби остида юзага келаётган низо ва келишмовчиликлар жаҳон ҳамжамиятига диний омилнинг қанчалар муҳим экани, бу омил чегара билмаслиги, муайян давлат ҳудудида қолмаслигини такрор ва такрор эслатмоқда. XX асрда динга бўлган салбий муносабат XXI асрга келиб тубдан ўзгарди, дин шахс ва жамият ўртасидаги боғловчи, жаҳон ҳамжамияти сиёсий тизимида келишувга эришишдаги муҳим омил сифатида кўрила бошлади. Жаҳон сиёсатида диний омилнинг кучайиши нафақат глобаллашув, балки халқаро муносабатларнинг кўп асрлик секуляризация жараёни билан ҳам бевосита боғлиқ ҳисобланади.


    Маълум йўналишлардан келиб чиққан ҳолда сиёсий омилга таъсир этувчи тизим турли кўринишга эга бўлса ҳам, лекин умумий тартибда у иқтисодий, жўғрофий, этномиллий, диний, маданий, ижтимоий-сиёсий ва тарихий жараёнлар билан боғлиқ ҳисобланади. Ушбу мақолада ҳозирги кунда халқаро сиёсатда маданий ва диний омил ҳам бошқа омиллардан кам бўлмаган муҳим аҳамият касб эта бошлагани, жаҳон сиёсатида диний омилнинг кучайиши нафақат глобаллашув, балки халқаро муносабатларнинг кўп асрлик секуляризация жараёни билан ҳам бевосита боғлиқ экани, ХХ асрга келиб халқаро муносабатларнинг диний анъаналар доирасида намоён бўлишида диний омил ўзини борича намоён эта бошлагани, у ҳақда турли назария ва қарашларнинг пайдо бўлишига асос бўлгани ҳамда ушбу назариялар таҳлили, бундан ташқари диний омилнинг жамиятнинг барча соҳаларига кўрсатган таъсири тадқиқ этилган.


    Мақолада диний омил ва унга берилган таърифлар, Малайзия тарихи, диний-фалсафий таълимотлари, мазкур ўлкада диний омилнинг жамият ва сиёсатидаги ўрнини ўрганишда қиёсий-тарихий, типологик, герменевтик ҳамда адабиётларни комплекс таҳлил этиш усулларидан фойдаланилди.

    75 - 86
    317
    19
    06-07-2026
  • МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ ТАДҚИҚИ

    Saidafzal SAIDJALOLOV (Muallif)

    Маҳмуд Замахшарий мероси бўйича асрлар давомида олиб борилган изланишларнинг асосий жиҳатларини тадқиқ ва таҳлил қилиш.


    Кириш қисмида Замахшарий асарлари борасида олиб борилган тадқиқотлар ва уларнинг муаллифлари борасидаги умумий маълумотлар тақдим қилинган. Замахшарийшуносликнинг Шарқу Ғарбдаги тараққиёти ҳақида маълумотлар берилган. Аллома асарларининг юртимизда ўрганилиши ёритилган.


    Услублар қисмида мақолани ёзишда фойдаланилган тарихий таҳлил, анализ, синтез, индукция, дедукция каби методларнинг аҳамияти изоҳланган ва бу борада аллома меросидан мисоллар келтирилган.


    Натижалар қисмида Замахшарий меросини ўрганиш орқали тарих, исломшунослик, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид, тилшунослик, манбашунослик, грамматика ва адабиётшунослик каби турли фанларнинг муайян даврдаги ҳолати, ривожланиш тенденциялари, ўзаро таъсири, уйғун ва фарқли жиҳатлари ҳақидаги илмий хулоса ва натижалар олиш имконини бериши баён қилинган.


    Муҳокама бўлими уч қисмдан иборат. Биринчи қисмда Замахшарийнинг ҳаёти ва асарлари ҳақида мўъжаз маълумотларни тақдим қилган манбалар ҳақида маълумотлар тақдим этилган. Бунда асосан табақот жанрида ёзилган асарларга аҳамият қаратилган. Тарих, тилшунослик, тафсир ва фиқҳ йўналишида ёзилган тарихий манбаларда аллома ҳаёти ва фаолиятининг акс эттирилиши баён қилинган. Иккинчи қисмда Маҳмуд Замахшарий ва унинг илмий фаолиятига бағишланган алоҳида тадқиқотлар таҳлили тақдим этилган. Замахшарий ҳаёти ва фаолияти, унинг тилшунослик ва тафсиршуносликка қўшган ҳиссасига оид изланишларда аллома асарлари сони ва мавзусининг таҳлил этилиши ўрганилган. Учинчи қисмда Маҳмуд Замахшарийнинг муайян асарига бағишланган тадқиқотларнинг кириш қисмида аллома мероси ҳақидаги маълумотлар қиёсланган. Алломанинг тилшунослик ва тафсирга оид асарлар тадқиқотлар марказида бўлиб келган. Ҳар бир тадқиқотда Замахшарий асарлари таҳлили берилган.


    Хулоса қисмида қуйидагилар таъкидланган: Қадимдан муаррихлар ва мутахассислар эътиборида бўлиб келган Маҳмуд Замахшарий мероси ҳозирги даврда ҳам дунёнинг турли чеккаларида илмий изланишлар асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Хориж тадқиқотчилари Замахшарийнинг ҳаёти ва у яшаган давр билан боғлиқ маълумотлар ҳамда алломанинг асарларида кўтарилган масалалар борасида илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Маҳмуд Замахшарий 90 дан ортиқ асарлар муаллифидир. Улар уч қисмга бўлиб ўрганилади: 1. Матбуъ (нашр қилинган). 2. Махтут (қўлёзма). 3. Мафқуд (йўқолган). Замахшарийшуносликдаги асосий йўналишлари тилшунослик ва тафсиршуносликдир. Мақолда Замахшарий меросининг асосий жиҳатлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.

    22 - 31
    266
    26
    06-07-2026
  • PASHTU TILIDA KOPULYATIV QO‘SHMA SO‘ZLARNING STRUKTUR-SEMANTIK TAHLILI

    Ugiljon S. ABDUVALIYEVA (Muallif)

    So‘z yasalish masalasi, xususan, kopulyativ qo‘shma so‘z hosil bo‘lish yo‘llarini zamonaviy metodlar asosida tadqiq qilish hozirgi zamon tilshunosligining dolzarb muammolaridan biri bo‘lib qolmoqda. Bu masalaning dolzarbligi, ayniqsa, pashtu tili kabi kam o‘rganilgan tillar uchun ortib bormoqda, chunki til lug‘at boyligining zamon talabiga mos ravishda boyib borishi bilan bog‘lanib ketadi. Tilning lug‘at fondi dinamik xarakterga ega bo‘lganligi uchun unda kechayotgan jarayonlarni sinxron planda tadqiq etish hamisha ilmiy ahamiyatga molik. Pashtu tili grammatikasi borasida ingliz, rus, afg‘on hamda o‘zbek tilshunos olimlari tomonidan bir qator ishlar turli mavzularda amalga oshirilgan. Lekin aynan kopulyativ qo‘shma so‘zlarga to‘xtalgan joyini topish mushkul. Ko‘rib o‘tilayotgan mazkur ishda hind-yevropa tillar oilasining eroniy tillar guruhiga kiruvchi pashtu tilidagi fe’l so‘z turkumi ishtiroki orqali hosil bo‘lgan kopulyativ qo‘shma so‘zlarning strukturasi va semantikasi kompleks ravishda tadqiq etildi. Mazkur ilmiy maqola pashtu tilidagi ot + fe’l, fe’l + fe’l va aralash turdagi fe’l shakllari orqali yasalgan kopulyativ qo‘shma so‘zlarning tahliliga bag‘ishlanadi. Shuningdek, ushbu tadqiqot ishi kopulyativ qo‘shma so‘zlarning lug‘aviy qatlamlardagi o‘rni va vazifasini belgilash, ularning mazmun-mohiyatini to‘g‘ri anglash imkonini beradi. Tahlil davomida fe’l so‘z turkumi orqali yasalgan kopulyativ qo‘shma so‘zlar guruhlarga bo‘lib o‘rganildi. Tadqiqot ishidan ko‘zlangan asosiy maqsad pashtu tilidagi aynan fe’l so‘z turkumi ishtiroki orqali yasalgan kopulyativ qo‘shma so‘zlarni struktur va leksik jihatdan tahlil qilishdir. Ushbu ilmiy tadqiqot ishida pashtu tilidagi fe’l turkumiga oid kopulyativ qo‘shma so‘zlar qanday ifodalanishi, uning faqat shu tilga xos xususiyatlari, nozik jihatlari o‘rganildi. Shuningdek, maqola kopulyativ qo‘shma so‘zlarning analitik va sintetik metodlari asosida tahlil qilindi. Maqolada masala konkret shaklda ̶ ot + fe’l, fe’l + fe’l va aralash turdagi fe’l shakllari yordamida yasalgan kopulyativ qo‘shma so‘zlar tadqiqot predmeti, hozirgi zamon pashtu tili materiallari esa tadqiqot ob’ekti etib belgilangan. Ishning ilmiy yangiligi mana shu masalalarda o‘z ifodasini topgan.

    78-83
    237
    18
    06-07-2026
  • ЎРТА АСР МИСР ТАРИХЧИЛАРИ ҲАҚИДА

    Zukhra ARIPOVA (Muallif)

    Ушбу мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даври (1250-1517) тарихчиларининг ҳаёти, фаолияти ва улар томонидан қолдирилган мерос ҳақида сўз боради.


    XIII–XV асрларда Миср ўрта аср шарқ мамлакатлари ичида мамлуклар фаолияти туфайли ўзига хос мавқега эга бўлган. Миср тарихида мамлуклар ҳукмронлигининг ўрнатилиши, мамлакатда ҳарбий лашкарбошиларнинг устунликни қўлга киритиши, баҳрий мамлук султонларининг юксалиш жараёнлари (1250-1382) ва буржий (черкес) мамлуклари ҳукмронлиги давридаги (1282-1517) сиёсий жараёнлар ўзига хос ўринга эга бўлиб, Яқин Шарқдаги салибчилари ва мўғуллар билан курашларда қозонилган ғалабалари боис мамлук султонлари обрў-эътибори ошиб кетган.


    Мазкур мақолада Ибн ал-’Асир ‘Али ибн Аҳмад, Ибн Халдун ‘Абд ар-Раҳмон, ал-‘Умарий, Шаҳоб аддин ал-Қалқашандий, Ал-Мақризий Тоқий ад-дин , Аз-Зоҳирий, Халил ибн Шаҳин, Ибн Тағриберди Абу ал-Маҳосин, ибн До’уд Ас-Сайрафий, Ас-Сахховий ‘Абд ар-Раҳмон, Ас-Суйутий Жалол ад-дин, Ибн Ийос Муҳаммад ибн Аҳмад ва Ибн Занбал ар-Руммол каби ўрта аср тарихчилари фаолияти ва асарлари ҳақида маълумотлар берилган.


    Долзарблиги: Мустақиллик даврида ислом дини, ислом тарихига оид маълумотларни излаш, тадқиқ қилиш ва кенг оммага ёйиш имкониятлари юзага келди. Бу ўз навбатида тадқиқотчиларга изланишлари имконини берди. Мисрнинг мамлуклар тарихини ўрганиш орқали ўша даврдаги Мовароуннаҳр тарихининг кўп қирралари очилади. Асл манбалар орқали ушбу мавзуни ўрганилиши бу даврдаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий жараёнларни холисона баҳолаш имкониятини яратади.


    Методлари: Мақола умум қабул қилинган тарихий методлар-тарихийлик, тизимлилик, холислик тамойиллари асосида ёритилган.


    Хулоса: Миср тарихида мамлуклар даври номини олган XIII–XV асрлардаги тарихий асарлар билан бир қаторда турли илмий соҳалар бўйича ёзилган рисолалар, хилма-хил шарҳлар, қисқа илмий баёнлар (ал-мухтасар), луғатлар, шу жумладан араб-турк ва турк-араб тилларида луғатлар, адабий жанрлардаги насрий ва назмий асарлар ўша даврнинг холисона ёритилишига ёрдам беради.

    46 - 55
    298
    21
    04-07-2026
  • PASHTU TILIDA INTERFIKS YORDAMIDA YASALGAN KOPULYATIV QO‘SHMA SO‘ZLAR

    Ugiljon ABDUVALIYEVA (Muallif)

    So‘z yasalishi masalasi hozirgi zamon tilshunosligining dolzarb muammolaridan biri bo‘lib qolmoqda. Bu masalaning dolzarbligi, ayniqsa, pashtu tili kabi kam o‘rganilgan tillar uchun ortib bormoqda, chunki bu masala tilning lug‘at boyligining zamon talabiga mos ravishda boyib borishi bilan bog‘lanib ketadi. Hayotning turli sohalaridagi taraqqiyot tufayli yuzaga kelayotgan yangi tushunchalarni ifodalash zarurati tilda mavjud bo‘lgan imkoniyat va resurslar asosida yangi leksik birliklarni hosil qilish zaruratini tug‘dirmoqda. Bu jarayonni ilmiy asosda o‘rganish, uning yo‘nalishlarini aniqlash, o‘ziga xos jihatlarini til materiali tahlili asosida belgilab berish bugungi kunda muhim nazariy va amaliy ahamiyat kasb etmoqda. Kopulyativ qo‘shma so‘zlar yasalishi mazkur mavzuning har tomonlama qiziqarli va deyarli o‘rganilmagan sohalaridan deyish mumkin. Fanda bu masalaga qisman to‘xtalib o‘tilgan ishlar mavjud, ammo ularning ham eng oxirgilari nashr qilinganiga 40 yildan ortiq vaqt o‘tdi. Bu muddat davomida pashtu tili lug‘at fondi tarkibida, shu jumladan kopulyativ qo‘shma so‘z yasalishi usullarida sezilarli o‘zgarishlar yuzaga keldi. Tilning lug‘at fondi dinamik xarakterga ega bo‘lganligi uchun unda kechayotgan jarayonlarni sinxron planda tadqiq etish hamisha ilmiy ahamiyatga molik. Predlog-infikslar hamda bog‘lovchi infiks yordamida yasalgan kopulyativ qo‘shma so‘zlarni tadqiq etish ana shu masalaning muhim tarkibiy qismi hisoblanadi. Mazkur ilmiy maqola pashtu tilida په [pә], نا [nā], پر [pәr], له [lә], د [dә] predlog-infikslari bilan birikib, hosil bo‘ladigan kopulyativ qo‘shma so‘zlarning analitik va sintetik metodlari asosidagi tahlili shuningdek, او [aw] bog‘lovchi-infiksining kopulyativ qo‘shma so‘z yasashdagi o‘rniga bag‘ishlanadi. Maqolada masala konkret shaklda ̶ predlog-infikslar va او [aw] bog‘lovchi infiks yordamida yasalgan kopulyativ qo‘shma so‘zlar tadqiqot predmeti, hozirgi zamon pashtu tili materiallari esa tadqiqot ob’ekti etib belgilangan. Ishning ilmiy yangiligi mana shu masalalarda o‘z ifodasini topgan. Maqolada predlog-infikslar hamda bog‘lovchi infiks orqali yasalgan kopulyativ qo‘shma so‘zlar         guruhlarga bo‘lib tahlil qilingan.

    159-166
    211
    23
    03-07-2026
  • ИСЛОМ ҲУҚУҚИДА ОРИЯ МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ШАРЪИЙ ҲУКМИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ

    Mamurjon ERKAEV (Muallif)

    Ушбу мақолада ҳанафий мазҳабининг классик даври манбаларида ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга оид ория масаласи, унинг шаръий ҳукми ва турлари ўрганилган. Ислом ҳуқуқига оид манбаларида ория масаласини ўрганишнинг аҳамиятли тарафи шундаки, инсонлар ўртасидаги ўзаро ижтимоий муносабатларни тартибга солиш билан бирга, мазкур соҳага доир бугунги кундаги долзарб муаммоларга ечим бўлади. Илмий мақолада Қуръон оятлари, ҳадиси шарифлар далиллар келтирилди. Шунингдек, ория масаласида фикр билдирган мовароуннаҳрлик ва ислом дунёсида таниқли ҳанафий мазҳаби фақиҳларнинг асарлари билан бир қаторда шофеъий мазҳаби фақиҳларидан Абу Исҳоқ Шерозийнинг (ваф. 486) “Муҳаззаб” асаридан иқтибослар келтирилди ва қиёсий таҳлил қилинди. Мақолада таҳлилга тортилган асосий масалалар юзасидан хулосалар берилди. Мақсад: Ислом ҳуқуқига оид манбаларида ория муносабатларини таҳлил этиш, унинг ҳукми, келадиган ўринлари ва турларини илмий жиҳатдан асослаб беришдан иборат. Усуллар: Мавзуни ёритишда, комплекс ёндашув, тизимлилик, тарихийлик, қиёсий-танқидий, манбашунослик каби методлардан кенг фойдаланилди. Натижалар. Мақолада ория муносабатлари гарчи Қуръон оятлари, ҳадиси шарифлар ва ижмои уммат (уламолар иттифоқи) асосида сабит бўлган бўлса-да, зарурийлиги жиҳатидан ихтиёрий хусусиятга эгалигига эътибор қаратилди. Шу билан бирга, ориянинг турлари, яъни “ҳақиқий ория” ва “мажозий ория” ҳамда уларнинг ҳар бири “мутлоқ ория” ва “муқайяд ория”га бўлишини ўрганилди. Хулоса. бугунги кунда ория масаласига ижтимоий муносабатларнинг бир кўриниши сифатида қараш одатга айланган бўлиб, унинг фиқҳий жиҳатлари унутилиб кетган. Лекин ория масаласининг ислом ҳуқуқи нуқтаи назаридан Мовароуннаҳрда ёзилган фиқҳий манбаларда алоҳида мавзу қилиб ўрганилиши ория масаласида қарор топадиган ҳақлар жамиятда фақиҳлар наздида қанчалар муҳим масала эканлигини кўрсатади. Иккинчи томондан ўзбек жамиятида ҳозирги модернизм ва глобаллашув кенгайиб бораётган бир даврда ория каби асрий қадриятлар унитилиб кетмаслиги учун унинг ҳуқуқий асосларини ислом динида бўлганлиги ва улар Қуръон, ҳадис ва фиқҳий манбалар орқали ҳуқуқий асослаб қўйилганлиги ва унинг остида катта яхшилик ва барака борлигини ёш келажак авлод шуурига сингдириш муҳим омил саналади.

    74-85
    149
    18
    02-07-2026
  • RUS TILIDA ARAB ANTROPONIMLARINI TRANSLITERAT SIYA QILISH (TA RJIMA VA TA’LIM MASALALARI)

    Veronika MYAKOTA (Muallif)

    Maqolada arab antroponimlarini rus tiliga transliteratsiyaning dolzarb masalalari tahlil qilingan. Muallif arab antroponimlarining rus tiliga akademik va an’anaviy transliteratsiyasini, filologlar, sharqshunoslarning qarashlari, shuningdek, islomshunoslik, dinshunoslik ta’lim yo’nalishlarining talabalarni o’qitish jarayonning transliteratsiyaga yondashishdagi farqlar bilan bog’liq muammolarini tadqiq etgan.


    Maqolada arab antroponimlarini o’z ichiga olgan adabiy va ilmiy asarlarda transliteratsiya usullari, xususan, shaxsiy ismlarni rus tiliga transliteratsiya qilish usullari tahlil qilingan. Shuningdek, muallif o’quv metodologiyasida antroponimlarni rus tiliga tarjima qilishning ikkita asosiy usulini taklif qiladi, ular tarjima qilingan matnning tiliga bog’liq. Qiyosiy tahlil XIX asrdan boshlab shaxsiy nomlarni rus tiliga transliteratsiya qilish an’analari qanday o’zgarganligini ko’rsatmoqda — rus tiliga xos yumshoq va qattiq belgilar yo’qolib, rus tilida Sankt-Peterburg islomshunoslik ilmiy maktabi arab tilining talaffuz normalarini etkazadigan rivojlangan diakritika tizimini faol ravishda targ’ib qilgan. Muallif keyinchalik nafaqat Rossiya islomshunosligida, balki chet ellarda ham ilmiy munozaralarni qo’llab-quvvatlamoqchi bo’lgan talabalar uchun akademik transkripsiyani o’zlashtirish muhimligiga e’tibor qaratgan.

    61 - 67
    287
    23
    27-06-2026
  • TRENER MALAKASI HAMDA TASHKILIY MASALALAR PSIXOLOGIK TRENINGLARNI SAMARALI O‘TKAZILISHINI TA’MINLOVCHI OMIL SIFATIDA

    Laylo TOYIROVA, Dildorakhon ULMASOVA (Muallif)

    Bugungi davrimiz insonlardan katta miqdordagi ma’lumotlarni qabul qilish, qayta ishlashni hamda ijtimoiy va tabiiy muhitning yangi sharoitlariga tezroq moslashishni talab etmoqda. Tabiiyki, ushbu vaziyatda insonlarga psixologik yordam ko‘rsatish, ularga stressni yengishlarida ko‘mak berishda ko‘proq nazariy yo‘nalgan eski usul va faoliyat turlari kamroq samara beradi. Shu sababli ham amaliy psixologiyada insonlarga ta’sir etishning faol guruhiy usullaridan foydalanishga qiziqish ortib bormoqda. So‘nggi 10-15 yil ichida sotsial psixologik trening psixologik amaliyotning eng keng tarqalgan shakllaridan biriga aylandi. Sotsial psixologik trening insonlar o‘rtasidagi sog‘lom komunikativ jarayonlar hamda munosabatlarning bo‘lishiga erishishni maqsad qilib qo‘yar ekan, uni o‘tkazuvchi shaxs o‘z ishini mukammal bilishi faoliyat samarasini ta’minlovchi asosiy omillardan biridir. Shu sababli ham ushbu ilmiy maqolada sotsial psixologik treningni samarali o‘tkazilishiga ta’sir qiluvchi omillar sifatida trener malakasi hamda tashkiliy masalalar alohida ajratibtib ko‘rsatilgan. Psixologik treninglarni muvaffaqiyatli olib borish uchun trener qanday kasbiy hamda shaxsiy sifatlarga ega bo‘lishi lozimligi tahlil etilgan hamda kerakli tavsiyalar berilgan.

    152 - 158
    236
    14
    29-06-2026
  • АГРЕССИВ ХУЛҚ-АТВОРЛИ БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР БИЛАН АМАЛИЙ ПСИХОЛОГНИНГ ПСИХОКОРРЕКЦИОН ИШИ

    Феруза РАСУЛОВА (Muallif)

    Болаларнинг тажовузкорлигини кучайиши нафақат ўқитувчилар ва психологлар, балки бутун жамият учун энг муҳим муаммолардан биридир. Ушбу мақолада тажовузкор болалар билан олиб бориладиган коррексион ишлари нинг йўналишлари ҳақида гап боради, салбий ҳолатларга муносабатни кўрсатадиган тузатиш усули ва техникаси кўрсатилган. Агрессив болалар билан ишлашнинг ушбу коррексион йўналишининг мақсадлари ва вазифалари болани муаммоли вазиятда ўзини назорат қилишнинг турли усулларини кўришга ўргатиш, шунингдек, болага конструктив хулқ-атвор кўникмаларини шакллантиришга ёрдам бериш, шу билан муаммоли вазиятда унинг хат ти-ҳаракатларига таъсир қилиш доирасини кенгайтириш ва минималлаштириш (идеал ҳолда олиб ташлаш) дан иборат. Агрессияга мойилликни бартараф этишнинг илмий ва услубий жиҳатлари ўсмирларнинг тажовузкор хат ти-ҳаракатларини психокорректсия қилиш масалалари, ушбу ишнинг методологияси, машғулотларнинг табиати ва уларнинг натижалари келтирилган. Бунда когнитив терапия, гесталт терапияси, хулқ-атвор терапияси ва пси хотерапиянинг бошқа соҳаларида қўлланиладиган ҳиссий касалликларни тузатиш бўйича услубий ёндашувлар таҳлили келтирилган. Хусусан, когнитив, гесталт ва хулқ-атворли ёндашувлар асосида «Хулқ-атворни модифи касия қилиш тренинги» дастури ишлаб чиқилган. Тренинг давомида қуйидаги вазифалар ҳал қилинади: ўз эҳти ёжларини англаш; салбий ҳис-туйғуларга жавоб бериш ва ҳиссий ҳолатни тартибга солишни ўрганиш; этарлича ўзини ўзи қадрлашни шакллантириш; мақсадли хулқ-атвор, ички ўзини ўзи бошқариш ва салбий таъсирларни олдини олиш усулларига ўргатиш; ижобий ахлоқий позитсияни шакллантириш, ҳаёт истиқболлари ва келажакни режалаштириш шулар жумласидандир.

    145 - 152
    196
    18
    29-06-2026
  • ДИНИЙ КСЕНОФОБИЯ ВА ИСЛОМОФОБИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МЕХАНИЗМЛАРИ

    Aziza NOSIROVA (Muallif)

    Бугунги кунда диний ксенофобия ва исломофобия феноменларини тадқиқ этиш, унинг глобаллашув даврида-ги таъсири ва олдини олиш йўлларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Мақолада келтирилган маълумотлар ушбу воқеликларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, мавзуни ёритишда назарий, тарихий, маданий, қиёслаш каби методлардан фойдаланилган. Мазкур методлар мақоланинг илмий қимматини оширишга ёрдам беради. Ди-ний ксенофобия ва исломофобиянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, турли халқа-ро ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистонда дин ва виждон эркинлиги борасида қабул қилинган Қонун ҳужжатла-ри мисол сифатида келтириб ўтилди.


    Мақоланинг диний нуқтаи назаридан эса, самовий динларнинг диний эркинлик ва бағрикенглик борасидаги таълимоти, диншуносларнинг фикрлари ҳам таҳлил этилди. Шунинг билан бир қаторда, материалнинг илмий савиясини ошириш мақсадида турли тил ва йўналишлардаги адабиётлардан фойдаланилди. Диний ксенофобия ва исломофобиянинг зарарли оқибатлари таҳлил этилиб, унинг олдини олишда тавсиялар ҳам берилди. Жумладан, тавсия сифатида диний ксенофобия ва исломофобиянинг олдини олишда турли Қонун ҳужжатлари билан бир-галикда инсон ва унинг интеллектуал, маънавий дунёсининг бойлиги орқали эришиш мумкинлиги таъкидланди.

    43 - 51
    338
    19
    27-06-2026
  • ЖАМИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ВА МАДАНИЙ РИВОЖИДА МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК ТАФАККУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЗАРУРИЯТИ: УСУЛ ВА ВОСИТАЛАРИ

    Guzal OCHILOVA, Shakhlo JUMAYEVA, Bakhrom OCHILOV (Muallif)

    Мақолада жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, фуқаролар онгида миллий давлатчилик тафаккури тараққиётининг ғоявий-тарбиявий хусусиятлари, усул ва воситалари ёри­тилган. Ҳозирги глобаллашув даврида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг ижобий ва салбий омиллари аниқла­ниб, илмий-фалсафий таҳлили баён қилинган. Таълим-тарбия тизимида ёшлар дунёқарашини ривожлантиришга доир таклиф ва хулосалар берилган. Фуқаро-жамият-давлат муносабатларида уйғунликни шакллантиришнинг долзарб масалалари ёритилган.


    Шунингдек, мамлакатда яшаётган турли миллатлар ўртасида бағрикенглик сиёсатини ривожлантириш, жами­ятда миллий бирдамликни таъминлаш, умуммиллий маданиятни ва маънавиятни кучайтиришнинг зарур йўллари кўрсатилган. Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, миллий давлатчилик тафакку­рини ривожлантириш, маънавиятни юксалтириш йўлида кўплаб ислоҳотлар ўтказилаётганлиги ва илмий-амалий чора-тадбирларнинг таъсирчанлик хусусиятлари очиб берилган. Жумладан, ёшларга муносиб таълим-тарбия бе­ришда устоз-шогирдлик тизимларининг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг аниқ вазифалари белгилаб олинган. Шарқ мутафаккирларининг аҳлоқий қарашлари, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшларга оид беш та­шаббус лойиҳаси»дан келиб чиқиб, ёшлар онгида мафкуравий иммунитет ҳосил қилишнинг усуллари ёритилган.


    Хуллас, маънавий-маърифий ишлар натижаларини сарҳисоб қилиб, эришилган ютуқ ва камчиликларни аниқлаб, таҳлил қилиш истиқболдаги вазифаларни аниқ белгилашнинг муҳим аҳамият касб этиши кўрсатилган.

    48-53
    151
    20
    27-06-2026
  • ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МИНЕРАЛ-ХОМАШЁ КОМПЛЕКСИНИНГ ЭКОЛОГИК-ИҚТИСОДИЙ МОДЕЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

    Abduvali ISADJANOV (Muallif)

    Мақоланинг мақсади қазиб чиқарувчи саноат комплексининг Ўзбекистон иқтисодиётида тутган ўрни, мамлакатнинг минерал-хомашё комплексининг экологик-иқтисодий моделини шакллантириш муаммолари ва минерал-хомашё ресурсларининг мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига таъсири. Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги тадқиқот вазифалари амалга оширилган: Ўзбекистон минерал-хомашё комплексининг барқарор ривожланиши, тизимли таҳлил асосида мамлакатнинг минерал-хомашё комплексининг ҳозирги ҳолати ва  иқтисодий ўсиш муаммолари, модернизация жараёнларининг таъсири, ушбу комлекснинг салоҳияти ва ривожланишининг устувор йўналишлари, тегишли чора-тадбирлар ва механизмларни тавсия этиш.  Мақолада Ўзбекистон минерал ресурсларининг хусусиятлари, минерал-ҳомашё комплексининг ривожланиш тажрибаси таҳлил қилинган. Замонавий экологик вазиятда мамлакатнинг минерал-хомашё комлексининг барқарор ривожланиш хусиятлари, устувор йўналишлари кўриб чиқилган. Асосий эътибор мамлакатнинг минерал хомашё комплексининг ривожланишига экологик муаммоларнинг таъсири кўриб чиқилган.  Минерал-хомашё комплексининг самарали ривожланиши учун айрим чора-тадбирлар амалга оширилиши асосланган, шу жумладан: тармоқ корхоналарини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан такомиллаштириш, табиий муҳитга салбий таъсир этувчи омилларни камайтириш; маҳаллий, минтақавий ва миллий даражада ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг экологик жиҳатларини эътиборга олиш; экологик хавфсизлик даражасини ошириш, экологик таҳдидлар мониторингини самарасини кучайтириш ва тегишли комплекс чора-тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш эвазига уларнинг иқтисодиётга таъсирини камайтириш ва бартараф этиш; экологик жиҳатдан ифлосланган худуларни реабилитация қилиш ва биосфера фаолиятини тиклаш. Мамлакатнинг минерал-хомашё комплексини барқарор ривожланишининг бир қатор омиллари асослаб берилган, шу жумладан, стараплардан, венчур фондлардан, эко-инновациялардан фойдаланиш, инфраструктурани ривожлантириш. Тадқиқот усуллари: тизимли таҳлил, таҳлил ва синтез усули, омиллар асосида таҳлил, шу жумладан  ретроспектив ва истиқболни аниқлаш усуллари.

    279 – 287
    134
    25
    24-06-2026
  • АРАБ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА АУДИО МАТЕРИАЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ УСУЛЛАРИ

    Zulfiya SHAKIROVA (Muallif)

    Мақолада араб тилини ўқитишда аудио ва видеоматериаллардан фойдаланганда ўтилган материални мустаҳкамлаш ҳамда талабаларда тинглаш, сўзлашиш компетенцияларини ривожлантиришда қўлланиладиган услублар ҳақида маълумот берилган.

    83-85
    279
    21
    26-06-2026
  • ABUL QOSIM SOID IBN AHMAD AL-ANDALUSIYNING “TABOQOT AL-UMAM” ASARIDA DINSHUNOSLIK MASALALARINING YORITILISHI

    Abdurakhmon Anvarjon ogli TURSUNALIYEV (Muallif)

    Ushbu maqolada XI asr Andalusiya qozisi, mashhur astronom va tarixchi olim Abul Qosim Soid ibn Ahmad al-Andalusiyning hayoti, ilmiy faoliyati hamda uning 1068-yilda yozilgan va bizgacha to‘liq holda yetib kelgan yagona asari “Taboqot al-umam” (Xalqlar tasnifi) asarida zikr etilgan dinlar va diniy guruhlar qiyosiy dinshunoslik nuqtai nazaridan tahlil etilgan. Maqolada avvalo, olimning Toledo ilmiy muhitidagi faoliyati, “Toledo jadvallari” tuzilishidagi ishtiroki hamda unda boshqa dinlarga nisbatan xolis munosabat shakllanishiga sabab bo‘lgan ko‘p millatli ijtimoiy muhit qisqacha tavsiflangan. Tadqiqot birlamchi manba asosida olib borilgan bo‘lib, unda muallifning xalqlarni ilm-fanga bo‘lgan munosabatiga ko‘ra ikki katta guruhga (birinchi guruh – ilm-fanga e’tibor qaratgan xalqlar, ikkinchisi – ilm-fanga e’tibor qaratmagan xalqlar) ajratish metodologiyasi batafsil yoritilgan.


    Maqolada, jumladan, qadimiy “yetti xalq” konsepsiyasi, sobiiylar (Harron shahridagi yulduzga sig‘inuvchilar hamda muallif tomonidan qadimgi xalqlarga nisbatan qo‘llanilgan umumiy toifa)ning asardagi ikki xil ma’nosi, hind xalqining barohimalik va sobiiylik e’tiqodlari, forslarning haniflik, sobiiylik va majusiylik (zardushtiylik) bosqichlari, qadimgi Bobil va Mesopotamiya xalqlarining astral-diniy qarashlari, shuningdek Namrud va Germes (Idris alayhissalom) obrazlari misolida ko‘rsatilgan diniy sinkretizm masalasi ko‘rib chiqilgan. Alohida o‘rinda misrliklarning sobiiylikdan xristianlikka, so‘ngra qisman islomga o‘tish jarayoni, yahudiylarning ilohiy vahiyga asoslangan ilmiy-diniy merosi, rimliklar misolida xristianlikning yoritilishi hamda Andalusiya va arab xalqining islom davridagi ilm-fan taraqqiyotidagi o‘rni tahlil qilingan.


    Maqolada, shuningdek, islomgacha bo‘lgan arab qabilalarining diniy xaritasi (astrolatriya va ibtidoiy butparastlik, yahudiylik, xristianlik, zardushtiylik va moniylikning turli qabilalar orasida tarqalishi) tizimlashtirilib ko‘rsatilgan. Tadqiqotda qo‘llanilgan qiyosiy-tarixiy, tipologik, germenevtik hamda tavsifiy tahlil metodlari yordamida Soid al-Andalusiyning manbashunoslik va tarixiy-falsafiy yondashuvi ochib berilgan. Tadqiqot Soid al-Andalusiyning diniy guruhlarga nisbatan xolis, ilmiy-tahliliy va bag‘rikeng yondashuvini, uning turli e’tiqod vakillari bilan bevosita ilmiy muloqotda bo‘lgan Toledo muhitidan ta’sirlangan dunyoqarashini ko‘rsatib beradi hamda “Taboqot al-umam” asarining “milal va nihal” janri va umuman qiyosiy dinshunoslik fanining rivojiga qo‘shgan hissasini baholaydi. Shuningdek, maqolada Soid al-Andalusiyning boshqa yo‘qolgan asarlari (“Javomi’ axbor al-umam”, “Maqolot ahl al-milal van-nihal” va “Isloh harakot al-kavokib”) haqidagi ma’lumotlar ham qisqacha tilga olinib, ularning “Taboqot al-umam” bilan mazmuniy bog‘liqligi ko‘rsatilgan.


    Maqola o‘zbek dinshunosligida ushbu asar bo‘yicha yozilgan birinchi maxsus tadqiqotlardan biri sifatida ilmiy yangilikka ega bo‘lib, “Taboqot al-umam”ni o‘zbek tiliga to‘liq tarjima qilish zaruratini ham ta’kidlaydi.

    57-65
    156
    11
    14-10-2026
  • ДИН ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШДАГИ ЎРНИ

    Utkirbek HASANBOYEV (Muallif)

    Ушбу мақолада дин ва диний ташкилотларнинг жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги ўрни ва аҳамияти илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Тадқиқотни амалга оширишда академик ёндашувга таянган ҳолда институционал ва функционал таҳлил, қиёсий ва тизимли таҳлил, манбашунослик ва контент-таҳлил, контекстуал таҳлил, индукция ва синтез каби усуллардан фойдаланилган.


    Мақолада муқаддас манбалар ҳамда Папа Франциск, Шайх Муҳаммад Саид Рамазон ал-Бутий каби диний арбобларнинг эътирофлари асосида динни жамият фаровонлигига хизмат қилувчи илоҳий мазмуни ёритиб берилган. Диннинг кишилик жамияти тараққиётида ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, инсон дунёқараши ва маънавий камолотини шакллантириш, аҳоли ўртасида бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва эзгулик каби умуминсоний қадриятларни қарор топтиришдаги аҳамияти очиб берилган.


    Радикал оқимлар томонидан бузиб талқин этилаётган “такфир”, “ҳижрат” “жиҳод”, “дорул-ислом”, “дорул-куфр” каби диний-сиёсий концептларнинг асл моҳияти илмий-диний асосда ёритиб берилган. Шунингдек, диннинг регуляторлик, интегратив, коммуникатив, идентификациялаш, мотивациялаш ва легитимловчи функцияларининг ижтимоий барқарорликни таъминлаш, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш ҳамда ёшларни юксак маънавият ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялашдаги ўрни ёритилган. Ислом ташкилотлари ҳуқуқий мақоми, мақсадлари, тузилмаси, ваколат даражаси фаолияти нуқтаи-назаридан таснифланган.


    Мақолада диний ташкилотларнинг қонунчилик асосидаги фаолияти, уларнинг маънавий-маърифий ишлар, хайрия тадбирлари ва ижтимоий ҳамкорлик орқали жамиятда соғлом маънавий муҳитни қарор топтиришга қўшаётган ҳиссаси илмий-назарий ёндашувлар асосида баҳоланган. Радикаллашув ва экстремизмга қарши ахборот-мафкуравий курашда диний ташкилотларнинг бугунги кундаги ўрни ва аҳамияти, ушбу фаолиятларининг долзарб йўналишлари маҳаллий воқелик ва илғор халқаро тажриба асосида таҳлил қилинган ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.


    Тадқиқот натижалари дин ва диний ташкилотларнинг жамиятда ижтимоий тараққиёт, барқарорлик ва инсонпарварлик тамойилларини мустаҳкамлашда, ижтимоий-диний вазият соғломлигини таъминлашда муҳим омиллардан бири эканлигини кўрсатади.

    43-56
    174
    10
    14-10-2026
  • ABU HAFS NASAFIY TAFSIRIDA QUR’ON VA UNING INSON KAMOLOTI HAMDA JAMIYAT BARQARORLIGIGA TA’SIRI

    Ahrorxon ABDURASHIDOV (Muallif)

    Mazkur maqolada Movarounnahr tafsir maktabining yirik namoyandalaridan biri bo‘lgan Abu Hafs Umar ibn Muhammad an-Nasafiyning merosida Qur’oni karimning inson kamoloti hamda jamiyat barqarorligiga ta’siri masalasi ilmiy jihatdan tahlil qilingan. Tadqiqotning asosiy maqsadi Abu Hafs Nasafiy tafsirida Qur’on oyatlarining insonni ma’naviy, axloqiy va ruhiy jihatdan tarbiyalashdagi o‘rni hamda jamiyatda ijtimoiy adolat, hamjihatlik va barqarorlikni ta’minlashga doir qarashlarini aniqlashdan iborat. Shuningdek, maqolada mufassirning oyatlarni sharhlash metodologiyasi, uning aqidaviy va axloqiy qarashlari, Qur’on ta’limotlarini inson hayoti bilan bog‘lash uslubi hamda tafsirga oid merosining ilmiy ahamiyati yoritilgan.


    Tadqiqot jarayonida tarixiy-qiyosiy, tahliliy-sintetik, tavsifiy, matnshunoslik va germenevtik metodlardan foydalanilgan. Abu Hafs Nasafiyning “At-Taysir fit-tafsir” asarida keltirilgan oyatlar tahlili asosida uning inson kamoloti, axloqiy tarbiya, sabr, shukr, taqvo, adolat va ijtimoiy mas’uliyat haqidagi qarashlari o‘rganilgan. Shuningdek, Qur’onda zikr qilingan tarixiy qavmlar misolida jamiyatlarning yuksalishi va tanazzuliga sabab bo‘luvchi omillar tafsiriy manbalar asosida tahlil qilingan.


    Tadqiqot natijalari shuni ko‘rsatadiki, Abu Hafs Nasafiy tafsirida Qur’on insonni komillikka yetaklovchi asosiy ma’naviy manba sifatida talqin qilingan. Mufassirga ko‘ra, insonning haqiqiy kamoloti iymon va ezgu amallar uyg‘unligi orqali shakllanadi. Adolat, halollik, mas’uliyat va taqvo jamiyat barqarorligini ta’minlovchi muhim omillar sifatida baholanadi. Nasafiy tarixiy voqealar va qavmlar misolida ma’naviy qadriyatlardan uzoqlashish jamiyat tanazzuliga olib kelishini asoslaydi. Xulosa qilib aytganda, alloma tafsirida Qur’on inson tarbiyasi, ma’naviy yuksalish va jamiyat taraqqiyotining muhim manbai sifatida namoyon bo‘ladi. Mazkur tadqiqot Abu Hafs Nasafiy tafsirining ilmiy ahamiyatini yoritish bilan birga, uning zamonaviy ijtimoiy-ma’naviy jarayonlar uchun ham dolzarb ekanligini ko‘rsatadi.

    27-34
    195
    10
    14-10-2026
  • IJTIMOIY TARMOQLARNING TALABALARNING SIYOSIY TARBIYASIGA SALBIY TA'SIRINING PSIXOLOGIK FENOMENI

    Timur Sobirovich SATTAROV (Muallif)

    Ushbu maqolaning maqsadi ijtimoiy tarmoqlarning talabalarning siyosiy tarbiyasiga salbiy ta'sirining psixologik fenomenini kompleks tahlil qilish va Yangi O'zbekiston Taraqqiyot Strategiyasi kontekstida ushbu ta'sirni minimallashtirish bo'yicha pedagogik yondashuvlarni ishlab chiqishdan iboratdir. Tadqiqotning metodologik asosini quyidagilar tashkil etadi: siyosiy psixologiya, pedagogika va media tadqiqotlar sohasidagi o'zbek va xorijiy olimlarning ishlarini nazariy tahlil qilish; Toshkent davlat sharqshunoslik universitetining 18–23 yoshdagi 60 nafar talabasi ishtirokida o'tkazilgan empirik so'rovnoma, uchta diagnostik blokni o'z ichiga olgan (siyosiy axborot manbalari, hissiy reaksiyalar, siyosiy muloqotga tayyorlik); «O'zbekiston – 2030» Strategiyasi, «Davlat yoshlar siyosati to'g'risida»gi Qonun va Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash Konsepsiyasini o'z ichiga olgan normativ-huquqiy hujjatlar tahlili. Tadqiqot natijasida ijtimoiy tarmoqlarning talabalarning siyosiy ongiga halokatli ta'sirining to'rtta asosiy psixologik mexanizmi aniqlandi va batafsil tizimlashtirildi: «eks-kameralari» shakllanishi va algoritmik mafkuraviy qutblanish; klip tafakkurining rivojlanishi va tizimli siyosiy tahlil qobiliyatining pasayishi; dofaminga qaramlik mexanizmlari orqali siyosiy idrokning emotsionallashuvi; siyosiy kontentni yuzaki iste'mol qilish fonida kompetentlik illyuziyasining shakllanishi. Empirik tarzda quyidagilar aniqlandi: respondentlarning 88% siyosiy axborotning asosiy manbai sifatida ijtimoiy tarmoqlardan foydalanadi; 63% siyosiy kontentni iste'mol qilishda asosan tashvish va g'azabni boshdan kechiradi; atigi 28% boshqa siyosiy qarashlar egalari bilan konstruktiv muloqotga tayyor; 52% siyosiy opponentlarni dehumanizatsiya qilish elementlarini namoyish etadi. Nazariy va empirik ma'lumotlarning sintezi asosida O'zbekiston oliy ta'lim o'quv jarayoniga mafkuraviy immunitetni shakllantirishning integratsiyalashgan pedagogik modelini joriy etish zarurati asoslab berildi, u kognitiv komponent (media savodxonlik kurslari, faktcheking, algoritmlarni tushunish), hissiy-qadriyat komponenti (interfaol usullar, debatlar, rolli o'yinlar) va xulq-atvor komponentini (real fuqarolik ishtiroki, volontyorlik, talaba o'zini o'zi boshqarish) o'z ichiga oladi. Ishning amaliy ahamiyati ishlab chiqilgan tavsiyalardan akademik guruhlar kuratorlari, ijtimoiy-gumanitar fanlar o'qituvchilari, tarbiyaviy ishlar bo'yicha mutaxassislar va O'zbekiston oliy o'quv yurtlarining psixologik xizmatlari faoliyatida foydalanish imkoniyati bilan belgilanadi.

    78-87
    346
    21
    24-07-2026
  • АБУ ҲАНИФАГА НИСБАТ БЕРИЛГАН МАНОҚИБ ВА МУСНАДЛАРИНИНГ УРФ-ОДАТЛАРНИ ЎРГАНИШДАГИ АҲАМИЯТИ

    Raziya Baltabayevna MATIBAYEVA (Muallif)

    Мазкур мақола Имом Абу Ҳанифа ҳаётига бағишланган маноқиб ва муснад асарларининг урф-одатлар ва миллий қадриятларни сақлашдаги аҳамиятини таҳлил қилади. Абу Ҳанифа ҳақидаги маноқиб ва муснадларда унинг илм олиши, фазилатлари, саҳобийлар билан учрашгани, ҳадислар эшитгани, фиқҳий илмдаги ютуқлари ёритилган бўлиб, бу асарлар ҳанафий мазҳабининг шаклланиши ва унга ҳурмат шаклланишига ҳисса қўшган. Мақолада Абу Ҳанифа ҳақидаги илк давр, ўрта давр ва замонавий маноқиблар келтирилган, уларнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган.


    Маноқиб асарлари Абу Ҳанифанинг шахсиятини исломий анъаналар асосида тасвирлаб, мусулмон жамиятидаги ижтимоий ва маънавий қадриятларни сақлашда муҳим ўрин тутган. Абу Ҳанифанинг қўшничилик, меҳмондўстлик, ҳурмат, бағрикенглик каби хислатлари ҳақидаги ҳикоятлар урф-одатларнинг аҳамиятини кўрсатиб, ушбу қадриятларнинг авлодлардан авлодларга ўтишида салмоқли ҳисса қўшган. Бу асарлар орқали ҳанафий мазҳабининг ҳаётга, жамият ва шахслараро муносабатларга таъсири кўрсатилган.


    Тадқиқотда ҳанафий уламолар томонидан ёзилган маноқиб ва муснадларнинг исломий одоб-ахлоқ қоидалари билан биргаликда аҳли сунна мазҳабининг ижтимоий ҳаётга татбиқ этилиши ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Шунингдек, маноқиб ва муснадлар фақат диний манба сифатида эмас, балки жамиятда урф-одатларни қўллаб-қувватловчи маънавий мерос сифатида ҳам қимматлидир. Асарларда келтирилган маълумотлар ҳанафий мазҳабининг урф-одатларга нисбатан ёндашуви, унинг ижтимоий қадриятлар ва анъаналарга таъсирини очиб беради.


    Ушбу мақолада ҳанафий мазҳабининг ўзига хос диний услублари, уларнинг аҳамияти ва жамият ҳаётидаги урф-одатларни сақлашдаги аҳамияти ҳақида хулосалар келтирилган. Тадқиқот ҳанафий маноқиб ва муснадларнинг ижтимоий ҳаётга таъсирини ва ушбу мазҳабнинг ислом илмлари тарихида тутган ўрнини янада чуқурроқ тушунишга ёрдам беради.

    69-78
    282
    18
    20-07-2026
  • GERMANIYA VEB-SAYTLARINING DINIY MEDIAKONTENLARINI AUDIO HAMDA VIDEO FORMATDAGI MAVZULARI TAHLILI

    Shahzoda ABDURAIMOVA (Muallif)

    Yurtimizda konfessiyalar o‘rtasidagi bag’rikenglikni mustahkamlash, jamiyatda diniy tolerantlikni ta’minlash ustuvor vazifa etib belgilangan. Bu borada aytishimiz mumkinki, dinlarning kibermakondagi, virtual hayotdagi o’rnini ham tahlil qilish, o’rganish nafaqat dinshunoslikda balki jamiyatni tinch-totuv yashashini ta’minlash nuqtai nazaridan ham dolzarb masala hisoblanadi.


    Germaniya veb-saytlaridagi diniy mediakontentni tadqiq etishning amaliy ahamiyati rivojlangan, dunyoviy davlatlarda diniy ma’lumotlar saytlar orqali qanday tarqatilishi, har bir dinning o’zi yashab turgan joydagi barcha dindor hamda dindor bo’lmagan vakillarini hurmat qilgan holda o’z e’tiqodini qanday targ’ib qilishlarini yoritib berilishida namoyon bo‘ladi.


    Ushbu maqolada keltirilgan ma’lumotlar nazariy, tarixiy va qiyoslash singari metodlar yordamida ochib berilgan.


    Virtual olamdagi axborotlarni, ayniqsa, diniy ma’lumotlarni tahlil qilish mushkul vazifalardan biridir, chunki veb-makondagi axborotning cheki yo’q, ularning mavzulari ham turli xil. Shu sababdan zamonaviy dinshunoslar kibermakondagi dinni, diniy materiallarni tarqalish jarayonlarini turli yondashuvlar bilan o‘rgandilar: raqamli, tarixiy, antropologik kabi yondashuvlar shular jumlasidandir.


    Ushbu maqolada diniy mediakontentning video va audio formatlari tarixiy, qiyosiy,raqamli, fenomenologik yondashuvlar orqali tahlil qilinib,nemis veb-saytlarining ko‘p qirrali manzarasi yoritib berilgan. Shu bilanbirqatorda mavjud kontent turlari, ularning shaxslar va jamoalarga ta'siri ko’rib chiqilgan. Audio va video formatlarning texnik, statistik jihatlarini o'rgangan holda, ushbu tadqiqot nemis jamiyatida diniy ommaviy axborot vositalarining roli haqida qimmatli fikrlarni taqdim etadi.


    Kibermakondagi dinni o’rganishda Germaniya tajribasini ko’rib chiqish ayniqsa muhim, chunki Germaniya diniy bag'rikenglikning boy tarixiga ega dunyoviy davlatdir. Qolaversa, turli millat va din vakillari o’z hamda o’zgalar qadriyatlarini hurmat qilgan holda bir necha asrlardan beri tinch-totuv yashab kelmoqda. Maqola diniy ommaviy axborot vositalaridan dialogni rivojlantirish, bag’rikenglikni targ'ib qilish va yanada inklyuziv jamiyatga hissa qo'shish uchun nimalarga e’tibor qaratish kerak ekanligini ochishga qaratilgan.

    73-77
    312
    26
    20-07-2026
  • ABU YUSUFNING “KITOB AL-XAROJ” ASARIDA ISLOM IQTISODIYOTIGA OID QARASHLARNING AKS ETISHI

    Dr (Muallif)

    Ushbu maqolada islom tafakkuri tarixida ulkan iz qoldirgan, hanafiylik mazhabi nazariy asoslarining shakllanishida o’zining katta hissasini qo’shgan mujtahid olim Yoqub Abu Yusufning ijtimoiy-iqtisodiy qarashlari uning “Kitob al-xaroj” asari asosida tahlil qilingan. “Kitob al-xaroj” islom ta’limotidagi hanafiy mazhabi bo’yicha bitilgan ilk yozma manba hisoblanadi. Uning soliq solish muammolari to‘gʼrisidagi ushbu risolasi islom olamida iqtisodiy masalalarni qamrab olgan asar bo’lib, Abu Yusuf VIII asr oxirlarida Abbosiylar xalifaligining bosh qozisi bo‘lib ishlagan paytida yozgan.


    Islomning ilk davrida musulmon iqtisodchilari fiqh olimlari bo‘lishgan. Islom shariyati qoidalariga tayangan musulmon olimlari tomonidan o‘z davrlari uchun dolzarb ahamiyatga ega bo‘lgan bir qator iqtisodiy-ijtimoiy masalalarni tadqiq etilishi yangi bilimlarning rivojlanishiga katta taʼsir ko‘rsatgan.  Horun ar-Rashid davrida bosh qozi bo‘lgan fiqh olimi Аbu Yusufning “Kitob al-xaroj” asari buning yorqin dalili hisoblanadi. Unda nafaqat soliqqa tortishning huquqiy jihatlariga, balki davlatning iqtisodiy siyosati borasidagi masalalarga ham murojaat etgan.


    Ushbu maqolada Abu Yusufning hayoti va faoliyati, ilk islom davridagi soliq tizimining shakllanishi, iqtisodiy-madaniy hayot, yer va suvdan foydalanish tartibi, xalqaro munosabatlardagi tashqi siyosat, turli ijtimoiy, siyosiy va iqtisodiy muammolarga yechim sifatida berilgan takliflari birma-bir ko’rib chiqilgan. Mavzu keng miqyosda fiqh ilmiga oid manbalar orqali tahlil qilinsa-da, biroq “Kitob al-xaroj”da keltirilgan fikrlar asosida xulosa qilinadi.


    Maqolada davlat boshqaruvi, xalifalik tarixi va anʼanalari haqida qimmatli maʼlumotlar ham keltirilgan. “Kitob al-xaroj” asari islom davlati hududi kengaygan davrda, turli o‘lkalardagi ayrim masalalar tufayli yuzaga kelgan muammolarni yechishga qaratilgan bo‘lib, Аbu Yusuf uni asosan Аbu Hanifaning huquqiy nazariyasiga tayangan holda, shuningdek, eng ishonchli hadislar, sahobalarning aytgan so‘zlari, qo‘llagan usul va qoidalardan foydalanib yozgan. Abu Yusuf mujtahid olim sifatida o’z darining muhim diniy masalalari, jumladan, iqtisodiy soha bilan ham shug’ullanishga majbur bo’lgan. “Kitob al-xaroj” asari undan keyin Yaxyo ibn Odam, Аbu al-Аbbos Muhammad Kotib, Аbu al-Faraj Qudama ibn Jaʼfar, Nasr ibn Muso ar-Romiy, Xasan ibn Ziyod tomonidan ushbu nomda yozilgan kitoblar orasida o‘ziga xos ahamiyatga ega bo‘lib, ilmiyligi va daqiqligi bilan ulardan ajralib turadi. Аbu Yusufning “Kitob al-xaroj” asarida bayon etilgan ijtimoiy-iqtisodiy hayot, diniy-falsafiy va islom soliq tizimiga oid tahliliy ma’lumotlar bilan bir qatorda VIII – IX asrlarda Musulmon sharqidagi ijtimoiy-siyosiy vaziyat, ilk abbosiylar xalifaligi davrida madaniy-maʼrifiy aloqalar, Abu Yusuf qarashlari xalq farovonligi va ijtimoiy adolat g’oyasining iqtisodiy-falsafiy jihatlari ko‘rsatib o‘tilgan.

    52-64
    315
    29
    18-07-2026
  • ТАСАВВУФДА МАЪРИФАТ ТУШУНЧАСИНИНГ АҲАМИЯТИ

    Nilufar M. TUYCHIEVA (Muallif)

    IХ аср бошларига кeлиб, тасаввуфнинг назарий асослари ишлаб чиқилди, суфийларнинг амалий руҳий-психологик машқлари, ўз-ўзини тарбиялаш ва чиниқтириш тадбир-усуллари шаклланди. Шу даврдан бошлаб тасаввуф алоҳида илм сифатида қарор топди.


    Тасаввуфнинг муҳим хусусиятларидан бири, фақат назарий жиҳат билан чекланиб қолмасдан тасаввуф тамойилларини тариқатлар йўли орқали амалий ҳаётда татбиқ этишидир. Чунончи, тасаввуф дастлаб амалиётга катта аҳамият берган зоҳидлик ҳаракатидан келиб чиққан. Тасаввуфнинг кўпгина масалаларини етарлича англаб олиш учун фақатгина назарий билим кифоя қилмайди.


    Мазкур мақолада тасаввуфдаги маърифат тушунчаси, руҳий камолот босқичлари, уларнинг даражалари, унга эришиш учун босиб ўтилиши шарт қилинган йўллар тадқиқ этилган. Руҳий комиликкка кириш босқичи иродат ва унинг якуни маърифат ҳақидаги тасаввуфий қарашлар ва тушунчалар таҳлил қилинган.


    Маърифатуллоҳ ва комиллик даражаси билан боғлиқ мақомлар масаласининг ёритилиши ҳақидаги олимларнинг фикрлари таҳлил қилинган. Тасаввуф алломаларининг руҳий камолот масаласига муносабатини ва комил тарбиянинг бугунги кундаги аҳамиятини муаллиф кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. Мутасаввифларнинг руҳий юксалиш шартлари ҳақидаги турли қарашлари муҳокама қилинган. Олимларнинг яшаган даври ва ижтимоий муаммоларга қараб, комиллик даражалари ҳам бир-биридан фарқ қилиб келган. Мана шу иллатларни бартараф этиш орқали фақатгина шахс камолоти эмас, балки жамият ривожи назарда тутилган.


    Мақолада комил инсон ҳақида кенг мушоҳада қилган олимлардан бири – Азизиддин Насафийнинг фикрлари ҳам ўз аксини топган. Насафий инсон имкониятларини чексизлигини таъкидлар экан унинг камолоти учун икки сифатни асос қилиб олади. Буларнинг бири ахлоқ, иккинчиси - ўзини таниш. Инсон ўзини таниш учун ахлоқ асосларини тўлиқ эгаллаган бўлиши керак ва шундагина у ўзини танийди. Ўзини таниган инсон Аллоҳни танийди. Ана шу даражага эришган инсонгина комил инсон ҳисобланади. Насафий назарида инсон ахлоқ билан безанган бўлиши мумкин лекин у ўзини танимаган бўлиши мумкин. Бундай одамларни комил инсонлар деб бўлмайди. Қачонки инсон ахлоққа безаниб ўзини-ўзи таниган тақдирдагина маърифатуллоҳга ва комиллик даражасига кўтарила олади ҳамда шундай тоифа инсонларни комил инсонлар деб аташимиз мумкин бўлади.  

    29-36
    185
    24
    18-07-2026
  • XRISTIAN TARIXCHILARINING  CHERKOV TARIXI DAVRLANISHI BORASIDAGI YONDASHUVLARI

    Nozimakhon AGZAMOVA (Muallif)

    Yurtimizda konfessiyalar o‘rtasidagi bag’rikenglikni mustahkamlash, jamiyatda diniy tolerantlikni ta’minlash ustuvor vazifa etib belgilangan. Bu borada aytishimiz mumkinki, xristianlik tarixini o‘rganish qator fanlar doirasida, jumladan, dinshunoslikda, tarixshunoslikda dolzarb masala hisoblanadi. Xristian jamoalari tarixini tadqiq etishning amaliy ahamiyati aholi orasida noislomiy diniy yo‘nalishlar faoliyatiga doir maʼlumotlarning chegaralanganligi sababli, ularning tuzilishi, faoliyat doirasi hamda urf-odatlari bir xil emasligining yoritib berilishida namoyon bo‘ladi. Ushbu maqolada keltirilgan ma’lumotlar nazariy, tarixiy va qiyoslash singari metodlar yordamida ochib berilgan. Tarixni davrlashtirish murakkab vazifalardan biridir, chunki davrlarni hisoblash uchun ularning boshlang‘ich nuqtalarini topish juda qiyin. Tarixchilar xristian cherkovi tarixining boshlanishini turli yondashuvlar bilan o‘rgandilar. Xristianlik tarixida uchta yirik davrni ajratish tabiiydir: ilk xristianlik davri, o‘rta asrlar va yangi xristianlik davridir. Xristianlik tarixi nafaqat siyosiy voqealar, ya’ni xristianlarning ma’lum bir guruhida hokimiyatning o‘zgarishi: papalar yoki butunjahon patriarxlar tarixi, dunyoviy hokimiyat bilan to‘qnashuvlar, balki teologik qarashlar, ta’limotlar tarixi va rivojlanishini o‘z ichiga oladi. Xristianlik uchun diniy ta’limotdan tashqari, liturgiya, marosimlar tarixi, xristian dindorlari axloqi va xulq-atvori ham katta ahamiyatga ega. Shuningdek, u har bir davr ichida umumiy tarixiy jarayonning ajralmas qismi sifatida qaraladi. Axloq va xulq-atvor haqida so‘z borganda, xristian madaniyati tarixini, uning o‘ziga xos tomonlarini: musiqa, tasviriy san’at, adabiyot va me’morchilikni esga olishimiz kerak. Bularning barchasini xristianning hayotidan ajratib bo‘lmaydi. Cherkov tarixini o‘rgangan xristianlikning turli yo‘nalishlariga oid tarixchilar o‘ziga xos yondashuvlari bilan davrlanishning yangi qirralarini ochib berishgan. Ulardan Nestor, Yevseviy Kesariyskiy, Lukskiy Bartolomey, Rufim Akvileyskiy, Grigoriy Turskiy, Beda Dostopochtimiy, Flatsiy Illirik, Baroniy, Lebedev, Filaret Chernigorskiy, V.V.Bolotov, R.Rote, G.Gasse, Möhler, Zöckler, Kurts, Mitropolit Filaret, S.V.Sannikovlar yondashuvlari qiyosiy tahlil qilindi.

    65-71
    252
    25
    17-07-2026
  • INSON FAOLIYATIDA AXLOQIY MEZON VA ME’YORNI SHAKLLANTIPISH TAMOYILLARI

    Matlyuba KAKHKHAROVA, Bakhtiyor ABSATTOROV (Muallif)

    Ushbu maqolada bugungi kun kishisidagi odob, xulq-atvor qoidalari asrlar davomida tarkib topib, takomillashib borganligi va uning o‘ziga xos kumulyativ jihatlari asoslangan. Soddaroq qilib aytganda, insonning hatti-harakati, xulq-atvori va yurish-turishi hamda ularni doimo nazorat qila olish darajasi, kishilar o‘rtasidagi muomala madaniyati munosabatlarining asosiy belgilari va harakatlantiruvchi indikatorlari tizimlashtirilgan. Maqolada axloqiy madaniyat va insonning o‘z xatti-harakatlarining me’yorini anglash bosqichiga oid ilmiy xulosa munozaraga tashlangan bo‘lib, inson o‘z xatti-harakatini me’yorlarini tanlash jarayonidagi axloqiy tanlov masalasi muhokama qilingan. Axloqiy tanlov – insonning har qanday faoliyati sohasida muhim bosqich va bir vaqtning o‘zida shaxs uchun jiddiy sinov. Uning mohiyati shundaki, individ ichki ishonchiga ko‘ra, gohida avtomatik tarzda qadriyatlar tizimiga nisbatan g‘oyalar va ularni aniq bir xatti-harakat yoki butun xulqiga qanday tatbiq qilishni o‘zi uchun belgilab olishi bilan izohlanadi.


    Maqolada huquqiy va axloqiy mezon va me’yorlarning ob’yektlari bir-biriga juda yaqinligi qiyosiy tahlil qilingan. Huquqiy normalar birinchi navbatda jamiyatdagi ijtimoiy, iqtisodiy, siyosiy munosabatlarni tartibga keltiradi ishlab chiqarishni tashkil etishning yuridik asoslarini, shuningdek, ijtimoiy hayotning barcha jihatlari barqarorligini ta’minlasa, axloqiy mezon va me’yorlarning obyekti ham huquqiy normalarniki bilan bir xil, biroq ularning ta’siri insonlar o‘rtasidagi munosabatlarni manzilli tartibga solishga qaratilganligi bilan asoslanadi. Bu ikki normativ tizimning xususiyatlari bir-birlaridan nafaqat tartibga solish obyektlari, balki uni amalga oshirish usullari bilan ham farq qilishi izohlangan.


    Bundan tashrari yangi tipdagi ijtimoiy munosabatlarning shakllanishi jarayonida axloqiy mezon va me’yorlarning roli ortib borishiga alohida e’tibor qaratilgan. Mualliflar tomonidan bozor iqtisodiyoti sharoitida ayniqsa, ichki, o‘z-o‘zini boshqarish xatti-harakatlarda axloqiy talablarga asoslanish (tashqi regulyatorlarning, ya’ni, huquqiy, ma’muriy va tashkiliy normativlarning insonlar xatti-xapakatlariga ta’sirining susayishi hisobiga amalga oshmasligi) muhim ahamiyatga ega bo‘lishi tahlili amalga oshirilgan.

    27-38
    280
    24
    16-07-2026
26 - 50 from 105 << < 1 2 3 4 5 > >> 

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling