- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ОРИЯ КЕЛИШУВИГА ОИД ФИҚҲИЙ ҚОИДАЛАР
Mamurjon ERKAEV (Muallif)Мақолада ҳанафий мазҳабининг классик даври манбаларида ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга оид ория масаласи, унинг луғавий ва истилоҳий маънолари ҳамда ория масаласининг ҳанафийларга, аҳли сунна вал жамоанинг бошқа мазҳабларига кўра тушунилиши ўрганилган. Ислом ҳуқуқига кўра ория, омонат, гаров, ижара битимлари ўртасидаги фарқлар ва уларга хос фиқҳий тушунчалар қиёсий таҳлил этилган. Шунингдек, орияга берувчи ва олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўрганилган.
Мақолада ория масаласида фикр билдирган мовароуннаҳрлик ва ислом дунёсида таниқли фақиҳларнинг асарлари, жумладан, Бурҳониддин Маҳмуд Бухорийнинг «Муҳит Бурҳоний» асари, Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя» асари, Шамсул Аимма Сарахсийнинг «Мабсут» асари, шунингдек, хозирги замон олимларидан Ваҳбатуз Зуҳайлийнинг «Фиқҳул исломи ва адиллатуҳу» асарларидаги орияга доир масалалар қиёсий таҳлил қилинди ва илмий хулосалар берилди.
103 - 10915423-06-2026 -
ҒАРБДА ТАСАВВУФНИНГ ЎРГАНИЛИШИ ВА ТАСАВВУФШУНОСЛИК МАКТАБЛАРИ
Nilufar TUYCHIEVA (Muallif)Мақолада Ғарбда тасаввуфнинг тарқалиш сабаблари, унинг секуляризация жараёнларига мослашув ҳолатлари, шунингдек, тасаввуфга бўлган қизиқишнинг ортиши билан боғлиқ маълумотлар берилган.
Ғарбдаги йирик тасаввуфшунослик мактаб вакиллари томонидан мазкур соҳани тадқиқ этишдаги муаммолар, йўналишлар, босқичлар ҳамда турли хил қарашлар қиёсий-таҳлилий равишда ўрганилиб, улардаги умумий ва фарқли жиҳатлар кўрсатиб берилган.
Мақолада бугунги кунда Ғарбда фаолият олиб бораётган тариқат вакилларининг тарғибот усуллари, таркибий тузилиши ва анъанавий тариқатлардан фарқли жиҳатларига ҳам тўхталиб ўтилган. Даставвал, Ғарбда замонавий тариқат аъзолари тасаввуфни тарғиб этиш орқали ислом дини кенг тарқалишига сабаб бўлган бўлсалар, бугунги кунга келиб, дин тариқат вакили бўлиши учун тўсқинлик қилмаслигини иддао этишлари кузатилмоқда. Бунинг замирида қандай мақсадлар кўзланганлиги билан боғлиқ масалалар ҳам мақоладан жой олган.
Ғарб давлатларининг ниҳоят даражадаги эркин муҳитида тариқатларнинг фаолияти, жамият ҳаётига таъсири, улардаги ғоявий асосларнинг тубдан ўзгараётгани, ҳатто аслиятдан узоқлашиши ҳолатлари юз бераётгани билан боғлиқ ҳолатлар келтирилган.
Мақоланинг хулоса қисмида эса тасаввуфни ўрганишнинг Ғарбга хос хусусиятлари, замонавий тариқат вакилларининг тасаввуфга муносабати ва ислом динига боғлиқ бўлмаган жиҳатларнинг авж олиши туфайли юзага келадиган муаммолар ҳам акс этган.
63 - 6813523-06-2026 -
МУСУЛМОН ДАВЛАТЛАРИДА ФАТВО МАРКАЗЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ
Bakhromjon MAMADIYEV (Muallif)Ислом маданияти ва меъёрлари сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва оддий одамларнинг маиший ҳаётидаги барча жабҳалар билан фаол боғланиб бормоқда. Исломий руҳнинг глобаллашуви баъзан анъанавий ҳаёт тарзига тўғри келмаса-да, давлат сиёсатига қарама-қарши тарзда оддий аҳолининг ҳаёт тарзига сингиб бораётгани кўплаб замонавий давлатларни хавотирга солмоқда. Кўп мамлакатлар ҳукуматлари масжид, мадраса ва диний таълим муассасаларидаги тарғибот ишларини назорат қилишдан ташқари, фатво институтларини марказлаштириш ва шу орқали назоратни ушлаб қолишга интилмоқда. Энг аввало, бу ишлар давлат сиёсатига қарши бўлган фатволар қабул қилинишининг олдини олиш ва аксинча, масалаларни мувофиқлаштириш бўйича давлат сиёсатига йўналтирилган диний қарорларни эълон қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Юқоридагилар икки усулда амалга оширилмоқда: биринчидан, асосий вазифаси фатво чиқаришдан иборат бўлган махсус давлат ташкилотлари тузилмоқда, иккинчидан, фатво беришга ҳақли бўлган диний олимлар – уламоларни бирлаштирган уюшмалар давлат назоратига олинмоқда ёки ҳукумат назорати остида янгидан шакллантирилмоқда. Покистонда фатво чиқариш ҳуқуқи мадрасаларга берилган. Мисрда фатволарга тегишли масалалар Дарул-Ифта (Фатволар уйи) томонидан назорат қилинади. Саудия Арабистонида фатво масалалари Катта уламолар кенгаши ҳузуридаги Илмий тадқиқотлар ва фатволар бўйича Доимий қўмита томонидан мувофиқлаштирилади. Туркия Диёнат ишлари бошқармаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича Олий Кенгаш мамлакатда фатво чиқаришни мувофиқлаштирадиган бош орган ҳисобланади.
4-12117622-06-2026 -
ИСЛОМ МАНБАЛАРИДА БАҒРИКЕНГЛИК МАСАЛАСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Mahfuza ALIMOVA, Ibrohim NIGMATULLAYEV (Muallif)Мақолада ислом динининг муқаддас манбаларида келтирилган бағрикенгликка оид маълумотлар берилган.
75-7958426-06-2026 -
ИЛК ЎРТА АСРЛАРДА ИСЛОМ ТАРИХИГА ОИД ЁЗИЛГАН АСАРЛАР ВА УЛАРНИНГ НОМЛАНИШИ
Sohibjon UMMATALIYEV (Muallif)Илк ўрта асрларда мусулмон тарихнавислиги араб тилидаги тарихий асарлар билан боглиқ бўлиб, мукаммал ва аниқ тарихни ёритгани билан ажралиб туради. Улар магозий, сийра, табақот ва бошқа номлар билан аталган бўлиб, ўзига хос услубга эга бўлган. Ху су сан, магозий асарлари Муҳаммад (с. а. в.) даврининг Мадина босқичини қамраб олган бўлса, сийра асарлари VII аср иккинчи ярмигача бўлган воқеаларни ўз ичига олган. Магозий номи билан аталувчи асарлар Урва ибн Зубайр, Муҳаммад ибн Шиҳоб Зуҳрий, Ваҳб ибн Мунаббаҳ, Мусо ибн Уқба, Муҳаммад ибн Умар Воқидий, Муҳаммад ибн Оиз каби муаррихлар томонидан ёзилган. Сийра номи билан аталувчи илк ва энг муҳим асар Ибн Исҳоқнинг "Китоб ас-сийра вал-магозий” асари ҳисобланади. Кейинчалик у Ибн Ҳишом томонидан таҳрир қилиниб, “Ас-сийра ан-набавия” номи билан машҳур бўлган. Кейинчалик сийра номи билан аталувчи асарлар Абу Исҳоқ Физорий, Исмоил ибн Касир, Ибн Саййид Нас каби тарихчилар томонидан ёзилган. Ушбу асарларда Пайгамбар (с.а. в) тугилишидан олдинги тарих, Макка ва Мадинадаги шароит, ваҳийнинг келиши, ҳижрат ва бошқа муҳим воқеалар баён этилади.
Ҳарбий ҳаракатлар тарихига оид асарларда ислам динининг тарқалиши жараёни акс этган. Уларда тарихий воқеа ва ҳодисалар билан бирга юриш қилинган шаҳар ва минтақанинг араблар келишидан олдинги тарихи, давлат ботқаруви шакли, аҳолиси, табиати, эътиқоди ҳамда минтақа аҳолисининг урф-одати ва анъаналари ҳақида маълулютлар келтирилади. Мазкур асарлар футуҳ нами билан аталган бўлиб, Аҳмад ибн Яҳё Балозурийнинг “Футуҳ ал-булдон ”, Воқидийнинг “Футуҳ aui-Шом ” ea "Футуҳ ал-Амсор ”, Абу Убайданинг "Футуҳу Урминия ” ea "Футуҳу Аҳваз”, Аҳмад ибн Аъсам Куфийнинг “Китаб ал-футуҳ ” асарлари муҳим тарихий манбалар ҳисобланади. Мусулмон тарихчилари томонидан ёзилган асарлар бугунги кунга қадар муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Ушбу мақолада илк ўрта асрларда ислом тарихига оид ёзилган асарлар тадқиқ қилинган. Шунингдек, мазкур асарларнинг магозии, сийра каби туркумларда номланиши таҳлил этилган.50-5828414-05-2026 -
АБУ ҲАНИФАГА НИСБАТ БЕРИЛГАН МАНОҚИБ ВА МУСНАДЛАРИНИНГ УРФ-ОДАТЛАРНИ ЎРГАНИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Raziya Baltabayevna MATIBAYEVA (Muallif)Мазкур мақола Имом Абу Ҳанифа ҳаётига бағишланган маноқиб ва муснад асарларининг урф-одатлар ва миллий қадриятларни сақлашдаги аҳамиятини таҳлил қилади. Абу Ҳанифа ҳақидаги маноқиб ва муснадларда унинг илм олиши, фазилатлари, саҳобийлар билан учрашгани, ҳадислар эшитгани, фиқҳий илмдаги ютуқлари ёритилган бўлиб, бу асарлар ҳанафий мазҳабининг шаклланиши ва унга ҳурмат шаклланишига ҳисса қўшган. Мақолада Абу Ҳанифа ҳақидаги илк давр, ўрта давр ва замонавий маноқиблар келтирилган, уларнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган.
Маноқиб асарлари Абу Ҳанифанинг шахсиятини исломий анъаналар асосида тасвирлаб, мусулмон жамиятидаги ижтимоий ва маънавий қадриятларни сақлашда муҳим ўрин тутган. Абу Ҳанифанинг қўшничилик, меҳмондўстлик, ҳурмат, бағрикенглик каби хислатлари ҳақидаги ҳикоятлар урф-одатларнинг аҳамиятини кўрсатиб, ушбу қадриятларнинг авлодлардан авлодларга ўтишида салмоқли ҳисса қўшган. Бу асарлар орқали ҳанафий мазҳабининг ҳаётга, жамият ва шахслараро муносабатларга таъсири кўрсатилган.
Тадқиқотда ҳанафий уламолар томонидан ёзилган маноқиб ва муснадларнинг исломий одоб-ахлоқ қоидалари билан биргаликда аҳли сунна мазҳабининг ижтимоий ҳаётга татбиқ этилиши ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Шунингдек, маноқиб ва муснадлар фақат диний манба сифатида эмас, балки жамиятда урф-одатларни қўллаб-қувватловчи маънавий мерос сифатида ҳам қимматлидир. Асарларда келтирилган маълумотлар ҳанафий мазҳабининг урф-одатларга нисбатан ёндашуви, унинг ижтимоий қадриятлар ва анъаналарга таъсирини очиб беради.
Ушбу мақолада ҳанафий мазҳабининг ўзига хос диний услублари, уларнинг аҳамияти ва жамият ҳаётидаги урф-одатларни сақлашдаги аҳамияти ҳақида хулосалар келтирилган. Тадқиқот ҳанафий маноқиб ва муснадларнинг ижтимоий ҳаётга таъсирини ва ушбу мазҳабнинг ислом илмлари тарихида тутган ўрнини янада чуқурроқ тушунишга ёрдам беради.
69-7829320-07-2026 -
ФАҚИҲ АБУ БАКР ҲАДДОД ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА ТАДҚИҚОТЛАР ТАҲЛИЛИ
Abdullo M. QOSIM (Muallif)Имом Абу Бакр Ҳаддод Забидий хусусан фиқҳда, қолаверса, тафсир илмида ҳам кўплаб китобларни ёзишга муваффақ бўлган. Олим ёзган китоблари ҳаётлик давридан то бугунги кунга қадар илм аҳллари томонидан қабул бўлиб, улар орасида кенг ёйилган. Дунё кутубхоналарида у зотга тегишли қўлёзма манбалар кўп бўлиб, хусусан, «Мухтасар ал-Қудурий»нинг икки шарҳи – «ас-Сирож ал-ваҳҳож» ва «ал-Жавҳара ан-наййира» китобларининг қўлёзма нусхаларини топиш мумкин.
Абу Бакр Ҳаддод ҳанафий мазҳабидаги мўътабар матн китобларидан бири бўлмиш «Мухтасар ал-Қудурий» китобини шарҳлаган фақиҳлардан бири ҳисобланади. У киши аввалига «ас-Сирож ал-ваҳҳож» номли китоб ёзган. Бунда у юқорида айтилган китобни кенг тарзда шарҳлаган. Сўнгра, ундаги масалаларни қисқартириб «ал-Жавҳара ан-наййира» номли китоб таълиф қилган. Ушбу иккала асардан ҳанафий мазҳаби манбаларида кўплаб иқтибослар келтирилади.
Олимнинг тўлиқ исми – Абу Бакр ибн Али ибн Муҳаммад ибн Довуд ибн шайх Али ибн Абдурраҳмон Ҳаддод Аббодий Забидий Ҳанафий. «Аббодий» Аббодийя қишлоғига берилган нисбат бўлиб, олим аввалига шу шаҳарда туғилиб ўсиб, сўнг Ямандаги машҳур шаҳарлардан бири бўлган Забид шаҳрига кўчиб ўтган. У ерда қарор топиб, вафот этган. Шу боисдан ҳам у кишига нисбатан Аббодий Забидий деб айтилади. «Ҳаддод» дегани эса «темирчи» деган маънони билдиради. У зот ушбу ном билан машҳур бўлиб, «Ҳаддод», «Ҳаддодий» номини олган. Имом Абу Бакр Ҳаддод 720 ҳижрий йил ражаб ойида Аббодийя қишлоғида туғилган. Бу ҳақида Қосим ибн Қутлубғо «Тожут тарожум» китобида келтириб ўтган.
«Табақотул хавос» китобида келишича, Абу Бакр Ҳаддод зот ёзган асарлари тахминан 20 жилдга тенг келади. Имом Шаржий «Табақотул хавос» китобида шундай деган: «У зотнинг имом Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу мазҳабида битган буюк китоблари бор эди. Унга ўхшаш китобни ислом аввалидан то ҳозирги кунимизга қадар Ямандаги ҳанафий уламолар ёзмаган».
Ушбу мақолада фақиҳ Абу Бакр Ҳаддод ҳаёти ва илмий мероси бўйича амалга оширилган тадқиқотлар тадқиқ ва таҳлил қилинган.
65-726120-07-2026 -
ХIХ АСР ОХИРИ – ХХ АСРНИНГ ЎРТАЛАРИГА ҚАДАР РУС ИНСТИТУТЛАРИ ВА ИСЛОМ ОЛИМЛАРИ ТОМОНИДАН АРАБ-МУСУЛМОН МАДАНИЯТИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ
Ezozakhon Ramazon qizi MIRDJALALOVA (Muallif)XIX-XX asrlarda Rossiya islomshunosligi bir necha rivojlanish va modifikatsiya bosqichlaridan o'tdi. Asr boshida, 1917 yilgi inqilobgacha, islom Rossiya imperiyasida soni bo'yicha ikkinchi din edi. Davlat hokimiyati musulmon madaniyatini, jumladan, kitob nashriyoti, poligrafiya, haj va ta'lim tizimini faol qo'llab-quvvatladi. Biroq, ziddiyatlar va mafkuraviy kelishmovchiliklar ham mavjud edi. Oktyabr inqilobi va Sovet hokimiyatining o'rnatilishidan so'ng, Rossiyada islom va islomshunoslikning holati keskin o'zgardi. Diniy muassasalar repressiyaga uchradi; ko'plab masjidlar yopildi yoki qayta ixtisoslashtirildi. Shu bilan birga, sovet davrida islomni o'rganishga yangi yondashuvlar shakllandi. G'arbiy markazchilikdan Rossiya islomshunosligi Sharqqa yo'naltirilgan diskursni qayta ko'rib chiqishga o'tdi.
XX asr oxiridan boshlab, ayniqsa Sovet Ittifoqi qulagandan keyin, Rossiyada islomshunoslik yangi rivojlanish impulsini oldi. Islomni din sifatida, shuningdek, ijtimoiy-madaniy va tarixiy fenomen sifatida o'rganishga qiziqish ortdi. Islom va arab-musulmon dunyosiga bag'ishlangan nashrlar va tadqiqotlar soni ko'paydi, bu maqolani XIX-XX asrlarda Rossiya arab-musulmon madaniyati manbashunosligi muammosini qisman ko'rib chiqish va hal qilish uchun dolzarb qiladi. XIX-XX asrlarda Rossiya ilmiy institutlari va islomshunoslari tomonidan arab-musulmon madaniyati muammosining yoritilishi ushbu mavzuni o'rganish va Rossiya musulmon aholisi haqidagi ilmiy bilimlarni kengaytirishda muhim rol o'ynadi. Shuni ta'kidlash kerakki, ushbu davrning tarixiy tadqiqotlari arab-musulmon madaniyatiga nisbatan mafkuraviy bo'shliq bilan tavsiflangan.
Manbalar shuni ko'rsatadiki, Sovet Ittifoqi rahbariyati va unga aloqador kuchlar tomonidan qo'llab-quvvatlangan hukmron kommunistik mafkura madaniy va diniy jihatlarga bevosita ta'sir ko'rsatgan. Bu Rossiyadagi musulmon jamoasining tarixini va madaniyatini chuqurroq tushunishga yordam berdi, Ignatenko A.A., Novoseltsev A.P., Fil'shtinskiy I.M., Prozorov S.V., Bartold V.V., Frolova E.A., Shidfar B.Ya., Markov L.A., Naumkin V.V. va boshqa tarixshunoslar esa ilmiy ishlari orqali rus arab-musulmon madaniyati manbashunosliginig yaqqol namoyondalari hisoblanadi.
Ushbu maqolada XIX asr oxiri – XX asrning o‘rtalariga qadar rus institutlari va olimlari tomonidan arab-musulmon madaniyatining o‘rganilishi masalalari tadqiq etilgan.
44-517218-07-2026 -
ДИНИЙ МАНБАЛАР МАҚОЛ ВА АФОРИЗМЛАРНИНГ АСОСИ СИФАТИДА
Nilufar MAXSUDOVA (Muallif)Тилнинг кўркини, нутқда маънолар ранг баранглигини, ақл-фаросат ва тафаккурнинг мантиғини номойиш этувчи мақол ва маталлар дунёдаги жамики халқ ва элатларда мавжуд бўлиб, унинг ортида ҳар бир халқнинг дунёқараши, орзу-умидлари, урф-одатлари туради. Шунинг учун ҳам, уни халқнинг турмуш қонун-қоидаларини ўзида жо қилган қисқа ритмик бирлик дейиш мумкин.
Бу халқ оғзаки ижод мактаби дастлаб халқнинг оғзаки ижодида яшаган, ёзув пайдо бўлиши билан мақоллар маданий ёдгорликларда, сўнгра бадиий адабиёт таркибида акс эта бошлаган. Ушбу асарлардаги халқнинг ўй-фикрини ифода этувчи қисқа ва ихчам иборалар кенг омма тарафидан қўлланила бошлагач, улар расман мақол мақомини олиб луғатлардан ўрин олган. Мақолларнинг шаклланишида турли хил омиллар муҳим аҳамият касб этади. Одатда мақоллар қадимги ва мумтоз адабиёт намуналари, диний манбалар орқали бизгача етиб келган.
Маълумки, дин жамият, гуруҳ ёки алоҳида шахснинг маънавий ҳаётини ажралмас қисмидир. У умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб, уларни жонлантиради ва ҳамма учун мажбурий хулқ-атвор қоидаларига айлантиради. Шунингдек, у халқлар маданиятига ҳам катта таъсир кўрсатади. Масалан, муқаддас китобларни христиан ва мусулмонларнинг маданиятига салмоқли таъсирини кузатиш мумкин. Бундай китоблар инсонларнинг тафаккури ва онгига таъсир этган экан, албатта у тилда ҳам акс этади.
Ўзбек ва инглиз мақоллари фондининг шаклланишида мукаддас китоблар саналган Қурьон, Библия, Авесто ва ҳадисларнинг аҳамияти катта. Ушбу манбалардаги илгари сурилган ғоялар, фикрлар ва қуйма иборалар бу икки халқнинг мақоллари ва афоризмларининг яратилишида асос вазифасини ўтаган ва улар ҳали ҳамон ҳар икки тилда ўз долзарб аҳамиятини йўқотмаган. Мазкур мақолада бундай мақол, матал ва афоризмлар таҳлили амалга оширилган, шунингдек, бир-биридан узоқ масофада жойлашган икки ҳудуд вакилларининг мақол ва афоризмлари ушбу халқлар истеъмолига қандай кириб борганлиги тадқиқ этилган.
20-268416-07-2026 -
УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД САДР АШ-ШАРИЪА АЛ-БУХОРИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФАҚИҲИ СИФАТИДАГИ ФАОЛИЯТИ
Nematulloh NASRULLAEV (Muallif)Садр аш-шариъа фаолият Мовароун-наҳрда исломнинг қора доғли ва тартибсизликлар авж олган, олимлари қатл этилиб, китоблари ёқилган даврига тўғри келди. Ушбу мақоладаги мавзу манбашунослиги ва тарихшунослиги муаммолари Садр аш-шариъанинг ўз илми ва асарлари билан танилгани, Мотуридийлик ҳанафийлик йўлини маҳкам тутгани ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан оғир даврларда ҳам илмни ёйиш мақсадида ўз ҳаракатларидан асло тўхтамаган мумтоз бир мужтаҳид сифатида ўрганилиши билан боғлиқ.
Мовароуннаҳрда бу тартибсизлик қарийб юз эллик йил давом этди. XIV асрнинг биринчи ярми мана шу инқирозларнинг охирги даври бўлиб, бир томондан нисбий бўлса-да ривожланиш, иккинчи томондан меҳнаткаш оммани турли йўллар билан эзиш ортиб боргани кузатилди.
Бугунги кунда Бухородан етишиб чиққан олимларнинг илмий маънавий меросини ўрганиш туфайли, минтақанинг илм-фандаги барча ютуқлари ўз исботини топмоқда. Тадқиқотларга кўра, бухоролик фақиҳларнинг самарали ижодлари туфайли минтақадаги маданий-маърифий анъаналар тўла сақлаб қолгани маълум бўлмоқда. Улар қолдирган илмий мерос аждодлар фаолиятини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ана шундай аждодлардан бири, Садр аш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуддир. Олим ўзининг сермаҳсул хизмати орқали ислом дини манбалари орасида ўчмас из қолдирди.
Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг ижод фаолияти айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келганлиги шунингдек, ўша даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қарматий каби турли ботил оқимлар таъсири кучайгани учун муаллиф ёзма матнларни тасниф этишда енгил ва тез қабул қилиб, мустаҳкам ўзлаштириш услубларини инобатга олгани табиий. Чунки, мўғуллар даврида илм ва маърифатнинг сусайиши ҳатто одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин, Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар қадим анъана ва урф-одатларига содиқ туриб, маҳаллий халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга доим интилганлар. Табиий равишда айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ мукаммал асарларга эҳтиёж сезилган. Бу Убайдуллоҳ ибн Масъуд асарларининг ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишдан иборат бўлган.
Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъалар оиласи вакили сифатида ҳанафий фиқҳининг устозига айланди. У бобосининг тарбиясида камол топиб, калом, мантиқ, фалсафа, фиқҳ, тилшунослик, ҳисоб, ҳикмат илми, тарих каби ва бошқа фанларни ўзлаштириб, айниқса, фиқҳ илмида етук аллома сифатида танилди ва ҳанафий мазҳабининг атоқли ҳамда сермаҳсул олимларидан бири сифатида қатор шогирдлар ҳам чиқариб, ўз асри ва кейинги даврлар учун самарали ижод намуналарини қолдира олди.
Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа тасниф этган бир неча асарлар тадқиқ қилинган. Олим усули фиқҳ, калом, мантиқ, фалсафага оид мўътазила ва ашъарийларнинг қарашларини ўрганиб, ўзининг қатор асарлари орқали уларни илмий асослаб беришга ҳаракат қилган. У ўзидан аввал Шарқ оламига кенг танилган ҳа-нафий мазҳаб соҳиблари томонидан тасниф этилган оригинал манбаларга таянгани таҳлил этилган. Шунинг-дек, мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа масалаларга киришишда бошқа мазҳаб олимларининг қарашлари ҳам таҳлил қилинган.
19-278118-09-2026 -
«УСУЛ АЛ-ФИҚҲ» ИЛМИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШДАГИ ЁНДАШУВЛАР ТАҲЛИЛИ
Saidahmadkhon GAYBULLAYEV (Muallif)Мақолада ислом билимлари ривожланиб, бир неча мустақил соҳаларга бўлиниши натижасида ҳижрий II асрдан бошлаб мусулмон қонунчилиги – усул ал-фиқҳ ҳам алоҳида илм сифатида шаклланиб боргани ва мавзуларни таҳлил қилишда фарқли ёндашувлар юзага келгани тадқиқ қилинган.
Усулга оид илк асар ҳижрий II аср охирида Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофиъий томонидан ёзилган бўлса-да, шаръий матнларни тушуниш ва ундан амалий-ҳуқуқий ҳукмлар олишнинг муайян тартиби, қиёс, носих-мансух, саддуз-зароиъ каби қоидалари амалий ва назарий кўринишда мавжуд эди. Мазкур тартиб умумий тарзда саҳобаларга таълим берилган ва улар шогирдлари – тобеъинларга ўргатиб, амалиётда кўрсатиб беришган. Саҳобалар орасида саноқлилари Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишдек масъулиятли вазифани амалга оширар эдилар. Доктор Салоҳ Абулҳож қайд этишича, уларнинг сони 20 кишидан ортиқ эмас. Қуръон оятлари ва ҳадисларни маъносини билишнинг ўзи улардан ҳукм чиқариш учун етарли эмаслиги, улардан ҳукм чиқариш чуқур мантиқий таҳлил қилишга боғлиқ экани билан изоҳланади. Усул ал-фиқҳ мазкур мантиқий узвийликни ўргатувчи фан бўлиб, унинг қоидаларидан тўлиқ хабардор бўлиш, уларни бир бутунликда ўзаро таҳлил қила олиш малакасига эга бўлган саҳобалар энг ибратли даврда «фақиҳ саҳобалар» номи билан аталган.
Усул ал-фиқҳ илми ҳижрий IV-V (мил. Х-ХI) асргача ривожланиб, такомиллашиб борган ва унда бир-биридан фарқли асосларга эга иккита йўналиш шаклланган. Улар: Имом Шофиъийнинг усулий қарашлари асосида шаклланган ва калом илми уламолари томонидан ривожлантирилган –«мутакаллимлар йўналиши» (طريقة ,ҳамда Абу Ҳанифа томонидан асос солиниб (المتكلمҳижрий IV-V (мил. Х-ХI) асрда яшаган ҳанафий фақиҳлари томонидан шакллантирилган ва тартибга солинган – «фақиҳлар йўналиши» (طريقة الفقهاء). Кейинчалик, ҳижрий VII (мил. ХIII) асрга келиб мазкур икки йўналишнинг афзал томонларини бирлаштириш, орқали янги бир ёндашув – «мутааххирлар йўналиши» (طريقة المحققين) юзага келган.
Ушбу мақолада усул ал-фиқҳ илми тарихи, шаклланишига доир ёндашувлар тадқиқ қилинган ва қиёсий ўрганилган.
59-676117-09-2026 -
ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ВА ҚАФФОЛ ШОШИЙ “МАҚОСИДИЙ” ҚАРАШЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Ibrahim USMANOV (Muallif)Мазкур мақолада мовароуннаҳрлик ўрта аср икки алломаси – Ҳаким Термизий ва Қаффол Шошийнинг “мақосид аш-шариа” – “шариат мақсадлари” бўйича муҳим асарлари қиёсий таҳлил қилинган. Мақосид аш-шариа – ислом ҳукмлари ортида турган ҳикмат, мақсадлар, ғоялар, сабабларни баён қилади. “Мақосид аш-шариа”нинг дастлабки тизимли таълимотга айланиши, унинг назарий асослари яратилиши IX-X асрларга тўғри келади.
Мақолада Ҳаким Термизийнинг илк мақосидий олим сифатидаги фаолияти таҳлил қилинган. Термизийга яқин давр ва ҳудудда яшаб мақосидий фикрлар улашган бир неча уламоларнинг ёзган асарлари умумий тарзда кўриб чиқилиб, мовароуннаҳрлик олим Қаффол Шошийнинг “Маҳосин аш-шариа” асари қиёслаш учун қуйидаги омиллар туфайли танлаб олинди: биринчидан, ҳудуд ва давр яқинлиги, Шошийнинг асари машҳур бўлган ҳамда тўлиқ ҳолда бизнинг давримизгача етиб келган.
Қаффол Шоший Мовароуннаҳрда шофеий мазҳаби олими сифатида фаолият кўрсатгани, Ҳаким Термизий эса гарчи ҳанафий ҳисобланса-да, машҳур “Табақот аш-шофиийя ал-кубро” асарида иккинчи табақа шофеий уламолар сирасида зикр этилгани мақолада ёритилган.
Мақолада Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал” ва Қаффол Шошийнинг “Маҳосин аш-шариа” асарида “ҳукмларнинг иллатлари (сабаб, мақсад)” мавзусига урғу берилган. Ҳар иккала олим ҳукмларнинг иллатларини аниқлашда ёндашган услуб баҳс қилиниб, Термизийнинг ёндашувида завқий-ирфоний руҳият устувор экани, Шоший эса рационал тафаккур доирасида реал воқеъликка таянгани мақолада очиб берилган.
Термизий ва Шоший ўз асарларида бир қанча ўхшаш мавзуларни муҳокама қилганлар, аксарият ҳолларда турли натижаларга келганлар. Айрим фиқҳий ҳукмларнинг иллатларини аниқлашда эришилган ўхшаш хулосалар мавзунинг ирфоний таъвил қилиш имкониятининг чеклангани билан изоҳланиши мақолада кўрсатиб берилган.
Мақола хулосасида Термизий ва Шошийнинг ибодат ва муамалот масалаларидаги иллатларни уйғунликда кўриб чиққани, уларнинг услубларидаги фарқлар, хусусан “Исбот ал-илал”да Термизий қўлланган луғавий-таҳлилий, тажриба, келиштирув, ирфоний, амалий услублар хусусиятлари очиб берилган. Юқорида санаб ўтилган беш услуб Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал”даги ижодий фаолияти йўналишлари доирасини акс эттириши аниқланган.12 - 2037708-07-2026 -
ХХ АСР БОШЛАРИДА ТУРКИСТОН ЁШЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ХОРИЖДА ТАЪЛИМ ОЛИШ ТАРИХИДАН
Abduvali A. YULDASHEV (Muallif)Ушбу мақола Туркистон ёшларининг Россия империяси ҳукмронлиги шароитидаги хорижий таълими масаласига бағишланган. Ёшлар узоқ ўтмишдан бери илм-фанда тараққий этган ислом оламининг олий ўқув юртлари ва дунёнинг йирик шаҳарларида таълим олишга интилганлар. Туркистонда XIX аср охири – ХХ аср бошларида ҳам илм-фан ва тараққиётга интилиш давом этди. Бу жараён Туркистонда вужудга келган жадидчилик ҳаракати билан бирга ривожланиб борди. Ёшларнинг хорижий таълимига маърифатпарвар зиёлилар ва илмга хайрихоҳ кишилар моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатдилар. Улар хайрия жамиятлари тузиб хорижга талаба юбориш ва у ердаги таълим жараёнига кўмак бердилар. Мамлакат учун зарур диний ва дунёвий билимларни олиш ва тараққиётга хизмат қилувчи соҳалар бўйича ёшлар хорижда таҳсил олдилар.
Мақолада тарих фанида тан олинган услуб ва тамойиллар асосида манбалар, ҳужжатлар ва адабиётларни ўрганиш хронологик ёндашув, цивилизацион, қиёсий, тизимли таҳлил қилган ҳолда ёшларнинг хориж мамлакатларида таълим олиш тарихини ўсиб бориш ва бу йўлда амалга оширилган амалий фаолиятни кўрсатиб берилган.
Шунингдек, Туркистон ёшларининг хорижда таълим олишига сабабчи бўлган омиллар, ўлкадаги сиёсий-ижтимоий, ҳолат, миллий кадрлар тайёрлашдан мақсад таҳлил қилинган. Туркистон минтақасида мавжуд уч ҳукумат, яъни Туркистон генерал-губернаторлиги, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида ушбу масалага нисбатан эътибор кўрсатиб берилган. Миллий кадрлар тайёрлаш учун юборилган мамлакатлар ва у ердаги таълим ҳақида сўз борган. Жадид зиёлилари томонидан ёшларни хорижда ўқитиш йўлида тузилган маърифий ва хайрия жамиятлари ҳамда ёшларнинг борган мамлакатларидаги тузган илмий жамиятлари манбалар асосида очиб берилган.
Ушбу даврда Туркистон ёшлари Оренбург, Петербург, Қозон, Уфа каби Россиянинг марказий шаҳарлари, Туркия, Миср, Ҳиндистон ва Европанинг ривожланган давлатлари таълим муассасаларида ўқидилар. Мақолада мавзуга оид архив ҳужжатлари, манбалар ва кенг турдаги илмий адабиётлар таҳлилга тортилган. Ушбу мақола орқали ХХ аср бошларидаги Туркистон ёшларининг хорижий таълими тарихининг манзараси тасвирлаб беришга ҳаракат қилинган.
22-3018316-07-2026 -
ТАЛАБАЛАРДА ДИНИЙ МАЗМУНДАГИ АХБОРОТЛАРНИ ИДРОК ЭТИШГА РАЦИОНАЛ ЁНДАШУВ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Zebo KASIMOVA (Muallif)Ушбу мақолада талабаларда диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга нисбатан рационал ёндашув кўникмасини шакллантириш ижтимоий психология, хусусан, дин психологияси соҳасида долзарб аҳамият касб этиши илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган. Мақолада кўтарилган муаммо муаллифнинг диссертацион тадқиқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда таҳлил этилган.
Инсоният ахборот оқими тобора тезлашиб бораётган, аҳоли кайфиятини, руҳиятини, мақсад ва интилишларини, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологияси вужудга келган бир даврда яшамоқда. Ахборот асрида жаҳон ҳамжамияти билан тобора интеграллашиб бораётган Ўзбекистонда ҳам бошқа мамлакатлар қатори бугунги кунда ахборот тўплаш, тарқатиш ва уни тасарруф қилиш жараёни жадаллашиб бормоқда.
Интернет, телевидение, радио, видео, телефон алоқалари ва шу кабиларнинг ривожланиши ёшлар маънавий дунёсининг илмий, ақлий, ҳиссий, руҳий, ахлоқий, мафкуравий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, экологик, эстетик, бадиий, диний каби кўп қиррали таркибий қисмларига доимий таъсир этиш воситаларига айланди.
Айрим кучларнинг саъй-ҳаракатлари билан ахборот ҳарбий снарядга, оммавий ахборот воситалари эса тажовуз қуролига айлантирилмоқда. Гарчи ахборот дайди ўқ сингари инсонни жисмонан йўқ қила олмаса-да, унинг қўпорувчилик кучи, келтирадиган зарари ҳар қандай оммавий қирғин қуролидан кам эмас. Чунки бу қурол ёрдамида онгга берилган зарбалар кишини адаштиради, уни ўз манфаатига зид ҳаракат қилишга ундайди, демак, инсонни бошқариш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш яъни руҳий манипуляция қилиш имконини беради. Бу қурол ахборот хуружидир. Бундай қурол ёрдамида олиб бориладиган ахборот урушида инсон онги, миллат руҳияти нишонга олинади. Бу урушда бинолар зарар кўрмаса, одамлар ўлдирилмаса, моддий бойликларга шикаст етмаса-да, унинг мафкуравий, маънавий, руҳий зарари ҳар қандай ядровий уруш зараридан ҳам кучли.
Ислом дини бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди. Маълумки, сўнгги йилларда динни ниқоб қилиб олган оқимлар, тоифалар пайдо бўлди. Улар ғаразли мақсадлари йўлида жамиятда бузғунчилик, бегуноҳ одамлар онгини чалғитиш, уларнинг онг ости қатламларига алдов йўллари билан психологик манипуляцион таъсир кўрсатиш каби ҳаракатларни авж олдириб, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда.
Ушбу мақолада муаллиф диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга талабаларда рационал ёндашув ва соғлом муносабатни қарор топтириш, уларда ижтимоий тармоқлар орқали қабул қилинаётган ахборотларни саралаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган методик тавсиялари келтирилган.
92-10125217-07-2026 -
XVIII АСР ОХИРИ - XX АСР БОШЛАРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШИА ЖАМОАЛАРИНИНГ СИЁСИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТИ
Shukhrat Rustamovich TOKHTIEV (Muallif)Ҳозирги даврда Марказий Осиё ҳудудида бошқа кичик диний жамоалар қаторида истиқомат қилиб келаётган шиа жамоалари тарихи, яъни уларнинг Марказий Осиёга кириб келиши, жамоа сифатида шаклланиши, ҳаёт тарзи, уларнинг тарихимизда тутган ўрни, урф-одатлари, анъаналари, шиалик вакиллари эътиқоди асосида ҳудудимизда юзага келган қадамжолар масаласи Ўзбекистон тарихшунослиги, исломшунослиги, этнографияси ва маданияти нуқтаи назаридан ҳануз чуқур ва тизимли тадқиқ этилмаган.
Марказий Осиёдаги шиа жамоалари тарихини чуқур ўрганиш, диний урф-одатларини тадқиқ қилиш Ўзбекистон тарихи, этнографияси, исломшунослиги ва маданиятининг ўзига хос ажралмас бир қисми деб ҳисоблаш ўринлидир. Чунки шиа жамоалари бир қанча асрлар давомида Марказий Осиёнинг сиёсий, ижтимоий-маданий ҳаётида ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб келмоқда ва бу ҳудудда истиқомат қилувчи бошқа диний жамоалар билан узвий боғлиқ бўлган.
Ушбу мақолада Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги иснаашарий (имомий) ва исмоилийлик оқими вакиллари бўлган шиа жамоалари тарихи ва маданиятининг таҳлилига бағишланган. Мақолада маълумотлар тарихдан маълум бўлган шиа ва суннийлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар нафақат диний, сиёсий ва ижтимоий муносабатларда, балки ислом доирасида икки катта йўналиш вакилларининг тўғридан-тўғри кураш олиб боришгача етганлиги, бу икки йўналиш вакилларининг бир-бирига “кофир” тамғасини қўллагани, гоҳида эса, ўзаро ҳарбий юришлар ва қонли тўқнашувлар сабаб бўлган диний томондан қабул қилмасликни сиёсий қарама-қаршиликдан ажратиб бўлмай қолган даврлар инобатга олинган ҳолда тадқиқ этилган. Шунингдек, ҳозирда асосан ҳанафий суннийлар орасида истиқомат қилган ҳолда азалдан ўз диний анъана ва маросимларни сақлаб келишаётгани ҳамда шиалик вакилларининг Марказий Осиёга кириб келиши тарихи, мавжуд шароитлар туфайли эронийларни Ўзбекистон маданияти ва фанига қўшган ҳиссаси, эронийлар каби этник гуруҳлар маҳаллий шароитларга мослашиб, ҳатто, шу шароитларга ўзининг тегишли таъсирларини кўрсата олганлиги, эронийларнинг чекланган ассимиляция жараёнини (айниқса, тил ва маданият жиҳатидан) кузатиладиган, аммо ушбу этник гуруҳ ўзига хос хусусиятлари (идентификацияси)ни сақлаб қолганлиги ҳақидаги маълумотлар кўриб чиқилган.
24-341917-07-2026 -
ТАСАВВУФШУНОС ОЛИМ, ПРОФЕССОР НАЖМИДДИН КОМИЛОВНИНГ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТИ (БИБЛИОГРАФИК ТАҲЛИЛ)
Tokhir KHATAMOV (Muallif)Тасаввуф тарихини ўрганиш, манбавий асосларини таржима қилиш, шарҳлаш ва халқимизга етказиш масаласи – мустақилликнинг дастлабки йилларида зиёлиларимиз олдидаги муҳим вазифалардан бирига айланди. Ушбу масъулиятли вазифани бажаришда профессор Нажмиддин Комилов ва шогирдларидан иборат жамоа ҳам ўз ҳиссаларини қўшди. Мақолада тасаввуфшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Нажмиддин Комиловнинг илмий-маърифий фаолияти тадқиқ этилган. Жумладан, Н.Комилов томонидан нашр этилган асарлар, мақолалар, монографиялар, рисолалар, таржималар, маърузалар, сўзбошилар, тақризлар ҳамда масъул муҳаррирлик, таҳрир ҳайъатидаги иштироки каби жиҳатлар ўрганилган. Ўрганиш жараёнида аниқланган маълумотлар асосида олимнинг тасаввуф соҳаси бўйича олиб борган илмий фаолиятига доир таҳлилий хулосалар берилган. Олимнинг илмий тадқиқот фаолияти серқирра бўлиб, фаннинг турли йўналишларида илмий тадқиқот ишларини олиб борди. Жумладан, адабиёт соҳасида таржима ва қиёсий адабиётшунослик, таржима тарихининг назарий масалалари, матншунослик ва адабий жанрлар тараққиёти билан боғлиқ жиҳатларни тадқиқ этганлиги таъкидлаб ўтилган. Олимнинг “Тасаввуф” бўйича нашр этилган биринчи китобининг истиқлол йилларида тасаввуф таълимоти бўйича илмий аҳамияти ўрганилиб, китобдаги тасаввуф тарихи, тариқатлар, ҳол, маърифат ва ҳақиқат, муҳаббат, каромат, тариқат ва шариат, хилват ва анжуман, футувват, моҳият – инсон учун курашмоқ, комил инсон, тасаввуф ва бадиий ижод каби долзарб масалалар таҳлил этилган. Н.Комилов томонидан асарларга масъул муҳаррирликнинг бажарилиши, шарқ қўлёзма асарларнинг таржималари, маърузалар, сўзбошилар, тақризлар ҳамда таҳрир ҳайъатидаги фаолияти каби кўплаб ишлари алоҳида ўрганилди. Шу билан биргаликда, Н.Комилов илмий фаолиятининг замондошлари эътирофига оид мақолалар рўйҳати шакллантирилиб тақдим этилди. Профессор Нажмиддин Комиловнинг илмий-маърифий фаолиятини ўрганиш уч даврга бўлинди ва ҳар бир давр учун ном берилиб, алоҳида хулосалар тақдим этилди. Олимнинг ўз умри давомида дин, миллат, тарих, адабиёт ва тасаввуф бўйича олиб борган илмий-ижодий изланишлари, бугунги авлод учун ижобий аҳамиятга эга маърифий мерос ҳисобланинишини эътиборга олинди ва имкон даражасида илмий-ижодий фаолияти мазкур мақолада ёритилди.
77-855123-07-2026 -
САЙЙИД ШАРИФ ЖУРЖОНИЙНИНГ ҚУРЪОН ИЛМЛАРИГА ОИД АСАРЛАРИНИНГ МАНБАШУНОСЛИК ТАҲЛИЛИ
Doston MUSTAFAYEV (Muallif)Мақолада Саййид Шариф Журжоний (ваф. 816/1413) илмий фаолияти, олимнинг Қуръон илмларига оид асарлари таснифи ва уларнинг дунё кутубхоналарида сақланаётган қўлёзма нусхалари ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Кириш қисмида юртимиз ҳукумати томонидан қадимий ёзма манбаларни ўрганишга қаратилаётган эътибор, қўлёзмаларни ўрганишнинг замонавий аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтилган. Асосий қисмда Саййид Шариф Журжонийнинг илмий шахсияти, унинг Қуръон илмларига оид асарлари, уларнинг таркибий тузилиши, мазкур асарларнинг мазмуни ва ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар жамланиб, илмий таҳлил этилган. Олимнинг ҳозирга қадар етиб келмаган асарлари, шу билан бирга, ҳозирга қадар етиб келган, аммо ҳануз тадқиқ этилмаган мазкур соҳадаги асарларининг қўлёзма нусхалари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. Олим томонидан Замахшарийнинг “ал-Кашшоф” тафсирига ёзилган “Ҳошия ала ал-Кашшоф” асарининг тўлиқ сақланган қўлёзма нусхалари, асарнинг хусусиятлари ва замонавий нашрлари хусусида маълумотлар зикр этилган. Шунингдек, муфрадотул-Қуръон йўналиши бўйича ёзилган ва бугунги кунга қадар тўлиқ етиб келган “Таржумон ал-Қуръон” асарининг дунё кутубхоналарида сақланаётган нусхалари ва уларнинг хусусиятлари билан яқиндан таништирилган. Дунёнинг айрим фондларида Журжонийга нисбат берилган қўлёзма асарларнинг аслида олимга тегишли эмаслиги илмий далиллар асосида исботланган. Шу билан бирга, ислом оламида машҳур “ат-Таърифот” асарининг ҳам икки машҳур ва тўлиқ ҳолда сақланган қўлёзма нусхалари тавсифи келтириб ўтилган. Зеро, “ат-Таърифот” асарида йигирмага яқин Қуръонда зикр этилган сўзлар ва Қуръон илмларига оид истилоҳларнинг таърифлари келтирилган бўлиб, шу жиҳатдан мазкур асарни ҳам олимнинг Қуръон илмларига оид асарлари қаторида ўрганиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Хулоса қисмида, Журжонийнинг Қуръон илмларига оид асарларини ўрганиш темурийлар даври илмий муҳити, хусусан, бу даврдаги Қуръон илмлари ривожини яна ҳам тўлиқ ўрганиш имкониятини бериши, қолаверса, олимнинг Қуръон сўзларини шарҳлашдаги ўзига хос услубини ўрганиш қуръоншунослик соҳаси тадқиқотларида муҳим саналиши ҳақида тўхталиб ўтилган.
32-4018606-07-2026 -
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ТАСАВВУФ АЛЛОМАЛАРИ ИЛМИЙ МАЪРИФИЙ МЕРОСИНИ ТИКЛАШ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР
Tokhir KHATAMOV (Muallif)Мазкур мақолада Марказий Осиёдаги тасаввуф мактабларининг кўп асрлик илмий-маърифий меросини ўрганиш, тиклаш бўйича юртимиздаги олиб борилган ислоҳотлар жараёни тадқиқ этилган.
Мустақиллик йилларида олиб борилган ислоҳотларга ушбу мақолада урғу берилишининг асосий сабаби шундаки Ўзбекистон Республикаси XX аср сўнгги чорагида мустамлака занжирларидан холос бўлиб мустақилликка эришди. Тарихдан маълумки истиқлолга эришган давлатлар ўз тарихи, дини, тили, маданиятини қайта тиклашга асосий эътиборни қаратади. Миллий қадриятларимизнинг тизимли ва тадрижий тикланиши бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида миллий ҳуқуқий негиз муҳим омил ҳисобланади. Шу жиҳатдан истиқлолнинг илк йилларида Президент ва ҳукумат томонидан чиқарилган фармон, қарор, фармойишларнинг илмий-тарихий ва ижтимоий-маънавий аҳамияти таҳлил қилинди. Қабул қилинган фармон ва қарорларда белгиланган устувор вазифалар ҳамда режа ва дастурларда бажарилиши зарур бўлган ишларнинг долзарблиги очиб берилди.
Аммо аждодлар меросининг кўлами жуда катта бўлиб, уни қисқа вақтнинг мобайнида қайта тиклаш катта меҳнат ва масъулиятни талаб қилади. Шу билан биргаликда, диний соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш ҳам мураккаб жараён бўлиб, собиқ мустамлакачилик ва атеистик тузум давридаги катта террор ва мафкуравий ёлғонлар халқ руҳиятида эврилишларга сабаб бўлган эди, бу муаммо ўз навбатида мустақилликнинг дастлабки йилларида жамиятда баъзи ғоявий зиддиятларга ҳам сабаб бўлди, онг ва тафаккурдаги инқирозларни бартараф этиш бирмунча мураккаб ҳолат бўлганлиги сабабли, бу жараён ўзига хос “ўтиш даври”ни вужудга келтирди.
Аммо турли мураккабликларга қарамасдан ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди, алломалар меросини қайта тиклаш ишлари тизимли равишда йўлга қўйилди. Бугунги кунга келиб тасаввуф алломалари меросини ўрганиш янги босқичга кўтарилиб, кўплаб илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Халқимиз ҳам алломалар илмий маърифий меросидан баҳраманд бўлиб, илмий тадқиқот ва таълим муассасаларида турли лойиҳалар, мақолалар, монографиялар нашр этилиб кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда. Шу сабабли мазкур мақолада мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги босқичини алоҳида тадқиқ этишга ҳам эътибор қаратилди.
49 - 5833607-07-2026 -
БАЛОҒАТ ИЛМИДА КИНОЯ ВА ТАШБИҲГА ОИД НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАР
Salima RUSTAMIY (Muallif)Бугунги кунда жаҳон тилшунослиги ва адабиётшунослигида балоғат илмининг тарихи, тузилиши, аҳамияти, истилоҳлар маъноси, бадиий воситаларнинг қўлланиш усулларини ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Ўрта аср ислом алломалари асарларида балоғат илмининг таркибий қисмларидан бири баён илми фикрни очиқ-ойдин, аниқ ифодалаш усулларини ўрганиши таъкидланган. Айрим мутахассисларнинг фикрича «баён» ва «балоғат» сўзларини айнан бир маънода қўллаш ҳам мумкин. Яъни иккала истилоҳ ҳам мусулмон шарқи илмлар таснифида нутқ санъатининг энг юқори даражаси, фасоҳат ва камолот чўққисига кўтарилган ҳолати сифатида ҳам қаралган.
Мазкур мақолада баён усулларидан бўлган киноя ва ташбиҳнинг хусусиятлари Абу Ёқуб Юсуф Саккокий, Абдурраҳмон Қазвиний ва Атоуллоҳ Ҳусайний каби олимларининг балоғат илмига оид асарлари асосида тадқиқ қилинган. Мақолада киноя ва ташбиҳнинг таърифи, уларнинг таркиби ва турлари масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Kиноя ва ташбиҳнинг хусусиятлари араб олимлари томонидан илк ўрта асрлардан бошлаб ўрганила бошланган. Олимлар кинояни сифат, мавсуф ва нисбат, қариба ва баъида турларга ажратганлар. Шунингдек, араб тилида балоғат илмининг шаклланишида муҳим ўрин тутган Абу Ёқуб Юсуф Саккокий киноянинг таъриз, талвиҳ, рамз ва ишора турларини кўрсатиб ўтган. Кейинги олимлар бу борада уларнинг фикрларини ривожлантирганлар.
Мақолада шунингдек, энг кўп қўлланиладиган санъат турларидан ҳисобланувчи ташбиҳнинг рукнлари, турлари кўрсатилган. Ташбиҳнинг хусусиятларига кўра таснифлари, турлари ва номлари балоғат илмининг ривожланиши давомида маълум даражада ўзгариб борган. Ташбиҳ ўхшовчи ва ўхшатилувчининг хусусиятларига кўра ҳиссий ва ақлий, муфрад ва мураккаб, малфуф (ўралган), мафруқ (ажратилган), тасвия (тенглаштирилган), жамъ (тўпланган) турларга ажратилади. Ўхшаш жиҳатига кўра ҳақиқий ва хаёлий; муфрад, мураккаб, мутаъаддид; ҳиссий ва ақлий; тамсилий ва ғайритамсилий; муфассал ва мужмал; қариб мубтазал ва ғариб баъид қисмларга бўлинган. Ўхшатиш воситасига кўра мурсал, муаккад ва ташбиҳнинг мақсадларига кўра мақбул ва мардуд қисмлари мавжуд. Мақолада балоғат илмида ташбиҳнинг рукнлари иштирокига кўра саккиз тури, мартабаларига кўра уч тури, маъносига кўра етти тури ишлангани далилланган.
4 - 1014507-07-2026 -
ШАЙХ ЗАЙНИДДИН ФАОЛИЯТИ ВА ЗИЁРАТГОҲИНИНГ ТОШКЕНТ МАЪНАВИЙ ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ
Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланган. Шошдан ҳадис, фиқҳ, тасаввуф каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу ерда туғилиб, фаолият кўрсатган кўплаб буюк зотлар, олимлар “Шоший”, “Тошкандий” (ХIV асрдан) нисбаси билан дунёга танилганлар.
Қадимий Тошкентда машҳур олимлар, муҳаддис ва фақиҳларнинг зиёратгоҳлари мавжуд. Айнан шу ерда Занги ота, Шайх Умар Валий Боғистоний, Шайх Хованд Таҳур, Шайх Зайниддин Кўйи Орифон ва бошқа алломалар мақбаралари жойлашган.
XVIII асрнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳри тўрт даҳага бўлинган. Манбаларда қайд этилишича, шимолий даҳа – Қаффол Шоший, жанубийси – Зангиота, шарқийси– Шайх Хованд Таҳур ва ғарбийси – Шайх Зайниддин номлари билан эътироф этилган. Бироқ шаҳар аҳли ўртасида эса улар Себзор, Бешёғоч, Шайхонтаҳур ва Кўкча деб юритилган.
Ўша даврда Кўкча даҳасида уч дарвоза (Сағбон, Чиғатой ва Кўкча), 57 маҳалла, 47 мавзе, 60 масжид ва икки мадраса бўлган. Даҳанинг чорбоғлари Назарбек, Кўксарой ва Келес дарёси бўйларидаги жойларда бўлган. Даҳанинг эътиборли жойларидан бири Кўкча дарвозасидан ташқаридаги Орифон (билимлилар) қишлоғидаги мозоргоҳ ҳудудида Шайх Зайниддинбобо мақбараси қурилган. Тарихий манбаларда даҳанинг номи Шайх Зайниддин даҳаси деб ҳам юритилган.
Кўкча маҳалласи тарихи бевосита Шайх Зайниддинбобо билан узвий боғлиқ. Бу зотнинг отаси бағдодлик машҳур сўфий, суҳравардия тариқатининг раҳнамоларидан саналган шайх Шаҳобиддин Суҳравардий (1145-1235) бўлган.
Ушбу мақолада суҳравардия тариқати асосчиси Шайх Суҳравардий (1145-1234)нинг фарзанди Шайх Зайниддин Куйи Орифон (1164-1259) ҳаёти ва фаолияти тарихий манбалар асосида тадқиқ этилган. Амир Темур томонидан қурилган мақбара тарихи, зиёратгоҳнинг Тошкент маънавий ҳаётида тутган ўрни ўз ифодасини топган. Муҳими, Шайх Зайниддиннинг тинчликсеварлик фаолияти ҳамда кишилар ўртасида меҳр-оқибат, ҳалоллик, саховат, яхшилик каби қадриятларни тарғиб қилгани таҳлил этилган.
15 - 2121506-07-2026 -
МИН СУЛОЛАСИ ДАВРИДА ХИТОЙДА МУСУЛМОНЛАРНИНГ ЎТРОҚЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИ
Odiljon ERNAZAROV (Muallif)Мақолада XIV-XVI асрларда Хитойдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий шароит, исломни Хитойда ёйилиши ва унинг маҳаллий муҳитга мослашуви, мусулмон халқларнинг мамлакат ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги иштироки ҳамда уларнинг маҳаллий маданиятга уйғунлашув жараёнида таълим-тарбия ҳолати ҳақида маълумот берилган. Бу давр мобайнида мусулмонларнинг “Марказий Осиёдан кўчиб келган жамоа” статуси Хитойда муқим ўрнашган “этник озчилик” номига ўзгарди. Мин сулоласи ҳукмронлиги давомида Шанхай ва Ганьсудаги дунган миллатига мансуб аҳоли миқдори янада ошди. Мин императорлари мусулмонларга муайян диний, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий эркинлар тақдим қилганлар. Аксарият мусулмонлар Мин қўшинида хизмат қилиб, юқори ҳарбий ва фуқаролик позициясини эгаллашган. Мин императорларидан Мин Тайцзу ҳукмронлиги йиллари мусулмон жамоаси учун ижтимоий мавқе жиҳатидан “кўчиб келганлар” (outsiders)дан “муқим жойлашганлар” (insiders)га айланиш даври бўлган. Бундан ташқари, ушбу давр мусулмонлар нисбатан хитой маданий нормаларига мослашиш ёки хитойлашув (sinicisation) жараёнини бошдан кечириш даври сифатида тавсифланади. Шу жиҳатдан, Мин сулоласи мобайнида тинч ва фаровон ҳаёт кечирган мусулмон жамоалари маданий ўзгаришларга юз тутишган. Мин даврида мусулмонларнинг жамиятга интеграциялашувида ҳудудий фарқлар кузатилган. Масалан, Хитойнинг шимолий ва жануби-ғарбий ҳудудларида истиқомат қилувчи мусулмонлар маҳаллий шароитларга тўлиқ мослашган. Шимолий-ғарбий ҳудудлардаги мусулмонлар эса этник ва диний ўзига хослик, дунёқараш ва турмуш тарзини сақлаб қолишган.
90 - 9816206-07-2026 -
ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИДА ИРФОН ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ
Zamirakhon ISAKOVA (Muallif)Мақолада ирфон тушунчасининг мазмуни ва моҳияти, ирфон аҳлининг борлиқ, билиш, комил ахлоқ, маънавият ва маърифат, ижтимоий ривожланиш, илм-фан ҳақидаги қарашлари Шарқ фалсафий тафаккури ривожида салмоқли ўрин эгаллаган мутафаккирларнинг қарашлари билан муштараклиги, ирфоний билимларнинг янгича таснифи ҳамда унга тегишли тасаввуфий-ирфоний манбалар асосида очиб берилган.
Ирфоний адабиётларнинг Шарқ халқлари ижтимоий-маънавий ҳаёти, илм-фан, маданият, адабиёт ривожига ижобий таъсир кўрсатгани ҳамда умуминсоний маданиятнинг таркибий қисмига айлангани илмий билишнинг объективлик, интерпретация, тарихийлик, мантиқийлик, ворисийлик, тизимлилик, герменевтика, қиёсий таҳлил усуллари асосида тадқиқ этилган.
Ирфон руҳий-маънавий покликни талаб этадиган мураккаб ҳодиса сифатида бир тарафдан, диний илмларни мужассам этса, иккинчи тарафдан, динда диннинг моҳиятини ифодалайди. Дин билан ирфон илми моҳият ва ҳодиса, мазмун ва шакл муносабатлари каби мураккаб ва бир-бирига ўзаро боғлиқ ҳодиса, яъни ислом дини минг йилдан ортиқ тарихи давомида мусулмон халқларнинг имон-эътиқоди билан бирга ҳаёти ва тафаккур тарзи, маънавиятининг ажралмас қисмига айланган. Шу билан бирга, тасаввуф таълимотининг таркибий қисми ирфон ҳам асрлар оша динни фаоллаштирувчи, жонлантирувчи функцияни бажарган. Ирфон илми қадимдан турли шакл ва номлар билан аталиб, илоҳиётшунослик ва диний манбаларда турлича талқин этилган.
Ирфоний илмларнинг иерархик таснифи шариат, тариқат, маърифат асосида тушунтирилиб, ирфон илмининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, ирфон аҳлининг жамиятдаги фаоллиги диний анъаналар интеграциясига йўл очгани, тариқат аҳли ўртасидаги жипслик, биродарлик, альтруизм, жавонмардлик каби фазилатлар орқали жамиятни соғломлаштириш ва ахлоқий етукликка эътибор қаратилгани, орифлар ахлоқий талаб ва меъёрларни худосеварлик ва баркамоллик тушунчалари билан уйғунлаштириб, амалиётда қўллаш билан бирга, юксак ахлоқий тамойил ва меъёрларни ўз фаолиятларида намоён этганлари объектив баҳоланган.
Тасаввуф аҳлининг инсоният маънавий камолоти ва ақлий салоҳияти баркамоллиги учун хизмат қиладиган бебаҳо ирфоний асарларининг бугунги кунда ҳам ахлоқий меъёрларни жамиятни тузатиш, ҳар тарафдан бостириб келаётган ижтимоий зарарли хавфларнинг олдини олиш, глобал жараёнларга маърифат билан ёндашиш, бунинг ортидан башариятни, шу орқали дунёни ворисийлик мезони асосида такомиллаштиришдаги муҳимлиги, шу асосда, тасаввуфий-ирфоний асарлар таржималарини амалга ошириш орқали ёшларнинг тарихий хотирани англашларига доир янги парадигмал ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги илмий асосланган.
55 - 6518906-07-2026 -
“МУХТАСАРУ-Л-ҚУДУРИЙ” АСАРИ – ҲАНАФИЙ ФИҚҲИДАГИ МЎЪТАБАР МАНБА
Nodirbek K. TURABOYEV (Muallif)Ҳанафий мазҳабига эргашувчилар дунё мусулмонларининг қарийб ярмини ташкил қилади. Ироқ ва Мовароуннаҳр ҳанафий фиқҳининг марказлари бўлган. Бу икки минтақа ўртасидаги илмий муносабатлар бир-бирига кучли таъсир кўрсатган. Ўлкамиз уламолари томонидан яратилган фиқҳий асарлар ислом оламида ҳам машҳур бўлган. Бағдодда яратилган “Мухтасар ал-Қудурий” асаридан юртимизда эътиборли китоб сифатида фойдаланиб келинган. Шу билан биргаликда Мовароуннаҳр уламолари томонидан яратилган кўплаб мўътабар фиқҳий асарлар мазкур китоб таъсирида дунёга келган. Шундай бўлса-да, бу асар юртимизда ҳалигача илмий тадқиқотларга муҳтож. Ушбу мақолада фиқҳий асарларнинг шаклланиши, “мухтасар” деган жанрнинг таърифи, “Мухтасарул Қудурий”нинг фиқҳий китоблар орасидаги мавқеи, унинг афзалликлари тадқиқ қилинган. Мухтасар жанрида ёзилган китоблар бир нечта турга бўлинади. Улар орасида Қудурийнинг мухтасари ёзилишига кўра муайян асардан қисқартириб олинмаган ва муаллиф ҳам бу ҳақда изоҳ қолдирмаган. Кичик тадқиқот асносида унинг турли воситалар асосида “Зоҳирур ривоя” масалалари боғланишини очиб беришга ҳаракат қилинган. Шунингдек, унинг ёзилиш услуби, маълумотларга бойлиги уни ҳанафийлар учун доимо фойдаланадиган манбага айлантирганлиги таҳлил этилган. Мазкур матн “Усул” деб номланган олтита китобга қандай боғланиши ва ҳанафий мазҳабининг кейинги кўплаб китобларга асос бўлиб хизмат қилганлиги ўрганилган. Бу китобнинг аҳамияти ҳақида айтилган маълумотлар келтирилган. “Мухтасарул Қудурий” ҳанафий фиқҳида энг кўп фойдаланилган китоблардан ҳисобланади. Мақолада яна қуйидагилар тадқиқ этилди: асар яратилганидан бошлаб унга шарҳлар ва ҳошиялар битилган; унинг асосида мўътабар матнлар ёзилган, китобни вазнга солиб манзума шаклида асарлар ёзилган; уни яна ҳам мухтасар қилиб оддийроқ китоблар яратилган; замонавий тадқиқотчилар уни қайта изоҳлаган; савол ва жавоб услубида китоблар таълиф этилган ва асар турли тилларга таржималар қилинган. Кўп эътирофлардан матн китоблари орасида ҳам ишончли ва мўътабар китоб эканлиги ёритилган.
23-3244504-07-2026 -
ҒАЗЗОЛИЙНИНГ “АЛ-ҚИСТОСУ-Л-МУСТАҚИМ” (ТЎҒРИ ТАРОЗИ) АСАРИДА БИЛИШ НАЗАРИЯСИ
Davronbek H. QODIROV (Muallif)Бугунги кунда юртимизда Учинчи Ренессансни барпо этиш, ёшларга аждодларимиз меросини етказиш ва ислом фалсафаси асосларидаги ахлоқий-маънавий ғоялар руҳида тарбиялаш ижтимоий фанлар олдидаги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шунинг учун юртимизда асрлар давомида шаклланган ва қарор топган диний-фалсафий қарашлар замирида ётган манбалар ҳамда уларда баён этилган тафаккур дурдоналарини ўрганиш ва тадқиқ этиш муҳим ўрин тутади. Шундай фалсафий асарлардан бири илк уйғониш даврида, яъни XI асрларда яшаб, ижод қилган мутафаккир, фақиҳ, файласуф ва мутасаввиф олим Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад Ғаззолийнинг “Ал-қистос ул-мустақим” (Тўғри тарози) асари ҳисобланади. Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Ал-қистос ул-мустақим” асари “Иҳё улуми-д-дин” асаридан кейин ёзилган бўлиб, унда мутафаккирнинг исмоилийлар таълимотига қарши ёзилган мантиқий далиллар асосидаги фалсафий қарашлари ўрин олган. Ушбу мақолада Ғаззолийнинг исмоилийлар қарашларини қандай мезонлар асосида ўлчагани, тўғри тарози деганда нимани тушуниши, диний-фалсафий қарашлари таҳлил қилинган. Мақолада ашёларнинг қадр-қиммати бирламчи зарурий илмлар билан аниқланиши, тажрибадан ёки ақл-идрокнинг табиий мулоҳазасида келиб чиқиши, Ғаззолий ақл-идрокни “ғаризат ул-ақл”, ақл инстинкти деб тавсифлаши, инсонда туғилганидан жо бўлган сифат ёки фикрлаш шакли маъносидаги ақл ғаризаси эканлиги ҳақида сўз боради. Хусусан, мутафаккирнинг тажриба, ғариза тўғрисидаги фикрлари, Арастунинг “ал-улум ул-аввалия” ва унинг ботинийлар таълимотига қарши мантиқ илми силлогизмларидан фойдаланишига эътибор қаратилган. Шунингдек, Ғаззолийнинг фалсафий билиш деганда нимани тушуниши, ҳақиқатни нима асосида билиш мумкинлиги, раъй (фикр, қараш) ва қиёс (аналогия) воситаси ва илмни тарозида қандай ўлчаш мумкинлиги, баҳсли масалаларда Қуръон ва суннатга кўра муқобил ҳолда шахсий фикр асосида қарор қабул қилиш, Қуръоннинг мезонлари мақолада мисоллар билан кўрсатиб берилган. Мақола сўнгида Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Ал-қистос ул-мустақим” асаридан биринчи боб, билиш мезони тўғрисидаги қисмидан таржима келтирилган. Бу эса мутафаккирнинг оламни билишда илмнинг мезонлари ҳақидаги тасаввурини ўрганиш учун ёрдам беради.
15-2229304-07-2026 -
ТУРКИСТОНДА РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ МУСТАМЛАКАСИ ДАВРИДА ВАҚФ ЕРЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ (1865 – 1881 ЙИЛЛАР СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)
Odil ZARIPOV (Muallif)Мақолада Россия империяси мустамлакаси даврида Туркистон генерал-губернаторлигида вақф мулкларининг аҳволи Сирдарё вилояти мисолида кўриб чиқилган. Тадқиқотда асосан бирламчи архив манбалари, генерал-губернатор девонхонаси материаллари ва мавзуга доир илмий асарлардан фойдаланилган. Шунингдек, ушбу ҳудудда вақф ерларининг ташкил этилиш сабаблари ва аҳамияти ҳамда ўлка маъмуриятининг мустамлакачилик сиёсати натижасида бу ерларнинг қаровсиз ҳолатга тушиб қолганлиги таҳлил этилган.
Маълумки, 1867 йилда генерал-губернаторлик Сирдарё ва Еттисув вилоятлари ўзагида ташкил этилди. Сирдарё вилояти таркибига Тошкент, Туркистон, Чимкент каби қадимий шаҳарлар кирарди. Бу ҳудудларда азалдан вақф ерлари мавжуд бўлиб, айнан шу шаҳарлар истилодан кейин рус маъмурияти сиёсатининг илк тажриба майдонига айланди. Ўлка бошқарувининг илк давларида рус ҳукумати вақф ерларига нисбатан эҳтиёткорона сиёсат юритилган бўлса-да, Туркистонга биринчи генерал-губернатор сифатида келган Фон Кауфман бошқаруви даврида ушбу ерларни давлат ерларига айлантириш сиёсати амалга оширилган. Ҳатто, Кауфман минтақадаги асрлар давомида шаклланган ер галиги анъаналарини тугатиш мақсадида махсус қонун лойиҳалари ишлаб чиққан. Ушбу сиёсат натижасида ўлкада мавжуд вақфлар ерларининг бир қисми давлат ҳисобига ўтказилиб, бошқалари ташландиқ ҳолга тушган. Вақф ерларидан тушадиган даромадлар тўхташи билан эса масжидлар, мадрасалар ҳамда мозор ва зиёратгоҳлар ўзларининг молиявий манбаларидан маҳрум бўлдилар. Қолаверса, мазкур ҳолат бу диний муассасаларда ишловчи ва таълим оладиган кишилар, вақфга қарашли ерларда ишловчи деҳқонларнининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига салбий таъсир кўрсатган.
Ушбу мақолада Туркистонда Россия империяси мустамлакаси даврида вақф ерларининг 1865 – 1881 йиллардаги ҳолати Сирдарё вилояти мисолида ёритилган. Мақоладаги факт ва маълумотлар тарихийлик тамойилига асосланган ҳолда тадқиқ қилинган. Тадқиқот жараёнида микротарих, миқдорий, тизимли, контент таҳлил ва муаммовий-хронологик усуллардан ойдаланилган.
17- 2631504-07-2026
