- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АМИР ТЕМУР АРМИЯСИДА ҲАРБИЙЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ ҚИЁФАСИ
Yunusjon SH. AKHMEDOV (Muallif)Мамлакат мудофааси ва Ватан хавфсизлигини таъминлаш тарихий тараққиётнинг барча босқичларида давлатнинг энг асосий вазифаси бўлган. Мана шу вазифани самарали амалга оширган мамлакатлар ўзининг мустақиллигини сақлаб қолишга, иқтисодий тараққиётини муваффақиятли таъминлаш имкониятига эга бўлишган. Мамлакат мудофааси ва хавфсизлигини таъминлашда мамлакат армиясининг қудрати, унинг жанговар тайёргарлиги, ҳарбийларни маънавий қиёфасининг аҳамияти жуда муҳим аҳамият касб этади. Чунки айнан шу омиллар армиянинг ўз олдига қўйган мақсадларни юзага чиқаришнинг гарови ҳисобланади. Тарихий жараёнда амал қилган мамлакатларнинг турли даврдаги ҳаёти ўрганилса фикримизни исботлайдиган жуда кўп мисолларни учратишимиз мумкин. Соҳибқирон Амир Темур ҳам ўз даврида кучли марказлашган давлатни барпо этиб, ўз давлатини мудофаасини ташкиллаш, муваффақиятли ҳарбий юришларни ўтказиш, давлат хавфсизлигини таъминлаш ишига жиддий эътибор берган. Натижада мамлакат ташқи ва ички хавфлардан самарали ҳимоя қилинган, давлатнинг иқтисодий қудрати ошиб бориб тинчлик ва осойишталик ҳукмрон бўлган, мамлакатда аҳолининг ижтимоий фаровонлиги ҳам ошиб борган. Амир Темур ўз олдига қўйган ҳарбий ва сиёсий мақсадларни амалга оширишда ўз қўшинининг кучига таянган, унинг ёрдамида ўз даври учун жуда кучли давлатни бунёд этишга эришган, ҳал қилувчи жангларда ўзининг кучли рақиблари устидан ғалабаларни қўлга киритган. Амир Темур армиясининг ғалабаларини сабаби ҳамма вақт қўшиннинг боғлиқ бўлмаган, бу ҳолатни Темурнинг ўзи ҳам таъкидлаб ўтган. Бу фикрлардан кейин Соҳибқироннинг қўшинида сипоҳийларни қайси мақсадлар бирлаштириб турган, уларнинг маънавий қиёфаси қандай бўлган, деган саволлар вужудга келади. сон жиҳатдан кўплиги ва қуролланганлик даражасига Мазкур мақолада Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига оид “Темур тузуклари” ва бошқа тарихий асарларни ўрганиш орқали муайян даражада тўпланган маълумотларда Соҳибқирон армиясидаги сипоҳийларни ахлоқий ҳолати, уларнинг маънавий қиёфаси тадқиқ этилган. Бундан ташқари мақолада Амир Темур армиясидаги сипоҳийларнинг фаолиятини тартибга солишда уларга нисбатан ҳукмдорнинг ўзи томонидан амалга ошириладиган воситалар, уларнинг берадиган натижалари, сипоҳийларни фаолиятида риоя қилиши лозим бўлган қоидалар ҳақида ҳам маълумотлар берилган. Амир Темурнинг сипоҳийларга ибрат бўладиган шахсий сифатлари, уларни қўшинда фаолият олиб борадиган сипоҳийларга кўрсатадиган таъсири ҳам мақолада ўз ифодасини топган.
42-5026406-07-2026 -
АМИР ТЕМУР СИЁСИЙ ҚАРАШЛАРИДА ДИНИЙ ТАМОЙИЛЛАР
Tulkin ALIMARDONOV (Muallif)Ушбу мақола буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур сиёсатида дин ва давлат ўртасидаги мувозанатни ўрганади. У ўзининг сиёсий фаолиятида ислом ҳуқуқини дунёвий давлат тамойилларига сингдиришга муваффақ бўлган моҳир шахс бўлганлиги маълум бўлди. Ҳукумат адолатли воситалар ва усулларни яратишда ўқитувчиларининг кўрсатмаларига амал қилганлиги ва бу диний ва фалсафий қарашлар мамлакат тараққиётида муҳим назарий тамойил бўлиб келганлиги қиёсий ўрганилди. Амир Темур миллий давлатчилигининг буюк тарихий ва маданий мерос сифатида ушбу сиёсий фалсафаси бугунги кунда кўп тадқиқотлар мавзусидир. У яратган сиёсий фалсафа манфаатларнинг бирлашувида, халқнинг олий мақсадларига эришишда самарали ва ижобий рол ўйнаши тобора аён бўлмоқда. Бугунги кунда бир қатор манбалар ва нашрларда Амир Темур мероси бошқарув ва давлат бошқарувини такомиллаштириш, кучлар ва манфаатларни мувозанатлаш, барқарор ривожланиш шакллари ва воситаларини жорий этиш, миллатлараро ва динлараро бағрикенглик фалсафасини ўрганишда озод ғояга айланганлиги тўғрисидаги тадқиқотлар таҳлил қилинди.
Амир Темур жамиятнинг объектив ва субъектив қонуниятлари ривожланишини тушунадиган, бошқарувда анъаналар ва қадриятларни жорий этиш, унинг эҳтиёжларига жавоб берадиган воситаларни яратиш, давлат бошқарувида адолатни жорий этиш учун мукаммал тизим яратган тарихий шахс, буюк шахс сифатида эътироф этилади.
163 - 17453523-06-2026 -
ИБН ХАЛДУН АСАРЛАРИДА ДИН ВА ЖАМИЯТ МАСАЛАСИ
Lazizakhon ALIDJANOVA (Muallif)Ибн Халдун диний ва дунёвий илмлар уйғунликда ёритилган ноёб асарлар яратган улуғ олимлар сирасига киради. Унинг тўлиқ исми – Абдураҳмон Абу Зайд ибн Муҳаммад Ибн Халдун (туғ. 1332, Тунис/ваф. 1406, Қоҳира) — араб тарихчиси ва файласуфи. Ибн Рушднинг издоши ҳисобланиб, 1349-1375 йилларда Тунис, Фес, Ғарнота, Бужжойа (Жазоирда) ҳукмдорлари саройида юқори лавозимларда ишлаган. 1382 йил Мисрга келиб, мударрислик қилган. Ибн Xалдун Дамашқ шаҳрининг Амир Темурга топширилиши шартлари ҳақида музокара олиб борган делегация таркибига кирган. Шу тариқа Ибн Xалдун Амир Темур билан шахсан суҳбатлашишга мушарраф бўлган. Ибн Халдуннинг далолат беришича, Амир Темур ундан Мағриб мамлакатлари, унинг манзиллари ва шаҳарларини батафсил баён қилиб беришни сўраган. Ибн Xалдун Амир Темур ташқи сиёсий фаолиятига нисбатан шахсий қарашидан қатъи назар, Соҳибқирон шахсига муносиб баҳо берган. У Амир Темурнинг ҳарбий тарих соҳасидаги теран билимидан ҳайратга тушган, уни «мунозара-баҳсларни яхши кўрадиган ўткир заковатли ва теран зеҳнли инсон», – деб таърифлаган. Унинг асосий асари: «Китоб ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби», 1370) бўлиб, Ибн Xалдун жамият тараққиёти хусусида ўз фикрларини ҳамда Шарқ мусулмон халқлари (хусусан, Мағриб) тарихини баён қилган. Ибн Халдуннинг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашларини ўрганиш, ҳозирги замон тарих фалсафасида муҳим аҳамиятга эга. Мақола учун Ибн Халдун диний-маърифий фалсафасининг асосий жабҳаларини тавсифлаш, унинг тарих, жамият, давлат, бошқарув, ҳокимият, дин ва бошқаларга нисбатан ёндашувларини ҳамда уларнинг диний тажрибалар билан боғлиқликларини аниқлашга қаратилган дунёқарашларини ойдинлаштириш ҳамда олимнинг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашларига диний фаолият доирасида қараш кабилар мақсад қилиб қўйилди. Унда Ибн Халдун фаолиятидаги диний-фалсафий ва ижтимоий-сиёсий жабҳаларни намоён этиш ва шу тавсифдаги муаммолар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган.
34 - 4357827-06-2026 -
АМИР ТЕМУР ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ
Tulkin ALIMARDONOV (Muallif)Мазкур мақолада Амир Темурнинг давлат бошқаруви ҳақида сўз юритилиб, бошқарувда халқнинг менталитетида чуқур илдиз отган маънавий мерос, диний қадриятлар, урф-одат ва анъаналарга суянишни юксалиш омили сифатида қараши ҳақида фикр юритилади. Одамлар табиатан фақат адолат, тенглик, имон, эътиқод ва бошқа қадриятларда ҳамжиҳатликка келади. Давлат бошқарувида қадриятларнинг ижтимоий-сиёсий мақомини белгилаш билан аслида ҳокимиятнинг халқчил фаолияти таъминланиши, қадриятлар дастлаб табиат қонуниятлари ва илоҳий-диний негизлар асосида шаклланиши ва бундай диний қадриятлар турли таълимотларда ҳар хил келган бўлсада, бир моҳиятга – якка худоликни тан олиш, ҳукмдор унинг ердаги вакили эканлигига асосланиши таъкидланган. Шунинг учун қадимда аждодларимиз қадриятлар асосида тегишли сиёсий тизимларни яратгани, ҳокимиятнинг илоҳий манбасига алоҳида эътибор қаратгани адолат, ҳақиқат ва эзгу ишларга интилиш сиёсий ҳокимиятнинг ажралмас таркибий қисми бўлганлиги алоҳида таъкидланган.
Шунингдек, инсоният цивилизациясининг ибтидоси ва унинг давлатчилик шакли жараёни Зардўштийликдан Исломгача бўлган маданий масофада ўз мавжудликларини сақлаб қолишга эришилаётгани, Амир Темурнинг давлат қурилиши борасидаги улкан меросларидан бири бу сиёсий ҳокимиятнинг фалсафий конструкциясини ярата олганлиги билан белгиланиши илмий далиллар асосда ёритилган. Жамият, давлат, дин нисбати, ҳар бирининг роли ва ўрни тегишли давр ва маданиятида ушбу муассасалар асосий масалалар сифатида ҳар доим долзарб бўлганлиги, бу бирлик цивилизация тузилишининг ташқи шакллари ва ҳар қандай давлатнинг ички архитектурасини белгилаганлиги асосланган. Шу сабабли дин билан ҳокимиятнинг ўзаро таъсир масалаларини ўрганиш давлат, куч ва имон ўзаро манфаатли шаклларни топишга имкон беради. Тарихий тажриба кўрсатиб турибдики, давлатнинг буюклиги ҳокимият ва жамият мафкура орқали ҳуқуқий (адолатли) муҳитни вужудга келтиради. Амир Темур ўз сиёсатида Яратганнинг иродаси билан буюклик тимсолини қўлга киритиши ва бундай қудратнинг абадийлигига эришиши тарихий манбалар асосида батафсил ёритилган.
4 - 1630504-07-2026 -
САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙ – ИККИНЧИШАРҚ РЕНЕССАНСИ ҚОМУСИЙ ОЛИМИ
O‘ktam PALVANOV (Muallif)Темурийлар сулоласининг асосчиси соҳибқирон Амир Темур (1336–1405) Марказий Осиё ва унга қўшни бўлган юртларни бирлаштириб, салтанат пойтахти – Самарқандга забт этилган барча ҳудудлардан машҳур олимлар ва халқ хўжалигининг турли соҳаларига оид мутахассисларни жалб этган ва уларга фаолиятлари учун қулай шароитларни яратиб, алоҳида эътибор қаратган. Чунки у ўз замонасининг билимдон ҳукмдорларидан бўлиб, мамлакатни ривожлантиришда илм-фаннинг муҳим аҳамият касб этишини яхши тушуниб, олимларга алоҳида эҳтиром кўрсатган. Натижада, турли илм соҳалари бўйича дунёвий ҳамда диний илмларни пухта эгаллаган мутафаккирлар етишиб чиққан. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан эса, таълим ва илм-фан тараққий этиб, Шарқда «Иккинчи Ренессанс» юзага келган. Дарҳақиқат, бу жараёнларда қомусий олимлардан бири, фаолияти асосан Мовароуннаҳр шаҳарлари, хусусан, Самарқандда, соҳибқирон Амир Темур саройида ўтган аллома Саъдуддин Тафтазоний алоҳида мавқега эга. Алломанинг тўлиқ исми Масъуд ибн ал-Қози Фахруддин Умар ибн ал-Мавло ал-Азим Бурҳонуддин Абдуллоҳ ибн ал-Имом ар-Раббоний Шамс ал-Ҳаққ, ад-Дин ал-Қорий ас-Самарқандий ал-Ҳаравий ат-Тафтазоний ал-Хуросоний ал-Ҳанафий бўлиб, у Хуросоннинг Насо (ҳозирги Туркманистон, Ашхабод) шаҳридаги Тафтазон қишлоғида туғилган. У наҳв, сарф, маоний, баён, усул ал-фиқҳ ҳамда фуруъ ал-фиқҳ (ҳанафий ва шофиий), мантиқ, ақида, тафсир, геометрия, астрономия ва бошқа шу каби илм соҳалари бўйича йирик олим бўлиб, бугунги кунгача элликдан ортиқ асарлари мавжудлиги аниқланган. Ушбу мақолада мазкур қомусий олим фаолияти ва илмий мероси ҳақида сўз юритилади.
27-36123823-06-2026 -
ШАЙХ ЗАЙНИДДИН ФАОЛИЯТИ ВА ЗИЁРАТГОҲИНИНГ ТОШКЕНТ МАЪНАВИЙ ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ
Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланган. Шошдан ҳадис, фиқҳ, тасаввуф каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу ерда туғилиб, фаолият кўрсатган кўплаб буюк зотлар, олимлар “Шоший”, “Тошкандий” (ХIV асрдан) нисбаси билан дунёга танилганлар.
Қадимий Тошкентда машҳур олимлар, муҳаддис ва фақиҳларнинг зиёратгоҳлари мавжуд. Айнан шу ерда Занги ота, Шайх Умар Валий Боғистоний, Шайх Хованд Таҳур, Шайх Зайниддин Кўйи Орифон ва бошқа алломалар мақбаралари жойлашган.
XVIII асрнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳри тўрт даҳага бўлинган. Манбаларда қайд этилишича, шимолий даҳа – Қаффол Шоший, жанубийси – Зангиота, шарқийси– Шайх Хованд Таҳур ва ғарбийси – Шайх Зайниддин номлари билан эътироф этилган. Бироқ шаҳар аҳли ўртасида эса улар Себзор, Бешёғоч, Шайхонтаҳур ва Кўкча деб юритилган.
Ўша даврда Кўкча даҳасида уч дарвоза (Сағбон, Чиғатой ва Кўкча), 57 маҳалла, 47 мавзе, 60 масжид ва икки мадраса бўлган. Даҳанинг чорбоғлари Назарбек, Кўксарой ва Келес дарёси бўйларидаги жойларда бўлган. Даҳанинг эътиборли жойларидан бири Кўкча дарвозасидан ташқаридаги Орифон (билимлилар) қишлоғидаги мозоргоҳ ҳудудида Шайх Зайниддинбобо мақбараси қурилган. Тарихий манбаларда даҳанинг номи Шайх Зайниддин даҳаси деб ҳам юритилган.
Кўкча маҳалласи тарихи бевосита Шайх Зайниддинбобо билан узвий боғлиқ. Бу зотнинг отаси бағдодлик машҳур сўфий, суҳравардия тариқатининг раҳнамоларидан саналган шайх Шаҳобиддин Суҳравардий (1145-1235) бўлган.
Ушбу мақолада суҳравардия тариқати асосчиси Шайх Суҳравардий (1145-1234)нинг фарзанди Шайх Зайниддин Куйи Орифон (1164-1259) ҳаёти ва фаолияти тарихий манбалар асосида тадқиқ этилган. Амир Темур томонидан қурилган мақбара тарихи, зиёратгоҳнинг Тошкент маънавий ҳаётида тутган ўрни ўз ифодасини топган. Муҳими, Шайх Зайниддиннинг тинчликсеварлик фаолияти ҳамда кишилар ўртасида меҳр-оқибат, ҳалоллик, саховат, яхшилик каби қадриятларни тарғиб қилгани таҳлил этилган.
15 - 2121506-07-2026 -
ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА МУСУЛМОН ОЛАМИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТГАН МУФАССИРЛАР
Davronbek MAKHSUDOV (Muallif)Амир Темур ҳокимият тепасига келгач, барча соҳалар каби илм-фанда ҳам улкан ривожланишлар амалга оширилди. Таъкидлаш керакки, ушбу ривожланиш темурий ҳукмдорлари даврида ҳам давом эттирилди. Илм-фан негизида тафсир илми ҳам ривожландики, буни ўша даврда яшаган муфассирлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Бир нарсага алоҳида урғу бериш керакки, темурийлар жаҳон саҳнасига илм-фан ҳомийлари сифатида чиқдилар, улар улкан кутубхоналар, илмий мажлислар, мадраса ва мактабларга асос солдилар. Шу тарзда мўғуллар ҳукмронлиги даврида вайрон бўлган кўплаб илмий муассасалар яна қайтадан тикланди. Натижада мусулмон оламининг турли жойларида ўнлаб муфассирлар фаолият юритди. Улар мусулмонларнинг муқаддас манбаи бўлмиш Қуръони каримни илмий асосда тафсир қилдилар ва одамларга унинг талқинларини етказдилар. Айтиш керакки, бу даврда темурийлар етиб бормаган ерларда ҳам илм-фан гуллаб яшнади. Эътиборли жиҳати шундаки, уларнинг ёзган асарлари бугунги кунгача ислом олимлари томонидан қайта-қайта ўрганиб келинмоқда. Мақолада ҳам XV асрда яшаган муфассирлар фаолиятига урғу берилган.
31-4243423-06-2026 -
ЎРТА ОСИЁДА ЯҲУДИЙ ДИАСПОРАСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИ
Jamolitdin KARIMOV (Muallif)Маълумки, яҳудийлар Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги энг қадимий қавмлардан бири саналади. Аксар тадқиқотчилар, Туркистонда ва Бухоро атрофларида яҳудийларнинг илк бор милоддан аввалги VI-V асрларда Форс империясининг ўлкани қўлга киритганидан сўнг кириб келганини қайд қилишган.
Мақолада яҳудийларнинг Ўрта Осиёга кириб келиш вақти, яҳудий диаспораларининг шаклланиши, Амир Темур ҳукмронлиги ҳамда ундан кейинги даврларда уларнинг ўлкадаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тадқиқ этилган.
Шу билан бир қаторда, унда турли даврларда яҳудийларнинг ҳуқуқлари, уларнинг фаолият турлари, бошқа халқлар билан ўзаро алоқалари каби масалалар ҳам таҳлил қилинган.
124 - 13016628-06-2026 -
ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИДА ШОҲРУХ МИРЗОНИНГ МАЪНАВИЙ СИЁСАТИ ВА ТАСАВВУФГА МУНОСАБАТИ
Mas’udxon ISMOILOV (Muallif)Темурийлар сулоласи тарихида Шоҳрух Мирзо шахсияти маънавий юксалиш, илм ва ирфон тараққиёти билан юксак баҳоланади. Унинг ҳукмронлиги даврида (1409-1447) Хуросон ва Мовароуннаҳрда тасаввуф мактаблари давлат ҳимоясида фаолият юритган, суфийлар эса жамиятнинг маънавий камолотини таъминловчи етакчи зотлар сифатида қадрланган. Шоҳрух Мирзо тасаввуфни фацат диннинг бир бўлаги эмас, балки жамият ва давлат бошцарувидаги қалбий ва ахлоқий асос деб қабул қилган. Бу даврда Шоҳрухнинг маънавий сиёсатида суфийлик мактаблари, тариқатлар ва уларнинг етакчиларига муносабат давлат сиёсатининг бир бўлагига айланган эди.
Шоҳрух Мирзо уз отаси Амир Темурнинг дин ва тасаввуфга нисбатан сақланиб келган эҳтиромини давом эттирибгина қолмасдан, у ни янада мустаҳкамлади. Амир Темур ўз вақтида шайхларга улкан ҳурмат кўрсатган бўлса, Шоҳрух бу анъанани давом эттириб, тасаввуф аҳлини давлат ҳимоясига олди. У суфийларга моддий ёрдам кўрсатиш, хонақоҳлар ва мадрасалар қуриш, уларни вацфлар билан таъминлат каби ишларга ачоҳида эътибор қаратган. Шунингдек, Шоҳрухнинг угли ва валиаҳди Мирзо Улугбек ҳам Нақшбандияга нисбатан ҳурматни сақлаган, ҳарчанд унинг диққати асосан илм-фанга қаратилган бўлса-да, диний ва маънавий муҳитга бефарқ бўлмаган.
Бу муҳитда Хожа Алоуддин Аттор, Хожа Муҳаммад Порсо. Яъқуб Чархий, Мир Сайид Шариф Ҳиравий ва Хожа Аҳрор Валий каби шайхлар фаолият юритиб, халқнинг маънавий камолоти, ватанпарварлик ва ихлос асосидаги тарбияси билан машгул бўлганлар.
Мақолада мазкур зотларнинг таълимотлари ва жамиятда тутган ўрни таҳлил этилган. Мақомот ва маноқиб асарлари орқали тасаввуфнинг қалб тарбиясига оид гоялари, “суҳбат билан иршод ”, “халқ ичра халқ билан ” каби шиорлар замиридаги фалсафа очиб берилган.
Мақола тасаввуфни ўтмишда қолган тажриба сифатида эмас, балки бугунги инсонучун ҳам йўл ва нур, поклик ва мувозанат манбаи сифатида кўрсатишни мақсад қилган. Шоҳрух даври маънавий меросини -қалбларга сукунат ва ҳаётга мазмун бахш этадиган тирик анъана дейиш мумкин.15-2354614-05-2026 -
АЛИХОНТЎРА СОҒУНИЙНИНГ ТАРЖИМА АСАРЛАРИ: УМУМИЙ ТАВСИФ ВА БИРЛАМЧИ ТАҲЛИЛЛАР
Zarifjon ARSLONOV (Muallif)Алихонтўра Соғунийнинг (1885-1976) илмий мероси икки турли бўлиб, булар олимнинг ўзи томонидан ёзилган асарлар ва таржима асарларидан иборат. Мазкур мақолада олимнинг таржима асарлари, жумладан, Армени Вамберининг “Бухоро ёҳуд Мовароуннаҳр тарихи”, Дарвеш Али Чангийнинг “Мусиқа рисоласи”, Аҳмад Донишнинг “Наводир ал-вақоеъ”, Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асарлари, уларнинг ёзилиш тарихи, мазмуни ва ўзига хос жиҳатлари, тавсифланиб, бирламчи таҳлиллари олиб борилди. Алихонтўра Соғуний шахсияти унинг сиёсий фаолиятлари орқали барчага маълум. Лекин, унинг илмий меъроси ҳали етарли даражада тадқиқ этилмаган.
Масалан, олимнинг қаламига мансуб “Туркистон қайғуси” ва “Тарихи Муҳаммадий” асарлари бир неча бор нашр этилганига қарамай, алоҳида олиниб, ёзилиш давридаги сиёсий, маърифий ва диний муҳит, манбалари, уларда кўтарилган масалаларнинг бугунги ҳолати каби жиҳатлар синчиклаб ўрганилмаган.
Ушбу мақолада тавсиф ва таҳлили олиб бориладиган таржима асарлар хусусида тўхталадиган бўлсак, мазкур асарлар ўз йўналишлари бўйича шоҳ асарлар сирасига киради. Масалан, Амир Темурнинг дастлаб, туркий тилда битилган, лекин, бугунги кунда фақат, форсий нусхалари сақланиб қолган “Тузуклар”и ўз соҳаси бўйича тенгсиз ҳисобланади. Чангийнинг “Мусиқа рисоласи”да айтилган етти турдаги нота масаласи эса ушбу асарнинг мусиқа соҳасида нақадар қимматли асар эканлигини кўрсатади.
Ваҳоланки, Европада битта нота маълум холос. Ўзининг айғоқчилик қобилияти билан, шунингдек, шарқ тиллари билимдони сифатида танилган венгриялик сайёҳ Армени Вамберининг “Бухоро ёҳуд Мовароуннаҳр тарихи” асари Соғуний томонидан ўзбек тилига ўгирилган яна битта тарихий манба саналади. Мазкур асар ўзида Ўрта Осиёнинг энг қадимги даврларидан то ХIХ асрнинг иккинчи ярмигача бўлган тарихини ўз ичига олиши ва кўплаб бирламчи манбалар асосида ёзилиши жиҳатидан алоҳида аҳамиятга эга. Аҳмад Донишнинг Бухоро амирлиги тарихига оид “Наводир ал-вақоеъ” асари Соғунийнинг яна бир кашфиётидир. Мазкур асарнинг аҳамияти хусусида таржимоннинг ўзи китобнинг кириш қисмида батафсил тўхталиб ўтган. Кўриниб турибдики, Алихонтўра Соғуний таржимасига қўл урган асарларнинг барчаси ўзида мужассам этган ноёб маълумотлари билан алоҳида аҳамиятга эгадир.
74 - 8148706-07-2026 -
ШАЙХ ҲИММАТИЙ – ЗАНГИ ОТА МЕРОСИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ
Тохир Абдумуталович ХАТАМОВ (Muallif)Мақолада Ҳазрат Занги ота маънавий-маърифий, ижтимоий-ахлоқий фаолиятига оид мустақиллик йилларида амалга оширилган тадқиқотлар исломшунослик, тарихшунослик фанлари нуқтаи-назардан таҳлил этилди ва тарихий тадқиқот усулларидан фойдаланилган ҳолда хулосалар берилган.
Тасаввуф таълимотининг йирик вакили ҳисобланган ҳазрат Занги ота фаолияти ҳақида мустақиллик йилларида олиб борилган бир қатор тадқиқотлар, асарлар, монографиялар, рисолалар, мақолалар, газета ва журналларда илмий-оммабоп материаллар ўрганилган. Ўрганиш жараёнида аниқланган маълумотлар асосида Занги отанинг тасаввуф таълимоти бўйича олиб борган маънавий-маърифий фаолиятига доир таҳлилий хулосалар берилган.
Ҳазрат Занги отанинг ҳаёт йўли мухтасар ҳолда ёритилиб, сўнгги йилларда амалга оширилган, энг янги тадқиқотлардан ҳам кўплаб маълумотлар келтириб ўтилган. Шуни алоҳида таъкидлашимиз зарурки, Хожа Аҳмад Яссавийнинг издоши, улуғ авлиё, Яссавийлик тариқатининг тарғиботчиси, туркий халқлар шайҳи, Ҳимматий тахаллуси билан ижод қилган хикматнафис шоир сифатида машҳур бўлган Занги ота маънавий-маърифий фаолиятининг бугунги кундаги долзарб аҳамияти ҳам кўрсатиб имкон даражасида кўрсатилган.
Истиқлол йилларида нашр этилган катологларда ҳам Хожа Аҳмад Яссавий меросига доир маълумотлар берилган, жумладан, ўзбек ва немис олимлари ҳамкорлигида тайёрланган катологлар, Занги ота шажараси бўйича тадқиқотчилар, олимлар томонидан аниқланган янги илмий натижалар ҳам мазкур мақолада мухтасар баён этилган.
Хожа Аҳмад Яссавий томонидан асос солинган Яссавийлик тариқати ва тариқат издошлари, устоз - шогирдлик анъанаси, ҳикматнафислик каби масалаларга маълум даражада тўхталиб ўтилган.
Занги ота фаолияти бўйича академик А.Саидовнинг илмий тадқиқот ишлари, жумладан, “Ҳазрат Занги ота” китобидаги қимматли маълумотлар ҳақида ҳам бир қатор ижобий хулосалар берилган.
Ҳазрат Занги отанинг ўз умри давомида дин ҳимояси, миллат тарбияси, тасаввуф тарғиботи бўйича олиб борган маънавий фаолияти, бугунги авлод учун ижобий аҳамиятга эга маърифий мерос ҳисобланиниши эътиборга олинди ва имкон даражасида Ҳазрат Занги ота маънавий фаолияти мазкур мақолада ёритилган.
22-309217-07-2026 -
TEMURIYLAR DAVLATI TASHQI SIYOSATI ARAB MANBALARIDA: TEMURIYLAR VA MAMLUKLAR
Elyorbek TURDIMIRZAYEV (Muallif)Temuriylar davri bilan bog‘liq manbalarning ko‘pi fors tilida bo‘lishi bilan birgalikda arab manbalarida ham bu davr bo‘yicha muhim ma’lumotlar mavjud. Xususan, temuriylar va mamluklar o‘rtasidagi munosabatlar ham keng va ancha batafsil yoritilgan. Bu ishimizda ko‘proq arab tarixchilarining asarlariga tayandik. Shaxsan Amir Temur bilan uchrashgan yoki u bilan bir davrda yashagan arab tarixchilarining asarlaridan foydalandik.
Ma’lumki, XIV asr oxiri XV asr boshida Movarounnahr, Dashti Qipchoq, Yaqin Sharq va Onado‘lida to‘rtta buyuk davlat bor edi. Bulardan birinchisi Movarunnahr va Eronda hukmron temuriylar, ikkinchisi Dashti Qipchoqda Oltin O‘rda xonligi, uchinchisi Misr va Suriyada mamluklar davlati, to‘rtinchisi Onado‘lida usmoniylar davlatidir.
Bizning tadqiqot mavzuyimiz temuriylar va mamluklar o‘rtasidagi diplomatik munosabatlar bo‘lishiga qaramasdan har ikki davlatga qo‘shni bo‘lgan va bevosita ular bilan diplomatik aloqada bo‘lgan davlatlarning munosabatlarini ham o‘rganishdan iborat.
Ushbu maqolada Amir Temur o‘zi tug‘ilib o‘sgan mintaqada hokimiyatni qo‘lga olib, uni mustahkamlagandan so‘ng, butun e’tiborini mamluk davlati hukmronligi ostida bo‘lgan Sharqiy Onado‘li va Suriya mintaqasiga qaratishi sabablarini o‘rganilgan.
Maqolada bu ikki davlatning o‘zaro aloqalari qachon boshlanganligi, bu davlatlar orasidagi munosabatlarni taranglashtirgan omillar, bu ikki davlatning bir-biriga qarshi tuzgan ittiqfoqchiliklar, elchilik aloqalari, o‘zaro maktub almashinuvlari va ular o‘rtasida sodir bo‘lgan harbiy harakatlar ochib berilgan. Bundan tashqari, bu ikki davlat o‘rtasidagi savdo munosabatlari va o‘zaro ilmiy faoliyatlari qanday bo‘lganligi tadqiq etilgan.
12-207318-07-2026 -
Шайх Хованд Таҳур тарихи, илмий мероси ва унинг мақбараси эпиграфикаси таҳлили
Nematullo Mukhamedov (Muallif)Амир Темур ва темурийлар даврида Ташкент шаҳри ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий ривожланишида Шайх Зайниддин, Занги ота, Шайх Умар Валий Богистоний, Шайх Хованди Таҳур, Хожа Убайдулло Аҳрор Валий каби К) дан ортиқ суфийлар минтақа ислом маданиятида катта урин эгаллаган.
Ушбу мақолада Шайх Умар Богистоний (XIII-XIV аср) ва унинг угли Шайх Хаванд Таҳур (XIV аср)лар ҳаёти ва фаолиятиўрта аср манбалари асосида тадқиқ этилган. Шайх Умар Богистоний ва Шайх Хаванд Таҳур камтарона ҳаёт кечириши билан одамларга ибрат бўлиб, улар ўртасида меҳр-оқибат, ҳалоллик, саховат, яхшилик каби қадриятларни таргиб қилгани таҳлил этилган.
Шайх Хованд Таҳур илмий фаолияти ва асарлари ҳақида маълумотлар берилган. У «Рисола дар масойили шариат ва тариқат» («Шариат ва тариқат масалалари ҳақидаги рисола»), «Рисолаи даҳ март» («Ўнта шарт ҳақида рисола»), «Рисола дар аркони ислом» («Ислом арконлари ҳақидарисола»), «Рисола дар одоби тариқат» («Тариқат одоби ҳақида рисола») каби асарлар ёзган. Ушбу асарларда ислом арконлари, инсоннинг покланиши ва камолга етиши, шариат ва тариқатнинг ўзаро муносабатлари баён этилган.
Мақолада Шайх Хаванд Таҳур мақбараси ва унинг биносида битилган эпиграфик ёзувлар — Куръон оятлари, ҳадислар тадқиқ қилинган.4-12372512-05-2026 -
TEMURIYLAR VA USMONIYLAR O‘RTASIDAGI DIPLOMATIK MUNOSABATLAR
Elyorbek TURDIMIRZAYEV (Muallif)Uch mi ng yillik o'zbek davlatchiligi tarixida Temuriylar sulolasi madaniy, iqtisodiy, siyosiy va harbiy jihatdan eng yuksak bosqichlardan biri sifatida boshqa sulolalardanfarqlanadi. Bu esa nafaqat ichki siyosat va madaniyat taraqqiyoti, balki tashqi siyosat borasida ham katta muvaffaqiyatlar bilan xarakterlanadi.
Tarixiy manbalarda qayd etilishicha, Amir Temur (1336-1405) va uning vorisi Shohruh Mirzo (1377-1447) hukmronligi davrida Temuriylar sulolasi Usmoniylar sulolasi bilan olib borilgan diplomatik munosabatlarda siyosiy va geosiyosiyjihatdan ancha ustun mavqeda bo 'lgan. Bu ustunlik ikki sulola о ‘rtasidagi strategik aloqalarda, harbiy-diplomatik munosabatlarda hamda mintaqaviy kuchlar muvozanatini shakllantirish jarayonida yaqqol namoyon bo ‘Igan.
Mazkur maqolada arab, fors, usmonli va ovropa manbalariga suyangan holda Temuriylar va Usmoniylar sulolalari о ‘rtasidagi diplomatik munosabatlar qayyo 'sinda olib borilganligi va qanday natijalar bo'lganligi tahlil qilingan.30-37331014-05-2026
