Kalit so‘zlar:
Яҳудийлар, бухоро яҳудийлари, Наршахий, Мейендорф, Амир Темур, “Маҳаллаи яҳудиён”, “Жуҳутона”, хомуло, кениссо, миква, калонтар, аҳли китоб, аҳли зимма, жизяAnnotasiya
Маълумки, яҳудийлар Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги энг қадимий қавмлардан бири саналади. Аксар тадқиқотчилар, Туркистонда ва Бухоро атрофларида яҳудийларнинг илк бор милоддан аввалги VI-V асрларда Форс империясининг ўлкани қўлга киритганидан сўнг кириб келганини қайд қилишган.
Мақолада яҳудийларнинг Ўрта Осиёга кириб келиш вақти, яҳудий диаспораларининг шаклланиши, Амир Темур ҳукмронлиги ҳамда ундан кейинги даврларда уларнинг ўлкадаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тадқиқ этилган.
Шу билан бир қаторда, унда турли даврларда яҳудийларнинг ҳуқуқлари, уларнинг фаолият турлари, бошқа халқлар билан ўзаро алоқалари каби масалалар ҳам таҳлил қилинган.

