Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

    Nilufar BATIROVA (Muallif)

    Мақолада Тошкент вилояти саноати ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Бир минтақа доирасида саноат мажмуасининг ўрни таҳлил қилинган. Минтақа саноатини ривожлантириш бўйича бир неча олимларнинг назарий қарашлари берилган. Ушбу олимларнинг минтақа саноатини ривожлантиришга таъсир этувчи омиллари ҳақидаги фикрлари бирма бир таҳлил қилинган. Минтақа ҳудудларининг иқтисодий имкониятлари, географик жойлашувининг турли-туманлиги саноат ишлаб чиқаришида маълум бир ҳудудларнинг яққол ажралиб чиқишига сабаб бўлиши баён этилган. Тошкент вилоятининг иқтисодий ва саноат салоҳияти баҳоланган. Шунингдек, минтақанинг иқтисодий салоҳияти бирма-бир таҳлил қилинган. Вилоят иқтисодиёт тармоқларининг республикадаги ўрни кўриб чиқилган. Туман ва шаҳарларнинг иқтисодий салоҳияти, молиявий ресурсларга эгалик, фан-техника тараққиёти ютуқларининг ҳаётга татбиқ этилиш даражаси ёритиб берилган. Минтақа саноатини инновацион ривожлантириш ҳамда самарали ишлаши учун давлат томонидан илмий соҳани тартибга солиш принципларини ўзгартириш лозимлиги таъкидланган. Жаҳон тажрибасида минтақа саноатини инновацион ривожланишини қўллаб-қувватловчи ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар мисол тариқасида келтирилган. Хулоса ўрнида минтақа ҳудудларида саноатнинг бир текис ривожланиши бўйича таклифлар берилган.

    314 - 322
    69
    5
    25-06-2026
  • ШОШЛИК ФАҚИҲЛАРНИНГ МИНТАҚА ИЛМИЙ МАРКАЗЛАРИДАГИ ФАОЛИЯТИ

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Ислом анъаналари асрлар давомида Марказий Осиё халқлари бой маданий мероси билан қўшилиб, бу ерда ижтимоий-маънавий ҳаётда акс эт- ган ҳамда фан ва таълимнинг ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган мусулмон маданияти шаклланишига кў- маклашди. Бу тарихий жараёнларда Ўзбекистон ҳамда унинг етакчи маданий марказлар сифатида бутун мусул- мон оламида шухрат қозонган Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) ва бошқа шаҳарлари алоҳида ўрин эгаллади. IX – XII асрлар Марказий Осиёда илмфан ва мада- ният, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Биноба- рин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илмфан ва маданият марказлари си- фатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Милодий IX аср фиқҳ илмида катта ютуқлар қўлга киритилгани боис “фиқҳ илмининг олтин асри” деб юритилади. Мақолада ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик фақиҳларнинг минтақа илмий марказларидаги фаолия- ти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида фиқҳ илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Насаф, Термиз ҳамда мин- тақадаги Марв, Бағдод каби турли шаҳарлардаги мадра- саларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.

    4-15
    31
    4
    30-06-2026
  • ШОШЛИК МУҲАДДИСЛАРНИНГ МИНТАҚА ИЛМИЙ МАРКАЗЛАРИДАГИ ФАОЛИЯТИ

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    IX – XII асрлар Марказий Осиёда илм- фан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бинобарин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илм -фан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбалари-да Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Ми-лодий IX аср ҳадис илмида катта ютуқлар қўлга киритилгани боис “ҳадис илмининг олтин асри” деб юритилади.


    Мақолада ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик муҳаддисларнинг минтақа илмий марказларидаги фаоли-яти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида ҳадис илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Хива, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Қазвин каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.

    75 - 82
    18
    5
    27-06-2026
  • ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА САНОАТ МАЖМУАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

    Nilufar BATIROVA (Muallif)

    Ушбу мақолани ёзишдан мақсад, инновацион жиҳатга урғу берган ҳолда минтақанинг саноат мажмуасини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ташкилий иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш ва асослаш ҳисобланади. Шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда минтақада корхоналарнинг ўзаро интеграцияси негизида муносабатларнинг янги турлари ва инновацион жараён иштирокчиларини ўзаро ҳамкорликларини янги шакллари пайдо бўлмоқда. Замонавий иқтисодиёт шароитида минтақа саноат мажмуасини рақобатли ривожланиш модели янгиликларни ишлаб чиқариш жараёнида фаол бўлган турли иштирокчиларнинг ўзаро самарали ва кенг доирадаги муносабатига асосланмоқда. бу эса янги йўналишлар ва шаклларни талаб этмоқда. Саноат мажмуасини инновацион жиҳатларини кучайтириш ва ривожлантириш зарурияти, янги тизимли ўзаро таъсирларнинг тенденциялари ва ривожланиш хусусиятларини баҳолаш асосида саноат тизимини инновацион ривожлантириш учун янги ўзгартирилган ташкилий ва иқтисодий механизмаларни излашни ўз ичига олади. Шу билан бирга, инновацион иқтисодиётга ўтиш жараёни объектив кучларни минтақанинг инновацион ривожланишини бошқаришнинг тизимли методологиясини шакллантиришга йўналтириш зарурияти билан чамбарчас боғлиқдир. Шу сабабли, мақолада вилоятнинг саноат ривожланишининг тенденциялари таҳлил қилинган. Саноат ишлаб чиқариши ўсишини интенсив омиллари бирма бир кўриб чиқилган. Вилоятда саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришда асосий фондлар ҳолати ўрганилган. Шунингдек, инновацион-инвестицион омилларнинг таъсирини баҳолаш асосида вилоятга баҳо берилган. Хулосада мавжуд ҳудудлар ўртасидаги номувозанатлиликни йўқотиш, саноат мажмуасининг янги юқори технологик тармоқ соҳаларини тараққий эттириш бўйича ишларни жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилган.

    201-211
    9
    3
    03-07-2026
  • МИСРЛИК ТАРИХЧИ ТОЖУДДИН СУБКИЙ «ТАБАҚОТ АШ-ШОФИЪИЯ  АЛ-КУБРА» АСАРИДА ШОШ (ТОШКЕНТ) ОЛИМЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Фиқҳ – ислом ҳуқуқшунослиги соҳаси сифатида VIII-X асрларда шаклланди ва унинг методологияси вужудга келди. Фиқҳ илми мустақил ҳуқуқшунослик соҳаси сифатида ривожлана бориб, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига оид масалаларни қамраб олди. Бу жараён икки ярим аср давом этиб, ислом ҳуқуқшунослигининг шаклланишида “олтин аср” деб номланади. Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби олимлари ёзган асарлар туфайли ривожланган Ислом қонуншунослиги халқимиз маънавий­ҳуқуқий меросининг ажралмас қисми сифатида асрлар давомида Марказий Осиё халқлари ҳаётида муҳим омил бўлиб хизмат қилган.


    IX – XII асрлар Марказий Осиёда илм­фан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бинобарин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илм­фан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан.


    Мақолада мисрлик тарихчи Тожуддин Абу Наср Абдулваҳҳоб Субкийнинг “Табақот аш-шофиъия ал-кубра” номли асарида ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик фақиҳларнинг минтақа илмий марказларидаги фаолияти таҳлил қилинган.  Шунингдек, Шош воҳасида фиқҳ илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Бағдод каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда  фаолият кўрсатган олимлар  ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.

    4-11
    19
    1
    18-07-2026
  • ШАЙХ ХОВАНД ТАҲУР МАЖМУАСИНИНГ МИНТАҚА ИСЛОМ МАДАНИЯТИДА ТУТГАН ЎРНИ

    Ne’matullo MUHAMEDOV (Muallif)

    Мақолада Шайх Хованд Таҳур (ХIV аср) ҳаёти ва фаолияти ўрта аср қўлёзма манбалари асосида тадқиқ этилган. Шайх Хованд Таҳур ёдгорлик мажмуасидаги мақбара, масжид каби турли маданий иншоотларнинг қисқача тарихи баён этилган. Муҳими, Шайх Хованд Таҳур мажмуасининг минтақа ислом маданиятида ўзига хос ўрин тутиши манбалар ёрдамида таҳлил қилинган.

    29-33
    65
    6
    25-06-2026
  • XVII  АСР  МИНТАҚАДАГИ  ДИНИЙ-ФАЛСАФИЙ  ФИКРГА  ТАЪСИР  ЭТГАН ҒОЯВИЙ  ОМИЛЛАР  ХУСУСИДА

    Yusupdzhan SADIKOV (Muallif)

    Мақолада XVI аср охири XVII аср бошида минтақа (Марказий Осиё) ҳудудида истицам ат цилувчи халцларнинг диний-фалсафий царашларига таъсир цилган гоявий омиллар акс этган. Бу борада, ўша давр нуқтаи назаридан гоявий омилларнинг географик ҳудуди кенг бўлганлиги кўзга ташланади. Аниқ давлат чегараларининг бецарорлиги, турли тиллар ва миллатларнинг мавжудлиги ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шунингдек, дин фалсафасининг ривожи, алломаларнинг царашлари муҳим ўрин олган эди.
    Янгиланаётган Ўзбекистонда ислом тарихи ва маданиятини тадциц цилиш, янги маълумотлар билан бойитиш борасида тизимли катта имя ар амалга оширилмоцда. Бу борада Узбекистан халцаро исломшунослик академияси, Узбекистондаги Ислам цивишзациясимаркази ва бошца турдош илмий-тадқиқот марказчарида олиб борилаётган илмий ишларда ислом тарихига оид манбаларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, Шулар қатори, XVII асрда яичаб ижод цилган олим Муҳаммад Шариф Бухорийнинг    ”
    рисоласини илмий асосдаўрганиш ҳам ўзига хос долзарблик касб этади. Муҳаммад Шариф Бухорийнинг асари, хусусан, шариат ҳуқуқи ва ижтимоий адолат масалаларига багишланган бўлиб, у Марказий Осиёдаги ҳуқуқий маданиятнинг глобал ислом цивилизациясига цучиган улкан ҳиссасини намоён этади. Шу билан бир цаторда “Калом ” фалсафасиниг жамият ривожига таъсирини ўрганиш ҳам муҳим омилдир. Илгариги тарихий-фалсафий тадқиқотларда калом фалсафаси чекланган, салбий диний тафаккур сифатида талцин қилиб кечинган, чунки унинг асл мазмун-моҳияти бизнинг мамлакатимизда маълум сабабларга кура батафсил ўрганилмаган, ҳақиқатда эса у ниҳоятда зиддиятларга бой гоявий оқим ҳисобланиб келинади. Республикамизда охирги пайтларда олиб борилган фалсафий тадқиқотлар ва хусусан, ислом фалсафасининг пойдевори булмиш капом соҳасидаги изланишлар кўплаб ижобий натижаларга олиб келди.
    Ғоявий омиллар турлича бўлиб, мусулмон оламида тасаввуф таълимоти ваунинг таъсир кучи алоҳидаўрин эгаллайди. Тасаввуф ниҳоятда мураккаб диний-фалсафий таълимотдир. Уни тадқиқ этши билан олимлар дунёнинг кўплаб илмий марказларида машгулдир. Масалага чуқур киришилгани сари янги қирралар очилмоқда, лиги муаммолар ўртага келиб тушмоқда.
    Тасаввуф исломдаги ўзига хос диний-фалсафий оқим бўлгани сабабли маълум даражада таркидунёчиликни ҳам таргиб этган, чунки, суфийларнинг фикрича, усиз бу илмни, таълимотни эгаллаб бўлмас экан.
    Ғоявий жараёнлар оқимига тўхталадиган бўлсак, қуйидагиларни таъкидлашимиз мумкинки, XVI аср охири ва XVII аср бошидаги гоявий курашларўз кескинлиги бизан аввалги даврлардан қолшимаган. Бу кураш аҳолининг феодал таъсир доираларидан бошлаб то дарвешларгача бўлган турли табақалар манфаатларини ўз қамровига олган эди. Бу даврда диний мафкура ҳукмрон бўлгани сабабли, диний жаҳолатпарастлар ҳар қандай эркин фикрликни шафқатсиз бўгиб келган эди. Кўринадики, сиёсий ва мафкуравий ҳаётдаги бундай зиддиятли ва мураккаб вазият мутафаккирлар ижодига таъсир ўтказмаслиги мумкин бўлмаган.
    Мутафаккирлар қарашларидаги мураккаблик, қарама-қаршилик ва ноизчиллик ижтимоий ҳаёт ва гоявий фалсафий-адабий меросда ўз аксини топади.

    76-82
    79
    5
    13-05-2026
  • ИЛК  ЎРТА  АСРЛАРДА  ИСЛОМ ТАРИХИГА  ОИД  ЁЗИЛГАН  АСАРЛАР  ВА УЛАРНИНГ  НОМЛАНИШИ

    Sohibjon UMMATALIYEV (Muallif)

    Илк ўрта асрларда мусулмон тарихнавислиги араб тилидаги тарихий асарлар билан боглиқ бўлиб, мукаммал ва аниқ тарихни ёритгани билан ажралиб туради. Улар магозий, сийра, табақот ва бошқа номлар билан аталган бўлиб, ўзига хос услубга эга бўлган. Ху су сан, магозий асарлари Муҳаммад (с. а. в.) даврининг Мадина босқичини қамраб олган бўлса, сийра асарлари VII аср иккинчи ярмигача бўлган воқеаларни ўз ичига олган. Магозий номи билан аталувчи асарлар Урва ибн Зубайр, Муҳаммад ибн Шиҳоб Зуҳрий, Ваҳб ибн Мунаббаҳ, Мусо ибн Уқба, Муҳаммад ибн Умар Воқидий, Муҳаммад ибн Оиз каби муаррихлар томонидан ёзилган. Сийра номи билан аталувчи илк ва энг муҳим асар Ибн Исҳоқнинг "Китоб ас-сийра вал-магозий” асари ҳисобланади. Кейинчалик у Ибн Ҳишом томонидан таҳрир қилиниб, “Ас-сийра ан-набавия” номи билан машҳур бўлган. Кейинчалик сийра номи билан аталувчи асарлар Абу Исҳоқ Физорий, Исмоил ибн Касир, Ибн Саййид Нас каби тарихчилар томонидан ёзилган. Ушбу асарларда Пайгамбар (с.а. в) тугилишидан олдинги тарих, Макка ва Мадинадаги шароит, ваҳийнинг келиши, ҳижрат ва бошқа муҳим воқеалар баён этилади.
    Ҳарбий ҳаракатлар тарихига оид асарларда ислам динининг тарқалиши жараёни акс этган. Уларда тарихий воқеа ва ҳодисалар билан бирга юриш қилинган шаҳар ва минтақанинг араблар келишидан олдинги тарихи, давлат ботқаруви шакли, аҳолиси, табиати, эътиқоди ҳамда минтақа аҳолисининг урф-одати ва анъаналари ҳақида маълулютлар келтирилади. Мазкур асарлар футуҳ нами билан аталган бўлиб, Аҳмад ибн Яҳё Балозурийнинг “Футуҳ ал-булдон ”, Воқидийнинг “Футуҳ aui-Шом ” ea "Футуҳ ал-Амсор ”, Абу Убайданинг "Футуҳу Урминия ” ea "Футуҳу Аҳваз”, Аҳмад ибн Аъсам Куфийнинг “Китаб ал-футуҳ ” асарлари муҳим тарихий манбалар ҳисобланади. Мусулмон тарихчилари томонидан ёзилган асарлар бугунги кунга қадар муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
    Ушбу мақолада илк ўрта асрларда ислом тарихига оид ёзилган асарлар тадқиқ қилинган. Шунингдек, мазкур асарларнинг магозии, сийра каби туркумларда номланиши таҳлил этилган.

    50-58
    28
    4
    14-05-2026
  • ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК МАДАНИЯТИ –БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ

    Abdurasul ABDULLAEV (Muallif)

    Мақолада бағрикенгликнинг объектив ва тарихий ижтимоий тараққиёт ҳамда замонавий инсоният оламидаги аҳамияти, жамиятнинг ижтимоий-тарихий ҳолатига мувофиқлиги, бу борада қабул қилинган халқаро доирада­ги ҳужжатлар, Президент Ш.М.Мирзиёевнинг «Маърифат ва диний бағрикенглик» номли махсус резолюция­ни қабул қилиш ташаббуслари таҳлил қилинган. Шунингдек, унда мамлакатимизда фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнларида бағрикенглик, хусусан диний бағрикенгликнинг муҳим омил экани, уни қарор топтиришда миллий анъаналар, қадриятлар, уларни умумбашарий тамойиллар билан уйғунлаштириш масалаларига эътибор қаратилган. Айниқса, бу борада бағрикенгликнинг моҳиятини тарихимизнинг амалий синовларидан ўтган ҳам­жиҳатлик, чидамлилик, ғамхўрлик, муросасозлик каби фазилатлар мисолида кўрсатиб ўтилган. Бағрикенгликка раҳна солувчи таҳдидларнинг хилма-хил экани, уларнинг миллат ва минтақа танламаслиги, миллий чегараларни писанд қилмаслиги, умумбашарий хусусиятга эга экани, тоқатсизлик ва низоларни кучайтиришга олиб келишига доир мулоҳазалар ҳам илгари сурилган. Жамиятимизда диний бағрикенглик маданиятини шакллантиришнинг ижобий механизмлари, айниқса, турли диний гуруҳларнинг асл инсонпарвар мақсадлари, эзгу қадриятлар тизи­ми ва ўзаро ҳурматни таъминлаш, диний бағрикенглик идеалларини қарор топтириш, диний конфессиялараро соғлом мулоқотга эришиш, турли диний гуруҳлар, жамоат онги ва маданиятини шакллантирадиган мактаб, ом­мавий ахборот воситалари тузилмаларнинг роли ўрганилган. Ўзбекистоннинг диний ҳаёти муҳим тамойиллари, жамиятнинг ривожланиш кўрсатгичи сифатида турли дин вакилларининг бир-бирига яқинлашуви, тушунишини, ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлайдиган диний бағрикенглик маданиятининг тараққиётимиздаги аҳамиятига доир айрим назарий хулоса ва тавсиялар ҳам берилган.

    55-62
    68
    10
    23-06-2026
  • МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИСЛОМ ДИНИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТГА ТАЪСИРИ

    Ilhomjon BEKMIRZAEV, Irodaхon GAFUROVA (Muallif)

    Ушбу мақолада Марказий Осиё мустақил маънога эга бўлган минтақавий цивилизациялардан бири бўлганлиги, кўп асрлик ривожланиш жараёнида мазкур цивилизация жузъий антропологик, ижтимоий, сиёсий, тил, диний ва бошқа ўзгаришларга қарамасдан доимий ўзига хос қонуниятлари, жиҳатлари шаклланиб борганлиги ҳамда Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган марказий шаҳарлар ҳисобланган Бухоро ва Самарқандда миллий қадриятлар ислом цивилизациясининг асосини ташкил этгани, юзлаб авлодлар тажрибаси асосида шаклланган мазкур қадриятлар билан уйғунлашиб кетган бой диний ва тарбиявий тажрибалар тўплангани, Марказий Осиё ҳудудларида VII асрдан бошлаб ислом дини тарқала бошлагандан, минтақада ислом илмларининг миллий маданият билан алоқалари қандай тарихий босқичлар орқали мустаҳкамланиб борганлиги ҳақида бирламчи манба ва тадқиқотларга таяниб таҳлилий маълумотлар илгари сурилади. Шунингдек, ушбу мақолада Марказий Осиё ва ислом маданиятлари ўзаро таъсир этиш ва ўзлаштириш даври ҳамда Марказий Осиё ислом минтақавий формаси шаклланган ва барқарорлашган даврининг ўзига хос жиҳатлари илмий асосланган. Ислом тарихида мазҳаблар вужудга келган даврдан бошлаб (VIII аср охири, IX аср боши), ҳанафийлик мазҳаби конкрет сиёсий-ижтимоий сабабларга кўра Марказий Осиёда етакчи, баъзи ҳолларда эса диний ҳаёт соҳасида ягона кучга айланганлиги учун бу жараёнлар унинг бевосита фаол қатнашуви ва ғоявий етакчилигида ўтганлиги ҳам мақолада илмий асосланган. Ушбу мақола орқали ўқувчи исломнинг Марказий Осиёдаги тарихи, унинг минтақа маданиятидаги ўрни, миллий қадриятлар билан муштараклашув хусусиятларини ўрганишда ҳанафийлик мазҳабининг роли бағоят муҳим бўлганлигини тушиниб етади. Мазкур мақолада яна илк ҳанафийлик мазҳабининг минтақадаги муваффақиятида Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг тарихий-маданий марказ сифатидаги ўрни, Мовароуннаҳрдаги ислом илмлари ривожида минтақанинг турли катта-кичик шаҳарларида етишиб чиққан олимларнинг роли катта бўлганлиги алоҳида таъкидланади

    4-15
    24
    4
    04-07-2026
  • “МУХТАСАРУ-Л-ҚУДУРИЙ” АСАРИ – ҲАНАФИЙ ФИҚҲИДАГИ МЎЪТАБАР МАНБА

    Nodirbek K. TURABOYEV (Muallif)

    Ҳанафий мазҳабига эргашувчилар дунё мусулмонларининг қарийб ярмини ташкил қилади. Ироқ ва Мовароуннаҳр ҳанафий фиқҳининг марказлари бўлган. Бу икки минтақа ўртасидаги илмий муносабатлар бир-бирига кучли таъсир кўрсатган. Ўлкамиз уламолари томонидан яратилган фиқҳий асарлар ислом оламида ҳам машҳур бўлган. Бағдодда яратилган “Мухтасар ал-Қудурий” асаридан юртимизда эътиборли китоб сифатида фойдаланиб келинган. Шу билан биргаликда Мовароуннаҳр уламолари томонидан яратилган кўплаб мўътабар фиқҳий асарлар мазкур китоб таъсирида дунёга келган. Шундай бўлса-да, бу асар юртимизда ҳалигача илмий тадқиқотларга муҳтож. Ушбу мақолада фиқҳий асарларнинг шаклланиши, “мухтасар” деган жанрнинг таърифи, “Мухтасарул Қудурий”нинг фиқҳий китоблар орасидаги мавқеи, унинг афзалликлари тадқиқ қилинган. Мухтасар жанрида ёзилган китоблар бир нечта турга бўлинади. Улар орасида Қудурийнинг мухтасари ёзилишига кўра муайян асардан қисқартириб олинмаган ва муаллиф ҳам бу ҳақда изоҳ қолдирмаган. Кичик тадқиқот асносида унинг турли воситалар асосида “Зоҳирур ривоя” масалалари боғланишини очиб беришга ҳаракат қилинган. Шунингдек, унинг ёзилиш услуби, маълумотларга бойлиги уни ҳанафийлар учун доимо фойдаланадиган манбага айлантирганлиги таҳлил этилган. Мазкур матн “Усул” деб номланган олтита китобга қандай боғланиши ва ҳанафий мазҳабининг кейинги кўплаб китобларга асос бўлиб хизмат қилганлиги ўрганилган. Бу китобнинг аҳамияти ҳақида айтилган маълумотлар келтирилган. “Мухтасарул Қудурий” ҳанафий фиқҳида энг кўп фойдаланилган китоблардан ҳисобланади. Мақолада яна қуйидагилар тадқиқ этилди: асар яратилганидан бошлаб унга шарҳлар ва ҳошиялар битилган; унинг асосида мўътабар матнлар ёзилган, китобни вазнга солиб манзума шаклида асарлар ёзилган; уни яна ҳам мухтасар қилиб оддийроқ китоблар яратилган; замонавий тадқиқотчилар уни қайта изоҳлаган; савол ва жавоб услубида китоблар таълиф этилган ва асар турли тилларга таржималар қилинган. Кўп эътирофлардан матн китоблари орасида ҳам ишончли ва мўътабар китоб эканлиги ёритилган.

    23-32
    44
    5
    04-07-2026
  • ТОЖУ-Ш-ШАРИА – УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД ФАОЛИЯТИ ВА УНИНГ “МУХТАСАРУ-Л-ВИҚОЯ” АСАРИ

    Nematullo NASRULLAEV (Muallif)

    Бухоронинг уч минг йилдан ортиқ тарихи давомида яшаб ўтган кўплаб маърифат дарғаларининг ибратли ҳаёт йўли, хулқ одоби, касбкори, илм-маънавияти, иймон-эътиқоди ҳақида ҳали етарлича маълумотларга эга эмасмиз. Мўғуллар босқини натижасида Бухоронинг хароб этилиши шаҳардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, илм-фан ва маданиятга ўз таъсирини ўтказди.


    Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Тожу-ш-шари’анинг айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келган фаолияти ва ва ўша давр тарихий жараёнларни тадқиқ этилган. Бу даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қирмитий каби турли ботил оқим вакилларининг таъсири кучайган эди.Ўз даврида алломаталабаларга ибодат масалаларини енгил ва тез қабул қилиб, уни мустаҳкам ўзлаштиришга интилган. Чунки, мўғуллар даврида илм-маърифатнинг сусайиши одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар ўз анъаналари ва урф-одатларга содиқ туриб, халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга интилишган.


    Айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ ва мукаммал асарларга эҳтиёж мавжуд бўлган. Бу асар ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишда эди. Олимнинг “Мухтасарул Виқоя” асари пухта, аниқ ва лўндалиги билан шуҳрат қозонган.


    Муаллиф асарини ёритишда қисқаликка интилиб, фиқҳий масалаларни ўзига хос равишда осон услубда тушунтирган. Натижада талабалар уни қулай ва тез ўзлаштирган. Ҳанафий мазҳаби қоидаларига амал қилиб ёзилган ушбу асар, ўзидан аввал ёзилган манбаларни тўлдириши билан аҳамиятлидир.


    Мақолада Мовароуннаҳр ва унинг қатор шаҳарлари хусусан, Бухоро шаҳрининг XIII-XIV асрлардаги ижтимоий-маданий муҳити, Убайдуллоҳ ибн Масъуд илмий-маънавий мероси,фақиҳнинг “Мухтасару-л-Виқоя” асари матни, унга ёзилган шарҳлар, ҳошиялар ва таржималари таҳлил қилинган. Шунингдек, асарнинг минтақа илмий муҳити учун таъсири, таълим тизимидаги ўрни, аҳли илм ва омма орасидаги аҳамиятига урғу берилган.Муаллиф ўз даврининг етук олими бўлиб, фиқҳий масалаларни чуқур билган ва уларни илмий таҳлил қилиш қобилияти ва услублари ўрганилиб, таҳлил этилган.

    10 - 21
    35
    6
    06-07-2026
  • ЗАМОНАВИЙ МИССИОНЕРЛИК УСЛУБЛАРИ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ВОСИТАЛАРИ

    Jasur NAJMIDDINOV (Muallif)

    Инсоният тарихида XX аср йирик давлатлар томонидан ўз таъсир доираларини кенгайтириш учун олиб борилган курашлар даври бўлди. Бу жараёнда Осиё ва Африка мамлакатлари асосий кураш майдонига айланди. Бунда нефть ва нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ортиши натижасида ёқилғининг қимматлашиши ва йирик давлатларнинг энергетик заҳиралар устидан назорат ўрнатиш учун улар жойлашган ҳудудларга ўз таъсирларини ўтказишга ҳаракат қила бошлаши муҳим аҳамият касб этди. Бу муаммо ҳозир ҳам долзарблигича қолиб, йирик давлатлар миссионерликдан айнан шундай геосиёсий мақсадлар йўлида фойдаланмоқдалар, десак муболаға бўлмайди. Миссионерларнинг бугунги кундаги фаолияти ҳеч бир минтақа, ҳеч бир давлат бундай таҳдиддан ҳоли эмаслигини кўрсатади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эса миссионерликнинг моҳиятини тўғри ва чуқурроқ англаш, уни бартараф этиш йўлида мақсадли, тизимли ва тадрижий фаолият олиб бориш талаб этилади.


    Миссионерликни амалга ошириш усуллари деб, ушбу амалиётни самарали равишда амалга ошириш учун, муайян тажриба ва илмий асосга таянган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда тизимлилик характерига эга назарий хатти-ҳаракатлар мажмуасига айтилади.


    Ушбу мақола, айнан, миссионер ташкилотлар ўз тарафдорларини кўпайтириш мақсадида фойдаланилаётган услуб ва воситалар ҳамда уларнинг таҳлилига бағишланган. Шунингдек, замонлар ўтгани сайин миссионерлик услуб ва воситалари ҳам такомиллашиб, бугунги кунда насронийликка мослаштириш, маданий мослашув, контекстуализация ва динлараро диалоги классик усуллар билан бир пайтда, янги, замонавий усул ва воситалар, жумладан, теле, аудио, видео, радио ва компьютер технологияларидан кенг фойдаланилаётгани каби масалалар ҳам таҳлил қилинган.


    Айни дамда, миссионерлик фаолиятда инсон психикаси билан боғлиқ факторларга алоҳида урғу берилиши, психологик жиҳатдан бир шахснинг эътиқодини ўзгартириш қандай босқичларда амалга оширилиши конкрет мисоллар асосида ёритилган.


    Мавжуд тенденциялар миссионерларнинг маҳаллий халқларга хос бўлган либосларни кийиши, ибодат давомида маҳаллий динларга хос бўлган атамаларни ўзлаштириши (Аллоҳ, Тангри, Худованд, Иблис) ҳам кўрсатилмоқда. Ўзбекистон мисолида олсак, баъзи христиан ташкилотлари томонидан масиҳийликни тарғиб қилишда Алишер Навоий шеърларидаги муайян мисралардан фойдаланишга уриниш ҳолатлари инкультурациянинг бир кўриниши дейиш мумкин.

    66 - 74
    27
    3
    06-07-2026
  • ИСЛОМ ФАЛСАФАСИ СОҲАСИДА ИБН СИНОНИНГ ГНОСЕОЛОГИК ТАМОЙИЛЛАРИ

    Ramzjon Raximdjanovich ISAKDJANOV (Muallif)

    Дунёда дин ва фалсафа уйғунлиги борасида кўплаб илмий-тадқиқот ишлари мавжуд бўлиб, уларда Марказий Осиё мутафаккирларининг фалсафий таълимотлари мазкур минтақа  маънавий меросининг муҳим қисми сифатида тадқиқ этилган. Марказий Осиёдаги мантиқий-гносеологик ғоялар тарихини ўрганиш нафақат ўтмиш маданияти ва фалсафасини, балки ҳозирги даврга хос ғоявий жараёнларни тўғри тушунишга ҳам имкон беради. Ибн Синонинг илоҳиётга доир гносеологик тамойиллари Ғарб мамлакатлари, россиялик, туркиялик, эронлик, тожикистонлик бир қатор олимлар томонидан ўрганилган бўлса-да, унинг диний-рационал қарашлари тизимли таҳлил қилинмаган. Олиб борилган тадқиқотларда асосан, Ибн Синонинг нафс, Руҳ, материянинг абадийлигига оид қарашлари тадқиқ этилган. Лекин олимнинг ислом дини манбалари, хусусан, Қуръони карим сураларига тафсирлари аксар тадқиқотчиларнинг эътиборидан четда қолмоқда. Натижада, айрим тадқиқотларда алломани материалист қилиб кўрсатишга, уни юнон фалсафаси давомчиси сифатида талқин этишга ҳаракатларни кузатиш мумкин.


    Ўзбекистонда сўнгги йилларда дин соҳасига, хусусан миллий ва диний қадриятларимизни қайта тиклаш ҳамда тўлақонли тадқиқ этиш, халқимизга соф қадриятларимизни етказишга катта эътибор қаратилмоқда. Шу маънода Абу Али ибн Сино илмий меросида фалсафага тегишли асарлар алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг фалсафий қарашлари шаклланишида Арасту ва Форобийнинг таъсири катта бўлган. Лекин, Ибн Сино фалсафада бу икки файласуфлар қаторида алоҳида ўринга эга бўлиб, ўзига хос мактаб яратган мутафаккир экани эътироф этилган. Ислом таълимотига асосланган Ибн Сино фалсафаси мероси нафақат ислом, балки яҳудий ва насроний дини олимлари фалсафий тафаккурига ҳам таъсир ўтказиб, алломанинг диний-фалсафий қарашларини ўрганиш билан бир қаторда  жамиятдаги мажуд диний масалаларни рационал тушунишга зарурат туғилмоқда.


    Ушбу мақолада ҳам асосий эътибор Ибн Синонинг илоҳиётга оид рационал қарашларини ўрганиш, динийлик ва дунёвийлик уйғунлигини, шунингдек, мўътадил ислом тамойилларини рационал йўл билан очиб беришда олимнинг қарашлари катта аҳамият касб этишини кўрсатиб беришга қаратилган.


    Шунингдек, мақолада ислом оламида “Шайх-ур-раис” номи билан танилган буюк мутафаккир ва файласуф Ибн Синонинг Қуръони каримдаги баъзи сураларга ёзган тафсири, ислом ақидаси, калом илмида илоҳ масаласи бўйича ёзган асарлари, унинг рационалистик такаккур борасидаги қарашларига Ғарб олимларининг билдирган фикрлари, бу борадаги ислом фалсафасининг асосчиларидан ҳисобланган Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний каби буюк мутафаккирлар ҳамда Ибн Сино қарашлари ўзаро қиёсланиб, ўхшаш ва ўзига хос жиҳатлари кўрсатилиб, бу борада олиб борилган тадқиқотлар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.


     

    78-91
    28
    6
    17-07-2026
  • МОВАРОУННАҲРДА ФИҚҲ ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

    Muzaffar Murodovich KAMILOV (Muallif)

    Ушбу мақолада Марказий Осиёда ҳанафийлик мазҳаби бошқа исломий мазҳаблар, фирқалар, мактаблар, тариқатлар орасида ўзига хос мавқени эгаллагани таҳлил этилган. Тадқиқ этилган манбалар шуни кўрсатадики, Мовароуннаҳрда IX асрдан бошлаб то XIII аср охиригача ҳанафийлик мазҳабида узлуксиз доимий анъаналар давом этган. Мақолада айнан мана шу жиҳатларга алоҳида урғу қаратилган. Ушбу мақолада мазҳабнинг буюк намоёндалари доираси - муфтийлар, мужтаҳидлар, устозлар, мўътабар матн, асарлар муаллифлари, ўз даврининг кўзга кўринган диний арбоблари шахсиятлари аниқланган. Улар ҳақида маълумотлар тўпланган. Биринчидан, ҳанафийлар анъаналарига суянган ҳолда, иккинчидан, йиғилган маълумотлар таҳлили натижаларига қараб, ушбу мактаблар тарихи бўйича янги илмий хулосалар илгари сурилган.


    Мақолада Мовароуннаҳрда шаклланган Самарқанд, Бухоро, Шош, Фарғона, Хоразм ва Устуршана мактабларида етишиб чиққан фақиҳлар тўғрисида библиографий маълумотлар тақдим этилган бўлиб, уларга тегишли асарларнинг минтақа фиқҳ илми ривожидаги аҳамиятига ҳам тўхтаб ўтилган. Мазкур олимларнинг етишиб чиқиши ҳамда улар томонидан ёзилган асарларнинг мусулмон дунёсининг турли минтақаларига тарқалишда муҳим рол ўйнаган минтақадаги сиёсий-ижтимоий ҳолат ҳам таҳлил этилган. Ушбу омиллар Мовароуннаҳр минтақаси XI-XIV асрлар оралиғида ҳанафий мазҳаби ривожланишининг марказига айланишига сабаб бўлгани мисоллар асосида тадқиқ этилган.

    4-16
    20
    14
    24-07-2026
  • Шайх  Хованд  Таҳур тарихи, илмий  мероси  ва  унинг мақбараси  эпиграфикаси  таҳлили

    Nematullo Mukhamedov (Muallif)

    Амир Темур ва темурийлар даврида Ташкент шаҳри ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий ривожланишида Шайх Зайниддин, Занги ота, Шайх Умар Валий Богистоний, Шайх Хованди Таҳур, Хожа Убайдулло Аҳрор Валий каби К) дан ортиқ суфийлар минтақа ислом маданиятида катта урин эгаллаган.
    Ушбу мақолада Шайх Умар Богистоний (XIII-XIV аср) ва унинг угли Шайх Хаванд Таҳур (XIV аср)лар ҳаёти ва фаолиятиўрта аср манбалари асосида тадқиқ этилган. Шайх Умар Богистоний ва Шайх Хаванд Таҳур камтарона ҳаёт кечириши билан одамларга ибрат бўлиб, улар ўртасида меҳр-оқибат, ҳалоллик, саховат, яхшилик каби қадриятларни таргиб қилгани таҳлил этилган.
    Шайх Хованд Таҳур илмий фаолияти ва асарлари ҳақида маълумотлар берилган. У «Рисола дар масойили шариат ва тариқат» («Шариат ва тариқат масалалари ҳақидаги рисола»), «Рисолаи даҳ март» («Ўнта шарт ҳақида рисола»), «Рисола дар аркони ислом» («Ислом арконлари ҳақидарисола»), «Рисола дар одоби тариқат» («Тариқат одоби ҳақида рисола») каби асарлар ёзган. Ушбу асарларда ислом арконлари, инсоннинг покланиши ва камолга етиши, шариат ва тариқатнинг ўзаро муносабатлари баён этилган.
    Мақолада Шайх Хаванд Таҳур мақбараси ва унинг биносида битилган эпиграфик ёзувлар — Куръон оятлари, ҳадислар тадқиқ қилинган.

    4-12
    37
    25
    12-05-2026
  • МЕТАФИЗИКА ВА ОЛАМНИ ТАЛҚИН ҚИЛИШДА ИБН СИНО ЭКЗОТЕРИКАСИ

    Ramzjon Raximdjanovich ISAKDJANOV (Muallif)

    Жаҳонда диний таълимотларни нотўғри талқин этиш, айниқса, ислом дини асосларини рационал тафаккур қилмаслик натижасида динийлик ва дунёвийлик, фалсафа ва динни ажратиш ҳолати ўрта асрларда ҳам, бугунги кунда ҳам кузатилмоқда. Шундай вазиятда ислом дини таълимотларини фалсафий талқин этиш, илоҳиёт мавзусини рационал йўл орқали тушунтириш мазкур масалаларни илмий асосда тушунишга ёрдам беради. Ўз даврида Абу Наср Фаробий “Дин ва фалсафа – ҳақиқатга олиб борувчи икки йўл” иборасидан келиб чиққан ҳолда диний ҳақиқатларни фалсафий қонунлар орқали тушунтириш кишиларда дин борасида мўътадиллик ёндашувини шакллантирган. Абу Али ибн Синонинг илоҳиёт мавзусидаги гносеологик тамойиллари, динни рационал тушунтириши мавжуд муаммога ечим топишда муҳим аҳамият касб этган. Шундан келиб чиқиб диний ҳақиқатларни мантиқий талқин қилиш, илоҳиёт мавзусини ёритишда рационал тамойиллардан фойдаланиш дин ва фалсафа масалаларни тўғри англашга ёрдам беради.


    Дунёда дин ва фалсафа уйғунлиги борасида кўплаб илмий-тадқиқот ишлари мавжуд бўлиб, уларда Марказий Осиё мутафаккирларининг фалсафий таълимотлари мазкур минтақа  маънавий меросининг муҳим қисми сифатида тадқиқ этилган. Марказий Осиёдаги мантиқий-гносеологик ғоялар тарихини ўрганиш нафақат ўтмиш маданияти ва фалсафасини, балки ҳозирги даврга хос ғоявий жараёнларни тўғри тушунишга ҳам имкон беради. Ибн Синонинг илоҳиётга доир мероси Ғарб мамлакатлари, россиялик, туркиялик, эронлик, тожикистонлик бир қатор олимлар томонидан ўрганилган бўлса-да, унинг диний-рационал қарашлари тизимли таҳлил қилинмаган. Олиб борилган тадқиқотларда асосан, Ибн Синонинг нафс, Руҳ, материянинг абадийлигига оид қарашлари тадқиқ этилган. Лекин олимнинг ислом дини манбалари, хусусан, Қуръони карим сураларига тафсирлари аксар тадқиқотчиларнинг эътиборидан четда қолмоқда. Натижада, айрим тадқиқотларда алломани материалист қилиб кўрсатишга, уни юнон фалсафаси давомчиси сифатида талқин этишга ҳаракатларни кузатиш мумкин. Шу сабабли Ибн Сино тафсирини ўрганиш динийлик ва дунёвийлик уйғунлигини, шунингдек, мўътадил ислом тамойилларини рационал йўл билан очиб беришда катта аҳамият касб этади.


    Мазкур мақолада Қуръони каримнинг “Ихлос”,  “Нур” ва “Фуссилат” сураларининг  баъзи оятларига аллома ва файласуф Ибн Синонинг тафсирлари тадқиқ қилиниб, муаллиф томонидан таржима қилинган.

    58-68
    8
    3
    24-07-2026
1 - 17 from 17

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling