- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АБУ БАКР ҚАФФОЛ ШОШИЙ МУҲАДДИС СИФАТИДА
Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу масканда туғилиб фаолият кўрсатган буюк зотлар, олимлар “Шоший”, “Тошкандий” (ХVI асрдан) нисбаси билан мусулмон дунёсида танилганлар.
Ислом оламида Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби «имом» даражасига эришган кўплаб буюк алломалар орасида Имом Абу Бакр Қаффол Шоший ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.
Унинг тўлиқ исми – Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший бўлиб, кўплаб араб манбаларида унга алоҳида ҳурмат бажо келтириш учун номига «катта», «улуғ» маъносини ифодалайдиган «Кабир» сўзини қўшиб ёзадилар. Аллома моҳир ҳунарманд бўлиб, қулфсозликда шуҳрат қозонганлиги боис “Қаффол” яъни, қулфчи, қулфсоз деган ном билан эъзозланган.
Замондошлари уни “Ҳазрати Имом” деб улуғлаган. “Ҳастимом” сўзи “Ҳазрати Имом” иборасининг қисқартирилган шаклидир. Маҳаллий халқ Имом Қаффол Шоший ҳурматидан бу жойни шундай атаган. У Тошкентнинг илмий-маданий, диний-маърифий марказларидан бири бўлган.
Ушбу мақолада араб манбалари асосида Каффал Шошийнинг муҳаддис олим сифатидаги илмий фаолияти тадқиқ қилинган. Бундан ташқари, унинг тарбиявий-дидактик хусусиятга эга машҳур “Жавомиъ ал-калим” (“Қисқа иборали ҳадислар тўплами”) асари ҳам ёритилган. Унда Қаффол Шоший ишончли ҳадисларни (саҳиҳларни) ихчам ва қисқача баён қилиб, ислом аҳкомларидан ташқари одобахлоқ, илммаърифат, таълимтарбияга доир ҳикматли иборалар қайд этилган. Ундан халқимиз орасида кенг тарқалган матал, мақоллар, нодир ва қимматли афоризмлар ҳам ўрин олган. Бу эса ҳадисларнинг кенг халқ оммаси учун равон ва тушунарли бўлиши, тарқалишида муҳим аҳамият касб этган.
4-1214217-07-2026 -
ЭҲСОН ТУШУНЧАСИ БАЁНИ
Mahammadsidiq USMANOV (Muallif)Ушбу мақолада ислом динида мадҳ этилган гўзал хулқлардан бири “Эҳсон” тушунчаси хусусида сўз юритилиб, унинг луғавий маъноси кўплаб машҳур луғатшунослар асарларидаги намуналар орқали баён этилади. «Эҳсон» сўзининг истилоҳий маъноси энг ишончли манбалар асосида ёритиб берилган. Бундан ташқари, эҳсон диннинг энг олий мартаба ва даражалардан бири саналиши; имоннинг мағзи, камоли, руҳи эканлиги; барча гўзал хулқлар ва юксак даражалар ўз кучини эҳсондан олиши хақида сўз юритилган. Айниқса, унинг маънавий ҳаётимизда тутган ўрни нақадар муҳим эканлиги мўътамад (ишончли, асл) манбалар асосида ёритилган.
Ислом динининг асосий манбаси бўлмиш Қуръони каримда эҳсон мавзусига алоҳида эътибор қаратилган. Зеро, Қуръонда нафақат ақидавий, тарихий ва фиқҳий масалалар, балки одоб-ахлоқ мавзулари ҳам ўрин олган. Шунингдек, бу мақолада Қуръон оятларида ва муфассирларнинг шарҳларида келган эҳсон ва унга боғлиқ баъзи одоб-ахлоқ масалалари ёритилади. Эҳсон ҳақидаги қуръоний оятларни шарҳлашда ислом оламида машҳур муфассир ва муҳаддис уламолар, шу билан бир қаторда, Имом Мотуридий, Абу Лайс Самарқандий каби юртимиздан етишиб чиққан алломалар меросида кенг ўрин олганлиги баён қилинди. Шу билан бирга, инсон зоҳирини ҳам, ботинини ҳам тузатиши лозимлиги, ташқи кўриниш ички оламга мувофиқ бўлмаса, ситрки кўринишлар инсонларни алдаб қўйиши ва хунук ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлиши: ишончни суъиистеъмол қилиш ва омонатга хиёнат каби салбий оқибатлар келиб чиқиши мумкинлиги, тинчликни ҳимоя қилиш, ер юзини обод қилиш ва табиатни муҳофаза қилиш ҳам эҳсонданлиги, Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилиш, бойликни Унинг розилигини топиш учун сарфлаш ҳам эҳсоннинг энг кўзга кўринган соҳаларидан бири саналиши, эҳсонга олиб борадиган яна бир йўл – бу қурбонлик эканлиги, тавҳид ва тақво эҳсоннинг муҳим шартларидан саналиши, ғазаб ва ғойз орасидаги фарқлар, имоннинг ярмини шукр ташкил қилса, қолган ярми сабрдан иборатлиги, ихлос эҳсоннинг энг муҳим соҳаси ҳисобланиши таҳлил қилинган
28-352118-09-2026 -
МУХАЗРАМ – ҲАДИС РОВИЙСИ СИФАТИДА
Doniyor M. MURATOV, A. Aziza DZHUMABAEVA (Muallif)Ушбу мақоланинг мақсади – ҳадис илми тарихида ўзига хос ўринга эга ровий – мухазрамларни ўрганиш, уларнинг ислом тарихида тутган ўрини, шунингдек, саҳобий ва тобиийлардан фарқли жиҳатларини тадқиқ қилишдан иборат. Мухазрамлар Расулуллоҳ (с.а.в.) даврида имон келтиргани жиҳатидан ва У кишини кўрмагани сабабидан саҳобийдан фарқ қилиши ҳамда тобиийлардан ажралиб турадиган томони Пайғамбар (с.а.в.) даврида ҳам яшагани ўрганилган ва таҳлил этилган. Луғат олимлари ва муҳаддислар томонидан мухазрамга берилган таърифда бироз фарқ бўлса-да, муҳаддисларнинг берган истилоҳий маъноси асосий тавсиф сифатида ишлатилади. Улар Расулуллоҳ (с.а.в.)га ўхшаб жоҳилиятда яшаган ёки пайғамбарлик келгандан сўнг ҳам туғилган бўлса-да, У кишини кўрмаган ҳамда вафот этганларидан кейин ҳам яшаган кишига мухазрам дейилади. Шу билан бирга Расулуллоҳ (с.а.в.)ни вафот этганларидан кейин ёки олдин кўрганлар ҳам мухазрам экани таҳлил қилинган. Мухазрамларни саҳобий ёки тобиий экани борасида ҳам баъзи ихтилофларни кўриш мумкин. Ибн Абдулбар ўзининг саҳобийларга бағишлаб ёзган асарида мухазрамларни улар орасига қўшиб зикр қилиб ўтган. Бироқ ҳадис илми назариясига оид асарларда уларни тобиийлар қаторида тилга олинган. Мазкур жиҳатлар ҳам мақолада тадқиқ этилган. Чунончи Мухазрамлар орасида Увайс Қараний каби Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз ҳадисларида зикр қилиб ўтганлари бор. Бироқ кўплари ҳадисларда зикр қилинмаган, шундай бўлса-да, муҳаддислар уларни ўз асарларида зикр қилганлар. Масалан, муҳаддислардан Заҳабий, Суютий, тарихчилардан Ибн Саъд каби олимлар улар номини келтирганлар ҳамда “мухазрам”, “топган ва кўрмаган” (Расулуллоҳ (с.а.в.) замонини топган, у кишини кўрмаган) каби иборалар билан мухазрамлардан эканини таъкидлаганлар. Мухазрамларнинг адади борасида ҳам якдил фикр манбаларда келмаган. Масалан, имом Муслим улардан 20 нафарини санаб ўтган, имом Суютий 45 нафар, имом Заҳабий эса, 65 нафар мухазрамни зикр қилган. Замонамиз олимларидан Бурҳониддин Муҳаммад ибн Халил 131 нафарга яқин мухазрамни санаб ўтган. Мухазрамлар саҳобий ва тобиийлардан жуда кам экани билан ҳам ажралиб туради. Шундай бўлса-да, улар орасида саҳобий ва тобиийларда бўлгани каби энг фазилатлиси қайси бири экани борасида олимлар маълумотларни бериб ўтганлар. Ушбу мақолада мухазрамлар ва уларнинг ислом дини ҳамда ҳадис ривоятидаги ўрни бирламчи манбалар асосида таҳлил қилиниб, мухазрамларга доир муаммолар очиб берилган.
17506-07-2026 -
АБУ ЖАЪФАР МУҲАММАД ИБН ЖАРИР ТАБАРИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ
Muhabbatxon AGZAMOVA (Muallif)Абу Жаъфар Табарий ҳаёти Аббосийлар давлати заифлашиб, парчаланаётган, халифаликнинг турли ҳудудларида тўқнашувлар, келишмовчиликлар юз берган даврда ўтди. Мана шундай ҳолатга қарамай илм-маърифат ривожланиб, турли соҳаларда мўътабар асарлар ёзилди.
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий исломшунослик хусусан, тафсир, фиқҳ, адаб, тарих каби соҳаларга оид муҳим асарларни яратди. Мақолада олимнинг ҳаёти ва илмий меросининг кенг қамровли таҳлили амалга оширилган. Табарий асарларининг манбашунослик таснифи келтирилиб, асарларининг ўзига хос жиҳатлари илмий ўрганилган. Олимнинг “Китоб таҳзиб ул-осор”, “Жомеъ ул-баён фи тафсир ал-Қуръон”, “Жомеъ ул-қироат мин-аш-шуҳур ва-ш-шозз”, “Китоб ихтилоф ал-фуқаҳо”, “Китоб ул-вақф”, “Китоб ал-латиф ал-қавл фий ахком шариал ислом”, “ал-Хафиф фи аҳком шаръия ислом”, “Адаб ал-қузот”, “Адаб ал-маносик”, “Басит ул-қавл фи аҳками шараиъул ислами”, “Китоб шарҳ ас-сунна”, “Китоб ат-табсир фи усул ад-дин”, “Адаб ан-нуфус ал-жаййида вал ахлоқ ан-нафиса” каби асарлари амалга оширилган тавсифлари билан илмий истифадага киритилган.
Абу Жаъфар Табарий илмий меросида тарих ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг ислом дунёсида машҳур бўлган ва кўпгина олимлар томонидан ўрганилган “Тарих ар-русул ва-л-мулук” – “Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи” номли асари катта илмий аҳамиятга эга. Мазкур асар олимнинг ислом илмлари билан бирга исломгача бўлган қадимги давр тарихи, адабиёти, халқ оғзаки ижодини мукаммал билганлигини кўрсатади. Табарий мазкур манбаларни асарда усталик билан истифода эта олган, маълумотларнинг илмий аҳамияти ҳозирги кунда ўз долзарблигини йўқотмаган. Алломанинг ушбу асарига кўплаб кейинги давр олимлари бирламчи манба сифатида мурожаат қилганлар.
33 - 3942906-07-2026 -
ШАЙХ ЗАЙНИДДИН ФАОЛИЯТИ ВА ЗИЁРАТГОҲИНИНГ ТОШКЕНТ МАЪНАВИЙ ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ
Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланган. Шошдан ҳадис, фиқҳ, тасаввуф каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу ерда туғилиб, фаолият кўрсатган кўплаб буюк зотлар, олимлар “Шоший”, “Тошкандий” (ХIV асрдан) нисбаси билан дунёга танилганлар.
Қадимий Тошкентда машҳур олимлар, муҳаддис ва фақиҳларнинг зиёратгоҳлари мавжуд. Айнан шу ерда Занги ота, Шайх Умар Валий Боғистоний, Шайх Хованд Таҳур, Шайх Зайниддин Кўйи Орифон ва бошқа алломалар мақбаралари жойлашган.
XVIII асрнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳри тўрт даҳага бўлинган. Манбаларда қайд этилишича, шимолий даҳа – Қаффол Шоший, жанубийси – Зангиота, шарқийси– Шайх Хованд Таҳур ва ғарбийси – Шайх Зайниддин номлари билан эътироф этилган. Бироқ шаҳар аҳли ўртасида эса улар Себзор, Бешёғоч, Шайхонтаҳур ва Кўкча деб юритилган.
Ўша даврда Кўкча даҳасида уч дарвоза (Сағбон, Чиғатой ва Кўкча), 57 маҳалла, 47 мавзе, 60 масжид ва икки мадраса бўлган. Даҳанинг чорбоғлари Назарбек, Кўксарой ва Келес дарёси бўйларидаги жойларда бўлган. Даҳанинг эътиборли жойларидан бири Кўкча дарвозасидан ташқаридаги Орифон (билимлилар) қишлоғидаги мозоргоҳ ҳудудида Шайх Зайниддинбобо мақбараси қурилган. Тарихий манбаларда даҳанинг номи Шайх Зайниддин даҳаси деб ҳам юритилган.
Кўкча маҳалласи тарихи бевосита Шайх Зайниддинбобо билан узвий боғлиқ. Бу зотнинг отаси бағдодлик машҳур сўфий, суҳравардия тариқатининг раҳнамоларидан саналган шайх Шаҳобиддин Суҳравардий (1145-1235) бўлган.
Ушбу мақолада суҳравардия тариқати асосчиси Шайх Суҳравардий (1145-1234)нинг фарзанди Шайх Зайниддин Куйи Орифон (1164-1259) ҳаёти ва фаолияти тарихий манбалар асосида тадқиқ этилган. Амир Темур томонидан қурилган мақбара тарихи, зиёратгоҳнинг Тошкент маънавий ҳаётида тутган ўрни ўз ифодасини топган. Муҳими, Шайх Зайниддиннинг тинчликсеварлик фаолияти ҳамда кишилар ўртасида меҳр-оқибат, ҳалоллик, саховат, яхшилик каби қадриятларни тарғиб қилгани таҳлил этилган.
15 - 2121506-07-2026 -
САҲИҲИ БУХОРИЙНИНГ ЮНИНИЙ НУСХАСИ
Feruz KHOLMUMINOV , Oybek SOTVOLDIYEV (Muallif)Ҳадис тўпламлари ичида Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” асари энг ишончли ҳадис китоби сифатида эьтироф этилади. Имом Бухорий ушбу асарни 16 йил давомида ёзиб тамомлаган. Асар тарихига назар солинса, унинг ёзилиши ва бугунги кунгача мукаммал ҳолатда етиб келиши улкан меҳнатлар самараси экани намоён бўлади.
Асарнинг бугунги кунга қадар етиб келиш жараёни бир неча босқичларда иборат. Даставвал, Имом Бухорий ҳузурида “Саҳиҳ”ни тинглаган бир неча ровийлар китобни бевосита имомдан қайд қилиб олган. Ровийлардан эса ўз навбатида толиби илмлар нусха кўчирган. Аста-секин мусулмон мамлакатлари бўйлаб асарнинг турли қўлёзма нусхалари кенг тарқалиб борган. Нусхаларнинг кўпайиши улар ўртасида маьлум фарқларни вужудга келтирган. Натижада барча қўлёзмаларни жамлаб, улар ўртасидаги фарқларни аниқлаш ва асарнинг энг саҳиҳ матнини тайёрлаш муҳим вазифага айланган. Ушбу шарафли ишни бажаришга уринганлар орасида Шарофиддин Юниний ҳам бор эди. Унинг турли ривоятларини бир-бирига солиштириб, “Саҳиҳи Бухорий”нинг ҳозиргача маьлум энг саҳиҳ матнини яратди. Илм бобида тиришқоқлиги ва улкан саьй-ҳаракатлари натижасида Юниний нусхаси “Саҳиҳи Бухорий”нинг асосий мурожаат матнига айланди.
1893 йилда Султон Абдулҳамидхон Юниний нусхаси асосида “Саҳиҳи Бухорий” ни нашр қилиш тўғрисида фармон чиқарди. Ушбу нашрнинг Азҳар уламоларидан иборат 16 кишилик ҳайьат томонидан ўша даврнинг энг йирик “Булоқ Амирия” матбаасида амалга оширилгани асарга бўлган катта қизиқишнинг ҳамда Юниний меҳнатининг ўзига хос эьтирофи эди.
Ушбу мақолада “Саҳиҳи Бухорий”нинг илк нусхалари, Юниний томонидан амалга оширилган тадқиқот иши ва унинг “Булоқ-Амирия” матбаасида нашр этилиши тадқиқ этилган. Мақоланинг аввалида “Саҳиҳи Бухорий”ни Имом Бухорийдан бевосита ривоят қилган ровийлар ҳақида маълумот берилади. Сўнгра асарнинг ислом олами бўйлаб тарқалиши, турли нусхаларининг пайдо бўлиши ва улар орасидаги фарқлар ҳақида сўз юритилади. Мақоланинг асосий қисми “Саҳиҳи Бухорий”нинг энг ишончли қўлёзма матни бўлган Юниний нусхаси, унинг ёзилиш тарихи ҳақидадир. Мақола сўнгида султон Абдулҳамид II даврида Юниний нусхаси асосида “Саҳиҳи Бухорий” асарининг Мисрда нашр этилиши атрофлича таҳлил этилган.
21 - 301804-07-2026 -
ИМОМ АД-ДОРИМИЙНИНГ ҲАДИС ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Mahfuza ALIMOVA (Muallif)Ишнинг мақсади – Имом ад-Доримийнинг илмий-маънавий меросини таҳлил этиб, унинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссасини кўрсатишдан иборат. Мақолада алломанинг “Сунан” асари манбашунослик нуқтаи назаридан тадқиқ қилиниб, унинг IX аср ҳадис илми ривожидаги ўрни ва аҳамияти ёритилган.
Мақолада IX асрда Мовароуннаҳр ва Хуросондан етишиб чиққан буюк муҳаддислар қаторида Имом ад-Доримий ҳам саҳиҳ ҳадисларни саралаш, асарлар яратиш бўйича ислом оламида етакчи ўринни эгаллагани таҳлил қилинга. Шунингдек, унинг ҳадис илми борасидаги илмий мероси атрофлича ёритилиб, “Сунан” асари таркибига киритилган 15 та уч ровийли ҳадислардан ташкил топган “ас-Сулосиййот” асарига доир маълумотлар тадқиқ этилган.
109 - 116335928-06-2026 -
ШОШЛИК МУҲАДДИСЛАРНИНГ МИНТАҚА ИЛМИЙ МАРКАЗЛАРИДАГИ ФАОЛИЯТИ
Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)IX – XII асрлар Марказий Осиёда илм- фан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бинобарин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илм -фан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбалари-да Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Ми-лодий IX аср ҳадис илмида катта ютуқлар қўлга киритилгани боис “ҳадис илмининг олтин асри” деб юритилади.
Мақолада ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик муҳаддисларнинг минтақа илмий марказларидаги фаоли-яти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида ҳадис илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Хива, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Қазвин каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.
75 - 8218527-06-2026 -
ИЗЗУДДИН ИБН АЛ-АСИРНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ
Zarif XIDIROV (Muallif)Мақолада Иззуддин ибн ал-Асирнинг манбаларда келтирилган тўлиқ исми, туғилган йили (ҳижрий-милодий), дунёга келган жойи ва унинг ҳозирги кундаги географик жойлашуви, Ибн ал-Асир ҳақида ўша давр уламоларининг фикрлари, бошланғич таълим олган мадраса ва устозлари ҳамда улар билан бўлиб ўтган баъзи воқеалар, кейинги илмий фаолияти ёритилган.
Шунингдек, Ибн ал-Асирнинг оилавий муҳити, ўз оиласининг Мосул ҳокимлари олдидаги мартабаси ва нуфузи, бу давлатнинг уларга бўлган алоҳида эҳтироми ҳақида маълумотлар тақдим қилинган ва унда отасининг Ибн Умар оролида идора раиси ва хазиначи бўлиб ишлагани ва кейинчалик Зангийлар амирлигида Мосулда вазир ўринбосари бўлгани, шу билан бирга отаси фарзандларининг илм олишига алоҳида эътибор бергани, акаси Мажидуддин ва унинг ҳомийлиги, доимо уларнинг уйларида уламолар ва давлат раҳбарларининг йиғилиши, укаси Зиёвуддин ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.
Шу билан бирга нима учун Ибн ал-Асир муҳаддис бўлишига қарамасдан тарихчи сифатида машҳур бўлиб кетгани ва унинг сабаблари, ўша давр сиёсий вазияти, умрининг охирида ўзини илмга бағишлаб барча соҳаларда, жумладан, тарих, насабшунослик ва илмнинг бошқа жабҳаларига ўз ҳиссасини қўшгани қисман ёритилган.
Мақола якунида Ибн ал-Асирнинг илмий мероси ва ўзидан кейин бизгача етиб келган асарлари рўйхати ва хулосалар берилган.
86-8967328-06-2026 -
ҲАДИС ИЛМИДА САҲОБИЙЛАРНИНГ ЎРНИ
Doniyor MURATOV (Muallif)Мақолада ҳадис илмида саҳобийларнинг ўрни, уларга муҳаддис олимлар томонидан берилган таърифлар келтирилган. Саҳобий бўлиш шартлари таҳлил қилинган. Шунингдек, ҳадис илмида саҳобийларни таниб олиш усуллари тўғрисида ҳам сўз юритилган. Саҳобийлар фаолият олиб борган ва уларнинг саҳобийликни даъво қилиш йиллари борасида фикрлар берилган. Ҳадис илми тарихида саҳобийлар бир табақада деб ҳисоблансада, олимлар уларни усулул ҳадис қоидалари асосида турли гуруҳларга бўлиб ўрганганлар.
Ҳадис ровийлари орасида фақат саҳобийлар адолатли ровий экани таъкидланади. Бу мисоллар билан таҳлил қилинган ва ақида китобларидан ҳам фойдаланилган. Саҳобийлар орасида энг кўп ҳадис айтганлари ҳам санаб ўтилган. Шу билан бирга саҳобийлардан энг кўп фатво берганлари келтирилган. Саҳобийлар сони борасида ҳам манбалардан маълумотлар келтирилиб таҳлил қилинган.
Аёл саҳобийлар ва уларнинг фаолиятлари тўғрисида ҳам маълумотлар берилган. Уларнинг ҳадисларни тарқатишдаги меҳнатлари манбалар асосида тадқиқ қилинган. Аёллар орасида энг кўп ҳадис ривоят қилганлари келтирилган. Мақола сўнгида муҳаддислар энг охирги вафот этган саҳобийларни кўрсатиб берганлари таҳлил қилинган.
14-2053623-06-2026 -
АРБАИН ЖАНРИ ХУСУСИДА
Doniyor MURODOV (Muallif)Мақолада ҳадис тўпламларининг арбаин жанри хусусида сўз юритилган. Унда бу жанрнинг пайдо бўлишига оид ҳадислар ва муҳаддисларнинг бу борада жамлаган тўпламлари тарихи ва услублари тўғрисида фикр билдирилган
34-3735425-06-2026 -
ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ҲАДИСЛАРНИ ҚАБУЛ ВА РИВОЯТ ҚИЛИШДАГИ УСЛУБЛАРИ
Nodir QOBILOV (Muallif)Мазкур мақолада и слом илмлари тарихида алоҳида мавқега зга бўлган Имам Мухаммад ибн Исмоил Бухорийнинг (810-870) ҳадис ривоят цилишдаги услублари таҳлил қилинган. Муаллифнинг ровийдан ҳадис қабул қилиш ва етказишдаги цатъий шартлари, ҳадисларни тўплаш вауларни таснифлаш жараёнидаги ровийларни танлаш услуби, саҳиҳлик шартларининг айримлари, “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ ” асарининг ёзилиш услуби ва асарнинг номланишиш сабаблари баён қилинган. Жумладан, муҳаддиснинг устозларни танлаш ва санад ровийлари ҳақидаги ёндашувларни уз ичига олади.
Шунингдек, мақолада муаллифнинг санад ва матн танқидини олиб бориш йўллари ҳамда ривоятдаги ишончлилик мезонлари илмии нуқтаи назардан кўриб чиқилади. Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиь ас-Саиҳ ” ва бошқа асарларида ривоят қилиш услублари мисоллар орцали ёритилади.
Бундан ташқари, Имом Бухорий қўллаган услуб таҳлил қилиниб, амалда қўлланилиши ҳақида муҳим маълумотлар берилган. Имом Бухорийнинг ҳадисларни қабул ва ривоят ҳамда тасниф қилишдаги услублари ҳадис илмида ҳанузгача номаълум бўлган бир қатор илмий, амалий ва назарий методларни очиқлашга ёрдам беради.
Жумладан, мақола Имом Бухорийнинг ҳадисшунослик илмидаги илмий мероси, унинг услублари и слом илмлари ривожида тутган ўрни ва ҳозирги замон исломшуносликдаги аҳамиятини очиб беришга қаратилган.
Мақола том маънода Имом Бухорийнинг ҳадис илми соҳасидаги даражасининг буюклигини амалий жиҳатдан исбот ўлароқ кўрсатиб бериб, муҳаддиснинг шаънига турли асоссиз сўзларни айтувчи тоифаларга раддия сифатида муҳим далил ва манбаларни тақдим этади.38-4465214-05-2026
