Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙНИНГ “ШАРҲ АЛ-АҚОИД” АСАРИДА ИРОДА-ИХТИЁР ЭРКИНЛИГИ ВА АХЛОҚИЙ ТАНЛОВ МАСАЛАСИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

    Mirzaqul Xidirovich NORQOBILOV (Muallif)

    Мазкур мақолада Саъдуддин Тафтазонийнинг калом илми борасидаги фалсафий-ахлоқий қарашлари рационал тафаккур нуқтаи назаридан чуқур таҳлил қилинган. Жумладан, Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-ақоид” асарида калом фалсафасининг муҳим мавзуларидан бири – инсондаги ирода-ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов масаласининг аҳамияти очиб берилган. Жумладан, Тафтазоний асарда Яратувчининг яратувчилик сифатидан келиб чиқадиган хушхулқлик ва хайрли ишлар таърифи келтирилади ҳамда мазкур жараёнда инсонларни номақбул хулқ-атвор сабабидан содир бўладиган ҳатти-ҳаракатлардан сақланишга чақиради. Мақолада ирода-ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов тўғрисидаги концептуал ғоя ҳамда қарашлар Саъдуддин Тафтазонийнинг маънавий меросидаги энг долзарб мавзу эканлиги замон ва макон нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Жумладан, асарда шарафланмаган хулқ- атвор ва ижтимоий ахлоқ меъёрларида таърифланган гуноҳ ва маъсият мақомидаги ишлар инсоният учун номувофиқлиги айтиб ўтилади. Шунингдек, ижтимоий ахлоқ нормаларида бажарилиши таъқиқланган ҳатти- ҳаракатлар орқали кишиларнинг синовдан ўтказилиши ҳақидаги диний-ахлоқий кўрсатмалар ақлий ва нақлий манбалар асосида далилланган. Тафтазоний ўз асарида Яратувчи инсоният жамоасини доимо хайрли ишларга буюрганлиги, тақиқланган ишлардан қайтарганлиги ҳамда шаърий буйруқларга итоат қилишлик ёки қилмаслик каби ахлоқий мезонлар борасида инсоннинг эркини ўзида қолдирилганлигини юксак маҳорат билан ифодалаган. Тадқиқотда инсоннинг тақдири ва ундаги ихтиёр эркинлигини тасарруф этишда Саъдуддин Тафтазоний ғоялари билан замонавий фалсафадаги уйғунлик ҳамда номутаносибликлар ҳақидаги қарашлар қиёсланган. Шунингдек, ихтиёр-ирода эркинлиги ва ахлоқий танлов масаласида замонавий фалсафа фани терминологиясида мавжуд бўлган волюнтаризм ва фатализм каби атамаларнинг Тафтазоний қарашлари билан қиёсий таҳлили келтирилади. Жумладан, тадқиқотда Европа фалсафаси вакилларининг мазкур мавзудаги қарашлари билан Тафтазоний ғоялари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва тафовутларининг қиёсий таҳлили ўрин олган. Мазкур тадқиқотни жамият маънавий ҳаёти ва тараққиётига татбиқ қилишда инсоннинг танлови қанчалик муҳим эканлигини инобатга олсак, бу танлов нафақат якка бир шахс манфаатига, балки умуминсоният манфаатига хизмат қилиши конструктив жиҳатдан аҳамиятлидир. Ирода-ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов масаласи юзасидан фикрларимизни «Шарҳ ал- ақоид» асарининг Британия давлати “Дюзбри” нашрида чоп этилган нусхасидан фойдаланган ҳолда баён қилишга ҳаракат қилдик.

    71-81
    28
    7
    04-07-2026
  • СУҲРОБ СИПЕҲРИЙ ИЖОДИДА “ИНСОН ВА БОРЛИҚ” ЎРТАСИДАГИ АЛОҚАНИНГ БАДИИЙ ИФОДАСИ

    Nargiza SHOALIEVA, Safar ABDULLOH (Muallif)

    Ушбу мақолада Эрон шеъриятининг ХХ аср бошларидаги “Шеър-и ноу”нинг шаклланиши ва тараққиётида анъанавий ирфоний тафаккурнинг янги мазмунда қайта поэтик идрок этишни бошлаб берган, шеъриятда инсон, эътиқод ва ирфон (дунёни ва ўзликни англаш) муносабатларини ўзгача талқинда ифода этган шоир ва рассом Суҳроб Сипеҳрий (1928-1980) ижоди тадқиқ этилган. Шоир ўз ифода услубини ярата олган бадиий тафаккур эгаси, замонавий фалсафий қарашларнинг орифона ғоялар билан узвий боғлиқлигини таъминлаган маърифатпарвар инсон, анъанавий ирфоний қарашлар тизимида “ваҳдат ал-вужуд”, “комил инсон” назарияларининг талқинига замонавий мазмун бахш эта олган файласуф-шоир, бадиий тафаккур тизимида янги поэтик тимсол ва рамзлар силсиласини яратган сўз санъаткори сифатида замонавий форс шеъриятидан мустаҳкам ўрин олган.


    Мақолада “Шеър-и ноу” адабий оқими ривожига ҳисса қўшган шоир С. Сипеҳрийнинг адабий жараён такомилидаги ўрни ва ўзига хос томонларини, унинг асарларида илгари сурилган фалсафий-маърифий ақидалар ва ирфоний ғояларини тадқиқ қилиш ҳамда С.Сипеҳрий шеъриятига хос инсон ва борлиқ муносабатларининг мазмуни ва уларнинг форс шеърияти тараққиётида тутган ўрни кўрсатиш мазкур мақоланинг асосий мақсадини ташкил қилади. Натижада шоир бадиий тафаккурига хос бадиий тимсол ва рамзлар моҳияти аниқланди ва мазмуни таҳлил қилинди, шоирнинг инсон, табиат ва борлиқнинг ўзаро муносабати муаммоларига оид илғор қарашлари ҳамда уларнинг шоир бадиий тафаккуридаги мазмуни аниқланди. Хулосада Шоир шеърларида инсон ва табиат ўртасида уйғунликни вужудга келтириш тарафдори. С.Сипеҳрий, бир томонидан, инсон ва табиат ўртасидаги чегара ва маҳдудликларни аниқ кўрсатиб беришга, иккинчи томондан, ана шу чегараларни ўртадан кўтариш кераклигини уқтиришга ҳаракат қилади. С.Сипеҳрий борлиқ ва унга тегишли нарсалар ҳақида фикр юритганда сюрреализм услубига хос, яъни англаниши мураккаб тилда гапиради, аммо бундай баён услубидаги фалсафий маъно Шарқ тасаввуф таълимотидаги ирфоний қарашлардан сарчашма олади. Шоир бадиий тафаккури Шарқ ва Ғарб тасаввури ўзаро боғлайди ва уйғунлаштиради.

    126 - 137
    12
    2
    04-07-2026
  • ТАЛАБАЛАРДА ДИНИЙ МАЗМУНДАГИ АХБОРОТЛАРНИ ИДРОК ЭТИШГА РАЦИОНАЛ ЁНДАШУВ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

    Zebo KASIMOVA (Muallif)

    Ушбу мақолада талабаларда диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга нисбатан рационал ёндашув кўникмасини шакллантириш ижтимоий психология, хусусан, дин психологияси соҳасида долзарб аҳамият касб этиши илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган. Мақолада кўтарилган муаммо муаллифнинг диссертацион тадқиқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда таҳлил этилган.  


    Инсоният ахборот оқими тобора тезлашиб бораётган, аҳоли кайфиятини, руҳиятини, мақсад ва интилишларини, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологияси вужудга келган бир даврда яшамоқда. Ахборот асрида жаҳон ҳамжамияти билан тобора интеграллашиб бораётган Ўзбекистонда ҳам бошқа мамлакатлар қатори бугунги кунда ахборот тўплаш, тарқатиш ва уни тасарруф қилиш жараёни жадаллашиб бормоқда.


    Интернет, телевидение, радио, видео, телефон алоқалари ва шу кабиларнинг ривожланиши ёшлар маънавий дунёсининг илмий, ақлий, ҳиссий, руҳий, ахлоқий, мафкуравий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, экологик, эстетик, бадиий, диний каби кўп қиррали таркибий қисмларига доимий таъсир этиш воситаларига айланди.


    Айрим кучларнинг саъй-ҳаракатлари билан ахборот ҳарбий снарядга, оммавий ахборот воситалари эса тажовуз қуролига айлантирилмоқда. Гарчи ахборот дайди ўқ сингари инсонни жисмонан йўқ қила олмаса-да, унинг қўпорувчилик кучи, келтирадиган зарари ҳар қандай оммавий қирғин қуролидан кам эмас. Чунки бу қурол ёрдамида онгга берилган зарбалар кишини адаштиради, уни ўз манфаатига зид ҳаракат қилишга ундайди, демак, инсонни бошқариш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш яъни руҳий манипуляция қилиш имконини беради. Бу қурол ахборот хуружидир. Бундай қурол ёрдамида олиб бориладиган ахборот урушида инсон онги, миллат руҳияти нишонга олинади. Бу урушда бинолар зарар кўрмаса, одамлар ўлдирилмаса, моддий бойликларга шикаст етмаса-да, унинг мафкуравий, маънавий, руҳий зарари ҳар қандай ядровий уруш зараридан ҳам кучли.


            Ислом дини бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди. Маълумки, сўнгги йилларда динни ниқоб қилиб олган оқимлар, тоифалар пайдо бўлди. Улар ғаразли мақсадлари йўлида жамиятда бузғунчилик, бегуноҳ одамлар онгини чалғитиш, уларнинг онг ости қатламларига алдов йўллари билан психологик манипуляцион таъсир кўрсатиш каби ҳаракатларни авж олдириб, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда.


    Ушбу мақолада муаллиф диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга талабаларда рационал ёндашув ва соғлом муносабатни қарор топтириш, уларда ижтимоий тармоқлар орқали қабул қилинаётган ахборотларни саралаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган методик тавсиялари келтирилган.

    92-101
    25
    2
    17-07-2026
  • ИБН СИНОНИНГ ТЕОЛОГИК ТАЪЛИМОТИДА РАЦИОНАЛ ТАМОЙИЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

    Ramzjоn ISAKDJANOV (Muallif)

    Мақола буюк файласуф Абу Али ибн Синонинг фалсафий қарашларини ёритишга бағишланган. Фалсафа та­рихида энг мураккаб масалалардан бири – метафизика, яъни табиатдан ташқаридаги мавжудлик ҳақидаги ғоялар ва уларнинг мантиқий таҳлилидир. Айнан ибн Сино бу мураккаб таълимотни ривожлантирди ва мантиқий билиш услубидан фойдаланди. Кўпгина ғарб олимлари Ибн Сино меросини бир томонлама ўрганганлар. Унинг методологиясига турлича баҳо берганлар.


    Мақолада мазкур ёндашувлар кўрсатиб ўтилган. Ибн Синонинг теологик масалаларга мантиқий ёндашув услубини ўрганиш ҳозирги кундаги ислом фалсафасига оид муҳим тадқиқотлардандир. Чунки дин ва фалсафа син­тези масаласи ҳозирги давргача баҳсли масала бўлиб келмоқда. Ибн Синонинг тафаккур маҳсули ҳозирги давргача инсон ақлининг чегара билмас сарҳадлари намунаси бўлиб хизмат қилмоқда.

    66-74
    32
    3
    23-06-2026
  • “ДЕВОНУ ЛУҒАТИ-Т-ТУРК”ДАГИ ТЎРТЛИКЛАРДА РАНГЛАР СИМВОЛИКАСИ

    Govhar RAHMATOVA (Muallif)

    Ранглар қадимдан у ёки бу халқнинг ижтимоий-маданий ҳаёти, маросими, кўҳна қарашлари билан чамбарчас боғлиқ. Хусусан, туркий халқларда ранглар бадиий тафаккурда ўзига хос ўринга эга. “Девону луғати-т-турк”даги шеърий узиндилар бунга мисолдир. Мақолада туркий халқлар оғзаки ижодида ранг-тасвирнинг ўрни, унинг семантикаси, туркийлар ижтимоий ҳаётидаги аҳамияти хусусида сўз боради. Бунда туркий халқлар ҳаётида қўлланган ранг-тасвир билан боғлиқ то- поним, этноним, шунингдек, кимса сифатини билдиришда рангларнинг ўрни кўрсатиб берилди. Шеърий узин- дилардаги ранг билан боғлиқ бирикмалар бадиияти ва стилистик хусусиятлари таҳлил қилинди. Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатдики, “Девону луғати-т-турк”даги шеърий узиндиларда қўлланилган ранг- тасвирга туркий халқларда ранг инсон ва табиат, инсон ва коинот ўртасидаги муносабатларнинг муҳим рамзидан бири сифатида қараш мумкин. Асарда келтирилган шеърларда эзгулик, фаровонлик рамзи сифатида оқ, буюклик, улуғлик, ёшлик рамзи ҳисобланган қора, жонланиш, янгиланиш тимсоли сифатида қаралувчи яшил (кўк), кучли- лик, жўшқинлик белгиси қизил ҳамда айрилиқ ва ҳижрон тимсоли сариқ ранглар учрайди. Бу ранглар энг қади- мий эътиқодий тасаввурлар сифатида ранг билан боғлиқ бошқа рамзларга қараганда анча илгарироқ ўз талқинига эга бўлган.

    106-112
    78
    5
    23-06-2026
  • ШАХС АХБОРОТ-ПСИХОЛОГИК ХАВФСИЗЛИГИНИНГ ПСИХОЛОГИК ИМКОНИЯТЛАРИ

    Umarov BAXRIDDIN (Muallif)

    Аннотация: Мақолада кўтарилган ғоянинг мақсади - бугунги кундаги ахборий-психологик таҳдидлар даражаси кун сайин ортиб бораётган бир пайтда шахсни улардан ҳимоялашнинг айрим ижтимоий-психологик имкониятларини очиб беришдир. Мақолада шахс ахборот-психологик хавфсизлигининг психологик имкониятлари тўғрисидаги мулоҳазалар баён этилган. Инсоният ахборот оқими тобора тезлашган, ер шари аҳолиси кайфияти, руҳияти, мақсад ва интилишлари, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологиялари даврида яшамоқда. Шунингдек, мақолада инсониятнинг XXI асрга қадам қўйиши ахборот кўлами ва сифати мисли кўрилмаган даражада ўсиши билан нишонланиши, ҳозирги пайтда шахсга хорижий ОАВ томонидан амалга оиширилаётган кундалик ёпирилма босимнинг тажовуз деб аталиши ва унинг психологик асослари, оммавий ахборот амалда ўз мазмунидан ажралиб, кўпроқ шаклан тазйиқ ўтказувчи омилга айланиб бораётганлиги, кенг аудитория материалларини ахборот каналлари қай тарзда тақдим этса, шу ҳолича мазмун-моҳияти ҳақида ўйлаб ҳам ўтирилмасдан айрим инсонлар томонидан қабул қилаётганлиги ҳамда ахборий таҳдидларнинг ҳиссий таъсирли образлар, ҳиссиётлар, тасвирий-ифодали ва сатирик-юмористик воситалар ёрдамида амалга оширилаётганлиги натижасида кўпчилик инсонлар ахборий психологик таъсирлар домига тушуб қолаётганлиги, ахборий-психологик таҳдидлардан ҳимояланишда индивиднинг оммавий ахборотлар билан ишлашидаги мустақиллик масаласи, ахборотни танлаш ва у билан ишлашнинг ахборот-психологик хавфсизликдан ҳимояланишга салбий ёки ижобий оқибатлари  ҳақида мулоҳазалар келтирилган.

    263 – 270
    78
    2
    24-06-2026
  • ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

    Bakhtiarhoja SHODMONOV (Muallif)

    Ўзбекистон демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш натижалари илмий салоҳиятли ёшларнинг муҳим қарорларни қабул қилишда фаол қатнашишда намоён бўлади. Унинг институционал чегараларини янада кенгайтириш давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида воситачи бўла оладиган сиёсий жараёнлар акторлари сонини ошириш имконини беради. Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ билан мулоқот” концепцияси айнан фуқароларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини оширишга сиёсий замин бўлди. Жамиятда демократик тартиботлар ва эркинлик муҳити жорий этилди. Давлат идораларига нисбатан фуқаролар ишончи шаклланди. Одамлар давлат идораларига ва фуқаролик жамияти институтларига ўзлари учун ҳимоя институтлари сифатида қарай бошладилар. Жамиятда фаол фуқаролик позицияси шаклланишига катта эътибор қаратилди.


    Ушбу мақолада мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати шаклланиши ва амалга ошириш жараёнлари ҳамда жаҳон тажрибаси мухокама қилинган. Шунингдек, ёшлар ташкилотларининг шаклланиш ва ривожланиш унда ёшларининг иштироки, уларнинг ўрни, ютуқ ва муаммолари ҳақида маълумот бериш билан биргаликда таклифлар ҳам киритилган. Бундан ташқари илмий салоҳиятга эга бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар қатламларини алоҳида қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва тафаккурини доимий равишда ривожлантириб бориш, илмий салоҳиятли ёшлар интелектуалини дунё мамлакатлари даражаси билан тенглаштириш, мамлакат иқтисодиёти ривожини ёшлар интелектуал захиралари билан узвий боғлаш, илмий салоҳиятли ёшларнинг жамият тараққиётидаги фаолиятларига йўл очиш ва уни таъминлаш учун уларнинг ўзларидаги фаоллик, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар жараёнларига камарбасталик, ислоҳотларга ишонч фазилатларини тарбиялаш каби масалалар таҳлил қилинган.

    96 - 104
    35
    5
    29-06-2026
  • ТАЪЛИМ ВА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ

    Husniddin AKHMEDOV (Muallif)

    Мақолада мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишнинг муҳим шарти ва гарови сифатида таълим тарбия тизимини замонавий талаблар асосида ислоҳ этилаётгани, ўз навбатида таълим-тарбия соҳасидаги ижобий ўзгаришлар жамиятнинг ижтимоий кайфияти, онги тафаккурига ижобий таъсир кўрсатаётгани, унинг маънавий ҳаётида туб сифат ўзгаришлар юз бераётгани таъкидланади. Маълумки, халқнинг келажак ҳақидаги тасаввурлари, ўй-фикрлари ёш авлоднинг қандай билим ва тарбия олиб, келгусида қандай инсонлар бўлиб етиши билан боғлиқ ҳолда шаклланади. Шу ўринда сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактабининг ташкил этилиши бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилиши ҳақида фикр баён қилинган. Мавжуд имкониятлардан баҳраманд бўлиб вояга етаётган Ўзбекистон ёшларининг ўқишда, жамоат жойларида ўзини тутиши, кийиниши, муомала маданияти, изланиш ва қизиқиш доираси, замонавий фикрлаши, ҳаёт талабларини тўғри тушуниши, келажакда жамиятда ўз ўрнини топишга, кўп қиррали фаолият юритишга интилиши, ён-атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга зийрак назар, дахлдорлик ҳисси билан баҳо бера олиши, профессионал билим даражаси, маънавий салоҳияти билан алоҳида ажралиб жамиятимиз маънавий қиёфасини белгилайдиган кучга айланиб бораётгани алоҳида қайд этилган.

    139 - 144
    40
    6
    29-06-2026
  • ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ ҲАҚИДА.

    Gavkhar FUZAILOVA (Muallif)

    Мақолада педагогик маҳорат фанининг бугунги кундаги тарихий келиб чиқиши ва долзарблиги, Шарқ мутафаккирларининг ўқитувчилар педагогик маҳорати ҳақидаги қарашлари таҳлил қилинган. Шунингдек, қадим замонларда ўз илдизларига эга – педагогикада гуманистик анъананинг генезиси тадқиқ этилган. Бу муаммони Ибн Сино, Фаробий, ал-Фарғоний, Элбек, Авлоний каби Ўрта осиёлик олимлар кузатишган.


    Маданий-педагогик анъананинг тарихий тараққиётини ўрганиш ва тушуниш замонавий муаммоларни теран англашга ёрдам беради. Педагогик фаолиятда маданиятнинг бирлаштирувчи моҳиятини тушунишга шахсни энг олий қадрият деб ҳисоблайдиган тарихий ва маданий анъаналар билан танишиш, бундай шахсни ривожлантиришни мақсад сифатида, демократик педагогик маданиятни ҳақиқий мавжудлик воситаси сифатида билишга ёрдам берган.


    Ўрта Осиёда педагогик фикр тараққиётининг турли босқичларида таълим ва тарбияга гуманистик ёндашув йўлини ўрганиб чиқиб, кейинги демократик жамиятга ўтиш шароитида ҳар бир ўқувчининг индивидуал ривожланиш вазифалари табиий ва муқаррар равишда олға сурилганлигини таъкидлаш мумкин.

    138 - 144
    37
    6
    28-06-2026
  • МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ – ЖАДИД ИСЛОҲОТЛАРИ ЕТАКЧИСИ

    Muminjon XUJAEV (Muallif)

    XX бошларида Туркистонни маъориф орқали жаҳон цивилизацияси даражасига кўтариш-га ҳаракат қилган жадидларимиз замонавий таълимни ўша давр муаммоларининг ечими сифатидаги кўрсатган концептуал ғоялари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Айни шу маънода, таниқли шарқшунос жадидчи олим Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларидаги маданиятлараро мулоқот, таълим, тарбия, маданият, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликка оид ёндашувни янги илмий мезонлар асосида тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. М.Беҳбудий XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонни тараққиётига салбий таъсир кўрсатаётган ақидапарастлик, миллатчилик, волюнтаризм (табиат ва жамият қонунларини инкор этиб, фақат хоҳиш-истакларни инобатга олиш)га қарши тизимли курашишга киришади. Бу йўлда 1899-1900 йилларда (баъзи маълумотларда 1902 йили) Саудий Арабистонига, 1903-1904 йилларда Москва ва Санкт-Петербургга, 1906 йилда Қозон, Уфа, Нижний Новгородда хизмат сафарларида бўлиб қайтади ва бу сафарларнинг хулосалари асосида ўз мактабида турли илмий, дунёвий фанларни жорий қилишга, илмий-фалсафий манбаларидан унумли фойдаланган ҳолда Туркистонда илм-фанни ривожлантиришга киришади. Туркистоннинг илм-фан нуқтаи назаридан муаммолар гирдобида қолган масалаларига ечим сифатида таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, ижтимоий онгда нафақат диний балки, дунёвий фанларни ва миллий бағрикенгликни  шакллантириш масалаларига оид асосли илмий ғоялари илғор фанларни илгари суради. Маҳмудхўжа Беҳбудий дунёвий фанларни ислоҳ қилишнинг концептуал аҳамиятга эга фикрлари – халқ маърифати, маданиятлараро мулоқотни йўлга қўйишнинг зарурлиги, туркий халқларнинг дунёвий фанлар хусусан ўқув адабиётлари ва дарсликлари “Рисолаи асбоби савод” (“Савод чиқариш китоби”, 1904), “Рисолаи жуғрофияи умроний” (“Аҳоли географиясига кириш”, 1905), “Мунтаҳаби жуғрофияи умумий” (“Қисқача умумий география”, 1906), “Китобат ул-атфол” (“Болалар хати”, 1908), “Амалиёти ислом” (1908), “Тарихи ислом” (1909) каби дарсликларни чоп эттирган. Таълим ва тарбия оид “Падаркуш” драмма (1911), “Оқ елпоғичли чинли хотун” (ҳикоя), “Бир аъмо боланинг ҳасрати” (ҳикоя), “Китобат ал-атфол” (эски ўзбек ёзувида) ва асарларини ёзади ҳамда ўзининг “Нашриёти Беҳбудия” босмахонасида нашр эттиради. Бугунги кунда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг илмий меросини муштараклиги ғояларининг аҳамияти XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда замонавий таълим тараққиёти ривожи учун қимматли манба сифатида тадқиқ этилмоқда.

    39-47
    28
    5
    01-07-2026
  • ЖАДИДЛАРНИНГ МАЪРИФАТПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРИДА МИЛЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

    Yulduz NAMAZOVA (Muallif)

    XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда шаклланган таълим фалсафаси бу жадид маърифатпарварларининг миллий педагогик фаолият ва таълим асослари, унинг мақсадлари ва идеаллари, педагогик билимлар методологияси, янги рус тузем мактаблари тизимини яратиш усулларини таҳлил қилувчи тадқиқот соҳаси сифатида талқин қилинади. Шу боисдан ҳам таълим фалсафаси бу даврдаги ижтимоий-институционал шаклга эга бўлган соҳа сифатида жадидларнинг таълим дастурининг мақсади ва вазифалари, тамойилларини ўзида акс эттирган десак хато қилмаган бўламиз. Бизга маълумки, жадид маърифатпарварлиги шаклланган даврда дастлаб АҚШ кейинчалик эса Европада таълим фалсафаси бўйича махсус тадқиқотлар амалга оширилган. Бироқ, ундан анча олдин ҳам таълим фалсафаси бўйича Платон, Аристотел, Ян Амос Коменский, Локк, Гербарт каби файласуф олимлар томонидан алоҳида фалсафий тизим яратилган. Жадидлар учун ислом дини жаҳолатдан қутулиш йўли, маънавий баркамолликка эришиш воситаси ҳисобланган. Туркистонда келажакда умуминсоний ғояларга таянган, парламентаризм асосида бошқариладиган дунёвий давлат қуриш асосий мақсад қилиб қўйилган. Хусусан, буни миллий-ҳудудий автономия бўлган «Туркистон мухторияти» тузишга бўлган сиёсий ҳаракатлар жараёнида кўришимиз мумкин. Мақолада жадидчилик ҳаракатининг таълимга доир қирралари тадқиқ қилинган. Жадид маърифатпарварлари ғоясининг Туркия, татар ва озарбойжон фикрий дунёсига эргашиш орқали Ғарбий Европа маърифатчилигидан ҳам хабардор бўлишга интилиши масалалари таҳлил этилган.

    47-57
    12
    2
    01-07-2026
  • XVII  АСР  МИНТАҚАДАГИ  ДИНИЙ-ФАЛСАФИЙ  ФИКРГА  ТАЪСИР  ЭТГАН ҒОЯВИЙ  ОМИЛЛАР  ХУСУСИДА

    Yusupdzhan SADIKOV (Muallif)

    Мақолада XVI аср охири XVII аср бошида минтақа (Марказий Осиё) ҳудудида истицам ат цилувчи халцларнинг диний-фалсафий царашларига таъсир цилган гоявий омиллар акс этган. Бу борада, ўша давр нуқтаи назаридан гоявий омилларнинг географик ҳудуди кенг бўлганлиги кўзга ташланади. Аниқ давлат чегараларининг бецарорлиги, турли тиллар ва миллатларнинг мавжудлиги ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шунингдек, дин фалсафасининг ривожи, алломаларнинг царашлари муҳим ўрин олган эди.
    Янгиланаётган Ўзбекистонда ислом тарихи ва маданиятини тадциц цилиш, янги маълумотлар билан бойитиш борасида тизимли катта имя ар амалга оширилмоцда. Бу борада Узбекистан халцаро исломшунослик академияси, Узбекистондаги Ислам цивишзациясимаркази ва бошца турдош илмий-тадқиқот марказчарида олиб борилаётган илмий ишларда ислом тарихига оид манбаларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, Шулар қатори, XVII асрда яичаб ижод цилган олим Муҳаммад Шариф Бухорийнинг    ”
    рисоласини илмий асосдаўрганиш ҳам ўзига хос долзарблик касб этади. Муҳаммад Шариф Бухорийнинг асари, хусусан, шариат ҳуқуқи ва ижтимоий адолат масалаларига багишланган бўлиб, у Марказий Осиёдаги ҳуқуқий маданиятнинг глобал ислом цивилизациясига цучиган улкан ҳиссасини намоён этади. Шу билан бир цаторда “Калом ” фалсафасиниг жамият ривожига таъсирини ўрганиш ҳам муҳим омилдир. Илгариги тарихий-фалсафий тадқиқотларда калом фалсафаси чекланган, салбий диний тафаккур сифатида талцин қилиб кечинган, чунки унинг асл мазмун-моҳияти бизнинг мамлакатимизда маълум сабабларга кура батафсил ўрганилмаган, ҳақиқатда эса у ниҳоятда зиддиятларга бой гоявий оқим ҳисобланиб келинади. Республикамизда охирги пайтларда олиб борилган фалсафий тадқиқотлар ва хусусан, ислом фалсафасининг пойдевори булмиш капом соҳасидаги изланишлар кўплаб ижобий натижаларга олиб келди.
    Ғоявий омиллар турлича бўлиб, мусулмон оламида тасаввуф таълимоти ваунинг таъсир кучи алоҳидаўрин эгаллайди. Тасаввуф ниҳоятда мураккаб диний-фалсафий таълимотдир. Уни тадқиқ этши билан олимлар дунёнинг кўплаб илмий марказларида машгулдир. Масалага чуқур киришилгани сари янги қирралар очилмоқда, лиги муаммолар ўртага келиб тушмоқда.
    Тасаввуф исломдаги ўзига хос диний-фалсафий оқим бўлгани сабабли маълум даражада таркидунёчиликни ҳам таргиб этган, чунки, суфийларнинг фикрича, усиз бу илмни, таълимотни эгаллаб бўлмас экан.
    Ғоявий жараёнлар оқимига тўхталадиган бўлсак, қуйидагиларни таъкидлашимиз мумкинки, XVI аср охири ва XVII аср бошидаги гоявий курашларўз кескинлиги бизан аввалги даврлардан қолшимаган. Бу кураш аҳолининг феодал таъсир доираларидан бошлаб то дарвешларгача бўлган турли табақалар манфаатларини ўз қамровига олган эди. Бу даврда диний мафкура ҳукмрон бўлгани сабабли, диний жаҳолатпарастлар ҳар қандай эркин фикрликни шафқатсиз бўгиб келган эди. Кўринадики, сиёсий ва мафкуравий ҳаётдаги бундай зиддиятли ва мураккаб вазият мутафаккирлар ижодига таъсир ўтказмаслиги мумкин бўлмаган.
    Мутафаккирлар қарашларидаги мураккаблик, қарама-қаршилик ва ноизчиллик ижтимоий ҳаёт ва гоявий фалсафий-адабий меросда ўз аксини топади.

    76-82
    79
    5
    13-05-2026
  • ҒАЗЗОЛИЙНИНГ “АЛ-ҚИСТОСУ-Л-МУСТАҚИМ” (ТЎҒРИ ТАРОЗИ) АСАРИДА БИЛИШ НАЗАРИЯСИ

    Davronbek H. QODIROV (Muallif)

    Бугунги кунда юртимизда Учинчи Ренессансни барпо этиш, ёшларга аждодларимиз меросини етказиш ва ислом фалсафаси асосларидаги ахлоқий-маънавий ғоялар руҳида тарбиялаш ижтимоий фанлар олдидаги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шунинг учун юртимизда асрлар давомида шаклланган ва қарор топган диний-фалсафий қарашлар замирида ётган манбалар ҳамда уларда баён этилган тафаккур дурдоналарини ўрганиш ва тадқиқ этиш муҳим ўрин тутади. Шундай фалсафий асарлардан бири илк уйғониш даврида, яъни XI асрларда яшаб, ижод қилган мутафаккир, фақиҳ, файласуф ва мутасаввиф олим Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад Ғаззолийнинг “Ал-қистос ул-мустақим” (Тўғри тарози) асари ҳисобланади. Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Ал-қистос ул-мустақим” асари “Иҳё улуми-д-дин” асаридан кейин ёзилган бўлиб, унда мутафаккирнинг исмоилийлар таълимотига қарши ёзилган мантиқий далиллар асосидаги фалсафий қарашлари ўрин олган. Ушбу мақолада Ғаззолийнинг исмоилийлар қарашларини қандай мезонлар асосида ўлчагани, тўғри тарози деганда нимани тушуниши, диний-фалсафий қарашлари таҳлил қилинган. Мақолада ашёларнинг қадр-қиммати бирламчи зарурий илмлар билан аниқланиши, тажрибадан ёки ақл-идрокнинг табиий мулоҳазасида келиб чиқиши, Ғаззолий ақл-идрокни “ғаризат ул-ақл”, ақл инстинкти деб тавсифлаши, инсонда туғилганидан жо бўлган сифат ёки фикрлаш шакли маъносидаги ақл ғаризаси эканлиги ҳақида сўз боради. Хусусан, мутафаккирнинг тажриба, ғариза тўғрисидаги фикрлари, Арастунинг “ал-улум ул-аввалия” ва унинг ботинийлар таълимотига қарши мантиқ илми силлогизмларидан фойдаланишига эътибор қаратилган. Шунингдек, Ғаззолийнинг фалсафий билиш деганда нимани тушуниши, ҳақиқатни нима асосида билиш мумкинлиги, раъй (фикр, қараш) ва қиёс (аналогия) воситаси ва илмни тарозида қандай ўлчаш мумкинлиги, баҳсли масалаларда Қуръон ва суннатга кўра муқобил ҳолда шахсий фикр асосида қарор қабул қилиш, Қуръоннинг мезонлари мақолада мисоллар билан кўрсатиб берилган. Мақола сўнгида Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Ал-қистос ул-мустақим” асаридан биринчи боб, билиш мезони тўғрисидаги қисмидан таржима келтирилган. Бу эса мутафаккирнинг оламни билишда илмнинг мезонлари ҳақидаги тасаввурини ўрганиш учун ёрдам беради.

    15-22
    29
    3
    04-07-2026
  • ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИДА ИРФОН ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

    Zamirakhon ISAKOVA (Muallif)

    Мақолада ирфон тушунчасининг мазмуни ва моҳияти, ирфон аҳлининг борлиқ, билиш, комил ахлоқ, маънавият ва маърифат, ижтимоий ривожланиш, илм-фан ҳақидаги қарашлари Шарқ фалсафий тафаккури ривожида салмоқли ўрин эгаллаган мутафаккирларнинг қарашлари билан муштараклиги, ирфоний билимларнинг янгича таснифи ҳамда унга тегишли тасаввуфий-ирфоний манбалар асосида очиб берилган.


    Ирфоний адабиётларнинг Шарқ халқлари ижтимоий-маънавий ҳаёти, илм-фан, маданият, адабиёт ривожига ижобий таъсир кўрсатгани ҳамда умуминсоний маданиятнинг таркибий қисмига айлангани илмий билишнинг объективлик, интерпретация, тарихийлик, мантиқийлик, ворисийлик, тизимлилик, герменевтика, қиёсий таҳлил усуллари асосида тадқиқ этилган.


    Ирфон руҳий-маънавий покликни талаб этадиган мураккаб ҳодиса сифатида бир тарафдан, диний илмларни мужассам этса, иккинчи тарафдан, динда диннинг моҳиятини ифодалайди. Дин билан ирфон илми моҳият ва ҳодиса, мазмун ва шакл муносабатлари каби мураккаб ва бир-бирига ўзаро боғлиқ ҳодиса, яъни ислом дини минг йилдан ортиқ тарихи давомида мусулмон халқларнинг имон-эътиқоди билан бирга ҳаёти ва тафаккур тарзи, маънавиятининг ажралмас қисмига айланган. Шу билан бирга, тасаввуф таълимотининг таркибий қисми ирфон ҳам асрлар оша динни фаоллаштирувчи, жонлантирувчи функцияни бажарган. Ирфон илми қадимдан турли шакл ва номлар билан аталиб, илоҳиётшунослик ва диний манбаларда турлича талқин этилган.


    Ирфоний илмларнинг иерархик таснифи шариат, тариқат, маърифат асосида тушунтирилиб, ирфон илмининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, ирфон аҳлининг жамиятдаги фаоллиги диний анъаналар интеграциясига йўл очгани, тариқат аҳли ўртасидаги жипслик, биродарлик, альтруизм, жавонмардлик каби фазилатлар орқали жамиятни соғломлаштириш ва ахлоқий етукликка эътибор қаратилгани, орифлар ахлоқий талаб ва меъёрларни худосеварлик ва баркамоллик тушунчалари билан уйғунлаштириб, амалиётда қўллаш билан бирга, юксак ахлоқий тамойил ва меъёрларни ўз фаолиятларида намоён этганлари объектив баҳоланган.


    Тасаввуф аҳлининг инсоният маънавий камолоти ва ақлий салоҳияти баркамоллиги учун хизмат қиладиган бебаҳо ирфоний асарларининг бугунги кунда ҳам ахлоқий меъёрларни жамиятни тузатиш, ҳар тарафдан бостириб келаётган ижтимоий зарарли хавфларнинг олдини олиш, глобал жараёнларга маърифат билан ёндашиш, бунинг ортидан башариятни, шу орқали дунёни ворисийлик мезони асосида такомиллаштиришдаги муҳимлиги, шу асосда, тасаввуфий-ирфоний асарлар таржималарини амалга ошириш орқали ёшларнинг тарихий хотирани англашларига доир янги парадигмал ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги илмий асосланган.

    55 - 65
    18
    9
    06-07-2026
  • ИНСОН МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШИДА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ РОЛИ

    Husniddin AHMEDOV (Muallif)

    Ушбу мақолада инсон маънавий юксалишида ижтимоий тараққиёт жараёнларининг ўрни, унинг ўзига хос жиҳатлари, улар ўртасидаги узвий боғлиқлик ёритилган. Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг натижалари инсон қадри учун, одамларнинг ижтимоий кайфиятига ижобий таъсир кўрсатаётгани аниқ мисоллар асосида очиб берилган. Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси инсоният учун янги имкониятлар билан бирга кутилмаган турли муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Инсон маънавияти ва миллий қадриятларга қарши кўплаб таҳдид ва хавф-хатарлар ошиб бормоқда. Тараққиёт жараёнида инсон, халқ ва миллат маънавияти жамият ҳаёти қандай бўлишига қараб ўзгариб, яхшиланиб бораётгани таъкидланган. Жамиятнинг ижтимоий кайфияти эса амалга оширилаётган ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши, уларнинг аниқ натижаларига боғлиқ бўлиши бу соҳанинг қонуниятларидан бири эканлиги қайд этилган.


    Шу ўринда, Янги Ўзбекистонда барча соҳалардаги ислоҳотлар мазмун ва сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилаётгани ҳақида фикр юритилган. Ҳозирги мураккаб ва шиддатли замонда маънавий-маърифий ишларнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланган. Айниқса, мамлакатимизда катта ва туб ўзгаришлар билан йўғрилган давр руҳи одамларнинг кайфияти, инсон қадри, одамларнинг бугунги кундан розилиги ва эртанги кунга ишончи, ҳар бир фуқаронинг эртанги кун учун орзу умидлари ва режаларига ижобий таъсир кўрсатаётгани алоҳида таъкидланган.


    Янги Ўзбекистонда халқ билан очиқ мулоқот давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, нафақат ташқи сиёсат соҳасида, балки ички сиёсатда ҳам кенг қўлланаётган, умуммиллий феноменал ҳодисага айланди. Ушбу ҳодисанинг барча бўғиндаги давлат хокимияти идоралари ва халқ ўртасида, раҳбарлар ва аҳолининг барча қатламлари, жумладан, ёшлар ўртасида ҳам кенг ёйилиб, уларнинг ҳаёт тарзига айланиб бораётгани жамиятимизда демократик ўзгаришлар жараёнини чуқурлаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлаётгани тўғрисида фикр юритилган. Табиийки, бу жараёнлар жамият ҳаётида очиқ ва самимий мулоқот муҳитини, одамларни тушуниш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, одамларни қийнаётган ҳаётий муаммоларига амалий нуқтаи назардан кўмак бериш руҳини шакллантирмоқда.


    Мақолада жамиятда маънавиятли, яхши хулқли, қалбида эзгулик ва мурувват уруғи барқ урган ёшларни тарбиялаш ҳар қачонгидан муҳим эканлиги, бугунги ёшлар янгича фикрлашга, янги ғоялар билан йўғрилган, уларни амалга оширишга ижодий ёндашувлар асосида мамлакатни тараққий эттиришга қодир ёш авлод учун яратилаётган катта имкониятлар тадқиқ этилган.

    117 - 126
    20
    5
    06-07-2026
  • ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИДА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ИНСТИТУТЛАРНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

    Golibjon MAKHAMMADJANOV (Muallif)

    Мазкур мақола 2016-2022 йилларда мамлакатимиз сиёсий ҳаётида амалга оширишган ўзгаришлар, ислоҳотлар, жумладан, фуқаролик жамияти ва унинг асосий иинститутларнинг ривожланишига доир амалга оширилган туб ислоҳотларнинг динамикаси очиб берилган. Асосий эътибор, анъанавийлик ва замонавийлик муносабатлари давомида сиёсий институтларнинг ўрни ва роли масаласининг илмий ва амалий жиҳатларига қаратилган. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб мамлакат давлат бошқарувини ислоҳ қилиш билан боғлиқ қабул қилинган стратегия билан боғлиқ қарорларнинг янги жараёнларда мамлакатнинг тараққиётида ўрни ва роли моҳияти очиб берилган. Бу борада “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳамда 2022 йилда 29 январда қабул қилинган 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт стратегияси” доирасида сиёсий институтлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари ривожлантириш билан боғлиқ қабул қилинган бир қатор вазифаларнинг мазмун-моҳияти таҳлил қилинган. Мамлакат сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда юз бераётган турли ўзгаришларда сиёсий сиёсий институтларнинг ўрни ва роли қанчалик аҳамиятли эканлиги мазкур мақоланинг асосий концептларидан бирини ташкил этган. Янги Ўзбекистон қуриш асосида жамиятнинг сиёсий институтлар фаолиятини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ҳамда Тараққиёт стратегиясининг асосий мақсадларини амалга оширишда сиёсий институтлар фойдаланишнинг истиқболлари юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, Янги Ўзбекистон стратегияснинг ўзига хос жиҳатлари ва унинг тарихий зарурияти, уни амалга ошириш билан боғлиқ турли тенденциялар, ушбу жараённинг ўзига хос хусусиятлари тадқиқ этилган. Бу борада илғор хорижий давлатлар тажрибаси, замонавий ёндашув ва қарашлар ҳамда бу жараёнда сиёсий институтларнинг ўрни ҳамда Ўзбекистонда тарихий ривожланашининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Жумладан, анъанавий жамиятларнинг ўзгаришлари тенденциялари ҳамда замонавийлашув муносабатларининг Янги Ўзбекистон стратегиясида ўрни ва роли масаласининг асосий омилларига эътибор қаратилган. Янги Ўзбекистон стратегиясида фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва роли масаласи қанчалик муҳим эканлиги ҳамда бу жараёнлар ҳар қандай давлатлар ва жамиятлар учун асосий ривожланиш омили эканлиги асослаб берилган. Шунингдек, жамиятда, хусусан, замонавийлашув жараёнининг йўналишлари, амалга ошириш механизмлари, шу билан бирга, сиёсий институт-ларнинг анаъанавий ва замонавий моделлари ва типлари тараққиёт босқичлари, имкониятлари, эҳтиёжлари атрофлича таҳлил этилган. Сиёсий институтларнинг анъанавий ва замонавий жамиятларда улардан фойдаланишнинг модернизациялашувнинг асосий технологияларининг ўзига хос жиҳатлари алоҳида таҳлил этилган. Айни пайтда глобаллашув шароитида сиёсий институтларнинг давлат ва жамият хавфсизлиги таъминлашда ўрни концептуал жиҳатдан асослаб берилган.

    41-49
    28
    4
    06-07-2026
  • ТУРКИЙШУНОСЛИКДА ПАРАЛЛЕЛИЗМЛАРНИНГ ЎРГАНИЛИШИ ВА ТАСНИФИ

    Abdulazizkhan NIG‘MONOV (Muallif)

    Бугунги глобаллашув даврида аждодларимиздан қолган бой маънавий, бадиий-адабий меросни ҳар томонлама тадқиқ этиш Учинчи Ренессанс сари интилаётган ўзбек олимлари олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади. Ёзма манбаларда акс этган ўзига хос поэтик воситаларнинг шаклланиши, такомилини тадқиқ этиш, уларнинг трансформациясини ўрганиш, бу воситаларининг сақланиб қолиши ва бугунги кун адабиётидаги ўрнини белгилашда муҳим ўрин тутади. Ўзбек адабиёти тарихига назар солганда, шубҳасиз, унинг бой адабий меросга эга эканлиги кўзга ташланади. Бу адабиётнинг илдизи узоқ даврларга бориб тақалади. Унинг шаклланиши ва тараққиёти бевосита қадимги туркий адабиёт билан мустаҳкам боғлиқ. Чунки ўзбек адабиёти қадимги туркий адабиёт негизида ривож топган. Қадимги турк давридаги адабий анъана изсиз йўқ бўлиб кетмади, балки ўзида мураккаб эстетик – адабий тизимни гавдалантирадиган мумтоз туркий шеъриятга кириб келди. Қадимги туркий адабиёт намуналари: Ўрхун ёдномалари, “Девону луғати-т-турк”да сақланиб қолган бадиий ижод намуналарининг шаклий – поэтик хусусиятлари илк классик даврдаги туркий адабиётда давом этгани туркий адабиётнинг узлуксиз равишда тараққий этганини кўрсатади. Мақолада туркий ёзма адабиёт тарихида узоқ ўтмишга бориб тақаладиган параллелизм ҳодисасининг шаклланиши, унинг ўзига хос хусусиятларининг ёритилиши, уларни вужудга келтирган воситалар, параллелизмларнинг такомили, уларнинг турли томондан таснифи каби масалалар бўйича қилинган ишлар тадқиқ қилинган ҳамда параллелизмларнинг шаклланиши ва таснифи билан боғлиқ олимлар фикрлари таҳлил этилган. Шунингдек, хорижлик ва маҳаллий олимларнинг ушбу ҳодиса ҳақидаги муҳим фикрлари мисоллар ёрдамида  келтирилган  бўлиб,  параллелизмларни ўрганишда диққат қаратиш лозим бўлган ўринлар ва таснифдаги фарқларга ҳам тўхталиб ўтилган. Кейинги тадқиқотларда нималарга эътибор бериш лозимлиги қайд этилган. Натижада, ушбу ҳодисанинг ўрганилиши ва таснифи билан боғлиқ яхлит мақола вужудга келганки, бу иш тадқиқотчилар ишини енгиллаштиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

    67-76
    15
    4
    07-07-2026
  • ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ВА ҚАФФОЛ ШОШИЙ “МАҚОСИДИЙ” ҚАРАШЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

    Ibrahim USMANOV (Muallif)

    Мазкур мақолада мовароуннаҳрлик ўрта аср икки алломаси – Ҳаким Термизий ва Қаффол Шошийнинг “мақосид аш-шариа” – “шариат мақсадлари” бўйича муҳим асарлари қиёсий таҳлил қилинган.  Мақосид аш-шариа – ислом ҳукмлари ортида турган ҳикмат, мақсадлар, ғоялар, сабабларни баён қилади. “Мақосид аш-шариа”нинг дастлабки тизимли таълимотга айланиши, унинг назарий асослари яратилиши IX-X асрларга тўғри келади. 
    Мақолада Ҳаким Термизийнинг илк мақосидий олим сифатидаги фаолияти таҳлил қилинган. Термизийга яқин давр ва ҳудудда яшаб мақосидий фикрлар улашган бир неча уламоларнинг ёзган асарлари умумий тарзда кўриб чиқилиб, мовароуннаҳрлик олим Қаффол Шошийнинг “Маҳосин аш-шариа” асари қиёслаш учун қуйидаги омиллар туфайли танлаб олинди: биринчидан, ҳудуд ва давр яқинлиги, Шошийнинг асари машҳур бўлган ҳамда тўлиқ ҳолда бизнинг давримизгача етиб келган. 
    Қаффол Шоший Мовароуннаҳрда шофеий мазҳаби олими сифатида фаолият кўрсатгани, Ҳаким Термизий эса гарчи ҳанафий ҳисобланса-да, машҳур “Табақот аш-шофиийя ал-кубро” асарида иккинчи табақа шофеий уламолар сирасида зикр этилгани мақолада ёритилган.
    Мақолада Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал” ва Қаффол Шошийнинг “Маҳосин аш-шариа” асарида “ҳукмларнинг иллатлари (сабаб, мақсад)” мавзусига урғу берилган. Ҳар иккала олим ҳукмларнинг иллатларини аниқлашда ёндашган услуб баҳс қилиниб, Термизийнинг ёндашувида завқий-ирфоний руҳият устувор экани, Шоший эса рационал тафаккур доирасида реал воқеъликка таянгани мақолада очиб берилган. 


    Термизий ва Шоший ўз асарларида бир қанча ўхшаш мавзуларни муҳокама қилганлар, аксарият ҳолларда турли натижаларга келганлар. Айрим фиқҳий ҳукмларнинг иллатларини аниқлашда эришилган ўхшаш хулосалар мавзунинг ирфоний таъвил қилиш имкониятининг чеклангани билан изоҳланиши мақолада кўрсатиб берилган. 
    Мақола хулосасида Термизий ва Шошийнинг ибодат ва муамалот масалаларидаги иллатларни уйғунликда кўриб чиққани, уларнинг услубларидаги фарқлар, хусусан “Исбот ал-илал”да Термизий қўлланган луғавий-таҳлилий, тажриба, келиштирув, ирфоний, амалий услублар хусусиятлари очиб берилган. Юқорида санаб ўтилган беш услуб Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал”даги ижодий фаолияти йўналишлари доирасини акс эттириши аниқланган. 

    12 - 20
    37
    7
    08-07-2026
  • ЗАРДУШТИЙЛИКДА АҲУРА МАЗДАНИНГ ЯРАТУВЧИЛИК ФУНКЦИЯСИ МАСАЛАЛАРИГА ДОИР

    Rano URAZOVA (Muallif)

    Мақола зардуштийликда Аҳура Мазданинг улуғланиши универсал диний инқилобий ҳодиса эканлигига бағишланган. Зардуштийликда яратувчилик, парвардигорлик ғояси авесташуносликнинг энг мураккаб масалаларидан бири саналади.  Аввало, яратиш функциясини динлар тарихида ибтидоий қарашлардан, хусусан, тотемизмдан ажратиб олиш, қолаверса, яралмоқ ҳақидаги фикрни мавҳум илоҳий зот билан боғлаш даражасида тафаккур такомили илмий таҳлил талаб масалалардан бири ҳисобланади. Зеро, Зардушт биринчилардан бўлиб, инсон тафаккурининг муҳим салоҳиятига, ақлий имкониятига таянган ҳолда борлиқни яратган Бош сабабчини мавҳум тимсол, руҳият орқали идрок этиладиган тарзда эътиқод амалиёти доирасига олиб кирган.


    Мақолада Аҳура Мазданинг яратувчилик функциясини суверен ва якка холиқлик сифатида талқин қилиш Авеста манбаси асосида келтирилган. Авестанинг ижодий маҳсули бўлган “Ясна” наскига кирган “Гоҳ”лар Зардушт даврида яратилган бўлиб, унда ибтидоий кўпхудоликка ҳамда асотирий образларга муносабат масаласида жиддий танлаш рўй берганлиги, зардуштийлик олий илоҳи Мазда ўз сифати, тенгсиз улуғлиги ифодаси бўлмиш Аҳура - “юксак шараф, буюклик, жаноб” маъносида келган. Аҳура Мазда ва унинг малоикалари Эзгу ният, Комил Ақл, Оламнинг Эзгу эгалиги, Шаҳриёрлиги каби илоҳий тушунчалар уйғунлик, ягона маънавий бирликнинг ташкил этувчилари сифатида амал қилиши ҳамда уларнинг функциялари бевосита Аҳура Мазданинг иродасини, эзгуликнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган эди.


    Зардуштийлик динида миф-асотирлар одамларнинг дунё-борлиқ ҳақидаги тушунчаларини, айниқса, уларни ўраб турган табиат ва жамиятни қандай идрок этишларини ўзида акс эттириши натижасида қадимий асотирий дунёқараш тизими илоҳий қарашларга айланган. Мақолада, инсон тасаввурида табиат ҳодисалари устидан ҳукмрон, ҳатто уларни яратишга, тартибга солиб туришга қодир, хулласки, инсоннинг ҳимоятини таъминлашга масъул эзгу илоҳий тимсоллар тизими пайдо бўлганлиги Авестада борлиқнинг яратилиш модели мисолида кўрсатиб берилган. Авеста аввал бошида дунёни фақат эзгуликлар мажмуи ва мутаносиблиги сифатида тасвирлаган бўлса, дин асосчиси Зардушт эса амалиётга соф маънавий, руҳий омилларни, улар орқали эса борлиқнинг мавҳум кучлар орқали “бошқарилиш” ғоясини олиб кирган. Шунингдек, мақолада Авестадаги космогоник тасаввурлар ифодалари, зардуштийликда борлиқ тушунчасини тушунишда айни шу мифологик қатламнинг дин тизими доирасига олиб кирилиши муҳим тарихий ечим бўлганлиги тадқиқ этилган.

    29-39
    4
    1
    16-09-2026
  • ИСЛОМ УЛАМОЛАРИНИНГ МУТАШОБИҲ ОЯТЛАР ВА УЛАРНИНГ ТАЪВИЛИ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ

    Bekzodbek MUXTAROV (Muallif)

    Қуръон карим оятлари ундан кўзланган мақсад эшитувчига тушунарли бўлиш ёки бўлмаслиги эътиборидан муҳкам ва муташобиҳ оятларга бўлинади. Олимлар “Муташобиҳ” оятларнинг таърифи хусусида турлича қарашларни илгари суришган. Олимларнинг бир қисми муташобиҳни “Маъноси яширин ва таъвилга муҳтож бўлган, таъвилга мурожаат қилмасдан тушуниб бўлмайдиган, қасд қилинган маънонинг нима эканлиги хусусида хулоса қиладиган аниқ маъноси йўқлиги каби алоҳида шарҳга муҳтож бўлган оятлар” сифатида таърифланган.


    Аксар уламолар эса, муташобиҳ оятларнинг бир қарашда маъноси борлигини, фақат уларнинг изоҳларининг, таъвилларининг қайси бири энг тўғри эканлигини ёлғиз Аллоҳнинг билишини, инсоннинг бу илмга эга эмаслигини айтадилар. Улар Салаф олимларидир. Улар муташобиҳ оятларни борлигича қабул қилиб, таққослаш билан бирга таъвилга ҳам кетмаслик кераклигига ишонадилар. Бу гуруҳнинг шиори ақлга вазифа бермаслик ва муташобиҳ оятларнинг шарҳига киришмасликдир. Уларга кўра, таъвилга эргашганлар тахмин қиладилар. Таъвил гумонга асосланиб берилган ҳукмдир. Шу сабабли, муташобиҳ оятлар ҳақида тахмин, гумон билан ҳукм қилиш уларнинг наздида тўғри эмас. Бу эътиқодга ишонган “Салафи солиҳлар: “Муташобиҳ оятларнинг зоҳирига ишониб, ботинини тасдиқлаймиз. Ички моҳиятининг англанишини Аллоҳга ҳавола қиламиз. Зеро, биз уни билиш мажбуриятида эмасмиз. Бу хусус имоннинг шарти ва ҳукмларидан бири ҳам эмас” дейдилар.


    Муташобиҳ оятлар билан уларнинг шарҳлари ва улардаги асл моҳиятни юзага чиқариш учун ғайрат қилган олимларга келсак, улар “Ҳалаф мактаби”ни ташкил этишган. Уларнинг наздида Қуръон сирлар ва муаммолар жамланган, шунингдек, ёпиқ ва ноаниқ китоб эмас. Қуръон ўзининг аниқ тилда нозил бўлгани, оятларнинг изчил равишда баён қилингани, уни тинглаганнинг тушуниши, ақлини ишлатиши, тафаккур қилиши ва ихтилофларни у билан ечиши кераклиги ва шунинг учун нозил бўлганини ифода этади.


    Ушбу мақолада ислом уламоларининг муташобиҳ оятлар ва уларнинг таъвил қилиш ёки қилмаслик борасидаги қарашлари таҳлил этилган.

    88-94
    12
    4
    20-07-2026
  • МЕТАФИЗИКА ВА ОЛАМНИ ТАЛҚИН ҚИЛИШДА ИБН СИНО ЭКЗОТЕРИКАСИ

    Ramzjon Raximdjanovich ISAKDJANOV (Muallif)

    Жаҳонда диний таълимотларни нотўғри талқин этиш, айниқса, ислом дини асосларини рационал тафаккур қилмаслик натижасида динийлик ва дунёвийлик, фалсафа ва динни ажратиш ҳолати ўрта асрларда ҳам, бугунги кунда ҳам кузатилмоқда. Шундай вазиятда ислом дини таълимотларини фалсафий талқин этиш, илоҳиёт мавзусини рационал йўл орқали тушунтириш мазкур масалаларни илмий асосда тушунишга ёрдам беради. Ўз даврида Абу Наср Фаробий “Дин ва фалсафа – ҳақиқатга олиб борувчи икки йўл” иборасидан келиб чиққан ҳолда диний ҳақиқатларни фалсафий қонунлар орқали тушунтириш кишиларда дин борасида мўътадиллик ёндашувини шакллантирган. Абу Али ибн Синонинг илоҳиёт мавзусидаги гносеологик тамойиллари, динни рационал тушунтириши мавжуд муаммога ечим топишда муҳим аҳамият касб этган. Шундан келиб чиқиб диний ҳақиқатларни мантиқий талқин қилиш, илоҳиёт мавзусини ёритишда рационал тамойиллардан фойдаланиш дин ва фалсафа масалаларни тўғри англашга ёрдам беради.


    Дунёда дин ва фалсафа уйғунлиги борасида кўплаб илмий-тадқиқот ишлари мавжуд бўлиб, уларда Марказий Осиё мутафаккирларининг фалсафий таълимотлари мазкур минтақа  маънавий меросининг муҳим қисми сифатида тадқиқ этилган. Марказий Осиёдаги мантиқий-гносеологик ғоялар тарихини ўрганиш нафақат ўтмиш маданияти ва фалсафасини, балки ҳозирги даврга хос ғоявий жараёнларни тўғри тушунишга ҳам имкон беради. Ибн Синонинг илоҳиётга доир мероси Ғарб мамлакатлари, россиялик, туркиялик, эронлик, тожикистонлик бир қатор олимлар томонидан ўрганилган бўлса-да, унинг диний-рационал қарашлари тизимли таҳлил қилинмаган. Олиб борилган тадқиқотларда асосан, Ибн Синонинг нафс, Руҳ, материянинг абадийлигига оид қарашлари тадқиқ этилган. Лекин олимнинг ислом дини манбалари, хусусан, Қуръони карим сураларига тафсирлари аксар тадқиқотчиларнинг эътиборидан четда қолмоқда. Натижада, айрим тадқиқотларда алломани материалист қилиб кўрсатишга, уни юнон фалсафаси давомчиси сифатида талқин этишга ҳаракатларни кузатиш мумкин. Шу сабабли Ибн Сино тафсирини ўрганиш динийлик ва дунёвийлик уйғунлигини, шунингдек, мўътадил ислом тамойилларини рационал йўл билан очиб беришда катта аҳамият касб этади.


    Мазкур мақолада Қуръони каримнинг “Ихлос”,  “Нур” ва “Фуссилат” сураларининг  баъзи оятларига аллома ва файласуф Ибн Синонинг тафсирлари тадқиқ қилиниб, муаллиф томонидан таржима қилинган.

    58-68
    8
    3
    24-07-2026
  • «ДЕВОНУ ЛУҒАТИ-Т-ТУРК»ДАГИ ШЕЪРЛАР СЕМАНТИКАСИ

    Qosimjon SODIQOV, Govhar RAHMATOVA (Muallif)

    Лирик қўшиқлар туркий халқлар эсте-тик дидининг нечоғлиқ бой экани, уларнинг азалдан сўз санъатига алоҳида меҳр билан қараганлари, бадиий тўқимада ўз даврининг энг илдам халқлари билан беллаша олиш даражасида адабий заҳирага эга эканини намойиш этади. Шунингдек, ушбу қўшиқларда туркийларнинг бадиий қарашлари ҳам намоён бўлади.


    Соф лирик кечинмалар навоторлиги, образларга бойлиги ва ўзига хос пафоси билан ҳамма даврда ўқувчи кўнглини ўзига ром этиб келган. Жаҳон адабиёти тарихида туркий халқлар шеърияти, шубҳасиз, алоҳида ҳодиса сифатида ўрганилади. Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғати-т-турк» асари турк шеъриятининг илдизлари, унинг мавзу кўлами ҳақида кенг маълумот беради.


    «Девону луғати-т-турк»да туркий халқлар оғзаки шеъриятидаги лириканинг илк куртаклари учрайди. Кошғарий ўз даврининг йирик тилшуноси, туркий халқлар урф-одатларининг билимдони ва илғор фикрли кишиси ўлароқ, ҳар бир сўзни ўзига хос ифода ёҳуд бирор шеърий парча билан далиллайди. Асардан жой олган ҳар бир шеър ўзининг бадиий қиймати, семантикаси билан ўзгача. Айниқса, бу нарса лирик шеърларда яққол кўринади. Лирик қўшиқларда оддий эпизодлар ҳам юксак бадиий савияда ёзилганлиги аждодларимизнинг сўзга чечанлиги, билидирилаётган фикрлар жимжимадор тарзда ифода этиш маҳоратини намоён этади


    «Девону луғати-т-турк»да келтирилган лирик парчалар маъшуқа васфи, ошиқнинг ўтли ҳижрон дамлари ва ўз маъшуқасига мурожат шеърларидан иборат. Уларда бадиий санъатлар ва унинг ўринлашуви масаласи эътиборга молик. Негаки, уларда қўлланган бадиий санъатлар туркий халқлар адабиётида дастлабкиси сифатида муҳим аҳамият касб этади. Бундай шеърий санъатлардан бир нечта турларини келтириш мумкин:  ташбих, тазод, истиора, тажнис, такрир, муболаға, рсоли масал каби. Лирик парчаларда тилга олинган бадиий санъатлар кейинги давр шеъриятининг ҳамма турларида ҳам фаоллик билан ўринлашишида ўз аксини опди.


    Ушбу мақолада «Девону луғати-т-турк»даги лирик шеърлар семантикаси хусусида сўз юритилиб, уларнинг бадиияти очиб берилган.

    36 - 45
    22
    5
    04-07-2026
1 - 22 from 22

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling