الكلمات المفتاحية:
маданият, маънавийлик, оқилоналик, фойдалилик, инсонийлик, ихтиёрийлик, уйғунлик, барқарор тараққиётالملخص
Сўнгги йилларда ижтимоий жараёнларни ўрганишга қаратилган мамлакатимиздаги тадқиқотларнинг самарадорлик даражаси паст бўлиб қолаётгани ҳақиқат. Бунга кўплаб омиллар ўз таъсирини ўтказаётганини таъкидлаш жоиз. Бир томондан, жаҳон ҳамжамиятининг фаол ўзаро ҳамкорлиги ва глобаллашув тўлқинлари ижтимоий тадқиқотлардаги диагностик хулосаларни ишлаб чиқиш ва профилактик чора-тадбирларни амалиётга татбиқ этишдан олдинда кетаётгани, иккинчи томондан эса, жорий тадқиқотларда умумилмий аниқ ёндашув ва парадигмаларнинг етишмаслиги сабаб бўлаяпти. Амалга оширилаётган тадқиқотлардан конкрет парадигмал ёндашувни ОАК талаб қилаётганини ҳисобга олмаганда, илмий жамоатчилик орасида бунга интилиш сустлигича қолмоқда. Бизнингча, айнан шу сабабли ҳам тадқиқотларнинг реал амалиётни изоҳлаш ва самарали чора-тадбирларни мақсадга мувофиқ равишда ишлаб чиқишдаги аҳамияти деярли сезилмаяпти. Ижтимоий ҳаётда илмий жамоатчиликдан кўра, публицистик-блогерлик фаолиятининг ўрни кўпроқ бўлаётгани ҳам шу билан изоҳланади.
Шундай экан, ижтимоий жараёнларни теран тасаввур этиш, уларни маданий тараққиётга мувофиқ йўналишда ташкил этиш, кузатилаётган муаммоларнинг илмий ечимларини топиш имкониятларини ошириш учун «маданият»нинг фалсафий-концептуал таҳлилини амалга ошириш тақозо этилади. Мазкур мақола «маданият» тушунчасига оид турли ёндашувларнинг ўзаро детерминистик муносабатларини аниқлаш ва шу асосда, маданий тараққиётнинг замонавий меритологик парадигмасини ишлаб чиқишга бағишланади.

