المؤلفون

  • Nargiza SHOALIEVA INTERNATIONAL ISLAMIC ACADEMY ОF UZBEKISTAN Muallif

DOI:

https://doi.org/10.47980/TLOI/2021/4/40%20-%2047

الكلمات المفتاحية:

Мирзо Абдулқодир Бедил ахлоқ гўзал имон инсон ҳикоят ҳаё ақл

الملخص

Мусулмон киши ахлоқан гўзал ва маънан баркамол шахс бўлмоғи даркор. Шарқ мутафаккирларининг башарият тамаддунига қўшган ҳиссаси беқиёс бўлиб, бугунги кунда ҳам уларнинг ижодларини ўрганиш ва тадқиқ этиш долзарб мавзулардан саналади. Ана шундай мутафаккирлардан бири – Мирзо Абдулқодир Бедил (1644-1721) бўлиб, у туркий, форсий xамда Ҳиндистон халқларини бирлаштириб турадиган силсиланинг узилмас халқасидир. Файласуф-шоир илм-ҳунар эгаллашда ҳар бир инсон ахлоқий мезонларни, жумладан, инсоф, камолотга интилишни ўзига раҳбар қилиб олиши керак, деган ғоя мақолада асосий ўринни эгаллаган ва Бедилнинг бу борадаги фаолияти тадқиқ қилинган.

Мазкур мақолада Бедил ижодида ахлоқий қадриятларни таҳлил остига олар эканмиз, Бедил илгари сурган ахлоқий қадриятлар орасида карам тушунчаси муҳим ўрин эгаллаган. Карам ахлоқий тушунчаси мутафаккир томонидан инсон камолотида, унинг мукаммалликка эришишда устувор қадриятлардан бири сифатида талқин этади. Мутафаккир карам тушунчаси ҳақида фикр билдирганда, ўзидан олдин яшаб, ижод этган алломаларнинг қарашларига таяниб, уларни янги мазмун билан бойитгани тадқиқ этилган.

Булардан ташқари, Бедил ҳаё, ибо, уят каби ахлоқий тушунчаларга ҳам катта эътибор қаратади. Бедил таълимотидаги ҳаё, уят, андиша каби ахлоқий қадриятларни таҳлил этганимизда, уларнинг Марказий Осиё мутафаккирлари ижоди билан ҳамоҳанглигини кўрамиз. Масалан, Юсуф Хос Ҳожибда ушбу тушунчалар ҳақида шундай дейилади “Икки оламда ҳам одамга керакли нарса яхши феъл ва хуш хулқдир. Иккинчидан шарм-ҳаё, андиша, учинчидан ростлик-тўғрилик ҳам зарур нарсадир. Мана шу фазилатлар туфайли одам бахт топади. Уят, андиша кишини ярамас ишлардан тияди, ҳаёсизлик одам учун ўхшаши йўқ иллатдир. Тўғрилик, ҳаё ва хушфеъллик жам бўлса олам-олам севинч демакдир”. Бу каби фикрлар Алишер Навоийнинг ахлоқий қарашларида ҳам мавжуд. Масалан, “Вафосизда ҳаё йўқ; ҳаёсизда вафо йўқ. Агар кимда бу икки сифат бўлмаса – унда имон ҳам йўқ”.

Мақолада Мирзо Бедил илмни инсоннинг асл гавҳари эканлигини таъкидлаб, табиатнинг яширин сирларини инсон идрок қилиши учун одам билимли бўлиши, қунт билан ўқиши кераклиги ҳақидаги фикрлари таҳлил қилинган.

التنزيلات

تحميل البيانات غير متوفرة حتى الآن.

المراجع

1. Алишер Навоий. Маҳбуб ул-қулуб. – Т.: “Адабиёт ва санъат”, 1983. – 112 б.

2. Алишер Навоий. Лисонут – тайр. – Т.: “Адабиёт ва санъат”, 1991. – 464 б.

3. Бедил. Куллиёт. Бомбей, 1882.

4. Болтабоев Ҳамидулла. Фитрат – Бедилшунос. / “Бедил ва ўзбек маънавияти” мавзуидаги халқаро анжуман материаллари. – Т.: “Мовароуннаҳр”, Теҳрон: “Ал- Ҳудо” халқаро нашриёти, 2005. – Б.34-53.

5. Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадир. – Т.: “Меҳнат”, 2001. – 158 б.

6. Жалолиддин Румий. Маънавий маснавий. / Асқар Маҳкам таржимаси. – Т.: “Шарқ”, 1999. – 368 б.

7. Комилов Н. Тасаввуф. – Т.: “Ёзувчи”, 1996. – 270 б.

8. Комилов Н. Тасаввуф. 2-китоб. – Т.: “Адабиёт ва санъат”, “Ўзбекистон”, 1999. – 207 б.

9. Кадканий, Муҳаммадрэзо Шафеъи-йэ. Шоъэр-э ойинэҳо. Барраси-йэ сабк-э ҳэндий ва шэър-э Бидэл. – Тэҳрон: “Огоҳ”, 1384.

10. Матназар Абдулҳаким. Табаррук ташриф / Бедил рубоийларининг таржимаси. – Урганч: Хоразм, 1991. – 39 б.

11. Матназар Абдулҳаким. Такаллум. – Нукус: Қорақалпоғистон, 1995 – 45 б.

12. Мирзо Абдулқодир Бедил. Куллиёт – Душанбе: “Ирфон”, 1956. – 655 б.

13. Мирзо Абдулқодир Бедил. “Комде ва Мудан”. / Назармат таржимаси. – Т.: “Ўзбекистон”, 1960. – 94 б.

14. Мирзо Абдулқодир Бедил. Осор: иборат аз ҳашт ҷилд. Ҷилди якум. – Душанбе: “Адиб”. 1989. – 670 б.

15. Мирзо Абдулқодир Бедил. Рубоийлар. / Форс-тожик тилидан Ш.Шомухамедов таржимаси. – Т.: “Адабиёт ва санъат”, 1974. – 106 б.

16. Мирзо Абдулкодир Бедил. Ғазал ва қасидалар. – Ҳижрий 1333. – 118 б.

17. Мирзо Абдулқодир Бедил. Шавқингни ёд этиб. – Т.: Нашриёт матбаа ижодий уйи, 2005. – 144 б.

18. Қадимий ҳикматлар, Т., 1987

19. Мўминов И. Мирза Бедил. – Т.: “Фан”, 1964. – 76 б.

20. Мўминов И. Мирза Бедилнинг фалсафий қарашлари. – Т.: “Ўзбекистон”, 1957. – 96 б.

21. Муминов И. Философские взгляды Мирзы Бедиля. – Т.: Уз “Фан”, 1957. – 110 с.

22. Мўминов И. Ўзбекистонда прогрессив ижтимоий-фалсафий фикрлар тарихига доир материаллар. – Т.: “Ўзбекистон”, 1959. – 443 б.

23. Мўминов И. Танланган асарлар. 1 жилд. – Т.: “Фан”, 1969. – 494 б.

24. Фаридиддин Аттор. Илоҳийнома / Форс тилидан Н.Комилов таржимаси. – Т.: “Ёзувчи”, 1994. – 94 б.

25. Шукуров Ш. Мирза Бедилнинг поэтик мероси. – Т.: “Фан”, 1979. – 132 б.

26. Шомухамедов Ш. Хазиналар жилоси. – Т.: “Адабиёт ва санъат”, 1981. – 397 б.

27. Шомухамедов Ш. Форс – тожик адабиёти классиклари ижодида гуманизм. – Т.: “Фан”, 1968. – 430 б.

28. Хўдоёр Иброҳим. Садрэддин-э Айний ва Бидэл-э Дэҳлавий (Форс тилида). // “Сино” журнали, 2011 йил: баҳор-ёз. 41-42 сонлар. – Б.34-49.

30. Холмўминов Жаъфар. Бедил фалсафасини яратган давр. / “Ўзбекистоннинг маънавият стратегияси: генезиси, эволюцияси ва амалиёти” мавзуидаги Республика илмий-амалий анжумани илмий мақолалар тўплами. 2016 йил 31 март. Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети. – Т., 2016. – Б.52-54.

31. Холмўминов Жаъфар. Бедилни англаш завқи. / “Ўзбек шарқшунослиги: бугуни ва эртаси”. Илмий мақолалар тўплами. 7. – Т.: Тошкент Давлат шарқшунослик институти, 2016. – Б.216-227.

32. Хўдоёр Иброҳим. Садрэддин-э Айний ва Бидэл-э Дэҳлавий (Форс тилида). // “Сино” журнали, 2011 йил: баҳор-ёз. 41-42 сонлар. – Б.34-49.

المؤلفات المشابهة

Feruza BOZAROVA, ПРОЯВЛЕНИЕ КРОССКУЛЬТУРНОГО ФЕНОМЕНА В ФИЛОСОФСКО РЕЛИГИОЗНЫХ ВЗГЛЯДАХ УЧЁНЫХ ЗАПАДА И ВОСТОКА , ضياء الإسلام: مجلد 3 عدد 1 (2020)

Mahammadsidiq USMANOV, ЭҲСОН ТУШУНЧАСИ БАЁНИ , ضياء الإسلام: مجلد 6 عدد 4 (2023)

Bekzodbek MUXTAROV, НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ «РИЁЗАТ АЛ-АХЛОҚ» АСАРИ – АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ БОРАСИДА МУҲИМ МАНБА , ضياء الإسلام: مجلد 2 عدد 2 (2019)

Nilufar M. TUYCHIEVA, ТАСАВВУФДА МАЪРИФАТ ТУШУНЧАСИНИНГ АҲАМИЯТИ , ضياء الإسلام: مجلد 7 عدد 3 (2024)

Rano URAZOVA, ЗАРДУШТИЙЛИКДА АҲУРА МАЗДАНИНГ ЯРАТУВЧИЛИК ФУНКЦИЯСИ МАСАЛАЛАРИГА ДОИР , ضياء الإسلام: مجلد 6 عدد 3 (2023)

Zamirakhon ISAKOVA, ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИДА ИРФОН ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ , ضياء الإسلام: مجلد 4 عدد 4 (2021)

Matlyuba QAHHOROVA, Mavluda RAXIMSHIKOVA, АХЛОҚИЙ ВОРИСЛИК – ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ, ТАРИХИЙ ҲОДИСА СИФАТИДА , ضياء الإسلام: مجلد 3 عدد 3 (2020)

Bexzodjon Avazjonovich RO‘ZALIYEV, “ДИН” СЎЗИНИНГ ЛУҒАВИЙ МАЪНОСИ , ضياء الإسلام: مجلد 6 عدد 2 (2023)

Nilufar MAXSUDOVA, ДИНИЙ МАНБАЛАР МАҚОЛ ВА АФОРИЗМЛАРНИНГ АСОСИ СИФАТИДА , ضياء الإسلام: مجلد 7 عدد 2 (2024)

Matlyuba QAHHOROVA, Hamida TUYCHIEVA, ЖАМИЯТДА МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ МУҲИТ ВА УНИНГ АСОСИЙ ИНДИКАТОРЛАРИ , ضياء الإسلام: مجلد 2 عدد 4 (2019)

يمكنك أيضاً إبدأ بحثاً متقدماً عن المشابهات لهذا المؤلَّف.