Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • САҲИҲИ БУХОРИЙНИНГ ЮНИНИЙ НУСХАСИ

    Feruz KHOLMUMINOV , Oybek SOTVOLDIYEV (Muallif)

    Ҳадис тўпламлари ичида Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” асари энг ишончли ҳадис китоби сифатида эьтироф этилади. Имом Бухорий ушбу асарни 16 йил давомида ёзиб тамомлаган. Асар тарихига назар солинса, унинг ёзилиши ва бугунги кунгача мукаммал ҳолатда етиб келиши улкан меҳнатлар самараси экани намоён бўлади.


    Асарнинг бугунги кунга қадар етиб келиш жараёни бир неча босқичларда иборат. Даставвал, Имом Бухорий ҳузурида “Саҳиҳ”ни тинглаган бир неча ровийлар китобни бевосита имомдан қайд қилиб олган. Ровийлардан эса ўз навбатида толиби илмлар нусха кўчирган. Аста-секин мусулмон мамлакатлари бўйлаб асарнинг турли қўлёзма нусхалари кенг тарқалиб борган. Нусхаларнинг кўпайиши улар ўртасида маьлум фарқларни вужудга келтирган. Натижада барча қўлёзмаларни жамлаб, улар ўртасидаги фарқларни аниқлаш ва асарнинг энг саҳиҳ матнини тайёрлаш муҳим вазифага айланган. Ушбу шарафли ишни бажаришга уринганлар орасида Шарофиддин Юниний ҳам бор эди. Унинг турли ривоятларини бир-бирига солиштириб, “Саҳиҳи Бухорий”нинг ҳозиргача маьлум энг саҳиҳ матнини яратди. Илм бобида тиришқоқлиги ва улкан саьй-ҳаракатлари натижасида Юниний нусхаси “Саҳиҳи Бухорий”нинг асосий мурожаат матнига айланди.


    1893 йилда Султон Абдулҳамидхон Юниний нусхаси асосида “Саҳиҳи Бухорий” ни нашр қилиш тўғрисида фармон чиқарди. Ушбу нашрнинг Азҳар уламоларидан иборат 16 кишилик ҳайьат томонидан ўша даврнинг энг йирик “Булоқ Амирия” матбаасида амалга оширилгани асарга бўлган катта қизиқишнинг ҳамда Юниний меҳнатининг ўзига хос эьтирофи эди.


    Ушбу мақолада “Саҳиҳи Бухорий”нинг илк нусхалари, Юниний томонидан амалга оширилган тадқиқот иши ва унинг “Булоқ-Амирия” матбаасида нашр этилиши тадқиқ этилган. Мақоланинг аввалида “Саҳиҳи Бухорий”ни Имом Бухорийдан бевосита ривоят қилган ровийлар ҳақида маълумот берилади. Сўнгра асарнинг ислом олами бўйлаб тарқалиши, турли нусхаларининг пайдо бўлиши ва улар орасидаги фарқлар ҳақида сўз юритилади. Мақоланинг асосий қисми “Саҳиҳи Бухорий”нинг энг ишончли қўлёзма матни бўлган Юниний нусхаси, унинг ёзилиш тарихи ҳақидадир. Мақола сўнгида султон Абдулҳамид II даврида Юниний нусхаси асосида “Саҳиҳи Бухорий” асарининг Мисрда нашр этилиши атрофлича таҳлил этилган.

    21 - 30
    18
    04-07-2026
  • ЖАДИДЛАРНИНГ МАЪРИФАТПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРИДА МИЛЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

    Yulduz NAMAZOVA (Muallif)

    XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда шаклланган таълим фалсафаси бу жадид маърифатпарварларининг миллий педагогик фаолият ва таълим асослари, унинг мақсадлари ва идеаллари, педагогик билимлар методологияси, янги рус тузем мактаблари тизимини яратиш усулларини таҳлил қилувчи тадқиқот соҳаси сифатида талқин қилинади. Шу боисдан ҳам таълим фалсафаси бу даврдаги ижтимоий-институционал шаклга эга бўлган соҳа сифатида жадидларнинг таълим дастурининг мақсади ва вазифалари, тамойилларини ўзида акс эттирган десак хато қилмаган бўламиз. Бизга маълумки, жадид маърифатпарварлиги шаклланган даврда дастлаб АҚШ кейинчалик эса Европада таълим фалсафаси бўйича махсус тадқиқотлар амалга оширилган. Бироқ, ундан анча олдин ҳам таълим фалсафаси бўйича Платон, Аристотел, Ян Амос Коменский, Локк, Гербарт каби файласуф олимлар томонидан алоҳида фалсафий тизим яратилган. Жадидлар учун ислом дини жаҳолатдан қутулиш йўли, маънавий баркамолликка эришиш воситаси ҳисобланган. Туркистонда келажакда умуминсоний ғояларга таянган, парламентаризм асосида бошқариладиган дунёвий давлат қуриш асосий мақсад қилиб қўйилган. Хусусан, буни миллий-ҳудудий автономия бўлган «Туркистон мухторияти» тузишга бўлган сиёсий ҳаракатлар жараёнида кўришимиз мумкин. Мақолада жадидчилик ҳаракатининг таълимга доир қирралари тадқиқ қилинган. Жадид маърифатпарварлари ғоясининг Туркия, татар ва озарбойжон фикрий дунёсига эргашиш орқали Ғарбий Европа маърифатчилигидан ҳам хабардор бўлишга интилиши масалалари таҳлил этилган.

    47-57
    12
    2
    01-07-2026
  • АЛ-ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ ЗИЁРАТГОҲИ МОБИЛ ИЛОВАСИНИНГ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ

    Mavlyuda XODJAYEVA, Turdali JUMAYEV, Alimjon DADAMUHAMEDOV, Barno SAYDAKHMEDOVA (Muallif)

    Зиёрат туризмининг барқарор ривожланиши бутун дунё бўйлаб маданий ва инсонпарварлик алоқаларини ривожлантириш бўйича улкан салоҳиятга эга эканлигини эътироф этамиз. Биз ахборот технологияларининг зиёрат туризмига, айниқса реклама, маркетинг, туризм маҳсулотларини реклама қилиш ва ихтисослаштириш соҳасига ўзгаришлар олиб киришини алоҳида таъкидлаймиз. Бундан ташқари, зиёрат туризми шахсларнинг индивидуал ўсиши ҳамда асосий ижтимоий нормалар ва миллий қадриятларни мустаҳкамлашига қатъий ишонишимизни яна бир бор таъкидлаймиз. Дастур Php, Java, C ++ каби замонавий дастурлаш тилларидан фойдаланилган. Ўзбекистон тарихий қадамжоларининг кўплиги билан ҳам машҳур Сурхандарё вилояти Термиз шаҳрида ҳам қадамжолар кўплиги билан машҳур шулардан бир Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи. Бу зиёратгоҳга келувчиларнинг сони кундан кунга ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда зиёратгоҳга ташриф буюрувчиларга зиёратгоҳ ҳақида маълумотлар беришни ахборот технологиялари ёрдамида яратилган электрон қўлланмага бўлган эҳтиёж бўлиб, уни ҳал қилиниши эса зиёратгоҳ ҳақида ташриф буюрувчиларга ма’лумотлар олишида жуда қулай ҳисобланади. Биз эса ушбу зиёрат ҳақида мобил қурилмалар учун электрон қўлланма ишлаб чиқиш долзарб эканлигидан далолат беради.

    176 - 182
    32
    6
    29-06-2026
  • ИМОМ АД-ДОРИМИЙНИНГ ҲАДИС ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ

    Mahfuza ALIMOVA (Muallif)

    Ишнинг мақсади – Имом ад-Доримийнинг илмий-маънавий меросини таҳлил этиб, унинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссасини кўрсатишдан иборат. Мақолада алломанинг “Сунан” асари манбашунослик нуқтаи назаридан тадқиқ қилиниб, унинг IX аср ҳадис илми ривожидаги ўрни ва аҳамияти ёритилган.


    Мақолада IX асрда Мовароуннаҳр ва Хуросондан етишиб чиққан буюк муҳаддислар қаторида Имом ад-Доримий ҳам саҳиҳ ҳадисларни саралаш, асарлар яратиш бўйича ислом оламида етакчи ўринни эгаллагани таҳлил қилинга. Шунингдек, унинг ҳадис илми борасидаги илмий мероси атрофлича ёритилиб, “Сунан” асари таркибига киритилган 15 та уч ровийли ҳадислардан ташкил топган “ас-Сулосиййот” асарига доир маълумотлар тадқиқ этилган.

    109 - 116
    33
    59
    28-06-2026
  • XX-XXI АСР БОШЛАРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШИА ЖАМОАЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТИ

    Shuxrat TOKHTIEV (Muallif)

    Мақола Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги исна-ашарий (имомий) ва исмоилийлик оқими ва-киллари бўлган шиа жамоалари тарихи ва маданиятининг таҳлилига бағишланган. Мақолада маъ-лумотлар тарихдан маълум – шиа ва суннийлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар нафақат диний, сиёсий ва ижтимоий муносабатларда, балки ислом доирасида икки катта йўналиш вакилларининг тўғридан-тўғри кураш олиб боришгача етганлиги ҳамда бу икки йўналиш вакилларининг бир-бирига “кофир” тамғасини қўллагани, гоҳида эса, ўзаро ҳарбий юришлар ва қонли тўқнашувлар сабаби – диний томондан қабул қилмасликни сиёсий қарама-қаршиликдан ажратиб бўлмай қолган даврлар инобатга олинган ҳолда тадқиқ этилган.


    Шунингдек, ҳозирда асосан ҳанафий суннийлар орасида истиқомат қилган ҳолда азалдан ўз диний анъана ва маросимларни сақлаб келаётгани ҳамда шиалик вакилларининг Марказий Осиёга кириб ке-лиши тарихи, мавжуд шароитлар туфайли эронийларни Ўзбекистон маданияти ва фанига қўшган ҳиссаси, эронийлар каби этник гуруҳлар маҳаллий шароитларга мослашиб, ҳатто, ўзининг тегишли таъсирини кўрсата олганлиги, эронийларнинг чекланган ассимиляция жараёнини (айниқса, тил ва ма-даният жиҳатидан) кузатиладиган, аммо ушбу этник гуруҳ ўзига хос хусусиятлари (идентификация-си)ни сақлаб қолганлиги ҳақидаги маълумотлар тадқиқ қилинган.

    82 - 90
    49
    3
    27-06-2026
  • МАМЛУКЛАР ДАВРИДА АЁЛЛАРНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ҲАЁТИ ВА ЎРНИ

    Zukhra ARIPOVA (Muallif)

    Ушбу мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даврида )1250-1517(аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, уларнинг мамлук султонларига таъсири ва мамлуклар давлатининг вужудга келишига ўзига хос сабаб бўлмиш – Миср маликаси Шажара ад-дур ҳақидаги маълумотлар тадқиқ этилган.


    Маълумки, 1250 йилда Султон Туроншоҳнинг ўлимидан сўнг, Мисрнинг эътиборли кишилари тахтга Ша-жарат ад-дурни лозим кўрадилар. У 80 кун давомида Мисрни бошқарган. Ислом давлатларида “ҳукмдор аёл киши бўлиши мумкин эмас” – деган қараш бор. Сарой мулозимлари унинг ҳукмронлигига қарши бош кўтара бошлаганлигини сезгач, у бош қўмондон Ойбекка турмушга чиқади. Му‘из ад-дин Ойбек ат-Туркманий 1250 йилда тахтга ўтиргач, энди бевосита мамлуклар бошқаруви даври бошланган. Аёллар мамлук султонлари қасри-да улуғланган ва уларни “хотин” деб аташган. Аёллар эркаклар каби суфий тариқатларга эргашганлар. Султон Хушқадамнинг хотини Хунд Шакарбой бадавия тариқатининг ҳомийси сифатида танилган. Ўша давр ёзувчилари ўз асарларида аёлларни васф этишган. Аёллар асосан бозорда харид қилиш, тўй маросимларида қатнашиш учун-гина кўчага чиқишган.


    Мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даврида аёлларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни,  диний ҳақ-ҳуқуқлари, уларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқли экани таҳлил қилинган.

    18 - 22
    30
    7
    26-06-2026
  • “АРАБ БАҲОРИ”ДАН ОЛДИН МИСРНИНГ СИЁСИЙ ТИЗИМИГА БЎЛГАН ДИНИЙ ОМИЛНИНГ ТАЪСИРИ

    Shukhrat YOVKOCHEV (Muallif)

    Бу мақола замонавий Миср сиёсий тизимига нисбатан диний омилнинг таъсирига бағишланган. Унда сиёсий кучлар, партиялар ва исломий мухолифатнинг сиёсий ҳокимиятга эришиш йўлидаги курашлари, шунингдек, ушбу кураш усул ва воситалари батафсил таҳлил қилинган. Мақолада XX аср охири – XXI аср бошлари, яъни президент Хусни Муборак ҳукмронлик даври тадқиқ этилган. Катта эътибор Мисрдаги исломий мухолифат етакчиси – узоқ сиёсий ва тарихий илдизларга эга бўлган, яширин курашда катта тажрибага эга ва 2005 йилда Миср парламентида 20 % жойларини қўлга киритган ва кейин 2012 йилда бир йил давомида президентлик ҳокимиятга эришган “Мусулмон биродарлари” ташкилоти нинг тактикаси ва стратегиясига қаратилган.

    4 - 12
    49
    3
    26-06-2026
  • “ҚИСАСИ РАБҒУЗИЙ” АСАРИДАГИ АРАБИЙ БИРИКМАЛАРНИНГ СИНТАКТИК ТАҲЛИЛИ

    Dilfuza SAGDULLAEVA (Muallif)

    Мазкур мақолада ислом манбалари асосида илк бор туркий тилда яратилган ўзбек мумтоз адабиёти намунаси ҳисобланган “Қисаси Рабғузий” асарида қўлланган арабий бирикмалар синтактик тадқиқи араб тилшунослиги нуқтаи назаридан илк бор таҳлил қилинган. Асарда кўплаб арабий ўзлашмалар қўлланган бўлиб, улар сўз ҳамда сўз бирикмаларидан ташкил топган. Асардаги арабча бирикмаларнинг ясалиш усули ҳамда уларнинг туркий тил даги мақомини аниқлаш ўзбек тилшунослиги ва арабшунослиги тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Тилнинг луғат таркибида синтактик усул билан кўп миқдорда бирикма шаклидаги луғавий бирликлар ясалади ва сўз ясашнинг бу усули энг сермаҳсул бўлганлиги боис, ҳар қандай соҳада бирикма сўзлар сони бошқаларига нисбатан салмоғи жиҳатидан биринчи ўринда туради. Мазкур мақолада “Қисаси Рабғузий” асарида қўлланган арабий бирикмалар соф арабий бирикмалар – араб тилининг грамматик-синтактик белгилари сақланган ҳолда қўлланган бирикмалар (мослашган аниқловчили бирикмалар, изофа шаклидаги бирикмалар, эгалик олмошлари билан қўлланган бирикмалар, икки сўзнинг изофа бўлмаган бирикувидан ҳосил бўлган бирикмалар, изофа зан жири воситасида ҳосил бўлган бирикмалар ва изоҳловчи); форсий изофа ёрдамида ҳосил бўлган бирикмалар; туркий синтактик элементлар ёрдамида ҳосил бўлган бирикмалар (битишув орқали ҳосил бўлган бирикмалар, туркий изофанинг белгили ёки белгисиз шакли орқали ҳосил бўлган бирикмалар); арабий, форсий ёки туркий элементлар ёрдамида ҳосил бўлган изофа занжирли бирикмалар тарзида тасниф қилиниб, синтактик таҳлили амалга оширилди.

    177 - 184
    59
    7
    29-06-2026
  • ХОРИЖДА ЎҚИГАН ТУРКИСТОН ЁШЛАРИ ҲАЁТИНИ ЁРИТИШДА МАКТУБЛАР МУҲИМ МАНБА

    Abduvali YULDASHEV (Muallif)

    Ушбу мақола Туркистон ёшларининг хорижда таълим олиш тарихини ёритишдаги мактубларнинг манба сифатидаги ўрни ва аҳамиятига бағишланган. Ёшлар узоқ ўтмишдан бери хорижда таҳсил олиш, ислом оламининг олий ўқув юртлари, дунёнинг йирик шаҳарларида таълим олишга интилиб яшаганлар. Бу жараён XIX аср охири XX асрнинг 20-йилларигача бўлган даврда Туркистонда ҳам давом этди. Ёшлар Туркистонни ривожланган мамлакатлар даражасига кўтаришга, Европа илм-фан тараққиёти ва техникасининг ривожланишига таъсир кўрсатган дунёвий фанларни ўзлаштириш ва уларни ўрганишга катта эътибор қаратдилар. Мамлакатда таълим, маданият, санъат, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш учун керакли кадрлар тайёрлаш заруратида маҳаллий маърифатпарвар зиёлилар ва илмга ҳайриҳох кишилар катта хизмат кўрсатдилар.


    Бу даврда Туркистон ёшларининг кўпчилиги Россия, Татаристон, Озарбайжон, Туркия ва Германия каби мамлакатларнинг марказий шаҳарларида ўқидилар. Муаллиф архив ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, талабаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва таълим олиш жараёнини кўрсатишга ҳаракат қилди.


    Шунингдек, хорижда таълим олган талабалар фаолияти кўриб чиқилди. Мақолада хорижда ўқиган Туркистон ёшларининг айрим мактублари таҳлил қилинди. Ишнинг янгилиги ушбу ҳужжатлар орқали талабалар ҳаётининг турли томонларини очиб беришга ҳаракат қилинди.

    89 - 95
    30
    3
    29-06-2026
  • АБУ ҲАФС НАСАФИЙ “АТ-ТАЙСИР ФИ ИЛМИТ-ТАФСИР” АСАРИНИ ТУРКИЯНИНГ “СУЛАЙМОНИЯ” ФОНДИДАГИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ

    Abdushukurjon MURATOV (Muallif)

    Ўзбекистон қадимдан дунёнинг илм-маърифат ва маънавият ривожланган  минтақаларидан ҳисобланган. Унинг тарихи ва мамлакат қўлёзма фондларида сақланаётган юз минглаб асарлар бир томондан аждодларнинг нақадар илм-маърифатга катта аҳамият қаратганларидан далолат қилса, иккинчи жиҳатдан ушбу минтақадан олимларнинг кўплаб етишиб чиққанлигига гувоҳлик беради. Юртимиз фондларида сақланаётган қўлёзма асар-ларнинг катта қисми ислом илмлари, хусусан, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақида, балоғат, мантиқ, араб тилшунослигига оид ҳисобланади. Шундай қўлёзмалардан бири Абу Ҳафс Умар Насафий (467-537/1074-1142 йй.)нинг “Ат-тай-сир фи илмит-тафсир” асаридир. Қўлёзма тафсир илмига бағишланган бўлиб, беш жилддан иборат. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фон-дида ушбу асарнинг еттита қўлёзма нусхаси сақланади. Ушбу манбалар илмий нуқтаи назардан таҳлил қилиб чиқилганда, улар тўлиқ ҳолатда бизгача етиб келмагани аниқланди. “Ат-тайсир фи илмит-тафсир” асарининг қўлёзма нусхалари нафақат юртимизда, балки дунёнинг кўплаб фондларида сақланади. Жумладан, Туркиянинг қўлёзмалар сақланадиган фондларида биз сўз юритаётган асарнинг етмиш иккита нусхаси бўлиб, улар бошқа жойдаги нусхалардан анчагина яхши ҳолатда сақланган. Қуйида Туркиянинг “Сулаймония” қўлёзма фондида сақланаётган “Ат-тайсир фи илмит-тафсир” асарининг қўлёзма нусхалари ҳақида сўз юритилади.

    60 - 67
    27
    5
    27-06-2026
  • ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ҲАДИС САНАДИДАГИ БОҒЛАНИШ ВА УЗИЛИШ БАЁНИГА ОИД АТАМАЛАРНИ ҚЎЛЛАШ МЕТОДИ (“АТ-ТАРИХ АЛ-КАБИР” АСАРИ МИСОЛИДА)

    Numonjon TURAEV (Muallif)

    Ислом таълимотида ҳадисларнинг тутган мақоми, уларни бошқаларга етказишнинг фазилати борасидаги кўп лаб ҳадислар мусулмонларнинг уларни ёдлаш, жамлаш ва кейинги авлодга асл ҳолда ривоят қилиб беришга аҳамият қаратишларига сабаб бўлган. Турли диний-сиёсий фирқаларнинг пайдо бўлиши, исломнинг турли ўлка, миллат ва дин вакиллари, турли маданиятлар орасида тарқалиши натижасида Набий (с.а.в.)дан деб ривоят қилин-ган ҳар қандай хабарни қабул қилавермасдан, аввал унинг ровийларини текшириб кўриш ишлари ҳам бошланди.


    Муҳаддислар ҳадисларни ишончли деб топиш учун уларга бир қанча шартларни қўйишган. Исноди узилиш-сиз бўлиши (“иттисол ас-санад”) мазкур шартлардан дастлабки ва муҳимларидан ҳисобланади.


    Муҳаддислар ҳадис ривоят қилиш мобайнида ровий ўзидан юқоридаги кишидан “ъан” (...дан) сўзи билан ри-воят қилса, унинг ривояти “муттасил” ҳисобланиши ёки йўқлиги борасида якдил фикрда бўлишмаган. Жумладан, тадқиқотчилар Имом Бухорий каби баъзи муҳаддисларнинг “муъанъан” ривоятда ушбу масалага нисбатан қат-тиқ қарашиб, ровийларнинг ўзлари ривоят қилаётган киши билан замондош бўлгани ва ўзаро учрашиш имкони бўлганининг ўзи “муъанъан” ривоятнинг исноди “муттасил” экани тўғрисидаги ҳукмга асос бўлмаслиги, балки ривоят қилишда “эшитдим” ёки “менга айтиб берди” каби ибораларни ишлатган бўлишлигини шарт қилишга-нини айтади. Имом Бухорий “ат-Тарих ал-кабир”да “иттисол ас-санад”га оид бир қанча атамаларни ишлатган бўлиб, улар орасида “самиъа”, “ъан”, “адрака”, “раъа” ҳамда “лақия” иборалари ўзига хос маънога эга. Мақолада муҳаддиснинг мазкур атамалардан фойдаланишдаги ўзига хос методи очиб берилган.

    52 - 60
    25
    8
    27-06-2026
  • ХУСРАВ ДЕҲЛАВИЙ ИЖОДИНИНГ ЎРГАНИЛИШ ТАРИХИ

    Feruza NIZAMOVA (Muallif)

    Мақолада Амир Хусрав Деҳлавийнинг рубоий жанридаги улкан мероси ўрганишга ҳаракат қилинган. Мақо­ланинг мақсади шоир асарларидаги мафкуравий ва бадиий усулни ўрганиш, шоирнинг рубоий жанридаги маҳо­ратини аниқлаш, шунингдек, рубоийларини таҳлил қилиш орқали форс-тожик адабиёти тарихида унинг асар­лари ўрнини аниқлашдан иборатдир. У ислом оламидаги форс ва тожик тилларида ижод қилувчи шоирларнинг асарларига кучли таъсир кўрсатгани илмий ҳақиқатдир. Шоирнинг асарларига, шу жумладан унинг рубоийла­рига қизиқиш шоирнинг ўрта асрларда мустақил мактаб ярата олганлиги билан боғлиқ. Амир Хусрав Деҳлавий ўз даврида форс адабиётининг барча жанрларида ижод қилган. У рубоий ёзиш соҳасида камдан-кам учрайдиган файласуфдир. Шоирнинг барча асарлари Худо, коинот, инсоният, ҳаёт, ер, севги каби фалсафий фикрлар билан тўлалиги ва асарларидаги сўзларнинг мукаммал танлангани туфайли ноёб меросга айланди. Бу доирадаги улкан ютуқлар шоирнинг рубоийларига ҳам тегишлидир. Унинг рубоийларида шеъриятнинг ҳар қайси соҳасига тегишли романтик мавзу асосий омил ҳисоблансада, ижтимоий ва фалсафий фикр доирасида ҳам кенг тарқалди. У ҳар қандай мавзуни ўзининг шеърлари орқали етказиб бера оладиган истеъдод соҳиби эканлиги билан инсонларни ҳайратда қолдиради. Мақолада айтиб ўтилган фикрлар шоир яшаб, ижод этган адабий муҳит ва унинг асарлари­нинг Шарқ адабиёти ривожидаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган. 

    95-99
    81
    5
    28-06-2026
  • НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ «РИЁЗАТ АЛ-АХЛОҚ» АСАРИ – АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ БОРАСИДА МУҲИМ МАНБА

    Bekzodbek MUXTAROV (Muallif)

    Ахлоқ, одоб тушунчалари инсоният тарихида азалдан мавжуд бўлиб, бу тушунчалар инсон камолоти ва шахсияти шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Дунё тарихида бу мавзуга оид кўплаб асори-атиқалар, асарлар, китоблар, моддий ва маданий ёдгорликларни учратиш мумкин. Айниқса, шарқ халқлари тарихида бундай манбалар жуда кўплаб топилади. Уларда инсон руҳий тарбияси ва ахлоқий камолоти бош ғоя саналиб, унинг асосини тасаввуф илми ташкил этади. Бу илм ислом илмлари орасида алоҳида илм соҳаси сифатида дастлаб IX–XI асрлар­да зоҳидлик мактаби кўринишида шаклланган бўлса, XII–XIII асрларга келиб эса унинг асосий тартиб ва қоидалари ишлаб чиқилган тасаввуф тариқатлари кўринишида юзага келди. Шунингдек, тариқат вакиллари томонидан руҳий таълим ва тарбия борасида кўплаб асарлар таълиф этилди.


    Айнан шу XII асрда ёзилган инсон таълим-тарбияси ва руҳий камолотига бағишланган асарлардан бири алло­ма Носируддин Абулқосим Самарқандий (ваф. 556/1161й.) нинг «Риёзат ал-ахлоқ» (Ахлоқий тарбия) асаридир. Бу асар ахлоқ тарбиясига оид муҳим манба бўлиб, унда одоб ва ахлоқ тушунчалари, ахлоқий тарбиянинг моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилади. Асар икки қисмга ажратилиб, улар ахлоқ ва одоб бўлимлари бўлиб, одоб бў­лимида ижтимоий муносабатларда амал қилиниши лозим бўлган одоб қоидалари баён этилади. Ахлоқ қисмида эса яхши ва ёмон ахлоқ нормалари ҳақида бирма-бир сўз боради. Шунингдек, ахлоқ нормалари араб алифбоси тартибида бирин-кетин келтирилади.


    Ушбу мақолада «Риёзат ал-ахлоқ» асари ва унинг манбашунослик таҳлили, унда келтирилган ахлоқ, одоб ва ахлоқий тарбия тушунчаларининг мазмун-моҳияти, шунингдек, асарда мавжуд тасаввуфий-ахлоқий тушунчалар­нинг тарбиявий аҳамияти ва уларнинг бугунги кундаги ўрни тарихий, қиёсий-таҳлилий методлар асосида тадқиқ этилган

    90-95
    18
    2
    28-06-2026
  • ҚАДИМГИ ХАТ ТУРЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

    Lobar ASROROVA (Muallif)

    Мақолада инсоният тарихининг ижтимоий фаолияти билан боғлиқ бўлган моддий ёдгорликларидан бири ёзув турлари ҳақида сўз боради. Унда ҳозирда амалда бўлган ҳамда ўзи ифодалаган тил билан биргаликда ўлик ёзувга айланган ёзувларни қўшиб ҳисоблаганда инсоният учта ёзув типидан фойдаланаётгани, улар: логография, силлабография ва фонографиялар атрофлича ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Манбалар хазинаси фондида сақланаётган №50 рақамли китобдаги қадимги хат турлари ҳақида сўз боради. XX аср бошларида кўчирилган мазкур асар Маҳмуд Ғаззоний томонидан тарқим қилинган, яъни тузиб чиқилган. Асардан қадимги ёзув турларидан тортиб, ўрта аср ёзувлари, ҳатто уларнинг тараққий этган шакллари кўрсатилган 60 дан ортиқ хат турлари алифбоси ўрин олган. Жумладан, Одам (а.с.) давридаги «Сарбони» ёзуви (Эрамиздан авв. 3760 йил), Шис (а.с.) давридаги «Сулёний», «Салбобий» (эрамиздан авв. 3670 йил) каби кўплаб пайғамбарлар алифболари, геокосмографик асарларда учрайдиган турли хил ёзув турлари, аниқ фанлардан кимё фанида қўлланиладиган махсус ёзув турларидан – «Баклатил», «Симёи сағир», «Симё ва кимё» каби хат турлари бор. Ушбу хат турларида учрайдиган ҳарфлар бошқа кўплаб қадимги ёзув турлари билан қиёсланган ҳамда дунёнинг турли ерларидан топилган қадимги битиклар билан солиштирилган.

    60-65
    73
    4
    27-06-2026
  • ИСЛОМ АРАФАСИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ҲУДУДЛАРИДАГИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИ

    Ziyodilla ZINATULLAYEV (Muallif)

    Мақолада илк ўрта асрлардаги Марказий Осиё минтақасининг стратегик аҳамияти, туркий халқларнинг босқини ва Турк хоқонлигига қўшиб олиниши жараёнлари кўриб чиқилган. Туркий қабилаларнинг ҳужумлари натижасида Марказий Осиёни қарийб бир аср бошқариб келган Эфталийлар давлати инқирозга юз тутди. Ўлкада кўчманчилик анъаналарига асосланган бошқарув тизими қарор топди: янгича тартиб ва унвонлар жорий этилди.


    Туркий қабилалар томонидан ўрнатилган бошқарув тизимида сўғдийлар, хоразмийлар, бақтрийлар, чочликлар, фарғоналиклар, шунингдек, бошқа маҳаллий автохтон туркий тилли элатлар ҳам иштирок этган. Маҳаллий сулолаларнинг бошқарувдаги иштирокидан кўзланган мақсад – ўтроқ ўлкаларда сиёсий барқарорлик ва иқтисо­дий тараққиётни таъминлаш ҳамда ҳарбий эҳтиёжларни қондириш бўлган. Ғарбий хоқонлик аҳолисининг катта қисми хоқонлик бошқаруви шароитида ўтроқ деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан машғул бўлган. Бу даврда Марказий Осиё ерларида деҳқончилик, боғдорчилик ва узумчилик тез ривожланди.


    Марказий Осиё Ғарбий Турк хоқонлиги вассали бўлса-да, муайян даражада ички мустақилликка эга бўлган. Ўлкада марказлашган кучли ҳокимият мавжуд бўлмасдан, у бир неча «салтанатлар»дан ташкил топган конфеде­рация шаклида ривожланар эди.


    Мақолада исломнинг Марказий Осиёга кириб келиши арафасида ҳудуддаги сиёсий-ижтимоий ҳолат ва маҳал­лий бошқарув тизими бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида ёритилган.


     

    15-18
    78
    3
    26-06-2026
  • САНУСИЙЛАР ҲАРАКАТИНИНГ ШИМОЛИЙ АФРИКАДА ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ

    A’zam MA’MUROV (Muallif)

    Буюк имом ва ислоҳотчи саййид Муҳаммад ибн ‘Али ас-Санусий Жазоирда туғилган бўлиб, пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) бевосита авлодидир. Ажойиб инсонлар қўлида тарбияланди ва билим чўққиларини забт этди. Ул зот ўзининг барча билимлари ва ҳаётий тажрибасини эзгу ишларга бағишлади: оддий араб халқининг оғир ҳаёти ва қайғули дамларига мадад бўлмоқни ирода этди. Оврупо мамлакатларининг (Франция, Италия ва бошқалар) Шимолий Африкада жойлашган араб диёрига қарши босқинчилик юришлари айни мана шу даврга тўғри келади. 1830 йилда французлар буюк имом, таниқли ислоҳотчи ва уламо саййид Муҳаммад ас-Санусийнинг туғилиб ўсган жойи – Жазоирни босиб олишди. Қонхўр ғанимлар 1881 йили Тунисни эгаллашди. Кейинроқ, аниқроғи 1911 йилда фашистлар Италияси Ливия чегарасини ноқонуний бузиб, тинч озодпарвар аҳоли бошига бирин-кетин жабр, зулм ва офат уруғларини ёғдира бошлади. Шу тариқа Шимолий Африка мазлум халқларининг чет эл босқинчиларига қарши миллий-озодлик ҳаракати бошланди.


    Буюк Санусий бир қатор араб мамлакатлари, жумладан ул зотнинг туғилиб ўсган, таҳсил олган ва ёшлик йиллари ўтган жой – Жазоирнинг французлар томонидан босиб олинганлиги ҳақидаги хабарни қаттиқ алам ва изтироб билан қабул қилди. Буюк имом ўзининг биринчи Абу Қубайс зовиясига (Макка) 1837 йили асос солади. Кейинчалик буюк ислоҳотчи Жағбубга кўчиб ўтади (1856) ва бу диёр санусиййа ҳаракатининг чет эл босқинчиларига қарши кураш олиб борадиган марказий штабига, жабрдийда араб халқининг улуғ Ватан миллий-озодлик кураши марказига айланади. ...


    XIX асрнинг ўрталарида араб дунёсининг энг кўп ривожланган қисмида (Миср, Сурия, Ливан) араб Уйғониши (ан-Наҳда) номини олган маданий юксалиш даври бошланди. Унинг ғоявий раҳнамолари , “шонли араб меросини”, ўтмишдаги арабларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳалардаги қудратини тиклаш вазифасини биринчи ўринга қўйган ҳолда, шарқ ва ғарб цивилизацияси элементларини синтезлаш, яъни умумлаштиришга ҳаракат қилишди. Араб Уйғониш даврига хос бўлган мафкуравий жараёнларда асосий ўринни ислом ислоҳотчилиги томонидан тақдим қилинган диний йўналиш эгаллади.

    236 – 248
    91
    6
    24-06-2026
  • «МАЖМАЪУ-Л-МАСОИЛ»АСАРИ МАНБАЛАРИ ВА ФИҚҲ МАСАЛАЛАРИНИНГ НАЗМИЙ ТАЛҚИНИ

    Hilola G‘ULOMOVA (Muallif)

    Халқимизнинг фалсафий ва эстетик дунёқарашининг бадиий асарлардаги ифодасини тадқиқ этиш қатор фан­ларнинг тараққиётига самарали таъсир кўрсатиш билан бир қаторда адабиётшунослик ва диншунослик фанлари ривожида ҳам маълум аҳамиятга эга бўлган омиллардан саналади. Шу маънода, бундай асарларни атрофлича ва холис тадқиқ этиш истиқлол даври адабиётшунослиги ва манбашунослигининг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.


    Мақолада тахаллуси Афзалий бўлган муаллиф томонидан фиқҳ масалаларига бағишлаб ёзилган «Мажмаъ­у-л-масоил» асари манбалари ва фиқҳ масалаларининг назмий талқини тадқиқ қилинган.


    «Мажмаъу-л-масоил» асарининг ҳошияларида фиқҳ масалалари иқтибос тарзида келтирилган. Шу иқтибослар олинган асарлар «Мажмаъу-л-масоил»нинг манбалари ҳисобланади. Бу масалаларга Афзалий туркий тилда назм йўли билан шарҳлар ёзган. Араб тилидаги иқтибосларнинг аксарияти Қуръони карим, ҳадислар, шариат аҳком­лари, шунингдек ислом ақида ва асосларига бағишланган «Ҳайрату-л-фуқаҳо», «Шарҳ-и авродийя», «Мухтасар-и виқоя», «Ал-Муҳит», «Ҳидоя», «Канзу-л-ибод», «Фатовоту-л-амния», «Солат-и Масъудий», «Фавойид», «Мухто­ру-л-фатово», «Фавойид-и мухтасар», «Маснавий-и маънавий», «Арбаъин», «Қозихон», «Дажизий» ҳамда «Ху­лоса» асарларидан олинган.  

    139-145
    28
    6
    23-06-2026
  • АМИР ХУСРАВ БАДИИЙ МЕРОСИДА БАДИИЯТ АНЪАНАЛАРИ

    Feruza NIZAMOVA (Muallif)

    Мақолада Амир Хусрав Деҳлавийнинг рубоий жанридаги улкан меросини ўрганишга ҳаракат қилинган.  Мақоланинг мақсади шоир асарларидаги мафкуравий ва бадиий усулни ўрганиш, шоирнинг рубоий жанрида- ги маҳоратини аниқлаш, шунингдек унинг рубоийларини таҳлил қилиш орқали форс-тожик адабиёти тарихида унинг асарлари ўрнини аниқлашдан иборатдир. У ислом оламидаги форс ва тожик тилларида ижод қилувчи шо- ирларнинг асарларига кучли таъсир кўрсатгани илмий ҳақиқатдир. Шоирнинг асарларига, шу жумладан унинг рубоийларига қизиқиш ўрта асрларда мустақил мактаб ярата олганлиги билан боғлиқ. Амир Хусрав Деҳлавий ўз даврида форс адабиётининг барча жанрларида ижод қилган. У рубоий ёзиш соҳасида камдан-кам учрайдиган файласуфдир. Шоирнинг барча асарлари Худо, коинот, инсоният, ҳаёт, ер, севги каби фалсафий фикрлар билан тўлалиги ва асарларидаги сўзларнинг мукаммал танлангани туфайли ноёб меросга айланди. Бу доирадаги улкан ютуқлар шоирнинг рубоийларига ҳам тегишлидир. Унинг рубоийларида шеъриятнинг ҳар қайси соҳасига те- гишли романтик мавзу асосий омил ҳисобланса-да, ижтимоий ва фалсафий фикр доирасида ҳам кенг тарқалди. У ҳар қандай мавзуни ўзининг шеърлари орқали етказиб бера оладиган истеъдод соҳиблиги билан инсонларни ҳайратда қолдиради. Мақоладаги айтиб ўтилган фикрлар шоир яшаб, ижод этган адабий муҳит ва унинг асарла- рининг Шарқ адабиёти ривожидаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган.

    123-129
    81
    6
    23-06-2026
  • ХАЛҚ КИТОБИ “МУСИБАТНОМАИ ТУРКИЙ”ДА ЛИРИК ТАСВИРЛАР ТАЛҚИНИ

    Lola АZIMOVA (Muallif)

    Ўзбек адабиётида ислом тарихи билан боғлиқ кўплаб асарлар мавжуд. Хусусан, “Карбало фожиаси” номи билан машҳур Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайннинг фожиали ўлими ҳақида кўпгина асарлар юзага келган. Жумладан, Увайсийнинг “Карбалонома”, Холис Тошкандийнинг “Қиссаи Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн”, “Қиссаи Карбало”, Собир Сайқалийнинг “Равзат уш­шуҳадо”, Нисо ва Хоний достонлари ҳамда қиссаларидан “Мусибатномаи туркий”, “Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн”, “Қиссаи Имом Ҳусайн” каби ҳам ўзбек адабиётида кўпчиликни ташкил этади. Шундай асарлардан бири “Мусибатномаи туркий” бўлиб, асар XVIII аср охири – XIX  аср бошларида юзага келган ва XIX аср охири – ХХ аср бошларида бир неча бор китобат қилинган. Мақолада “Мусибатномаи туркий” қиссасининг бадиий хусусиятлари, хусусан, асар қаҳрамонларининг руҳий кечинмаларини тасвирлашда шеъриятдан фойдаланиш даражаси, воқеликнинг янада таъсирли бўлишини таъминлашда лириканинг ўрни ва аҳамияти ёритиб берилган. Шунингдек, асарда шеърлар Имом Ҳусайн фожиасига муносабат, руҳий изтироб сифатида қўлланганлиги ва бу орқали инсонпарварлик ғоялари бадиий тарзда очиб берилганлиги, фалсафий, дидактик қарашлар илгари сурилганлиги мисоллар асосида таҳлил этилган.

    98-106
    48
    6
    23-06-2026
  • ИБН СИНОНИНГ ТЕОЛОГИК ТАЪЛИМОТИДА РАЦИОНАЛ ТАМОЙИЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

    Ramzjоn ISAKDJANOV (Muallif)

    Мақола буюк файласуф Абу Али ибн Синонинг фалсафий қарашларини ёритишга бағишланган. Фалсафа та­рихида энг мураккаб масалалардан бири – метафизика, яъни табиатдан ташқаридаги мавжудлик ҳақидаги ғоялар ва уларнинг мантиқий таҳлилидир. Айнан ибн Сино бу мураккаб таълимотни ривожлантирди ва мантиқий билиш услубидан фойдаланди. Кўпгина ғарб олимлари Ибн Сино меросини бир томонлама ўрганганлар. Унинг методологиясига турлича баҳо берганлар.


    Мақолада мазкур ёндашувлар кўрсатиб ўтилган. Ибн Синонинг теологик масалаларга мантиқий ёндашув услубини ўрганиш ҳозирги кундаги ислом фалсафасига оид муҳим тадқиқотлардандир. Чунки дин ва фалсафа син­тези масаласи ҳозирги давргача баҳсли масала бўлиб келмоқда. Ибн Синонинг тафаккур маҳсули ҳозирги давргача инсон ақлининг чегара билмас сарҳадлари намунаси бўлиб хизмат қилмоқда.

    66-74
    32
    3
    23-06-2026
  • ХIХ АСР ОХИРИ – ХХ АСР БОШЛАРИДА ЎРТА ОСИЁ-ҲИЖОЗ ҲАЖ ЙЎЛЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА СИЁСИЙ АҲАМИЯТИ

    Muzaffarkhon JONIYEV (Muallif)

    Ислом динида мусулмонлар учун фарз амаллардан бири имконияти бўлганда Маккага бориб ҳаж қилишдир. Макка ва Мадинага ҳаж қилиш Ўрта Осиё мусулмонлари учун анча мураккаб бўлган, улар ўз вақтида ҳаж ибодати­ни амалга ошириш учун машаққатли йўлларни босиб ўтишларига тўғри келган. Ўрта Осиё мусулмонлари асрлар мобайнида оғир йўл машаққатларига қарамасдан ҳаж зиёратини амалга ошириб келганлар. ХIХ аср охирларида Ўрта Осиёнинг Россия империяси томонидан мустамлака қилиниши ўлка мусулмонларининг ҳаж зиёратига ҳам таъсир этмасдан қолмади. Империя ҳукумати учун Туркистон ўлкаси мусулмонларининг ҳаж зиёратини назорат қилиш нафақат сиёсий жиҳатдан, балки иқтисодий томондан ҳам муҳим аҳамият касб этар эди.


    ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон мусулмонлари ҳаж зиёратига бориш учун асосан, Эрон ҳудуди­дан ўтувчи қуруқлик йўли, Афғонистон, Ҳиндистон ва Ҳинд океани орқали ўтувчи жанубий ва Истанбул орқали ўтувчи шимолий йўллардан фойдаланишган. Мақолада ушбу йўлларнинг ҳолати, транспорт нархлари, гузаргоҳ шаҳарлардаги ҳожихоналар, такялар ва меҳмонхоналар фаолияти таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада Россия империясининг Туркистон мусулмонларининг ҳаж зиёрати борасида олиб борган сиёсати, амалга оширилган маъмурий, тиббий чора-тадбирлар архив маълумотлари ва ХIХ аср охири – ХХ аср бошлари Туркистон матбуоти асосида тадқиқ этилган

    51-58
    20
    4
    23-06-2026
  • ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА МУСУЛМОН ОЛАМИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТГАН МУФАССИРЛАР

    Davronbek MAKHSUDOV (Muallif)

    Амир Темур ҳокимият тепасига келгач, барча соҳалар каби илм-фанда ҳам улкан ривожланишлар амалга оши­рилди. Таъкидлаш керакки, ушбу ривожланиш темурий ҳукмдорлари даврида ҳам давом эттирилди. Илм-фан негизида тафсир илми ҳам ривожландики, буни ўша даврда яшаган муфассирлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Бир нарсага алоҳида урғу бериш керакки, темурийлар жаҳон саҳнасига илм-фан ҳомийлари сифатида чиқдилар, улар улкан кутубхоналар, илмий мажлислар, мадраса ва мактабларга асос солдилар. Шу тарзда мўғуллар ҳукмрон­лиги даврида вайрон бўлган кўплаб илмий муассасалар яна қайтадан тикланди. Натижада мусулмон оламининг турли жойларида ўнлаб муфассирлар фаолият юритди. Улар мусулмонларнинг муқаддас манбаи бўлмиш Қуръони каримни илмий асосда тафсир қилдилар ва одамларга унинг талқинларини етказдилар. Айтиш керакки, бу давр­да темурийлар етиб бормаган ерларда ҳам илм-фан гуллаб яшнади. Эътиборли жиҳати шундаки, уларнинг ёзган асарлари бугунги кунгача ислом олимлари томонидан қайта-қайта ўрганиб келинмоқда. Мақолада ҳам XV асрда яшаган муфассирлар фаолиятига урғу берилган.


     

    31-42
    43
    4
    23-06-2026
  • Маҳмуд Замахшарий грамм атик мероси ва Мовароуннаҳр тилшунослик мактабини тадқиқ этишнинг долзарб масалалари

    Malika NOSIROVA (Muallif)

    Мақола ўрта асрларнинг машҳур тилшунос олими Маҳмуд Замахшарийнинг илмий фаолияти ва унинг тилшунослик мактабига бағишланган.

    79-83
    56
    5
    26-06-2026
  • ҚУРЪОНДА БАЁН УСЛУБИ

    Abdurashid ABDULLAYEV (Muallif)

    Қуръон ислом динининг асосий манбаси ҳисобланиб, ақида, шариат ҳукмлари, тарихий қиссалар ҳамда одоб-ахлоққа оид муҳим маълумотлар беради. Қуръоннинг баён услуби алоҳида ажралиб турадиган ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, ушбу мақолада мана шу ўзига хосликлар оятлардан келтирилган мисоллар орқали ёритиб берилган. Мақолада Қуръонда ишлатилган турли баён услублари ҳақида батафсил маълумотлар берилган.

    54-59
    30
    3
    25-06-2026
  • ИСЛОМДА НИКОҲНИНГ ТУГАТИЛИШ АСОСЛАРИ ВА УНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТЛАРИ

    Nigora YUSUPOVA (Muallif)

    Мақолада ислом ҳуқуқида никоҳни бекор қилиш шартлари ва унинг ҳуқуқий оқибатларининг мазмун-моҳияти, никоҳ бекор қилингандан кейинги томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг моҳияти, ўзига хос хусусиятлари ва ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий асослари таҳлил этилган

    48-53
    73
    5
    25-06-2026
101 - 125 from 125 << < 1 2 3 4 5 

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling