Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • Исломда илм ва имон категориялари нисбати хусусида

    Husain ХIDIRALIYEV (Muallif)

    Мақолада ислом динида илм ва имон категорияларининг ўзаро нисбати ўрганилади, ислом динида илм масаласи, илмни ўрганиш, илмни ривожлантириш, илм ва имон тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги ҳақида сўз юритилади. Бунинг учун Европанинг шарқшунос, исломшунос олимларидан М. Роденсон, А. Мрозек, Е. Фролова, Ж.Тимоти, А.Заринкуб, Б.Жонатан, Ш.Блэр, М.Букай ва америкалик олим Ф.Роузентал фикрларига ҳам мурожаат этилади. Масалан, америкалик олим Ф.Роузентал ўзининг «Илм тантанаси» китобида бу тушунчаларнинг ўзаро нақадар яқинлиги ва боғлиқлиги, ислом динида уларнинг бир-бирига зид эмас, аксинча, мувофиқ бўлиб,  ҳатто бир-биридан алоҳида тасаввур қилинмаслигини кўрсатиб ўтган.


    Шунингдек, мақолада мусулмон оламидаги машҳур аллома Имом Ғаззолийнинг «Иҳёу `улум ад-дин» («Дин илмларини жонлантириш») асарида мазкур масаладаги ўзига хос қарашлар, қатор илмий хулосалар атрофлича таҳлил қилинган. Мақолада ислом динида «илм» тушунчаси жуда муҳим ўринга эга бўлгани, ҳеч бир тарзда инкор қилинмагани ва ёмон муносабат билдирилмаганлиги очиб берилган. Бундан ташқари исломда илмларни «диний» ва «дунёвий» деб ўзаро ажратиш принципи мавжуд эмаслиги, балки фойдали, манфаат келтирадиган ёки фойдасиз, зарарли бўлган илмларгагина ажратиш принципи мавжудлиги, яъни инсониятнинг ҳақиқий, яъни ҳар томонлама:  ҳам маънавий, ҳам моддий тараққиёти, равнақи учун хизмат қиладиган илмлар исломда фойдали деб, қўллаб-қувватланиб келинганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. Шунингдек, илм ва имон мутаносиблиги масаласи доимо улуғ аждодларимиз диққат марказида бўлиб, ҳар бир даврда унинг ўзига хос талқинлари ва турли қирралари ўз ифодасини топганлигига эътибор қаратилган.

    12-22
    101
    4
    22-06-2026
  • ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ «ИЛМ» СЎЗИ ВА УНИНГ ТАРЖИМАЛАРИ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

    Bahrom DAMINOV (Muallif)

    Мақолада «илм» сўзи ва шу ўзакдан ясалган сўзларнинг Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги учта таржимаси ва тафсири: Абдулазиз Мансур, Алоуддин Мансур ҳамда Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан амалга оширилган таржималардаги вариантлари, улар ўртасидаги ўхшашликлар ва фарқлар ҳамда ушбу вариантлар ичидаги энг мосроқ қўлланган сўзлар қиёсий таҳлил қилинган. Таҳлилда Қуръони карим оятларига динимизнинг етук уламолари қилган тафсирлар, ўзбек тилининг изоҳли луғати, шунингдек уламоларнинг оятлар борасида билдирган фикрлари асосида қисқача мулоҳазалар юритилган. Илм сўзи Қуръони каримда жуда кўп маротаба такрорланган бўлиб, ушбу мақолада асосан уларнинг 4 таси атрофида мулоҳаза билдирилган. Улар: «Тоҳо» сурасининг 52, «Нисо» сурасининг 166, «Аҳзоб» сурасининг 63, «Шуаро» сурасининг 112-оятларидир. Зеро, ушбу ояти карималарнинг ўзбек тилидаги таржималарида ўзига хос фарқланишларни кузатиш мумкин. Таҳлилдан кўзланган асосий мақсад бир таржимани мақтаб, бошқасини қоралаш эмас, балки таржима вариантлари ичидаги аслиятга ҳам шаклан, ҳам маънан мосроқ келадиганини аниқлашдан иборат. Қиёслашда аввал аслиятнинг арабий матни келтирилади, унинг кетидан учта таржимоннинг берган вариантлари келтирилиб, сўнгра улар таҳлил қилинади.

    24-28
    67
    3
    26-06-2026
  • ИМОМ АД-ДОРИМИЙНИНГ ҲАДИС ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ

    Mahfuza ALIMOVA (Muallif)

    Ишнинг мақсади – Имом ад-Доримийнинг илмий-маънавий меросини таҳлил этиб, унинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссасини кўрсатишдан иборат. Мақолада алломанинг “Сунан” асари манбашунослик нуқтаи назаридан тадқиқ қилиниб, унинг IX аср ҳадис илми ривожидаги ўрни ва аҳамияти ёритилган.


    Мақолада IX асрда Мовароуннаҳр ва Хуросондан етишиб чиққан буюк муҳаддислар қаторида Имом ад-Доримий ҳам саҳиҳ ҳадисларни саралаш, асарлар яратиш бўйича ислом оламида етакчи ўринни эгаллагани таҳлил қилинга. Шунингдек, унинг ҳадис илми борасидаги илмий мероси атрофлича ёритилиб, “Сунан” асари таркибига киритилган 15 та уч ровийли ҳадислардан ташкил топган “ас-Сулосиййот” асарига доир маълумотлар тадқиқ этилган.

    109 - 116
    33
    59
    28-06-2026
  • ХI-XII АСРЛАРДА ХОРАЗМДАГИ СИËСИЙ ҲОЛАТ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТ

    Raziya MATIBAEVA (Muallif)

    Ушбу мақолада XI–XII асрларда Хоразм Марказий Осиёдаги илм-фан ва маданиятнинг йирик марказларидан бирининг ижтимоий-сиёсий, маърифий-маданий жараёнлари тарихи манба ва тадқиқотлар асосида тадқиқ этилган. Шу даврда кўплаб буюк олимлар фаолият юритганлар. Улар қаторида Абу Саҳл ал-Масиҳий (ваф. 977-1011 й.), Ибн Мискавайҳ (ваф. 1030 й.), Абу Райҳон ал-Беруний (973-1048), Абу Наср ибн Ироқ Жаъдий (ваф. 1036 й.), Абу-л Хайр Ҳаммор (941-1048), Абу Али ибн Сино (980-1037) каби буюк алломалар илм-фаннинг турли соҳаларида фаолият олиб борганлар.


    Буюк Ипак йўли устида жойлашган, йирик тамаддун ўчоқларидан бири, Маъмун академияси ватани – Хоразм қадимдан илмий-маърифий ва маданий марказлардан бири бўлган. «Маъмун академияси» тасодифий ва ўткинчи ҳодиса эмас, балки у Хоразмдаги ижтимоий ҳаёт, иқтисодий ва маданий кўтарилиш ҳамда сиёсий барқарорликнинг инъикоси эди. Хоразмдаги бу илмий уюшма  ўша даврдаги катта илмий марказ саналган. Шу боис ҳам илм аҳллари ўзларининг ҳар томонлама билимларини ошириш ва муҳим диний-ижтимоий масалаларни ҳал қилишга хизмат қилувчи асарларини ёзишга муваффақ бўлдилар.


    X асрнинг охири XI асрнинг бошларида Хоразмдаги сиёсий осойишталик, мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий турмушидаги юксалиш ҳамда хоразмшоҳ маъмунийларнинг илм аҳлига бўлган ҳурмат-эътибор, меҳр-муруввати ўша даврнинг энг машҳур ва кўзга кўринган олимларининг Гурганчда тўпланишига сабаб бўлган. Шу даврда ҳукмронлик қилган хоразмшоҳлар мамлакат илм-фани ривожи учун катта ҳисса қўшдилар.


    Хоразмнинг милоддан аввалги II минг йилликдан бошлаб ушбу минтақадаги йирик маданият марказларидан бири бўлиб келгани боис, Араб халифалиги бу ерни забт этиб, имкон қадар кўпроқ ўз тасарруфида сақлашга ҳаракат қилган. Аммо XII асрда Хоразм Бағдод халифалигига қарашли ерлардан ҳисобланса-да, Мовароуннаҳрда ўзининг кучли таъсирига эга эди. Бунда хоразмшоҳларнинг ўрни таъсирли бўлди.


    Мақолада Хоразмшоҳлар тарихида фақат ўзининг манфаатларини ўйлаб, жамиятнинг фикри билан мутлақо қизиқмайдиган ва бу ҳақда бош қотирмайдиган, халқнинг аҳволига ачинмайдиган, узоқни кўра олмайдиган айрим иқтидорсиз давлат бошлиқлари фаолияти оқибатида мамлакат гирифтор бўлган аянчли тарихий факт ва маълумотлар ҳам ёритилган.

    4-13
    30
    3
    17-07-2026
  • ТОЖУ-Ш-ШАРИА – УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД ФАОЛИЯТИ ВА УНИНГ “МУХТАСАРУ-Л-ВИҚОЯ” АСАРИ

    Nematullo NASRULLAEV (Muallif)

    Бухоронинг уч минг йилдан ортиқ тарихи давомида яшаб ўтган кўплаб маърифат дарғаларининг ибратли ҳаёт йўли, хулқ одоби, касбкори, илм-маънавияти, иймон-эътиқоди ҳақида ҳали етарлича маълумотларга эга эмасмиз. Мўғуллар босқини натижасида Бухоронинг хароб этилиши шаҳардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, илм-фан ва маданиятга ўз таъсирини ўтказди.


    Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Тожу-ш-шари’анинг айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келган фаолияти ва ва ўша давр тарихий жараёнларни тадқиқ этилган. Бу даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қирмитий каби турли ботил оқим вакилларининг таъсири кучайган эди.Ўз даврида алломаталабаларга ибодат масалаларини енгил ва тез қабул қилиб, уни мустаҳкам ўзлаштиришга интилган. Чунки, мўғуллар даврида илм-маърифатнинг сусайиши одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар ўз анъаналари ва урф-одатларга содиқ туриб, халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга интилишган.


    Айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ ва мукаммал асарларга эҳтиёж мавжуд бўлган. Бу асар ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишда эди. Олимнинг “Мухтасарул Виқоя” асари пухта, аниқ ва лўндалиги билан шуҳрат қозонган.


    Муаллиф асарини ёритишда қисқаликка интилиб, фиқҳий масалаларни ўзига хос равишда осон услубда тушунтирган. Натижада талабалар уни қулай ва тез ўзлаштирган. Ҳанафий мазҳаби қоидаларига амал қилиб ёзилган ушбу асар, ўзидан аввал ёзилган манбаларни тўлдириши билан аҳамиятлидир.


    Мақолада Мовароуннаҳр ва унинг қатор шаҳарлари хусусан, Бухоро шаҳрининг XIII-XIV асрлардаги ижтимоий-маданий муҳити, Убайдуллоҳ ибн Масъуд илмий-маънавий мероси,фақиҳнинг “Мухтасару-л-Виқоя” асари матни, унга ёзилган шарҳлар, ҳошиялар ва таржималари таҳлил қилинган. Шунингдек, асарнинг минтақа илмий муҳити учун таъсири, таълим тизимидаги ўрни, аҳли илм ва омма орасидаги аҳамиятига урғу берилган.Муаллиф ўз даврининг етук олими бўлиб, фиқҳий масалаларни чуқур билган ва уларни илмий таҳлил қилиш қобилияти ва услублари ўрганилиб, таҳлил этилган.

    10 - 21
    35
    6
    06-07-2026
  • САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙ – ИККИНЧИШАРҚ РЕНЕССАНСИ ҚОМУСИЙ ОЛИМИ

    O‘ktam PALVANOV (Muallif)

    Темурийлар сулоласининг асосчиси соҳибқирон Амир Темур (1336–1405) Марказий Осиё ва унга қўшни бўл­ган юртларни бирлаштириб, салтанат пойтахти – Самарқандга забт этилган барча ҳудудлардан машҳур олимлар ва халқ хўжалигининг турли соҳаларига оид мутахассисларни жалб этган ва уларга фаолиятлари учун қулай шароитларни яратиб, алоҳида эътибор қаратган. Чунки у ўз замонасининг билимдон ҳукмдорларидан бўлиб, мамлакатни ривожлантиришда илм-фаннинг муҳим аҳамият касб этишини яхши тушуниб, олимларга алоҳида эҳтиром кўрсатган. Натижада, турли илм соҳалари бўйича дунёвий ҳамда диний илмларни пухта эгаллаган му­тафаккирлар етишиб чиққан. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан эса, таълим ва илм-фан тараққий этиб, Шарқда «Иккинчи Ренессанс» юзага келган. Дарҳақиқат, бу жараёнларда қомусий олимлардан бири, фаолияти асосан Мовароуннаҳр шаҳарлари, хусусан, Самарқандда, соҳибқирон Амир Темур саройида ўтган аллома Саъдуддин Тафтазоний алоҳида мавқега эга. Алломанинг тўлиқ исми Масъуд ибн ал-Қози Фахруддин Умар ибн ал-Мавло ал-Азим Бурҳонуддин Абдуллоҳ ибн ал-Имом ар-Раббоний Шамс ал-Ҳаққ, ад-Дин ал-Қорий ас-Самарқандий ал-Ҳаравий ат-Тафтазоний ал-Хуросоний ал-Ҳанафий бўлиб, у Хуросоннинг Насо (ҳозирги Туркманистон, Аш­хабод) шаҳридаги Тафтазон қишлоғида туғилган. У наҳв, сарф, маоний, баён, усул ал-фиқҳ ҳамда фуруъ ал-фиқҳ (ҳанафий ва шофиий), мантиқ, ақида, тафсир, геометрия, астрономия ва бошқа шу каби илм соҳалари бўйича йирик олим бўлиб, бугунги кунгача элликдан ортиқ асарлари мавжудлиги аниқланган. Ушбу мақолада мазкур қомусий олим фаолияти ва илмий мероси ҳақида сўз юритилади.

    27-36
    123
    8
    23-06-2026
  • ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА МУСУЛМОН ОЛАМИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТГАН МУФАССИРЛАР

    Davronbek MAKHSUDOV (Muallif)

    Амир Темур ҳокимият тепасига келгач, барча соҳалар каби илм-фанда ҳам улкан ривожланишлар амалга оши­рилди. Таъкидлаш керакки, ушбу ривожланиш темурий ҳукмдорлари даврида ҳам давом эттирилди. Илм-фан негизида тафсир илми ҳам ривожландики, буни ўша даврда яшаган муфассирлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Бир нарсага алоҳида урғу бериш керакки, темурийлар жаҳон саҳнасига илм-фан ҳомийлари сифатида чиқдилар, улар улкан кутубхоналар, илмий мажлислар, мадраса ва мактабларга асос солдилар. Шу тарзда мўғуллар ҳукмрон­лиги даврида вайрон бўлган кўплаб илмий муассасалар яна қайтадан тикланди. Натижада мусулмон оламининг турли жойларида ўнлаб муфассирлар фаолият юритди. Улар мусулмонларнинг муқаддас манбаи бўлмиш Қуръони каримни илмий асосда тафсир қилдилар ва одамларга унинг талқинларини етказдилар. Айтиш керакки, бу давр­да темурийлар етиб бормаган ерларда ҳам илм-фан гуллаб яшнади. Эътиборли жиҳати шундаки, уларнинг ёзган асарлари бугунги кунгача ислом олимлари томонидан қайта-қайта ўрганиб келинмоқда. Мақолада ҳам XV асрда яшаган муфассирлар фаолиятига урғу берилган.


     

    31-42
    43
    4
    23-06-2026
  • ДУНЁВИЙЛИК ВА ДИНИЙЛИК МАСАЛАСИГА АУТЕНТИК ЁНДОШУВ: МИРЗО УЛУҒБЕК ВА АЛИ ҚУШЧИ МИСОЛИДА

    Jakhongir TOKHIROV (Muallif)

    Ўрта асрлар Ғарбида черковнинг илм-фан тараққиётига жиддий қаршилик кўрсатгани ва олимларнинг инквизиция қилингани ҳамда маърифатпарварлик ҳаракатининг ҳосиласи ўлароқ Ғарбий Европада ҳар қандай диндан безиш, динийликни бутунлай инкор этиш ғояси асосида атеизм, индифферентизм ва секуляризм ғоялари шакл-ланди.


    Диний қадриятларга нисбатан агрессив атеистик мафкура тузуми даврида дунёвийлик ва динийлик бир-бирига қарама-қарши қўйилди. Ҳозирда эса ривожланган демократик давлатларда бундай қараш тамомила ўзгарган.


    Секуляризм динийликка зид қўйилмайди, ҳеч бир эътиқод инкор этилмайди, балки ҳар қандай диний эътиқодга табиий-ижтимоий феномен сифатида қаралади, миллати ва фуқаролигидан қатъи назар барча учун виждон эркинлиги қонун билан кафолатланган.


    Мусулмон Шарқида, хусусан, Мовароуннаҳрда фаолият олиб борган олимлар дунёвий ва диний илм-фан соҳаларида, уларни бир-бирига зидлаб қўймай ижод қилиб асарлар ёздилар. Бу ижод маҳсули олимнинг яхлит бир онги, тафаккури, қалбининг ҳосиласи эди. Улар дунё илм-фанида устоз бўлишди, уларнинг ўлмас, завол билмас асарлари бугунги жаҳон илм-фани тараққиётига асосий замин бўлди.


    Мақолада олимлар ижоди ва уларнинг асарларини илмий тадқиқ қилиш жараёнида аутентик ёндошув таклиф этилиб, Мирзо Улуғбек ва Али Қушчи мисолида таҳлил қилинган.

    130 - 137
    12
    4
    28-06-2026
  • ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИДА ИРФОН ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

    Zamirakhon ISAKOVA (Muallif)

    Мақолада ирфон тушунчасининг мазмуни ва моҳияти, ирфон аҳлининг борлиқ, билиш, комил ахлоқ, маънавият ва маърифат, ижтимоий ривожланиш, илм-фан ҳақидаги қарашлари Шарқ фалсафий тафаккури ривожида салмоқли ўрин эгаллаган мутафаккирларнинг қарашлари билан муштараклиги, ирфоний билимларнинг янгича таснифи ҳамда унга тегишли тасаввуфий-ирфоний манбалар асосида очиб берилган.


    Ирфоний адабиётларнинг Шарқ халқлари ижтимоий-маънавий ҳаёти, илм-фан, маданият, адабиёт ривожига ижобий таъсир кўрсатгани ҳамда умуминсоний маданиятнинг таркибий қисмига айлангани илмий билишнинг объективлик, интерпретация, тарихийлик, мантиқийлик, ворисийлик, тизимлилик, герменевтика, қиёсий таҳлил усуллари асосида тадқиқ этилган.


    Ирфон руҳий-маънавий покликни талаб этадиган мураккаб ҳодиса сифатида бир тарафдан, диний илмларни мужассам этса, иккинчи тарафдан, динда диннинг моҳиятини ифодалайди. Дин билан ирфон илми моҳият ва ҳодиса, мазмун ва шакл муносабатлари каби мураккаб ва бир-бирига ўзаро боғлиқ ҳодиса, яъни ислом дини минг йилдан ортиқ тарихи давомида мусулмон халқларнинг имон-эътиқоди билан бирга ҳаёти ва тафаккур тарзи, маънавиятининг ажралмас қисмига айланган. Шу билан бирга, тасаввуф таълимотининг таркибий қисми ирфон ҳам асрлар оша динни фаоллаштирувчи, жонлантирувчи функцияни бажарган. Ирфон илми қадимдан турли шакл ва номлар билан аталиб, илоҳиётшунослик ва диний манбаларда турлича талқин этилган.


    Ирфоний илмларнинг иерархик таснифи шариат, тариқат, маърифат асосида тушунтирилиб, ирфон илмининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, ирфон аҳлининг жамиятдаги фаоллиги диний анъаналар интеграциясига йўл очгани, тариқат аҳли ўртасидаги жипслик, биродарлик, альтруизм, жавонмардлик каби фазилатлар орқали жамиятни соғломлаштириш ва ахлоқий етукликка эътибор қаратилгани, орифлар ахлоқий талаб ва меъёрларни худосеварлик ва баркамоллик тушунчалари билан уйғунлаштириб, амалиётда қўллаш билан бирга, юксак ахлоқий тамойил ва меъёрларни ўз фаолиятларида намоён этганлари объектив баҳоланган.


    Тасаввуф аҳлининг инсоният маънавий камолоти ва ақлий салоҳияти баркамоллиги учун хизмат қиладиган бебаҳо ирфоний асарларининг бугунги кунда ҳам ахлоқий меъёрларни жамиятни тузатиш, ҳар тарафдан бостириб келаётган ижтимоий зарарли хавфларнинг олдини олиш, глобал жараёнларга маърифат билан ёндашиш, бунинг ортидан башариятни, шу орқали дунёни ворисийлик мезони асосида такомиллаштиришдаги муҳимлиги, шу асосда, тасаввуфий-ирфоний асарлар таржималарини амалга ошириш орқали ёшларнинг тарихий хотирани англашларига доир янги парадигмал ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги илмий асосланган.

    55 - 65
    18
    9
    06-07-2026
  • ДИНИЙ МАВЗУДАГИ МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ЭКСПЕРТИЗАСИДА ИСЛОМ ИЛОҲИЁТИНИНГ РАЦИОНАЛИСТИК УСЛУБЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

    Gulchakhra TULEMETOVA (Muallif)

    Мақола замонавий диншунослик ва теология эксперт амалиётининг методологик жиҳатларига бағишланган. Бу соҳа миллий диншунослик учун нисбатан янги бўлгани сабабли диншунослик экспертизасининг методологияси, концептуал ва терминологик аппаратига оид кўплаб масалалар ҳали ишлаб чиқилмаган. Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига унинг услубий базасини яратиш бўйича вазифалар ҳали киритилмаган. Жаҳон диншунослигида уни шакллантиришга уринишлар якунига етмаган ва диншунослик экспертизасини ўтказиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги мунозаралар доирасида унинг ўта зарурлигидан тортиб, диншунослик экспертизасини инкор этишгача бўлган турлича фикрлар тезкор аниқланиши зарур.


    Ислом илоҳиёти рационалистик услубларининг тараққиёти тарихи ва диншунослик экспертизасини ўтказиш жараёнида диний мазмундаги материалларни ўрганишнинг замонавий амалиётини қиёсий таҳлил қилиш бир қатор муаммоларни аниқлаш имконини берди. Ушбу тадқиқот уларни ҳал этишга қаратилган.


    Мақоланинг мақсади юқоридаги муаммоларнинг икки жиҳати: 1) диншунослик экспертизасининг тадқиқот босқичида “дунёвий ва диний билимларнинг ўзаро уйғунлиги” тамойилидан фойдаланиш; 2) диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизасидан ўтказишда фойдаланиш мақсадида ислом илоҳиётининг рационалистик услубларини ўрганиш билан боғлиқ услубий ва амалий масалаларни аниқлашдан иборат. Шунингдек, аниқ ечимлар таклиф этишни мақсад қилган.


    Ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун мақолада, биринчидан, Шарқ ва Ғарб шарқшунослари ҳамда исломшунос олимларнинг “дунёвий ва диний билимларнинг уйғунлиги” тамойилини қўллашни ҳисобга олган ҳолда, “илм”, “фан” ва “дин” тушунчаларига илмий ва теологик ёндашувлар нуқтаи назаридан таъриф бериш ҳақидаги фикрлари умумлаштирилган. Иккинчидан, каломнинг ўрта асрлардаги рационалистик услублари, Имом Бухорий асарларидаги ҳадислар ишончлилигини аниқлаш усуллари ҳам, замонавий нарратив услублар ҳам таҳлил қилинган; учинчидан, диншунослик экспертизасининг тадқиқот босқичида “дунёвий ва диний билимларнинг уйғунлиги” тамойилидан фойдаланиш амалиётига услубий баҳо берилган, экспертлар – диншунослар ва илоҳиётшуносларга услубий тавсиялар келтирилган.


    Тадқиқотда исломий мазмундаги материаллар экспертизаси бўйича шахсий хулосаларнинг умумий диний контент тадқиқотларига мувофиқлигини исботлаш учун индукция усули қўлланилган. Бу ҳолатда мувофиқлик илмий услубнинг универсаллиги ва дунё динлари ҳақидаги хулосаларни қамраб олиши билан боғлиқ. Қиёсий ва контент-таҳлил, тарихийлик, тизимлилик, комплекс ёндашув усулларидан фойдаланилган.


    Диншунослик ва илоҳиётшунослик ёндашувларининг комплекс таҳлили натижасида экспертлар – диншунослар ва илоҳиётшуносларга диний мазмундаги материалларни экспертизадан ўтказиш жараёнида ўз соҳасига хос тадқиқот тамойилларига амал қилиш имконини берувчи амалий тавсиялар таклиф этилмоқда.

    27-40
    27
    3
    23-07-2026
  • ҲАДИС  РОВИЙЛАРИГА  БАҒИШЛАНГАН АСАРЛАР

    Doniyor MURATOV (Muallif)

    Ҳадис илми ислом илмлари ичида энг мууим соуалардан бири бўлиб, Пайгамбаримиз Мууаммад (с.а. в)дан ривоят қилинган сўзчар, амаллар ва тасдиқларни ўрганиш ва уларнинг сауиулигини аниқлаш билан шугулланади. Бу борада ровийлар - уадисларнинг бизгача етиб келишида асосийурин тутувчи шахслардир. Шунинг учун уламолар ровийларнинг уаёти, илмий салоуияти ва ишончлилик даражасини чуқур ўрганишга катта эътибор қаратганлар. Ҳадис ровийлари уақида ёзилган асарлар айн ан шу мақсадда яратилган бўлиб, уларда ровийларнинг ишончлилиги, ривоятларининг тўгрилиги ва уларга бериладиган бауо тўгрисида маълумотлар жамланган.
    Бу асарлар турли йўналишларда бўлиб, улар ичида ровийларнинг ишончлилик даражасини бауоловчи «илм ар-рижол» китоблари, ровийларнинг таржимаи уолини ёритувчи «табақот» асарлари ва ровийлар уақида танқидий маълумотлар таудим зтувчи «жару ва таъдил» китоблари алоҳида ўрин тутади. Бу китоблар ислом илмларида катта аҳамият касб этади ва уламоларга сауиҳ ҳадисларни заиф ҳадислардан ажратиш имконини беради. Бундан ташқари, уадис ровийлари уақида ёзилган асарлар фауатгина диний илм эмас, бачки тарихий ва ижтимоий манбачар сифатида уам катта ауамиятга зга. Улар орцачи ислом цивилизацияси ривожини ўрганиш, ровийларнинг жамиятда тутганўрнини таулил қилиш ва уларнинг илмга қучиган уиссасини англаш мумкин.
    Ушбу мақолада уадис ровийларига багишланган асарларнинг турлари, машуур муаллифлари ва уларнинг мууим асарлари таулил қилинади. Шунингдек, мазкур асарларнинг уадис илмлари ривожига уандай таъсир кўрсатгани, уларнинг уозирги кунда уам ауамиятли эканлиги уақида маълумот берилади. Ҳадис илмлари ислом илмлари ичидаги энг мураккаб соуалардан бири бўлгани учун, ровийлар уақида ёзилган асарлар уларни чууурроу тушунишга ёрдам беради ва уадисларнинг уақиқийлигини аниулашда асосий манбалардан бири бул и б хизмат қилади.

    46-54
    81
    12-05-2026
  • ИБН ХАЛДУН АСАРЛАРИДА ДИН ВА ЖАМИЯТ МАСАЛАСИ

    Lazizakhon ALIDJANOVA (Muallif)

    Ибн Халдун диний ва дунёвий илмлар уйғунликда ёритилган ноёб асарлар яратган улуғ олимлар сирасига киради. Унинг тўлиқ исми – Абдураҳмон Абу Зайд ибн Муҳаммад Ибн Халдун (туғ. 1332, Тунис/ваф. 1406, Қоҳира) — араб тарихчиси ва файласуфи. Ибн Рушднинг издоши ҳисобланиб, 1349-1375 йилларда Тунис, Фес, Ғарнота, Бужжойа (Жазоирда) ҳукмдорлари саройида юқори лавозимларда ишлаган. 1382 йил Мисрга келиб, мударрислик қилган. Ибн Xалдун Дамашқ шаҳрининг Амир Темурга топширилиши шартлари ҳақида музокара олиб борган делегация таркибига кирган. Шу тариқа Ибн Xалдун Амир Темур билан шахсан суҳбатлашишга мушарраф бўлган. Ибн Халдуннинг далолат беришича, Амир Темур ундан Мағриб мамлакатлари, унинг манзиллари ва шаҳарларини батафсил баён қилиб беришни сўраган. Ибн Xалдун Амир Темур ташқи сиёсий фаолиятига нисбатан шахсий қарашидан қатъи назар, Соҳибқирон шахсига муносиб баҳо берган. У Амир Темурнинг ҳарбий тарих соҳасидаги теран билимидан ҳайратга тушган, уни «мунозара-баҳсларни яхши кўрадиган ўткир заковатли ва теран зеҳнли инсон», – деб таърифлаган. Унинг асосий асари: «Китоб ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби», 1370) бўлиб, Ибн Xалдун жамият тараққиёти хусусида ўз фикрларини ҳамда Шарқ мусулмон халқлари (хусусан, Мағриб) тарихини баён қилган. Ибн Халдуннинг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашларини ўрганиш, ҳозирги замон тарих фалсафасида муҳим аҳамиятга эга. Мақола учун Ибн Халдун диний-маърифий фалсафасининг асосий жабҳаларини тавсифлаш, унинг тарих, жамият, давлат, бошқарув, ҳокимият, дин ва бошқаларга нисбатан ёндашувларини ҳамда уларнинг диний тажрибалар билан боғлиқликларини аниқлашга қаратилган дунёқарашларини ойдинлаштириш ҳамда олимнинг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашларига диний фаолият доирасида қараш кабилар мақсад қилиб қўйилди. Унда Ибн Халдун фаолиятидаги диний-фалсафий ва ижтимоий-сиёсий жабҳаларни намоён этиш ва шу тавсифдаги муаммолар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган.

    34 - 43
    57
    8
    27-06-2026
  • НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ «РИЁЗАТ АЛ-АХЛОҚ» АСАРИ – АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ БОРАСИДА МУҲИМ МАНБА

    Bekzodbek MUXTAROV (Muallif)

    Ахлоқ, одоб тушунчалари инсоният тарихида азалдан мавжуд бўлиб, бу тушунчалар инсон камолоти ва шахсияти шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Дунё тарихида бу мавзуга оид кўплаб асори-атиқалар, асарлар, китоблар, моддий ва маданий ёдгорликларни учратиш мумкин. Айниқса, шарқ халқлари тарихида бундай манбалар жуда кўплаб топилади. Уларда инсон руҳий тарбияси ва ахлоқий камолоти бош ғоя саналиб, унинг асосини тасаввуф илми ташкил этади. Бу илм ислом илмлари орасида алоҳида илм соҳаси сифатида дастлаб IX–XI асрлар­да зоҳидлик мактаби кўринишида шаклланган бўлса, XII–XIII асрларга келиб эса унинг асосий тартиб ва қоидалари ишлаб чиқилган тасаввуф тариқатлари кўринишида юзага келди. Шунингдек, тариқат вакиллари томонидан руҳий таълим ва тарбия борасида кўплаб асарлар таълиф этилди.


    Айнан шу XII асрда ёзилган инсон таълим-тарбияси ва руҳий камолотига бағишланган асарлардан бири алло­ма Носируддин Абулқосим Самарқандий (ваф. 556/1161й.) нинг «Риёзат ал-ахлоқ» (Ахлоқий тарбия) асаридир. Бу асар ахлоқ тарбиясига оид муҳим манба бўлиб, унда одоб ва ахлоқ тушунчалари, ахлоқий тарбиянинг моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилади. Асар икки қисмга ажратилиб, улар ахлоқ ва одоб бўлимлари бўлиб, одоб бў­лимида ижтимоий муносабатларда амал қилиниши лозим бўлган одоб қоидалари баён этилади. Ахлоқ қисмида эса яхши ва ёмон ахлоқ нормалари ҳақида бирма-бир сўз боради. Шунингдек, ахлоқ нормалари араб алифбоси тартибида бирин-кетин келтирилади.


    Ушбу мақолада «Риёзат ал-ахлоқ» асари ва унинг манбашунослик таҳлили, унда келтирилган ахлоқ, одоб ва ахлоқий тарбия тушунчаларининг мазмун-моҳияти, шунингдек, асарда мавжуд тасаввуфий-ахлоқий тушунчалар­нинг тарбиявий аҳамияти ва уларнинг бугунги кундаги ўрни тарихий, қиёсий-таҳлилий методлар асосида тадқиқ этилган

    90-95
    18
    2
    28-06-2026
  • ТЕМУРИЙЛАР  ТАРИХИДА  ШОҲРУХ МИРЗОНИНГ  МАЪНАВИЙ  СИЁСАТИ  ВА ТАСАВВУФГА  МУНОСАБАТИ

    Mas’udxon ISMOILOV (Muallif)

    Темурийлар сулоласи тарихида Шоҳрух Мирзо шахсияти маънавий юксалиш, илм ва ирфон тараққиёти билан юксак баҳоланади. Унинг ҳукмронлиги даврида (1409-1447) Хуросон ва Мовароуннаҳрда тасаввуф мактаблари давлат ҳимоясида фаолият юритган, суфийлар эса жамиятнинг маънавий камолотини таъминловчи етакчи зотлар сифатида қадрланган. Шоҳрух Мирзо тасаввуфни фацат диннинг бир бўлаги эмас, балки жамият ва давлат бошцарувидаги қалбий ва ахлоқий асос деб қабул қилган. Бу даврда Шоҳрухнинг маънавий сиёсатида суфийлик мактаблари, тариқатлар ва уларнинг етакчиларига муносабат давлат сиёсатининг бир бўлагига айланган эди.
    Шоҳрух Мирзо уз отаси Амир Темурнинг дин ва тасаввуфга нисбатан сақланиб келган эҳтиромини давом эттирибгина қолмасдан, у ни янада мустаҳкамлади. Амир Темур ўз вақтида шайхларга улкан ҳурмат кўрсатган бўлса, Шоҳрух бу анъанани давом эттириб, тасаввуф аҳлини давлат ҳимоясига олди. У суфийларга моддий ёрдам кўрсатиш, хонақоҳлар ва мадрасалар қуриш, уларни вацфлар билан таъминлат каби ишларга ачоҳида эътибор қаратган. Шунингдек, Шоҳрухнинг угли ва валиаҳди Мирзо Улугбек ҳам Нақшбандияга нисбатан ҳурматни сақлаган, ҳарчанд унинг диққати асосан илм-фанга қаратилган бўлса-да, диний ва маънавий муҳитга бефарқ бўлмаган.
    Бу муҳитда Хожа Алоуддин Аттор, Хожа Муҳаммад Порсо. Яъқуб Чархий, Мир Сайид Шариф Ҳиравий ва Хожа Аҳрор Валий каби шайхлар фаолият юритиб, халқнинг маънавий камолоти, ватанпарварлик ва ихлос асосидаги тарбияси билан машгул бўлганлар.
    Мақолада мазкур зотларнинг таълимотлари ва жамиятда тутган ўрни таҳлил этилган. Мақомот ва маноқиб асарлари орқали тасаввуфнинг қалб тарбиясига оид гоялари, “суҳбат билан иршод ”, “халқ ичра халқ билан ” каби шиорлар замиридаги фалсафа очиб берилган.
    Мақола тасаввуфни ўтмишда қолган тажриба сифатида эмас, балки бугунги инсонучун ҳам йўл ва нур, поклик ва мувозанат манбаи сифатида кўрсатишни мақсад қилган. Шоҳрух даври маънавий меросини -қалбларга сукунат ва ҳаётга мазмун бахш этадиган тирик анъана дейиш мумкин.

    15-23
    54
    6
    14-05-2026
  • АБУ ҲАФС НАСАФИЙ “АТ-ТАЙСИР ФИ ИЛМИТ-ТАФСИР” АСАРИНИ ТУРКИЯНИНГ “СУЛАЙМОНИЯ” ФОНДИДАГИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ

    Abdushukurjon MURATOV (Muallif)

    Ўзбекистон қадимдан дунёнинг илм-маърифат ва маънавият ривожланган  минтақаларидан ҳисобланган. Унинг тарихи ва мамлакат қўлёзма фондларида сақланаётган юз минглаб асарлар бир томондан аждодларнинг нақадар илм-маърифатга катта аҳамият қаратганларидан далолат қилса, иккинчи жиҳатдан ушбу минтақадан олимларнинг кўплаб етишиб чиққанлигига гувоҳлик беради. Юртимиз фондларида сақланаётган қўлёзма асар-ларнинг катта қисми ислом илмлари, хусусан, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақида, балоғат, мантиқ, араб тилшунослигига оид ҳисобланади. Шундай қўлёзмалардан бири Абу Ҳафс Умар Насафий (467-537/1074-1142 йй.)нинг “Ат-тай-сир фи илмит-тафсир” асаридир. Қўлёзма тафсир илмига бағишланган бўлиб, беш жилддан иборат. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фон-дида ушбу асарнинг еттита қўлёзма нусхаси сақланади. Ушбу манбалар илмий нуқтаи назардан таҳлил қилиб чиқилганда, улар тўлиқ ҳолатда бизгача етиб келмагани аниқланди. “Ат-тайсир фи илмит-тафсир” асарининг қўлёзма нусхалари нафақат юртимизда, балки дунёнинг кўплаб фондларида сақланади. Жумладан, Туркиянинг қўлёзмалар сақланадиган фондларида биз сўз юритаётган асарнинг етмиш иккита нусхаси бўлиб, улар бошқа жойдаги нусхалардан анчагина яхши ҳолатда сақланган. Қуйида Туркиянинг “Сулаймония” қўлёзма фондида сақланаётган “Ат-тайсир фи илмит-тафсир” асарининг қўлёзма нусхалари ҳақида сўз юритилади.

    60 - 67
    27
    5
    27-06-2026
  • МАОНИЙ ИЛМИДА ГАП ВА УНИНГ ТУРЛАРИ

    Nigora MULLASODIQOVA (Muallif)

    Гап мавзуси ва унинг таснифи синтаксиснинг марказий масалаларидан биридир. Мазкур мақолада араб балоғат илмида гаплар таснифи араб наҳви ва ўзбек тилшунослиги нормалари билан солиштирилган. Ўзбек тили стилистикасида гап тузилиши ва ифода мақсадига кўра таснифланса, араб наҳвида қандай сўз билан бошланишига эътибор қаратилиши, маоний илмида эса гап шароит тақозосига кўра тасниф қилиниши турли мисоллар орқали очиб берилган. Маоний илмида гап тасниф қилинганда бошқа тилларда, хусусан, араб наҳвида ҳам ҳисобга олинмайдиган энг муҳим жиҳат – сўзловчининг мақсади ва тингловчининг ҳолати алоҳида таъкидланади. Маоний илмида гап воқеликка муносабатига кўра таснифланиши, хабарий гапларда сўзловчининг мақсади ва тингловчининг ҳолати муҳим омил деб қаралиши, иншоий гапларда эса воқеликда ўзгариш бўлиш, бўлмаслигига қараб гап турлари танланиши ҳақидаги маълумотлар келтирилган.

    71-75
    53
    5
    28-06-2026
  • МОВАРОУННАҲРДАГИ ИЛК ИЛМИЙ МАРКАЗЛАР (VII-X асрлар)

    Otabek MUKHAMMADIEV (Muallif)

    Мақолада Мовароуннаҳрдаги илк илмий марказларнинг ташкил топиши, Қутайба ибн Муслим Бухорони фатҳ қилгандан кейин 94/712 йилда Жума масжиди қурдириб, маҳаллий аҳолига Исломни ўргатишга замин яратилгани тадқиқ ва таҳлил қилинган. Шунингдек, маҳаллий аҳолига Абул Қосим Даҳҳок ибн Музоҳим Балхий каби олимлар томонидан Қуръон ва бошқа ислом илмлари ўргатила бошлангани, бу даврда мактаблар (куттоб) ҳам кенг тарқалгани, исломнинг илк даврларида ўқиш-ёзиш ўқитувчиларнинг уйларида ўргатилгани баён этилган. Кейинчалик, мактаблар Қуръон ўқиш, ақоид ва шеър каби асосий дарсларни ўз ичига олгани, ислом таълими ва тарбия фаолиятлари Макка даврида Дорул Арқамда бошлангани Мадинада Масжиди   Набавий қурилгандан кейин бу жараён тезлашгани, Мовароуннаҳрда қурилган илк жоме ва бошқа масжидлардан баъзилари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган ва тадқиқ қилинган.


    I/VII асрнинг охирига келиб Қутайба ибн Муслимнинг Мовароуннаҳрда доимий муваффақиятларга эришиши билан ҳудудда Исломнинг тарқалиши бошланган даврдан бошлаб илм марказлари сифатида танилган уламолар уйлари ўз хусусиятини доимий равишда сақлаб қолган. Шубҳасиз, III/IX асрнинг муҳим муҳаддислари бўлган Абд ибн Ҳумайд, Доримий, Бухорий, Термизий ва бошқа аҳли ҳадис имомларининг уйлари ҳам ҳадис дарслари кўп ўтказиладиган жойлардан эди. Худди шунингдек, Қорахонийлар даврида ҳам бу жойларда ҳадис ва бошқа турли соҳаларга оид мажлислар ўтказилгани ҳақида мисоллар келтирилган. Манбаларда аниқ қайд этилган уламолар уйларининг баъзиларига мисоллар келтирилади. Ҳадис ҳофизларидан ва “ал-Жомиъу-с-саҳиҳ” номли асар муаллифи Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр Бужайрий (в. 311/923), Сўғд ҳудудига қарашли Ҳушуфағн қишлоғидаги уйининг боғида илм талабалари билан (асҳоб) ҳадис дарслари ўтказгани ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинган.

    79-87
    12
    3
    20-07-2026
  • ТАСАВВУФДА МАЪРИФАТ ТУШУНЧАСИНИНГ АҲАМИЯТИ

    Nilufar M. TUYCHIEVA (Muallif)

    IХ аср бошларига кeлиб, тасаввуфнинг назарий асослари ишлаб чиқилди, суфийларнинг амалий руҳий-психологик машқлари, ўз-ўзини тарбиялаш ва чиниқтириш тадбир-усуллари шаклланди. Шу даврдан бошлаб тасаввуф алоҳида илм сифатида қарор топди.


    Тасаввуфнинг муҳим хусусиятларидан бири, фақат назарий жиҳат билан чекланиб қолмасдан тасаввуф тамойилларини тариқатлар йўли орқали амалий ҳаётда татбиқ этишидир. Чунончи, тасаввуф дастлаб амалиётга катта аҳамият берган зоҳидлик ҳаракатидан келиб чиққан. Тасаввуфнинг кўпгина масалаларини етарлича англаб олиш учун фақатгина назарий билим кифоя қилмайди.


    Мазкур мақолада тасаввуфдаги маърифат тушунчаси, руҳий камолот босқичлари, уларнинг даражалари, унга эришиш учун босиб ўтилиши шарт қилинган йўллар тадқиқ этилган. Руҳий комиликкка кириш босқичи иродат ва унинг якуни маърифат ҳақидаги тасаввуфий қарашлар ва тушунчалар таҳлил қилинган.


    Маърифатуллоҳ ва комиллик даражаси билан боғлиқ мақомлар масаласининг ёритилиши ҳақидаги олимларнинг фикрлари таҳлил қилинган. Тасаввуф алломаларининг руҳий камолот масаласига муносабатини ва комил тарбиянинг бугунги кундаги аҳамиятини муаллиф кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. Мутасаввифларнинг руҳий юксалиш шартлари ҳақидаги турли қарашлари муҳокама қилинган. Олимларнинг яшаган даври ва ижтимоий муаммоларга қараб, комиллик даражалари ҳам бир-биридан фарқ қилиб келган. Мана шу иллатларни бартараф этиш орқали фақатгина шахс камолоти эмас, балки жамият ривожи назарда тутилган.


    Мақолада комил инсон ҳақида кенг мушоҳада қилган олимлардан бири – Азизиддин Насафийнинг фикрлари ҳам ўз аксини топган. Насафий инсон имкониятларини чексизлигини таъкидлар экан унинг камолоти учун икки сифатни асос қилиб олади. Буларнинг бири ахлоқ, иккинчиси - ўзини таниш. Инсон ўзини таниш учун ахлоқ асосларини тўлиқ эгаллаган бўлиши керак ва шундагина у ўзини танийди. Ўзини таниган инсон Аллоҳни танийди. Ана шу даражага эришган инсонгина комил инсон ҳисобланади. Насафий назарида инсон ахлоқ билан безанган бўлиши мумкин лекин у ўзини танимаган бўлиши мумкин. Бундай одамларни комил инсонлар деб бўлмайди. Қачонки инсон ахлоққа безаниб ўзини-ўзи таниган тақдирдагина маърифатуллоҳга ва комиллик даражасига кўтарила олади ҳамда шундай тоифа инсонларни комил инсонлар деб аташимиз мумкин бўлади.  

    29-36
    9
    4
    18-07-2026
  • МИСРЛИК ТАРИХЧИ ТОЖУДДИН СУБКИЙ «ТАБАҚОТ АШ-ШОФИЪИЯ  АЛ-КУБРА» АСАРИДА ШОШ (ТОШКЕНТ) ОЛИМЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Фиқҳ – ислом ҳуқуқшунослиги соҳаси сифатида VIII-X асрларда шаклланди ва унинг методологияси вужудга келди. Фиқҳ илми мустақил ҳуқуқшунослик соҳаси сифатида ривожлана бориб, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига оид масалаларни қамраб олди. Бу жараён икки ярим аср давом этиб, ислом ҳуқуқшунослигининг шаклланишида “олтин аср” деб номланади. Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби олимлари ёзган асарлар туфайли ривожланган Ислом қонуншунослиги халқимиз маънавий­ҳуқуқий меросининг ажралмас қисми сифатида асрлар давомида Марказий Осиё халқлари ҳаётида муҳим омил бўлиб хизмат қилган.


    IX – XII асрлар Марказий Осиёда илм­фан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бинобарин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илм­фан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан.


    Мақолада мисрлик тарихчи Тожуддин Абу Наср Абдулваҳҳоб Субкийнинг “Табақот аш-шофиъия ал-кубра” номли асарида ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик фақиҳларнинг минтақа илмий марказларидаги фаолияти таҳлил қилинган.  Шунингдек, Шош воҳасида фиқҳ илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Бағдод каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда  фаолият кўрсатган олимлар  ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.

    4-11
    19
    1
    18-07-2026
  • УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД САДР АШ-ШАРИЪА АЛ-БУХОРИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФАҚИҲИ СИФАТИДАГИ ФАОЛИЯТИ

    Nematulloh NASRULLAEV (Muallif)

    Садр аш-шариъа фаолият Мовароун-наҳрда исломнинг қора доғли ва тартибсизликлар авж олган, олимлари қатл этилиб, китоблари ёқилган даврига тўғри келди. Ушбу мақоладаги мавзу манбашунослиги ва тарихшунослиги муаммолари Садр аш-шариъанинг ўз илми ва асарлари билан танилгани, Мотуридийлик ҳанафийлик йўлини маҳкам тутгани ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан оғир даврларда ҳам илмни ёйиш мақсадида ўз ҳаракатларидан асло тўхтамаган мумтоз бир мужтаҳид сифатида ўрганилиши билан боғлиқ. 


    Мовароуннаҳрда бу тартибсизлик қарийб юз эллик йил давом этди. XIV асрнинг биринчи ярми мана шу инқирозларнинг охирги даври бўлиб, бир томондан нисбий бўлса-да ривожланиш, иккинчи томондан меҳнаткаш оммани турли йўллар билан эзиш ортиб боргани кузатилди.


    Бугунги кунда Бухородан етишиб чиққан олимларнинг илмий маънавий меросини ўрганиш туфайли, минтақанинг илм-фандаги барча ютуқлари ўз исботини топмоқда. Тадқиқотларга кўра, бухоролик фақиҳларнинг самарали ижодлари туфайли минтақадаги маданий-маърифий анъаналар тўла сақлаб қолгани маълум бўлмоқда. Улар қолдирган илмий мерос аждодлар фаолиятини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ана шундай аждодлардан бири, Садр аш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуддир. Олим ўзининг сермаҳсул хизмати орқали ислом дини манбалари орасида ўчмас из қолдирди.


    Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг ижод фаолияти айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келганлиги шунингдек, ўша даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қарматий каби турли ботил оқимлар таъсири кучайгани учун муаллиф ёзма матнларни тасниф этишда енгил ва тез қабул қилиб, мустаҳкам ўзлаштириш услубларини инобатга олгани табиий. Чунки, мўғуллар даврида илм ва маърифатнинг сусайиши ҳатто одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин, Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар қадим анъана ва урф-одатларига содиқ туриб, маҳаллий халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга доим интилганлар. Табиий равишда айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ мукаммал асарларга эҳтиёж сезилган. Бу Убайдуллоҳ ибн Масъуд асарларининг ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишдан иборат бўлган.


    Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъалар оиласи вакили сифатида ҳанафий фиқҳининг устозига айланди. У бобосининг тарбиясида камол топиб, калом, мантиқ, фалсафа, фиқҳ, тилшунослик, ҳисоб, ҳикмат илми, тарих каби ва бошқа фанларни ўзлаштириб, айниқса, фиқҳ илмида етук аллома сифатида танилди ва ҳанафий мазҳабининг атоқли ҳамда сермаҳсул олимларидан бири сифатида қатор шогирдлар ҳам чиқариб, ўз асри ва кейинги даврлар учун самарали ижод намуналарини қолдира олди.


    Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа тасниф этган бир неча асарлар тадқиқ қилинган. Олим усули фиқҳ, калом, мантиқ, фалсафага оид мўътазила ва ашъарийларнинг қарашларини ўрганиб, ўзининг қатор асарлари орқали уларни илмий асослаб беришга ҳаракат қилган. У ўзидан аввал Шарқ оламига кенг танилган ҳа-нафий мазҳаб соҳиблари томонидан тасниф этилган оригинал манбаларга таянгани таҳлил этилган. Шунинг-дек, мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа масалаларга киришишда бошқа мазҳаб олимларининг қарашлари ҳам таҳлил қилинган.

    19-27
    8
    1
    18-09-2026
  • ХХ АСР БОШЛАРИДА ТУРКИСТОН ЁШЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ХОРИЖДА ТАЪЛИМ ОЛИШ ТАРИХИДАН

    Abduvali A. YULDASHEV (Muallif)

    Ушбу мақола Туркистон ёшларининг Россия империяси ҳукмронлиги шароитидаги хорижий таълими масаласига бағишланган. Ёшлар узоқ ўтмишдан бери илм-фанда тараққий этган ислом оламининг олий ўқув юртлари ва дунёнинг йирик шаҳарларида таълим олишга интилганлар. Туркистонда XIX аср охири – ХХ аср бошларида ҳам илм-фан ва тараққиётга интилиш давом этди. Бу жараён Туркистонда вужудга келган жадидчилик ҳаракати билан бирга ривожланиб борди. Ёшларнинг хорижий таълимига маърифатпарвар зиёлилар ва илмга хайрихоҳ кишилар моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатдилар. Улар хайрия жамиятлари тузиб хорижга талаба юбориш ва у ердаги таълим жараёнига кўмак бердилар. Мамлакат учун зарур диний ва дунёвий билимларни олиш ва тараққиётга хизмат қилувчи соҳалар бўйича ёшлар хорижда таҳсил олдилар.


    Мақолада тарих фанида тан олинган услуб ва тамойиллар асосида манбалар, ҳужжатлар ва адабиётларни ўрганиш хронологик ёндашув, цивилизацион, қиёсий, тизимли таҳлил қилган ҳолда ёшларнинг хориж мамлакатларида таълим олиш тарихини ўсиб бориш ва бу йўлда амалга оширилган амалий фаолиятни кўрсатиб берилган.


    Шунингдек, Туркистон ёшларининг хорижда таълим олишига сабабчи бўлган омиллар, ўлкадаги сиёсий-ижтимоий, ҳолат, миллий кадрлар тайёрлашдан мақсад таҳлил қилинган. Туркистон минтақасида мавжуд уч ҳукумат, яъни Туркистон генерал-губернаторлиги, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида ушбу масалага нисбатан эътибор кўрсатиб берилган. Миллий кадрлар тайёрлаш учун юборилган мамлакатлар ва у ердаги таълим ҳақида сўз борган. Жадид зиёлилари томонидан ёшларни хорижда ўқитиш йўлида тузилган маърифий ва хайрия жамиятлари ҳамда ёшларнинг борган мамлакатларидаги тузган илмий жамиятлари манбалар асосида очиб берилган.


    Ушбу даврда Туркистон ёшлари Оренбург, Петербург, Қозон, Уфа каби Россиянинг марказий шаҳарлари, Туркия, Миср, Ҳиндистон ва Европанинг ривожланган давлатлари таълим муассасаларида ўқидилар. Мақолада мавзуга оид архив ҳужжатлари, манбалар ва кенг турдаги илмий адабиётлар таҳлилга тортилган. Ушбу мақола орқали ХХ аср бошларидаги Туркистон ёшларининг хорижий таълими тарихининг манзараси тасвирлаб беришга ҳаракат қилинган.

    22-30
    18
    3
    16-07-2026
  • АБУ ЖАЪФАР МУҲАММАД ИБН ЖАРИР ТАБАРИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ

    Muhabbatxon AGZAMOVA (Muallif)

    Абу Жаъфар Табарий ҳаёти Аббосийлар давлати заифлашиб, парчаланаётган, халифаликнинг турли ҳудудларида тўқнашувлар, келишмовчиликлар юз берган даврда ўтди. Мана шундай ҳолатга қарамай илм-маърифат ривожланиб, турли соҳаларда мўътабар асарлар ёзилди.


    Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий исломшунослик хусусан, тафсир, фиқҳ, адаб, тарих каби соҳаларга оид муҳим асарларни яратди. Мақолада олимнинг ҳаёти ва илмий меросининг кенг қамровли таҳлили амалга оширилган. Табарий асарларининг манбашунослик таснифи келтирилиб, асарларининг ўзига хос жиҳатлари илмий ўрганилган. Олимнинг “Китоб таҳзиб ул-осор”, “Жомеъ ул-баён фи тафсир ал-Қуръон”, “Жомеъ ул-қироат мин-аш-шуҳур ва-ш-шозз”, “Китоб ихтилоф ал-фуқаҳо”, “Китоб ул-вақф”, “Китоб ал-латиф ал-қавл фий ахком шариал ислом”, “ал-Хафиф фи аҳком шаръия ислом”, “Адаб ал-қузот”, “Адаб ал-маносик”, “Басит ул-қавл фи аҳками шараиъул ислами”, “Китоб шарҳ ас-сунна”, “Китоб ат-табсир фи усул ад-дин”, “Адаб ан-нуфус ал-жаййида вал ахлоқ ан-нафиса” каби асарлари амалга оширилган тавсифлари билан илмий истифадага киритилган.


    Абу Жаъфар Табарий илмий меросида тарих ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг ислом дунёсида машҳур бўлган ва кўпгина олимлар томонидан ўрганилган “Тарих ар-русул ва-л-мулук” – “Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи” номли асари катта илмий аҳамиятга эга. Мазкур асар олимнинг ислом илмлари билан бирга исломгача бўлган қадимги давр тарихи, адабиёти, халқ оғзаки ижодини мукаммал билганлигини кўрсатади. Табарий мазкур манбаларни асарда усталик билан истифода эта олган, маълумотларнинг илмий аҳамияти ҳозирги кунда ўз долзарблигини йўқотмаган. Алломанинг ушбу асарига кўплаб кейинги давр олимлари бирламчи манба сифатида мурожаат қилганлар.

    33 - 39
    42
    9
    06-07-2026
  • СУБЪЕКТИВ ДЕТЕРМИНАНТЛАРНИНГ ШАХС ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИРИ МАСАЛАСИ

    Mahmud MAJITOV (Muallif)

    Мақолада шахс ижтимоий моҳияти, шаклланиши қонуниятлари, жамият ва шахс ўртасидаги алоқадорлик муаммолари таркибий-функционал таҳлил қилинган, унинг ўзига хос ривожланиш хусусиятлари очиб берилган.


    Бугунги ижтимоий тараққиётнинг ижтимоий ва салбий жиҳатлари, фан ва техника ривожи, инсон интелектуал салоҳиятининг юксалиши шахс муаммосига эътиборни янада кучайтирмоқда. Мураккаб тараққиёт, кескин ўзгаришлар инсон, жамият ва табиат муносабатларида кескин ўзгаришлар содир бўлди ҳамда бу борада ижтимоий тадқиқотлар олиб бориш зарурати пайдо бўлди. Чунки, инсон шахсини жамият манфаатлари, ижтимоий тараққиёт талабларига монанд равишда камол топтириш учун энг аввало, постмодерн жамият ва инсон шахси ўртасидаги диалектик алоқадорликни, Ўзбекистонда замонавий социум тенденциялари таъсирида инсон шахсида юз бераётган ўзгаришларни ҳар томонлама тадқиқ қилиш зарур бўлади. Тубдан фарқ этадиган ўзига хос хусусиятларни акс эттиргани туфайли бугунги давр аввалгисидан ажралиб туради. Бугунги постмодерн даври инсоннинг онг ижоди маҳсули бўлгани учун ҳам жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий мезонларини белгилайди, яъни шахс ва жамиятнинг ўзаро таъсири объект ва субъектнинг трансформациясини ҳаракатга келтиради. Шу муносабат билан шахс шаклланишига таъсир кўрсатувчи объектив ва субъектив детерминантларни ўзига хос жиҳатларини аниқлаш ва тадқиқ қилиш долзарб ижтимоий-фалсафий муаммога айланмоқда. Дарҳақиқат шахс шаклланишининг икки асосий детерминанти мавжуд бўлиб, улар: а) объектив шарт-шароитлар (ижтимоий муҳит); б) субъектив омиллар (бир мақсадга йўналтирилган таълим-тарбия, миллий ғоя, ўз-ўзини тарбиялаш жараёни)дир. Шахс шаклланишини ижтимоий-фалсафий моҳияти очиб берувчи мулоҳазалар, тахминлар, фаразлар, факт ва аргументлар кўплаб мавжуд. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам илм-фан платформасида шакллантирилмаган.


    Мазкур мақолада муаммо илм-фан нуқтаи-назаридан ва тўғри назарий-методологик позициядан тадқиқ этилган. Мақолада воқелик ҳодисаларининг алоқадорлиги ва ўзаро шартланганлиги ҳақидаги таълимотдан яъни детерминизмдан келиб чиққан ҳолда инсон шахси шаклланиши масалалари ёритиб берилган. Яъни, инсон шахсининг ривожланиши жараёнига таъсир кўрсатувчи детерминантларни аниқлаш ва таҳлил қилиш орқали муаммонинг ечими таҳлил қилинган. Мақолада шахс шаклланишига таъсир кўрсатувчи субъектив омиллар: таълим, тарбия, миллий ғоя тарғиботи, ўз-ўзини тарбиялаш, адабиёт ва санъат каби муҳим детерминантлар таҳлил қилинган.

    82 - 89
    38
    4
    06-07-2026
  • ТАСАВВУФДА МАЪРИФАТ ТУШУНЧАСИ

    Nilufar TUYCHIEVA (Muallif)

    IХ аср бошларига кeлиб, тасаввуфнинг назарий асослари ишлаб чиқилди, суфийларнинг амалий руҳий-психологик машқлари, ўз-ўзини тарбиялаш ва чиниқтириш тадбир-усуллари шаклланди. Шунингдек, тариқат, маърифат ва ҳақиқат дeган тушунчалар юзага кeлиб, тасаввуфнинг ушбу уч асосий босқичига оид қарашлар мажмуи тузилди. Шу даврдан бошлаб тасаввуф алоҳида илм сифатида қарор топди.


    Тасаввуфнинг муҳим хусусиятларидан бири, фақат назарий жиҳат билан чекланиб қолмасдан тасаввуф тамойилларини тариқатлар йўли орқали амалий ҳаётда татбиқ этишидир. Назариётда “тасаввуф” деб аталган бу йўналишни амалиётда “тариқат” дейилади. Чунончи, тасаввуф дастлаб амалиётга катта аҳамият берган зоҳидлик ҳаракатидан келиб чиққан. Тасаввуфнинг кўпгина масалаларини етарлича англаб олиш учун фақатгина назарий билим кифоя қилмайди, деб ҳисоблайди суфийлар. Уларга кўра, зикр, мужоҳада ва риёзат орқали қалб ушбу масалаларни идрок этадиган софликка эришади.


    Мазкур мақолада тасаввуфдаги руҳий камолот босқичлари, уларнинг даражалари, Яратганга эришиш учун босиб ўтилиши шарт қилинган йўллар тадқиқ этилган. Руҳий комиликкка кириш босқичи иродат ва унинг якуни маърифат ҳақидаги тасаввуфий қарашлар ва тушунчалар таҳлил қилинган.


    Мақоладан хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, тасаввуфнинг зоҳидлик босқичида маърифат тушунчаси қўлланилмаган. Бунинг боиси шуки, зоҳидлар узлат ва тақвони пеша этган бўлишларига қарамай, ишқ ва ирфон (илоҳий маърифат)дан бебаҳра кишилар эдилар. Улар фалсафий мушоҳадакорлик, ажзу иродат билан маънавий-ахлоқий камолот сари интилиш, валийлик, кароматлар кўрсатиш каби хислатларга эга эмасдилар. Зоҳидларнинг нияти ибодат билан охират мағфиратини қозониш, Қуръонда ваъда қилинган жаннатнинг ҳузур-ҳаловатига етишиш эди. Суфийлар назарида эса жаннатга етишиш умидида тоат-ибодат қилиш ҳам таъманинг бир кўринишидир. Ҳолбуки, суфий учун на дунёдан ва на охиратдан тамаъ бўлмаслиги керак. Ягона истак бу – Ҳақ таолонинг дийдори экани мазкур мақола сўнгида ўз тасдиғини топган.

    13 - 20
    23
    6
    04-07-2026
  • МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ – ЖАДИД ИСЛОҲОТЛАРИ ЕТАКЧИСИ

    Muminjon XUJAEV (Muallif)

    XX бошларида Туркистонни маъориф орқали жаҳон цивилизацияси даражасига кўтариш-га ҳаракат қилган жадидларимиз замонавий таълимни ўша давр муаммоларининг ечими сифатидаги кўрсатган концептуал ғоялари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Айни шу маънода, таниқли шарқшунос жадидчи олим Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларидаги маданиятлараро мулоқот, таълим, тарбия, маданият, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликка оид ёндашувни янги илмий мезонлар асосида тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. М.Беҳбудий XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонни тараққиётига салбий таъсир кўрсатаётган ақидапарастлик, миллатчилик, волюнтаризм (табиат ва жамият қонунларини инкор этиб, фақат хоҳиш-истакларни инобатга олиш)га қарши тизимли курашишга киришади. Бу йўлда 1899-1900 йилларда (баъзи маълумотларда 1902 йили) Саудий Арабистонига, 1903-1904 йилларда Москва ва Санкт-Петербургга, 1906 йилда Қозон, Уфа, Нижний Новгородда хизмат сафарларида бўлиб қайтади ва бу сафарларнинг хулосалари асосида ўз мактабида турли илмий, дунёвий фанларни жорий қилишга, илмий-фалсафий манбаларидан унумли фойдаланган ҳолда Туркистонда илм-фанни ривожлантиришга киришади. Туркистоннинг илм-фан нуқтаи назаридан муаммолар гирдобида қолган масалаларига ечим сифатида таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, ижтимоий онгда нафақат диний балки, дунёвий фанларни ва миллий бағрикенгликни  шакллантириш масалаларига оид асосли илмий ғоялари илғор фанларни илгари суради. Маҳмудхўжа Беҳбудий дунёвий фанларни ислоҳ қилишнинг концептуал аҳамиятга эга фикрлари – халқ маърифати, маданиятлараро мулоқотни йўлга қўйишнинг зарурлиги, туркий халқларнинг дунёвий фанлар хусусан ўқув адабиётлари ва дарсликлари “Рисолаи асбоби савод” (“Савод чиқариш китоби”, 1904), “Рисолаи жуғрофияи умроний” (“Аҳоли географиясига кириш”, 1905), “Мунтаҳаби жуғрофияи умумий” (“Қисқача умумий география”, 1906), “Китобат ул-атфол” (“Болалар хати”, 1908), “Амалиёти ислом” (1908), “Тарихи ислом” (1909) каби дарсликларни чоп эттирган. Таълим ва тарбия оид “Падаркуш” драмма (1911), “Оқ елпоғичли чинли хотун” (ҳикоя), “Бир аъмо боланинг ҳасрати” (ҳикоя), “Китобат ал-атфол” (эски ўзбек ёзувида) ва асарларини ёзади ҳамда ўзининг “Нашриёти Беҳбудия” босмахонасида нашр эттиради. Бугунги кунда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг илмий меросини муштараклиги ғояларининг аҳамияти XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда замонавий таълим тараққиёти ривожи учун қимматли манба сифатида тадқиқ этилмоқда.

    39-47
    28
    5
    01-07-2026
1 - 25 from 57 1 2 3 > >> 

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling