Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • МОВАРОУННАҲР  АЛЛОМАЛАРИНИНГ ФИҚҲ  ИЛМИ  РИВОЖИДАГИ  ЎРНИ

    Muzaffar KAMILOV (Muallif)

    Ушбу мақолада Мовароуннаҳр алломаларининг фиқҳ илми ривожидаги ўрни вауларнинг и слом ҳуқуқшунослиги тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси бирламчи манбалар асосида илмий таҳлил қилинган. Тадциқот доирасида ҳадис ва фиқҳ илмларининг минтақада шаклланиши, уларнинг институционал ва интеллектуал асослари, шунингдек, Ироқ ва Хуросон илмий мактабларинингушбу жараёнга ижобий таъсири атрофлича баён қилинган. Икки мактаб олимларининг илмий ҳамкорлиги натижалари асрлар давомида ижобий натижа сифатида намоён бўлиб келгани изоҳланди. Шу билан бирга, Мовароуннаҳрда шаклланган илмий муҳит, Мадраса таълим тизими, илм аҳлига бўлган ижтимоий муносабат ҳамда сиёсий барқарорлик каби омиллар мазкур ҳудудда фиқҳ илмининг ривожланишига муҳим замин яратгани ўз ифодасини топган.
    Мақолада Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Маргиноний ва Абулайс Самарқандий каби йирик алломаларнинг ҳадисшунослик ҳамда фиқҳ илми ривожига кўшган ҳиссаси илмий нуқтаи назардан ёритилган. Хусусан, уларнинг асарлари орқали ҳадис ва фиқҳ ўртасидаги узвий боглиқлик, назарий-ҳуқуқий қоидаларнинг амалий ҳаётга татбиқи ва ҳанафий мазҳабининг методологик асослари таҳлил қилинган. Шунингдек, Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби қиёс, истиҳсон ва ижтиҳод каби ҳуқуқий усуллардан самарали фойдаланган ҳолда назарий фиқҳни амалий қозиёт ва фатво амалиёти билан уйгунлаштиргани кўрсатилган.
    Шу билан бирга, мақолада Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг минтақавий ва халқаро таъсири ҳам таҳлил қичинган. Марказий Осиё, Ҳиндистон ва Усмонли ҳудудларида ҳанафий ҳуқуқ анъанаюрининг тарқазишида Мовароуннаҳр уламолари мероси муҳим аҳамият касб этгани асослаб берилган. Бу жараёнда Мадраса института илмий билимларнинг узлуксиз узатилииш ва фиқҳий мероснинг кенг тарқалишида муҳим роль ўйнагани қайд этилган.
    Тадқиқот натижалари бўйича Мовароуннаҳр алломачари томонидан шакллантирилган илмий анъана фақат уз даври билан чекланиб цолмагани, бачки ислам ҳуқуқшунослигининг кейинги ривожига ҳам кучли таъсир кўрсатгани асосланган. Улар яратган улкан мерос фиқҳ илмини тизимлаштириш, унинг назарий ва амалий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқий тафаккурнинг бардавом ривожига хизмат қилган муҳим манба сифатида баҳоланган.

    4-12
    72
    17
    23-05-2026
  • XVII -  XIX ASR  BOSHLARIDA  MOSKVA MUSULMON  JAMOASI AN’ANALARINI SAQLAB  QOLISHDA  O‘ZBEKISTON MUSULMONLARINING  O‘RNI

    Damir KHAYRETDINOV (Muallif)

    Мақолада Бухоро ваХива вакилларининг XVII - XIX аср бошларида Москвадаги ислам турмуш тарзига ривожига қўшган ҳиссаси ўрганилган. Инқилобгача бўлган тарихий манбалар ва архив уужжатлари асосида Бухоро ва Хива элчихоналари қабул уйлари, уларнинг вазифалари ҳамда Москва давлати билан Марказий Осиё хонликлари ўртасидаги савдо-дипломатик алоқалардаги ўрни тахлил қилинган. Алоҳида эътибор Замоскворечье ҳудудидаги Татар слободасига - асрлар давомида татарлар, бухороликлар, хиваликлар ва бошқа мусулмон халқлар истиқомат қилган диний марказга қаратилган. 1823-1824 йилларда бу ерда Катта Татарская кўчасида масжид барпо этилиб, у мусулмон жамоасининг маънавий марказига айланган.
    Биринчи марта бухоролик савдогар Назарбой Алибаевич Хошаловнинг фаолияти батафсил ёритилган. У Москвадаги биринчи тош масжид - ҳозирги Тарихий масжид қурилишининг ташаббускори ваҳомийси бўлган. Унинг оиласи, савдо ва жамоат ишларидаги фаолияти ҳақиба маълумотлар келтирилади. Шунингдек, XVII асрда Москва мусулмонларининг маънавий ҳаётига раубарлик қилган хивалик имомлар - Бакей-сейид Абдулов, Маҳмет-Солиҳ Муҳамметов ва Девлет-Али Маликов фаолияти ҳам таҳлил этилган.
    Тадқиқот натижаларига кўра, Татар слободаси нафақат диний, балки маданий марказ бўлиб, унда исломдаги тақво ва таълим анъаналари сақланиб қолган. Мақола янги уужжатлар асосида Москвадаги марказий осиёлик мусулмонларнинг - айниқса. бухоролик ва хиваликларнинг - маънавий ҳамда маданий манзарани шакллантиришдаги ҳиссасини ёритади.

    10-19
    20
    6
    18-05-2026
  • XVII  АСР  МИНТАҚАДАГИ  ДИНИЙ-ФАЛСАФИЙ  ФИКРГА  ТАЪСИР  ЭТГАН ҒОЯВИЙ  ОМИЛЛАР  ХУСУСИДА

    Yusupdzhan SADIKOV (Muallif)

    Мақолада XVI аср охири XVII аср бошида минтақа (Марказий Осиё) ҳудудида истицам ат цилувчи халцларнинг диний-фалсафий царашларига таъсир цилган гоявий омиллар акс этган. Бу борада, ўша давр нуқтаи назаридан гоявий омилларнинг географик ҳудуди кенг бўлганлиги кўзга ташланади. Аниқ давлат чегараларининг бецарорлиги, турли тиллар ва миллатларнинг мавжудлиги ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шунингдек, дин фалсафасининг ривожи, алломаларнинг царашлари муҳим ўрин олган эди.
    Янгиланаётган Ўзбекистонда ислом тарихи ва маданиятини тадциц цилиш, янги маълумотлар билан бойитиш борасида тизимли катта имя ар амалга оширилмоцда. Бу борада Узбекистан халцаро исломшунослик академияси, Узбекистондаги Ислам цивишзациясимаркази ва бошца турдош илмий-тадқиқот марказчарида олиб борилаётган илмий ишларда ислом тарихига оид манбаларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, Шулар қатори, XVII асрда яичаб ижод цилган олим Муҳаммад Шариф Бухорийнинг    ”
    рисоласини илмий асосдаўрганиш ҳам ўзига хос долзарблик касб этади. Муҳаммад Шариф Бухорийнинг асари, хусусан, шариат ҳуқуқи ва ижтимоий адолат масалаларига багишланган бўлиб, у Марказий Осиёдаги ҳуқуқий маданиятнинг глобал ислом цивилизациясига цучиган улкан ҳиссасини намоён этади. Шу билан бир цаторда “Калом ” фалсафасиниг жамият ривожига таъсирини ўрганиш ҳам муҳим омилдир. Илгариги тарихий-фалсафий тадқиқотларда калом фалсафаси чекланган, салбий диний тафаккур сифатида талцин қилиб кечинган, чунки унинг асл мазмун-моҳияти бизнинг мамлакатимизда маълум сабабларга кура батафсил ўрганилмаган, ҳақиқатда эса у ниҳоятда зиддиятларга бой гоявий оқим ҳисобланиб келинади. Республикамизда охирги пайтларда олиб борилган фалсафий тадқиқотлар ва хусусан, ислом фалсафасининг пойдевори булмиш капом соҳасидаги изланишлар кўплаб ижобий натижаларга олиб келди.
    Ғоявий омиллар турлича бўлиб, мусулмон оламида тасаввуф таълимоти ваунинг таъсир кучи алоҳидаўрин эгаллайди. Тасаввуф ниҳоятда мураккаб диний-фалсафий таълимотдир. Уни тадқиқ этши билан олимлар дунёнинг кўплаб илмий марказларида машгулдир. Масалага чуқур киришилгани сари янги қирралар очилмоқда, лиги муаммолар ўртага келиб тушмоқда.
    Тасаввуф исломдаги ўзига хос диний-фалсафий оқим бўлгани сабабли маълум даражада таркидунёчиликни ҳам таргиб этган, чунки, суфийларнинг фикрича, усиз бу илмни, таълимотни эгаллаб бўлмас экан.
    Ғоявий жараёнлар оқимига тўхталадиган бўлсак, қуйидагиларни таъкидлашимиз мумкинки, XVI аср охири ва XVII аср бошидаги гоявий курашларўз кескинлиги бизан аввалги даврлардан қолшимаган. Бу кураш аҳолининг феодал таъсир доираларидан бошлаб то дарвешларгача бўлган турли табақалар манфаатларини ўз қамровига олган эди. Бу даврда диний мафкура ҳукмрон бўлгани сабабли, диний жаҳолатпарастлар ҳар қандай эркин фикрликни шафқатсиз бўгиб келган эди. Кўринадики, сиёсий ва мафкуравий ҳаётдаги бундай зиддиятли ва мураккаб вазият мутафаккирлар ижодига таъсир ўтказмаслиги мумкин бўлмаган.
    Мутафаккирлар қарашларидаги мураккаблик, қарама-қаршилик ва ноизчиллик ижтимоий ҳаёт ва гоявий фалсафий-адабий меросда ўз аксини топади.

    76-82
    79
    5
    13-05-2026
  • МАЛАЙЗИЯДАГИ МУСТАМЛАКА ДАВРИ ЗАКОТ ИНСТИТУТИ

    Avazbek GANIYEV (Muallif)

    Закот Исломнинг бешта рукнидан бири бўлиб, Исломий молия соҳасида асосий принциплардан бири эканлиги таъкидланган. Унинг мақсади жамиятнинг барча аъзолари ўртасида бойлик тақсимотини тенг равишда мувозанатлашдир ва бу нафақат олиш ҳуқуқига эга бўлган, балки уни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган киши учун ҳам чуқур маънога эга. Закот кўпинча фақирларга ва муҳтожларга садақа беришдир ва закот берувчилар нуқтаи назаридан эса бу муҳтожларга ёрдам бериш ва очкўзликдан сақланиш орқали уларнинг руҳини поклашдир. Манбашуносликка асосланган тадқиқотлардан фойдаланган ҳолда, ушбу тадқиқот ўша пайтда Малайзия закот муассасасида рўй берган ўзгаришларни топиш учун Малайзиядаги мустамлака закот муассасасини ўрганишга бағиланган. Ушбу тадқиқотнинг асосий вазифалари мустамлакачиларни Малайзиядаги закот муассасасида ўзгаришлар қилишга ундаган асосий омилларни аниқлаш, шунингдек, Малайзиядаги мустамлака давридаги закот муассасаси ва закот амалиётини тавсифлашдир. Асосий натижалар шуни кўрсатадики, ўша вақт ичида кўплаб ўзгаришлар бўлган. Масалан, далиллар шуни кўрсатадики, Британия таъсирида закот муассасаси мустамлакадан олдинги даврга нисбатан анча марказлашган ва яхши ташкил этилган ҳолатга эга бўлган

    10-18
    76
    6
    26-06-2026
  • “МУХТАСАРУ-Л-ҚУДУРИЙ” АСАРИ – ҲАНАФИЙ ФИҚҲИДАГИ МЎЪТАБАР МАНБА

    Nodirbek K. TURABOYEV (Muallif)

    Ҳанафий мазҳабига эргашувчилар дунё мусулмонларининг қарийб ярмини ташкил қилади. Ироқ ва Мовароуннаҳр ҳанафий фиқҳининг марказлари бўлган. Бу икки минтақа ўртасидаги илмий муносабатлар бир-бирига кучли таъсир кўрсатган. Ўлкамиз уламолари томонидан яратилган фиқҳий асарлар ислом оламида ҳам машҳур бўлган. Бағдодда яратилган “Мухтасар ал-Қудурий” асаридан юртимизда эътиборли китоб сифатида фойдаланиб келинган. Шу билан биргаликда Мовароуннаҳр уламолари томонидан яратилган кўплаб мўътабар фиқҳий асарлар мазкур китоб таъсирида дунёга келган. Шундай бўлса-да, бу асар юртимизда ҳалигача илмий тадқиқотларга муҳтож. Ушбу мақолада фиқҳий асарларнинг шаклланиши, “мухтасар” деган жанрнинг таърифи, “Мухтасарул Қудурий”нинг фиқҳий китоблар орасидаги мавқеи, унинг афзалликлари тадқиқ қилинган. Мухтасар жанрида ёзилган китоблар бир нечта турга бўлинади. Улар орасида Қудурийнинг мухтасари ёзилишига кўра муайян асардан қисқартириб олинмаган ва муаллиф ҳам бу ҳақда изоҳ қолдирмаган. Кичик тадқиқот асносида унинг турли воситалар асосида “Зоҳирур ривоя” масалалари боғланишини очиб беришга ҳаракат қилинган. Шунингдек, унинг ёзилиш услуби, маълумотларга бойлиги уни ҳанафийлар учун доимо фойдаланадиган манбага айлантирганлиги таҳлил этилган. Мазкур матн “Усул” деб номланган олтита китобга қандай боғланиши ва ҳанафий мазҳабининг кейинги кўплаб китобларга асос бўлиб хизмат қилганлиги ўрганилган. Бу китобнинг аҳамияти ҳақида айтилган маълумотлар келтирилган. “Мухтасарул Қудурий” ҳанафий фиқҳида энг кўп фойдаланилган китоблардан ҳисобланади. Мақолада яна қуйидагилар тадқиқ этилди: асар яратилганидан бошлаб унга шарҳлар ва ҳошиялар битилган; унинг асосида мўътабар матнлар ёзилган, китобни вазнга солиб манзума шаклида асарлар ёзилган; уни яна ҳам мухтасар қилиб оддийроқ китоблар яратилган; замонавий тадқиқотчилар уни қайта изоҳлаган; савол ва жавоб услубида китоблар таълиф этилган ва асар турли тилларга таржималар қилинган. Кўп эътирофлардан матн китоблари орасида ҳам ишончли ва мўътабар китоб эканлиги ёритилган.

    23-32
    44
    5
    04-07-2026
  • ИМОМ МУСЛИМНИНГ “САҲИҲИ МУСЛИМ” АСАРИДАГИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА ОИД ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ

    Mahfuzaxon JALOLDINOVA (Muallif)

    Дунёдаги ҳар бир давлатнинг барқарор ривожланиш йўлида ўз олдига қўйган пировард мақсадлари бўлади. Уларни амалга оширишда бир қанча унсурлар асосий рол ўйнайди. Жумладан, кучли давлат ва мустаҳкам жамиятни барпо этиш қонун устуворлиги, адолат, тенглик каби тамойиллар қаторида ижтимоий ҳимоя ҳам давлатнинг мустаҳкамлигини таъминловчи омиллардан ҳисобланади.


    Ижтимоий ҳимоя масалалари доимо ҳар бир давлатнинг ўз олдига қўйган устувор вазифаларидан бири ҳисобланган. Жумладан, ривожланишнинг янги босқичига кўтарилган янги Ўзбекистон тараққиёт йўлида ўз олдига қўйган стратегиялари ичида аҳолини ижтимоий ҳимоясини янада такомиллаштириш алоҳида ўрин эгаллаган.


    Маълумки, ижтимоий ҳимоя мавзуси ҳар бир жамиятда долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Буни нафақат тарихий-сиёсий, иқтисодий-ҳуқуқий жиҳатдан, балки диний қадриятлар ўлароқ ислом ҳуқуқи нуқтаи назаридан ҳам ўрганиш муҳим саналади.


    Тадқиқотдан кўзланган асосий мақсад – ислом ҳуқуқида ижтимоий ҳимояга оид қарашларни ўрганиш ҳамда унинг асосий манбаларидан бири ҳисобланган ҳадисларни тадқиқ этишдан иборат. Бу жиҳатдан Имом Муслимнинг “Саҳиҳи Муслим” асари инсонлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларга доир ҳадисларни ўз ичига олгани билан муҳим аҳамият касб этади. Имом Муслим Аллома ҳадис илмида ишончли деб эътироф этилган 6 та имомнинг бири ҳисобланади, унинг «Саҳиҳ Муслим» асари эса ислом таълимотининг муҳим манбаларидан бири саналади. Асардаги ижтимоий ҳимоя масалаларига оид ҳадисларни таснифлаш, мақолада уларни мавзуларига кўра таснифлаш ҳамда таҳлил қилиш мақсад қилинган. Ҳадис тўпламлари ичида мўътабар ҳисобланган “Саҳиҳи Муслим” асарида келтирилган ижтимоий ҳимоя ҳақидаги ҳадислар аниқланиб, уларнинг миқдори ва мавзулари ўрганилган ва таҳлил қилинган.


    Тадқиқот натижасида шу нарса аниқландики, ижтимоий ҳимоя мавзусига доир ҳадислар асарнинг асосан 2 жузи 12 бўлими “Закот” китобида келтирилган. Ушбу қисм 56 боб, 2135 дан 2366 гача бўлган жами 231 та ҳадисларни ўз ичига олади. Улар қуйидаги молиявий мавзуларни ўз ичига олади: закот, ушр, фитр, садақа, нафақа каби мавзуларни аҳамияти, унга тарғиб қилиш, фойдалари, улар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳамда зарарлари ҳақида сўз юритилган.

    42 - 48
    10
    5
    07-07-2026
  • ИСЛОМДА ИЖАРА ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШДАГИ ЎРНИ

    Mamurjon ERKAEV (Muallif)

    Ушбу мақолада ислом ҳуқуқида ижтимоий- ҳуқуқий муносабатларга оид ижара шартномаси билан боғлиқ масалалар тадқиқ этилган. Мазкур мавзуни ўрганишнинг аҳамиятли томони шундаки, инсонлар ўртасидаги ўзаро ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш билан бирга, соҳага доир бугунги кундаги долзарб муаммоларга ечим бўлади. Илмий мақолада “ижара” сўзининг луғавий маъноси луғат, мўъжам, қомус ва бошқа манбаларда келтирилган маълумотлар асосида муҳокама қилинган. Унинг илмий- истилоҳий маъноси борасида нафақат ҳанафий мазҳаби мужтаҳидларининг фикрлари балки, аҳли сунна вал жамоанинг бошқа мазҳаб фақиҳларининг фикрлари илмий жиҳатдан ўрганилиб, қиёсий таҳлил қилинган. Шунингдек, ижара шартномасининг шариатда жоизлиги билан боғлиқ далиллар, жумладан, Қуръон оятлари, ҳадислар келтирилиб, улар хусусида муфассир ва муҳаддисларнинг фикрлари ёритилди. Шу билан бирга ижара шартномасини шариатда жоиз эмас, деб даъво қиладиган олимларнинг фикрлари ва уларнинг далиллари баён қилинган. Уларнинг фикрлари атрофлича тадқиқ ва қиёсий таҳлил қилиниб, раддиялар билдирилган.


    Мақсади. Ислом ҳуқуқига оид манбаларда ижара шартномалари билан боғлиқ маълумотларни таҳлил этиш, унинг ҳуқуқий асосларини илмий жиҳатдан асослаб беришдан иборат. Усуллар. Мавзуни ёритишда комплекс ёндашув, тизимлилик, тарихийлик, қиёсий-танқидий, манбашунослик каби методлар, шунингдек, умумий илмий-тадқиқот усулларидан кенг фойдаланилган. Натижалар. Ижаранинг луғавий маъноси хусусида луғат, мўъжам, қомус ҳамда фиқҳий манбаларда келган маълумотлар ўрганилди, таҳлил қилинди ва илмий хулосалар билдирилган. Демак, ижара сўзи луғатда “бирон бир амал эвазига берилган иш ҳақи” маъносини ифода қилган. Ижаранинг илмий-истилоҳий маъноси нафақат ҳанафий мазҳабига оид фиқҳий манбалар асосида балки, аҳли сунна вал жамоанинг бошқа мазҳабларига оид фиқҳий манбалар асосида ўрганилиб, қиёсий таҳлил қилинган. Демак, унинг илмий-истилоҳий маъноси: бир нарсани маълум миқдордаги эваз баробарига вақтинча фойдаланиш учун бериш ёки олиш ҳамда шахсни муайян бир эваз баробарига бирон бир ишга ёллашдир. Шунингдек, мақолада ижара шартномаси шариатда гарчи Қуръон оятлари, ҳадислар ва ижмои уммат (уламолар иттифоқи) асосида собит бўлган бўлса-да, истеҳсон масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Таъкидлаш жоизки, ҳанафий мазҳаби фақиҳлари ижтимоий муносабатлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда истеҳсон услубидан кенг фойдаланган.

    16-25
    27
    3
    04-07-2026
  • МЕТАФИЗИКА ВА ОЛАМНИ ТАЛҚИН ҚИЛИШДА ИБН СИНО ЭКЗОТЕРИКАСИ

    Ramzjon Raximdjanovich ISAKDJANOV (Muallif)

    Жаҳонда диний таълимотларни нотўғри талқин этиш, айниқса, ислом дини асосларини рационал тафаккур қилмаслик натижасида динийлик ва дунёвийлик, фалсафа ва динни ажратиш ҳолати ўрта асрларда ҳам, бугунги кунда ҳам кузатилмоқда. Шундай вазиятда ислом дини таълимотларини фалсафий талқин этиш, илоҳиёт мавзусини рационал йўл орқали тушунтириш мазкур масалаларни илмий асосда тушунишга ёрдам беради. Ўз даврида Абу Наср Фаробий “Дин ва фалсафа – ҳақиқатга олиб борувчи икки йўл” иборасидан келиб чиққан ҳолда диний ҳақиқатларни фалсафий қонунлар орқали тушунтириш кишиларда дин борасида мўътадиллик ёндашувини шакллантирган. Абу Али ибн Синонинг илоҳиёт мавзусидаги гносеологик тамойиллари, динни рационал тушунтириши мавжуд муаммога ечим топишда муҳим аҳамият касб этган. Шундан келиб чиқиб диний ҳақиқатларни мантиқий талқин қилиш, илоҳиёт мавзусини ёритишда рационал тамойиллардан фойдаланиш дин ва фалсафа масалаларни тўғри англашга ёрдам беради.


    Дунёда дин ва фалсафа уйғунлиги борасида кўплаб илмий-тадқиқот ишлари мавжуд бўлиб, уларда Марказий Осиё мутафаккирларининг фалсафий таълимотлари мазкур минтақа  маънавий меросининг муҳим қисми сифатида тадқиқ этилган. Марказий Осиёдаги мантиқий-гносеологик ғоялар тарихини ўрганиш нафақат ўтмиш маданияти ва фалсафасини, балки ҳозирги даврга хос ғоявий жараёнларни тўғри тушунишга ҳам имкон беради. Ибн Синонинг илоҳиётга доир мероси Ғарб мамлакатлари, россиялик, туркиялик, эронлик, тожикистонлик бир қатор олимлар томонидан ўрганилган бўлса-да, унинг диний-рационал қарашлари тизимли таҳлил қилинмаган. Олиб борилган тадқиқотларда асосан, Ибн Синонинг нафс, Руҳ, материянинг абадийлигига оид қарашлари тадқиқ этилган. Лекин олимнинг ислом дини манбалари, хусусан, Қуръони карим сураларига тафсирлари аксар тадқиқотчиларнинг эътиборидан четда қолмоқда. Натижада, айрим тадқиқотларда алломани материалист қилиб кўрсатишга, уни юнон фалсафаси давомчиси сифатида талқин этишга ҳаракатларни кузатиш мумкин. Шу сабабли Ибн Сино тафсирини ўрганиш динийлик ва дунёвийлик уйғунлигини, шунингдек, мўътадил ислом тамойилларини рационал йўл билан очиб беришда катта аҳамият касб этади.


    Мазкур мақолада Қуръони каримнинг “Ихлос”,  “Нур” ва “Фуссилат” сураларининг  баъзи оятларига аллома ва файласуф Ибн Синонинг тафсирлари тадқиқ қилиниб, муаллиф томонидан таржима қилинган.

    58-68
    8
    3
    24-07-2026
  • ИБРОҲИМ САМАРҚАНДИЙ ШАХСИЯТИНИНГ ГЕРМЕНЕВТИК ТАҲЛИЛИ

    Feruz KHOLMUMINOV (Muallif)

    XIV-XV асрларда ислом динининг Индонезия архипелагида кенг тарқалишида асли самарқандлик олимларнинг ҳиссаси катта бўлган. Ушбу олимлардан бири – Малик Иброҳим ас-Самарқандийдир. У асли самарқандлик бўлиб, Индонезия халқи орасида Шайх Жумадул Кубро ёки Жамолиддин Акбар ал-Ҳусайний номлари билан танилган Мавлоно Ҳусайн Жумадил Кубронинг ўғли эканлиги манбаларда келтирилади. Бу икки олим Жануби-Шарқий Осиё минтақаларида ислом дини кенг тарқилашига катта ҳисса қўшган Вали сонго деб номланувчи тўққиз авлиёдан иборат олимлар ҳалқасига киради. Маълумотларга кўра, Иброҳим Самарқандий биринчилардан бўлиб Индонезияда ислом дини таълимотларини ўргатувчи диний мадраса-мактаб ташкил қилгани тўғрисида манбаларда келтирилган. Бугунги кунда ҳам Индонезия Республикасида унинг номи билан аталувчи университет ва институтлар фаолият юритади.


    Тадқиқотчилар асарларида айтилишича, дастлаб Ява оролига Мавлоно Жумадил Кубро ўзининг икки ўғли Иброҳим ва Исҳоқлар билан келади. Сўнгра улар ислом динини тарқатиш мақсадида ажралиб турли томонларга тарқалиб кетади. Манбаларга кўра, Жумадил Кубро Ява оролида қолади, Иброҳим Самарқандий Чампага (Ҳозирги Вьетнам ҳудудлари), Мавлоно Исҳоқ эса Суматра оролининг шимолий ҳудуди бўлган Пасайга жўнаб кетади.


    Уларнинг кейинги ҳаётлари тўғрисидаги маълумотлар турлича, баъзиларига кўра Иброҳим Самарқандий табиблик ва тижорат билан шуғуллангани, маҳаллий деҳқонларга деҳқончилик маданиятини ўргатгани, маҳаллий ҳукмдорлардан бирининг қизи билан оила қуриб ундан икки фарзанд кўриб сўнгра ўз оиласини ташлаб Ява оролига қайтгани тўғрисида маълумотлар учрайди. У умрининг сўнгини ҳозирги кунда Гресик деб номланувчи қишлоқда ўтказгани ва 1419 йилда вафот этгани айтилади. Ҳозирги кунда унинг мақбараси мавжуд бўлиб маҳаллий аҳоли учун муҳим зиёрат масканларидан бири саналади.


    Иброҳим Самарқандий кўплаб маҳаллий аҳолининг ислом динини қабул қилишига сабабчи бўлгани манбаларда келтирилади. Бунинг асосий сабаби сифатида унинг савдогарлик фаолияти натижасида кўплаб зодагон кишилар билан танишгани, улардан ислом динини ёйишда катта ёрдам олгани келтирилади.


    Ушбу мақолада Малик Иброҳим Самарқандийнинг шахсияти, насабномаси ва ҳаётий фаолияти ўрганилган. Иброҳим Самарқандийнинг Индонезия архипелагида ислом дини тарқалишининг дастлабки даврида тутган ўрни тадқиқ этилган. Шунингдек, илмий тадқиқот доирасида XIV-XV асрларда Самарқанд минтақаси ва Ява оролида тарқалган ислом динининг ўзига хос боғлиқликлари ҳам очиб берилган.

    68 - 80
    16
    3
    08-07-2026
  • АБУ ҲАНИФАГА НИСБАТ БЕРИЛГАН МАНОҚИБ ВА МУСНАДЛАРИНИНГ УРФ-ОДАТЛАРНИ ЎРГАНИШДАГИ АҲАМИЯТИ

    Raziya Baltabayevna MATIBAYEVA (Muallif)

    Мазкур мақола Имом Абу Ҳанифа ҳаётига бағишланган маноқиб ва муснад асарларининг урф-одатлар ва миллий қадриятларни сақлашдаги аҳамиятини таҳлил қилади. Абу Ҳанифа ҳақидаги маноқиб ва муснадларда унинг илм олиши, фазилатлари, саҳобийлар билан учрашгани, ҳадислар эшитгани, фиқҳий илмдаги ютуқлари ёритилган бўлиб, бу асарлар ҳанафий мазҳабининг шаклланиши ва унга ҳурмат шаклланишига ҳисса қўшган. Мақолада Абу Ҳанифа ҳақидаги илк давр, ўрта давр ва замонавий маноқиблар келтирилган, уларнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган.


    Маноқиб асарлари Абу Ҳанифанинг шахсиятини исломий анъаналар асосида тасвирлаб, мусулмон жамиятидаги ижтимоий ва маънавий қадриятларни сақлашда муҳим ўрин тутган. Абу Ҳанифанинг қўшничилик, меҳмондўстлик, ҳурмат, бағрикенглик каби хислатлари ҳақидаги ҳикоятлар урф-одатларнинг аҳамиятини кўрсатиб, ушбу қадриятларнинг авлодлардан авлодларга ўтишида салмоқли ҳисса қўшган. Бу асарлар орқали ҳанафий мазҳабининг ҳаётга, жамият ва шахслараро муносабатларга таъсири кўрсатилган.


    Тадқиқотда ҳанафий уламолар томонидан ёзилган маноқиб ва муснадларнинг исломий одоб-ахлоқ қоидалари билан биргаликда аҳли сунна мазҳабининг ижтимоий ҳаётга татбиқ этилиши ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Шунингдек, маноқиб ва муснадлар фақат диний манба сифатида эмас, балки жамиятда урф-одатларни қўллаб-қувватловчи маънавий мерос сифатида ҳам қимматлидир. Асарларда келтирилган маълумотлар ҳанафий мазҳабининг урф-одатларга нисбатан ёндашуви, унинг ижтимоий қадриятлар ва анъаналарга таъсирини очиб беради.


    Ушбу мақолада ҳанафий мазҳабининг ўзига хос диний услублари, уларнинг аҳамияти ва жамият ҳаётидаги урф-одатларни сақлашдаги аҳамияти ҳақида хулосалар келтирилган. Тадқиқот ҳанафий маноқиб ва муснадларнинг ижтимоий ҳаётга таъсирини ва ушбу мазҳабнинг ислом илмлари тарихида тутган ўрнини янада чуқурроқ тушунишга ёрдам беради.

    69-78
    29
    3
    20-07-2026
  • ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР:  МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ МУРОСА ТАМОЙИЛЛАРИ

    Matlyuba QAHHOROVA, Mirolim TASHMURODOV (Muallif)

    Ушбу мақолада бугунги шиддатли ижтимоий жараёнларда инсонларнинг ўзаро муносабатларида асосий омил сифатида “муроса” тушунчаси ўта муҳим воқеликка айланаётганлиги изоҳланган. Миллий, этник ва халқаро муносабатларнинг янги мазмун касб этиши, дунёнинг турли бурчакларида турли кўринишлардаги жамиятнинг барча соҳаларидаги манфаатлар тўқнашувлари кўзга ташланиши, қийин вазиятга тушган одамларнинг ҳимоясини таъминлаш, уларнинг инсонийлик шарафини сақлаб қолиш, айнан муросаю мадора масаласи билан боғлиқлиги уни фалсафа фани нуқтаи назаридан ҳам долзарблигини белгилаб бериши келтирилган. Замонавий луғатларда ҳамда Европада “муроса” сўзининг синоними сифатида “компромисс” атамаси ҳам қўлланилишига тўхталиб ўтилган.


    Ушбу мақола муросанинг ижтимоий тамойиллари асосини миллий ва умуминсоний тамойиллар асосига қурилганлиги ва оилада муроса муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган амалий материал бўлиб хизмат қилади. Методик асос сифатида тарихий ва қиёсий таҳлиллар ва хорижий тажриба материаллари тизимлаштириб олинган бўлиб, бугун инсоният тараққиёти шундай бир тарихий босқичга қадам қўйдики, энди ҳеч бир халқ, миллат, давлат, ўзаро алоқага, кенг интегрaцияга киришмай, муроса тамойилларига амал қилмасдан умумжаҳон тараққиётига ўзининг ҳиссасини қўшмай, глобал муаммоларни ҳал этишда қатнашмай ҳамда умуминсоний нормалардан, бойликлардан, ютуқлардан, қадриятлардан фойдаланмай ривожлана олмаслиги фактик далиллар келтирилган.


    Оилавий муносабатларда ижтимоий аҳамиятга эга “муроса” тамойиллари ўзининг қандай имманент (илдиз ёки ўзак) хусусиятларига эга? Ўзбек оиласи нисбатан қандай белгилари билан бошқа ижтимоий муносабатлардан ажралиб туради ёки улар билан интегрaцияга киришади? Улар ижтимоий детерминизм қонунларига бўйсунадими ёки мутлақ мустақил воқеликларми? Улардаги миллий ва умуминсоний белгилар оила институти ҳаётига қандай ва нималар орқали таъсир этади? Уларни ўлчаш имкони ва механизмлари борми? Тан олишимиз керакки, мазкур саволларнинг барчасига қониқарли жавоб бериш қийин, чунки бу масалалар ижтимоий фалсафада, оилашуносликда кун тартибига қўйилмаган, ҳали муҳокама қилинмаган.    


    Мазкур мақолада тўпланган манбалар ва эмпирик тадқиқот материалларга таяниб, муаллифлар томонидан юқоридаги саволларга асосли жавоблар илмий асосланиб, оилавий муосабатларда муросанинг янги қирралари тадқиқ этилган.

    69-77
    15
    1
    18-07-2026
  • МАДАНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК - ЎЗАРО МАДАНИЯТЛАРАРО АЛОҚАЛАР ТАМОЙИЛИ СИФАТИДА (МАЛАЙЗИЯ МИСОЛИДА)

    Gozal SHARIPOVA (Muallif)

    ХХ асрнинг 50-60-йилларидаги тарихий вазият мустамлакачилик тузумидан ички миллий давлатчилик шаклланиши бошланишигача бўлган давр билан тавсифланади ва замонавий жаҳон тараққиётининг энг муҳим омилига айланди, бу жараённинг ривожланишига имкон беради. Глобал интеграция янги кўп конфессиявий муҳитни шакллантириш зарурати турли диний дунёқараш тарафдорлари ўртасида муросасизликнинг кучайиши билан боғлиқ йўлларни излаш зарурлигини кўрсатди. Дунёнинг кўплаб кўп миллатли давлатларининг диний муросасизлик ва ксенофобиянинг турли кўринишларига дуч келган тарихий тажрибаси толерантлик масаласининг долзарблигини исботлайди. Шундай қилиб, турли фанларнинг замонавий лексикасига мустаҳкам ўрнашган «бағрикенглик» тушунчаси ва унинг мазмуни бир асрдан кўпроқ вақт давомида шаклланиб, ижтимоий, сиёсий ва мафкуравий ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ўрганилди. Масалан, В. M. Золотухиннинг таъкидлашича, тарихнинг ҳар бир босқичида бағрикенглик ўзига хос тарзда кўрилган: таълим ва билим орқали эҳтиросларни жиловлаш (Suqrot); «олтин ўрталик”ка интилиш (Aristotel); абстиненция (Pirron); нажот ва тавба (Tertullian); азоб-уқубатларни енгиш (F.Akvinskiy); ҳамдардлик (D. Hume); раҳмдиллик (J.-J. Russo); умуминсоний бурч (I.Kant); умумбашарий тенглик ғояси (G. Spenser); ўзгаларга муносабатнинг ички созловчиси (J.-P. Sartr) (Zolotuxin V. M., 2001). Ушбу мақолада Малайзияда маданиятлараро бағрикенглик тамойиллари бўйича давлат сиёсати кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган. Малайзияда яшовчи икки йирик этник гуруҳга асосланган Ҳинд ва Хитой диаспораси мисолида ўрганилган. Ўзлаштирилган маданиятнинг шаклланиш жараёни тадқиқ етилади. Тадқиқот давомида замонавий олимлар ва тадқиқотчиларнинг маданий иммиграция, Пенангда ўзлаштирилган маданиятлараро бағрикенглик, шунингдек, Рукунегра давлат мафкуравий дастури соҳасидаги тадқиқотларининг айрим жиҳатлари кўриб чиқилган ва таҳлил қилинган.

    77-83
    12
    3
    07-07-2026
  • ЗАРАФШОН ВОҲАСИДАГИ ЭПИГРАФИК ЁДГОРЛИКЛАРНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ (XV-XIX АСРЛАР)

    Mekhrojiddin AMONOV (Muallif)

    Мақолада XV-XIX асрларда Зарафшон воҳаси нақшбандия тариқати билан боғлиқ эпиграфик ёдгорликларда сақланиб қолган битиклар тадқиқ этилган. Эпиграфик ёдгорликда тариқатда фаолият кўрсатган муайян шайх-муршиднинг насаби, устозлари ҳақида, туғилган ёки вафот этган йили ҳақида аниқ маълумот сақланган. Бу маълумотлар манбаларда келтирилган маълумотларни бевосита тўлдиради. 
    XV-XIX асрга келиб Самарқанд ва Бухорода тариқат шайхларининг фаоллиги бирмунча сусайган бўлса-да, илдизи хожагон тариқатига бориб тақаладиган нақшбандия тариқати воҳада кенг тарқала бошлаган. Бу тариқатнинг мазкур ҳудудда етакчи тариқатга айланиши XV-XIX асрларда яшаб ўтган тариқат пешволари Хожа Алоуддин Аттор, Хожа Аҳрор Валий, Махдуми Аъзам Даҳбедий, Муҳаммад Ҳусайн каби тариқат намояндалари номи билан боғлиқ. Афсуски, уларнинг ҳаёти ва маънавий мероси, нақшбандия тариқатидаги фаолияти ҳанузгача алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида тўлиқ ўрганилмаган. Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Хожа Саққо маҳалласидаги Шайх Саққо Валий қабртошининг бир бўлаги сақланган. Муҳаммад Мусохон хожа Сармежийнинг авлодлари: Яҳё хожа, Жалолиддин хожа, Низомиддин хожаларнинг қабртош битиклари асосида уларнинг насаб ва ҳасабда бир авлод бўлгани аниқланди. Миён Фазл Муҳаммадхон қабртошидаги маълумот асосида 1884 йилда вафот этгани, ҳиндистонлик алфи соний (яъни нақшбандия-мужаддидия) тариқати асосчиси, Имом Раббоний номи билан машҳур аллома Шайх Аҳмад Сирҳиндий авлодидан экани маълум бўлди. Унинг Миён Ғуломхон исмли ўғли бўлгани васиқа ҳужжатидан аниқланди. Халифа Ғиёсиддин хожанинг авлодига тегишли эпиграфик ёдгорликда Ҳазрат Алига қадар етган насаб шажараси битилгани ва Темур хожанинг отаси (“қози мулло мир Маҳмуд хожа ибн халифа Ғиёсиддин хожа” деган маълумотга кўра) “Қози” ҳамда “Муфтий” лавозимларида фаолият кўрсатгани аниқланди. Ғиёсиддин хожанинг Эшони Калон Султонхон, мулло мир Маҳмуд хожалар ва мулло Муҳаммад хожа исмли ўғиллари бўлгани мақолада таҳлил қилинган.


    Нақшбандия тариқатига оид эпиграфик манбаларни ўрганиш ҳанузгача номаълум қатор ахлоқий, маънавий ва назарий масалаларни очиқлашга ёрдам беради.  Ўзбекистон ҳудудидаги турли тарихий мажмуа, қабристон, меъморий иншоот ва қабртошларда сақланиб келаётган битиклар тарихий манба сифатида ўтмишнинг номаълум жиҳатларини очиб бериб, тарих фанининг эпиграфика, манбашунослик, ономастика, хронология, исломшунослик каби тармоқлари учун муҳим материаллар тақдим этади.

    17-21
    13
    0
    17-09-2026
  • ИСЛОМ ФАЛСАФАСИ СОҲАСИДА ИБН СИНОНИНГ ГНОСЕОЛОГИК ТАМОЙИЛЛАРИ

    Ramzjon Raximdjanovich ISAKDJANOV (Muallif)

    Дунёда дин ва фалсафа уйғунлиги борасида кўплаб илмий-тадқиқот ишлари мавжуд бўлиб, уларда Марказий Осиё мутафаккирларининг фалсафий таълимотлари мазкур минтақа  маънавий меросининг муҳим қисми сифатида тадқиқ этилган. Марказий Осиёдаги мантиқий-гносеологик ғоялар тарихини ўрганиш нафақат ўтмиш маданияти ва фалсафасини, балки ҳозирги даврга хос ғоявий жараёнларни тўғри тушунишга ҳам имкон беради. Ибн Синонинг илоҳиётга доир гносеологик тамойиллари Ғарб мамлакатлари, россиялик, туркиялик, эронлик, тожикистонлик бир қатор олимлар томонидан ўрганилган бўлса-да, унинг диний-рационал қарашлари тизимли таҳлил қилинмаган. Олиб борилган тадқиқотларда асосан, Ибн Синонинг нафс, Руҳ, материянинг абадийлигига оид қарашлари тадқиқ этилган. Лекин олимнинг ислом дини манбалари, хусусан, Қуръони карим сураларига тафсирлари аксар тадқиқотчиларнинг эътиборидан четда қолмоқда. Натижада, айрим тадқиқотларда алломани материалист қилиб кўрсатишга, уни юнон фалсафаси давомчиси сифатида талқин этишга ҳаракатларни кузатиш мумкин.


    Ўзбекистонда сўнгги йилларда дин соҳасига, хусусан миллий ва диний қадриятларимизни қайта тиклаш ҳамда тўлақонли тадқиқ этиш, халқимизга соф қадриятларимизни етказишга катта эътибор қаратилмоқда. Шу маънода Абу Али ибн Сино илмий меросида фалсафага тегишли асарлар алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг фалсафий қарашлари шаклланишида Арасту ва Форобийнинг таъсири катта бўлган. Лекин, Ибн Сино фалсафада бу икки файласуфлар қаторида алоҳида ўринга эга бўлиб, ўзига хос мактаб яратган мутафаккир экани эътироф этилган. Ислом таълимотига асосланган Ибн Сино фалсафаси мероси нафақат ислом, балки яҳудий ва насроний дини олимлари фалсафий тафаккурига ҳам таъсир ўтказиб, алломанинг диний-фалсафий қарашларини ўрганиш билан бир қаторда  жамиятдаги мажуд диний масалаларни рационал тушунишга зарурат туғилмоқда.


    Ушбу мақолада ҳам асосий эътибор Ибн Синонинг илоҳиётга оид рационал қарашларини ўрганиш, динийлик ва дунёвийлик уйғунлигини, шунингдек, мўътадил ислом тамойилларини рационал йўл билан очиб беришда олимнинг қарашлари катта аҳамият касб этишини кўрсатиб беришга қаратилган.


    Шунингдек, мақолада ислом оламида “Шайх-ур-раис” номи билан танилган буюк мутафаккир ва файласуф Ибн Синонинг Қуръони каримдаги баъзи сураларга ёзган тафсири, ислом ақидаси, калом илмида илоҳ масаласи бўйича ёзган асарлари, унинг рационалистик такаккур борасидаги қарашларига Ғарб олимларининг билдирган фикрлари, бу борадаги ислом фалсафасининг асосчиларидан ҳисобланган Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний каби буюк мутафаккирлар ҳамда Ибн Сино қарашлари ўзаро қиёсланиб, ўхшаш ва ўзига хос жиҳатлари кўрсатилиб, бу борада олиб борилган тадқиқотлар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.


     

    78-91
    28
    6
    17-07-2026
  • ТАЛАБАЛАРДА ДИНИЙ МАЗМУНДАГИ АХБОРОТЛАРНИ ИДРОК ЭТИШГА РАЦИОНАЛ ЁНДАШУВ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

    Zebo KASIMOVA (Muallif)

    Ушбу мақолада талабаларда диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга нисбатан рационал ёндашув кўникмасини шакллантириш ижтимоий психология, хусусан, дин психологияси соҳасида долзарб аҳамият касб этиши илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган. Мақолада кўтарилган муаммо муаллифнинг диссертацион тадқиқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда таҳлил этилган.  


    Инсоният ахборот оқими тобора тезлашиб бораётган, аҳоли кайфиятини, руҳиятини, мақсад ва интилишларини, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологияси вужудга келган бир даврда яшамоқда. Ахборот асрида жаҳон ҳамжамияти билан тобора интеграллашиб бораётган Ўзбекистонда ҳам бошқа мамлакатлар қатори бугунги кунда ахборот тўплаш, тарқатиш ва уни тасарруф қилиш жараёни жадаллашиб бормоқда.


    Интернет, телевидение, радио, видео, телефон алоқалари ва шу кабиларнинг ривожланиши ёшлар маънавий дунёсининг илмий, ақлий, ҳиссий, руҳий, ахлоқий, мафкуравий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, экологик, эстетик, бадиий, диний каби кўп қиррали таркибий қисмларига доимий таъсир этиш воситаларига айланди.


    Айрим кучларнинг саъй-ҳаракатлари билан ахборот ҳарбий снарядга, оммавий ахборот воситалари эса тажовуз қуролига айлантирилмоқда. Гарчи ахборот дайди ўқ сингари инсонни жисмонан йўқ қила олмаса-да, унинг қўпорувчилик кучи, келтирадиган зарари ҳар қандай оммавий қирғин қуролидан кам эмас. Чунки бу қурол ёрдамида онгга берилган зарбалар кишини адаштиради, уни ўз манфаатига зид ҳаракат қилишга ундайди, демак, инсонни бошқариш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш яъни руҳий манипуляция қилиш имконини беради. Бу қурол ахборот хуружидир. Бундай қурол ёрдамида олиб бориладиган ахборот урушида инсон онги, миллат руҳияти нишонга олинади. Бу урушда бинолар зарар кўрмаса, одамлар ўлдирилмаса, моддий бойликларга шикаст етмаса-да, унинг мафкуравий, маънавий, руҳий зарари ҳар қандай ядровий уруш зараридан ҳам кучли.


            Ислом дини бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди. Маълумки, сўнгги йилларда динни ниқоб қилиб олган оқимлар, тоифалар пайдо бўлди. Улар ғаразли мақсадлари йўлида жамиятда бузғунчилик, бегуноҳ одамлар онгини чалғитиш, уларнинг онг ости қатламларига алдов йўллари билан психологик манипуляцион таъсир кўрсатиш каби ҳаракатларни авж олдириб, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда.


    Ушбу мақолада муаллиф диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга талабаларда рационал ёндашув ва соғлом муносабатни қарор топтириш, уларда ижтимоий тармоқлар орқали қабул қилинаётган ахборотларни саралаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган методик тавсиялари келтирилган.

    92-101
    25
    2
    17-07-2026
26 - 40 from 40 << < 1 2 

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling