- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ЎЗБЕКИСТОНДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРДА ДИНИЙ ЭРКИНЛИКЛАРНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЎРНИ
Timur AHMEDOV (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда диний эркинлик ва қарашлар, уларнинг ривожланишига ҳамда мустақилликнинг дастлабки йилларидаги диний сиёсатга қисқа назар ташланиб, сўнгги йиллларда мамлакатимизда олиб борилган ислоҳотлар Ўзбекистон жамияти ҳаётининг барча жабҳаларига, шу жумладан, диний эркинликларни таъминлаш соҳасига ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказгани, хусусан, ушбу йўналишдаги асосий вазифалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аниқ акс эттирилгани, мамлакатда диний соҳада бошланган ислоҳотлар, аввало, диний эркинлик учун шароит яратишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани хусусида сўз боради.
Муаллиф фикрига кўра, ўзгаришлар эътиқод эркинлигига оид конституцион ҳуқуқларни амалга ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шароитларни яратди, диний ташкилотлар фаолияти эркинлигининг ҳуқуқий кафолатлари сезиларли даражада мустаҳкамланди. Хусусан, 2020 йил июнь ойида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси тасдиқланди ва унда мамлакатда виждон эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилиши назарда тутилди. 2021 йилнинг июль ойида эса Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Мақолада таъкидланишича, 2017 йилнинг октябрь ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Кенгашининг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид 15 йил давомида Ўзбекистонга илк бор ташриф буюриши ва мазкур ташриф якунлари доирасида билдирилган 12 та тавсия асосида Ўзбекистон Республикаси парламенти томонидан эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқлангани бу борадаги ислоҳотлар ортга қайтмас тус олганидан далолат бермоқда.
Шунингдек, муаллиф 2020 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси БМТ тизимидаги энг нуфузли ҳукуматлараро органлардан бирига – Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо сифатида сайланди ва 2021-2023 йиллар даврида ушбу тузилма фаолиятида фаол қатнашиб келаётганига, 2020 йилнинг декабрь ойида эса АҚШ Давлат департаменти халқаро диний эркинликлар бўйича ўзининг матбуот учун баёнотида “сўнгги бир йил ичида Ўзбекистоннинг эришган муҳим, аниқ ютуқлари асосида диний эркинлик бўйича “махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилганига эътибор қаратмоқда.
Муаллиф фикрига кўра, бу борадаги ишлар 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам 74- мақсад сифатида жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш вазифасида акс этгани диний эркинликларни таъминлаш масаласи ҳукумат кун тартибидан чиқмаганини кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, ушбу қисқа давр ичида диний эркинликларни таъминлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш ва кенг жамоатчиликка етказиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда.
46-5620617-07-2026 -
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ДИНИЙ ОМИЛНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ
Dilafruz TURDIEVA (Muallif)Жаҳон сиёсати муайян давлатнинг ўзига хослиги ва урф-одатлари билан боғлиқ шароитлар ҳамда омиллар туфайли давлатларнинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда мураккаб ва кўп қиррали муносабатдир.
Халқаро муносабатларда диннинг ўрни иқтисод ва сиёсатчалик муҳим деб ҳисобланмайди. Лекин дунёда турли динлар ниқоби остида юзага келаётган низо ва келишмовчиликлар жаҳон ҳамжамиятига диний омилнинг қанчалар муҳим экани, бу омил чегара билмаслиги, муайян давлат ҳудудида қолмаслигини такрор ва такрор эслатмоқда. XX асрда динга бўлган салбий муносабат XXI асрга келиб тубдан ўзгарди, дин шахс ва жамият ўртасидаги боғловчи, жаҳон ҳамжамияти сиёсий тизимида келишувга эришишдаги муҳим омил сифатида кўрила бошлади. Жаҳон сиёсатида диний омилнинг кучайиши нафақат глобаллашув, балки халқаро муносабатларнинг кўп асрлик секуляризация жараёни билан ҳам бевосита боғлиқ ҳисобланади.
Маълум йўналишлардан келиб чиққан ҳолда сиёсий омилга таъсир этувчи тизим турли кўринишга эга бўлса ҳам, лекин умумий тартибда у иқтисодий, жўғрофий, этномиллий, диний, маданий, ижтимоий-сиёсий ва тарихий жараёнлар билан боғлиқ ҳисобланади. Ушбу мақолада ҳозирги кунда халқаро сиёсатда маданий ва диний омил ҳам бошқа омиллардан кам бўлмаган муҳим аҳамият касб эта бошлагани, жаҳон сиёсатида диний омилнинг кучайиши нафақат глобаллашув, балки халқаро муносабатларнинг кўп асрлик секуляризация жараёни билан ҳам бевосита боғлиқ экани, ХХ асрга келиб халқаро муносабатларнинг диний анъаналар доирасида намоён бўлишида диний омил ўзини борича намоён эта бошлагани, у ҳақда турли назария ва қарашларнинг пайдо бўлишига асос бўлгани ҳамда ушбу назариялар таҳлили, бундан ташқари диний омилнинг жамиятнинг барча соҳаларига кўрсатган таъсири тадқиқ этилган.
Мақолада диний омил ва унга берилган таърифлар, Малайзия тарихи, диний-фалсафий таълимотлари, мазкур ўлкада диний омилнинг жамият ва сиёсатидаги ўрнини ўрганишда қиёсий-тарихий, типологик, герменевтик ҳамда адабиётларни комплекс таҳлил этиш усулларидан фойдаланилди.
75 - 8618406-07-2026 -
ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК МАДАНИЯТИ –БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ
Abdurasul ABDULLAEV (Muallif)Мақолада бағрикенгликнинг объектив ва тарихий ижтимоий тараққиёт ҳамда замонавий инсоният оламидаги аҳамияти, жамиятнинг ижтимоий-тарихий ҳолатига мувофиқлиги, бу борада қабул қилинган халқаро доирадаги ҳужжатлар, Президент Ш.М.Мирзиёевнинг «Маърифат ва диний бағрикенглик» номли махсус резолюцияни қабул қилиш ташаббуслари таҳлил қилинган. Шунингдек, унда мамлакатимизда фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнларида бағрикенглик, хусусан диний бағрикенгликнинг муҳим омил экани, уни қарор топтиришда миллий анъаналар, қадриятлар, уларни умумбашарий тамойиллар билан уйғунлаштириш масалаларига эътибор қаратилган. Айниқса, бу борада бағрикенгликнинг моҳиятини тарихимизнинг амалий синовларидан ўтган ҳамжиҳатлик, чидамлилик, ғамхўрлик, муросасозлик каби фазилатлар мисолида кўрсатиб ўтилган. Бағрикенгликка раҳна солувчи таҳдидларнинг хилма-хил экани, уларнинг миллат ва минтақа танламаслиги, миллий чегараларни писанд қилмаслиги, умумбашарий хусусиятга эга экани, тоқатсизлик ва низоларни кучайтиришга олиб келишига доир мулоҳазалар ҳам илгари сурилган. Жамиятимизда диний бағрикенглик маданиятини шакллантиришнинг ижобий механизмлари, айниқса, турли диний гуруҳларнинг асл инсонпарвар мақсадлари, эзгу қадриятлар тизими ва ўзаро ҳурматни таъминлаш, диний бағрикенглик идеалларини қарор топтириш, диний конфессиялараро соғлом мулоқотга эришиш, турли диний гуруҳлар, жамоат онги ва маданиятини шакллантирадиган мактаб, оммавий ахборот воситалари тузилмаларнинг роли ўрганилган. Ўзбекистоннинг диний ҳаёти муҳим тамойиллари, жамиятнинг ривожланиш кўрсатгичи сифатида турли дин вакилларининг бир-бирига яқинлашуви, тушунишини, ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлайдиган диний бағрикенглик маданиятининг тараққиётимиздаги аҳамиятига доир айрим назарий хулоса ва тавсиялар ҳам берилган.
55-62681023-06-2026 -
ШАХС ДИНИЙ ЙЎНАЛГАНЛИГИ ВА ҚАДРИЯТЛАР МОСЛИГИ ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ ОМИЛИ СИФАТИДА
Mushtariy ISAYEVA (Muallif)Оилаларнинг мустаҳкамлиги жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, миллий xавфсизлигини, унинг равнақи, тараққиётини белгиловчи ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Оиланинг ижтимоий маскан сифатида фарзанд камолотида тутган ўрни, унинг ўз қобилияти ва иқтидорини намоён этишига таъсири масалалари ҳамиша долзарб бўлиб келган. Бу мавзу инсоният тарихида яшаган кўплаб алломаларнинг эътиборидаги муҳим муаммолардан саналади. Оилавий муҳит жамият учун соғлом фикрдаги авлодни тарбиялашнинг асосий бўғини ҳисобланса, ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларда диний эътиқодни тарбиялаш асосий воситадир.
Мақолада оила мустаҳкамлигига таъсир этувчи диний ва психологик омиллар илмий-назарий ва эмпирик жиҳатдан ўрганилди: оила мустаҳкамлигига диний омилларнинг таъсири; эр-хотин қадриятларининг мослиги оилавий муносабатлар мустаҳкамлигини белгиловчи фактор эканлиги; эр-хотиларнинг никоҳдан қониқиш даражаси билан шахснинг диний йўналганлиги ўртасида боғлиқлик мавжудлиги ижтимоий-психологик методикалар ёрдамида очиб берилган. Тадқиқот объекти сифатида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 50 нафар оила қамраб олинган.
Тадқиқотда эр-хотин қадриятлари ва уларнинг ўзаро мослиги масаласига алоҳида тўхталиб, Н.В.Волкованинг “Оиладаги ролли кутилмалар ва интилишлар” сўровномаси ўтказилди ва маълум бир қадриятлар устунлиги, ўзаро боғлиқлик ва аҳамияти нисбатан паст бўлганлиги аниқланган.
Дин инсониятни яхшиликка ундаши, оилавий муносабатларни ҳам тартибга солиш хусусиятига эгалигидан келиб чиқиб, диний билимларга эга бўлиш инсонлар ҳаётида оилавий келишмовчиликлар келиб чиқишини қанчалик камайтириш мумкинлигини хулоса қилиш мумкин. Бунда нафақат билимга эга бўлиш, балки шахс диний йўналганлигининг ҳам аҳамияти каттадир. Мазкур фаразни эмпирик жиҳатдан исботлаш учун психологлар Г.Олпорт ва Д.Росс томонидан ишлаб чиқилган шахсда диний ориентациянинг қайси типи – ташқи ёки ички ориентация устунлигини аниқлашга хизмат қилувчи “Диний ориентация шкаласи” методикаси, шунингдек, оилавий ҳаётдан, яъни никоҳдан қониқиш даражасини аниқлаш учун В.В. Столин, Т.Л. Романова, Г.П. Бутенколар томонидан ишлаб чиқилган “Никоҳдан қониққанлик даражасини аниқлаш” методикаларидан фойдаланилган. Шахснинг диний йўналганлиги ва никоҳдан қониқиш даражаси кўрсаткичлари ўртасида ўрта ва юқори даражада боғланишга эга бўлган корреляцион алоқалар кузатилган. Тадқиқот давомида олинган натижалар асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
81 - 9119508-07-2026 -
ДИНИЙ КСЕНОФОБИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Aziza NOSIROVA (Muallif)Бугунги кунда диний ксенофобия ва исломофобия феноменларини тадқиқ этиш, унинг глобаллашув давридаги таъсири ва олдини олиш йўлларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу мақолада келтирилган маълумотлар ушбу воқеликларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, мавзуни ёритишда назарий, тарихий, маданий, қиёслаш каби методлардан фойдаланилган. Шунингдек, мақоланинг илмий-эмпирик қисми таққослаш орқали таҳлил қилиш ва маълумотларни саралаш методига асосланади.Мазкур методлар мақоланинг илмий қимматини оширишга ёрдам беради. Диний ксенофобия ва исломофобиянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, турли халқаро ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистонда дин ва виждон эркинлиги борасида қабул қилинган Қонун ҳужжатлари мисол сифатида келтириб ўтилди.
Мақолада келтирилган маълумотлар ва Қонун ҳужжатлари асосан БМТ томонидан турли йилларда қабул қилинган Низомлардир. Дин ва эътиқод эркинлиги масалаларида бағрикенглик ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатлар қўллаб-қувватланиб, диннинг бошқа мақсадларга зид келадиган ҳар қандай қоидаларни жорий қилмаслик муҳим эканлиги таъкидланган. Шунинг билан биргаликда, инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва халқаро қонун ҳужжатларида қайд этилишича, барча фикр, виждон ва дин эркинлигига эгалиги, камситишга қарши ва барчанинг қонун олдида баробарлиги белгилаб қўйилган. Бу эса, ўз навбатида диний ксенофобия ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашишда амалий ёрдам бериши мақолада алоҳида қайд этилган. Диний бағрикенглик ғоялари устуворлиги турли самовий динлар мисолида ҳам келтириб ўтилган.
Мақоланинг диний нуқтаи назаридан эса, самовий динларнинг диний эркинлик ва бағрикенглик борасидаги таълимоти, диншуносларнинг фикрлари ҳам таҳлил этилган. Шунинг билан бир қаторда, материалнинг илмий савиясини ошириш мақсадида турли тил ва йўналишлардаги адабиётлардан фойдаланилган. Диний ксенофобия ва исломофобиянинг зарарли оқибатлари таҳлил этилиб, унинг олдини олишда тавсиялар ҳам берилган. Жумладан, тавсия сифатида диний ксенофобия ва исломофобиянинг олдини олишда турли Қонун ҳужжатлари билан биргаликда инсон ва унинг интеллектуал, маънавий дунёсининг бойлиги орқали эришиш мумкинлиги таъкидланган
68-772018-09-2026 -
ДИНИЙ МАВЗУДАГИ МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ЭКСПЕРТИЗАСИДА ИСЛОМ ИЛОҲИЁТИНИНГ РАЦИОНАЛИСТИК УСЛУБЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Gulchakhra TULEMETOVA (Muallif)Мақола замонавий диншунослик ва теология эксперт амалиётининг методологик жиҳатларига бағишланган. Бу соҳа миллий диншунослик учун нисбатан янги бўлгани сабабли диншунослик экспертизасининг методологияси, концептуал ва терминологик аппаратига оид кўплаб масалалар ҳали ишлаб чиқилмаган. Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига унинг услубий базасини яратиш бўйича вазифалар ҳали киритилмаган. Жаҳон диншунослигида уни шакллантиришга уринишлар якунига етмаган ва диншунослик экспертизасини ўтказиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги мунозаралар доирасида унинг ўта зарурлигидан тортиб, диншунослик экспертизасини инкор этишгача бўлган турлича фикрлар тезкор аниқланиши зарур.
Ислом илоҳиёти рационалистик услубларининг тараққиёти тарихи ва диншунослик экспертизасини ўтказиш жараёнида диний мазмундаги материалларни ўрганишнинг замонавий амалиётини қиёсий таҳлил қилиш бир қатор муаммоларни аниқлаш имконини берди. Ушбу тадқиқот уларни ҳал этишга қаратилган.
Мақоланинг мақсади юқоридаги муаммоларнинг икки жиҳати: 1) диншунослик экспертизасининг тадқиқот босқичида “дунёвий ва диний билимларнинг ўзаро уйғунлиги” тамойилидан фойдаланиш; 2) диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизасидан ўтказишда фойдаланиш мақсадида ислом илоҳиётининг рационалистик услубларини ўрганиш билан боғлиқ услубий ва амалий масалаларни аниқлашдан иборат. Шунингдек, аниқ ечимлар таклиф этишни мақсад қилган.
Ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун мақолада, биринчидан, Шарқ ва Ғарб шарқшунослари ҳамда исломшунос олимларнинг “дунёвий ва диний билимларнинг уйғунлиги” тамойилини қўллашни ҳисобга олган ҳолда, “илм”, “фан” ва “дин” тушунчаларига илмий ва теологик ёндашувлар нуқтаи назаридан таъриф бериш ҳақидаги фикрлари умумлаштирилган. Иккинчидан, каломнинг ўрта асрлардаги рационалистик услублари, Имом Бухорий асарларидаги ҳадислар ишончлилигини аниқлаш усуллари ҳам, замонавий нарратив услублар ҳам таҳлил қилинган; учинчидан, диншунослик экспертизасининг тадқиқот босқичида “дунёвий ва диний билимларнинг уйғунлиги” тамойилидан фойдаланиш амалиётига услубий баҳо берилган, экспертлар – диншунослар ва илоҳиётшуносларга услубий тавсиялар келтирилган.
Тадқиқотда исломий мазмундаги материаллар экспертизаси бўйича шахсий хулосаларнинг умумий диний контент тадқиқотларига мувофиқлигини исботлаш учун индукция усули қўлланилган. Бу ҳолатда мувофиқлик илмий услубнинг универсаллиги ва дунё динлари ҳақидаги хулосаларни қамраб олиши билан боғлиқ. Қиёсий ва контент-таҳлил, тарихийлик, тизимлилик, комплекс ёндашув усулларидан фойдаланилган.
Диншунослик ва илоҳиётшунослик ёндашувларининг комплекс таҳлили натижасида экспертлар – диншунослар ва илоҳиётшуносларга диний мазмундаги материалларни экспертизадан ўтказиш жараёнида ўз соҳасига хос тадқиқот тамойилларига амал қилиш имконини берувчи амалий тавсиялар таклиф этилмоқда.
27-4027323-07-2026 -
НЕМИС НОКЛАССИК ДИНИЙ-ФАЛСАФИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ ВА ИСЛОМ МАДАНИЯТИ
Asliddin SULTONOV (Muallif)Юртимизда юксак маънавиятни шакллантириш, виждон эркинлигини таъминлаш, динлараро бағрикенглик тамойилини ҳаётга татбиқ этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. буюк аждодларимиз яратган бой диний-фалсафий меросни, жаҳон диний фалсафаси асарларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш кенг йўлга қўйилиб, илмий жиҳатдан тадқиқ этилмоқда (President Shavkat Mirziyoyev addressed the 72nd Session of the United Nations General Assembly, 2017). Шунга мувофиқ 2018 йил 12 декабр куни БМТ бош Ассамблеясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюциянинг қабул қилинди. Бугунги кунда талабаларга ҳам дин борасида фалсафий фикрлар, таҳлиллар ва концепциялар тўғрисида маълумот бериб бориш, уларда мустақил таҳлил қилиш кўникмасини шакллантириш мақсадга мувофиқ. Мазкур мақола немис ноклассик диний-фалсафий концепциялари тадқиқига бағишланган. Мақолада немис классик файласуфларидан кейинги даврда шаклланган диний-фалсафий таълимотларни тарихий кетма-кетликда баён қилишга ва шу асосда улардаги муайян хусусиятларнинг ислом қадриятлари билан ҳамоҳанглиги таҳлил қилинган. Муҳими, аксарият немис ноклассик файласуфлари асарларида ҳам ислом қадриятларига яқин ғояларни ёритгани исботланиб, илмий муомалага киритилган.
121-13313402-07-2026 -
ҚАДИМГИ ЭЪТИҚОДЛАР ВА УЛАРДАГИ ДИНИЙ-МИСТИК РАМЗЛАР
Elyor ALIMKULOV (Muallif)Мақолада диний рамз тушунчаси, Қадимги Миср, Юнонистон ва Рим динларидаги диний-мистик рамзларнинг келиб чиқиш тарихи, мазмун-моҳияти, уларнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўз юритилган.
Рамз ва диний рамз тушунчаларининг илмий муомалага кириб келиши, Ғарб олимларининг рамзлар юзасидан берилган турли таърифлари, уларнинг жамиятда тутган ўрни таҳлил қилинган.
Қадимги Миср динларида ҳар бир қабила ўз худосига ибодат қилиш, уни эъзозлаш билан бир қаторда ўша худо билан қандайдир жиҳат билан боғлиқ муайян ҳайвонни ҳам эъзозлагани ва унга сиғингани, улар иккаласи ёки алоҳида-алоҳида шаклда ёхуд зооантропоморф, яъни одам-ҳайвон шаклида тасвирланган диний-мистик рамзлар тўғрисида тўхталиб ўтилган. Жумладан, Амента Анх, Ба, Шену, Жед, Маат пероси, Урей, Уджат каби машҳур рамзлар ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.
Шунингдек, қадимги Юнонистон динларидаги рамзлар ҳақида қадимги юнон достонлари, юнон файласуф мутафаккирларининг бизгача етиб келган асарлари ва манбаларидан олинган маълумотлар баён этилган. Қадимги юнонлар бир қатор ҳайвон ва қушлар, ой ва қуёш, одам шаклидаги худо тимсолларини кўп илоҳийлаштиргани сабабли, улардаги мифологияга асосланган Арес-Марс, Асклепий, гарпиялар, Гермес-Меркурий, Зевс-Юпитер, Ника-Виктория, Пегас, Фемида каби диний-мистик рамзлар қиёсий тадқиқ этилган.
Мақолада қадимги римликларнинг диний дунёқараши табиатни илоҳийлаштирувчи деҳқончилик билан ва одатда оила бошлиғи томонидан амалга ошириладиган сеҳргарлик расм-русумлари ва аждодлар руҳи билан боғлиқ бўлганлиги акс эттирилган.
Кейинчалик Рим пантеонида мавжуд худоларга эътиқод қилиш мобайнида вужудга келган рамзлар, шунингдек, римликлар томонидан ҳайвонлар ва ўсимликларни қурбонлик қилиш, ибодат ва махсус расм-русумларни амалга ошириш орқали пайдо бўлган атрибут ва тимсолларнинг мазмун-моҳияти кўрсатиб берилган.
27604-07-2026 -
ДИНИЙ КСЕНОФОБИЯ ВА ИСЛОМОФОБИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МЕХАНИЗМЛАРИ
Aziza NOSIROVA (Muallif)Бугунги кунда диний ксенофобия ва исломофобия феноменларини тадқиқ этиш, унинг глобаллашув даврида-ги таъсири ва олдини олиш йўлларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Мақолада келтирилган маълумотлар ушбу воқеликларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, мавзуни ёритишда назарий, тарихий, маданий, қиёслаш каби методлардан фойдаланилган. Мазкур методлар мақоланинг илмий қимматини оширишга ёрдам беради. Ди-ний ксенофобия ва исломофобиянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, турли халқа-ро ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистонда дин ва виждон эркинлиги борасида қабул қилинган Қонун ҳужжатла-ри мисол сифатида келтириб ўтилди.
Мақоланинг диний нуқтаи назаридан эса, самовий динларнинг диний эркинлик ва бағрикенглик борасидаги таълимоти, диншуносларнинг фикрлари ҳам таҳлил этилди. Шунинг билан бир қаторда, материалнинг илмий савиясини ошириш мақсадида турли тил ва йўналишлардаги адабиётлардан фойдаланилди. Диний ксенофобия ва исломофобиянинг зарарли оқибатлари таҳлил этилиб, унинг олдини олишда тавсиялар ҳам берилди. Жумладан, тавсия сифатида диний ксенофобия ва исломофобиянинг олдини олишда турли Қонун ҳужжатлари билан бир-галикда инсон ва унинг интеллектуал, маънавий дунёсининг бойлиги орқали эришиш мумкинлиги таъкидланди.
43 - 5149527-06-2026 -
ПРАВОСЛАВ ЧЕРКОВИДАГИ ДИНИЙ РАМЗЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТИ
Islomiddin HAYDAROV (Muallif)Глобаллашув шароитида бирор бир минтақада тоқатсизлик ва низоларнинг кучайиши дунёнинг барча ҳудудларига бирдек таҳдид солади. Зеро, сўнгги йилларда дунёда диний омил билан боғлиқ равишда турли йўналишлардаги жараёнлар авж олиб бормоқда. Кўп ҳолларда мураккаб ва зиддиятли, баъзида эса қонли тўқнашувлар билан кечаётган бундай воқеа-ҳодисалар турли дин вакиллари ўртасида тоқат, ҳурмат, эътибор ва умуман ҳамкорлик руҳидаги алоқаларни шакллантириш ва мустаҳкамлаш объектив тарихий зарурият эканлигини кўрсатмоқда. Айни дамда, кўпмиллатли, поликонфессионал Ўзбекистонда миллатлар ва динлараро бағрикенглик ҳамда тотувлик муҳитини бардавом сақлашда диншуносликка оид билимларнинг ўрни беқиёс. Муайян диний конфессия ҳақида тўлиқ тушунча ҳосил қилиш учун унинг тарихи, таълимоти, ибодатхонаси, муқаддас манбаси, диний анъана ва маросимлари, рамз ва атрибутларини ўрганиш муҳим саналади.
Бугунги кунга келиб, диний семиотика диншунослик соҳасидаги тадқиқот усулларидан бири сифатида шаклланиб келмоқда. Дин тарихини ўрганиш, унинг таълимоти ва у асосида шаклланган маданиятни англашда семиотиканинг аҳамияти катта.
Ушбу мақола православ черковидаги семиотик рамзлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳамда белгиларнинг ўзига хос хусусиятига бағишланган бўлиб, унда православ черковидаги хоч, гумбаз шифти ва деворларидаги диний маросимларга оид суратлар ҳамда икона каби диний семиотик белгилар баён қилинган.
10-1470726-06-2026 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНШУНОСЛИК СОҲАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ДОЛЗАРБ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Mahfuza ALIMOVA (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистонда диншунослик соҳасининг ривожланиш тенденциялари, долзарб муаммолари ва асосий йўналишлари ёритилган. Унда глобаллашув шароитида ёшлар турли бузғунчи ғояларнинг асосий мўлжали бўлиб қолаётгани, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларга қарши маънавий иммунитет ҳосил қилиш, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда миллий ва диний қадриятлар янада ривож топиб, аждодларнинг диний-маърифий меросини теран ўрганиш ва таҳлил қилиш, уларнинг илмий анъаналарини муносиб давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Динга бўлган қизиқишнинг кучайиши бугунги кунда кишилик жамияти олдида турган муаммолар, инсоннинг уларни ҳал қилиш йўллари ҳақидаги ўй-изланишлари, дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлигини таъминлаган ҳолда бугунги кундаги мураккаб масалаларга тўлақонли жавоб топишга имкон бериши ёритилган. ХХ асрнинг иккинчи ярмида христианлик, буддавийлик, ислом ва бошқа динлар доирасида юзлаб секталар пайдо бўлган. Бу каби жараёнлар келажакда ҳам давом этишини тахмин қилиш мумкинлиги мақолада ўз аксини топган. Ёшларнинг кибермаконда объектив йўл танлай олишлари ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари тизимидан фойдаланишда уларда диний мазмундаги хабарларга танқидий ва онгли ёндашувни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
332 - 33986425-06-2026 -
XVII АСР МИНТАҚАДАГИ ДИНИЙ-ФАЛСАФИЙ ФИКРГА ТАЪСИР ЭТГАН ҒОЯВИЙ ОМИЛЛАР ХУСУСИДА
Yusupdzhan SADIKOV (Muallif)Мақолада XVI аср охири XVII аср бошида минтақа (Марказий Осиё) ҳудудида истицам ат цилувчи халцларнинг диний-фалсафий царашларига таъсир цилган гоявий омиллар акс этган. Бу борада, ўша давр нуқтаи назаридан гоявий омилларнинг географик ҳудуди кенг бўлганлиги кўзга ташланади. Аниқ давлат чегараларининг бецарорлиги, турли тиллар ва миллатларнинг мавжудлиги ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шунингдек, дин фалсафасининг ривожи, алломаларнинг царашлари муҳим ўрин олган эди.
Янгиланаётган Ўзбекистонда ислом тарихи ва маданиятини тадциц цилиш, янги маълумотлар билан бойитиш борасида тизимли катта имя ар амалга оширилмоцда. Бу борада Узбекистан халцаро исломшунослик академияси, Узбекистондаги Ислам цивишзациясимаркази ва бошца турдош илмий-тадқиқот марказчарида олиб борилаётган илмий ишларда ислом тарихига оид манбаларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, Шулар қатори, XVII асрда яичаб ижод цилган олим Муҳаммад Шариф Бухорийнинг ”
рисоласини илмий асосдаўрганиш ҳам ўзига хос долзарблик касб этади. Муҳаммад Шариф Бухорийнинг асари, хусусан, шариат ҳуқуқи ва ижтимоий адолат масалаларига багишланган бўлиб, у Марказий Осиёдаги ҳуқуқий маданиятнинг глобал ислом цивилизациясига цучиган улкан ҳиссасини намоён этади. Шу билан бир цаторда “Калом ” фалсафасиниг жамият ривожига таъсирини ўрганиш ҳам муҳим омилдир. Илгариги тарихий-фалсафий тадқиқотларда калом фалсафаси чекланган, салбий диний тафаккур сифатида талцин қилиб кечинган, чунки унинг асл мазмун-моҳияти бизнинг мамлакатимизда маълум сабабларга кура батафсил ўрганилмаган, ҳақиқатда эса у ниҳоятда зиддиятларга бой гоявий оқим ҳисобланиб келинади. Республикамизда охирги пайтларда олиб борилган фалсафий тадқиқотлар ва хусусан, ислом фалсафасининг пойдевори булмиш капом соҳасидаги изланишлар кўплаб ижобий натижаларга олиб келди.
Ғоявий омиллар турлича бўлиб, мусулмон оламида тасаввуф таълимоти ваунинг таъсир кучи алоҳидаўрин эгаллайди. Тасаввуф ниҳоятда мураккаб диний-фалсафий таълимотдир. Уни тадқиқ этши билан олимлар дунёнинг кўплаб илмий марказларида машгулдир. Масалага чуқур киришилгани сари янги қирралар очилмоқда, лиги муаммолар ўртага келиб тушмоқда.
Тасаввуф исломдаги ўзига хос диний-фалсафий оқим бўлгани сабабли маълум даражада таркидунёчиликни ҳам таргиб этган, чунки, суфийларнинг фикрича, усиз бу илмни, таълимотни эгаллаб бўлмас экан.
Ғоявий жараёнлар оқимига тўхталадиган бўлсак, қуйидагиларни таъкидлашимиз мумкинки, XVI аср охири ва XVII аср бошидаги гоявий курашларўз кескинлиги бизан аввалги даврлардан қолшимаган. Бу кураш аҳолининг феодал таъсир доираларидан бошлаб то дарвешларгача бўлган турли табақалар манфаатларини ўз қамровига олган эди. Бу даврда диний мафкура ҳукмрон бўлгани сабабли, диний жаҳолатпарастлар ҳар қандай эркин фикрликни шафқатсиз бўгиб келган эди. Кўринадики, сиёсий ва мафкуравий ҳаётдаги бундай зиддиятли ва мураккаб вазият мутафаккирлар ижодига таъсир ўтказмаслиги мумкин бўлмаган.
Мутафаккирлар қарашларидаги мураккаблик, қарама-қаршилик ва ноизчиллик ижтимоий ҳаёт ва гоявий фалсафий-адабий меросда ўз аксини топади.76-8279513-05-2026 -
УМРИНИНГ УЧ ЙИЛИНИ БУХОРОДА ЎТКАЗГАН ШАЙХ ХОЖА ҲАСАН БУЛҒОРИЙ: МУХТАСАР ТАЛҚИН ВА ТАҲЛИЛ
Nematullo NASRULLAYEV (Muallif)Аннотация. Мазкур мақола Бухоро шаҳрининг тарихий, маданий ва илмий аҳамиятига, шунингдек, унинг ўтмишдаги буюк диний ва илмий шахсларидан бири Хожа Ҳасан Булгорий ҳаёти ва фаолиятига багишланган. Бухоро шаҳри, юртимизнинг қадимий ва машҳур илмий марказларидан бири сифатида, ўзининг бой тарихий мероси, диний, илмий ва маданий анъаналари билан Шарқда ало.ҳида у ринга зга. ХожаҲасан Булгорий, Бухоро шаҳрида ўзининг илмий фаолияти ва диний таълимоти билан танилган, шунингдек, у тасаввуф илмига оид ўгитлар ва амалиётлари билан ҳам машҳурдир.
Ушбу мақолада Хожа Ҳасан Булгорий ҳаёти, унинг илмий ишлари, диний таълимотлари ва шогирдлари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган. Мақолада Булгорийнинг Бухородаги илмий ва диний фаолиятининг аҳамияти, шунингдек, унинг тасаввуфдаги ўрни ва халқ орасидаги таъсири тўгрисида суз боради. Булгорий нафақат ўз даврининг машҳур олими, балки унинг нафақат Бухорода, балки бу тун ўша даврдаги мусулмон дунёсида таъсир ўтказганлиги ҳам таъкидланади. Хожа Ҳасан Булгорийнинг шогирдлари орасида, масалан, Садруш-шариъа нами билан танилган Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби йирик мутафаккирлар мавжуд эди, улар Булгорийдан олинган илмий ва диний ўгитларга асосланиб, уз фаолиятларини давом эттирганлар. Шунингдек, мақолада Булгорийнинг илмий услубининг хусусиятлари, унинг ҳаётига оид маълумотлар, шунингдек, унинг номи билан аталган Бухородаги «Хожа Булгорий» гузари ва масжидининг аҳамияти ҳақида ҳам батафсил маълумотлар келтирилган. Булгорийнинг тарихий мероси ва унинг илмий ютуқлари, бугунги кунда ҳам Бухоро шаҳрининг диний ва илмий ҳаётидаўзининг катта аҳамиятини сақлаб келмоқда.4-101062201-04-2026 -
XVIII АСР ОХИРИ - XX АСР БОШЛАРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШИА ЖАМОАЛАРИНИНГ СИЁСИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТИ
Shukhrat Rustamovich TOKHTIEV (Muallif)Ҳозирги даврда Марказий Осиё ҳудудида бошқа кичик диний жамоалар қаторида истиқомат қилиб келаётган шиа жамоалари тарихи, яъни уларнинг Марказий Осиёга кириб келиши, жамоа сифатида шаклланиши, ҳаёт тарзи, уларнинг тарихимизда тутган ўрни, урф-одатлари, анъаналари, шиалик вакиллари эътиқоди асосида ҳудудимизда юзага келган қадамжолар масаласи Ўзбекистон тарихшунослиги, исломшунослиги, этнографияси ва маданияти нуқтаи назаридан ҳануз чуқур ва тизимли тадқиқ этилмаган.
Марказий Осиёдаги шиа жамоалари тарихини чуқур ўрганиш, диний урф-одатларини тадқиқ қилиш Ўзбекистон тарихи, этнографияси, исломшунослиги ва маданиятининг ўзига хос ажралмас бир қисми деб ҳисоблаш ўринлидир. Чунки шиа жамоалари бир қанча асрлар давомида Марказий Осиёнинг сиёсий, ижтимоий-маданий ҳаётида ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб келмоқда ва бу ҳудудда истиқомат қилувчи бошқа диний жамоалар билан узвий боғлиқ бўлган.
Ушбу мақолада Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги иснаашарий (имомий) ва исмоилийлик оқими вакиллари бўлган шиа жамоалари тарихи ва маданиятининг таҳлилига бағишланган. Мақолада маълумотлар тарихдан маълум бўлган шиа ва суннийлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар нафақат диний, сиёсий ва ижтимоий муносабатларда, балки ислом доирасида икки катта йўналиш вакилларининг тўғридан-тўғри кураш олиб боришгача етганлиги, бу икки йўналиш вакилларининг бир-бирига “кофир” тамғасини қўллагани, гоҳида эса, ўзаро ҳарбий юришлар ва қонли тўқнашувлар сабаб бўлган диний томондан қабул қилмасликни сиёсий қарама-қаршиликдан ажратиб бўлмай қолган даврлар инобатга олинган ҳолда тадқиқ этилган. Шунингдек, ҳозирда асосан ҳанафий суннийлар орасида истиқомат қилган ҳолда азалдан ўз диний анъана ва маросимларни сақлаб келишаётгани ҳамда шиалик вакилларининг Марказий Осиёга кириб келиши тарихи, мавжуд шароитлар туфайли эронийларни Ўзбекистон маданияти ва фанига қўшган ҳиссаси, эронийлар каби этник гуруҳлар маҳаллий шароитларга мослашиб, ҳатто, шу шароитларга ўзининг тегишли таъсирларини кўрсата олганлиги, эронийларнинг чекланган ассимиляция жараёнини (айниқса, тил ва маданият жиҳатидан) кузатиладиган, аммо ушбу этник гуруҳ ўзига хос хусусиятлари (идентификацияси)ни сақлаб қолганлиги ҳақидаги маълумотлар кўриб чиқилган.
24-341917-07-2026 -
“МЕЪЁРУ-Т-ТАДОЙЙУН” – ДИНИЙ-АХЛОҚИЙ МАНБА СИФАТИДА
Ismat NAIMOV (Muallif)XIX асрнинг иккинчи ярмида фаол илмий изланишлар олиб бориб, ўзидан бой илмий мерос қолдирган маърифатпарвар ва қомусий аллома Аҳмад Донишнинг диний йўналишдаги фаолияти маҳсули ҳисобланган “Меъёру-т-тадоййун” асари бугунги кунга қадар етарлича ўрганилмаган. Асар номи илмий жамоатчиликка маълум бўлса-да, унинг маъно-мазмуни ва моҳияти ҳали илмий жиҳатдан таниш эмас. Шуни ҳисобга олиб мақолади, диний-ахлоқий йўналишдаги мазкур асарнинг яратилишига сабаб бўлган қатор омиллар, дунё динлари тарихининг ёритилиши, ҳар бир дин вакили ўз эътиқодини тўғри деб ҳисоблашига ҳуқуқи борлиги, киши иймонли шахс сифатида камол топишида зарур бўлган талаблар ҳақида асар муаллифининг фикрлари таҳлил этилган.
Таъкидлаш лозимки, Аҳмад Дониш Россия империясида кўрган таассуротлари натижасида Бухоро амирлигида кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишни таклиф этган. Бу ислоҳотлар сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ўз ичига қамраб олган. Шунингдек, аллома диний хилма-хилликдан иборат бўлган Бухоро амирлиги фуқароларини ўзаро ҳурмат ва тинч-тотув яшашларига асос бўлиб хизмат қилувчи ислоҳотномасини ҳам ишлаб чиққан ва уни тарғиб қилишни мақсад қилган. Мазкур асарнинг илмий жиҳатдан ишончли бўлиши учун маърифатпарвар ўзидан олдин ўтган аждодлари илмий мероси ва тарихий манбаларга мурожаат этган бўлиб, улар орқали ўзи таклиф этаётган фикрларининг тўғрилигини мустаҳкамлашга ҳаракат қилганлигини эътироф этиш жоиз. Хусусан, Шайх Фариддин Атторнинг “Тазкиратул-авлиё”, Мавлоно Жомийнинг “Нафаҳоту-л-унс”, Сарви Бўстонийнинг “Мизону-л-ҳақ”га раддияси ҳисобланган “Таъдилу-л-мизон”, Абдуллоҳ Машҳадийнинг “Мизону-л-мавозин”, Ҳофиз Ғулом Ҳалим Деҳлавийнинг “Насиҳату-л-мўъминин”, Абдулқодир Ғелонийнинг “Раббонийликни англаш”, Имом Ғаззолийнинг “Кимиёи Саодат” шунингдек, қатор диний-ахлоқий асарлар “Канзу-л-ирфон”, “Ҳадиси Қудсий” каби манбалардан ўз асарини янада мазмунан бойитишга ва диний қарашларини улардан келтирилган далиллар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Шунингдек, Қуръони Каримга тафсир, Таврот ва Инжилнинг форс тилидаги таржималарини мутолаа этишни тавсия этадики, булар асарнинг илмий қимматини янада оширганлигини таъкидлаш жоиз.
Асарнинг бугунги кундаги аҳамияти тўғрисида мақола муаллифи ўз фикрларини баён этиб, авваламбор, асар динлараро бағрикенгликни таъминлаш, улар ўртасидаги қарама-қаршиликларни ислоҳ қилиш ҳамда бир-бирларига толерантлик муносабатида бўлишларининг заруриятини қатор мисоллар билан таъкидлаган. Шунингдек, асл ислом таълимотининг моҳиятини англашда мазкур манбада келтирилган – илм-маърифатли бўлиш, касб-ҳунар эгаллаб ватан равнақига хизмат қилиш каби фикрларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида муаллифнинг илмий хулосалари берилган.
46 - 5429505-07-2026 -
ИБН ХАЛДУН АСАРЛАРИДА ДИН ВА ЖАМИЯТ МАСАЛАСИ
Lazizakhon ALIDJANOVA (Muallif)Ибн Халдун диний ва дунёвий илмлар уйғунликда ёритилган ноёб асарлар яратган улуғ олимлар сирасига киради. Унинг тўлиқ исми – Абдураҳмон Абу Зайд ибн Муҳаммад Ибн Халдун (туғ. 1332, Тунис/ваф. 1406, Қоҳира) — араб тарихчиси ва файласуфи. Ибн Рушднинг издоши ҳисобланиб, 1349-1375 йилларда Тунис, Фес, Ғарнота, Бужжойа (Жазоирда) ҳукмдорлари саройида юқори лавозимларда ишлаган. 1382 йил Мисрга келиб, мударрислик қилган. Ибн Xалдун Дамашқ шаҳрининг Амир Темурга топширилиши шартлари ҳақида музокара олиб борган делегация таркибига кирган. Шу тариқа Ибн Xалдун Амир Темур билан шахсан суҳбатлашишга мушарраф бўлган. Ибн Халдуннинг далолат беришича, Амир Темур ундан Мағриб мамлакатлари, унинг манзиллари ва шаҳарларини батафсил баён қилиб беришни сўраган. Ибн Xалдун Амир Темур ташқи сиёсий фаолиятига нисбатан шахсий қарашидан қатъи назар, Соҳибқирон шахсига муносиб баҳо берган. У Амир Темурнинг ҳарбий тарих соҳасидаги теран билимидан ҳайратга тушган, уни «мунозара-баҳсларни яхши кўрадиган ўткир заковатли ва теран зеҳнли инсон», – деб таърифлаган. Унинг асосий асари: «Китоб ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби», 1370) бўлиб, Ибн Xалдун жамият тараққиёти хусусида ўз фикрларини ҳамда Шарқ мусулмон халқлари (хусусан, Мағриб) тарихини баён қилган. Ибн Халдуннинг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашларини ўрганиш, ҳозирги замон тарих фалсафасида муҳим аҳамиятга эга. Мақола учун Ибн Халдун диний-маърифий фалсафасининг асосий жабҳаларини тавсифлаш, унинг тарих, жамият, давлат, бошқарув, ҳокимият, дин ва бошқаларга нисбатан ёндашувларини ҳамда уларнинг диний тажрибалар билан боғлиқликларини аниқлашга қаратилган дунёқарашларини ойдинлаштириш ҳамда олимнинг ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашларига диний фаолият доирасида қараш кабилар мақсад қилиб қўйилди. Унда Ибн Халдун фаолиятидаги диний-фалсафий ва ижтимоий-сиёсий жабҳаларни намоён этиш ва шу тавсифдаги муаммолар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинган.
34 - 4357827-06-2026 -
“МАЪРИФАТ ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК” РЕЗОЛЮЦИЯСИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ҲАҚИДА
Saidafzal SAIDJALOLOV (Muallif)Мақоланинг мақсади: “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг мазмуни, моҳияти ва аҳамиятини очиб беришдир. Мақолани ёзишда қиёслаш, анализ, синтез, индукция ва дедукция каби методлардан фойдаланилди. Мақолада бағрикенгликнинг моҳияти, даражалари ва турлари таҳлилий баён қилинган. Жумладан, “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”га асосланган ҳолда бағрикенгликнинг моҳияти изоҳланган. Бағрикенгликнинг уч даражаси, унинг гендер, ирқий, миллий, лисоний, диний, мулкий ва ижтимоий каби турларининг таърифлари келтирилган.
“Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг муқаддимаси, хатбошилари ва барча моддалари моҳияти очиб берилган. Резолюциянинг ҳуқуқий асослари бўлмиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бағрикенглик борасида қабул қилинган декларация, резолюция ва ҳисоботлар ҳақида маълумотлар тақдим қилинган. Резолюцияни қабул қилиш ташаббуси айнан Ўзбекистонга тегишли экани изоҳланган. “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг дунёдаги тинчлик, барқарорлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашдаги ўрнини очиб бериш муаллифнинг асосий мақсадидир.
26-3464526-06-2026 -
ДРАМАTИК АСАРЛАРДА ДИНИЙ ТУШУНЧАЛАРНИ ИФОДАЛОВЧИ СЎЗЛАР
Qahramon SOBIROV (Muallif)Мақолада ўзбек драматургияси персонажлари нутқида диний тушунчаларни ифодаловчи сўзларининг ўринли қўлланилиши, уларнинг ўз ўрни ва услубий вазифалари ҳақида фикр юритилган.
Мақолада ҳикматли сўзларнинг персонажлар нутқида жуда катта услубий маъно англатиш воситаси эканлиги, сўз санъати қимматини оширишдаги аҳамияти, персонажлар тилини индивидуаллаштириш, унинг образли ва таъсирчан, ўқувчи эсида қоладиган даражада ифодаларга бойлигини таъминлашга хизмат қилиши тадқиқ этилган. Тарихий-диний сўзлар персонажлар нутқида шунчаки уларнинг тилда мавжудлиги учун қўлланилмайди. Уларни қўллашда маълум услубий мақсадлар кўзда тутилади. Уларни қўллашни нутқий вазиятнинг ўзи тақозо этади. Улар воқеалар жараёни ва сўзловчининг кайфияти, уларнинг воқеликка муносабати ва ўзаро муносабатларига боғланган бўлади. Энг муҳими, тарихийлик назарда тутилган бўлади. Диний тушунча ифодаловчи сўзларнинг нутқдаги антонимлик ҳолатлари ҳам муҳим услубий маънолар ташийди. Улар ҳоҳ ўз маъносида, ҳоҳ кўчма маънода бўлсин, нутқий матнга маълум мақсадлар билан олиб кирилади ва улар сўзловчи фикрини тингловчига мантиқан асосли етказишга хизмат қилади, шу билан бирга, унинг руҳий ўзгаришларини ҳам қўшиб ифодалаши мумкин. Диний тушунчалар билан боғлиқ антоним сўзлар ҳам персонаж нутқининг таъсирчан воситаларидан ҳисобланади.
257 – 2638424-06-2026 -
ТАЛАБАЛАРДА ДИНИЙ МАЗМУНДАГИ АХБОРОТЛАРНИ ИДРОК ЭТИШГА РАЦИОНАЛ ЁНДАШУВ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Zebo KASIMOVA (Muallif)Ушбу мақолада талабаларда диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга нисбатан рационал ёндашув кўникмасини шакллантириш ижтимоий психология, хусусан, дин психологияси соҳасида долзарб аҳамият касб этиши илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган. Мақолада кўтарилган муаммо муаллифнинг диссертацион тадқиқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда таҳлил этилган.
Инсоният ахборот оқими тобора тезлашиб бораётган, аҳоли кайфиятини, руҳиятини, мақсад ва интилишларини, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологияси вужудга келган бир даврда яшамоқда. Ахборот асрида жаҳон ҳамжамияти билан тобора интеграллашиб бораётган Ўзбекистонда ҳам бошқа мамлакатлар қатори бугунги кунда ахборот тўплаш, тарқатиш ва уни тасарруф қилиш жараёни жадаллашиб бормоқда.
Интернет, телевидение, радио, видео, телефон алоқалари ва шу кабиларнинг ривожланиши ёшлар маънавий дунёсининг илмий, ақлий, ҳиссий, руҳий, ахлоқий, мафкуравий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, экологик, эстетик, бадиий, диний каби кўп қиррали таркибий қисмларига доимий таъсир этиш воситаларига айланди.
Айрим кучларнинг саъй-ҳаракатлари билан ахборот ҳарбий снарядга, оммавий ахборот воситалари эса тажовуз қуролига айлантирилмоқда. Гарчи ахборот дайди ўқ сингари инсонни жисмонан йўқ қила олмаса-да, унинг қўпорувчилик кучи, келтирадиган зарари ҳар қандай оммавий қирғин қуролидан кам эмас. Чунки бу қурол ёрдамида онгга берилган зарбалар кишини адаштиради, уни ўз манфаатига зид ҳаракат қилишга ундайди, демак, инсонни бошқариш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш яъни руҳий манипуляция қилиш имконини беради. Бу қурол ахборот хуружидир. Бундай қурол ёрдамида олиб бориладиган ахборот урушида инсон онги, миллат руҳияти нишонга олинади. Бу урушда бинолар зарар кўрмаса, одамлар ўлдирилмаса, моддий бойликларга шикаст етмаса-да, унинг мафкуравий, маънавий, руҳий зарари ҳар қандай ядровий уруш зараридан ҳам кучли.
Ислом дини бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди. Маълумки, сўнгги йилларда динни ниқоб қилиб олган оқимлар, тоифалар пайдо бўлди. Улар ғаразли мақсадлари йўлида жамиятда бузғунчилик, бегуноҳ одамлар онгини чалғитиш, уларнинг онг ости қатламларига алдов йўллари билан психологик манипуляцион таъсир кўрсатиш каби ҳаракатларни авж олдириб, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда.
Ушбу мақолада муаллиф диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга талабаларда рационал ёндашув ва соғлом муносабатни қарор топтириш, уларда ижтимоий тармоқлар орқали қабул қилинаётган ахборотларни саралаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган методик тавсиялари келтирилган.
92-10125217-07-2026 -
АМИР ТЕМУР ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ
Tulkin ALIMARDONOV (Muallif)Мазкур мақолада Амир Темурнинг давлат бошқаруви ҳақида сўз юритилиб, бошқарувда халқнинг менталитетида чуқур илдиз отган маънавий мерос, диний қадриятлар, урф-одат ва анъаналарга суянишни юксалиш омили сифатида қараши ҳақида фикр юритилади. Одамлар табиатан фақат адолат, тенглик, имон, эътиқод ва бошқа қадриятларда ҳамжиҳатликка келади. Давлат бошқарувида қадриятларнинг ижтимоий-сиёсий мақомини белгилаш билан аслида ҳокимиятнинг халқчил фаолияти таъминланиши, қадриятлар дастлаб табиат қонуниятлари ва илоҳий-диний негизлар асосида шаклланиши ва бундай диний қадриятлар турли таълимотларда ҳар хил келган бўлсада, бир моҳиятга – якка худоликни тан олиш, ҳукмдор унинг ердаги вакили эканлигига асосланиши таъкидланган. Шунинг учун қадимда аждодларимиз қадриятлар асосида тегишли сиёсий тизимларни яратгани, ҳокимиятнинг илоҳий манбасига алоҳида эътибор қаратгани адолат, ҳақиқат ва эзгу ишларга интилиш сиёсий ҳокимиятнинг ажралмас таркибий қисми бўлганлиги алоҳида таъкидланган.
Шунингдек, инсоният цивилизациясининг ибтидоси ва унинг давлатчилик шакли жараёни Зардўштийликдан Исломгача бўлган маданий масофада ўз мавжудликларини сақлаб қолишга эришилаётгани, Амир Темурнинг давлат қурилиши борасидаги улкан меросларидан бири бу сиёсий ҳокимиятнинг фалсафий конструкциясини ярата олганлиги билан белгиланиши илмий далиллар асосда ёритилган. Жамият, давлат, дин нисбати, ҳар бирининг роли ва ўрни тегишли давр ва маданиятида ушбу муассасалар асосий масалалар сифатида ҳар доим долзарб бўлганлиги, бу бирлик цивилизация тузилишининг ташқи шакллари ва ҳар қандай давлатнинг ички архитектурасини белгилаганлиги асосланган. Шу сабабли дин билан ҳокимиятнинг ўзаро таъсир масалаларини ўрганиш давлат, куч ва имон ўзаро манфаатли шаклларни топишга имкон беради. Тарихий тажриба кўрсатиб турибдики, давлатнинг буюклиги ҳокимият ва жамият мафкура орқали ҳуқуқий (адолатли) муҳитни вужудга келтиради. Амир Темур ўз сиёсатида Яратганнинг иродаси билан буюклик тимсолини қўлга киритиши ва бундай қудратнинг абадийлигига эришиши тарихий манбалар асосида батафсил ёритилган.
4 - 1630504-07-2026 -
XVIII АСР – XX АСР БОШЛАРИДА ЯҲУДИЙ ЖАМОАЛАРИ ДИНИЙ ИЕРАРХИЯСИ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТИ
Jamolitdin KARIMOV (Muallif)Яҳудийлар тарихий жараёнда узоқ йўлни босиб ўтдилар. Бу эса кундалик турмуш билан боғлиқ ижтимоий ва моддий маданиятнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказди. Айтиш мумкинки, узоқ давом этган бу жараён турли хил босқинчиликлар ҳамда ўзаро ички низо ва урушларсиз кечмади. Албатта, яҳудийлар ҳам бошқа миллатлар сингари бу жараёнлардан четда қолмади. Бу нарса эса уларни турли шаҳарларга кўчиб ўтиш ва у ерда бирлашиб жамоавий тарзда яшай бошлашга замин яратди. Ўртаосиёлик яҳудийларнинг аксар қисми юқори чўққиларга эришди ҳамда савдо-тижоратда катта ўринга эга бўлди. Бунинг яна бир омили сифатида, Ўрта Осиё ҳар доим тараққий этиш, ривожланиш учун “Буюк ипак йўли”дан катта манфаатдор бўлиб турганини ҳам келтириб ўтиш ўринли бўлади. Ўрганишлар Бухоро шаҳрида яҳудий жамоаси ХIХ аср ўрталарида анчагина тараққий топган ва ўзининг тартибли бир ташкилот тузилмасига эга бўлганини кўрсатади. Маъмурият бошида “калонтар” номли шахс турган, “Муллойи калон” лақабли бош рабби эса диний масалалар бўйича вакил сифатида хизмат қилган. Вақти- вақти билан бир киши бу иккита вазифани бажариши ҳам кузатилган. Дунёвий ва диний маъмурият бир-бири билан чамбарчас боғланган, аммо автоном тарзда фаолият кўрсатган. Мақолада минтақада шаклланган бухоро яҳудийларининг ижтимоий-диний бошқарув тизими, “Калонтар”, “Муллойи калон”, “оқсоқол”, “кайвоний” кабиларнинг вазифалари, фаолияти, яҳудийлар ҳаётида тутган ўрни каби масалалар таҳлил қилинган. Шунингдек, бухоро яҳудийларининг таълим тизими, турлари, у ерда дарс берган мутахассислар ҳақидаги маълумотлар ҳам мақоладан ўрин олган. Мақолага бухоро яҳудийларининг оғзаки ва ёзма манбалари, диний матнлар таржималари жалб қилинган ҳамда бухоро яҳудийларининг саводхонлик даражасини оширишда ўлкан ҳисса қўшган олимларнинг фаолияти таҳлил қилинган.
53-5910304-07-2026 -
ШАРҚ ВА ҒАРБ ОЛИМЛАРИ ДИНИЙ ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАРИДА КРОССМАДАНИЙ ФЕНОМЕННИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ
Feruza BOZAROVA (Muallif)Мазкур мақолада Ғарб ва Шарқ олимларининг диний-фалсафий қарашларига кроссмаданият таъсири тадқиқ этилади. Шахслараро муносабатларда дин коммуникатив функцияни бажарган. У инсон дунёқарашининг асоси сифатида ўрганилади ва ўзини ҳар хил шаклларда намоён қилади. Яъни, чин эътиқод кўринишида ёки сохта уйдирмаларга асосланган қарашларда ўзини намоён қилади. Ғайритабиий идеал – коинотнинг яратувчисига муносабат ва ишонч ҳақиқий эътиқод қўйган диндорлар ва шунчаки дин вакиллари ўртасида ажралиб туради. Ғарб ва Шарқ даҳолари И. Кант, Ибн Рушдд, Газзали каби олимларнинг диний қарашлари ўзига хос бўлиб ушбу соҳадаги кўплаб фундаментал масалаларни англаб етишда алоҳида аҳамият касб этади. Илмий билишда инсон ақли устуворлик қилади, юқоридаги олимлар уни диний билишда ҳам устувор деб билади. Эҳтимол шу сабабли ҳам уларнинг таълимотлари ўзига хос ва бугунги кунгача дунё илмий ҳамжамиятини жалб қилиб келмоқдалар. Яратувчининг дунёни бино қилишдаги принципи, унинг содир бўлаётган воқеаларга алоқаси, яхшилик ва ёмон лик, инсон тақдири ва бошқа кўплаб масалалар ҳақида фикр-мулоҳаза юритади. Хусусан, Кант бу ҳодисаларнинг моҳиятини тушуниш учун, мумкин бўлган тажрибадан четга чиқиш керак, деб ҳисоблайди.
Юқоридаги олимлар фикрича, ақл – дин ва диндорликнинг асосий омили, у трансдентент оламни билиш назариясида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. АҚЛ тушуниш, ўйлаш мумкин бўлган ҳамма нарсани тизимга бирлаштириш, тизимлаштириш қобилияти ҳамдир. Хусусан, Кант ақл “тизимли билимларни” амалга оширишга интилади, деб ҳисоблайди. Диннинг мақсади ва маъноси фақат ақл тизимида аниқланади, бу онгли мавжудод билиш қобилиятига қўйиладиган асосий талаб ҳисобланади. Шарқ олимларининг бу борада диний фалсафий қарашлари қандай бўлган, ўзига хослиги нимада? Мазкур мақолада ушбу масала фалсафий жиҳатдан қиёсий таҳлил қилинади.
116 - 12252629-06-2026 -
ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШУВЧИ ОМИЛ
Mohira TOSHBEKOVA (Muallif)XXI асрга келиб, жаҳон динларидан бири исломга қизиқиш кундан кунга ортиб бормоқда. Афсуски бу қизиқиш орқасида исломни ниқоб қилиб ўзининг сиёсий, жирканч мақсадларидан фойдаланишга уринаётганлар ҳам борки, улар нафақат тинчлик ва барқарорликка, балки исломнинг софлигига ҳам катта таҳдид солиб турибди. Экстремистларнинг ёвуз мақсадлари, бузғунчи ғоялари бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга чақиради. Бугунги кунда инсон маълум кучларнинг манфаатларига хизмат қиладиган турли маъно-мазмундаги мафкуравий кучларнинг доимий таъсирини сезиб яшайди. Дунёда юз бераётган глобаллашув жараёнлари, турли ахборот хуружлари ва мафкуравий таҳдидлар бизни ҳамиша огоҳ бўлишга ундамоқда Ана шундай шиддатли бир давирда мамлакатда ижтимоий-диний муҳитни соғломлаштириш, аждодларимиз меросини ўрганиш ва тадқиқ этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири саналади. Мамлакатда истиқомат қилиб турган 130 дан ортиқ миллат ва элатнинг ҳар бири ўзига хос маданиятга ва кўп асрлик анъаналарга эга. Ўзбекистон Республикаси ўтказаётган миллий сиёсатнинг энг муҳим устувор йўналиши барча миллатларнинг равнақи учун тинч шароит ва имконият яратиш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришдан иборат. Бу соҳада кейинги йиллардаги энг катта ютуғимиз умумий уйимиздаги тинчлик ва барқарорлик, диний бағрикенглик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликдир. Ушбу мақолада мамлакатимизда мафкуравий таҳдидларга қарши курашувчи омилларни шаклланиши ва амалга ошириш жараёнлари ҳамда жаҳон тажрибаси мухокама қилинган. Шунингдек, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликнинг шаклланиш ва ривожланиш унда мамлакатимиз ахолиси турли табақаларининг иштироки, уларнинг ўрни, ютуқ ва муаммолари ҳақида маълумот бериш билан биргаликда таклифлар ҳам киритилган.
74 - 8280827-06-2026 -
МЕТАФИЗИКА ВА ОЛАМНИ ТАЛҚИН ҚИЛИШДА ИБН СИНО ЭКЗОТЕРИКАСИ
Ramzjon Raximdjanovich ISAKDJANOV (Muallif)Жаҳонда диний таълимотларни нотўғри талқин этиш, айниқса, ислом дини асосларини рационал тафаккур қилмаслик натижасида динийлик ва дунёвийлик, фалсафа ва динни ажратиш ҳолати ўрта асрларда ҳам, бугунги кунда ҳам кузатилмоқда. Шундай вазиятда ислом дини таълимотларини фалсафий талқин этиш, илоҳиёт мавзусини рационал йўл орқали тушунтириш мазкур масалаларни илмий асосда тушунишга ёрдам беради. Ўз даврида Абу Наср Фаробий “Дин ва фалсафа – ҳақиқатга олиб борувчи икки йўл” иборасидан келиб чиққан ҳолда диний ҳақиқатларни фалсафий қонунлар орқали тушунтириш кишиларда дин борасида мўътадиллик ёндашувини шакллантирган. Абу Али ибн Синонинг илоҳиёт мавзусидаги гносеологик тамойиллари, динни рационал тушунтириши мавжуд муаммога ечим топишда муҳим аҳамият касб этган. Шундан келиб чиқиб диний ҳақиқатларни мантиқий талқин қилиш, илоҳиёт мавзусини ёритишда рационал тамойиллардан фойдаланиш дин ва фалсафа масалаларни тўғри англашга ёрдам беради.
Дунёда дин ва фалсафа уйғунлиги борасида кўплаб илмий-тадқиқот ишлари мавжуд бўлиб, уларда Марказий Осиё мутафаккирларининг фалсафий таълимотлари мазкур минтақа маънавий меросининг муҳим қисми сифатида тадқиқ этилган. Марказий Осиёдаги мантиқий-гносеологик ғоялар тарихини ўрганиш нафақат ўтмиш маданияти ва фалсафасини, балки ҳозирги даврга хос ғоявий жараёнларни тўғри тушунишга ҳам имкон беради. Ибн Синонинг илоҳиётга доир мероси Ғарб мамлакатлари, россиялик, туркиялик, эронлик, тожикистонлик бир қатор олимлар томонидан ўрганилган бўлса-да, унинг диний-рационал қарашлари тизимли таҳлил қилинмаган. Олиб борилган тадқиқотларда асосан, Ибн Синонинг нафс, Руҳ, материянинг абадийлигига оид қарашлари тадқиқ этилган. Лекин олимнинг ислом дини манбалари, хусусан, Қуръони карим сураларига тафсирлари аксар тадқиқотчиларнинг эътиборидан четда қолмоқда. Натижада, айрим тадқиқотларда алломани материалист қилиб кўрсатишга, уни юнон фалсафаси давомчиси сифатида талқин этишга ҳаракатларни кузатиш мумкин. Шу сабабли Ибн Сино тафсирини ўрганиш динийлик ва дунёвийлик уйғунлигини, шунингдек, мўътадил ислом тамойилларини рационал йўл билан очиб беришда катта аҳамият касб этади.
Мазкур мақолада Қуръони каримнинг “Ихлос”, “Нур” ва “Фуссилат” сураларининг баъзи оятларига аллома ва файласуф Ибн Синонинг тафсирлари тадқиқ қилиниб, муаллиф томонидан таржима қилинган.
58-688324-07-2026 -
РАДИКАЛИЗМ ТУШУНЧАСИ, КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ ҲАМДА ОЛДИНИ ОЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР ТАҲЛИЛИ
Akbar Nodirovich O‘KTAMOV (Muallif)Радикаллашув масаласи умумэътироф этилган анъаналарга бутунлай зид муносабатда бўлиш, кескин ҳаракатларни ёқлаб чиқиш билан боғлиқ жараёндир. Бу масалага эътибор қаратилмаса, жамиятда бир қатор салабий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Ушбу мақолада радикализм тушунчаси ва мазмун-моҳияти, радикализмнинг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи омиллар ҳақида атрофлича баён қилинган. Хусусан, жамиятда диний эътиқодларнинг нотўғри талқини ҳамда экстремистик мафкураларни тарқалиши ёшларни радикаллаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши очиб берилган.
Ушбу мақолада бугунги кунда ёшларнинг Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик ғоялар ва адашган диний эътиқодлардан таъсирланиши уларнинг радикаллашувига таъсир этувчи асосий жиҳатлардан экани таъкидланган.
Шунингдек, мақолада ислом динида радикаллашув жараёнига муносабат масаласи Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар асосида таҳлил қилинган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида радикал ғоялар таъсирида келиб чиқиши мумкин бўлган – экстремизм ва терроризмга нисбатан белгиланган ҳуқуқий жазо чоралари норматив-ҳужжатлар асосида тушунтириб берилган.
72-7820717-07-2026
