Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ИНСОН МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШИДА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ РОЛИ

    Husniddin AHMEDOV (Muallif)

    Ушбу мақолада инсон маънавий юксалишида ижтимоий тараққиёт жараёнларининг ўрни, унинг ўзига хос жиҳатлари, улар ўртасидаги узвий боғлиқлик ёритилган. Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг натижалари инсон қадри учун, одамларнинг ижтимоий кайфиятига ижобий таъсир кўрсатаётгани аниқ мисоллар асосида очиб берилган. Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси инсоният учун янги имкониятлар билан бирга кутилмаган турли муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Инсон маънавияти ва миллий қадриятларга қарши кўплаб таҳдид ва хавф-хатарлар ошиб бормоқда. Тараққиёт жараёнида инсон, халқ ва миллат маънавияти жамият ҳаёти қандай бўлишига қараб ўзгариб, яхшиланиб бораётгани таъкидланган. Жамиятнинг ижтимоий кайфияти эса амалга оширилаётган ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши, уларнинг аниқ натижаларига боғлиқ бўлиши бу соҳанинг қонуниятларидан бири эканлиги қайд этилган.


    Шу ўринда, Янги Ўзбекистонда барча соҳалардаги ислоҳотлар мазмун ва сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилаётгани ҳақида фикр юритилган. Ҳозирги мураккаб ва шиддатли замонда маънавий-маърифий ишларнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланган. Айниқса, мамлакатимизда катта ва туб ўзгаришлар билан йўғрилган давр руҳи одамларнинг кайфияти, инсон қадри, одамларнинг бугунги кундан розилиги ва эртанги кунга ишончи, ҳар бир фуқаронинг эртанги кун учун орзу умидлари ва режаларига ижобий таъсир кўрсатаётгани алоҳида таъкидланган.


    Янги Ўзбекистонда халқ билан очиқ мулоқот давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, нафақат ташқи сиёсат соҳасида, балки ички сиёсатда ҳам кенг қўлланаётган, умуммиллий феноменал ҳодисага айланди. Ушбу ҳодисанинг барча бўғиндаги давлат хокимияти идоралари ва халқ ўртасида, раҳбарлар ва аҳолининг барча қатламлари, жумладан, ёшлар ўртасида ҳам кенг ёйилиб, уларнинг ҳаёт тарзига айланиб бораётгани жамиятимизда демократик ўзгаришлар жараёнини чуқурлаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлаётгани тўғрисида фикр юритилган. Табиийки, бу жараёнлар жамият ҳаётида очиқ ва самимий мулоқот муҳитини, одамларни тушуниш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, одамларни қийнаётган ҳаётий муаммоларига амалий нуқтаи назардан кўмак бериш руҳини шакллантирмоқда.


    Мақолада жамиятда маънавиятли, яхши хулқли, қалбида эзгулик ва мурувват уруғи барқ урган ёшларни тарбиялаш ҳар қачонгидан муҳим эканлиги, бугунги ёшлар янгича фикрлашга, янги ғоялар билан йўғрилган, уларни амалга оширишга ижодий ёндашувлар асосида мамлакатни тараққий эттиришга қодир ёш авлод учун яратилаётган катта имкониятлар тадқиқ этилган.

    117 - 126
    20
    5
    06-07-2026
  • «ДЕВОНУ ЛУҒАТИ-Т-ТУРК»ДАГИ УЗИНДИЛАРДА ВАРИАЦИЯ ҲОДИСАСИ

    Govhar RAHMATOVA (Muallif)

    Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғати-т-турк» асари туркий оғзаки шеъриятнинг бугунги кунгача етиб келган энг қадимги намуналарини ўзида жамлаган қимматли манбалардан биридир. Асарда келтирилган шеърлар мавзу кўлами жиҳатидан жангномалар, панднома, севги-муҳаббат шеърлари, табиат тасвирига бағишланган шеърлар, воқеа ва ов тасвирига тасвирига оид парчалар, достон узиндиси, маросим шеърлари, алқовлар каби ўндан ортиқ гуруҳларга бўлинади. Туркий адабий муҳитда куйланган бу мавзулар улар жойлашган кенг ҳудуд билан боғлиқ ҳолда турлича ривожланди ва тараққий этди. Халқ оғзаки ижоди намуналари кенг минтақага ёйилгани боис ўзгарувчанлик хусусиятига эга, яъни улар доимо турғун ҳолатда бўлмайди. Яна бир жиҳати шуки, халқ оғзаки ижоди тилдаги ўзгаришларга муттасил мослашиб боради. Бу ҳолат ҳам уларнинг турғун яшашига қаршилик қилади. Хусусан, «Девону луғати-т-турк»даги узиндиларда келган бирликларнинг мазмунни сақлаган ҳолда бошқа варианти – шевалардаги фарқли шаклини ўрганиш, шеърий узиндилардаги айрим сўзларнинг лингвистик таҳлилини параллелик асосида кўриб чиқиш ва сўз бирликларининг манбалардаги вариантларини солиштириш орқали бунга гувоҳ бўлиш мумкин. Мақолада «Девону луғати-т-турк»да келтирилган шеърларда учрайдиган матний тафовутлар, яъни улардаги вариация ҳодисаси тадқиқ этилган. Туркий халқлар оғзаки ижодида вариациянинг юзага келиши вариантдош сўзларнинг қўлланиши, лаҳжалардаги фонетик ўзгачаликлар (ü>i, a>ï, ä>e, e>y, d=δ) ҳамда шеърдаги бир сўз ёки жумланинг бошқа бир сўз ёки жумла билан алмашиши ҳодисалари билан боғлиқлиги очиб берилган. Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатадики, туркий халқлар оғзаки ижодида лаҳжалардаги фонетик ўзгачаликлар, тилдаги грамматик қоидалар (сингармонизм ҳодисасига зид ҳолат) ўз аксини топган. Шеърий узиндиларда учрайдиган матний тафовутлар туркийларнинг ижтимоий ҳамда маънавий ҳаёти билан боғлиқ туркум шеърларда айниқса кўп учрайди. Бу ҳол парчаларнинг қайси қабила ёки шеваларда қўлланиши, туркий қабилалар тилидаги фонетик ўзгачаликларнинг халқ оғзаки ижодидаги ўрнини аниқлашга хизмат қилиши таҳлил қилинган.

    59-66
    7
    2
    07-07-2026
  • МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ – ЖАДИД ИСЛОҲОТЛАРИ ЕТАКЧИСИ

    Muminjon XUJAEV (Muallif)

    XX бошларида Туркистонни маъориф орқали жаҳон цивилизацияси даражасига кўтариш-га ҳаракат қилган жадидларимиз замонавий таълимни ўша давр муаммоларининг ечими сифатидаги кўрсатган концептуал ғоялари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Айни шу маънода, таниқли шарқшунос жадидчи олим Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларидаги маданиятлараро мулоқот, таълим, тарбия, маданият, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликка оид ёндашувни янги илмий мезонлар асосида тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. М.Беҳбудий XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонни тараққиётига салбий таъсир кўрсатаётган ақидапарастлик, миллатчилик, волюнтаризм (табиат ва жамият қонунларини инкор этиб, фақат хоҳиш-истакларни инобатга олиш)га қарши тизимли курашишга киришади. Бу йўлда 1899-1900 йилларда (баъзи маълумотларда 1902 йили) Саудий Арабистонига, 1903-1904 йилларда Москва ва Санкт-Петербургга, 1906 йилда Қозон, Уфа, Нижний Новгородда хизмат сафарларида бўлиб қайтади ва бу сафарларнинг хулосалари асосида ўз мактабида турли илмий, дунёвий фанларни жорий қилишга, илмий-фалсафий манбаларидан унумли фойдаланган ҳолда Туркистонда илм-фанни ривожлантиришга киришади. Туркистоннинг илм-фан нуқтаи назаридан муаммолар гирдобида қолган масалаларига ечим сифатида таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, ижтимоий онгда нафақат диний балки, дунёвий фанларни ва миллий бағрикенгликни  шакллантириш масалаларига оид асосли илмий ғоялари илғор фанларни илгари суради. Маҳмудхўжа Беҳбудий дунёвий фанларни ислоҳ қилишнинг концептуал аҳамиятга эга фикрлари – халқ маърифати, маданиятлараро мулоқотни йўлга қўйишнинг зарурлиги, туркий халқларнинг дунёвий фанлар хусусан ўқув адабиётлари ва дарсликлари “Рисолаи асбоби савод” (“Савод чиқариш китоби”, 1904), “Рисолаи жуғрофияи умроний” (“Аҳоли географиясига кириш”, 1905), “Мунтаҳаби жуғрофияи умумий” (“Қисқача умумий география”, 1906), “Китобат ул-атфол” (“Болалар хати”, 1908), “Амалиёти ислом” (1908), “Тарихи ислом” (1909) каби дарсликларни чоп эттирган. Таълим ва тарбия оид “Падаркуш” драмма (1911), “Оқ елпоғичли чинли хотун” (ҳикоя), “Бир аъмо боланинг ҳасрати” (ҳикоя), “Китобат ал-атфол” (эски ўзбек ёзувида) ва асарларини ёзади ҳамда ўзининг “Нашриёти Беҳбудия” босмахонасида нашр эттиради. Бугунги кунда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг илмий меросини муштараклиги ғояларининг аҳамияти XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда замонавий таълим тараққиёти ривожи учун қимматли манба сифатида тадқиқ этилмоқда.

    39-47
    28
    5
    01-07-2026
  • АБУ БАКР ҚАФФОЛ ШОШИЙ МУҲАДДИС СИФАТИДА

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу масканда туғилиб  фаолият кўрсатган буюк зотлар, олимлар  “Шоший”, “Тошкандий” (ХVI асрдан) нисбаси билан мусулмон дунёсида танилганлар.


    Ислом оламида Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби «имом» даражасига эришган кўплаб буюк алломалар орасида Имом Абу Бакр Қаффол Шоший ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.


    Унинг тўлиқ исми – Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший бўлиб, кўплаб араб манбаларида унга алоҳида ҳурмат бажо келтириш учун номига «катта», «улуғ» маъносини ифодалайдиган «Кабир» сўзини қўшиб ёзадилар. Аллома моҳир ҳунарманд бўлиб, қулфсозликда шуҳрат қозонганлиги боис “Қаффол” яъни, қулфчи, қулфсоз деган ном билан эъзозланган.


    Замондошлари уни “Ҳазрати Имом” деб улуғлаган. “Ҳастимом” сўзи “Ҳазрати Имом” иборасининг қисқартирилган шаклидир. Маҳаллий халқ Имом Қаффол Шоший ҳурматидан бу жойни шундай атаган. У Тошкентнинг  илмий-маданий, диний-маърифий марказларидан бири бўлган.


    Ушбу мақолада араб манбалари асосида Каффал Шошийнинг  муҳаддис олим сифатидаги илмий фаолияти тадқиқ қилинган. Бундан ташқари, унинг тарбиявий-дидактик хусусиятга эга машҳур “Жавомиъ ал-калим” (“Қисқа иборали ҳадислар тўплами”) асари ҳам ёритилган. Унда Қаффол Шоший ишончли ҳадисларни (саҳиҳларни) ихчам ва қисқача баён қилиб,  ислом аҳкомларидан ташқари одоб­ахлоқ, илм­маърифат, таълим­тарбияга доир ҳикматли иборалар қайд этилган. Ундан халқимиз орасида кенг тарқалган матал, мақоллар, нодир ва қимматли афоризмлар ҳам ўрин олган. Бу эса ҳадисларнинг кенг халқ оммаси учун равон ва тушунарли бўлиши, тарқалишида муҳим аҳамият касб этган.

    4-12
    14
    2
    17-07-2026
  • ДИНИЙ МАНБАЛАР МАҚОЛ ВА АФОРИЗМЛАРНИНГ АСОСИ СИФАТИДА

    Nilufar MAXSUDOVA (Muallif)

    Тилнинг кўркини, нутқда маънолар ранг баранглигини, ақл-фаросат ва тафаккурнинг мантиғини номойиш этувчи мақол ва маталлар дунёдаги жамики халқ ва элатларда мавжуд бўлиб, унинг ортида ҳар бир халқнинг дунёқараши, орзу-умидлари, урф-одатлари туради. Шунинг учун ҳам, уни халқнинг турмуш қонун-қоидаларини ўзида жо қилган қисқа ритмик бирлик дейиш мумкин. 


    Бу халқ оғзаки ижод мактаби дастлаб халқнинг оғзаки ижодида яшаган, ёзув пайдо бўлиши билан мақоллар маданий ёдгорликларда, сўнгра бадиий адабиёт таркибида акс эта бошлаган. Ушбу асарлардаги халқнинг ўй-фикрини ифода этувчи қисқа ва ихчам иборалар кенг омма тарафидан қўлланила бошлагач, улар расман мақол мақомини олиб луғатлардан ўрин олган. Мақолларнинг шаклланишида турли хил омиллар муҳим аҳамият касб этади. Одатда мақоллар қадимги ва мумтоз адабиёт намуналари, диний манбалар орқали бизгача етиб келган.


    Маълумки, дин жамият, гуруҳ ёки алоҳида шахснинг маънавий ҳаётини ажралмас қисмидир. У умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб, уларни жонлантиради ва ҳамма учун мажбурий хулқ-атвор қоидаларига айлантиради. Шунингдек, у халқлар маданиятига ҳам катта таъсир кўрсатади. Масалан, муқаддас китобларни христиан ва мусулмонларнинг маданиятига  салмоқли таъсирини кузатиш мумкин. Бундай китоблар инсонларнинг тафаккури ва онгига таъсир этган экан, албатта у тилда ҳам акс этади.


    Ўзбек ва инглиз мақоллари фондининг шаклланишида мукаддас китоблар саналган Қурьон, Библия, Авесто ва ҳадисларнинг аҳамияти катта. Ушбу манбалардаги илгари сурилган ғоялар, фикрлар ва қуйма иборалар бу икки халқнинг мақоллари ва афоризмларининг яратилишида асос вазифасини ўтаган ва улар ҳали ҳамон ҳар икки тилда ўз долзарб аҳамиятини йўқотмаган.         Мазкур мақолада бундай мақол, матал ва афоризмлар таҳлили амалга оширилган, шунингдек, бир-биридан узоқ масофада жойлашган икки ҳудуд вакилларининг мақол ва афоризмлари ушбу халқлар истеъмолига қандай кириб борганлиги тадқиқ этилган.

    20-26
    8
    4
    16-07-2026
  • ЎЗБЕК МУМТОЗ АДАБИЁТИДА ИСЛОМ ТАРИХИ БАДИИЙ ИФОДАЛАНГАН АСАРЛАР ТАСНИФИ (XVII-XIX АСРЛАР)

    Lola AZIMOVA (Muallif)

    Ўзбек мумтоз адабиётида ислом тарихи воқеаларини бадиий ифодалаган асарлар, қиссалар талайгина. Уларда ислом дини, унинг ғоялари, Пайғамбар (с.а.в.) ҳаёти ва фаолияти, саҳобалар, уларнинг эзгу сифатлари ҳамда ислом дини тарғиботи учун фаоллик кўрсатган тарихий шахсларнинг ҳаракатлари кенг ёритилган. Хусусан, ислом тарихи бадиий ифодаланган асарлар, асосан XVII-XIX асрларга оид бўлиб, улар характер-хусусиятига кўра тарихий-жангнома қиссалар ҳисобланади. Асосан, ўзбек мумтоз адабиётда ислом тарихи воқеалари билан бир қаторда ислом тарихида машҳур тарихий шахслар бўлган саҳобалар, Жаъфари Содиқ, Ҳазрат Али, Абу Суфён, Холид ибн Валид, Қусам ибн Аббос, Хажжож кабиларнинг сифатлари, ҳаракатлари, дин йўлидаги жонбозликлари бадиий тарзда қаламга олинган. XVII аср ижодкорларидан Сўфи Оллоёр ва Бобораҳим Машраб ижодида Уҳуд жанги, Карбало воқеалари ҳамда тарихий шахсларнинг жонбозликлари лирик мисраларда бадиий ифодаланса, XVIII-XIX аср ижодкорларидан Собир Сайқалий, Жаҳон отин Увайсий, Холис Тошкандий, Нисо, Мирзахон Хоний, Абдуқаюм Ваҳмий кабилар бевосита тарихий воқеликни қаламга олганликларини кўриш мумкин. Мазкур XVIII-XIX аср ижодкорлари ва ўндан ортиқ халқ ичидан чиққан ижодкорлар ҳам ўз номларини кўрсатмаган ҳолда Ҳазрат Али, Қусам ибн Аббос, Имом Ҳасан, Имом Ҳусайн, Муҳаммад Ҳанифа, Хажжож, Муҳаммад Боқир, Саййид Баттол Ғозий каби тарихий шахслар қаҳрамонликларини маснавий йўли билан бадиий ифодалаб, махсус лиро-эпик қиссалар битганлар. Шу жиҳатдан, ислом тарихи воқеалари ва машҳур шахслар фаолияти бадиий ифодаланган халқ қиссаларининг юздан ортиқ қўлёзма ва тошбосма нусхалари ЎзФА Шарқшунослик қўлёзмалар институти асосий фонди ҳамда Ҳамид Сулаймон фондида сақланиб келмоқда. Дарҳақиқат, ўзбек мумтоз адабиётини ислом дин, унинг бунёдкорликка, инсонпарварликка йўғрилган ғояларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Юқорида таъкидланганидек, уларда ислом дини, унинг тарихий воқеаларидан тортиб, тасаввуф таълимотининг бадиий ижоддаги образ ва тамсиллар воситасидаги бадиий талқинини кўриш мумкин. Шу асосда, ўзбек мумтоз адабиётида мавжуд диний характердаги асарларни ўрганиш, уларнинг дидактик жиҳатларини ёритиш, бадиий санъатларни қўлланиш ўрнини кўрсатиш муҳим вазифалардан саналади.  Шу жиҳатдан, XVII-XIX асрларга оид ислом тарихига оид асарлар ва уларнинг бадиий хусусиятлари, мазмуний таснифи масалалари Республика фондларда сақланаётган қўлёзма ва тошбосма манбалар асосида тадқиқ этилди ва умумлашма хулосалар берилди.

    39-48
    20
    4
    20-07-2026
  • ТЕМУРИЙЛАР  ТАРИХИДА  ШОҲРУХ МИРЗОНИНГ  МАЪНАВИЙ  СИЁСАТИ  ВА ТАСАВВУФГА  МУНОСАБАТИ

    Mas’udxon ISMOILOV (Muallif)

    Темурийлар сулоласи тарихида Шоҳрух Мирзо шахсияти маънавий юксалиш, илм ва ирфон тараққиёти билан юксак баҳоланади. Унинг ҳукмронлиги даврида (1409-1447) Хуросон ва Мовароуннаҳрда тасаввуф мактаблари давлат ҳимоясида фаолият юритган, суфийлар эса жамиятнинг маънавий камолотини таъминловчи етакчи зотлар сифатида қадрланган. Шоҳрух Мирзо тасаввуфни фацат диннинг бир бўлаги эмас, балки жамият ва давлат бошцарувидаги қалбий ва ахлоқий асос деб қабул қилган. Бу даврда Шоҳрухнинг маънавий сиёсатида суфийлик мактаблари, тариқатлар ва уларнинг етакчиларига муносабат давлат сиёсатининг бир бўлагига айланган эди.
    Шоҳрух Мирзо уз отаси Амир Темурнинг дин ва тасаввуфга нисбатан сақланиб келган эҳтиромини давом эттирибгина қолмасдан, у ни янада мустаҳкамлади. Амир Темур ўз вақтида шайхларга улкан ҳурмат кўрсатган бўлса, Шоҳрух бу анъанани давом эттириб, тасаввуф аҳлини давлат ҳимоясига олди. У суфийларга моддий ёрдам кўрсатиш, хонақоҳлар ва мадрасалар қуриш, уларни вацфлар билан таъминлат каби ишларга ачоҳида эътибор қаратган. Шунингдек, Шоҳрухнинг угли ва валиаҳди Мирзо Улугбек ҳам Нақшбандияга нисбатан ҳурматни сақлаган, ҳарчанд унинг диққати асосан илм-фанга қаратилган бўлса-да, диний ва маънавий муҳитга бефарқ бўлмаган.
    Бу муҳитда Хожа Алоуддин Аттор, Хожа Муҳаммад Порсо. Яъқуб Чархий, Мир Сайид Шариф Ҳиравий ва Хожа Аҳрор Валий каби шайхлар фаолият юритиб, халқнинг маънавий камолоти, ватанпарварлик ва ихлос асосидаги тарбияси билан машгул бўлганлар.
    Мақолада мазкур зотларнинг таълимотлари ва жамиятда тутган ўрни таҳлил этилган. Мақомот ва маноқиб асарлари орқали тасаввуфнинг қалб тарбиясига оид гоялари, “суҳбат билан иршод ”, “халқ ичра халқ билан ” каби шиорлар замиридаги фалсафа очиб берилган.
    Мақола тасаввуфни ўтмишда қолган тажриба сифатида эмас, балки бугунги инсонучун ҳам йўл ва нур, поклик ва мувозанат манбаи сифатида кўрсатишни мақсад қилган. Шоҳрух даври маънавий меросини -қалбларга сукунат ва ҳаётга мазмун бахш этадиган тирик анъана дейиш мумкин.

    15-23
    54
    6
    14-05-2026
  • ХАЛҚ КИТОБИ “МУСИБАТНОМАИ ТУРКИЙ”ДА ЛИРИК ТАСВИРЛАР ТАЛҚИНИ

    Lola АZIMOVA (Muallif)

    Ўзбек адабиётида ислом тарихи билан боғлиқ кўплаб асарлар мавжуд. Хусусан, “Карбало фожиаси” номи билан машҳур Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайннинг фожиали ўлими ҳақида кўпгина асарлар юзага келган. Жумладан, Увайсийнинг “Карбалонома”, Холис Тошкандийнинг “Қиссаи Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн”, “Қиссаи Карбало”, Собир Сайқалийнинг “Равзат уш­шуҳадо”, Нисо ва Хоний достонлари ҳамда қиссаларидан “Мусибатномаи туркий”, “Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн”, “Қиссаи Имом Ҳусайн” каби ҳам ўзбек адабиётида кўпчиликни ташкил этади. Шундай асарлардан бири “Мусибатномаи туркий” бўлиб, асар XVIII аср охири – XIX  аср бошларида юзага келган ва XIX аср охири – ХХ аср бошларида бир неча бор китобат қилинган. Мақолада “Мусибатномаи туркий” қиссасининг бадиий хусусиятлари, хусусан, асар қаҳрамонларининг руҳий кечинмаларини тасвирлашда шеъриятдан фойдаланиш даражаси, воқеликнинг янада таъсирли бўлишини таъминлашда лириканинг ўрни ва аҳамияти ёритиб берилган. Шунингдек, асарда шеърлар Имом Ҳусайн фожиасига муносабат, руҳий изтироб сифатида қўлланганлиги ва бу орқали инсонпарварлик ғоялари бадиий тарзда очиб берилганлиги, фалсафий, дидактик қарашлар илгари сурилганлиги мисоллар асосида таҳлил этилган.

    98-106
    48
    6
    23-06-2026
  • САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙ – ИККИНЧИШАРҚ РЕНЕССАНСИ ҚОМУСИЙ ОЛИМИ

    O‘ktam PALVANOV (Muallif)

    Темурийлар сулоласининг асосчиси соҳибқирон Амир Темур (1336–1405) Марказий Осиё ва унга қўшни бўл­ган юртларни бирлаштириб, салтанат пойтахти – Самарқандга забт этилган барча ҳудудлардан машҳур олимлар ва халқ хўжалигининг турли соҳаларига оид мутахассисларни жалб этган ва уларга фаолиятлари учун қулай шароитларни яратиб, алоҳида эътибор қаратган. Чунки у ўз замонасининг билимдон ҳукмдорларидан бўлиб, мамлакатни ривожлантиришда илм-фаннинг муҳим аҳамият касб этишини яхши тушуниб, олимларга алоҳида эҳтиром кўрсатган. Натижада, турли илм соҳалари бўйича дунёвий ҳамда диний илмларни пухта эгаллаган му­тафаккирлар етишиб чиққан. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан эса, таълим ва илм-фан тараққий этиб, Шарқда «Иккинчи Ренессанс» юзага келган. Дарҳақиқат, бу жараёнларда қомусий олимлардан бири, фаолияти асосан Мовароуннаҳр шаҳарлари, хусусан, Самарқандда, соҳибқирон Амир Темур саройида ўтган аллома Саъдуддин Тафтазоний алоҳида мавқега эга. Алломанинг тўлиқ исми Масъуд ибн ал-Қози Фахруддин Умар ибн ал-Мавло ал-Азим Бурҳонуддин Абдуллоҳ ибн ал-Имом ар-Раббоний Шамс ал-Ҳаққ, ад-Дин ал-Қорий ас-Самарқандий ал-Ҳаравий ат-Тафтазоний ал-Хуросоний ал-Ҳанафий бўлиб, у Хуросоннинг Насо (ҳозирги Туркманистон, Аш­хабод) шаҳридаги Тафтазон қишлоғида туғилган. У наҳв, сарф, маоний, баён, усул ал-фиқҳ ҳамда фуруъ ал-фиқҳ (ҳанафий ва шофиий), мантиқ, ақида, тафсир, геометрия, астрономия ва бошқа шу каби илм соҳалари бўйича йирик олим бўлиб, бугунги кунгача элликдан ортиқ асарлари мавжудлиги аниқланган. Ушбу мақолада мазкур қомусий олим фаолияти ва илмий мероси ҳақида сўз юритилади.

    27-36
    123
    8
    23-06-2026
  • РОЖИЙ МАРҒИНОНИЙ ТАЪРИХЛАРИ ТАРИХИЙ МАНБА СИФАТИДА

    Nodirjon ABDULAHATOV (Muallif)

    Мақолада фақиҳ ва шоир Хожажон Хожа – Рожий Марғиноний (1834–1918) таърихлари ҳақида маълумот берилган. ХIХ аср охири 0Ц ХХ аср бошларидаги Марғилон адабий муҳитининг истеъдодли вакилларидан бири етук олим, маърифатпарвар шоир Рожий Марғиноний эди. Хожажон қози шеъриятда «Рожий» (арабчада «умидвор») тахаллуси билан ижод қилган.  Рожий адабий мероси Ўрта Осиё маданиятига хос бўлган умумий хусусиятлар билан бир қаторда ўзига хос ранг ва ўзига хосликни ҳам ўз ичига олади. Рожий иккинчи солиҳ халифа Умар бин Хаттоб авлодидан ҳисобланади. Рожийнинг аждодлари бир неча ўн йиллар давомида Фарғона водийсида бообрў хонадон аҳллари орасида этакчи ўринларни эгаллаб келганлар. Улар Марғилонда энг юқори юридик ҳокимиятдаги қози-калон лавозимларида фаолият юртиб келганлар. Рожий шоир сифатида ўзининг ўтмишдошларининг энг яхши анъаналарини давом эттирди ва ривожлантирди. Рожий асарларида халқ золимларининг сатирик образлари бутун галереяси яратилган. Сатира аслида Рожийнинг асосий чақириғи. Фарғона водийси (қози-калонлар) бошлиғи сифатида у қозихонанинг сирларини, қозиларнинг ҳийлаларини билар эди. Рожийнинг кўпгина шеърлари, хусусан, маснавий (жуфтлик), марcия - таърих (хронограмма) табиатан фалсафий характерга эга. Шоир инсон ҳаётининг моҳияти, унинг ўтмиши ҳақида мулоҳаза юритади. Рожий Марғиноний фаолияти ва мероси Фарғона водийси халқларининг маънавий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.

    130 - 138
    16
    4
    23-06-2026
  • АҲМАД ЗАКИ ВАЛИДИЙНИНГ ДИНИЙ-ФАЛСАФИЙ МЕРОСИ

    Muminjon XUJAEV (Muallif)

    Мақолада Аҳмад Заки Валидий Тўғоннинг яшаган давридаги ижтимоий ҳаёт тарзи ва диний-фалсафий фикрлари ҳамда ўз даври олимларининг диний-фалсафий фикрлари ислом ва христиан дини таълимоти ҳамда тарихини ўрганишга бўлган эҳтиёжнинг пайдо бўлиши каби фикрлари таҳлил этилган.


    Заки Валидий яшаган даврда сиёсий вазиятнинг ёритилиши ҳақидаги фикрларининг таҳлилидан собиқ совет тоталитар сиёсати жамиятни маънавий таназзулга етаклашга, инсонларни маънавий қашшоқлаштиришга, собиқ иттифоқ халқлари қаторида халқимизни ҳам коммунистик мафкуранинг тобеларига айлантирилишига оид фикрларининг таҳлилларидан мисол келтирилган.

    207 - 216
    76
    5
    24-06-2026
  • СУРХОН ВОҲАСИДАГИ МАДАНИЙ ҲАЁТ: ЮТУҚЛАР ВА МУАММОЛАРНИНГ АРХИВ МАЪЛУМОТЛАРИДА КЕЛТИРИЛИШИ (1925–1941 ЙИЛЛАР)

    Oybek `ISAEV (Muallif)

    Ушбу мақола Сурхон воҳасидаги маданий ҳаёт: ютуқлар ва муаммоларнинг архив маълумотлари асосида ёритилишига бағишланган.


    1925–1941 йилларда совет давлати ўрнатилганидан сўнг Сурхон воҳаси маданиятини буткул йўққа чиқаришга қаратилган ҳаракатларни амалга оширди. Дастлаб ишни маҳаллий халқни саводли қилишдан бошлаш керак деб тарғиб қилиб, уни чалғитди, оқибатда эса маҳаллий халқ саводсизлик гирдобига тушиб қолди.


    Округда ташкил қилинган маданий муассасалардан бири мусиқали драма театри бўлиб, маҳаллий халққа қизиқарли томошалар намойиш этилган эди. Театрда қўйилган асарлар асосан совет мафкурасини тарғиб қилувчи премьералар бўлган.


    Совет ҳукуматининг асосий бўғинида партия топшириқлари ва В.И Ленин кўрсатмалари деб доимий тарзда иш олиб борилди. Мамлакатда бўлгани каби округда ҳам маҳаллий аҳолининг динга бўлган муносабати чеклаб қўйилди. Оқибатда «Худосизлар» жамиятини тузиб, халқнинг диний эътиқодларга бўлган муносабатини бўғиб, уни эскилик сарқити сифатида кишилар онгидан чиқариш учун кенг қамровда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.


    Воҳа аҳлининг бой маданияти поймол қилиниб, коммунистик  дунёқараш шакллантирилди. Совет мафкурасини тарғиб қилиш мақсадида барча туманларда клублар, қизил чойхоналар, агитпунктлар ва бошқа маърифий масканлар ташкил қилиниб, халқни доимий тарзда бир тизимда ушлаш ва қўрқитиш билан янги совет ҳукуматининг олиб бораётган маданий инқилоб сиёсатига халқнинг диққат-эътиборини қаратишдан иборат бўлди.

    249 – 256
    20
    4
    24-06-2026
  • ХОРИЖДА ЎҚИГАН ТУРКИСТОН ЁШЛАРИ ҲАЁТИНИ ЁРИТИШДА МАКТУБЛАР МУҲИМ МАНБА

    Abduvali YULDASHEV (Muallif)

    Ушбу мақола Туркистон ёшларининг хорижда таълим олиш тарихини ёритишдаги мактубларнинг манба сифатидаги ўрни ва аҳамиятига бағишланган. Ёшлар узоқ ўтмишдан бери хорижда таҳсил олиш, ислом оламининг олий ўқув юртлари, дунёнинг йирик шаҳарларида таълим олишга интилиб яшаганлар. Бу жараён XIX аср охири XX асрнинг 20-йилларигача бўлган даврда Туркистонда ҳам давом этди. Ёшлар Туркистонни ривожланган мамлакатлар даражасига кўтаришга, Европа илм-фан тараққиёти ва техникасининг ривожланишига таъсир кўрсатган дунёвий фанларни ўзлаштириш ва уларни ўрганишга катта эътибор қаратдилар. Мамлакатда таълим, маданият, санъат, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш учун керакли кадрлар тайёрлаш заруратида маҳаллий маърифатпарвар зиёлилар ва илмга ҳайриҳох кишилар катта хизмат кўрсатдилар.


    Бу даврда Туркистон ёшларининг кўпчилиги Россия, Татаристон, Озарбайжон, Туркия ва Германия каби мамлакатларнинг марказий шаҳарларида ўқидилар. Муаллиф архив ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, талабаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва таълим олиш жараёнини кўрсатишга ҳаракат қилди.


    Шунингдек, хорижда таълим олган талабалар фаолияти кўриб чиқилди. Мақолада хорижда ўқиган Туркистон ёшларининг айрим мактублари таҳлил қилинди. Ишнинг янгилиги ушбу ҳужжатлар орқали талабалар ҳаётининг турли томонларини очиб беришга ҳаракат қилинди.

    89 - 95
    30
    3
    29-06-2026
  • ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

    Bakhtiarhoja SHODMONOV (Muallif)

    Ўзбекистон демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш натижалари илмий салоҳиятли ёшларнинг муҳим қарорларни қабул қилишда фаол қатнашишда намоён бўлади. Унинг институционал чегараларини янада кенгайтириш давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида воситачи бўла оладиган сиёсий жараёнлар акторлари сонини ошириш имконини беради. Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ билан мулоқот” концепцияси айнан фуқароларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини оширишга сиёсий замин бўлди. Жамиятда демократик тартиботлар ва эркинлик муҳити жорий этилди. Давлат идораларига нисбатан фуқаролар ишончи шаклланди. Одамлар давлат идораларига ва фуқаролик жамияти институтларига ўзлари учун ҳимоя институтлари сифатида қарай бошладилар. Жамиятда фаол фуқаролик позицияси шаклланишига катта эътибор қаратилди.


    Ушбу мақолада мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати шаклланиши ва амалга ошириш жараёнлари ҳамда жаҳон тажрибаси мухокама қилинган. Шунингдек, ёшлар ташкилотларининг шаклланиш ва ривожланиш унда ёшларининг иштироки, уларнинг ўрни, ютуқ ва муаммолари ҳақида маълумот бериш билан биргаликда таклифлар ҳам киритилган. Бундан ташқари илмий салоҳиятга эга бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар қатламларини алоҳида қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва тафаккурини доимий равишда ривожлантириб бориш, илмий салоҳиятли ёшлар интелектуалини дунё мамлакатлари даражаси билан тенглаштириш, мамлакат иқтисодиёти ривожини ёшлар интелектуал захиралари билан узвий боғлаш, илмий салоҳиятли ёшларнинг жамият тараққиётидаги фаолиятларига йўл очиш ва уни таъминлаш учун уларнинг ўзларидаги фаоллик, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар жараёнларига камарбасталик, ислоҳотларга ишонч фазилатларини тарбиялаш каби масалалар таҳлил қилинган.

    96 - 104
    35
    5
    29-06-2026
  • ҚАДИМГИ ТУРКИЙ ШЕЪРИЯТДА РИТМИК-СИНТАКТИК ПАРАЛЛЕЛИЗМЛАР (“ДЕВОНУ ЛУҒАТИТ-ТУРК”ДАГИ ШЕЪРИЙ УЗИНДИЛАР МИСОЛИДА)

    Abdulazizkhan NIG‘MONOV (Muallif)

    Шеърнинг шаклланишида муҳим ўрин тутган, унга ритмик оҳангдорлик, мусийқийлик ва эмоционаллик бахш этган унсурлардан бири бу – ритмик-синтактик параллелизмлардир. Ушбу мақолада туркий шеърнинг вужудга келишида муҳим ўрин тутган параллелизмлар ҳамда уларнинг ўзига хос хусусияти “Девону луғати-т-турк”да келтирилган шеърий узиндилар асосида таҳлил қилинади. Синтактик параллелизм фольклор жанрларида, шеъ рий нутқнинг турли кўринишларида, айниқса, тўртликларда яхлитликни таъминловчи асосий ва кучли восита сифатида намоён бўлади. Ритмик-синтактик параллелизмлар шеърни шакллантирса, параллелизмларни асосий уч восита шакллантиради: аллитерация, такрор, сажь. “Девону луғати-т-турк”даги тўртликларда фонетик, лек сик ва синтактик такрорлар қўлланган. Парчаларда параллелизмларнинг тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган турларини учратамиз. Қадимги туркий битигтошларда тугал бўлмаган параллеликнинг бисёрлиги ва, аксинча, девонда кел тирилган халқ оғзаки намуналаридаги тугал синтактик параллеллик шундан далолат берадики, замонлар ўтиши билан қадимги туркий халқларнинг бадиий тафаккури ва бадиий асарлар яратишдаги қонуниятлари ривожланиб, мукаммал кўриниш олган.

    185 - 191
    13
    6
    29-06-2026
  • ЎРТА ШАРҚ ВА ЎРТА ОСИЁДА ПЕДАГОГИК ФИКР ВА ТАЪЛИМ (IХ-ХII АСРЛАР)

    Bahromkhuzha MAHAMADHODZHAEV (Muallif)

    Мақолада IX-XII асрларда яқин Шарқ ва Ўрта Осиё халқлари таълим ва маданиятининг жадал ривожланиш жараёнлари тадқиқ қилинган. Ушбу даврда буюк мутафаккирлар ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, ал-Фаробий, Ибн Сино, Беруний, Ибн Ироқ ғоялари ривожланиб, Европада фан ва таълим-тарбиянинг кенг тарқалишига йўл очиб берган.


    Ислом Араб халифалиги, Византия, Ҳиндистон ва Хитой мамлакатларининг маданиятлари уйғун ва узвий равишда ривожланган. Ислом дунёси антик фалсафани, хусусан, Платон ва Аристотелни қабул қилди ва ўзлаштирди, ундан инсонни рационалистик нуқтаи назарини ўзлаштирган.


    Араб халифалигида фан ва маърифатнинг ривожланиши, ижтимоий-иқтисодий тараққиётга, Уйғониш даврининг Мовароуннаҳр ва Хуросонда бошланишига Шарқ Ренессансига олиб келган. Бу Ренессанс даврида дунёда инсоннинг умумий таълим-тарбия усуллари ва такомиллашуви ҳақида ўлмас таълимот ва илмий мерос қолдирган кўплаб олим ва файласуф, мунажжим ва устозлар етишиб чиққан.


    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўрта аср мутафаккирларининг кейинги авлодлар илмий тафаккури билан тобланган ва бойитилган педагогик ғоялари замонавий педагогик тушунчаларда ўз аксини топиб, замонавий шахсни тарбиялаш ва тарбиялаш усуллари, йўналишлари ва тамойилларини ишлаб чиқишга замин яратди. Мақолада ушбу жараёнлар таҳлил қилинган.

    159 - 166
    28
    9
    29-06-2026
  • ЖАДИДЛАРНИНГ МАЪРИФАТПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРИДА МИЛЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

    Yulduz NAMAZOVA (Muallif)

    XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда шаклланган таълим фалсафаси бу жадид маърифатпарварларининг миллий педагогик фаолият ва таълим асослари, унинг мақсадлари ва идеаллари, педагогик билимлар методологияси, янги рус тузем мактаблари тизимини яратиш усулларини таҳлил қилувчи тадқиқот соҳаси сифатида талқин қилинади. Шу боисдан ҳам таълим фалсафаси бу даврдаги ижтимоий-институционал шаклга эга бўлган соҳа сифатида жадидларнинг таълим дастурининг мақсади ва вазифалари, тамойилларини ўзида акс эттирган десак хато қилмаган бўламиз. Бизга маълумки, жадид маърифатпарварлиги шаклланган даврда дастлаб АҚШ кейинчалик эса Европада таълим фалсафаси бўйича махсус тадқиқотлар амалга оширилган. Бироқ, ундан анча олдин ҳам таълим фалсафаси бўйича Платон, Аристотел, Ян Амос Коменский, Локк, Гербарт каби файласуф олимлар томонидан алоҳида фалсафий тизим яратилган. Жадидлар учун ислом дини жаҳолатдан қутулиш йўли, маънавий баркамолликка эришиш воситаси ҳисобланган. Туркистонда келажакда умуминсоний ғояларга таянган, парламентаризм асосида бошқариладиган дунёвий давлат қуриш асосий мақсад қилиб қўйилган. Хусусан, буни миллий-ҳудудий автономия бўлган «Туркистон мухторияти» тузишга бўлган сиёсий ҳаракатлар жараёнида кўришимиз мумкин. Мақолада жадидчилик ҳаракатининг таълимга доир қирралари тадқиқ қилинган. Жадид маърифатпарварлари ғоясининг Туркия, татар ва озарбойжон фикрий дунёсига эргашиш орқали Ғарбий Европа маърифатчилигидан ҳам хабардор бўлишга интилиши масалалари таҳлил этилган.

    47-57
    12
    2
    01-07-2026
  • ВАҚФ МУЛКЧИЛИГИНИНГ ТУРКИСТОН ТАРИХИДА ТУТГАН ЎРНИ

    Irodaxon GAFUROVA (Muallif)

    Мақоланинг асосий мақсади Туркистон ҳудудларида, жумладан, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразм, Тошкентда мансабдорлар ва оддий халқ орасидаги турли қатлам вакиллари томонидан имзоланган масжид ва мадрасалар учун кўчмас мулк, пул миқдори, ерлар вақфномалари ҳужжатлари ҳақида маълумот беришдир. Маълумки, вақфлардан тушган даромаддан масжид ва мадрасалар таъмири, қайта тикланиши ва сақлаш, муаззин ва имомларга ойлик тўлаш, мадраса толибларига стипендия тўлаш учун сарфланган. Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.XIX аср охири ва XX аср бошларида минглаб вақфномалар имзоланиб, ҳозирги кунда архивда сақланади. Ушбу вақфномаларни ўрганиш натижасида у ёки бу масжид ёки мадрасага қанча миқдорда вақф ажратилгани, ким томонидан ажрратилгани, қаерда ва ким томонидан имзолангани ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин. Мақолада тарихий аҳамиятга молик турли ҳужжатларга, асосан, Ўрта Осиёда ислом тарқалиши билан бу ерларда вақфга ерлар, карвонсарой, дўкон, ҳаммом, тегирмон, жувозхона ва бошқа фойда келтирувчи кўчмас мулклар, пул ва китоблар тадқиқ этилган. Ислом тарқалган илк асрларда хозирги Наманган ҳудудида вақфга қишлоқ хўжалигининг ажралмас қисми бўлмиш қул, иш ҳайвони ва меҳнат қуроллари берилгани ва кейинчалик бу муомаладан чиқиб кетгани аниқланди. Фарғонада, умуман, Қўқон хонлигида, хонлар томонидан вақф ерларидан фойдани эмас, балки ер солиғи (хирож ва таноп)ни вақф қилгани таҳлил этилган.


    Мақолада ислом меъморий обидалар ва уларнинг вақф мулклари статистикаси, вақф хўжаликлари фаолиятининг умумий жиҳатлари, вақфга оид тарихий ҳужжатлар таҳлилига эътибор қаратилган. Халқимиз олийҳиммат, қўли очиқ, сахий бўлгани учун масжид ва мадрасаларнинг иншоотлари шу вақфлар ёрдамида бунёд этилгани тадқиқ ва таҳлил қилинган.

    66-74
    16
    5
    01-07-2026
  • ЎРТА ОСИЁДА ТАРЖИМА МАКТАБЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ

    Bakhromkhuja MAKHAMADKHODJAEV (Muallif)

    Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти, санъати, маданиятига қизиқиши, мисолида кўриш мумкин. Ўзбек халқи жаҳон адабиётининг нодир асарлари билан танишиш баробарида, ўзи жаҳон адабиёти хазинасининг бойишига ҳиссасини қўшмоқда. Албатта бу борада таржима халқлар, миллатлар, мамлакатлар ўртасида олтин кўприк вазифасини бажармоқда. Жаҳондаги ҳар бир халқ, ҳар бир миллат бошқа халқлар, миллатлар яратган маънавиятимизни бойитаётган ноёб дурдона асарлар кашфиётлардан баҳраманд бўлиш билан бирга, ўзлари ҳам умумжаҳон маданияти хазинасига ўз ҳиссасини қўшиб келган. Шунинг учун ҳам дунёда бошқа қардош тиллар, миллатлар, мамлакатлар таъсирисиз ўз қобиғида ривожланиб кетган тиллар, миллатлар, мамлакатлар йуқ. Таржима тарихи - тил тарихи, миллат тарихи, мамлакат тарихи каби қадимийдир.


    Дунёнинг турли минтақаларида, хусусан Ватанимизда яшаб, ижод қилган, дурдона асарлар яратган Муҳаммад Хоразмий, Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Фаробий, Қошғарий, Замахшарий, Юсуф Хос Хожиб, Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқалар оригинал асарлар ёзиш билан бирга таржима орқали жаҳон фани, маданияти, санъати, тарихи, адабиёти ва бошқа соҳалардаги дурдона асарлар билан ўз халқини баҳраманд эта олган таржимонлар фаолияти тўлақонли ўрганилмаган.


    Буни билмай туриб, жаҳон стандартлари даражасидаги мутахассис – таржимон бўлиш қийин. Шарқ таржима мактаблари намояндалари, уларнинг таржима тарихида тутган  мавқеи, қўллаган таржима услублари ва таржима орқали жаҳон халқларининг ўзаро алоқаларини ўрганиш хозирги куннинг долзарб масалаларидан. Шунингдек, Шарқ таржима мактаблари фаолияти тарихи, ютуқ ва камчиликлари бугунги кун даражасида чуқур таҳлил қилиб тўла – тўкис ўрганилмаган. Қўйидаги мақолада қатор таржима мактаблари тарихи, жаҳон таржима тарихининг ривожланиш босқичлари, Ўрта Осиё, хусусан, ўзбек таржима тарихини замонавий босқичи, Шарқ таржима тарихинининг мамлакатларнинг ўзаро алоқалари хақида маълумотлар келтирилган.


    Жаҳон дурдоналари ҳисобланмиш асарларнинг Шарқ таржима мактаби таржимонлари фаолиятлари ўртасидаги муштараклик ва уларнинг натижаларини замонавий ўзбек таржимонлари ишида қай даражада акс этишини аниқлашга алохида урғу берилиши билан бир аторда Шарқ таржима мактаблари тарихи, ривожланиши ва Шарқ таржима мактаблари ўртасидаги алоқа, таъсир ва натижаларнинг таҳлили  ёритилган.

    78 - 87
    27
    8
    04-07-2026
  • АБУ ЖАЪФАР МУҲАММАД ИБН ЖАРИР ТАБАРИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ

    Muhabbatxon AGZAMOVA (Muallif)

    Абу Жаъфар Табарий ҳаёти Аббосийлар давлати заифлашиб, парчаланаётган, халифаликнинг турли ҳудудларида тўқнашувлар, келишмовчиликлар юз берган даврда ўтди. Мана шундай ҳолатга қарамай илм-маърифат ривожланиб, турли соҳаларда мўътабар асарлар ёзилди.


    Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий исломшунослик хусусан, тафсир, фиқҳ, адаб, тарих каби соҳаларга оид муҳим асарларни яратди. Мақолада олимнинг ҳаёти ва илмий меросининг кенг қамровли таҳлили амалга оширилган. Табарий асарларининг манбашунослик таснифи келтирилиб, асарларининг ўзига хос жиҳатлари илмий ўрганилган. Олимнинг “Китоб таҳзиб ул-осор”, “Жомеъ ул-баён фи тафсир ал-Қуръон”, “Жомеъ ул-қироат мин-аш-шуҳур ва-ш-шозз”, “Китоб ихтилоф ал-фуқаҳо”, “Китоб ул-вақф”, “Китоб ал-латиф ал-қавл фий ахком шариал ислом”, “ал-Хафиф фи аҳком шаръия ислом”, “Адаб ал-қузот”, “Адаб ал-маносик”, “Басит ул-қавл фи аҳками шараиъул ислами”, “Китоб шарҳ ас-сунна”, “Китоб ат-табсир фи усул ад-дин”, “Адаб ан-нуфус ал-жаййида вал ахлоқ ан-нафиса” каби асарлари амалга оширилган тавсифлари билан илмий истифадага киритилган.


    Абу Жаъфар Табарий илмий меросида тарих ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг ислом дунёсида машҳур бўлган ва кўпгина олимлар томонидан ўрганилган “Тарих ар-русул ва-л-мулук” – “Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи” номли асари катта илмий аҳамиятга эга. Мазкур асар олимнинг ислом илмлари билан бирга исломгача бўлган қадимги давр тарихи, адабиёти, халқ оғзаки ижодини мукаммал билганлигини кўрсатади. Табарий мазкур манбаларни асарда усталик билан истифода эта олган, маълумотларнинг илмий аҳамияти ҳозирги кунда ўз долзарблигини йўқотмаган. Алломанинг ушбу асарига кўплаб кейинги давр олимлари бирламчи манба сифатида мурожаат қилганлар.

    33 - 39
    42
    9
    06-07-2026
  • МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ТАСАВВУФ АЛЛОМАЛАРИ ИЛМИЙ МАЪРИФИЙ МЕРОСИНИ ТИКЛАШ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР

    Tokhir KHATAMOV (Muallif)

    Мазкур мақолада Марказий Осиёдаги тасаввуф мактабларининг кўп асрлик илмий-маърифий меросини ўрганиш, тиклаш бўйича юртимиздаги олиб борилган ислоҳотлар жараёни тадқиқ этилган.


    Мустақиллик йилларида олиб борилган ислоҳотларга ушбу мақолада урғу берилишининг асосий сабаби шундаки Ўзбекистон Республикаси XX аср сўнгги чорагида мустамлака занжирларидан холос бўлиб мустақилликка эришди. Тарихдан маълумки истиқлолга эришган давлатлар ўз тарихи, дини, тили, маданиятини қайта тиклашга асосий эътиборни қаратади. Миллий қадриятларимизнинг тизимли ва тадрижий тикланиши бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида миллий ҳуқуқий негиз муҳим омил ҳисобланади. Шу жиҳатдан истиқлолнинг илк йилларида Президент ва ҳукумат томонидан чиқарилган фармон, қарор, фармойишларнинг илмий-тарихий ва ижтимоий-маънавий аҳамияти таҳлил қилинди. Қабул қилинган фармон ва қарорларда белгиланган устувор вазифалар ҳамда режа ва дастурларда бажарилиши зарур бўлган ишларнинг долзарблиги очиб берилди.


    Аммо аждодлар меросининг кўлами жуда катта бўлиб, уни қисқа вақтнинг мобайнида қайта тиклаш катта меҳнат ва масъулиятни талаб қилади. Шу билан биргаликда, диний соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш ҳам мураккаб жараён бўлиб, собиқ мустамлакачилик ва атеистик тузум давридаги катта террор ва мафкуравий ёлғонлар халқ руҳиятида эврилишларга сабаб бўлган эди, бу муаммо ўз навбатида мустақилликнинг дастлабки йилларида жамиятда баъзи ғоявий зиддиятларга ҳам сабаб бўлди, онг ва тафаккурдаги инқирозларни бартараф этиш бирмунча мураккаб ҳолат бўлганлиги сабабли, бу жараён ўзига хос “ўтиш даври”ни вужудга келтирди.


    Аммо турли мураккабликларга қарамасдан ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди, алломалар меросини қайта тиклаш ишлари тизимли равишда йўлга қўйилди. Бугунги кунга келиб тасаввуф алломалари меросини ўрганиш янги босқичга кўтарилиб, кўплаб илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Халқимиз ҳам алломалар илмий маърифий меросидан баҳраманд бўлиб, илмий тадқиқот ва таълим муассасаларида турли лойиҳалар, мақолалар, монографиялар нашр этилиб кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда. Шу сабабли мазкур мақолада мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги босқичини алоҳида тадқиқ этишга ҳам эътибор қаратилди.

    49 - 58
    33
    6
    07-07-2026
  • ИМОМ ШАҲРИСТОНИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ВА ОЛИМ АСАРЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШДАГИ ЁНДАШУВЛАР

    MUMIN MIRZO Abdupattaev (Muallif)

    Бугунги глобаллашув даврида тарихни холисона ўрганиш, миллий ва диний қадриятларни қайта тиклаш, аждодлардан қолган бой, маънавий-маданий меросни асраб-авайлаш, тадқиқ этиш ҳамда уларни келажак авлодларга етказиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Бу эса миллатнинг, айниқса, ёшларнинг маънавий баркамол бўлиб етишишида муҳим омилдир.


    Соф исломий эътиқод эгаларини тарбиялаш ва улар орқали кенг халқ оммаси онгига ислом динининг эзгу тушунчаларини етказиш ва турли адашган оқимларга қарши курашиш бугунги кунда юксак вазифага айланди.


    Тарихдан маълумки, ислом динидан турли оқим ва фирқалар ажралиб чиққан. Мовароуннаҳр, Хуросон ва бошқа мусулмон диёрлар олимлари диндан ажралиб чиққан фирқаларнинг турли ғоя ва қарашлари, асл моҳиятини очиб бериш ва уларга соф исломий далиллар билан раддия бериш мақсадида муҳим изланишлар олиб боришган ва бу борада катта ютуқларга эришиб, қимматли асарлар ёзиб қолдирганлар. Мана шундай олимлардан бири – Хуросон минтақасидан чиққан, динлар тарихига оид мўътабар манба қолдирган Абул Фатҳ Шаҳристонийдир. Имом Шаҳристонийнинг “ал-Милал ва-н-ниҳал” асарида нафақат ислом динидан ажралиб чиққан фирқалар ҳақида, балки бошқа динлар ва эътиқодларга доир муҳим маълумотлар келтирилган. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунимизда ушбу китоб мазҳаблар тарихини ўрганишда самарали асарлардан бири саналади. Бундан ташқари олим фиқҳ, калом, фалсафа каби илм соҳаларида ҳам асарлар ёзиб қолдирган. Бу асарлар бугунги кунимизда ҳам долзарб саволларга жавоб берувчи бебаҳо манбалар сифатида баҳоланади.


    Ушбу мақолада олимнинг асарлари, муаллиф ҳақидаги уламоларнинг эътирофлари ва олим асарларининг тадқиқ этишдаги ёндашувлар тадқиқ этилган.

    59 - 67
    36
    6
    08-07-2026
  • ТАЛАБАЛАРДА ДИНИЙ МАЗМУНДАГИ АХБОРОТЛАРНИ ИДРОК ЭТИШГА РАЦИОНАЛ ЁНДАШУВ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

    Zebo KASIMOVA (Muallif)

    Ушбу мақолада талабаларда диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга нисбатан рационал ёндашув кўникмасини шакллантириш ижтимоий психология, хусусан, дин психологияси соҳасида долзарб аҳамият касб этиши илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган. Мақолада кўтарилган муаммо муаллифнинг диссертацион тадқиқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда таҳлил этилган.  


    Инсоният ахборот оқими тобора тезлашиб бораётган, аҳоли кайфиятини, руҳиятини, мақсад ва интилишларини, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологияси вужудга келган бир даврда яшамоқда. Ахборот асрида жаҳон ҳамжамияти билан тобора интеграллашиб бораётган Ўзбекистонда ҳам бошқа мамлакатлар қатори бугунги кунда ахборот тўплаш, тарқатиш ва уни тасарруф қилиш жараёни жадаллашиб бормоқда.


    Интернет, телевидение, радио, видео, телефон алоқалари ва шу кабиларнинг ривожланиши ёшлар маънавий дунёсининг илмий, ақлий, ҳиссий, руҳий, ахлоқий, мафкуравий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, экологик, эстетик, бадиий, диний каби кўп қиррали таркибий қисмларига доимий таъсир этиш воситаларига айланди.


    Айрим кучларнинг саъй-ҳаракатлари билан ахборот ҳарбий снарядга, оммавий ахборот воситалари эса тажовуз қуролига айлантирилмоқда. Гарчи ахборот дайди ўқ сингари инсонни жисмонан йўқ қила олмаса-да, унинг қўпорувчилик кучи, келтирадиган зарари ҳар қандай оммавий қирғин қуролидан кам эмас. Чунки бу қурол ёрдамида онгга берилган зарбалар кишини адаштиради, уни ўз манфаатига зид ҳаракат қилишга ундайди, демак, инсонни бошқариш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш яъни руҳий манипуляция қилиш имконини беради. Бу қурол ахборот хуружидир. Бундай қурол ёрдамида олиб бориладиган ахборот урушида инсон онги, миллат руҳияти нишонга олинади. Бу урушда бинолар зарар кўрмаса, одамлар ўлдирилмаса, моддий бойликларга шикаст етмаса-да, унинг мафкуравий, маънавий, руҳий зарари ҳар қандай ядровий уруш зараридан ҳам кучли.


            Ислом дини бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди. Маълумки, сўнгги йилларда динни ниқоб қилиб олган оқимлар, тоифалар пайдо бўлди. Улар ғаразли мақсадлари йўлида жамиятда бузғунчилик, бегуноҳ одамлар онгини чалғитиш, уларнинг онг ости қатламларига алдов йўллари билан психологик манипуляцион таъсир кўрсатиш каби ҳаракатларни авж олдириб, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда.


    Ушбу мақолада муаллиф диний мазмундаги ахборотларни идрок этишга талабаларда рационал ёндашув ва соғлом муносабатни қарор топтириш, уларда ижтимоий тармоқлар орқали қабул қилинаётган ахборотларни саралаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган методик тавсиялари келтирилган.

    92-101
    25
    2
    17-07-2026
  • САЛЖУҚИЙЛАР ДАВРИДА БАҒДОД “НИЗОМИЯ” МАДРАСАСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШ ТАРИХИ

    Muxlisa MIRZAEVA (Muallif)

    1038-1194 йилларда ҳукмронлик қилган Буюк Салжуқийлар давлати умавийлар (661-750) ва аббосийлардан (750-1258) кейинги мусулмон давлатчилиги тарихида учинчи йирик салтанат ҳисобланади. Ана шу улкан турк-мусулмон салтанати ташкил этилганидан сўнг Ислом дунёсининг шарқидаги турли давлатларда араб-форс сулолаларининг таъсири сусая бошлаган янги давр бошланди. Шундан бошлаб кўп асрлар мобайнида Шарқдаги сиёсий раҳнамолик асосан турк сулолалари ихтиёрида бўлиб келди.


    Салжуқийлар давридаги маънавий-маърифий ва маданий соҳаларда амалга оширилган ишлар ўз даври учун тараққиётнинг улкан чўққисини ташкил этди. Минглаб жомеълар, юзлаб мадрасалар ва таълим масканлари давлат ва амалдорлар ҳомийлигида бунёд этилди. Бунинг натижасида мамлакатда таълим тараққий қилди, халқ маърифатли, кишилар эса зиёли бўлиб бордилар. Ўлканинг ҳар тарафида бепул ва илк маротаба идрор (стипендия) асосидаги таълим тизими жорий этилди. Ҳаттоки, энг оддий оиланинг фарзанди ҳам ҳеч бир қийинчиликсиз таълим олиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу эса салжуқийлар салтанатидаги тенглик ва ижтимоий адолат тамойиллари устувор бўлганлигидан даракдир.


    Таълимда дин (эътиқод)нинг асосий ғоя сифатида илгари сурилиши Вазир Низомулмулк (1017-1092) олиб келган энг муҳим янгилик бўлди. Бундан аввалги мактаб ва мадрасалар муайян ғояларга эга эмас ва кадрларни етиштириш ҳам мукаммал даражада эмас эди. 1067 йили Бағдодда ташкил этилган “Низомия” мадрасаси ашъарий ва шофеъий таълимотларини ҳимоя қиладиган кучли олимларни тайёрлаш учун қурилди. Мадраса ташкилотчиларининг кўпчилиги вазир Низомулмулк каби сиёсий ёки диний ғояларга эга эдилар. Сунний йўналишда фаолият олиб борган ва асарлар ёзган ҳанафий, шофеъий, моликий ва ҳанбалий мазҳабидаги олимларнинг аксарияти “Низомия” мадрасасида таҳсил олганлар. Уларнинг ёзган асарлари ва ислом цвилизациясига қўшган ҳиссалари бевосита ушбу мадраса фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Мадрасада нафақат диний илмлар, балки табиий фанлардан ташкил топган дунёвий фанлар ҳам ўқитилган. “Дор уш-Шифо” каби марказлар мадраса яқинида жойлашган бўлиб, олинган билимлар амалиёти билан тадбиқ этилган.


    Ушбу мақолада “Низомия” мадрасалари ўзининг нуфузи, олимлари, талабалари ва ҳатто, илмни амалиёти билан жорий этиши жараёнлари тадқиқ этилган. Шунингдек, мақолада Салжуқийлар даврида ташкил этилган Бағдод “Низомия” мадрасаси, унинг тарихи, вақфи, мадрасадаги таълим-тарбия ва бошқарув, устозларнинг тайинланиши,  дарс дастурлари, ўқитиш методлари, кутубхонаси ва мадрасанинг йўқ бўлиб кетиши воқелиги ҳақида маълумотлар таҳлил қилинган

    58-67
    4
    1
    18-09-2026
  • ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР:  МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ МУРОСА ТАМОЙИЛЛАРИ

    Matlyuba QAHHOROVA, Mirolim TASHMURODOV (Muallif)

    Ушбу мақолада бугунги шиддатли ижтимоий жараёнларда инсонларнинг ўзаро муносабатларида асосий омил сифатида “муроса” тушунчаси ўта муҳим воқеликка айланаётганлиги изоҳланган. Миллий, этник ва халқаро муносабатларнинг янги мазмун касб этиши, дунёнинг турли бурчакларида турли кўринишлардаги жамиятнинг барча соҳаларидаги манфаатлар тўқнашувлари кўзга ташланиши, қийин вазиятга тушган одамларнинг ҳимоясини таъминлаш, уларнинг инсонийлик шарафини сақлаб қолиш, айнан муросаю мадора масаласи билан боғлиқлиги уни фалсафа фани нуқтаи назаридан ҳам долзарблигини белгилаб бериши келтирилган. Замонавий луғатларда ҳамда Европада “муроса” сўзининг синоними сифатида “компромисс” атамаси ҳам қўлланилишига тўхталиб ўтилган.


    Ушбу мақола муросанинг ижтимоий тамойиллари асосини миллий ва умуминсоний тамойиллар асосига қурилганлиги ва оилада муроса муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган амалий материал бўлиб хизмат қилади. Методик асос сифатида тарихий ва қиёсий таҳлиллар ва хорижий тажриба материаллари тизимлаштириб олинган бўлиб, бугун инсоният тараққиёти шундай бир тарихий босқичга қадам қўйдики, энди ҳеч бир халқ, миллат, давлат, ўзаро алоқага, кенг интегрaцияга киришмай, муроса тамойилларига амал қилмасдан умумжаҳон тараққиётига ўзининг ҳиссасини қўшмай, глобал муаммоларни ҳал этишда қатнашмай ҳамда умуминсоний нормалардан, бойликлардан, ютуқлардан, қадриятлардан фойдаланмай ривожлана олмаслиги фактик далиллар келтирилган.


    Оилавий муносабатларда ижтимоий аҳамиятга эга “муроса” тамойиллари ўзининг қандай имманент (илдиз ёки ўзак) хусусиятларига эга? Ўзбек оиласи нисбатан қандай белгилари билан бошқа ижтимоий муносабатлардан ажралиб туради ёки улар билан интегрaцияга киришади? Улар ижтимоий детерминизм қонунларига бўйсунадими ёки мутлақ мустақил воқеликларми? Улардаги миллий ва умуминсоний белгилар оила институти ҳаётига қандай ва нималар орқали таъсир этади? Уларни ўлчаш имкони ва механизмлари борми? Тан олишимиз керакки, мазкур саволларнинг барчасига қониқарли жавоб бериш қийин, чунки бу масалалар ижтимоий фалсафада, оилашуносликда кун тартибига қўйилмаган, ҳали муҳокама қилинмаган.    


    Мазкур мақолада тўпланган манбалар ва эмпирик тадқиқот материалларга таяниб, муаллифлар томонидан юқоридаги саволларга асосли жавоблар илмий асосланиб, оилавий муосабатларда муросанинг янги қирралари тадқиқ этилган.

    69-77
    15
    1
    18-07-2026
1 - 25 from 27 1 2 > >> 

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling