Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ХIХ АСР ОХИРИ – ХХ АСР БОШЛАРИДА ЎРТА ОСИЁ-ҲИЖОЗ ҲАЖ ЙЎЛЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА СИЁСИЙ АҲАМИЯТИ

    Muzaffarkhon JONIYEV (Muallif)

    Ислом динида мусулмонлар учун фарз амаллардан бири имконияти бўлганда Маккага бориб ҳаж қилишдир. Макка ва Мадинага ҳаж қилиш Ўрта Осиё мусулмонлари учун анча мураккаб бўлган, улар ўз вақтида ҳаж ибодати­ни амалга ошириш учун машаққатли йўлларни босиб ўтишларига тўғри келган. Ўрта Осиё мусулмонлари асрлар мобайнида оғир йўл машаққатларига қарамасдан ҳаж зиёратини амалга ошириб келганлар. ХIХ аср охирларида Ўрта Осиёнинг Россия империяси томонидан мустамлака қилиниши ўлка мусулмонларининг ҳаж зиёратига ҳам таъсир этмасдан қолмади. Империя ҳукумати учун Туркистон ўлкаси мусулмонларининг ҳаж зиёратини назорат қилиш нафақат сиёсий жиҳатдан, балки иқтисодий томондан ҳам муҳим аҳамият касб этар эди.


    ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон мусулмонлари ҳаж зиёратига бориш учун асосан, Эрон ҳудуди­дан ўтувчи қуруқлик йўли, Афғонистон, Ҳиндистон ва Ҳинд океани орқали ўтувчи жанубий ва Истанбул орқали ўтувчи шимолий йўллардан фойдаланишган. Мақолада ушбу йўлларнинг ҳолати, транспорт нархлари, гузаргоҳ шаҳарлардаги ҳожихоналар, такялар ва меҳмонхоналар фаолияти таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада Россия империясининг Туркистон мусулмонларининг ҳаж зиёрати борасида олиб борган сиёсати, амалга оширилган маъмурий, тиббий чора-тадбирлар архив маълумотлари ва ХIХ аср охири – ХХ аср бошлари Туркистон матбуоти асосида тадқиқ этилган

    51-58
    20
    4
    23-06-2026
  • ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДА ИСЛОМ ОБИДАЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ ВА ТАДҚИҚИ

    Irodaхon Muxtarovna GAFUROVA, Aziza Nigmatovna GULYAMOVA (Muallif)

    Мақоланинг асосий мақсади – XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Туркистон ҳудудларида, жумладан, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразмда ислом меъморий обидалари – масжидлар, мадрасалар, минора, хонақоҳ, мақбара ва мозорларнинг ҳолати, уларга бўлган муносабат ва  тадқиқ этиш бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилинган.


    Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.


    Масжидлар таъмирига рухсат вилоят губернаторларидан олинган, янгиларини қуришга эса, генерал-губернатордан рухсат олинган. Ўрта Осиёда миноралар икки ҳолатда қурилган: биринчидан, иншоотнинг бурчаклари ва дарвоза ён қисмларини кучайтириш учун, яъни, мустаҳкамлаш учун бўлган. Иккинчидан, деворлардан алоҳида, масжид яқинида жуда ҳайбатли, юқорилаган сари торайган маҳобатли миноралар қурилган. 


    Ўрта Осиёда мадрасалар мусулмонларнинг ёпиқ шаклдаги олий ўқув муассасаси ҳисобланган. Биринчи мадраса Бағдоддаги Малик Шоҳ даврида 1065 йили қурилган. Ўрта Осиёда эса биринчи мадраса Х асрда Бухорода қурилган. Ўша даврда олимлар учун бир қатор вақфлар ажратилган. Бухоролик олимлар кўплаб вақф эгалари бўлишган, Бағдодда очилган мадраса умуман қўллаб-қувватланмагани сабабли Бағдодда ўқишни пуллик қилишган.


    Туркистонда мадраса – олий мусулмон диний ўқув муассасаси, диний мактабга ўқитувчи, ислом уламоларини тайёрлаб келган. Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олиниши давридаги мадрасалар сони ҳақида турли маълумотлар мавжуд бўлиб, рус сайёҳи П.Пашинонинг маълумотига кўра, Тошкентда 1866 йилда 15 та мадраса бўлган. Мадрасалар сони ҳақидаги маълумотлар ҳам турлича. ХХ аср бошларида Туркистонда 12 мингта талаба ўқиган. Машҳур мадрасаларда юзлаб толиблар таълим олган. Кўпгина Ўрта Осиё мадрасалари орасида домла ва толиблар алмашинуви Россияга қўшиб олинишидан олдин ҳам жуда жадал бўлган. Туркистонлик муллаваччалар Бухорога илм олишга мунтазам боришган.


    Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олинишининг илк кунлариданоқ рус ҳукумати нафақат илмий, балки диний жиҳатдан ҳам ислом обидаларига диққатли ва эҳтиёткорона муносабатда бўлишни талаб қилган. Чет эл музей агентларининг ҳаракати ҳам вайронкор бўлган, ҳар йили кам миқдорда бўлмаган ислом дурдоналари сотиб олиниб, олиб чиқиб кетилган.


    Исломий меъморий обидалари вақф маблағлари ҳамда мусулмонларнинг эҳсонлари ҳисобига таъмирланиши керак бўлган, шу сабабли ҳукумат маблағ ажратишга шошилмаган. Кўп ҳолларда маҳаллий бой қатлам бефарқ бўлиб, келиб тушган вақф пуллари шахсий мақсадда ўзлаштирилган.


    Ушбу мақолада Туркистон ўлкасидаги ислом обидалари 

    14-23
    9
    3
    17-07-2026
  • МИСРЛИК ТАРИХЧИ ТОЖУДДИН СУБКИЙ «ТАБАҚОТ АШ-ШОФИЪИЯ  АЛ-КУБРА» АСАРИДА ШОШ (ТОШКЕНТ) ОЛИМЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Фиқҳ – ислом ҳуқуқшунослиги соҳаси сифатида VIII-X асрларда шаклланди ва унинг методологияси вужудга келди. Фиқҳ илми мустақил ҳуқуқшунослик соҳаси сифатида ривожлана бориб, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига оид масалаларни қамраб олди. Бу жараён икки ярим аср давом этиб, ислом ҳуқуқшунослигининг шаклланишида “олтин аср” деб номланади. Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби олимлари ёзган асарлар туфайли ривожланган Ислом қонуншунослиги халқимиз маънавий­ҳуқуқий меросининг ажралмас қисми сифатида асрлар давомида Марказий Осиё халқлари ҳаётида муҳим омил бўлиб хизмат қилган.


    IX – XII асрлар Марказий Осиёда илм­фан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бинобарин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илм­фан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан.


    Мақолада мисрлик тарихчи Тожуддин Абу Наср Абдулваҳҳоб Субкийнинг “Табақот аш-шофиъия ал-кубра” номли асарида ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик фақиҳларнинг минтақа илмий марказларидаги фаолияти таҳлил қилинган.  Шунингдек, Шош воҳасида фиқҳ илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Бағдод каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда  фаолият кўрсатган олимлар  ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.

    4-11
    19
    1
    18-07-2026
  • ЎРТА АСР МИСР ТАРИХЧИЛАРИ ҲАҚИДА

    Zukhra ARIPOVA (Muallif)

    Ушбу мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даври (1250-1517) тарихчиларининг ҳаёти, фаолияти ва улар томонидан қолдирилган мерос ҳақида сўз боради.


    XIII–XV асрларда Миср ўрта аср шарқ мамлакатлари ичида мамлуклар фаолияти туфайли ўзига хос мавқега эга бўлган. Миср тарихида мамлуклар ҳукмронлигининг ўрнатилиши, мамлакатда ҳарбий лашкарбошиларнинг устунликни қўлга киритиши, баҳрий мамлук султонларининг юксалиш жараёнлари (1250-1382) ва буржий (черкес) мамлуклари ҳукмронлиги давридаги (1282-1517) сиёсий жараёнлар ўзига хос ўринга эга бўлиб, Яқин Шарқдаги салибчилари ва мўғуллар билан курашларда қозонилган ғалабалари боис мамлук султонлари обрў-эътибори ошиб кетган.


    Мазкур мақолада Ибн ал-’Асир ‘Али ибн Аҳмад, Ибн Халдун ‘Абд ар-Раҳмон, ал-‘Умарий, Шаҳоб аддин ал-Қалқашандий, Ал-Мақризий Тоқий ад-дин , Аз-Зоҳирий, Халил ибн Шаҳин, Ибн Тағриберди Абу ал-Маҳосин, ибн До’уд Ас-Сайрафий, Ас-Сахховий ‘Абд ар-Раҳмон, Ас-Суйутий Жалол ад-дин, Ибн Ийос Муҳаммад ибн Аҳмад ва Ибн Занбал ар-Руммол каби ўрта аср тарихчилари фаолияти ва асарлари ҳақида маълумотлар берилган.


    Долзарблиги: Мустақиллик даврида ислом дини, ислом тарихига оид маълумотларни излаш, тадқиқ қилиш ва кенг оммага ёйиш имкониятлари юзага келди. Бу ўз навбатида тадқиқотчиларга изланишлари имконини берди. Мисрнинг мамлуклар тарихини ўрганиш орқали ўша даврдаги Мовароуннаҳр тарихининг кўп қирралари очилади. Асл манбалар орқали ушбу мавзуни ўрганилиши бу даврдаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий жараёнларни холисона баҳолаш имкониятини яратади.


    Методлари: Мақола умум қабул қилинган тарихий методлар-тарихийлик, тизимлилик, холислик тамойиллари асосида ёритилган.


    Хулоса: Миср тарихида мамлуклар даври номини олган XIII–XV асрлардаги тарихий асарлар билан бир қаторда турли илмий соҳалар бўйича ёзилган рисолалар, хилма-хил шарҳлар, қисқа илмий баёнлар (ал-мухтасар), луғатлар, шу жумладан араб-турк ва турк-араб тилларида луғатлар, адабий жанрлардаги насрий ва назмий асарлар ўша даврнинг холисона ёритилишига ёрдам беради.

    46 - 55
    34
    2
    04-07-2026
  • XVII  АСР  МИНТАҚАДАГИ  ДИНИЙ-ФАЛСАФИЙ  ФИКРГА  ТАЪСИР  ЭТГАН ҒОЯВИЙ  ОМИЛЛАР  ХУСУСИДА

    Yusupdzhan SADIKOV (Muallif)

    Мақолада XVI аср охири XVII аср бошида минтақа (Марказий Осиё) ҳудудида истицам ат цилувчи халцларнинг диний-фалсафий царашларига таъсир цилган гоявий омиллар акс этган. Бу борада, ўша давр нуқтаи назаридан гоявий омилларнинг географик ҳудуди кенг бўлганлиги кўзга ташланади. Аниқ давлат чегараларининг бецарорлиги, турли тиллар ва миллатларнинг мавжудлиги ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шунингдек, дин фалсафасининг ривожи, алломаларнинг царашлари муҳим ўрин олган эди.
    Янгиланаётган Ўзбекистонда ислом тарихи ва маданиятини тадциц цилиш, янги маълумотлар билан бойитиш борасида тизимли катта имя ар амалга оширилмоцда. Бу борада Узбекистан халцаро исломшунослик академияси, Узбекистондаги Ислам цивишзациясимаркази ва бошца турдош илмий-тадқиқот марказчарида олиб борилаётган илмий ишларда ислом тарихига оид манбаларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, Шулар қатори, XVII асрда яичаб ижод цилган олим Муҳаммад Шариф Бухорийнинг    ”
    рисоласини илмий асосдаўрганиш ҳам ўзига хос долзарблик касб этади. Муҳаммад Шариф Бухорийнинг асари, хусусан, шариат ҳуқуқи ва ижтимоий адолат масалаларига багишланган бўлиб, у Марказий Осиёдаги ҳуқуқий маданиятнинг глобал ислом цивилизациясига цучиган улкан ҳиссасини намоён этади. Шу билан бир цаторда “Калом ” фалсафасиниг жамият ривожига таъсирини ўрганиш ҳам муҳим омилдир. Илгариги тарихий-фалсафий тадқиқотларда калом фалсафаси чекланган, салбий диний тафаккур сифатида талцин қилиб кечинган, чунки унинг асл мазмун-моҳияти бизнинг мамлакатимизда маълум сабабларга кура батафсил ўрганилмаган, ҳақиқатда эса у ниҳоятда зиддиятларга бой гоявий оқим ҳисобланиб келинади. Республикамизда охирги пайтларда олиб борилган фалсафий тадқиқотлар ва хусусан, ислом фалсафасининг пойдевори булмиш капом соҳасидаги изланишлар кўплаб ижобий натижаларга олиб келди.
    Ғоявий омиллар турлича бўлиб, мусулмон оламида тасаввуф таълимоти ваунинг таъсир кучи алоҳидаўрин эгаллайди. Тасаввуф ниҳоятда мураккаб диний-фалсафий таълимотдир. Уни тадқиқ этши билан олимлар дунёнинг кўплаб илмий марказларида машгулдир. Масалага чуқур киришилгани сари янги қирралар очилмоқда, лиги муаммолар ўртага келиб тушмоқда.
    Тасаввуф исломдаги ўзига хос диний-фалсафий оқим бўлгани сабабли маълум даражада таркидунёчиликни ҳам таргиб этган, чунки, суфийларнинг фикрича, усиз бу илмни, таълимотни эгаллаб бўлмас экан.
    Ғоявий жараёнлар оқимига тўхталадиган бўлсак, қуйидагиларни таъкидлашимиз мумкинки, XVI аср охири ва XVII аср бошидаги гоявий курашларўз кескинлиги бизан аввалги даврлардан қолшимаган. Бу кураш аҳолининг феодал таъсир доираларидан бошлаб то дарвешларгача бўлган турли табақалар манфаатларини ўз қамровига олган эди. Бу даврда диний мафкура ҳукмрон бўлгани сабабли, диний жаҳолатпарастлар ҳар қандай эркин фикрликни шафқатсиз бўгиб келган эди. Кўринадики, сиёсий ва мафкуравий ҳаётдаги бундай зиддиятли ва мураккаб вазият мутафаккирлар ижодига таъсир ўтказмаслиги мумкин бўлмаган.
    Мутафаккирлар қарашларидаги мураккаблик, қарама-қаршилик ва ноизчиллик ижтимоий ҳаёт ва гоявий фалсафий-адабий меросда ўз аксини топади.

    76-82
    79
    5
    13-05-2026
  • БАЛОҒАТ ИЛМИНИНГ ЛИНГВОЭСТЕТИК КАМОЛОТДА ТУТГАН ЎРНИГА ДОИР

    Salima RUSTAMIY (Muallif)

    Европа олимлари ХХ аср бошларига келиб ўрта аср араб тили ва адабиётида илгари сурилган поэтикага доир қарашлар, жумладан, балоғат илмини бадиий сўз санъатининг ўзига хос тури сифатида идрок қила бошладилар. Натижада ўрта аср мусулмон оламидаги араб поэтик тафаккури ҳам, балоғат илми ҳам канон деб аталди.


    Олимларнинг умумий фикрига кўра адабиётдаги канонлар ижтимоий онгнинг маълум бир тури маҳсули ҳи­собланади ва улар кўпгина объектив омиллар асосида вужудга келади. Ўрта аср араб адабиёти назариясида шакл ва мазмун муносабати ҳақидаги поэтологик қарашларнинг ривожланиши мураккаб кечган. Маълумки, IX–XI асрлар йирик олимлари мумтоз араб шеъриятида мазмун ва шаклни бир-бирига боғлиқ, деб ҳисоблаганлар. Бу дунёқараш уларнинг умумий фалсафий қарашлари асосини ташкил қилган.


    Абдулқоҳир Журжонийдан бошлаб барча балоғатга оид асарларда лафз ва маъно ўзаро мустаҳкам боғланган бўлиши каломнинг зарурий шарти сифатида эътироф этилади. «Маъно» араб мусулмон фалсафаси, назарий қа­рашлар учун асосий тушунча ҳисобланади. Адабий канонлар ўз навбатида тил қонунларига бўйсунади ва булар­сиз амалга ошмайди. Буларнинг энг муҳими тилнинг тизимли фаолияти бўлиб, у тил тизими ҳақидаги назарияда ўз аксини топган.

    110-116
    68
    6
    23-06-2026
  • ШОШЛИК МУҲАДДИСЛАРНИНГ МИНТАҚА ИЛМИЙ МАРКАЗЛАРИДАГИ ФАОЛИЯТИ

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    IX – XII асрлар Марказий Осиёда илм- фан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бинобарин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илм -фан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбалари-да Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Ми-лодий IX аср ҳадис илмида катта ютуқлар қўлга киритилгани боис “ҳадис илмининг олтин асри” деб юритилади.


    Мақолада ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик муҳаддисларнинг минтақа илмий марказларидаги фаоли-яти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида ҳадис илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Хива, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Қазвин каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.

    75 - 82
    18
    5
    27-06-2026
  • ШОШЛИК ФАҚИҲЛАРНИНГ МИНТАҚА ИЛМИЙ МАРКАЗЛАРИДАГИ ФАОЛИЯТИ

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Ислом анъаналари асрлар давомида Марказий Осиё халқлари бой маданий мероси билан қўшилиб, бу ерда ижтимоий-маънавий ҳаётда акс эт- ган ҳамда фан ва таълимнинг ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган мусулмон маданияти шаклланишига кў- маклашди. Бу тарихий жараёнларда Ўзбекистон ҳамда унинг етакчи маданий марказлар сифатида бутун мусул- мон оламида шухрат қозонган Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) ва бошқа шаҳарлари алоҳида ўрин эгаллади. IX – XII асрлар Марказий Осиёда илмфан ва мада- ният, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Биноба- рин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илмфан ва маданият марказлари си- фатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Милодий IX аср фиқҳ илмида катта ютуқлар қўлга киритилгани боис “фиқҳ илмининг олтин асри” деб юритилади. Мақолада ўрта (IX-XII) асрларда яшаган Шошлик фақиҳларнинг минтақа илмий марказларидаги фаолия- ти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида фиқҳ илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Насаф, Термиз ҳамда мин- тақадаги Марв, Бағдод каби турли шаҳарлардаги мадра- саларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.

    4-15
    31
    4
    30-06-2026
  • ЎРТА ШАРҚ ВА ЎРТА ОСИЁДА ПЕДАГОГИК ФИКР ВА ТАЪЛИМ (IХ-ХII АСРЛАР)

    Bahromkhuzha MAHAMADHODZHAEV (Muallif)

    Мақолада IX-XII асрларда яқин Шарқ ва Ўрта Осиё халқлари таълим ва маданиятининг жадал ривожланиш жараёнлари тадқиқ қилинган. Ушбу даврда буюк мутафаккирлар ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, ал-Фаробий, Ибн Сино, Беруний, Ибн Ироқ ғоялари ривожланиб, Европада фан ва таълим-тарбиянинг кенг тарқалишига йўл очиб берган.


    Ислом Араб халифалиги, Византия, Ҳиндистон ва Хитой мамлакатларининг маданиятлари уйғун ва узвий равишда ривожланган. Ислом дунёси антик фалсафани, хусусан, Платон ва Аристотелни қабул қилди ва ўзлаштирди, ундан инсонни рационалистик нуқтаи назарини ўзлаштирган.


    Араб халифалигида фан ва маърифатнинг ривожланиши, ижтимоий-иқтисодий тараққиётга, Уйғониш даврининг Мовароуннаҳр ва Хуросонда бошланишига Шарқ Ренессансига олиб келган. Бу Ренессанс даврида дунёда инсоннинг умумий таълим-тарбия усуллари ва такомиллашуви ҳақида ўлмас таълимот ва илмий мерос қолдирган кўплаб олим ва файласуф, мунажжим ва устозлар етишиб чиққан.


    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўрта аср мутафаккирларининг кейинги авлодлар илмий тафаккури билан тобланган ва бойитилган педагогик ғоялари замонавий педагогик тушунчаларда ўз аксини топиб, замонавий шахсни тарбиялаш ва тарбиялаш усуллари, йўналишлари ва тамойилларини ишлаб чиқишга замин яратди. Мақолада ушбу жараёнлар таҳлил қилинган.

    159 - 166
    28
    9
    29-06-2026
  • РАҲБАР КАДРЛАР ТАНЛАШ ТИЗИМИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ТАРИХИЙ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ

    Fazliddin RAVSHANOV (Muallif)

    Мақола давлат бошқаруви, унинг ташкилий тизими, раҳбар кадрлар, уларни сайлаш, танлаш ва тайинлаш масалаларига оид Ўрта Осиё тарихий тажрибаларини тадқиқ этишга қаратилган. Бу соҳадаги маълумотларни эътиборга олган ҳолда муаллиф давлат ва жамият бошқарувига раҳбарлар танлаш тизимига оид миллий анъаналар ва қадриятларнинг шаклланиш ва ривожланишининг асосий эволюцион босқичларини шартли равишда бешта даврга бўлади: биринчи – қадим замонлардан VIII асрга қадар бўлган давр – давлат бошқаруви ва бошқарув тизимига раҳбарлар ва мансабдорларни танлашнинг амалий жиҳатдан шаклланиши даври; иккинчи – IX – XVI асрлар –  давлат бошқаруви ва бошқарув тизимига раҳбар ва мансабдорларни танлаш миллий тизимининг ривожланиши, юксалиши ва бу соҳага доир илмий назариялар ҳамда таълимотларнинг юзага келиш даври; учинчи – XVII асрдан XX асрнинг биринчи чорагигача – давлат бошқарувига раҳбарлар ва мансабдорлар танлаш миллий тизимининг турғунлик ва таназзулга юз тутиши даври; тўртинчи – XX аср – 1925–1990 йиллар – давлат бошқарувига раҳбар кадрлар танлашнинг коммунистик тоталитар усулларига ўтилиши ва миллий тизимнинг бутунлай инкор этилиши даври; бешинчи – XX аср охири XXI аср – миллий мустақиллик шароитида раҳбар кадрлар танлаш ва тайёрлаш миллий илдизларининг тикланиши ва жаҳон тажрибалари билан бойитилиши даври.

    175 - 1854
    25
    5
    23-06-2026
  • XVIII АСР – XX АСР БОШЛАРИДА ЯҲУДИЙ ЖАМОАЛАРИ ДИНИЙ ИЕРАРХИЯСИ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТИ

    Jamolitdin KARIMOV (Muallif)

    Яҳудийлар тарихий жараёнда узоқ йўлни босиб ўтдилар. Бу эса кундалик турмуш билан боғлиқ ижтимоий ва моддий маданиятнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказди. Айтиш мумкинки, узоқ давом этган бу жараён турли хил босқинчиликлар ҳамда ўзаро ички низо ва урушларсиз кечмади. Албатта, яҳудийлар ҳам бошқа миллатлар сингари бу жараёнлардан четда қолмади. Бу нарса эса уларни турли шаҳарларга кўчиб ўтиш ва у ерда бирлашиб жамоавий тарзда яшай бошлашга замин яратди. Ўртаосиёлик яҳудийларнинг аксар қисми юқори чўққиларга эришди ҳамда савдо-тижоратда катта ўринга эга бўлди. Бунинг яна бир омили сифатида, Ўрта Осиё ҳар доим тараққий этиш, ривожланиш учун “Буюк ипак йўли”дан катта манфаатдор бўлиб турганини ҳам келтириб ўтиш ўринли бўлади. Ўрганишлар Бухоро шаҳрида яҳудий жамоаси ХIХ аср ўрталарида анчагина тараққий топган ва ўзининг тартибли бир ташкилот тузилмасига эга бўлганини кўрсатади. Маъмурият бошида “калонтар” номли шахс турган, “Муллойи калон” лақабли бош рабби эса диний масалалар бўйича вакил сифатида хизмат қилган. Вақти- вақти билан бир киши бу иккита вазифани бажариши ҳам кузатилган. Дунёвий ва диний маъмурият бир-бири билан чамбарчас боғланган, аммо автоном тарзда фаолият кўрсатган. Мақолада минтақада шаклланган бухоро яҳудийларининг ижтимоий-диний бошқарув тизими, “Калонтар”, “Муллойи калон”, “оқсоқол”, “кайвоний” кабиларнинг вазифалари, фаолияти, яҳудийлар ҳаётида тутган ўрни каби масалалар таҳлил қилинган. Шунингдек, бухоро яҳудийларининг таълим тизими, турлари, у ерда дарс берган мутахассислар ҳақидаги маълумотлар ҳам мақоладан ўрин олган. Мақолага бухоро яҳудийларининг оғзаки ва ёзма манбалари, диний матнлар таржималари жалб қилинган ҳамда бухоро яҳудийларининг саводхонлик даражасини оширишда ўлкан ҳисса қўшган олимларнинг фаолияти таҳлил қилинган.

    53-59
    10
    3
    04-07-2026
  • ЎРТА ОСИЁДА ТАРЖИМА МАКТАБЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ

    Bakhromkhuja MAKHAMADKHODJAEV (Muallif)

    Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти, санъати, маданиятига қизиқиши, мисолида кўриш мумкин. Ўзбек халқи жаҳон адабиётининг нодир асарлари билан танишиш баробарида, ўзи жаҳон адабиёти хазинасининг бойишига ҳиссасини қўшмоқда. Албатта бу борада таржима халқлар, миллатлар, мамлакатлар ўртасида олтин кўприк вазифасини бажармоқда. Жаҳондаги ҳар бир халқ, ҳар бир миллат бошқа халқлар, миллатлар яратган маънавиятимизни бойитаётган ноёб дурдона асарлар кашфиётлардан баҳраманд бўлиш билан бирга, ўзлари ҳам умумжаҳон маданияти хазинасига ўз ҳиссасини қўшиб келган. Шунинг учун ҳам дунёда бошқа қардош тиллар, миллатлар, мамлакатлар таъсирисиз ўз қобиғида ривожланиб кетган тиллар, миллатлар, мамлакатлар йуқ. Таржима тарихи - тил тарихи, миллат тарихи, мамлакат тарихи каби қадимийдир.


    Дунёнинг турли минтақаларида, хусусан Ватанимизда яшаб, ижод қилган, дурдона асарлар яратган Муҳаммад Хоразмий, Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Фаробий, Қошғарий, Замахшарий, Юсуф Хос Хожиб, Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқалар оригинал асарлар ёзиш билан бирга таржима орқали жаҳон фани, маданияти, санъати, тарихи, адабиёти ва бошқа соҳалардаги дурдона асарлар билан ўз халқини баҳраманд эта олган таржимонлар фаолияти тўлақонли ўрганилмаган.


    Буни билмай туриб, жаҳон стандартлари даражасидаги мутахассис – таржимон бўлиш қийин. Шарқ таржима мактаблари намояндалари, уларнинг таржима тарихида тутган  мавқеи, қўллаган таржима услублари ва таржима орқали жаҳон халқларининг ўзаро алоқаларини ўрганиш хозирги куннинг долзарб масалаларидан. Шунингдек, Шарқ таржима мактаблари фаолияти тарихи, ютуқ ва камчиликлари бугунги кун даражасида чуқур таҳлил қилиб тўла – тўкис ўрганилмаган. Қўйидаги мақолада қатор таржима мактаблари тарихи, жаҳон таржима тарихининг ривожланиш босқичлари, Ўрта Осиё, хусусан, ўзбек таржима тарихини замонавий босқичи, Шарқ таржима тарихинининг мамлакатларнинг ўзаро алоқалари хақида маълумотлар келтирилган.


    Жаҳон дурдоналари ҳисобланмиш асарларнинг Шарқ таржима мактаби таржимонлари фаолиятлари ўртасидаги муштараклик ва уларнинг натижаларини замонавий ўзбек таржимонлари ишида қай даражада акс этишини аниқлашга алохида урғу берилиши билан бир аторда Шарқ таржима мактаблари тарихи, ривожланиши ва Шарқ таржима мактаблари ўртасидаги алоқа, таъсир ва натижаларнинг таҳлили  ёритилган.

    78 - 87
    27
    8
    04-07-2026
  • ИЛК  ЎРТА  АСРЛАРДА  ИСЛОМ ТАРИХИГА  ОИД  ЁЗИЛГАН  АСАРЛАР  ВА УЛАРНИНГ  НОМЛАНИШИ

    Sohibjon UMMATALIYEV (Muallif)

    Илк ўрта асрларда мусулмон тарихнавислиги араб тилидаги тарихий асарлар билан боглиқ бўлиб, мукаммал ва аниқ тарихни ёритгани билан ажралиб туради. Улар магозий, сийра, табақот ва бошқа номлар билан аталган бўлиб, ўзига хос услубга эга бўлган. Ху су сан, магозий асарлари Муҳаммад (с. а. в.) даврининг Мадина босқичини қамраб олган бўлса, сийра асарлари VII аср иккинчи ярмигача бўлган воқеаларни ўз ичига олган. Магозий номи билан аталувчи асарлар Урва ибн Зубайр, Муҳаммад ибн Шиҳоб Зуҳрий, Ваҳб ибн Мунаббаҳ, Мусо ибн Уқба, Муҳаммад ибн Умар Воқидий, Муҳаммад ибн Оиз каби муаррихлар томонидан ёзилган. Сийра номи билан аталувчи илк ва энг муҳим асар Ибн Исҳоқнинг "Китоб ас-сийра вал-магозий” асари ҳисобланади. Кейинчалик у Ибн Ҳишом томонидан таҳрир қилиниб, “Ас-сийра ан-набавия” номи билан машҳур бўлган. Кейинчалик сийра номи билан аталувчи асарлар Абу Исҳоқ Физорий, Исмоил ибн Касир, Ибн Саййид Нас каби тарихчилар томонидан ёзилган. Ушбу асарларда Пайгамбар (с.а. в) тугилишидан олдинги тарих, Макка ва Мадинадаги шароит, ваҳийнинг келиши, ҳижрат ва бошқа муҳим воқеалар баён этилади.
    Ҳарбий ҳаракатлар тарихига оид асарларда ислам динининг тарқалиши жараёни акс этган. Уларда тарихий воқеа ва ҳодисалар билан бирга юриш қилинган шаҳар ва минтақанинг араблар келишидан олдинги тарихи, давлат ботқаруви шакли, аҳолиси, табиати, эътиқоди ҳамда минтақа аҳолисининг урф-одати ва анъаналари ҳақида маълулютлар келтирилади. Мазкур асарлар футуҳ нами билан аталган бўлиб, Аҳмад ибн Яҳё Балозурийнинг “Футуҳ ал-булдон ”, Воқидийнинг “Футуҳ aui-Шом ” ea "Футуҳ ал-Амсор ”, Абу Убайданинг "Футуҳу Урминия ” ea "Футуҳу Аҳваз”, Аҳмад ибн Аъсам Куфийнинг “Китаб ал-футуҳ ” асарлари муҳим тарихий манбалар ҳисобланади. Мусулмон тарихчилари томонидан ёзилган асарлар бугунги кунга қадар муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
    Ушбу мақолада илк ўрта асрларда ислом тарихига оид ёзилган асарлар тадқиқ қилинган. Шунингдек, мазкур асарларнинг магозии, сийра каби туркумларда номланиши таҳлил этилган.

    50-58
    28
    4
    14-05-2026
  • ВАҚФ МУЛКЧИЛИГИНИНГ ТУРКИСТОН ТАРИХИДА ТУТГАН ЎРНИ

    Irodaxon GAFUROVA (Muallif)

    Мақоланинг асосий мақсади Туркистон ҳудудларида, жумладан, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразм, Тошкентда мансабдорлар ва оддий халқ орасидаги турли қатлам вакиллари томонидан имзоланган масжид ва мадрасалар учун кўчмас мулк, пул миқдори, ерлар вақфномалари ҳужжатлари ҳақида маълумот беришдир. Маълумки, вақфлардан тушган даромаддан масжид ва мадрасалар таъмири, қайта тикланиши ва сақлаш, муаззин ва имомларга ойлик тўлаш, мадраса толибларига стипендия тўлаш учун сарфланган. Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.XIX аср охири ва XX аср бошларида минглаб вақфномалар имзоланиб, ҳозирги кунда архивда сақланади. Ушбу вақфномаларни ўрганиш натижасида у ёки бу масжид ёки мадрасага қанча миқдорда вақф ажратилгани, ким томонидан ажрратилгани, қаерда ва ким томонидан имзолангани ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин. Мақолада тарихий аҳамиятга молик турли ҳужжатларга, асосан, Ўрта Осиёда ислом тарқалиши билан бу ерларда вақфга ерлар, карвонсарой, дўкон, ҳаммом, тегирмон, жувозхона ва бошқа фойда келтирувчи кўчмас мулклар, пул ва китоблар тадқиқ этилган. Ислом тарқалган илк асрларда хозирги Наманган ҳудудида вақфга қишлоқ хўжалигининг ажралмас қисми бўлмиш қул, иш ҳайвони ва меҳнат қуроллари берилгани ва кейинчалик бу муомаладан чиқиб кетгани аниқланди. Фарғонада, умуман, Қўқон хонлигида, хонлар томонидан вақф ерларидан фойдани эмас, балки ер солиғи (хирож ва таноп)ни вақф қилгани таҳлил этилган.


    Мақолада ислом меъморий обидалар ва уларнинг вақф мулклари статистикаси, вақф хўжаликлари фаолиятининг умумий жиҳатлари, вақфга оид тарихий ҳужжатлар таҳлилига эътибор қаратилган. Халқимиз олийҳиммат, қўли очиқ, сахий бўлгани учун масжид ва мадрасаларнинг иншоотлари шу вақфлар ёрдамида бунёд этилгани тадқиқ ва таҳлил қилинган.

    66-74
    16
    5
    01-07-2026
  • ҚАДИМГИ ХАТ ТУРЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

    Lobar ASROROVA (Muallif)

    Мақолада инсоният тарихининг ижтимоий фаолияти билан боғлиқ бўлган моддий ёдгорликларидан бири ёзув турлари ҳақида сўз боради. Унда ҳозирда амалда бўлган ҳамда ўзи ифодалаган тил билан биргаликда ўлик ёзувга айланган ёзувларни қўшиб ҳисоблаганда инсоният учта ёзув типидан фойдаланаётгани, улар: логография, силлабография ва фонографиялар атрофлича ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Манбалар хазинаси фондида сақланаётган №50 рақамли китобдаги қадимги хат турлари ҳақида сўз боради. XX аср бошларида кўчирилган мазкур асар Маҳмуд Ғаззоний томонидан тарқим қилинган, яъни тузиб чиқилган. Асардан қадимги ёзув турларидан тортиб, ўрта аср ёзувлари, ҳатто уларнинг тараққий этган шакллари кўрсатилган 60 дан ортиқ хат турлари алифбоси ўрин олган. Жумладан, Одам (а.с.) давридаги «Сарбони» ёзуви (Эрамиздан авв. 3760 йил), Шис (а.с.) давридаги «Сулёний», «Салбобий» (эрамиздан авв. 3670 йил) каби кўплаб пайғамбарлар алифболари, геокосмографик асарларда учрайдиган турли хил ёзув турлари, аниқ фанлардан кимё фанида қўлланиладиган махсус ёзув турларидан – «Баклатил», «Симёи сағир», «Симё ва кимё» каби хат турлари бор. Ушбу хат турларида учрайдиган ҳарфлар бошқа кўплаб қадимги ёзув турлари билан қиёсланган ҳамда дунёнинг турли ерларидан топилган қадимги битиклар билан солиштирилган.

    60-65
    73
    4
    27-06-2026
  • РОЖИЙ МАРҒИНОНИЙ ТАЪРИХЛАРИ ТАРИХИЙ МАНБА СИФАТИДА

    Nodirjon ABDULAHATOV (Muallif)

    Мақолада фақиҳ ва шоир Хожажон Хожа – Рожий Марғиноний (1834–1918) таърихлари ҳақида маълумот берилган. ХIХ аср охири 0Ц ХХ аср бошларидаги Марғилон адабий муҳитининг истеъдодли вакилларидан бири етук олим, маърифатпарвар шоир Рожий Марғиноний эди. Хожажон қози шеъриятда «Рожий» (арабчада «умидвор») тахаллуси билан ижод қилган.  Рожий адабий мероси Ўрта Осиё маданиятига хос бўлган умумий хусусиятлар билан бир қаторда ўзига хос ранг ва ўзига хосликни ҳам ўз ичига олади. Рожий иккинчи солиҳ халифа Умар бин Хаттоб авлодидан ҳисобланади. Рожийнинг аждодлари бир неча ўн йиллар давомида Фарғона водийсида бообрў хонадон аҳллари орасида этакчи ўринларни эгаллаб келганлар. Улар Марғилонда энг юқори юридик ҳокимиятдаги қози-калон лавозимларида фаолият юртиб келганлар. Рожий шоир сифатида ўзининг ўтмишдошларининг энг яхши анъаналарини давом эттирди ва ривожлантирди. Рожий асарларида халқ золимларининг сатирик образлари бутун галереяси яратилган. Сатира аслида Рожийнинг асосий чақириғи. Фарғона водийси (қози-калонлар) бошлиғи сифатида у қозихонанинг сирларини, қозиларнинг ҳийлаларини билар эди. Рожийнинг кўпгина шеърлари, хусусан, маснавий (жуфтлик), марcия - таърих (хронограмма) табиатан фалсафий характерга эга. Шоир инсон ҳаётининг моҳияти, унинг ўтмиши ҳақида мулоҳаза юритади. Рожий Марғиноний фаолияти ва мероси Фарғона водийси халқларининг маънавий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.

    130 - 138
    16
    4
    23-06-2026
  • ШАЙХ ХОВАНД ТАҲУР МАЖМУАСИНИНГ МИНТАҚА ИСЛОМ МАДАНИЯТИДА ТУТГАН ЎРНИ

    Ne’matullo MUHAMEDOV (Muallif)

    Мақолада Шайх Хованд Таҳур (ХIV аср) ҳаёти ва фаолияти ўрта аср қўлёзма манбалари асосида тадқиқ этилган. Шайх Хованд Таҳур ёдгорлик мажмуасидаги мақбара, масжид каби турли маданий иншоотларнинг қисқача тарихи баён этилган. Муҳими, Шайх Хованд Таҳур мажмуасининг минтақа ислом маданиятида ўзига хос ўрин тутиши манбалар ёрдамида таҳлил қилинган.

    29-33
    65
    6
    25-06-2026
  • БАЛОҒАТ ИЛМИДА КИНОЯ ВА ТАШБИҲГА ОИД НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАР

    Salima RUSTAMIY (Muallif)

    Бугунги кунда жаҳон тилшунослиги ва адабиётшунослигида балоғат илмининг тарихи, тузилиши, аҳамияти, истилоҳлар маъноси, бадиий воситаларнинг қўлланиш усулларини ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Ўрта аср ислом алломалари асарларида балоғат илмининг таркибий қисмларидан бири баён илми фикрни очиқ-ойдин, аниқ ифодалаш усулларини ўрганиши таъкидланган. Айрим мутахассисларнинг фикрича «баён» ва «балоғат» сўзларини айнан бир маънода қўллаш ҳам мумкин. Яъни иккала истилоҳ ҳам мусулмон шарқи илмлар таснифида нутқ санъатининг энг юқори даражаси, фасоҳат ва камолот чўққисига кўтарилган ҳолати сифатида ҳам қаралган.


    Мазкур мақолада баён усулларидан бўлган киноя ва ташбиҳнинг хусусиятлари Абу Ёқуб Юсуф Саккокий, Абдурраҳмон Қазвиний ва Атоуллоҳ Ҳусайний каби олимларининг балоғат илмига оид асарлари асосида тадқиқ қилинган. Мақолада киноя ва ташбиҳнинг таърифи, уларнинг таркиби ва турлари масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.


    Kиноя ва ташбиҳнинг хусусиятлари араб олимлари томонидан илк ўрта асрлардан бошлаб ўрганила бошланган. Олимлар кинояни сифат, мавсуф ва нисбат, қариба ва баъида турларга ажратганлар. Шунингдек, араб тилида балоғат илмининг шаклланишида муҳим ўрин тутган Абу Ёқуб Юсуф Саккокий киноянинг таъриз, талвиҳ, рамз ва ишора турларини кўрсатиб ўтган. Кейинги олимлар бу борада уларнинг фикрларини ривожлантирганлар.


    Мақолада шунингдек, энг кўп қўлланиладиган санъат турларидан ҳисобланувчи ташбиҳнинг рукнлари, турлари кўрсатилган. Ташбиҳнинг хусусиятларига кўра таснифлари, турлари ва номлари балоғат илмининг ривожланиши давомида маълум даражада ўзгариб борган. Ташбиҳ ўхшовчи ва ўхшатилувчининг хусусиятларига кўра ҳиссий ва ақлий, муфрад ва мураккаб, малфуф (ўралган), мафруқ (ажратилган), тасвия (тенглаштирилган), жамъ (тўпланган) турларга ажратилади. Ўхшаш жиҳатига кўра ҳақиқий ва хаёлий; муфрад, мураккаб, мутаъаддид; ҳиссий ва ақлий; тамсилий ва ғайритамсилий; муфассал ва мужмал; қариб мубтазал ва ғариб баъид қисмларга бўлинган. Ўхшатиш воситасига кўра мурсал, муаккад ва ташбиҳнинг мақсадларига кўра мақбул ва мардуд қисмлари мавжуд. Мақолада балоғат илмида ташбиҳнинг рукнлари иштирокига кўра саккиз тури, мартабаларига кўра уч тури, маъносига кўра етти тури ишлангани далилланган.

    4 - 10
    14
    5
    07-07-2026
  • O‘RTA ASR ARABSHUNOSLIK MARKAZLARIDA YARATILGAN  ISLOMIY MATNLARNING LOTINCHA TARJIMALARI TAHLILI (XII – XIII asrlarga oid qo‘lyozmalar asosida)

    Otabek MAKHMUDOV (Muallif)

    Ушбу мақолада «Куръони карим» ҳамда «Китов ал-Исро ва-л-Ме‘рож», «Китов ал-Анвар», «Масо ил Абдулл оҳ ибн Салом», «Рисолат ал~ Киндий» каби диний асарларни XII—XIII асрларда лотин тилига таржима қилиниши масаласи тадқиқ этилган. Кулё’змалар Париж, Оксфорд, Милан, Турин ва Ватикан нусхалари асосида қиёсий таҳлил қилинган.
    Асосии эътибор «Куръони карим »нинг лотинча матнларини яратишда цулланилган услублар таҳлилига қаратилган вўлив, улар асл аравча матнлар вилан ўзаро солиштирилив, таржимонлар томонидан йўл цуйилган хато, камчиликлар очив берилган.
    Анни даврдаги таржима ишларининг асосии буюртмачиси сифатида христианлик черкови ўзининг ўрта аср «мафкуравий майдони»даги энг асосии рақоватчиси ҳисобланган ислам дини ва фалсафасига қарши курашиш мақсадида исломий китовларни лотин тилига ўгириш ташаббусини илгари сурганлиги бирламча ёзма манбачар асосида ёритилган.
    Мақолада таҳлил натижаларига асосан ўрта асрлардаги динлараро қарама-қаршиликлар лотинча таржималар талқини ва лексикасига жиддий салбий таъсир этиб, таржимонлар исломий матнларни насроний дунёқарашига мослаштиришлари оқибатида муқаддас исломий матнлар ҳамда пайгамбар шахсиятига оид лотинча маълумотларда куплаб нотўгри ваҳақиқатдан йироқ қайдлар шаклланиб қолган, деган хулосага кеяинган.

    59-66
    46
    4
    15-05-2026
  • АРАБ ГРАММАТИКАСИДА ТЎЛИҚ ТУРЛАНМАЙДИГАН СЎЗЛАР МАСАЛАСИ

    Malika NASIROVA (Muallif)

    Араб тилшунослигининг муҳим масалаларидан бири – бу эъроб бўлиб, унинг ёрдамида сўзларнинг гапдаги вазифаси аниқланади, синтактик муносабатлар ифодаланади. Ўрта асрларнинг буюк тилшунослари Сибавайҳи, Маҳмуд Замахшарий, Абу-л-Фатҳ Мутарризий, замонавий тилшунослардан Аббос Ҳасан, Мустафо Ғалайийний, рус олимлари В.Гиргас, Б.М.Гранде, Н.В.Юшманов, В.П.Старинин, Г.Ш. Шарбатов  ва бошқалар ўз тадқиқотларида бу масалага жиддий эътибор қаратганлар. Маҳмуд Замахшарий айтганидек, «энг аввало эъробни билиш керак, зеро унинг ёрдами билан бошқа ҳодисаларнинг моҳиятини тушунтириш мумкин».


    Аксарият ўрта аср тилшунослариниг асарлари эъроб масаласи билан бошланади. Боиси  оддийгина бўлиб кўринган ҳаракатни нотўғри ўқиш билан бутун бир гапнинг мазмуни ўзгариб кетади. Чунки араб тилида исмларнинг келишик ва феълларнинг майл кўрсаткичи шу сўзнинг охирги ҳарфи ҳаракати билан билинади. «Дамма», «касра» ва «фатҳа» белгилари «исм» сўз туркумида бош, қаратқич ва тушум келишигини, яъни гапдаги вазифасини билдирса, феълларда дарак, шарт-истак ва буйруқ майлини англатади.


    Мазкур мақолада келишикларда тўлиқ турланадиган ёки икки келишикда (шаклан) турланадиган «исм»лар ва уларнинг тўлиқ турланмаслик сабаблари, икки келишикли исмларнинг «لا» артикли олганда ёки изофа бирикмасида «музоф» бўлиб келганида уч келишикка ўтиш ҳолатлари ҳақидаги масалаларга жавоб беришга ҳаракат қилинади. Икки келишикли сифат вазнлари, уларнинг уч келишикли ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар ҳам берилган.

    116 - 122
    63
    4
    23-06-2026
  • ИСЛОМНИНГ КИРИБ КЕЛИШИ АРАФАСИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВАЗИЯТ

    Ziyodilla ZINATULLAYEV (Muallif)

    Мақолада илк ўрта асрлардаги Марказий Осиё минтақасининг стратегик аҳамияти, туркий халқларнинг босқини ва уни Турк хоқонлигига қўшиб олиниши жараёнлари кўриб чиқилган. Туркий қабилаларнинг ҳужумлари натижасида Марказий Осиёни қарийб бир аср бошқариб келган Эфталийлар давлати инқирозга юз тутди. Ўлкада кўчманчилик анъаналарига асосланган бошқарув тизими қарор топди: янгича тартиб ва унвонлар жорий этилди.


    Марказий Осиёдаги давлатлар Ғарбий Турк хоқонлиги вассали бўлса-да, муайян даражада ички мустақилликка эга бўлган. Ўлкада марказлашган кучли ҳокимият мавжуд бўлмасдан, у бир неча “салтанатлар”дан ташкил топган конфедерация шаклида ривожланар эди.


    Марказий Осиёдаги ярим мустақил давлатлар: Бухоро вилояти, Самарқанд ва унга қарашли бўлган Суғд вилояти, Ушрусана (Уструшона), Шош, Фарғона, Илоқ, Кеш, Насаф, Дабусия, Сағониён (Чағониён), Термиз, Қуводиён, Ахсисак, Хуттал (Хутталон), Буттам ва Хоразм ноҳия(вилоят)ларининг ҳудуди, маъмурий-бошқарув тизими, ички сиёсати, иқтисоди ва хўжалиги ҳақидаги маълумотлар берилган.


    Мақолада исломнинг Марказий Осиёга кириб келиши арафасидаги сиёсий-ижтимоий ҳолат ва маҳаллий бошқарув тизими бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида тадқиқ этилган.

    152 - 159
    39
    5
    29-06-2026
  • МИСРДА МАМЛУК СУЛТОНЛИГИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ

    Zukhra ARIPOVA (Muallif)

    Миср ўрта аср тарихида туркий султонлардан тўлунийлар, ихшидийлар, мамлукларни ўзига хос жиҳатлари кўзга ташланади. Бу даврларда барпо этилган диний тарихий обидалар, қадамжолар бу султонларни фаолиятларини бир қисми бўйича маълумот бера олади. Ушбу илмий мақолада 1250-1517 йилларда Мисрда ҳукмронлик қилган мамлук султонларини ҳукмронлиги шаклланиш жараёнлари, дастлаб Мисрга мамлукларни кириб келиши, уларни тахтга келишлари билан боғлиқ ҳодисалар, аббосий халифалар билан муносабати ўрганилган ва таҳлил қилинган, Миср мамлук султонларининг обрў-эътибори мўғуллар устидан қозонилган ғалабадан сўнг ошиб кетди. Шунингдек, баҳрий мамлук султонларини ҳукмронлиги (1250-1382 йй.), буржий мамлук султонларининг ҳукмронлиги (1382-1517 йй.) билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилган. Ўрганилатган даврнинг яна ўзига хослиги ва аҳамиятли жиҳати – араб маданиятига жадал равишда туркий унсурларнинг кириб келиши эди. Биринчи мамлук султонлари (баҳрийлар) эски туркий тилининг ўғуз – қипчоқ шевасида гаплашар эди. Девонхоналарда ҳам қипчоқ тили муомалада бўлди. Эски туркий тиллар бўйича мутахассислар шу даврда Мисрда қипчоқ тилини ўрганишга алоҳида эътибор берилган ҳамда қипчоқ тилининг грамматикаси ва лексик бойлигини ўрганишга бағишланган асарлар ёзилганлигини таъкидлайди.

    82 - 88
    44
    2
    29-06-2026
  • ИСЛОМ АРАФАСИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ҲУДУДЛАРИДАГИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИ

    Ziyodilla ZINATULLAYEV (Muallif)

    Мақолада илк ўрта асрлардаги Марказий Осиё минтақасининг стратегик аҳамияти, туркий халқларнинг босқини ва Турк хоқонлигига қўшиб олиниши жараёнлари кўриб чиқилган. Туркий қабилаларнинг ҳужумлари натижасида Марказий Осиёни қарийб бир аср бошқариб келган Эфталийлар давлати инқирозга юз тутди. Ўлкада кўчманчилик анъаналарига асосланган бошқарув тизими қарор топди: янгича тартиб ва унвонлар жорий этилди.


    Туркий қабилалар томонидан ўрнатилган бошқарув тизимида сўғдийлар, хоразмийлар, бақтрийлар, чочликлар, фарғоналиклар, шунингдек, бошқа маҳаллий автохтон туркий тилли элатлар ҳам иштирок этган. Маҳаллий сулолаларнинг бошқарувдаги иштирокидан кўзланган мақсад – ўтроқ ўлкаларда сиёсий барқарорлик ва иқтисо­дий тараққиётни таъминлаш ҳамда ҳарбий эҳтиёжларни қондириш бўлган. Ғарбий хоқонлик аҳолисининг катта қисми хоқонлик бошқаруви шароитида ўтроқ деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан машғул бўлган. Бу даврда Марказий Осиё ерларида деҳқончилик, боғдорчилик ва узумчилик тез ривожланди.


    Марказий Осиё Ғарбий Турк хоқонлиги вассали бўлса-да, муайян даражада ички мустақилликка эга бўлган. Ўлкада марказлашган кучли ҳокимият мавжуд бўлмасдан, у бир неча «салтанатлар»дан ташкил топган конфеде­рация шаклида ривожланар эди.


    Мақолада исломнинг Марказий Осиёга кириб келиши арафасида ҳудуддаги сиёсий-ижтимоий ҳолат ва маҳал­лий бошқарув тизими бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида ёритилган.


     

    15-18
    78
    3
    26-06-2026
  • НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАГИ НАҚШБАНДИЯ ВА ЯССАВИЯ ТАРИҚАТЛАРИГА ОИД ҚАДАМЖОЛАР

    Anvarjon KANDAHAROV (Muallif)

    Мақолада Навоий вилояти ҳудудида яшаб, ўрта асрлар Марказий Осиё ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётига сезиларли таъсир ўтказган нақшбандия тариқати алломаларидан Мавлоно Ориф Деггароний (я тариқати шайхларидан Саййид Ота (1318–1390), Бадр Ота (XIV аср), Ҳазрат Қосим Шайх Азизон (1500–1578) каби авлиёларнинг ҳаёти ва фаолияти, мамлакат ижтимоий-маданий ҳаётида амалга оширган тадбирларидан баъзи лавҳалар акс эттирилган. Шунингдек, ушбу алломалар фаолиятининг асосини ташкил қиладиган тариқатларни ривожлантириш, шогирдлар масаласи ва тариқатдаги силсиласига оид маълумотлар, уларнинг диний қарашлари, замона ҳукмдорлари билан ўзаро муносабатлари тўғрисида тарихий манбалар ва архив ҳужжатларига асосланган маълумотлар келтирилган. Ҳаёти ва фаолияти ўрганилган тасаввуф алломаларининг Навоий вилояти ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжолари, масжид, хонақоҳларининг қурилиш тарихи, жойлашган ўрни ва бугунги кундаги ҳолатига оид  маълумотлар таҳлил қилинган. 

    69 - 75
    45
    5
    23-06-2026
  • БОБУРИЙЛАР ДАВРИ ҲИНДИСТОН ТУРКИЙЗАБОН АДАБИЁТИНИНГ МУХТАСАР ТАРИХИ (XVI – XVIII АСРЛАР)

    Najmiddin NIZAMETDINOV (Muallif)

    Маълумки, ҳинд адабиёти босиб ўтган узоқ адабий-тарихий жараённинг шундай босқичлари ҳам борки, улар айрим объ­ектив ва субъектив сабабларга кўра ўтган асрнинг сўнгги чорагига қадар фанда алоҳида тадқиқот доирасини ташкил этган эмасди. Бу ҳол аввало, ўрта аср ҳинд бадиияти муҳитида вужудга келган Ҳиндистон туркийзабон адабиётига тааллуқлидир. Ҳолбуки, Ҳиндистон туркийзабон адабиётига қизиқиш қисман бўлса-да, ҳали унинг ибтидосидаёқ бошланган бўлиб, бу ил­мий аҳамиятга молик меросга доир амалга оширилган ишларни қуйидаги силсилада кузатиш мумкин:


    Биринчидан, XVI–XVIII асрларга оид тазкиралардаги Ҳиндистон туркийгўй шоирлари ҳақида берилган маълумотлар ва уларнинг қаламига мансуб шеърий намуналар. Иккинчидан, инглиз шарқшуноси Денисон Росс томонидан Бобур ва Байрамхон девонларининг чоп этилиши; 1917 йили Бобур девонини проф. А.Самойлович таҳририда икки тапқур нашрга тайёрланиши. Учинчидан, 1940 йиллардан бошлаб Ҳиндистон туркийзабон адабиётига доир айрим рисола ва мақолаларнинг эълон қилиниши. Тўртинчидан, 2000 йилдан то ҳозиргача Ҳиндистон туркийгўй шоирлари адабий меросининг экспедиция материаллари асосида таҳлил этилиши ва унинг қисман илмий муомалага киритилиши.


    Юқорида қайд қилинган Ҳиндистон туркийзабон адабиётининг тадқиқоти билан боғлиқ масалалар диёримизда ўтган асрнинг 70–80 йилларининг охирига келиб фанда актуаллик хусусиятини касб эта бошлади. Бу жиҳатдан проф.Ҳ.Сулаймо­новнинг ташаббуси билан Ҳиндистонга уюштирилган экспедиция материаллари юзасидан чоп этилган рисола ва мақолалар мазкур долзарб мавзунинг яхлит тадқиқоти учун дебоча бўлди десак, мутлақо янглиш-маймиз. Хусусан, сафар натижасида «Навоийга қадар XIV асрнинг охири – XV асрнинг ўрталарида ўз адабиётида биринчи ўлароқ мукаммал девон тузган шоир Ҳофиз Хоразмий» қўлёзма асарининг топилиши «адабий туркий тилнинг Ҳиндистонда қай даражада тарқалганлигини реал баҳолаш имконини берди».


    Агар шунга ўхшаш яқин ўтмишгача фан оламига номаълум айрим шоирларнинг ижоди, бордию «Бобурийлар даврида Ҳиндистонга борган алломалар билан бирга келтирилган қўлёзма китоблар» жумласига кирган тақдирда ҳам, уларнинг нима сабабдан ҳинд диёрида беш асрдан зиёд безавол умр кўриб келаётганлиги ҳақидаги ҳаққоний саволга эртами-кечми адаби­ётшунослигимиздан жавоб изланиши табиий эди. Шу нуқтаи назардан ўтган асрнинг сўнги чорагида ҳинд қўлёзма фонд­ларидан топилган Байрамхон, Камрон, Фахмий, Фориғий, Жоҳила ва Дийда каби ҳиндистонлик туркий қалам соҳиблари ижодий меросининг мустақил мавзу мақомида юзага чиқарилиши, том маънода, халқимизнинг хорижий мамлакатлар билан асрлар оша ўрнатган ва мустаҳкамлаб келаётган адабий алоқаларининг навбатдаги амалий натижаси.

    123-132
    13
    7
    23-06-2026
1 - 25 from 29 1 2 > >> 

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling