Vol. 2 No. Special Issue 1 (2019)
Articles
Жаҳолатга қарши маърифат билан
Ушбу мақолада жаҳолатга қарши маърифат орқали курашиш, ёшларни бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиш ва диний ақидаларнинг моҳияти очиб берилган. Шунингдек, тинчликни асраш, миллатлараро тотувлик ва жамиятда бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари таҳлил қилинган. Муаллиф замонавий дунёда рўй бераётган сиёсий ва ижтимоий жараёнларга бефарқ бўлмаслик лозимлигини таъкидлайди. Мақолада жамиятни радикаллашувдан сақлашда маърифатнинг ўрни юқори баҳоланган. Шу билан бирга, динни ниқоб қилиб олган оқимларнинг нотўғри ғояларига қарши курашиш чоралари кўрсатиб ўтилган.
«Ал-адаб ал-муфрад» асари – таомулий ибодатлар мажмуаси
Мақолада Имом Бухорийнинг бебаҳо мероси ҳисобланган «Ал-адаб ал-муфрад» асарининг мазмун-моҳияти ва унинг ислом динидаги ўрни таҳлил қилинган. Муаллиф исломдаги ибодатларни шаръий ва таомулий қисмларга бўлиб, уларнинг ўзаро боғлиқлигини очиб берган. Шунингдек, инсонлар ўртасидаги муомала ва олий хулқ-атвор меъёрлари таомулий ибодат сифатида тавсифланган. Асар бобларининг мантиқий кетма-кетлиги ва улардаги ижтимоий-ахлоқий тарбия масалалари батафсил ёритилган. Тадқиқотда таомулий ибодатлар диннинг асосий ғояси эканлиги илмий асослаб берилган.
Тажвидга оид манбалар
Мазкур мақолада Марказий Осиёда тажвид ва қироат илмининг тараққиёти ҳамда бу соҳага оид қўлёзма манбалар тадқиқ этилган. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланаётган ноёб араб, форс ва туркий тилдаги тажвид рисолалари илмий муомалага тортилган. Хусусан, Имом аш-Шотибийнинг «Шотибия», Шамсиддин ал-Жазарийнинг «Ал-Муқаддима ал-жазария» ҳамда маҳаллий олимларнинг асарлари таҳлил қилинган. Муаллиф мазкур қўлёзмаларнинг илмий тавсифи ва уларни ўрганишнинг тарихий аҳамиятини очиб берган.
Ҳаким Термизийни АҚШда кашф этган олим
Мақолада буюк аллома Ҳаким Термизийнинг илмий меросини АҚШда илк бор тадқиқ этган таниқли шарқшунос олим Николас Ловсон Ҳир билан уюштирилган илмий суҳбат тақдим этилган. Суҳбат давомида олимнинг Ҳаким Термизий ижодига қизиқиши қачон ва қандай пайдо бўлгани, унинг докторлик диссертацияси ҳамда илмий изланишлари ҳақида сўз юритилган. Шунингдек, Ҳаким Термизийнинг тасаввуф илмидаги ўрни, унинг кўп қиррали ижоди ва қўлёзмаларини ўрганишнинг аҳамияти очиб берилган. Мақола илмий жамоатчилик учун катта қизиқиш уйғотади.
Ота тарбиясида ҳикмат кўп
Мақолада оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясида отанинг ўрни ҳамда масъулияти психологик ва педагогик жиҳатдан таҳлил қилинган. Ота тарбиясининг бола шахси сифатида шаклланишидаги аҳамияти, хусусан ўғил бола тарбиясидаги ўзига хос хусусиятлар ёритилган. Шунингдек, замонавий оилаларда учрайдиган айрим муаммолар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва олдини олиш йўллари кўрсатиб ўтилган. Муаллиф шарқона оила анъаналари асосида фарзандларни маънавий-ахлоқий руҳда вояга етказиш муҳимлигини таъкидлайди.
Абу Бакр Косонийнинг «Бадоиъ ас-саноиъ» асари ҳанафий фиқҳига оид муҳим манба
Мазкур мақолада ҳанафий мазҳабининг машҳур фақиҳи Алоуддин Абу Бакр Косонийнинг шоҳ асари ҳисобланган «Бадоиъ ас-саноиъ фи тартиб аш-шароиъ» асарининг илмий-ҳуқуқий аҳамияти ёритилган. Асарнинг ёзилиш мақсади, тузилиш услуби ва бошқа фиқҳий манбалардан фарқли жиҳатлари таҳлил қилинган. Муаллиф асарнинг ислом ҳуқуқи тарихида тутган ўрнини очиб бериб, ундаги шаръий масалаларнинг тизимли баён этилганини кўрсатган. Шунингдек, шарқшунос олимларнинг асар ҳақидаги фикрлари ва унинг нашр этилиш тарихига тўхталиб ўтилган.
Ибодатнинг психотерапевтик хусусиятлари
Мақолада диний ибодатларнинг инсон руҳиятига кўрсатадиган психотерапевтик таъсири ва унинг илмий асослари таҳлил қилинган. Ибодат жараёнида юзага келадиган руҳий покланиш, яъни катарсис ҳолати ҳамда медитациянинг инсон асаб тизимига ижобий таъсири ёритилган. Муаллиф диний амаллар инсонларни стресс ҳолатларидан чиқариш, руҳий мувозанатни сақлаш ва неврозларнинг олдини олишда муҳим восита эканлигини илмий далиллар асосида кўрсатиб берган. Шунингдек, шарқ мутафаккирларининг инсон руҳи ва танаси уйғунлиги ҳақидаги қарашлари баён этилган.
Ўзбекистон исломшунослиги: янги истиқбол марралари
Ушбу мақолада Ўзбекистонда мустақиллик йилларида исломшунослик соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, илмий-тадқиқот марказларининг ташкил этилиши ва уларнинг фаолияти таҳлил қилинган. Хусусан, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ташкил этилиши соҳа ривожига туртки бўлгани кўрсатиб ўтилган. Мақолада Қуръоншунослик, ҳадисшунослик, фиқҳ ва калом илмлари бўйича олиб борилган фундаментал тадқиқотлар ёритилган. Шунингдек, замонавий таълим жараёнига янги ўқув қўлланмаларини жорий этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари белгилаб берилган.
Илм-маърифат ва бағрикенглик маскани
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуслари билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёритилган. Хусусан, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ташкил этилиши ва унинг олдига қўйилган устувор вазифалар таҳлил қилинган. Академияда ёшларни илм-маърифат руҳида тарбиялаш, уларда диний бағрикенглик маданиятини шакллантириш борасида қилинаётган ишлар баён этилган. Муаллиф жамиятда соғлом маънавий муҳитни сақлаш ва ёшларни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда таълим даргоҳларининг ўрни катта эканини таъкидлаган.
Ибн Синонинг ахлоққа оид рисолаларида ақлнинг ўрни
Мазкур мақолада буюк аллома Абу Али ибн Синонинг илмий меросидаги ахлоқ илми ва ахлоқшунослик масалалари таҳлил қилинган. Ибн Синонинг илмлар таснифида ахлоқ фалсафанинг амалий қисми сифатида тавсифланиб, унинг бошқарувида ақлнинг ўрни муҳим экани кўрсатилган. Олимнинг «Рисала фи-л-ахлоқ» ва «Фи тазкият ан-нафс» каби рисолаларида келтирилган инсоний фазилатлар, нафс қувватлари ва уларни бошқариш йўллари ёритилган. Муаллиф Ибн Синонинг ахлоқий қарашлари бугунги кунда ҳам ёшларни тарбиялашда долзарб аҳамият касб этишини таъкидлаган.
Абу Бакр Жассоснинг «Аҳкам ал-Қуръан» асаридаги ахлоқий қарашлари
Мақолада ҳанафий мазҳабининг йирик олимларидан бири Абу Бакр Жассоснинг «Аҳкам ал-Қуръан» асарида илгари сурилган ахлоқий қарашлар таҳлил қилинган. Олимнинг ҳаёт йўли, зоҳидлиги ва тақводорлиги унинг илмий фаолияти билан узвий боғлиқлиги кўрсатилган. Асарда ҳалол ризқ топиш, гўзал хулқ, оила мустаҳкамлиги, ота-онага ҳурмат ва жамиятда тотувликни таъминлаш каби масалаларга берилган шарҳлар ёритилган. Муаллиф Абу Бакр Жассоснинг ҳуқуқий ва ахлоқий қарашлари бугунги кунда ҳам ўз қимматини йўқотмаганини асолаб берган.
Субазмуний муснади
Ушбу мақолада Бухоронинг машҳур муҳаддиси ва фақиҳи Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ас-Субазмунийнинг ҳаёти ҳамда унинг илмий мероси тадқиқ этилган. Олимнинг «Муснад Аби Ҳанифа» ва «Кашф ал-осор фи маноқиб Аби Ҳанифа» асарларининг мазмуни ҳамда уларнинг қўлёзма фондларидаги нусхалари ҳақида маълумот берилган. Субазмунийнинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси ва унинг асарларига ёзилган кейинги шарҳлар таҳлил қилинган. Мақола ҳанафий муҳаддисларнинг меросини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
XIV – XV асрларда Марказий Осиё-Миср муносабатлари
Мақолада XIV аср охири ва XV асрда Марказий Осиёдаги Соҳибқирон Амир Темур ва Шоҳрух Мирзо давлатлари билан Миср мамлуклар султонлиги ўртасидаги дипломатик алоқалар тарихи ўрганилган. Давлатлар ўртасидаги элчи алмашинувлар, ёзишмалар ва сиёсий муносабатларнинг ривожланиш босқичлари таҳлил қилинган. Амир Темурнинг Миср билан дўстона алоқалар ўрнатиш ёки уни бетараф сақлаш борасидаги дипломатик сиёсати ёритилган. Шунингдек, Каъба кисвасини тайёрлаш билан боғлиқ масалалар ва икки минтақа ўртасидаги маданий алоқалар очиб берилган.
Андалузияда араб тилшунослиги
Мазкур мақолада Ислом дини тарқалгандан кейин Андалузияда араб тилшунослиги ва грамматика мактабларининг шаклланиш жараёни ёритилган. Умавийлар даврида илм-фанга берилган эътибор, Машриқ ва Мағриб ўртасидаги илмий алоқалар натижасида тилшунослик фанининг ривожланиши таҳлил қилинган. Андалузияга илк бор араб наҳви ва қироат илмларини олиб келган олимларнинг фаолияти таништирилган. Муаллиф турли табақа вакилларининг араб тили, луғат ва адабиёт илмларини ривожлантиришдаги хизматларини илмий асосда очиб берган.
Дастлабки тафсир мактаблари
Мақолада тафсир илмининг шаклланиш босқичлари, хусусан Пайғамбар (с.а.в.) ва саҳобийлар давридаги тафсир хусусиятлари таҳлил қилинган. Макка, Мадина ва Ироқ тафсир мактабларининг юзага келиши ҳамда уларнинг етакчи вакиллари фаолияти ёритилган. Илк даврларда Қуръон оятларини шарҳлашда ҳадислар ва саҳобийларнинг ижтиҳодларига таянилгани кўрсатиб ўтилган. Муаллиф тафсир илмининг кейинги даврларда мустақил фан сифатида ажралиб чиқиши ва унга таъсир кўрсатган омилларни илмий жиҳатдан асослаб берган.
Интернетдаги таҳдидлардан ёшлар онгини ҳимоя қилиш муаммолари
Ушбу мақолада глобаллашув ва ахборот технологиялари жадал ривожланган асрда интернет тармоғининг ёшлар тарбиясига таъсири ва у билан боғлиқ хавф-хатарлар таҳлил қилинган. Интернетга қарамлик, текширилмаган ахборотларнинг салбий оқибатлари ва ёшлар онгини бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиш йўллари кўрсатиб ўтилган. Муаллиф исломий қадриятлар ва миллий анъаналарга таянган ҳолда ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш муҳимлигини таъкидлаган. Шунингдек, интернетдан оқилона фойдаланиш ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилган.
Суҳроб Сипеҳрий ижодида Яратганни англаш ифодаси
Мақолада эронлик машҳур шоир ва рассом Суҳроб Сипеҳрий шеъриятидаги илоҳийлик, инсоннинг Худога эътиқоди ва Яратганни англаш фалсафаси таҳлил қилинган. Шоирнинг ижодида тавҳид ғояси, дуализмни рад этиш ва ваҳдоният йўлидан бориш ғоялари поэтик талқин қилингани очиб берилган. Қуръони карим оятларининг шоир шеъриятига кўрсатган таъсири мисоллар орқали кўрсатиб ўтилган. Муаллиф Сипеҳрийнинг экзистенциализми ва ботиний оламини тадқиқ этиб, унинг ижоди исломий тасаввуф билан узвий боғлиқлигини асослаб берган.
Фонийнинг «Туҳфат ул-афкор» ва Жомийнинг «Лужжат ул-асрор» татаббулари
Мазкур мақолада мумтоз адабиётдаги татаббучилик анъанаси, хусусан Алишер Навоийнинг «Туҳфат ул-афкор» ва Абдураҳмон Жомийнинг «Лужжат ул-асрор» қасидаларининг қиёсий таҳлили берилган. Қасидаларнинг яратилиш тарихи, ғоявий-бадиий хусусиятлари ва ижтимоий-фалсафий мазмуни очиб берилган. Навоийнинг Амир Хусрав ва Жомий асарларига ёзган татаббулари орқали унинг давлатни бошқариш, адолат ва инсон қадри ҳақидаги қарашлари ёритилган. Муаллиф бундай асарларнинг шарқ адабиётидаги ўрни ва аҳамиятини илмий асослаб берган.
Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари
Мақолада жамият тараққиётига ғов бўлувчи коррупция иллатига қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари таҳлил қилинган. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида қабул қилинган қонунлар, жумладан «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ёритилган. Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг бу борадаги ҳамкорлиги ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш шартлари кўрсатиб ўтилган. Муаллиф коррупцияга қарши курашда қонун устуворлигини таъминлаш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш муҳимлигини таъкидлаган.
Имом Мотуридий асри
Ушбу мақолада Мотуридия ақоид мактабининг асосчиси Имом Мотуридий яшаган давр, Сомонийлар сулоласининг илм-фанга кўрсатган эътибори ва Мовароуннаҳрда ислом илоҳиётининг ривожланиши таҳлил қилинган. Имом Мотуридийнинг устозлари, шогирдлари ва уларнинг илмий мероси ҳақида батафсил маълумот берилган. Сомонийлар даврида илмий муҳитнинг шаклланиши ва бу даврда етишиб чиққан уламоларнинг фаолияти ёритилган. Муаллиф Имом Мотуридий таълимотининг ислом оламида тутган ўрнини илмий асослаб берган.
Ғазал-марсияларнинг ўзига хос хусусиятлари
Мақолада мумтоз лирикадаги марсия жанрининг тараққиёти, хусусан Роқим, Нодира ва Ҳазиний ижодидаги ғазал-марсияларнинг бадиий-эстетик хусусиятлари таҳлил қилинган. Марсияларда ҳаёт ва ўлим, ўткинчилик ва боқийлик, инсонпарварлик ҳамда шукроналик ғояларининг талқин қилиниши очиб берилган. Шоирларнинг шахсий фожиалари орқали умуминсоний туйғуларни ифода этиш маҳорати ёритилган. Муаллиф бундай асарлар халқимизнинг исломий маданият таъсирида шаклланган маънавий-ахлоқий дунёқарашини акс эттирувчи муҳим манба эканини кўрсатган.
Ислом маданиятида китобнинг ўрни ва китобат қилиш анъаналари
Мазкур мақолада башарият тарихида китобнинг ўрни, ислом маданиятида китобат қилиш анъаналари ва қоғоз ишлаб чиқариш тарихи тадқиқ этилган. Оғзаки китобатдан ёзма манбаларга ўтиш жараёни, арабларда ва Мовароуннаҳрда китоб яратиш маданияти ёритилган. Самарқанд қоғозининг ислом оламида тутган ўрни ва унинг жаҳон бозорларидаги мавқеи илмий асослаб берилган. Муаллиф Қуръони карим ва исломий илмларни ёзиб қолдириш, уларни сақлаш ва кейинги авлодларга етказишда китобат санъатининг аҳамиятини очиб берган.
Масжиддаги диний рамзларнинг мазмун-моҳияти
Мақолада семиотика фани нуқтаи назаридан масжидларда қўлланиладиган диний рамзлар ва белгиларнинг мазмун-моҳияти таҳлил қилинган. Ислом динида дастлабки масжидларнинг қурилиши, уларда ҳеч қандай рамзлар бўлмагани ва кейинчалик минтақавий маданиятлар таъсирида айрим белгиларнинг пайдо бўлгани ёритилган. Масжид гумбазларининг ранглари, ярим ой ва юлдуз тимсолларининг келиб чиқиш тарихи ҳамда уларнинг маънолари очиб берилган. Муаллиф исломнинг аниқ ақидага асослангани ва диний рамзлар маҳаллий урф-одатлар таъсирида шаклланганини асослаб берган.
«Роҳату-л-қулуб» китоби
Ушбу мақолада Британия музейида сақланаётган «Роҳату-л-қулуб» номли ноёб уйғур ёзувли қўлёзма асарнинг манбашунослик таҳлили берилган. Асарнинг тузилиши, унинг мазмуни, ундаги диний-фалсафий қиссалар, ҳадислар ва ҳикматлар батафсил ёритилган. Мажмуани кўчирган котиб Мансур бахшининг фаолияти ва асарнинг туркий тилдаги таржима хусусиятлари очиб берилган. Мақола сўнгида қўлёзманинг матни транскрипцияси ва қисқача луғати илова қилинган.

